ВСЕ ЗАКОНОДАТЕЛЬСТВО УЗБЕКИСТАНА

ЎзР Конунчилиги / Турли соҳалар бўйича ўзгартиш ва қўшимчалар тўғрисида ҳужжатлар / Қонунлар ва Олий Мажлис палаталари қарорлари / 2022 й. /

Ўзбекистон Республикасининг 27.10.2022 й. ЎРҚ-797-сон "Ўзбекистон Республикасининг айрим қонун ҳужжатларига ўзгартиш ва қўшимчалар киритиш тўғрисида"ги Қонуни (Қонунчилик палатаси томонидан 21.06.2022 й. қабул қилинган, Cенат томонидан 04.08.2022 й. маъқулланган)

Функция недоступна

Данная функция доступно только для клиентов (пользователей)

Полный текст документа доступен в платной версии. По вопросам звоните на короткий номер 1172

ЎЗБЕКИСТОН РЕСПУБЛИКАСИНИНГ

ҚОНУНИ

27.10.2022 й.

N ЎРҚ-797



ЎЗБЕКИСТОН РЕСПУБЛИКАСИНИНГ

АЙРИМ ҚОНУН ҲУЖЖАТЛАРИГА ЎЗГАРТИШ

ВА ҚЎШИМЧАЛАР КИРИТИШ ТЎҒРИСИДА


Қонунчилик палатаси томонидан 2022 йил 21 июнда қабул қилинган

Сенат томонидан 2022 йил 4 августда маъқулланган

      

      

Мамлакатимизда қонун устуворлигини таъминлаш, ички ишлар органларини фуқароларнинг ҳуқуқлари ва қонуний манфаатларини ҳимоя қиладиган чинакам халқчил тизимга айлантириш йўлида салмоқли ишлар олиб борилмоқда. Ўзбекистон Республикаси Президентининг ташаббуси билан ички ишлар органлари фаолияти тубдан ислоҳ этилди, ушбу соҳага оид қонунчилик такомиллаштирилди.

Ўтказилган ислоҳотлар натижасида Ўзбекистон Республикаси Ички ишлар вазирлиги тизими тузилмасига бир қанча ўзгаришлар киритилди, шу жумладан айрим раҳбарлик лавозимларининг таснифи ўзгартирилди, шу муносабат билан ички ишлар органлари тизимидаги мазкур раҳбарларнинг ҳуқуқбузарликларнинг олдини олиш ва уларнинг профилактикаси ҳолати тўғрисида ҳамда жамоат хавфсизлиги ҳақида Қорақалпоғистон Республикаси Жўқорғи Кенгесига, халқ депутатлари маҳаллий Кенгашларига ҳисобдорлигини қонунчиликда белгилаш зарурияти юзага келди.

Ушбу Қонун билан "Маҳаллий давлат ҳокимияти тўғрисида"ги, "Фуқароларнинг ўзини ўзи бошқариш органлари тўғрисида"ги, "Ички ишлар органлари тўғрисида"ги ва "Маъмурий қамоқни ўташ тартиби тўғрисида"ги Ўзбекистон Республикаси қонунларига, шунингдек Ўзбекистон Республикасининг Маъмурий жавобгарлик тўғрисидаги кодексига ўзгартиш ва қўшимчалар киритилмоқда.

Чунончи, Қорақалпоғистон Республикаси ички ишлар вазирининг, Тошкент шаҳар ва Тошкент вилояти ички ишлар бош бошқармаларининг, вилоятлар ички ишлар бошқармаларининг бошлиқлари, уларнинг ўринбосарлари ҳар чоракда тегишинча Қорақалпоғистон Республикаси Жўқорғи Кенгесига, халқ депутатлари маҳаллий Кенгашларига ҳисоботлар тақдим этиши тартиби киритилмоқда.

Шу билан бирга, туман, шаҳар ички ишлар бўлинмаларининг бошлиқлари - ҳар чоракда ва уларнинг ўринбосарлари - ҳар ойда, шунингдек маҳалла ҳуқуқ-тартибот масканларининг профилактика катта инспекторлари - ҳар олти ойда халқ депутатлари маҳаллий Кенгашларига ҳисоботлар тақдим этиши тартиби жорий этилмоқда.

Бундан ташқари, "Ички ишлар органлари тўғрисида"ги Ўзбекистон Республикаси Қонунига ички ишлар органлари тизимида фаолият юритаётган маҳалла ҳуқуқ-тартибот масканларининг ҳуқуқий мақомини ва асосий вазифаларини белгилаб қўйишга қаратилган қўшимчалар киритилмоқда.

