ВСЕ ЗАКОНОДАТЕЛЬСТВО УЗБЕКИСТАНА

ЎзР Конунчилиги / Пенсиялар. Нафақа. Ижтимоий ҳимоя / Қўшимчалар ва ўзгартиришлар киритилган ҳужжатлар / Пенсия таъминоти /

Ўзбекистон Республикасининг 26.10.2022 й. ЎРҚ-795-сон "Фуқароларнинг давлат пенсия таъминоти тўғрисида"ги Ўзбекистон Республикаси Қонунига пенсия тайинлаш тартибини такомиллаштиришга қаратилган ўзгартиш ва қўшимчалар киритиш ҳақида"ги Қонуни (Қонунчилик палатаси томонидан 20.09.2022 й. қабул қилинган, Сенат томонидан 07.10.2022 й. маъқулланган)

Функция недоступна

Данная функция доступно только для клиентов (пользователей)

Полный текст документа доступен в платной версии. По вопросам звоните на короткий номер 1172

ЎЗБЕКИСТОН РЕСПУБЛИКАСИНИНГ

ҚОНУНИ

26.10.2022 й.

N ЎРҚ-795



"ФУҚАРОЛАРНИНГ ДАВЛАТ ПЕНСИЯ

ТАЪМИНОТИ ТЎҒРИСИДА"ГИ ЎЗБЕКИСТОН

РЕСПУБЛИКАСИ ҚОНУНИГА ПЕНСИЯ ТАЙИНЛАШ

ТАРТИБИНИ ТАКОМИЛЛАШТИРИШГА ҚАРАТИЛГАН

ЎЗГАРТИШ ВА ҚЎШИМЧАЛАР КИРИТИШ ҲАҚИДА


Қонунчилик палатаси томонидан 2022 йил 20 сентябрда қабул қилинган

Сенат томонидан 2022 йил 7 октябрда маъқулланган



Ўзбекистон Республикасида аҳолининг, айниқса ногиронлиги бўлган шахсларнинг ижтимоий ҳимоясини янада кучайтиришга, уларнинг ҳуқуқ ва эркинликларини таъминлашга, ижтимоий адолат тамойилларидан келиб чиқиб моддий жиҳатдан қўллаб-қувватлашга, турмуш даражасини оширишга қаратилган изчил ислоҳотлар амалга оширилмоқда.

Шу билан бирга "Инсон қадри учун" тамойили асосида ногиронлиги бўлган шахсларнинг фаровонлигини янада ошириш ҳамда ижтимоий ҳимоя қилиш дастурларининг самарадорлигини қайта кўриб чиқиш зарурати юзага келмоқда.

Ушбу Қонун фуқароларнинг пенсия таъминоти соҳасидаги қонунчиликни амалиётда қўллашда юзага келаётган турли хил ёндашувларнинг олдини олишга ва коррупцияни юзага келтирувчи ҳолатларга бархам беришга, ижтимоий адолат тамойилидан келиб чиқиб, ногиронлиги бўлган шахсларнинг даромадларини оширишга, уларнинг меҳнатини муносиб баҳолашга, шунингдек пенсия миқдорини кўпайтиришга хизмат қилади.


1-модда. Ўзбекистон Республикасининг 1993 йил 3 сентябрда қабул қилинган "Фуқароларнинг давлат пенсия таъминоти тўғрисида"ги 938-ХII-сонли Қонунига (Ўзбекистон Республикаси Олий Кенгашининг Ахборотномаси, 1993 йил, N 9, 338-модда; Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлисининг Ахборотномаси, 1995 йил, N 12, 269-модда; 1997 йил, N 4-5, 126-модда; 1998 йил, N 9, 181-модда; 1999 йил, N 5, 112-модда; 2001 йил, N 5, 89-модда; 2002 йил, N 4-5, 74-модда; Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси палаталарининг Ахборотномаси, 2005 йил, N 5, 152-модда; 2007 йил, N 12, 590, 608-моддалар; 2008 йил, N 12, 640-модда; 2010 йил, N 5, 178-модда, N 9, 334-модда, N 12, 472-модда; 2012 йил, N 1, 4-модда; 2013 йил, N 10, 263-модда; 2014 йил, N 12, 341-модда; 2016 йил, N 4, 125-модда, N 12, 383, 384-моддалар; 2018 йил, N 1, 1-модда, N 10, 676-модда, N 12, 783-модда; 2019 йил, N 5, 265-модда, N 8, 469-модда, N 9, 592-модда, N 11, 792-модда, N 12, 880-модда; 2020 йил, N 11, 652-модда; 2021 йил, 4-сонга илова, N 10, 973-модда; 2022 йил, N 2, 79-модда, N 5, 464-модда) қуйидаги ўзгартиш ва қўшимчалар киритилсин:


