ВСЕ ЗАКОНОДАТЕЛЬСТВО УЗБЕКИСТАНА

ЎзР Конунчилиги / Турли соҳалар бўйича ўзгартиш ва қўшимчалар тўғрисида ҳужжатлар / Қонунлар ва Олий Мажлис палаталари қарорлари / 2022 й. /

Ўзбекистон Республикасининг 26.10.2022 й. ЎРҚ-796-сон "Ўзбекистон Республикасининг айрим қонун ҳужжатларига ўзгартиш ва қўшимчалар киритиш тўғрисида"ги Қонуни (Қонунчилик палатаси томонидан 29.09.2022 й. қабул қилинган, Cенат томонидан 07.10.2022 й. маъқулланган)

Функция недоступна

Данная функция доступно только для клиентов (пользователей)

Полный текст документа доступен в платной версии. По вопросам звоните на короткий номер 1172

ЎЗБЕКИСТОН РЕСПУБЛИКАСИНИНГ

ҚОНУНИ

26.10.2022 й.

N ЎРҚ-796



ЎЗБЕКИСТОН РЕСПУБЛИКАСИНИНГ

АЙРИМ ҚОНУН ҲУЖЖАТЛАРИГА ЎЗГАРТИШ

ВА ҚЎШИМЧАЛАР КИРИТИШ ТЎҒРИСИДА


Қонунчилик палатаси томонидан 2022 йил 29 сентябрда қабул қилинган

Сенат томонидан 2022 йил 7 октябрда маъқулланган

       

      

Кейинги йилларда мамлакатимизда амалга оширилаётган ислоҳотларнинг ҳуқуқий асосларини мустаҳкамлаш мақсадида кўплаб қонунчилик ҳужжатларига ўзгартиш ва қўшимчалар киритишга тўғри келмоқда.

Қонунчиликка ўзгартиш ва қўшимчалар киритишни назарда тутувчи норматив-ҳуқуқий ҳужжатларнинг шакли ҳамда уларни расмийлаштириш тартиби аҳолига уларни содда тилда тушунтириш имкониятини бермаяпти.

Шу билан бирга, қонун лойиҳаси умумхалқ овозига қўйилганда овоз бериш бюллетенини тўлдиришнинг амалдаги тартиби фуқароларнинг ўз хоҳиш-иродасини тўлақонли ифода этиши учун муайян мураккабликлар туғдирмоқда.

Шу муносабат билан норматив-ҳуқуқий ҳужжатларга ўзгартиш ва қўшимчалар киритиш, шунингдек уларни ўз кучини йўқотган деб топишни назарда тутувчи лойиҳаларда муқаддиманинг мавжуд бўлиши белгиланмоқда.

Бундан ташқари, "Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси Қонунчилик палатасининг Регламенти тўғрисида"ги Ўзбекистон Республикаси Қонунида қонун лойиҳаларининг номи ва муқаддимасини муҳокама қилиш ҳамда уларга овоз бериш тартиби очиб берилмоқда.

Шунингдек, умумхалқ овози жараёнида фуқароларга янада қулай шарт-шароитлар яратиш мақсадида бюллетенга муайян белгилардан бирини қўйиш йўли билан овоз бериш тартиби жорий этилмоқда.

Ушбу Қонун норматив-ҳуқуқий ҳужжатларни қабул қилиш заруриятини, сабабларини ва мақсадларини ҳамда уларнинг моҳиятини аҳолига содда ва тушунарли тилда етказишга, шунингдек умумхалқ овози жараёнида фуқароларнинг ўз хоҳиш-иродасини тўлақонли билдириши учун қулай шарт-шароитлар яратишга хизмат қилади.


1-модда. Ўзбекистон Республикасининг 1991 йил 18 ноябрда қабул қилинган "Ўзбекистон Республикасининг референдуми тўғрисида"ги 417-XII-сонли Қонунига (Ўзбекистон Республикасининг 2001 йил 30 августда қабул қилинган 265-II-сонли Қонуни таҳририда) (Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлисининг Ахборотномаси, 2001 йил, N 9-10, 176-модда; 2005 йил, N 1, 18-модда; 2019 йил, N 9, 588-модда; 2021 йил, 4-сонга илова; 2022 йил, N 3, 216-модда) қуйидаги ўзгартишлар киритилсин:


1) 29-модданинг биринчи қисми қуйидаги таҳрирда баён этилсин:

"Референдумда овоз бериш бюллетенида референдумга қўйилаётган масаланинг матни аниқ акс эттирилади ва овоз берувчи хоҳиш-иродасининг вариантлари "ҳа" ёки "йўқ" ёхуд "рози" ёки "қарши" деб кўрсатилади";


