Практическая Бухгалтерия

Нормативно-правовые акты / Деятельность отдельных отраслей / Промышленность / Угольная отрасль /

Бюджет ташкилотларини кўмир маҳсулотлари билан бюджет маблағлари ҳисобидан таъминлаш тартиби тўғрисида Низом (ЎзР ВМ 29.09.2022 й. 551-сон қарорига 1-илова)

Функция недоступна

Данная функция доступно только для клиентов (пользователей)

Полный текст документа доступен в платной версии. По вопросам звоните на короткий номер 1172

Вазирлар Маҳкамасининг

2022 йил 29 сентябрдаги

551-сон қарорига

1-ИЛОВА



Бюджет ташкилотларини кўмир маҳсулотлари

билан бюджет маблағлари ҳисобидан

таъминлаш тартиби тўғрисида

НИЗОМ


1-БОБ. УМУМИЙ ҚОИДАЛАР


1. Мазкур Низом "Ўзбеккўмир" АЖнииг "Кўмир таъминот" МЧЖ ҳудудий бўлинмаларининг кўмир омборлари орқали бюджет ташкилотларини кўмир маҳсулотлари билан бюджет маблағлари ҳисобидан таъминлаш тартибини белгилайди.

Мазкур Низом кўмир қазиб олувчи, кўмир брикетларини ишлаб чиқарувчи, кўмир маҳсулотини сотувчи, етказиб берувчи, транспортировка қилувчи ташкилотларга, шунингдек, кўмир маҳсулотидан фойдаланувчи бюджет ташкилотларига жорий қилинади.


2. Ушбу Низомда қуйидаги асосий тушунчалардан фойдаланилади:


кўмир маҳсулоти - кўмир ресурслари ва истеъмоли балансига (кейинги ўринларда - кўмир баланси) мувофиқ бюджет ташкилотлари томонидан кўмир омборлари орқали бюджет маблағлари ҳисобидан харид қилинадиган барча турдаги кўмир ёқилғиси (маҳаллий ва/ёки импорт қилинган);


бюджет ташкилоти - бюджет маблағлари ҳисобидан молиялаштириладиган мактаб, мактабгача таълим (боғча), тиббиёт, спорт, маданият ҳамда олий ва ўрта махсус таълим муассасаси;


кўмир омборлари - кўмир маҳсулотларини бюджет ташкилотларига сотиш функциясини амалга оширувчи "Ўзбеккўмир" АЖнинг "Кўмир таъминот" МЧЖ ҳудудий бўлинмаларининг омборлари;


Портал - вазирлик ва идоралар, бюджет ташкилотларининг, шу жумладан, аҳолининг кўмирга бўлган эҳтиёжи, кўмир маҳсулотлари ҳаракатини ва улар бўйича тўловларни ўз ичига олган Кўмир маҳсулотларини сотиш хизматлари интерактив портали (электрон маълумотлар базаси).



2-БОБ. КЎМИР МАҲСУЛОТЛАРИГА ЭҲТИЁЖЛАРНИ

АНИҚЛАШ, УЛАРНИ СОТИШ, ЕТКАЗИБ БЕРИШ,

ТРАНСПОРТИРОВКА ҚИЛИШ, ҚАБУЛ ҚИЛИШ

ВА САҚЛАШ ТАРТИБИ


3. Бюджет ташкилотларини кўмир маҳсулотлари билан бюджет маблағлари ҳисобидан таъминлаш мазкур Низомга иловадаги схема бўйича амалга оширилади.


4. Бюджет ташкилотлари учун кўмир омборларидан кўмир маҳсулотлари марказлаштирилган асосда:

Ўзбекистон Республикаси республика бюджетидан молиялаштириладиган бюджет ташкилотлари томонидан - тўғридан-тўғри "Кўмир таъминот" МЧЖ ҳудудий бўлинмалари орқали;

Ўзбекистон Республикаси республика бюджетидан молиялаштириладиган Ўзбекистон Республикаси Олий ва ўрта махсус таълим вазирлигига қарашли бюджет ташкилотлари томонидан - Касбий таълимни ривожлантириш ва мувофиқлаштириш ҳудудий бошқармалари орқали;

маҳаллий бюджетдан молиялаштириладиган бюджет ташкилотлари томонидан - Қорақалпоғистон Республикаси Халқ таълими вазирлиги, Соғлиқни сақлаш вазирлиги, Мактабгача таълим вазирлиги, Маданият вазирлиги, Спортни ривожлантириш вазирлиги, Касбий таълимни ривожлантириш ва мувофиқлаштириш ҳудудий бошқармаси, вилоятлар халқ таълими бошқармалари, соғлиқни сақлаш бошқармалари, мактабгача таълим бошқармалари, маданият бошқармалари, спортни ривожлантириш бош бошқармалари, касбий таълимни ривожлантириш ва мувофиқлаштириш ҳудудий бошқармалари орқали (кейинги ўринларда - Бошқармалар) харид қилинади.


5. Ҳудудлардаги ҳар бир бюджет ташкилоти ҳар йили келгуси йил учун 15 майга қадар иситиладиган майдонлар ҳажмларига, мавжуд қозонлар ва печлар сонига асосланиб, кўмир маҳсулотини сарфлаш меъёрларини ҳисобга олган ҳолда, ўтган мавсумда ёқилган кўмир маҳсулотлари миқдорларига мос равишда Порталга кўмирга бўлган эҳтиёжини киритади.

Бюджет ташкилотининг кўмирга бўлган эҳтиёжи Энергетика вазирлиги, Инвестициялар ва ташқи савдо вазирлиги ҳузуридаги Ўзбекистон техник жиҳатдан тартибга солиш агентлиги ва "Ўзэнергоинспекция" томонидан ишлаб чиқилган

...
Время: 0.0644
по регистрации МЮ строгое соответствие
  • Все
  • действующие
  • утратившие силу
  • Русский
  • Ўзбекча
  • Оба языка
  • любая дата
  • точная дата
  • период
  • -

Свернуть поиск