Практическое Налогообложение

Давлат пенсияларини тайинлаш ва тўлаш тартиби тўғрисида Низом (ЎзР ВМ 13.10.2022 й. 592-сон қарорига 1-илова)

Функция недоступна

Данная функция доступно только для клиентов (пользователей)

Полный текст документа доступен в платной версии. По вопросам звоните на короткий номер 1172

Вазирлар Маҳкамасининг

2022 йил 13 октябрдаги

592-сон қарорига

1-ИЛОВА



Давлат пенсияларини тайинлаш

ва тўлаш тартиби тўғрисида

НИЗОМ

      

     

1-БОБ. УМУМИЙ ҚОИДАЛАР

     

1. Ушбу Низом "Фуқароларнинг давлат пенсия таъминоти тўғрисида"ги Ўзбекистон Республикаси Қонунига (кейинги ўринларда - Қонун) мувофиқ давлат пенсияларини тайинлаш, пенсия имтиёзларини қўллаш, қайта ҳисоблаш, тиклаш, тўлаш, пенсиядан чегирма қилиш, фуқароларни пенсия ва бошқа тўловлар билан таъминлашга доир масалаларни ҳал қилиш тартибини белгилайди.


2. Ушбу Низом мақсадларида қуйидаги атамалар ва таърифлардан фойдаланилади:


банд шахс - ўзини иш билан мустақил таъминлайдиган ва иш вақтини ҳисобга олиш мумкин бўлмаган жисмоний шахс, жазони ижро этиш муассаси томонидан ҳар қандай бажарган иши учун ижтимоий солиқ тўланган шахс, тадбиркор, меҳнат шартномаси асосида чет элда ишлаётган Ўзбекистон Республикаси фуқаролари, солиқни ҳисоблаб чиқариш ва ушлаб қолиш мажбурияти зиммасига юклатилмаган иш берувчидан даромадлар олувчи жисмоний шахслар, 2021 йил 1 июндан кейинги давр учун турмуш ўртоғининг меҳнатга ҳақ тўлаш тарзидаги ўз даромадидан ихтиёрий асосда ижтимоий солиқ тўланган жисмоний шахс, жазони ижро этиш муассаси томонидан ҳар қандай бажарган иши учун ижтимоий солиқ тўланган шахс, қонунчилик ҳужжатларига асосан ўзини ўзи банд қилган шахс, шу жумладан, юридик шахс ташкил этмасдан тадбиркорлик фаолияти билан шуғулланувчи, бевосита қорамол ўстирадиган ҳамда чорвачилик маҳсулотлари ва бошқа қишлоқ хўжалиги маҳсулотлари сотадиган шахсий ёрдамчи ва деҳқон хўжалигида банд бўлган шахс, шунингдек, оилавий тадбиркорлик ва ҳунармандчилик субъекти;

иш стажи - меҳнат дафтарчаси (электрон меҳнат дафтарчаси) ва иш жойидан, хизматдан, ўқишдан ёки архивдан берилган бошқа ҳужжатлар бўйича аниқланган, ишдаги танаффуслардан қатъи назар, қонунчиликка мувофиқ пенсия таъминоти ҳуқуқини берадиган меҳнат фаолияти ва бошқа фаолиятнинг умумий давомийлиги;


иш ҳақи - шахснинг пенсияни ҳисоблаш (қайта ҳисоблаш) учун қабул қилинадиган иш ҳақи;


махсус иш стажи - халқ хўжалигининг муайян тармоқларида, касблар ва лавозимларда қонунчиликка мувофиқ имтиёзли пенсия таъминоти ҳуқуқини берадиган меҳнат фаолиятининг давомийлиги;


нафақа - Қонунда белгиланган шартларга ва меъёрларга мувофиқ давлат пенсиясини олиш ҳуқуқига эга бўлмаган шахсларга нафақа ёшига тўлиши, ногиронлик ёки боқувчисини йўқотганлик муносабати билан бериладиган ойлик пул тўлови;


пенсия - уни олиш ҳуқуқи Қонунда белгиланган шартларга ва меъёрларга мувофиқ аниқланадиган ҳамда шахсларга пенсия ёшига тўлиш, ногиронлик ёки боқувчисини йўқотганлик муносабати билан бериладиган ойлик пул тўлови;


пенсияга оид ҳужжатлар йиғмажилди турадиган жой - пенсионер яшаш жойи бўйича Ўзбекистон Республикаси Иқтисодиёт ва молия вазирлиги ҳузуридаги бюджетдан ташқари Пенсия жамғармасининг (кейинги ўринларда - Пенсия жамғармаси) туман (шаҳар) бўлими (кейинги ўринларда - Пенсия жамғармаси бўлими);

пенсияга оид ҳужжатлар йиғмажилди (пенсия иши) - улар асосида пенсия сўраб мурожаат қилган шахсга пенсия тайинланган ҳужжатларнинг тикилган туркуми ва/ёки Пенсия жамғармасининг "Пенсия" ахборот тизимида (кейинги ўринларда - ахборот тизими) сақланадиган пенсия сўраб мурожаат қилган шахснинг электрон кўринишдаги пенсияга оид ҳужжатлари ва/ёки маълумотлари;


пенсия тайинлашни сўраб мурожаат этиш - шахснинг яшаш жойи бўйича Пенсия жамғармаси бўлимига бевосита ташриф буюрган ҳолда ариза бериши, шахснинг яшаш жойидан қатъи назар экстерриториал тамойил асосида Ўзбекистон Республикаси Адлия вазирлиги давлат хизматлари марказлари орқали (кейинги ўринларда - Давлат хизматлари маркази) ёки Ягона интерактив давлат хизматлари порталидан (кейинги ўринларда - ЯИДХП) рўйхатдан ўтиб сўровномани тўлдирган ҳолда пенсия тайинлаш учун мурожаат қилиши;

пенсияни қайта ҳисоблашни сўраб мурожаат этиш - пенсия миқдорини қайта ҳисоблаб чиқиш, пенсиянинг бир туридан бошқа турига ўтказиш, илгари тўхтатиб қўйилган (тўхтатилган) пенсия тўлашни белгиланган тартибда тиклаш (қайта тиклаш) тўғрисида яшаш жойи бўйича Пенсия жамғармаси бўлимига ариза бериш;

шахс - Ўзбекистон Республикаси фуқароси, шунингдек, Ўзбекистон Республикасида доимий яшайдиган ва белгиланган тартибда истиқомат учун берилган гувоҳнома олган хорижий фуқаро ёки фуқаролиги бўлмаган шахс;


яшаш жойи - турар жой, квартира, хизмат турар жойи, ихтисослаштирилган уйлар (ётоқхона, пансионат, ёлғиз кексалар учун махсус уй, ногиронлиги бўлган шасхлар, фахрийлар учун интернат уй ва бошқалар), шунингдек, пенсия учун мурожаат қилган жисмоний шахс ижарага олиш шартномаси (иккиламчи ижара), ижара шартномаси ёхуд қонунчиликда назарда тутилган бошқа асослар бўйича мулкдор сифатида доимий яшайдиган (доимий рўйхатдан ўтган) бошқа турар жой, доимий яшаш жойи мавжуд бўлмаган (доимий рўйхатдан ўтмаган) тақдирда - вақтинча яшаш (вақтинча рўйхатдан ўтиш) жойи;