Мазкур Қонун ички ишлар органлари фаолиятининг очиқлиги, шунингдек уларнинг фаолиятини халқ вакиллари томонидан назорат қилиб бориш учун мустаҳкам ҳуқуқий асос яратиб, ички ишлар органларининг халқ вакиллари олдидаги масъулиятини оширишга ва уларнинг ўзаро фойдали ҳамкорлигини кенгайтиришга, ҳуқуқбузарликлар профилактикаси ва жамоат хавфсизлиги соҳасида кўрилаётган чоралар самарадорлигини оширишга хизмат қилади.


1-модда. Ўзбекистон Республикасининг 1993 йил 2 сентябрда қабул қилинган "Маҳаллий давлат ҳокимияти тўғрисида"ги 913-XII-сонли Қонунининг (Ўзбекистон Республикаси Олий Кенгашининг Ахборотномаси, 1993 йил, N 9, 320-модда; Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлисининг Ахборотномаси, 1997 йил, N 9, 241-модда; 1999 йил, N 1, 20-модда; 2005 йил, N 1, 18-модда; Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси палаталарининг Ахборотномаси, 2005 йил, N 12, 418-модда; 2007 йил, N 4, 163-модда, N 9, 420-модда; 2008 йил, N 12, 640-модда; 2013 йил, N 12, 350-модда; 2014 йил, N 4, 86-модда, N 5, 130-модда; 2015 йил, N 6, 228-модда; 2017 йил, N 6, 300-модда, N 8, 383-модда, N 9, 510-модда, N 12, 772-модда; 2018 йил, N 7, 431-модда; 2019 йил, N 1, 1-модда, N 11, 792-модда, N 12, 891-модда; 2020 йил, N 9, 537-модда; 2021 йил, N 1, 3, 7, 13-моддалар; 4-сонга илова, N 8, 800-модда, N 12, 1198-модда; 2022 йил, N 3, 213-модда) 25-2-моддасига қуйидаги ўзгартиш ва қўшимчалар киритилсин:

биринчи ва иккинчи қисмлар қуйидаги таҳрирда баён этилсин:

"Тошкент шаҳар ва Тошкент вилояти ички ишлар бош бошқармаларининг, вилоятлар ички ишлар бошқармаларининг бошлиқлари ҳуқуқбузарликларнинг олдини олиш ва уларнинг профилактикаси ҳолати тўғрисида, уларнинг ўринбосарлари - Жамоат хавфсизлиги хизмати бошлиқлари жамоат хавфсизлиги ҳақида ҳар чоракда тегишинча халқ депутатлари Тошкент шаҳар ва вилоятлар Кенгашларига ҳисобот тақдим этади.

Туман (шаҳар) ички ишлар бошқармаларининг (бўлимларининг) бошлиқлари ҳуқуқбузарликларнинг олдини олиш ва уларнинг профилактикаси ҳолати тўғрисида ҳар чоракда, уларнинг ўринбосарлари - Жамоат хавфсизлиги хизмати бошлиқлари жамоат хавфсизлиги ҳақида ҳар ойда халқ депутатлари туман (шаҳар) Кенгашларига ҳисобот тақдим этади";

қуйидаги мазмундаги учинчи қисм билан тўлдирилсин:

"Маҳалла ҳуқуқ-тартибот масканларининг профилактика катта инспекторлари жамоат хавфсизлигини таъминлаш ҳолати тўғрисида ҳар олти ойда халқ депутатлари туман (шаҳар) Кенгашларига ҳисобот тақдим этади";

учинчи ва тўртинчи қисмлар тегишинча тўртинчи ва бешинчи қисмлар деб ҳисоблансин;

тўртинчи қисм "Ўзбекистон Республикаси Ички ишлар вазирлиги ҳудудий бўлинмалари раҳбарларининг" деган сўзлардан кейин "маҳалла ҳуқуқ-тартибот масканлари профилактика катта инспекторларининг" деган сўзлар билан тўлдирилсин;

бешинчи қисм "Ўзбекистон Республикаси Ички ишлар вазирлиги ҳудудий бўлинмалари раҳбарларининг" деган сўзлардан кейин "маҳалла ҳуқуқ-тартибот масканлари профилактика катта инспекторларининг" деган сўзлар билан тўлдирилсин.