2) 31-модда иккинчи қисмининг биринчи жумласи қуйидаги таҳрирда баён этилсин:

"Овоз бериш биносида ёки бевосита унинг олдида участка комиссияси стенд жиҳозлайди, унга овоз бериш бюллетенининг намунаси ва уни тўлдириш тартиби жойлаштирилади, агар референдумга қонун лойиҳаси қўйилган бўлса, стендга шу лойиҳанинг матни ҳам жойлаштирилади";


3) 35-модданинг иккинчи қисми қуйидаги таҳрирда баён этилсин:

"Фуқаролар овоз бериш бюллетенида референдумга қўйилаётган масала бўйича ўзи овоз бераётган вариант рўпарасида, ўнг томонда жойлашган бўш квадратга "+" ёки "v" ёхуд "х" белгисини қўяди".


2-модда. Ўзбекистон Республикасининг 2003 йил 29 августда қабул қилинган "Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси Қонунчилик палатасининг Регламенти тўғрисида"ги 522-II-сонли Қонуни (Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлисининг Ахборотномаси, 2003 йил, N 9-10, 136-модда; Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси палаталарининг Ахборотномаси, 2007 йил, N 4, 163-модда, N 7, 326-модда; 2008 йил, N 12, 637-модда; 2009 йил, N 4, 136-модда; 2011 йил, N 4, 101-модда; 2013 йил, N 4, 95-модда; 2014 йил, N 4, 86-модда, N 5, 130-модда; 2015 йил, N 12, 452-модда; 2016 йил, N 9, 276-модда; 2017 йил, N 6, 300-модда, N 9, 510-модда; 2018 йил, N 1, 4-модда, N 4, 224-модда, N 7, 431-модда; 2019 йил, N 1, 1-модда, N 3, 157-модда, N 5, 261, 265-моддалар, N 8, 468-модда, N 9, 588-модда, N 12, 884-модда; 2020 йил, N 8, 488-модда; 2021 йил, 4-сонга илова, N 11, 1061-модда) 15-моддасининг ўн иккинчи қисми қуйидаги таҳрирда баён этилсин:

"Қонун лойиҳасини Қонунчилик палатаси томонидан иккинчи ўқишда кўриб чиқиш чоғида муҳокама унинг номи, муқаддимаси (агар мавжуд бўлса), ҳар бир моддаси бўйича алоҳида-алоҳида ўтказилади. Бунда масъул қўмита томонидан маъқулланган фикрлар ва таклифлар ҳам, маъқулланмаган фикрлар ва таклифлар ҳам муҳокама қилинади. Қонун лойиҳаси бўйича, қоида тариқасида, унинг номига, муқаддимасига (агар мавжуд бўлса), ҳар бир моддасига алоҳида-алоҳида овоз берилади. Қонунчилик палатасининг қарорига кўра қонун лойиҳаси бўйича овоз бериш боблар ёки бўлимлар бўйича, шунингдек бир неча моддалар бўйича бир вақтнинг ўзида ўтказилиши мумкин".


3-модда. Ўзбекистон Республикасининг 2006 йил 11 октябрда қабул қилинган "Қонунлар лойиҳаларини тайёрлаш ва Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлисининг Қонунчилик палатасига киритиш тартиби тўғрисида"ги ЎРҚ-60-сонли Қонунининг (Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси палаталарининг Ахборотномаси, 2006 йил, N 10, 537-модда; 2014 йил, N 5, 130-модда; 2017 йил, N 9, 510-модда; 2018 йил, N 1, 1, 4-моддалар; 2019 йил, N 5, 261-модда; 2020 йил, N 8, 488-модда; 2021 йил, 4-сонга илова, N 10, 968-модда) 19-моддасига қуйидаги ўзгартишлар ва қўшимча киритилсин:


1) иккинчи қисм қуйидаги таҳрирда баён этилсин:

"Қонун лойиҳаси унинг қабул қилиниши зарурияти, сабаблари ва мақсадларига оид тушунтиришни қамраб олган, шунингдек унинг моҳиятини ва аҳамиятини очиб берадиган муқаддимага эга бўлиши мумкин";


2) қуйидаги мазмундаги учинчи ва тўртинчи қисмлар билан тўлдирилсин:

"Ўзбекистон Республикасининг Конституциясига, Ўзбекистон Республикаси конституциявий қонунларига ҳамда қонунларига ўзгартишлар, қўшимчалар ва тузатишлар киритиш тўғрисидаги қонун лойиҳалари, шунингдек Ўзбекистон Республикаси қонунларини ёки уларнинг айрим нормаларини ўз кучини йўқотган деб топиш тўғрисидаги қонун лойиҳалари, қоида тариқасида, уларнинг қабул қилиниши зарурияти, сабаблари ва мақсадларига оид тушунтиришни қамраб олган, шунингдек уларнинг моҳиятини ва аҳамиятини очиб берувчи муқаддимага эга бўлади.