қонуний вакил - қонунчиликда белгиланган тартибда шундай деб эътироф этилган ота-оналар, фарзандликка олувчи, етим бола ва/ёки ота-она қарамоғидан маҳрум бўлган болани оилага тарбияга (патронат) олувчи, васий ёки ҳомийлик қилувчи;


қайднома - пенсионер ва/ёки нафақа олувчининг фамилияси, исми ва отасининг исми, яшаш жойи, паспорт (идентификация ID-карта) маълумотлари, пенсия ва/ёки нафақа тўлов муддати, миқдорига доир маълумотлар акс эттирилган, пенсия ва/ёки нафақа тўлови учун пенсияни етказиб бериш (топшириш) юкланган ташкилот ва тижорат банки филиалига тақдим этиладиган электрон шаклдаги ҳужжат.


3. Бир вақтнинг ўзида Қонун бўйича ва Қонуннинг 5-моддасида назарда тутилган алоҳида тоифадаги фуқароларнинг пенсия таъминоти тўғрисидаги қонунчиликка мувофиқ пенсия олиш ҳуқуқига эга бўлган шахсга пенсиянинг бир тури унинг танлаши бўйича тайинланади. Бунда айнан бир қонунда белгиланган пенсияга оид имтиёзлар бошқа қонун талаблари асосида пенсия тайинланиши муносабати билан қўлланилишига йўл қўйилмайди.

4. Фуқароларнинг пенсия тайинлаш ва тўлаш, шунингдек, пенсия таъминоти билан боғлиқ бошқа масалаларни кўриб чиқиш қонунчилик ҳужжатлари ва/ёки ушбу Низомда назарда тутилган шартлар ва меъёрлар асосида Пенсия жамғармаси бўлими томонидан амалга оширилади.



2-БОБ. ПЕНСИЯ ТАЙИНЛАШ УЧУН

ЗАРУР БЎЛГАН ҲУЖЖАТЛАРНИ

ТАҚДИМ ЭТИШ ТАРТИБИ


5. Ташкилот маъмурияти пенсия олиш ҳуқуқига эга бўладиган ходимларга пенсия тайинлаш учун ҳужжатларни олдиндан тайёрлаши ва зарурат бўлганда етишмаётган ҳужжатларни ташкилотлардан сўраб олиш чораларини кўриши лозим.

Ташкилот маъмурияти тўпланган барча ҳужжатлар асосида пенсия тайинлаш учун тақдимномани расмийлаштиради ва Ягона миллий меҳнат тизими идоралараро дастурий-аппарат комплекси (кейинги ўринларда - "ЯММТ" ИДАК) орқали пенсионер яшаш жойи бўйича Пенсия жамғармаси бўлимига юборади.

6. Ташкилот маъмурияти ходим пенсия ёшига етган кундан кечиктирмай унинг пенсия олиш ҳуқуқига эга бўлганлигини билдиришга мажбур.

Ташкилот маъмурияти конунчиликка мувофиқ ходимнинг пенсия тайинлаш учун зарур бўлган маълумотларни (меҳнат стажи, иш ҳақи ва бошқалар) "ЯММТ" ИДАКга киритиши ва зарур ҳужжатларни расмийлаштириши лозим.

Ходим пенсия тайинлаш тўғрисида ариза берган тақдирда, ташкилот маъмурияти мазкур ариза рўйхатга олинган санадан бошлаб 10 кун мобайнида зарур ҳужжатларни ва тақдимномани тўлиқ расмийлаштиради ва ариза берувчини улар билан (тақдимномага имзо қўйдирган ҳолда) таништиради.

Ҳужжатлар ва тақдимнома ходимнинг аризаси билан бирга ариза берувчининг яшаш жойидаги Пенсия жамғармаси бўлимига юборилади. Ташкилот маъмурияти пенсия тайинлаш учун зарур бўлган барча ҳужжатларни тўплай олмаган ҳолларда Пенсия жамғармаси бўлимига бор ҳужжатлар топширилади, етишмаган ҳужжатлар эса ушбу Низомнинг 10-бандида назарда тутилган муддатларда қўшимча равишда тақдим этилади.

Агар ходимга пенсия тайинлаш рад этилган бўлса, бу ҳақда унга рад этиш сабаблари кўрсатилиб, ёзма равишда хабар берилади. Пенсия сўраб мурожаат қилган шахс маъмурият қароридан норози бўлса, у пенсия тайинлаш тўғрисидаги аризани яшаш жойидаги Пенсия жамғармаси бўлимига ушбу Низомга 22-иловага мувофиқ шаклда беради, шунингдек, Давлат хизматлари маркази орқали ёки ЯИДХПдан рўйхатдан ўтиб ушбу Низомга 28-иловага мувофиқ шакл бўйича сўровнома тўлдирган ҳолда мурожаат қилади.

Давлат хизматлари маркази орқали ёки ЯИДХПдан рўйхатдан ўтган ҳолда пенсия тайинлашни сўраб мурожаат қилиш ушбу Низомга 29 - 31-иловаларга мувофиқ схемалар асосида амалга оширилади.

7. Пенсия тайинлаш тўғрисидаги ариза қонунчиликка мувофиқ пенсия олиш ҳуқуқига эга бўлган шахс томонидан унинг яшаш жойидаги Пенсия жамғармаси бўлимига берилади.

Пенсия тайинланадиган шахс балоғатга етмаган ёки муомалага лаёқатсиз бўлган тақдирда, ариза ёки сўровнома унинг қонуний вакили томонидан берилади.

Шахс ёки қонуний вакил пенсия тайинлашни сўраб ўзи учун энг қулай бўлган Пенсия жамғармаси бўлимига бевосита ташриф буюрган ҳолда ариза бериш, почта орқали ариза бериш, Давлат хизматлари маркази орқали ёки ЯИДХПдан рўйхатдан ўтган ҳолда сўровномани тўлдириб мурожаат қилиш ҳуқуқига эга.

Давлат хизматлари маркази орқали ёки ЯИДХПдан рўйхатдан ўтган ҳолда пенсия тайинлаш учун мурожаат қилиш шахснинг пенсия олиш ҳуқуқини берадиган маълумотлари "ЯММТ" ИДАКда рақамлаштирилганидан сўнг амалга оширилади.

Бунда, шахс ёки қонуний вакил томонидан Пенсия жамғармаси бўлимига тақдим қилинган рақамлаштирилмаган маълумотлар ёки ҳужжатлар орқали пенсия миқдори қайта ҳисобланади.

8. Манзил-колонияларда жазони ўтаётган, озодликдан маҳрум этишга ҳукм қилинган шахсларга пенсия тайинлаш ёки қайта ҳисоблаш тўғрисидаги ариза бевосита манзил-колония жойлашган ердаги Пенсия жамғармаси бўлимига берилади.

