ВСЕ ЗАКОНОДАТЕЛЬСТВО УЗБЕКИСТАНА

ЎзР Конунчилиги / Давлат ҳуқуқий тизими асослари / Давлат мукофотлари. Фахрий унвонлар. Ном бериш / Эсдалик ва кўкрак нишонлари, фахрий ёрлиқлар /

"Олий таълим аълочиси" кўкрак нишони тўғрисида Низом (ЎзР ВМ 24.10.2022 й. 616-сон қарорига 1-илова)

Функция недоступна

Данная функция доступно только для клиентов (пользователей)

Полный текст документа доступен в платной версии. По вопросам звоните на короткий номер 1172

Вазирлар Маҳкамасининг

2022 йил 24 октябрдаги

616-сон қарорига

1-ИЛОВА



"Олий таълим аълочиси"

кўкрак нишони тўғрисида

НИЗОМ

        

      

1-БОБ. УМУМИЙ ҚОИДАЛАР

     

1. Ушбу Низом "Олий таълим аълочиси" кўкрак нишони (кейинги ўринларда - кўкрак нишони) билан тақдирлаш тартибини белгилайди.


2. Кўкрак нишони билан олий таълим соҳасида фидокорона меҳнат қилаётган, ўзининг юқори касб-маҳорати, ёрқин истеъдоди ва ижоди, ватанпарварлик фазилатлари билан эл-юрт ўртасида ҳурмат қозонган, фаол ва ташаббускор, соғлом ва баркамол авлодни вояга етказиш, ёш авлодни Ватанга муҳаббат ва садоқат руҳида тарбиялаш борасида алоҳида намуна кўрсатиб, соҳа ривожига муносиб ҳисса қўшган фуқаролар тақдирланади.

Кўкрак нишони билан чет эл фуқаролари ва фуқаролиги бўлмаган шахслар ҳам мазкур Низом талаблари асосида тақдирланиши мумкин.


3. Кўкрак нишони билан тақдирлаш ушбу Низомга иловада келтирилган схемага мувофиқ амалга оширилади.



2-БОБ. КЎКРАК НИШОНИ БИЛАН ТАҚДИРЛАШ

УЧУН ҲУЖЖАТЛАРНИ ТАҚДИМ ЭТИШ

ВА КЎРИБ ЧИҚИШ ТАРТИБИ


4. Давлат олий таълим ташкилотлари, шунингдек, давлат иштирокида ташкил этиладиган олий таълим ташкилотлари (давлат улуши бўлган нодавлат олий таълим ташкилотлари, қўшма таълим муассасалари, давлат-хусусий шериклик асосида ташкил этиладиган таълим муассасалари ва бошқалар) (кейинги ўринларда - олий таълим ташкилоти) ва нодавлат олий таълим ташкилотлари кўкрак нишони билан тақдирлаш бўйича таклифларни ҳар йили 20 июлга қадар Ўзбекистон Республикаси Олий ва ўрта махсус таълим вазирлигига (кейинги ўринларда - Вазирлик) тақдим этади.

Номзод бўйича тақдим этилган таклифларга илова сифатида номзод ҳақида маълумотнома, сўнгги уч йил давомида у томонидан олий таълим тизимида самарали фаолияти акс эттирилган тавсифнома ҳамда номзоднинг шахсини тасдиқловчи ҳужжат нусхаси тақдим этилади.


5. Ўзбекистон Республикаси олий ва ўрта махсус таълим вазири (кейинги ўринларда - Вазир) томонидан ҳар йили 1 августга қадар кўкрак нишони билан тақдирлашга оид таклифларни кўриб чиқиш бўйича комиссия (кейинги ўринларда - Комиссия) тузилади.

Комиссия таркибига тизимида олий таълим ташкилотлари бўлган вазирлик ва идоралар вакиллари, олий таълим ташкилотлари раҳбарлари, етакчи олимлар ва мутахассислар, шунингдек, соҳада фаолият юритаётган нодавлат нотижорат ва халқаро ташкилотлар вакиллари киритилади.


6. Комиссия йиғилишида номзодлар бўйича ҳужжатлар ўрганилиб, ҳар йили 15 сентябрга қадар энг муносиб номзодлар бўйича якуний хулоса қабул қилинади.


