ВСЕ ЗАКОНОДАТЕЛЬСТВО УЗБЕКИСТАНА

ЎзР Конунчилиги / Банклар. Кредитлаш. Валютани тартибга солиш / Қўшимчалар ва ўзгартиришлар киритилган ҳужжатлар / Кредитлаш /

Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 24.10.2022 й. 615-сон "Ўзбекистон Республикасининг "Нобанк кредит ташкилотлари ва микромолиялаштириш фаолияти тўғрисида"ги Қонуни қабул қилинганлиги муносабати билан Ўзбекистон Республикаси Ҳукуматининг айрим қарорларига ўзгартириш ва қўшимчалар киритиш, шунингдек, баъзиларини ўз кучини йўқотган деб ҳисоблаш тўғрисида"ги Қарори

Функция недоступна

Данная функция доступно только для клиентов (пользователей)

Полный текст документа доступен в платной версии. По вопросам звоните на короткий номер 1172

ЎЗБЕКИСТОН РЕСПУБЛИКАСИ

ВАЗИРЛАР МАҲКАМАСИНИНГ

ҚАРОРИ

24.10.2022 й.

N 615




ЎЗБЕКИСТОН РЕСПУБЛИКАСИНИНГ

"НОБАНК   КРЕДИТ   ТАШКИЛОТЛАРИ

ВА МИКРОМОЛИЯЛАШТИРИШ ФАОЛИЯТИ

ТЎҒРИСИДА"ГИ ҚОНУНИ ҚАБУЛ ҚИЛИНГАНЛИГИ

МУНОСАБАТИ БИЛАН ЎЗБЕКИСТОН РЕСПУБЛИКАСИ

ҲУКУМАТИНИНГ АЙРИМ ҚАРОРЛАРИГА ЎЗГАРТИРИШ

ВА ҚЎШИМЧАЛАР КИРИТИШ, ШУНИНГДЕК, БАЪЗИЛАРИНИ

ЎЗ КУЧИНИ ЙЎҚОТГАН ДЕБ ҲИСОБЛАШ ТЎҒРИСИДА


Сўнгги йилларда микрокредит ташкилотлари, ломбардлар ва ипотекани қайта молиялаштириш ташкилотлари фаолиятини ҳуқуқий жиҳатдан тартибга солиш, уларнинг фаолиятида иқтисодий самарадорликни таъминлаш ҳамда микромолиялаштириш фаолиятини сифат жиҳатидан яхшилаш борасида тизимли чора-тадбирлар амалга оширилди.

Шу билан бирга, Ўзбекистон Республикасининг "Нобанк кредит ташкилотлари ва микромолиялаштириш фаолияти тўғрисида"ги Қонуни қабул қилинганлиги муносабати билан микрокредит ташкилотлари, ломбардлар ва ипотекани қайта молиялаштириш ташкилотлари фаолиятини тартибга солувчи қонуности ҳужжатларини мазкур қонунга мувофиқлаштириш зарурати юзага келмоқда.

Қонунчилик ҳужжатларини юқори юридик кучга эга бўлган ҳужжатларга мувофиқлаштириш ва қонунчилик базасини комплекс тизимлаштириш мақсадида, шунингдек, Ўзбекистон Республикасининг "Нобанк кредит ташкилотлари ва микромолиялаштириш фаолияти тўғрисида"ги Қонунига мувофиқ Вазирлар Маҳкамаси ҚАРОР ҚИЛАДИ:


1. Ўзбекистон Республикаси Ҳукуматининг 1-иловага мувофиқ айрим қарорларига қуйидагиларни назарда тутувчи ўзгартиришлар киритилсин:

нобанк кредит ташкилотлари ва микромолиялаштириш фаолияти тушунчалари жорий қилинганлиги муносабати билан қонуности ҳужжатларини мувофиқлаштириш;

нобанк кредит ташкилотлари фаолиятига оид қонуности ҳужжатларини зарурияти ва аҳамиятига кўра тизимлаштириш.


2. Ўзбекистон Республикаси Ҳукуматининг 2-иловага мувофиқ айрим қарорлари ўз кучини йўқотган деб ҳисоблансин.


3. Мазкур қарорнинг бажарилишини назорат қилиш Ўзбекистон Республикаси Бош вазирининг ўринбосари - иқтисодий тараққиёт ва камбағалликни қисқартириш вазири Ж.А. Қўчқоров зиммасига юклансин.



Ўзбекистон Республикасининг Бош вазири                                          А. Арипов






Вазирлар Маҳкамасининг

2022 йил 24 октябрдаги

615-сон қарорига

1-ИЛОВА



Ўзбекистон Республикаси Ҳукуматининг

айрим ҳужжатларига киритилаётган

ўзгартириш ва қўшимчалар


1. Вазирлар Маҳкамасининг 2003 йил 13 февралдаги 75-сон қарори билан тасдиқланган Ўзбекистон Республикасида чакана савдо қоидаларининг 107-2-бандидаги "микрокредит" сўзи "микромолия" сўзи билан алмаштирилсин.