Шахснинг пенсия тайинлаш (қайта ҳисоблаш, тиклаш, пенсиянинг бир туридан бошқа турига ўтказиш) тўғрисидаги аризаси манзил-колония маъмурияти томонидан манзил-колония жойлашган жойдаги Пенсия жамғармаси бўлимига берилади. Пенсия тайинлаш (қайта ҳисоблаш) тўғрисидаги ариза билан биргаликда иш стажига оид маълумотлар қўшимча равишда тақдим этилади.

Пенсия жамғармаси бўлими:

шахснинг иш стажига оид маълумотлар асосида пенсия тайинлаш (қайта ҳисоблаш) учун зарур бўлган ушбу Низомнинг 12-14-бандларида кўрсатилган ҳужжатларни тўплашда амалий ёрдам кўрсатади;

пенсия тўловини тиклаш ёки давом эттириш тўғрисидаги аризага асосан пенсияга оид ҳужжатлар йиғмажилдини Пенсия жамғармасининг тегишли бўлимидан талаб қилиб олади.


9. Фуқаро пенсия тайинлашни сўраб пенсия олиш ҳуқуқи пайдо бўлган кундан бошлаб исталган вақтда, бирор муддат билан чекланмаган ҳолда мурожаат этиш ҳуқуқига эга.


10. Пенсия жамғармаси бўлими шахс тегишли ариза ёки сўровнома орқали мурожаат қилган тақдирда, пенсия тайинлаш тўғрисидаги масалани кўриб чиқади.

Пенсия тайинлашни сўраб мурожаат қилиш Давлат хизматлари маркази ёки ЯИДХП орқали амалга оширилганида Қонун ва ушбу Низом қоидаларига мувофиқ ахборот тизимларидан олинган маълумотлар асосида пенсия ҳисоблаб чиқилади.

Пенсия тайинлаш учун зарур бўлган меҳнат стажи, иш ҳақи ёки пенсия миқдорига таъсир этувчи бошқа маълумотлар рақамлаштирилмаган ҳолларда шахс ёки қонуний вакил яшаш жойи бўйича Пенсия жамғармаси бўлимига пенсия тайинлашни сўраб ариза бериш ҳуқуқига эга.

Шахснинг ёки қонуний вакилнинг пенсия тайинлаш тўғрисидаги аризаси ёки сўровномаси Пенсия жамғармасининг ахборот тизимида рўйхатдан ўтказилади.

Пенсия жамғармаси бўлими томонидан ариза берувчига ариза қабул қилинган сана кўрсатилган ҳолда тилхат, шунингдек, олинган ва етишмаётган ҳужжатлар рўйхати берилади.

Пенсия тайинлашни сўраб Давлат хизматлари маркази ёки ЯИДХП орқали мурожаат қилинганида Пенсия жамғармаси бўлими мурожаат қилувчининг сўровномада келтирилган мобиль телефон рақамига ёки шахсий кабинетига унинг мурожаати қабул қилинганлиги тўғрисида хабарнома юборади.

11. Ариза берувчи томонидан тақдим этилган ҳужжатларнинг асосланганлиги ва ишончлилиги юзасидан шубҳа пайдо бўлган тақдирда, Пенсия жамғармаси бўлими пенсия тайинлаш учун тақдим этилган ҳужжатларни текшириш тўғрисида қарор чиқариш ҳуқуқига эга. Текшириш тасдиқловчи ҳужжатларни берган ташкилотда ёки архивда амалга оширилади. Текшириш натижалари бўйича икки нусхада далолатнома тузилади, у текширувчининг ва ташкилот ёки архив мансабдор шахсининг имзоси, шунингдек, ташкилот ёки архивнинг муҳри билан тасдиқланади.

Далолатноманинг бир нусхаси ташкилот ёки архивда, иккинчи нусхаси Пенсия жамғармаси бўлимида қолади. Далолатномада тасдиқловчи ҳужжатларнинг ким томонидан берилганлиги ва текшириш вақтида ҳужжатларнинг жойлашган жойи тўғрисидаги маълумот мажбурий тартибда кўрсатилади.

Пенсия жамғармаси бўлими пенсия тайинлаш учун тақдим этилган ҳужжатларни текшириш тўғрисида қарор чиқарган ҳолларда, текшириш тамом бўлиш муддатидан қатъи назар, пенсия тайинлаш учун дастлаб мурожаат қилинган сана пенсия тайинлаш учун мурожаат қилинган сана ҳисобланади.

Пенсия тайинлаш (қайта ҳисоблаш) учун зарур бўлган маълумотлар:

жамғариб бориладиган пенсия тизимидан,

Пенсия жамғармасига ўтказилган суғурта бадалларини якка тартибда ҳисобга олишнинг марказлаштирилган электрон реестридан;

фуқаролар иш ҳақининг якка тартибдаги ҳисобини юритишнинг марказлаштирилган электрон реестридан, "ЯММТ" ИДАК ва бошқа вазирлик идораларнинг ахборот тизимларидан олинганида Пенсия жамғармаси бўлими пенсия тайинлаш учун мавжуд маълумотларни текшириш тўғрисида қарор қабул қилишига йўл қўйилмайди. Бундан "ЯММТ" ИДАКда мавжуд бўлиб, ушбу банднинг бешинчи ва олтинчи хатбошиларида келтирилган ахборот тизимларида фуқаронинг 2005 йилдан кейинги даврлар учун иш стажи ва иш ҳақига оид маълумотлар бўлмаган ҳолатлар мустасно.

12. Ёшга доир пенсия тайинлаш учун мурожаат қилган шахснинг аризасига қуйидагилар илова қилиниши керак:

иш стажини, шу жумладан, махсус иш стажини тасдиқлайдиган ҳужжат;

иш ҳақи тўғрисидаги маълумотнома;

Бундан ташқари, зарур ҳолларда қуйидагилар тақдим этилади:

а) тегишли орган томонидан берилган ҳарбий хизматни, партизан отрядлари ва қўшилмаларда бўлганликни, давлат хавфсизлиги органларида ва ички ишлар органларида хизмат қилганликни тасдиқлайдиган маълумотнома;

б) олий таълим ташкилотларида (шу жумладан, ўқиш ҳарбий хизматга тенглаштириладиган ҳарбий таълим ташкилотларида, шунингдек, партия мактабларида), аспирантурада (стажёрлар-тадқиқотчилар-изланувчилар институтида), докторантурада (катта илмий ходимлар - изланувчилар институтида) ва клиник ординатурада, таянч докторантурада ва докторантурада (олий таълимдан кейинги таълим институтида) кундузги ўқишни, шу жумладан, чет элда ўқишни тасдиқлайдиган диплом ёки маълумотнома;

в) болани парвариш қилиш бўйича таътил берилганлиги ва таътилдан қайтилганлиги тўғрисидаги буйруқларнинг нусхалари илова қилинган ҳолда аёл киши бола туғилгандан бошлаб у уч ёшга тўлгунгача бўлган даврда меҳнат муносабатларида бўлган ташкилот (ташкилотлар) томонидан берилган бола уч ёшга тўлгунга қадар уни парвариш қилиш вақтини тасдиқлайдиган маълумотнома;