2-модда. Ўзбекистон Республикасининг 1993 йил 2 сентябрда қабул қилинган "Фуқароларнинг ўзини ўзи бошқариш органлари тўғрисида"ги 915-ХII-сонли Қонунига (Ўзбекистон Республикасининг 2013 йил 22 апрелда қабул қилинган ЎРҚ-350-сонли Қонуни таҳририда) (Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси палаталарининг Ахборотномаси, 2013 йил, N 4, 96-модда; 2016 йил, N 4, 125-модда, N 12, 383-модда; 2017 йил, N 9, 510-модда; 2018 йил, N 7, 431-модда, N 10, 674-модда, N 12, 781-модда; 2019 йил, N 9, 588, 591-моддалар; 2021 йил, 4-сонга илова, N 12, 1194-модда; 2022 йил, N 3, 213-модда) қуйидаги ўзгартишлар киритилсин:


1) 13-модда учинчи қисмининг:

йигирма иккинчи хатбошиси чиқариб ташлансин;

йигирма учинчи, йигирма тўртинчи ва йигирма бешинчи хатбошилари тегишинча йигирма иккинчи, йигирма учинчи ва йигирма тўртинчи хатбошилар деб ҳисоблансин;


2) 14-модда биринчи қисмининг:

ўн учинчи хатбошиси чиқариб ташлансин;

ўн тўртинчи - йигирма биринчи хатбошилари тегишинча ўн учинчи - йигирманчи хатбошилар деб ҳисоблансин.


3-модда. Ўзбекистон Республикасининг 1994 йил 22 сентябрда қабул қилинган 2015-ХII-сонли Қонуни билан тасдиқланган Ўзбекистон Республикасининг Маъмурий жавобгарлик тўғрисидаги кодекси (Ўзбекистон Республикаси Олий Кенгашининг Ахборотномаси, 1995 йил, N 3, 6-модда; Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлисининг Ахборотномаси, 1995 йил, N 9, 193-модда, N 12, 269-модда; 1996 йил, N 5-6, 69-модда, N 9, 144-модда; 1997 йил, N 2, 56-модда, N 4-5, 126-модда, N 9, 241-модда; 1998 йил, N 3, 38-модда, N 5-6, 102-модда, N 9, 181-модда; 1999 йил, N 1, 20-модда, N 5, 124-модда, N 9, 229-модда; 2000 йил, N 5-6, 153-модда, N 7-8, 217-модда; 2001 йил, N 1-2, 23-модда, N 9-10, 165, 182-моддалар; 2002 йил, N 1, 20-модда, N 9, 165-модда; 2003 йил, N 1, 8-модда, N 5, 67-модда, N 9-10, 149-модда; 2004 йил, N 1-2, 18-модда, N 5, 90-модда, N 9, 171-модда; 2005 йил, N 1, 18-модда; Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси палаталарининг Ахборотномаси, 2005 йил, N 9, 312-модда, N 12, 413, 417, 418-моддалар; 2006 йил, N 6, 261-модда, N 9, 498-модда, N 10, 536-модда, N 12, 656, 659-моддалар; 2007 йил, N 4, 158, 159, 164, 165-моддалар, N 9, 416, 421-моддалар, N 12, 596, 604, 607-моддалар; 2008 йил, N 4, 181, 189, 192-моддалар, N 9, 486, 488-моддалар, N 12, 640, 641-моддалар; 2009 йил, N 1, 1-модда, N 9, 334, 335, 337-моддалар, N 10, 380-модда, N 12, 462, 468, 470, 472, 474-моддалар; 2010 йил, N 5, 175, 179-моддалар, N 6, 231-модда, N 9, 335, 339, 341-моддалар, N 10, 380-модда, N 12, 468, 473, 474-моддалар; 2011 йил, N 1, 1-модда, N 4, 104, 105-моддалар, N 9, 247, 252-моддалар, N 12/2, 365-модда; 2012 йил, N 4, 108-модда, N 9/1, 242-модда, N 12, 336-модда; 2013 йил, N 4, 98-модда, N 10, 263-модда; 2014 йил, N 1, 2-модда, N 5, 130-модда, N 9, 244-модда, N 12, 341, 343-моддалар; 2015 йил, N 6, 228-модда, N 8, 310, 312-моддалар, N 12, 452-модда; 2016 йил, N 1, 2-модда, N 4, 125-модда, N 9, 276-модда, N 12, 383, 385-моддалар; 2017 йил, N 4, 137-модда, N 6, 300-модда, N 9, 510-модда, N 10, 605-модда; 2018 йил, N 1, 1, 4, 5-моддалар, N 4, 224-модда, N 7, 430, 431, 432-моддалар, N 10, 671, 673, 679-моддалар; 2019 йил, N 1, 1, 3, 5-моддалар, N 2, 47-модда, N 3, 161, 165, 166-моддалар, N 5, 259, 261, 267, 268-моддалар, N 7, 386-модда, N 8, 469, 471-моддалар, N 9, 591, 592-моддалар, N 10, 674, 676-моддалар, N 11, 787, 791-моддалар, N 12, 880, 891-моддалар; 2020 йил, N 1, 4-модда, N 3, 203, 204-моддалар, N 7, 449-модда, N 9, 539, 540-моддалар, N 10, 593, 596-моддалар, N 11, 651-модда, N 12, 691-модда; 2021 йил, N 1, 5, 7, 12, 13, 14-моддалар, N 2, 142-модда, N 3, 217-модда, N 4, 290, 293-моддалар, 4-сонга илова, N 8, 800, 802, 803-моддалар, N 9, 903-модда, N 10, 966, 967, 968, 973-моддалар, N 11, 1066-модда; 2022 йил, N 1, 1, 2-моддалар, N 2, 80, 81-моддалар, N 3, 216-модда, N 4, 337-модда, N 5, 464-модда) 258-моддаси иккинчи қисмининг учинчи хатбошисидаги "Тошкент шаҳар ички ишлар бош бошқармаси" деган сўзлар "Тошкент шаҳар ва Тошкент вилояти ички ишлар бош бошқармалари" деган сўзлар билан алмаштирилсин.