2. Вазирлар Маҳкамасининг 2006 йил 20 февралдаги 27-сон қарори билан тасдиқланган Давлат ахборот ресурслари ҳамда уларни шакллантириш, улардан фойдаланиш ва уларни қўллаб-қувватлаш учун масъул бўлган давлат органлари рўйхатида:


а) 50-1 - 50-6-позициялар қуйидаги таҳрирда баён этилсин:

"

50-1

Банк фаолиятини амалга ошириш ҳуқуқини берувчи лицензиялар реестри


Марказий банк

50-2

Кредит бюроси фаолиятини амалга ошириш учун лицензиялар реестри


50-3

Валюта биржаси фаолиятини амалга ошириш учун лицензиялар реестри


50-4

Тўлов ташкилоти фаолиятини амалга ошириш учун лицензиялар реестри


50-5

Тўлов тизими оператори фаолиятини амалга ошириш учун лицензиялар реестри


50-6

Ипотекани қайта молиялаштириш ташкилотлари реестри


"


б) қуйидаги мазмундаги 50-7 ва 50-8-позициялар билан тўлдирилсин:

"

50-7

Ломбардлар реестри



50-8

Микромолия ташкилоти фаолиятини амалга оширувчи ташкилотлар реестри


".


3. Вазирлар Маҳкамасининг 2020 йил 12 августдаги 477-сон қарори билан тасдиқланган Капитал, товар ва хизматлар (ишлар) экспорти ҳамда экспортни қўллаб-қувватлаш билан боғлиқ фаолиятни суғурта қилиш тартиби тўғрисидаги низом 2-бандининг еттинчи хатбошисидаги "микрокредит" сўзи "микромолия" сўзи билан алмаштирилсин.


4. Вазирлар Маҳкамасининг 2020 йил 25 августдаги 512-сон қарори билан тасдиқланган Экспорт қилувчилар гаров сифатида суғурта хизматларидан фойдаланганда, суғурта мукофоти учун тўлов харажатларини компенсация қилиш тартиби тўғрисидаги низом 2-бандининг учинчи хатбошисидаги "микрокредит" сўзи "микромолия" сўзи билан алмаштирилсин.


5. Вазирлар Маҳкамасининг 2021 йил 22 июндаги 388-сон қарори билан тасдиқланган Ёшлар ва хотин-қизларни тадбиркорликка ўқитиш ҳамда унга жалб қилиш лойиҳаларини амалга оширадиган нодавлат нотижорат ташкилотларини давлат томонидан қўллаб-қувватлаш тартиби тўғрисидаги низомда:


а) 1 ва 14-бандларнинг биринчи хатбошиларидаги, 12-банддаги ҳамда 13-банднинг биринчи ва тўртинчи хатбошиларидаги "микрокредит" сўзи "микромолия" сўзи билан алмаштирилсин;


б) низомга илованинг "7-босқич" позицияси "Тадбирлар" устунидаги "микрокредит" сўзи "микромолия" сўзи билан алмаштирилсин.


6. Вазирлар Маҳкамасининг 2021 йил 14 июлдаги 445-сон қарори билан тасдиқланган Нобанк ва бошқа молиявий ташкилотлар шарҳини шакллантириш бўйича статистик ҳисоботларни юритиш тартиби тўғрисидаги низомда:


а) 2-банднинг бешинчи хатбошисидаги "микрокредит" сўзи "микромолия" сўзи билан алмаштирилсин;


б) Низомга 1-илова "1а-босқич" позициясининг "Субъектлар" устунидаги "микрокредит" сўзи "микромолия" сўзи билан алмаштирилсин.






Вазирлар Маҳкамасининг

2022 йил 24 октябрдаги

615-сон қарорига

2-ИЛОВА



Ўзбекистон Республикаси Ҳукуматининг ўз кучини

йўқотган деб эътироф этилаётган қарорлари

РЎЙХАТИ


1. Вазирлар Маҳкамасининг "Микрокредитбанк" акциядорлик-тижорат банки фаолиятини ташкил этиш ва унинг моддий-техника базасини мустаҳкамлаш тўғрисида" 2006 йил 6 майдаги 78-сон қарорининг 1-банди ва 2-иловаси.


2. Вазирлар Маҳкамасининг "Микромолиявий хизматлар бозорини янада ривожлантириш чора-тадбирлари тўғрисида" 2007 йил 19 февралдаги 37-сон қарори.


3. Вазирлар Маҳкамасининг "Ўзбекистон Республикаси Ҳукуматининг айрим қарорларига ўзгартириш ва қўшимчалар киритиш, шунингдек, баъзиларини ўз кучини йўқотган деб ҳисоблаш тўғрисида" 2012 йил 1 ноябрдаги 313-сон қарорига 1-илованинг 86-банди.


4. Вазирлар Маҳкамасининг "Ўзбекистон Республикаси Ҳукуматининг айрим қарорларига ўзгартиришлар киритиш тўғрисида" 2019 йил 28 декабрдаги 1046-сон қарорига илованинг 69-банди.


5. Вазирлар Маҳкамасининг "Ўзбекистон Республикаси Ҳукуматининг айрим қарорларига ўзгартиришлар киритиш, шунингдек, баъзиларини ўз кучини йўқотган деб ҳисоблаш тўғрисида" 2020 йил 16 июндаги 384-сон қарорига илованинг 16-банди.


6. Вазирлар Маҳкамасининг "Ўзбекистон Республикаси Ҳукуматининг айрим қарорларига ўзгартиришлар киритиш тўғрисида" 2022 йил 4 апрелдаги 153-сон қарорига илованинг 169-банди.



Қонун ҳужжатлари маълумотлари миллий базаси (www.lex.uz),

2022 йил 25 октябрь















































Время: 0.2067
по регистрации МЮ строгое соответствие
  • Все
  • действующие
  • утратившие силу
  • Русский
  • Ўзбекча
  • Оба языка
  • любая дата
  • точная дата
  • период
  • -

Свернуть поиск