г) офицерлар таркибидан бўлган шахслар, прапоршчиклар, мичманлар ва муддатдан ташқари хизмат қилувчи ҳарбий хизматчиларнинг хотинлари, уларни ишга жойлаштириш имконияти бўлмаган жойларда эрлари билан яшаган вақтни тасдиқлайдиган маълумотнома;

д) Ўзбекистон Республикаси Ташқи ишлар вазирлиги томонидан берилган Ўзбекистон Республикасининг дипломатик ваколатхоналари ва консуллик муассасалари ходимларининг, шунингдек, Ўзбекистон Республикаси Ташқи ишлар вазирлиги томонидан халқаро ҳукуматлараро ташкилотларга квота қилинган лавозимларга хизмат сафарига юборилган шахсларнинг хотини (эри) чет элда бўлган вақтини тасдиқлайдиган маълумотнома;

е) ариза берувчи уруш қатнашчиси ёки унга тенглаштирилган шахс ҳисобланишини тасдиқлайдиган ҳужжат;

ж) даволаш-профилактика муассасасининг ариза берувчи гипофизар нанизм бемори (лилипут) ёхуд диспропорционал пакана эканлиги тўғрисидаги маълумотномаси;

з) фамилия, исм, ота исми ўзгартирилганлиги тўғрисидаги ҳужжат;

и) оқлов ҳукми ёки иш тўхтатилганлиги тўғрисида суднинг ажрими (қарори) ёки прокурор (терговчи)нинг иш тўхтатилганлиги тўғрисидаги қарори, шунингдек, олдини олиш чораси сифатида шахсни тергов изоляторияда (турмада) қамоқда сақлаш, қамоқ ёки озодликдан маҳрум этиш шаклида жазони ўташ даври тўғрисида тергов органлари ёки ички ишлар органларининг маълумотномаси, шунингдек, реабилитация тўғрисидаги ҳужжатлар (суд органлари, прокуратура органлари, суриштирув ва тергов органларининг оқлов ҳукми чиқарилганлиги тўғрисидаги маълумотномаси ёки реабилитация қилувчи асослар бўйича жиноят иши тўхтатилганлиги тўғрисидаги қарори (ажрими);

к) Ўзбекистон Республикаси Камбағалликни қисқартириш ва бандлик вазирлиги туман (шаҳар) Аҳоли бандлигига кўмаклашиш марказининг шахсни ишсиз деб эътироф этиш тўғрисидаги тақдимномаси;

л) ўзини ўзи банд қилган фуқаролар учун вақтинчалик меҳнат гувоҳномасининг асли ёки дубликати.

Мазкур бандда назарда тутилган маълумотлар "ЯММТ" ИДАКда мавжуд бўлган ҳолларда маълумотномалар илова қилинмайди.


13. Ногиронлик пенсиясини тайинлашни сўраб мурожаат қилган шахснинг аризасига қуйидаги ҳужжатлар илова қилиниши керак:

иш стажини, шу жумладан, махсус иш стажини тасдиқлайдиган ҳужжат;

иш ҳақи тўғрисидаги маълумотнома;

Бундан ташқари, зарур ҳолларда ушбу Низомнинг 12-банди "а"-"и" ва "л" кичик бандларида кўрсатилган ҳужжатлар тақдим этилади.

Мазкур бандда назарда тутилган маълумотлар "ЯММТ" ИДАКда мавжуд бўлган ҳолларда маълумотномалар илова қилинмайди.


14. Боқувчисини йўқотганлик пенсиясини тайинлашни сўраб мурожаат қилган шахснинг аризасига қуйидаги ҳужжатлар илова қилиниши керак:

оила аъзосининг вафот этган боқувчи билан қариндошлик муносабатларини тасдиқловчи ҳужжатлар (суд органлари ёки хорижий давлатлар мансабдор шахсларининг маълумотномаси);

боқувчининг бедарак йўқолганлиги тўғрисида суднинг қарори нусхаси;

вафот этган боқувчининг иш стажини, шу жумладан, махсус иш стажини тасдиқлайдиган ҳужжат;

вафот этган боқувчининг иш ҳақи тўғрисидаги маълумотнома.

Бундан ташқари, зарур ҳолларда қуйидагилар тақдим этилади:

вафот этган боқувчининг 18-23 ёшдаги меҳнатга лаёқатсиз оила аъзоси Ўзбекистон Республикасининг ташқарисидаги таълим ташкилотининг ўқувчиси ёки талабаси ҳисобланиши тўғрисидаги маълумотнома;

бахтсиз ҳодиса ва соғлиқнинг ишлаб чиқаришда бошқа шикастланиши тўғрисидаги ҳужжат ёки агар боқувчининг вафоти меҳнатда майибланиш оқибатида содир бўлган бўлса - бошқа расмий ҳужжат;

ушбу Низомнинг 12-банди "а"-"и" ва "л" кичик бандларида кўрсатилган, вафот этган боқувчининг номига расмийлаштирилган (ёзилган) ҳужжатлар.

Боқувчи-пенсионер вафот этган тақдирда, ушбу бандда кўрсатилган зарур ҳужжатлар тақдим этилиши керак, вафот этганнинг пенсияга оид ҳужжатлар йиғмажилдида мавжуд бўлган ҳужжатлар бундан мустасно.

Шахсни вафот этганлиги тўғрисидаги, пенсия тайинланаётган шахсни вафот этган боқувчи билан қариндошлик муносабатлари тўғрисидаги (никоҳда эканлиги, никоҳ бекор қилинганилиги), пенсия тайинланаётган шахснинг ёши тўғрисидаги маълумотлар Пенсия жамғармаси бўлими томонидан Ўзбекистон Республикаси Адлия вазирлигининг "ФҲДЁнинг ягона электрон архиви" ахборот тизимидан электрон сўров юбориш орқали олинади ва пенсия тайинлаш учун мурожаат қилган шахсдан ушбу фактларни тасдиқловчи ҳужжатлар ёки маълумотномалар қабул қилинмайди.

Мазкур бандда назарда тутилган маълумотномалар (маълумотлар) "ЯММТ" ИДАКда ҳамда вафот этган боқувчи пенсионернинг пенсияга оид ҳужжатлар йиғмажилдида мавжуд бўлган ҳолларда пенсия тайинлаш учун мурожаат қилган шахснинг аризасига илова қилинмайди.

Вафот этган боқувчининг 18-23 ёшдаги оила аъзоси Ўзбекистон Республикаси ҳудудида таълим ташкилотининг ўқувчиси ёки талабаси эканлиги Пенсия жамғармаси бўлими томонидан Ўзбекистон Республикаси Олий таълим, фан ва инновациялар вазирлигининг ахборот тизимидан олинган электрон сўрови орқали аниқланади.