Ҳуқуқий нормалар муқаддимага киритилмайди";


3) учинчи - еттинчи қисмлар тегишинча бешинчи - тўққизинчи қисмлар деб ҳисоблансин.


4-модда. Ўзбекистон Республикасининг 2021 йил 20 апрелда қабул қилинган "Норматив-ҳуқуқий ҳужжатлар тўғрисида"ги ЎРҚ-682-сонли Қонуни билан тасдиқланган Норматив-ҳуқуқий ҳужжатлар лойиҳаларини, шунингдек уларга илова қилинадиган ахборот-таҳлилий материалларни юридик-техник жиҳатдан расмийлаштиришнинг ягона услубиётига (Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси палаталарининг Ахборотномаси, 2021 йил, N 4, 288-модда; 2022 йил, N 3, 213-модда, N 8, 788-модда) қуйидаги қўшимча ва ўзгартишлар киритилсин:


1) қуйидаги мазмундаги 59-1 ва 59-2-бандлар билан тўлдирилсин:

"59-1. Қонуности ҳужжатларига ўзгартиш ва қўшимчалар киритишни, шунингдек уларни ўз кучини йўқотган деб топишни назарда тутувчи қонуности ҳужжати лойиҳасининг номида мазкур лойиҳа билан киритилаётган асосий ўзгартиш ва қўшимчаларнинг моҳияти кўрсатилиши керак.

59-2. Норматив-ҳуқуқий ҳужжатларга ўзгартиш ва қўшимчалар киритишни, шунингдек уларни ўз кучини йўқотган деб топишни назарда тутувчи лойиҳа, қоида тариқасида, уни қабул қилиш зарурияти, сабаблари ва мақсадларига оид тушунтиришни қамраб олган, шунингдек норматив-ҳуқуқий ҳужжатнинг моҳиятини ва аҳамиятини очиб берадиган муқаддимага эга бўлади. Зарур бўлган тақдирда, қонуности ҳужжати лойиҳасининг муқаддимасида у қайси қонунчилик ҳужжатларини ижро этиш учун ёки қайси қонунчилик ҳужжатларига асосан қабул қилинаётган бўлса, ўша қонунчилик ҳужжатлари кўрсатилади";


2) 68-банд қуйидаги таҳрирда баён этилсин:

"68. Агар қонуности ҳужжатларига ўзгартиш ва қўшимчалар киритиш, шунингдек уларни ўз кучини йўқотган деб топиш тўғрисидаги нормаларни ўз ичига олган лойиҳада ушбу нормалар икки ёки ундан ортиқ бандни ташкил этса ва катта ҳажмга эга бўлса, улар лойиҳага илова (иловалар) тарзида тайёрланади.

Бу ҳолда, қонуности ҳужжати лойиҳасининг иловани тасдиқлаш назарда тутилаётган таркибий бирлигида киритилаётган ўзгартиш ва қўшимчаларнинг, шунингдек ўз кучини йўқотган деб топилаётган нормаларнинг моҳияти қисқача баён этилади;


3) 76-банднинг иккинчи хатбошисидаги "бундан қонун лойиҳалари мустасно" деган сўзлар чиқариб ташлансин.


5-модда. Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамаси:

ҳукумат қарорларини ушбу Қонунга мувофиқлаштирсин;

давлат бошқаруви органлари ушбу Қонунга зид бўлган ўз норматив-ҳуқуқий ҳужжатларини қайта кўриб чиқишлари ва бекор қилишларини таъминласин;

ушбу Қонуннинг ижросини, ижрочиларга етказилишини ҳамда моҳияти ва аҳамияти аҳоли ўртасида тушунтирилишини таъминласин.


6-модда. Ушбу Қонун расмий эълон қилинган кундан эътиборан кучга киради.



Ўзбекистон Республикасининг Президенти                                          Ш. Мирзиёев



Қонун ҳужжатлари маълумотлари миллий базаси (www.lex.uz),

2022 йил 28 октябрь


"Халқ сўзи", 2022 йил 28 октябрь






































































Время: 0.0307
по регистрации МЮ строгое соответствие
  • Все
  • действующие
  • утратившие силу
  • Русский
  • Ўзбекча
  • Оба языка
  • любая дата
  • точная дата
  • период
  • -

Свернуть поиск