4-модда. Ўзбекистон Республикасининг 2016 йил 16 сентябрда қабул қилинган "Ички ишлар органлари тўғрисида"ги ЎРҚ-407-сонли Қонунига (Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси палаталарининг Ахборотномаси, 2016 йил, N 9, 272-модда; 2017 йил, N 6, 300-модда, N 9, 510-модда; 2019 йил, N 2, 47-модда, N 5, 267-модда, N 9, 588, 591-моддалар, N 10, 674-модда, N 12, 891-модда; 2021 йил, 4-сонга илова; 2022 йил, N 3, 216-модда, N 5, 466-модда) қуйидаги ўзгартиш ва қўшимчалар киритилсин:


1) 13-модданинг биринчи қисми қуйидаги таҳрирда баён этилсин:

"Ички ишлар органларининг тизими Ўзбекистон Республикаси Ички ишлар вазирлиги, Қорақалпоғистон Республикаси Ички ишлар вазирлиги, Тошкент шаҳар ва Тошкент вилояти ички ишлар бош бошқармалари, вилоятлар ички ишлар бошқармалари, туманлар ва шаҳарлар ички ишлар бошқармалари (бўлимлари), транспортда хавфсизликни таъминлаш бошқармалари (бўлимлари), жазони ижро этиш муассасалари, ички ишлар органларининг ўта муҳим ва тоифаланган объектлардаги бўлинмалари, шаҳарча ички ишлар бўлинмалари, маҳалла ҳуқуқ-тартибот масканлари ҳамда ички ишлар органларининг таянч пунктлари, шунингдек таълим ва тиббиёт муассасалари, ички ишлар органлари зиммасига юклатилган вазифаларни бажариш учун ташкил этиладиган бошқа бўлинмалар ва ташкилотлардан иборатдир";


2) 13-1-модда:

биринчи ва иккинчи қисмлари қуйидаги таҳрирда баён этилсин:

"Қорақалпоғистон Республикаси ички ишлар вазири, Тошкент шаҳар ва Тошкент вилояти ички ишлар бош бошқармаларининг, вилоятлар ички ишлар бошқармаларининг бошлиқлари ҳуқуқбузарликларнинг олдини олиш ва уларнинг профилактикаси ҳолати тўғрисида, уларнинг ўринбосарлари - Жамоат хавфсизлиги хизмати бошлиқлари жамоат хавфсизлиги ҳақида ҳар чоракда тегишинча Қорақалпоғистон Республикаси Жўқорғи Кенгесига, халқ депутатлари Тошкент шаҳар ва вилоятлар Кенгашларига ҳисобот тақдим этади.

Туман (шаҳар) ички ишлар бошқармаларининг (бўлимларининг) бошлиқлари ҳуқуқбузарликларнинг олдини олиш ва уларнинг профилактикаси ҳолати тўғрисида ҳар чоракда, уларнинг ўринбосарлари -Жамоат хавфсизлиги хизмати бошлиқлари жамоат хавфсизлиги ҳақида ҳар ойда халқ депутатлари туман (шаҳар) Кенгашларига ҳисобот тақдим этади";

қуйидаги мазмундаги учинчи қисм билан тўлдирилсин:

"Маҳалла ҳуқуқ-тартибот масканларининг профилактика катта инспекторлари жамоат хавфсизлигини таъминлаш ҳолати тўғрисида ҳар олти ойда халқ депутатлари туман (шаҳар) Кенгашларига ҳисобот тақдим этади";