15. Пенсия тайинлашни сўраб мурожаат қилган шахс томонидан пенсия тайинлаш учун зарур бўлган ҳужжатлар тақдим этилмаган тақдирда, Пенсия жамғармаси бўлими ушбу ҳужжатларни тегишли ташкилотлардан талаб қилиш юзасидан ёрдам кўрсатади.

Бунда Пенсия жамғармаси бўлими ушбу Низомда белгиланган қоидаларга мувофиқ шахсга пенсия тайинлаш (ҳисоблаш) учун қуйидаги:

а) пенсия тайинланаётган шахснинг (қонуний вакил) фуқаролик паспорти (идентификация ID-картаси) тўғрисидаги;

Ўзбекистон Республикаси Президенти ҳузуридаги Ижтимоий ҳимоя миллий агентлигининг (кейинги ўринларда - Агентлик) Ногиронлиги бўлган шахсларнинг функционаллигини баҳолаш бошқармаси ҳудудий бўлимларининг тиббий-ижтимоий эксперт комиссияси (кейинги ўринларда - ТИЭК) томонидан бериладиган:

шахснинг фарзанди 18 ёшгача ногиронлиги бўлган болалигини тасдиқлайдиган ёки парвариш остидаги I гуруҳ ногиронлиги бўлган шахс деб топилганлиги тўғрисидаги;

шахснинг фарзанди 8 ёшгача ногиронлиги бўлган бола деб топилганлиги тўғрисидаги;

боқувчисини йўқотганлик пенсиясини олиш ҳуқуқини берадиган оиланинг катта ёшдаги аъзоси ногиронлиги бўлган шахслиги тўғрисидаги;

ариза берувчи I ёки II гуруҳ уруш оқибатида ногиронлиги бўлган шахс эканлиги тўғрисидаги;

I, II ёки III гуруҳ ногиронлиги бўлган шахс деб топилганлиги тўғрисидаги маълумотномаларни;

б) банд шахс учун Ўзбекистон Республикаси Иқтисодиёт ва молия вазирлиги ҳузуридаги Солиқ органлари томонидан тақдим этиладиган:

2019 йил 1 январга қадар бўлган давр учун - Пенсия жамғармасига суғурта бадаллари;

2019 йил 1 январдан 2019 йил 31 декабрга қадар бўлган давр учун - тўланган ягона ижтимоий тўлов;

2020 йил 1 январдан кейинги давр учун - ижтимоий солиқ тўланганлиги тўғрисидаги маълумотларни мустақил равишда Иқтисодиёт ва молия вазирлиги ҳузуридаги Солиқ қўмитасининг марказлаштирилган электрон реестри базасидан электрон сўров юбориш орқали олади.

16. Пенсияга устама (қўшимча) ҳақ белгилаш ҳуқуқи мавжуд бўлган тақдирда, пенсия тайинлаш тўғрисидаги аризага қуйидагилар илова қилиниши керак:

а) ариза берувчининг уруш қатнашчиси ёки унга тенглаштирилган шахс эканлигини тасдиқлайдиган ҳужжат;

б) ариза берувчининг 1941-1945 йиллардаги уруш даврида фронт ортида ишлаганлигини ва ҳарбий мажбуриятларни бажарганлигини тасдиқлайдиган ҳужжат;

в) тегишли орган томонидан берилган ҳарбий хизматчининг, ички ишлар органлари, Ўзбекистон Республикаси Миллий гвардияси ходимининг ўлими ҳарбий хизмат мажбуриятларини, ички ишлар органлари ҳамда Ўзбекистон Республикаси Миллий гвардиясида хизматни бажариш билан боғлиқ эканлигини тасдиқлайдиган маълумотнома;

г) "Ўзбекистон Қаҳрамони" унвони берилганлиги тўғрисидаги ҳужжат нусхаси;

д) фахрий унвон берилганлиги тўғрисидаги гувоҳнома нусхаси.

Мазкур бандда назарда тутилган ҳужжатлар ва маълумотлар "ЯММТ" ИДАКда мавжуд бўлган ҳолларда илова қилинмайди.


17. Пенсия тайинлашни сўраб мурожаат қилишда пенсия тайинланаётган шахснинг паспорти (идентификация ID-карта, истиқомат учун берилган гувоҳнома) тақдим этилиши керак.

Манзил-колонияларда жазони ўтаётган, озодликдан маҳрум этишга ҳукм қилинган шахснинг паспорти (идентификация ID-карта) нусхаси (истиқомат учун берилган гувоҳнома) нусхаси манзил-колония маъмурияти томонидан манзил-колония жойлашган ердаги Пенсия жамғармаси бўлимига берилади.

Қонуний вакил ариза билан бирга паспорт ёки идентификацияловчи ID-картани тақдим этади.

Қонуний вакил шахснинг васийси ёки ҳомийси эканлиги ҳолати Пенсия жамғармаси бўлими томонидан Мактабгача ва мактаб таълими вазирлигининг "Болаларни васийлик, ҳомийлик ва фарзандликка олиш" ахборот тизимига юборилган электрон сўровига асосан олинган маълумот асосида аниқланади.

18. Ариза берувчининг уруш иштирокчиси эканлигини тасдиқловчи ҳужжат сифатида 1941-1945 йиллардаги уруш қатнашчисининг гувоҳномаси, байналмилалчи жангчиларга бериладиган имтиёз олиш ҳуқуқи ҳақидаги гувоҳнома, шунингдек, уларнинг уруш иштирокчисига тенглаштирилганлигини тасдиқловчи бошқа ҳужжатлар қабул қилинади.

Уруш қатнашчиларига тенглаштириладиган шахслар доираси ушбу Низомга 1-иловада келтирилган.

Меҳнат дафтарчаси (электрон меҳнат дафтарчаси), ташкилотлар ва архив маълумотномалари, шунингдек, мудофаа ишлари бўйича органларнинг маълумотномалари ариза берувчининг 1941-1945 йиллардаги уруш даврида ишлаганлиги ва ҳарбий мажбуриятларни бажарганлигини тасдиқлайдиган ҳужжат сифатида қабул қилинади.

Ариза берувчининг уруш оқибатида ногиронлиги бўлган шахс эканлигини тасдиқловчи ҳужжат сифатида ҳарбий госпитал томонидан бериладиган касаллик тарихидан кўчирма қабул қилинади.

Уруш оқибатида ногиронлиги бўлган шахсларга тенглаштириладиган шахслар доираси ушбу Низомга 2-иловада келтирилган.


19. Фамилияси, исми, отасининг исми ўзгартирилганлигини тасдиқлайдиган ҳужжатлар сифатида қуйидагилар тақдим этилади: фамилияси, исми, отасининг исми ўзгартирилганлиги тўғрисидаги маълумотнома, фуқаролик ҳолати далолатномасининг тегишли ёзувидан кўчирма, хорижий давлатларнинг ваколатли органлари (мансабдор шахслари) маълумотномаси.

Қарамоғида меҳнатга лаёқатсиз оила аъзолари борлигини тасдиқлаш масаласи суд қарори билан ҳал этилади.