1) 12-модданинг "л" банди қуйидаги таҳрирда баён этилсин:

"л) ихтисослашган тиббий муассасаларнинг шифокорлари ва ўрта тиббий ходимлари - махсус иш стажи шаҳарчалар, қишлоқлар ҳамда овулларда камида 25 йил ва шаҳарларда камида 30 йил бўлган тақдирда (3-сонли рўйхат, VIII қисм)";


2) 19-модданинг еттинчи қисми қуйидаги мазмундаги жумла билан тўлдирилсин:

"Ўгай ота ва ўгай онанинг вафот этган ўгай ўғилни (қизни) тарбиялаганлиги ёки боққанлигини аниқлаш тартиби Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамаси томонидан белгиланади";


3) 27-модда биринчи қисмининг "г" банди "боқувчининг" деган сўздан кейин "пенсияни хисоблаб чиқариш учун олинадиган" деган сўзлар билан тўлдирилсин;


4) 28-модданинг "к" банди қуйидаги таҳрирда баён этилсин:

"к) Ўзбекистон Республикаси олдида алоҳида хизматлари бўлган шахсларга - пенсияни ҳисоблаш базавий миқдорининг 100 фоизидан 150 фоизигача. Ўзбекистон Республикаси олдида алоҳида хизматлари бўлган шахсларнинг пенсиясига устама тўлаш тартиби Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамаси томонидан белгиланади";


5) 30-модданинг:

иккинчи қисмидаги "ҳисобланиши мумкин" деган сўзлар "ҳисобланади" деган сўз билан алмаштирилсин;

учинчи қисмидаги "ҳисобланиши мумкин" деган сўзлар "ҳисобланади" деган сўз билан алмаштирилсин;


6) 37-модда:

қуйидаги мазмундаги бешинчи қисм билан тўлдирилсин:

"I ва II гуруҳ ногиронлик пенсияси тайинланганидан кейинги ишланган вақт иш стажига қўшиб ҳисобланади";

бешинчи ва олтинчи қисмлари тегишинча олтинчи ва еттинчи қисмлар деб ҳисоблансин;


7) 41-модданинг ўзбекча матнидаги "анча имтиёзли" деган сўзлар "нисбатан имтиёзлироқ" деган сўзлар билан алмаштирилсин;


8) 49-модда:

қуйидаги мазмундаги иккинчи қисм билан тўлдирилсин:

"I ва II гурух ногиронлик пенсияси тайинланганидан кейин камида 1 йил иш стажига эга бўлса, фуқаронинг аризаси асосида иш стажи ва иш ҳақи инобатга олинган ҳолда пенсия ҳар икки йилда бир маротаба қайта ҳисоблаб чиқилади. Бунда пенсияни қайта ҳисоблаш фуқаро пенсия миқдорини қайта ҳисоблаш учун мурожаат қилган санадаги ушбу Қонуннинг 17-моддасида кўрсатилган ёшга нисбатан талаб қилинган иш стажидан келиб чиққан ҳолда амалга оширилади";

иккинчи қисми учинчи қисм деб ҳисоблансин.


2-модда. Ўзбекистон Республикаси Молия вазирлиги, Адлия вазирлиги ва бошқа манфаатдор ташкилотлар ушбу Қонуннинг ижросини, ижрочиларга етказилишини ҳамда моҳияти ва аҳамияти аҳоли ўртасида тушунтирилишини таъминласин.


3-модда. Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамаси:

ҳукумат қарорларини ушбу Қонунга мувофиқлаштирсин;

давлат бошқаруви органлари ушбу Қонунга зид бўлган ўз норматив-ҳуқуқий ҳужжатларини қайта кўриб чиқишлари ва бекор қилишларини таъминласин.


4-модда. Ушбу Қонун расмий эълон қилинган кундан эътиборан кучга киради.

Ушбу Қонун 1-моддасининг 6 ва 8-бандлари 2023 йил 1 январдан эътиборан амалга киритилади.



Ўзбекистон Республикасининг Президенти                                       Ш. Мирзиёев



Қонун ҳужжатлари маълумотлари миллий базаси (www.lex.uz),

2022 йил 27 октябрь


"Халқ сўзи", 2022 йил 27 октябрь









































Время: 0.0384
по регистрации МЮ строгое соответствие
  • Все
  • действующие
  • утратившие силу
  • Русский
  • Ўзбекча
  • Оба языка
  • любая дата
  • точная дата
  • период
  • -

Свернуть поиск