Практическая Бухгалтерия

Нормативно-правовые акты / Деятельность отдельных отраслей / Промышленность / Угольная отрасль /

Республика аҳолисини кўмир маҳсулотлари билан таъминлаш тартиби тўғрисида Низом (ЎзР ВМ 29.09.2022 й. 551-сон қарорига 2-илова)

Функция недоступна

Данная функция доступно только для клиентов (пользователей)

Полный текст документа доступен в платной версии. По вопросам звоните на короткий номер 1172

Вазирлар Маҳкамасининг

2022 йил 29 сентябрдаги

551-сон қарорига

2-ИЛОВА



Республика аҳолисини кўмир маҳсулотлари

билан таъминлаш тартиби тўғрисида

НИЗОМ


1-БОБ. УМУМИЙ ҚОИДАЛАР


1. Мазкур Низом республиканинг табиий газ билан таъминланмаган ҳудудларида яшайдиган аҳолини кўмир маҳсулотлари билан таъминлаш тартибини белгилайди.

Мазкур Низом кўмирни қазиб олувчи, кўмир брикетларини ишлаб чиқарувчи, кўмир маҳсулотини сотувчи, етказиб берувчи, транспортировка қилувчи ташкилотларга, шунингдек, кўмир маҳсулотини маиший фойдаланиш мақсадида харид қилувчи аҳолига жорий қилинади.



2-БОБ. АСОСИЙ ТУШУНЧАЛАР


2. Ушбу Низомда қуйидаги асосий тушунчалардан фойдаланилади:


кўмир маҳсулоти - кўмир ресурслари ва истеъмоли балансига (кейинги ўринларда - кўмир баланси) мувофиқ кўмир омборлари орқали аҳоли томонидан харид қилинадиган барча турдаги кўмир ёқилғиси (маҳаллий ва/ёки импорт қилинган);


истеъмолчи - фойда олиш билан боғлиқ бўлмаган маиший фойдаланиш мақсадларида кўмир маҳсулотини харид қилувчи жисмоний шахслар (аҳоли);


кўмир омборлари - кўмир маҳсулотини аҳолига сотиш функциясини амалга оширувчи "Ўзбеккўмир" АЖнинг "Кўмир таъминот" МЧЖ ҳудудий бўлинмаларининг омборлари;


Портал - вазирлик ва идоралар, бюджет ташкилотларининг, шу жумладан, аҳолининг кўмирга бўлган эҳтиёжи, кўмир маҳсулоти ҳаракатини ва улар учун тўловларни ўз ичига олган Кўмир маҳсулотларини сотиш хизматлари интерактив портали (маълумотлар базаси);


чакана нарх - кўмир маҳсулотининг Вазирлар Маҳкамаси ҳузуридаги Идоралараро тариф комиссияси томонидан тасдиқланадиган ва кўмир омборлари орқали аҳолига сотиладиган нархи;


call-марказлар - ҳудудий омборлар томонидан ташкил қилинган, аҳолидан кўмир маҳсулотига буюртма қабул қилиш учун телефон (интернет тармоғи) орқали сўровномалар шаклида тушадиган ахборотларни қабул қилиш ва узатиш учун фойдаланиладиган қўнғироқларга (буюртмаларга) хизмат кўрсатиш бўйича марказлаштирилган офислар;


GPS-навигатор - кўмир маҳсулотини етказиб бериш бўйича хизматлар кўрсатувчи юк машиналарининг жорий манзилларини аниқлаш мақсадида геопозициялаш глобал тизими сигналлари келиб тушадиган қурилма.



3-БОБ. РЕСПУБЛИКА АҲОЛИСИНИ КЎМИР

МАҲСУЛОТИ БИЛАН ТАЪМИНЛАШ ТАРТИБИ


3. Аҳоли кўмир маҳсулоти билан мазкур Низомга иловадаги схема бўйича таъминланади.


4. Туманлар (шаҳарлар) ҳокимларининг ёрдамчилари (ва/ёки ҳокимликлар) маҳалла раислари билан биргаликда ўз ҳудудларидаги кўмирга эҳтиёжманд бўлган истеъмолчилар яшаётган хонадон (уй), хонадон эгаси ва/ёки кўмирни қабул қилиб олувчи жисмоний шахс, куз-қиш мавсумига талаб этиладиган кўмир ҳажми тўғрисидаги маълумотларни (хонадон жойлашган почта манзили ва кадастр ҳужжати маълумотлари, хонадон эгаси ёки хонадонда яшовчи оиланинг кўмирни сотиб олишга масъул аъзосининг фамилияси, исми, отасининг исми, ЖШИШР ва паспорт маълумотлари) ҳар йили келгуси йил учун 1 июнга қадар Порталга киритади ҳамда киритилган маълумотларнинг ҳаққонийлигига жавоб беради.

Бунда истеъмолчилар жойлашган жой, иситиладиган бино ҳужжатлари, иситиладиган майдон ҳажми, қозонхоналар паспорти ва бошқа маълумотлар (мавжуд бўлган тақдирда) Порталга киритилади.

Порталда ҳар бир истеъмолчига ало

...
Время: 0.0047
по регистрации МЮ строгое соответствие
  • Все
  • действующие
  • утратившие силу
  • Русский
  • Ўзбекча
  • Оба языка
  • любая дата
  • точная дата
  • период
  • -

Свернуть поиск