20. II гуруҳ ногиронлиги бўлган шахснинг ёлғиз яшайдиган пенсионерлиги ҳолати Агентликдан олинади.


21. Қонуннинг 12-моддаси "з" бандига мувофиқ пенсия тайинланаётганда Агентликнинг "ТИЭК" ахборот тизимидан олинадиган шахснинг фарзанди 8 ёшгача ногиронлиги бўлган бола деб топилганлиги тўғрисидаги маълумот асосида белгиланади.

22. Пенсия тайинлаш учун зарур ҳужжатлар ҳам асл нусхада, ҳам Пенсия жамғармаси бўлими томонидан тасдиқланган нусхаларда тақдим этилиши мумкин, фақат асл нусхаларда тақдим этиладиган маълумотномалар (иш ҳақи ва бошқа маълумотномалар) бундан мустасно.


23. Ўзбекистон Республикаси фуқаросининг шахсини, ёшини, жинсини, яшаш жойини тасдиқлайдиган маълумот сифатида "Электрон ҳукумат" тизими идоралараро интеграциялашув платформасидан олинган маълумотлар қабул қилинади.

Ўзбекистон Республикаси ҳудудида доимий яшайдиган хорижий фуқароларнинг шахсини, ёшини, яшаш жойини, фуқароликка мансублигини тасдиқлайдиган маълумот сифатида "Электрон ҳукумат" тизими идоралараро интеграциялашув платформасидан олинган маълумотлар қабул қилинади.

Ўзбекистон Республикаси ҳудудида доимий яшайдиган фуқаролиги бўлмаган шахсларнинг шахсини, ёшини, яшаш жойини тасдиқлайдиган ҳужжат сифатида "Электрон ҳукумат" тизими идоралараро интеграциялашув платформасидан олинган маълумотлар қабул қилинади.


24. Чернобиль АЭСдаги ҳалокат оқибатларини тугатишда қатнашиш мудофаа ишлари бўйича орган томонидан берилган белгиланган намунадаги маълумотнома, шунингдек, тугатишда қатнашиш учун ўз ходимларини юборган ташкилотларнинг маълумотномалари билан тасдиқланади.

Ишчи ва хизматчиларнинг ҳарбий ҳаракатлар кетаётган мамлакатларга хизмат сафарига юборилганлиги хизмат сафарига юборилган ходимнинг меҳнат дафтарчасидаги (электрон меҳнат дафтарчаси) қайдлар ҳамда ташкилот ёки архив идораларидан берилган маълумотномалар асосида аниқланади.

25. Пенсия жамғармаси бўлими ҳужжатларни қабул қилишда тақдим этилган ҳужжатларнинг мазмуни ва расмийлаштирилишининг тўғрилигини, уларнинг нусхалари ҳужжатларнинг асл нусхасига мувофиқлигини текшириши керак.

Бунда шахснинг пенсия олишга бўлган ҳуқуқи, талаб этиладиган иш стажи мавжудлиги, шунингдек, пенсия тайинлаш учун асос ҳисобланадиган ҳужжатларнинг мавжудлиги кўриб чиқилади.

Пенсия жамғармаси бўлими ташкилотдан ёки шахсдан қабул қилинган ҳужжатларни расмийлаштиришни охирига етказишни ва қўшимча ҳужжатларни тақдим этишни талаб қилиш, шунингдек, зарур ҳолларда ушбу ҳужжатларнинг тўғри берилганлигини текшириб кўриш ҳуқуқига эга.


26. Агар ҳужжатда (электрон маълумотда) туғилган вақт тўғрисида аниқ сана кўрсатилмаган ҳолда ой кўрсатилган бўлса, у ҳолда тегишли ойнинг 15-куни туғилган сана ҳисобланади.

Агар тақдим этилган ҳужжатда (электрон маълумотда) ой кўрсатилмасдан фақат туғилган йил кўрсатилган бўлса, ушбу йилнинг биринчи июль куни туғилган кун сифатида қабул қилинади.

Барча тақдим этилган ҳужжатлар билан бирга пенсия тайинлаш тўғрисидаги ариза, шунингдек, Пенсия жамғармаси бўлимининг пенсия тайинлаш тўғрисидаги қарори пенсияга оид ҳужжатлар йиғмажилдига тикиб қўйилади ва/ёки ахборот тизимида электрон кўринишда сақланади.



3-БОБ. ПЕНСИЯЛАР ТАЙИНЛАШ

УЧУН ИШ СТАЖИНИ ҲИСОБЛАБ ЧИҚИШ

ВА ТАСДИҚЛАШ ТАРТИБИ


27. Пенсия олиш ҳуқуқини берадиган иш стажига қуйидагилар қўшиб ҳисобланади:

а) фаолият тури, мулкчилик ва хўжалик юритиш шаклларидан қатъи назар, ходим давлат томонидан ижтимоий суғурталанган ҳолда бажарган ҳар қандай иш, агар у:

2019 йил 1 январга қадар бўлган давр учун - Пенсия жамғармасига суғурта бадаллари тўлаган;

2019 йил 1 январдан кейинги давр учун - меҳнатга ҳақ тўлаш тарзидаги даромадлар ҳисобланган бўлса, шунингдек жисмоний шахснинг 2021 йил 1 июндан кейинги ишламаган даври учун унинг эри (хотини) меҳнатга ҳақ тўлаш тарзидаги ўз даромадларидан иҳтиёрий асосда ижтимоий солиқ тўлаган давр.

1965 йил 1 январгача бўлган даврда жамоа хўжалигидаги иш стажини ҳисоблаб чиқишда, ушбу йилдаги меҳнат билан қатнашиш кунлари сонидан қатъи назар, ҳар бир ишлаб берилган йил иш стажига бир календарь йил сифатида қабул қилинади.

1965 йил 1 январдан кейинги давр учун жамоа хўжалигидаги иш стажини ҳисоблаб чиқишда, агар жамоа хўжалиги аъзоси узрсиз сабабларга кўра жамоа хўжалигида белгиланган меҳнатда иштирок этиш минимумини бажармаган бўлса, ишланган вақтнинг амалда давом этган даври ҳисобга олинади. Агар жамоа хўжалиги аъзоси жамоа хўжалигида меҳнатда иштирок этишнинг белгиланган минимумини жамоа хўжалиги аъзолари таркибига қабул қилиш (чиқиш) йилида бажарган бўлса, у ҳолда унинг иш стажи жамоа хўжалиги аъзолари таркибига қабул қилинган санадан бошлаб (чиқиш санасигача) қабул қилинади.

Жамоа хўжалигида меҳнатда иштирок этишнинг белгиланган минимумини тасдиқлайдиган ҳужжатлар мавжуд бўлмаса, меҳнатнинг амалдаги давомийлиги бўйича иш вақти олти кунлик иш ҳафтасидан келиб чиқиб ҳисобга олинади.