учинчи ва тўртинчи қисмлари тегишинча тўртинчи ва бешинчи қисмлар деб ҳисоблансин;


3) 14-модданинг бешинчи қисмидаги "Ўзбекистон Республикаси ички ишлар вазирининг ўринбосари - Тошкент шаҳар ички ишлар бош бошқармаси бошлиғининг" деган сўзлар "Тошкент шаҳар ва Тошкент вилояти ички ишлар бош бошқармалари бошлиқларининг" деган сўзлар билан алмаштирилсин;


4) 15-модданинг бешинчи қисмидан "шунингдек "Маҳалла посбони" жамоатчилик тузилмалари аъзолари" деган сўзлар чиқариб ташлансин;


5) 2-боб қуйидаги мазмундаги 15-1-модда билан тўлдирилсин:

         

"15-1-модда. Маҳалла ҳуқуқ-тартибот масканлари

        

Маҳалла ҳуқуқ-тартибот масканлари ички ишлар органларининг фаолиятини бевосита маҳаллаларда жамоат тартибини сақлаш, ҳуқуқбузарликлар профилактикаси ва жиноятчиликка қарши курашиш бўйича, шунингдек фуқароларнинг хавфсизлиги ва осойишталигини таъминлаш борасида ички ишлар органлари, бошқа ҳуқуқ-тартибот органлари ва жамоат тузилмаларининг ҳамкорликда ишлашини маҳаллалар кесимида ташкил этиш бўйича амалга оширадиган таркибий тузилмаси ҳисобланади.

Маҳалла ҳуқуқ-тартибот масканлари ўз фаолиятини қуйидаги таркибда амалга оширади:

профилактика катта инспектори, профилактика инспектори, профилактика инспекторининг жамоат тартибини сақлаш бўйича ёрдамчиси (ҳар кунлик асосда);

мазкур ҳудудда хизматни ўташ учун бириктирилган туман (шаҳар) ички ишлар органларининг хотин-қизлар масалалари бўйича инспектори, пробация бўлинмаси инспектори, тезкор вакил, патруль-пост хизмати ходимлари;

жамоат тартибини сақлаш ва ҳуқуқбузарликлар профилактикасига кўмаклашиш учун юборилган Ўзбекистон Республикаси Миллий гвардия бўлинмасининг ва бошқа ваколатли давлат органларининг ходимлари, шунингдек жамоат тузилмаларининг вакиллари";


6) 23-модданинг еттинчи қисмидаги "Тошкент шаҳар ички ишлар бош бошқармаси ва" деган сўзлар "Тошкент шаҳар ва Тошкент вилояти ички ишлар бош бошқармалари ҳамда" деган сўзлар билан алмаштирилсин.


5-модда. Ўзбекистон Республикасининг 2017 йил 9 январда қабул қилинган "Маъмурий қамоқни ўташ тартиби тўғрисида"ги ЎРҚ-420-сонли Қонуни (Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси палаталарининг Ахборотномаси, 2017 йил, N 1, 2-модда; 2019 йил, N 12, 880-модда; 2021 йил, 4-сонга илова, N 11, 1061-модда) 6-моддасининг иккинчи қисмидаги "Тошкент шаҳар ички ишлар бош бошқармаси" деган сўзлар "Тошкент шаҳар ва Тошкент вилояти ички ишлар бош бошқармалари" деган сўзлар билан алмаштирилсин.


6-модда. Ўзбекистон Республикаси Ички ишлар вазирлиги ва бошқа манфаатдор ташкилотлар ушбу Қонуннинг ижросини, ижрочиларга етказилишини ҳамда моҳияти ва аҳамияти аҳоли ўртасида тушунтирилишини таъминласин.


7-модда. Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамаси:

ҳукумат қарорларини ушбу Қонунга мувофиқлаштирсин;

давлат бошқаруви органлари ушбу Қонунга зид бўлган ўз норматив-ҳуқуқий ҳужжатларини қайта кўриб чиқишлари ва бекор қилишларини таъминласин.


8-модда. Ушбу Қонун расмий эълон қилинган кундан эътиборан кучга киради.



Ўзбекистон Республикасининг Президенти                                          Ш. Мирзиёев



Қонун ҳужжатлари маълумотлари миллий базаси (www.lex.uz),

2022 йил 28 октябрь


"Халқ сўзи", 2022 йил 28 октябрь



























































Время: 0.1898
по регистрации МЮ строгое соответствие
  • Все
  • действующие
  • утратившие силу
  • Русский
  • Ўзбекча
  • Оба языка
  • любая дата
  • точная дата
  • период
  • -

Свернуть поиск