ВСЕ ЗАКОНОДАТЕЛЬСТВО УЗБЕКИСТАНА

ЎзР Конунчилиги / Банклар. Кредитлаш. Валютани тартибга солиш / Қўшимчалар ва ўзгартиришлар киритилган ҳужжатлар / Валютани тартибга солиш /

Давлат солиқ қўмитасининг 11.10.2022 й. 2022-31-сон, Давлат божхона қўмитасининг 30.09.2022 й. 13/02-22-36-сон, Марказий банк Бошқарувининг 29.09.2022 й. 20/3-сон "Юридик ва жисмоний шахслар томонидан валюта операциялари амалга оширилишининг асосланганлиги юзасидан мониторинг олиб бориш тартиби тўғрисидаги низомга ўзгартиришлар киритиш ҳақида"ги Қарори (АВ томонидан 18.10.2022 й. 2467-5-сон билан рўйхатга олинган)

Функция недоступна

Данная функция доступно только для клиентов (пользователей)

Полный текст документа доступен в платной версии. По вопросам звоните на короткий номер 1172

ЎЗБЕКИСТОН РЕСПУБЛИКАСИ

АДЛИЯ ВАЗИРЛИГИ ТОМОНИДАН

РЎЙХАТГА ОЛИНГАН

18.10.2022 й.

N 2467-5

ЎЗБЕКИСТОН РЕСПУБЛИКАСИ

ДАВЛАТ СОЛИҚ ҚЎМИТАСИНИНГ

11.10.2022 й.

N 2022-31


ЎЗБЕКИСТОН РЕСПУБЛИКАСИ

ДАВЛАТ БОЖХОНА ҚЎМИТАСИНИНГ

30.09.2022 й.

N 13/02-22-36


ЎЗБЕКИСТОН РЕСПУБЛИКАСИ

МАРКАЗИЙ БАНКИ БОШҚАРУВИНИНГ

29.09.2022 й.

N 20/3


ҚАРОРИ



Юридик ва жисмоний шахслар томонидан валюта

операциялари амалга оширилишининг асосланганлиги

юзасидан мониторинг олиб бориш тартиби тўғрисидаги

низомга ўзгартиришлар киритиш ҳақида



Ўзбекистон Республикаси Солиқ кодекси ва Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2020 йил 30 октябрдаги ПФ-6098-сон "Яширин иқтисодиётни қисқартириш ва солиқ органлари фаолияти самарадорлигини ошириш бўйича ташкилий чора-тадбирлар тўғрисида"ги Фармонига мувофиқ Ўзбекистон Республикаси Давлат солиқ қўмитаси, Давлат божхона қўмитаси ва Марказий банки бошқаруви ҚАРОР ҚИЛАДИ:


1. Ўзбекистон Республикаси Давлат солиқ қўмитаси, Давлат божхона қўмитаси ва Марказий банки бошқарувининг 2013 йил 5 апрелдаги 2013-7, 01-02/19-22 ва 7/4-сон қарори (рўйхат рақами 2467, 2013 йил 12 июнь) (Ўзбекистон Республикаси қонун ҳужжатлари тўплами, 2013 й., 24-сон, 319-модда) билан тасдиқланган Юридик ва жисмоний шахслар томонидан валюта операциялари амалга оширилишининг асосланганлиги юзасидан мониторинг олиб бориш тартиби тўғрисидаги низомга иловага мувофиқ ўзгартиришлар киритилсин.


2. Мазкур қарор Ўзбекистон Республикаси Иқтисодий тараққиёт ва камбағалликни қисқартириш вазирлиги, Бош прокуратура ҳузуридаги Иқтисодий жиноятларга қарши курашиш департаменти ва Савдо-саноат палатаси билан келишилган.


3. Мазкур қарор расмий эълон қилинган кундан эътиборан кучга киради.

Давлат солиқ қўмитаси раиси

Ш.Д Кудбиев

Давлат божхона қўмитаси раиси

А.Ю. Мавлонов

Марказий банк раиси

М.Б. Нурмуратов

     





Қарорга

ИЛОВА



Юридик ва жисмоний шахслар томонидан валюта

операциялари амалга оширилишининг асосланганлиги

юзасидан мониторинг олиб бориш тартиби тўғрисидаги

низомга киритилаётган ўзгартиришлар


1. 1-банднинг биринчи хатбошисидан "тегишлилиги бўйича ҳудудий давлат солиқ бошқармаларига ёки Йирик солиқ тўловчилар бўйича ҳудудлараро давлат солиқ инспекциясига, шунингдек" деган сўзлар чиқариб ташлансин.


2. 3-банддаги "алоқа каналлари" деган сўзлар "солиқ тўловчининг шахсий кабинети" деган сўзлар билан алмаштирилсин.


3. 4-банднинг биринчи хатбошиси қуйидаги таҳрирда баён этилсин:

"4. Ўзбекистон Республикаси Давлат божхона қўмитаси ҳар ойда, ҳисобот ойидан кейинги ойнинг 5-санасига қадар, Ўзбекистон Республикаси Давлат солиқ қўмитасига қуйидаги фактлар аниқланган тақдирда маълумотни мазкур Низомнинг 5 ва 6-иловаларига мувофиқ шаклларда онлайн режимда электрон кўринишда жўнатади:".


4. 5-банд ўз кучини йўқотган деб топилсин.



Қонун ҳужжатлари маълумотлари миллий базаси (www.lex.uz),

2022 йил 18 октябрь







































Время: 0.1987
по регистрации МЮ строгое соответствие
  • Все
  • действующие
  • утратившие силу
  • Русский
  • Ўзбекча
  • Оба языка
  • любая дата
  • точная дата
  • период
  • -

Свернуть поиск