Ижодий фаолият билан машғул бўлган ижодий уюшмалар аъзоларига 1991 йил 1 январгача иш стажи агар ана шу муаллифнинг асари биринчи марта эълон қилинган ёки жамоат олдида ижро этилган (намойиш этилган) кундан эътиборан Пенсия жамғармасига:

2019 йил 1 январга қадар бўлган давр учун - суғурта бадаллари;

2019 йил 1 январдан 2019 йил 31 декабрга қадар бўлган давр учун - тўланган ягона ижтимоий тўлов;

2020 йил 1 январдан кейинги давр учун - ижтимоий солиқ тўлаган бўлсалар, ижодий уюшмаларнинг бошқарувлари томонидан белгиланади.

Иш стажига, ўтган давр учун бир йўла қўшиб ҳисоблаш (тўлаш)дан қатъи назар, унинг учун:

2019 йил 1 январга қадар бўлган давр учун - суғурта бадаллари;

2019 йил 1 январдан 2019 йил 31 декабрга қадар бўлган давр учун - тўланган ягона ижтимоий тўлов;

2020 йил 1 январдан кейинги давр учун - ижтимоий солиқ тўланган ойлар қабул қилинади, деҳқон хўжаликлари аъзолари ҳамда қорамол етиштириш ҳамда шахсий ёрдамчи ва деҳқон хўжаликларида етиштирилган чорвачилик маҳсулотларини сотиш, шунингдек, шахсий ёрдамчи хўжаликларда қишлоқ хўжалик маҳсулотларининг бошқа турларини (ўсимликшунослик, чорвачилик, балиқчилик маҳсулотларини) етиштириш билан банд бўлган шахслар бундан мустасно;

б) ҳарбий хизмат (шу жумладан, сафарбарлик чақириғи резервидаги ҳарбий хизмат) ва партизанлар отрядлари ва қўшилмаларида бўлиш, давлат хавфсизлиги органларидаги ва ички ишлар органлари ҳамда Ўзбекистон Республикаси Миллий гвардиясидаги хизмат;

в) ҳарбийлаштирилган соқчиликда, махсус алоқа органларида ва идоравий бўйсунувидан қатъи назар, кон-қутқарув қисмларидаги хизмат;

г) Пенсия жамғармасига:

2019 йил 1 январга қадар бўлган давр учун - суғурта бадаллари;

2019 йил 1 январдан 2019 йил 31 декабрга қадар бўлган давр учун - тўланган ягона ижтимоий тўлов;

2020 йил 1 январдан кейинги давр учун ижтимоий солиқ тўлаган бўлса, якка тартибдаги меҳнат фаолияти ёки қорамол етиштириш ҳамда шахсий ёрдамчи ва деҳқон хўжаликларида етиштирилган чорвачилик маҳсулотларини сотиш бўйича фаолият;

д) қараб туриш вақти:

I гуруҳ ногиронлиги бўлган шахсга ёки 18 ёшгача ногиронлиги бўлган болага қараб туриш;

ўзгаларнинг парваришига муҳтож бўлган қарияларга қараб турилган вақт - 80 ёшга тўлган қария ўзганинг парваришига муҳтож бўлган давр.

Бунда I гуруҳ ногиронлиги бўлган шахсни ёки 18 ёшгача ногиронлиги бўлган болани, шунингдек, ўзгаларнинг парваришига муҳтож бўлган 80 ёшга тўлган кексага қараб туриш вақти пенсия тайинлаш учун зарур бўлган иш стажига фақат қараб турган ва қараб туришга муҳтож бўлган шахс билан бирга яшаган шахслардан бирига қўшиб ҳисобланади;

е) олий таълим ташкилотларида (шу жумладан, уларда ўқиш ҳарбий хизматга тенглаштириладиган ҳарбий таълим ташкилотларида), аспирантурада (стажёрлар-тадқиқотчилар-изланувчилар институтида), докторантурада (катта илмий ходимлар - изланувчилар институтида) ва клиник ординатурада таянч докторантурада ва докторантурада (олий таълимдан кейинги таълим институтида) кундузги ўқиш, шу жумладан, чет элда ўқиш;

ж) бола 3 ёшга тўлгунга қадар, болани парваришлаш таътилларида бўлиш вақти, бироқ жами кўпи билан 6 йил.

Мисол: Агар 30 йиллик меҳнат стажига эга бўлган ишлаётган аёл иш стажининг 8 йили мобайнида жами 3 болани парваришлаш таътилларида бўлган бўлса, у ҳолда пенсия тайинлаш учун иш стажини ҳисоблашда унга жами 28 йил иш стажи ҳисобланади (30 йил - 8 йил + 6 йил = 28 йил).

Болани парваришлаш таътилида бўлиш даври (шу жумладан, пули тўланадиган таътилда бўлиш) ёшга доир имтиёзли пенсия олиш ҳуқуқини берадиган махсус иш стажига қўшилмайди;

з) офицерлар таркибидан бўлган шахсларнинг, прапоршчикларнинг, мичманларнинг ва муддатдан ташқари хизмат ҳарбий хизматчиларининг хотинлари, уларни ишга жойлаштириш имконияти бўлмаган жойларда эрлари билан яшаган вақт, бироқ кўпи билан 10 йил;

и) Ўзбекистон Республикасининг дипломатик ваколатхоналари ва консуллик муассасалари ходимларининг, шунингдек, Ўзбекистон Республикаси Ташқи ишлар вазирлиги томонидан халқаро ҳукуматлараро ташкилотларга квота қилинган лавозимларга хизмат сафарига юборилган шахсларнинг хотини (эри) чет элда бўлган, лекин 10 йилдан ошмаган давр;

к) озодликдан маҳрум этишга ҳукм қилинган шахсларнинг жазони ижро этиш муассасаларида жазони ўташ даврида бажарадиган ҳар қандай иши, агар ушбу иш бажарилган давр учун жазони ижро этиш муассасаси томонидан ижтимоий солиқ тўланган бўлса.

28. Агар ушбу Низомнинг 27-банди "а"-"г" кичик бандларида кўрсатилган даврлар бир вақтнинг ўзида бир даврга тўғри келса, у ҳолда пенсияни ҳисоблаб чиқиш учун иш стажига пенсия тайинлаш учун мурожаат қилган шахснинг хоҳишига кўра ушбу Низомнинг 27-банди "а"-"г" кичик бандларида кўрсатилган фақат бир давр қўшиб ҳисобланади. Иш стажини ҳисобга олишнинг шундай тартиби ушбу Низомнинг 27-банди "д"-"и" кичик бандлари учун ҳам қўлланилади.

Ушбу Низомнинг 27-банди "а"-"г" ва "д"-"и" кичик бандларида кўрсатилган даврлар бир вақтнинг ўзида бир даврга тўғри келса, у ҳолда пенсияни ҳисоблаб чиқиш учун иш стажига пенсия тайинлаш учун мурожаат қилган шахснинг хоҳишига кўра ушбу Низомнинг 27-банди "а"-"г" ва "д"-"и" кичик бандларида кўрсатилган даврлардан бири қўшиб ҳисобланади.

Бунда пенсия тайинлаш учун мурожаат қилган шахснинг хоҳишига кўра ушбу Низомнинг 27-банди "а"-"г" кичик бандларида кўрсатилган даврлар "д"-"и" кичик бандларида кўрсатилган даврлардан бирига алмаштирилган тақдирда, мурожаат қилган шахснинг иш ҳақини аниқлашда меҳнат фаолиятининг охирги ўн йиллик давридан чиқариб ташланмаган холда "а"-"г" кичик бандларида кўрсатилган даврлар бўйича аниқланади.


29. Ушбу Низомнинг 27-банди "д"-"и" кичик бандларида назарда тутилган даврлар иш стажига ушбу Низомнинг 27-банди "а"-"г" кичик бандларида кўрсатилган камида 7 йил умумий иш стажи мавжуд бўлганда қўшиб ҳисобланади.

Ногиронлик ва боқувчисини йўқотганлик пенсияларини тайинлашда ушбу Низомнинг 27-банди "д"-"и" кичик бандларида назарда тутилган даврлар ушбу Низомнинг 27-банди "а"-"г" кичик бандларида кўрсатилган иш стажи мавжуд бўлганда, унинг қанча давом этганлигидан қатъи назар, қўшиб ҳисобланади.

Меҳнатда майибланганлик ёки касб касаллигига чалиниш оқибатида I ва II гуруҳ ногиронликда бўлиш вақти ёшга доир ва боқувчисини йўқотганлик пенсиясини тайинлашда стажга қўшиб ҳисобланади.

I ва II гуруҳ ногиронлик пенсияси тайинланганидан кейинги ишланган вақт иш стажига қўшиб ҳисобланади.

Ёшга доир пенсия тайинлангандан кейин ишланган вақт пенсия тайинлаш учун стажга қўшиб ҳисобланмайди. Эртароқ муддатдан бошлаб ёшга доир пенсия тайинлашда стаж пенсия тайинланган кунгача ҳисобга олинади.


30. Ногиронлиги бўлган болани саккиз ёшгача тарбия қилган ногиронлиги бўлган боланинг онасига пенсия тайинлашда талаб қилинадиган 20 йиллик иш стажига ушбу Низомнинг 27-банди "а"-"д" кичик бандларида кўрсатилган даврлар қўшиб ҳисобланади.

Ушбу Низомнинг 27-банди "д" кичик бандида назарда тутилган давр Қонуннинг 8-моддаси талабларига риоя этилган ҳолда иш стажига киритилади.


31. Қонуннинг 12-моддаси "а" бандига мувофиқ уруш оқибатида ногиронлиги бўлган шахсларга ва уларга тенглаштирилган шахсларга пенсия тайинлашда пенсия тайинлаш учун зарур бўлган талаб этиладиган иш стажи Қонуннинг 7-моддасига мувофиқ аниқланади.


32. Стажга қуйидагилар имтиёзли тарзда қўшиб ҳисобланади:

а) ҳаракатдаги армия таркибига кирувчи ҳарбий қисмлар, штаблар ва муассасалардаги, жанговар ҳаракатлар даврида партизан отрядлари ва қўшилмаларидаги хизмат ва эркин ёлланганлар таркибидаги иш, байналмилал бурчни бажаришда жанговар ҳаракатларда иштирок этиш - уч ҳисса баробарида;

б) 1941-1945 йиллардаги уруш даврида мамлакат ичкарисида ишлаш, шу жумладан, ҳарбий қисмлардаги эркин ёлланганлар таркибидаги иш ва ушбу банднинг "а" кичик бандида назарда тутилган хизматдан ташқари, ҳарбий хизмат - икки ҳисса баробарида;

в) Қонуннинг 10-моддаси "а" ва "б" бандларига ҳамда 11-моддасининг "а" бандига мувофиқ имтиёзли шартларда пенсия олиш ҳуқуқини берадиган - эркакларда 10 йилдан ортиқ ва аёлларда 7 йилу 6 ойдан ортиқ ишланган ҳар бир тўлиқ йил - икки ҳисса баробарида;

г) моховхоналарда, вабога қарши муассасаларда, иммунитет танқислиги вируси билан касалланган шахслар даволанадиган юқумли касалликлар муассасаларида ишлаш - икки ҳисса баробарида;

д) патологоанатомия муассасалари ва суд-тиббий экспертиза муассасаларининг тиббий ходимларидан айрим тоифаларининг иши ушбу Низомга 3-иловага мувофиқ - бир ярим ҳисса баробарида;

е) асоссиз равишда жиноий жавобгарликка тортилган, асоссиз равишда қатағон қилинган ва кейинчалик оқланган фуқароларнинг қамоқда бўлиш ва ҳибсда сақлаш жойларида турган вақти - бир ярим ҳисса баробарида.

Ушбу бандда назарда тутилган иш стажини имтиёзли ҳисоблаш тартиби Қонун бўйича тайинланадиган пенсияларнинг барча турлари учун қўлланади.


33. Пенсияга бўлган ҳуқуқни белгилашда пенсия олиш ҳуқуқини берадиган иш стажи ушбу Низомнинг 32-бандида белгиланган қоидалар қўлланмасдан аниқланади.


34. Талаб қилинадиган иш стажидан ортиқ стаж мавжуд бўлган тақдирда, умумий иш стажи яхлитланиши керак. Бунда иш стажининг умумий 15 календарь кундан (15-календарь куннинг ўзи ҳам) ортиқ даври тўлиқ ойгача яхлитланади, 15 календарь кунгача бўлган давр эса ҳисобга олинмайди.


35. Учувчилар ва учувчи-синовчилар таркибига кирувчи ходимларга пенсиялар тайинлаш учун белгиланган хизмат муддатларини ҳисоблаб чиқиш тартиби ушбу Низомга 4-иловада келтирилган.


36. Саноатнинг мавсумий тармоқлари ташкилотларида банд бўлган ходимларга ушбу Низомга 5-иловага мувофиқ тўлиқ мавсум мобайнидаги иш бир йилдаги иш учун, тўлиқ бўлмаган мавсум мобайнидаги иш - амалда банд бўлган давр бўйича ҳисобга олинади.

Имтиёзли шартларда ёшга доир пенсия олиш ҳуқуқини берадиган ер ости ишларидаги стажни ҳисоблаб чиқишда (Қонуннинг 10-моддаси "а", "б" бандлари ва 11-моддаси "а" банди) меҳнатда майибланиш ёки ушбу ишда олинган касб касаллиги оқибатида ногиронликда бўлиш вақти ушбу Низомнинг 32-банди "в" бандида белгиланган қоидалар қўлланмасдан кўрсатиб ўтилган стажга киритилади.


37. Агар деҳқон хўжалиги аъзоси ёки совхоз ходими ушбу йилда 12 ой ишлаган ва камида 9 ой мобайнида:

2019 йил 1 январга қадар бўлган давр учун - Пенсия жамғармасига суғурта бадаллари тўлаган;

...
Время: 0.0072
по регистрации МЮ строгое соответствие
  • Все
  • действующие
  • утратившие силу
  • Русский
  • Ўзбекча
  • Оба языка
  • любая дата
  • точная дата
  • период
  • -

Свернуть поиск