7. Комиссия томонидан номзодларни кўкрак нишони билан тақдирлашда қуйидагилар инобатга олинади:

олий таълим ташкилотларининг педагог ходимлари фаолиятини ўрганиш мезонларида қайд этилган кўрсаткичлар бўйича олинган юқори баҳолар;

талабалар орасида илм-фанга бўлган қизиқишни ошириш, "устоз-шогирд" анъаналарини тарғиб қилишдаги фаол иштироки;

олиб бораётган илмий тадқиқотлари, ижодий фаолияти ва яратаётган ўқув-методик қўлланмаларида янгиликларнинг кўплиги тан олинганлиги;

ўз педагогик фаолиятида турли инновацион самарали усулларнинг ишлаб чиққанлиги;

ўзи фаолият олиб бораётган олий таълим ташкилотида амалга оширган ишлари туфайли ҳамкасблари томонидан чуқур ҳурматга сазоворлиги.



3-БОБ. КЎКРАК НИШОНИ БИЛАН

ТАҚДИРЛАШ ТАРТИБИ


8. Комиссия хулосаси асосида Вазирнинг кўкрак нишони билан тақдирлаш тўғрисидаги буйруғи ҳар йили 25 сентябрга қадар чиқарилади.


9. Кўкрак нишони мукофотланган шахсларга ҳар йили 1 октябрь - Ўқитувчи ва мураббийлар куни арафасида Вазир (ёки унинг топшириғига биноан бошқа масъул шахслар) томонидан тантанали вазиятда топширилади.


10. Кўкрак нишони билан мукофотланган шахсларга базавий ҳисоблаш миқдорининг тўрт баравари миқдорида бирйўла тўланадиган пул мукофоти берилади.

Бирйўла тўланадиган пул мукофотлари Вазирликнинг Олий таълим муассасаларини ривожлантириш жамғармаси маблағлари ҳисобидан ва қонунчилик ҳужжатларида тақиқланмаган бошқа манбалар ҳисобидан тўланади.


11. Кўкрак нишони билан тақдирлаш, истисно тариқасида, Вазирнинг буйруғига асосан алоҳида ҳолатларда (юбилейи муносабати билан, хорижий олий таълим ташкилотлари билан самарали ҳамкорлик ўрнатгани учун, яратган саноат мулки намуналари амалиётга кенг жорий этилганлиги учун ва бошқа муҳим сабабларга кўра) ҳам амалга оширилиши мумкин.


12. Кўкрак нишони билан тақдирланганлар рўйхати Вазирликнинг Интернет жаҳон ахборот тармоғидаги расмий веб-сайтида, ижтимоий тармоқлардаги расмий каналларида ва бошқа оммавий ахборот воситаларида эълон қилинади.


13. Бир шахс кўкрак нишони билан бир марта мукофотланади.


14. Кўкрак нишони давлат мукофотларидан кейин кўкракнинг чап томонига тақилади.



4-БОБ. ЯКУНЛОВЧИ ҚОИДАЛАР


15. Вазирлик ушбу Низомга мувофиқ кўкрак нишонига тавсия этилган номзодлар ҳужжатларининг холис кўриб чиқилиши учун бевосита масъулдир.


16. Ушбу Низом талабларининг бузилишида айбдор бўлган шахслар қонунчилик ҳужжатларида белгиланган тартибда жавоб берадилар.

        

        




Низомга

ИЛОВА



"Олий таълим аълочиси" кўкрак нишони

билан тақдирлаш бўйича ҳужжатларни

тақдим этиш ва кўриб чиқиш

СХЕМАСИ

         

      

Босқичлар

     


      

Масъуллар

     


     

Тадбирлар

      


     

Муддати

   











1-босқич


Давлат ва нодавлат олий таълим ташкилотлари


      

Кўкрак нишони билан тақдирлашга номзодларни Олий ва ўрта махсус таълим вазирлигига тақдим этади

        


Ҳар йили

20 июлга қадар











2-босқич


        

Ўзбекистон Республикаси Олий

ва ўрта махсус таълим вазирлиги

         


Кўкрак нишони билан тақдирлашга оид таклифларни кўриб чиқиш учун комиссия тузади


Ҳар йили

1 августга қадар











3-босқич


Комиссия


      

Номзодларнинг тегишли ҳужжатларини ўрганиб, энг муносиб номзодлар бўйича якуний хулоса қабул қилади

        


Ҳар йили

15 сентябрга қадар











4-босқич


Ўзбекистон Республикаси Олий

ва ўрта махсус таълим вазирлиги


        

1. Кўкрак нишонини билан тақдирлаш тўғрисида олий ва ўрта махсус таълим вазирининг буйруғини чиқаради.


1. Ҳар йили

25 сентябрга қадар



2. Кўкрак нишони билан тақдирлайди.


2. Ҳар йили

1 октябрь - Ўқитувчи ва мураббийлар куни арафасида

         

          

          

Қонун ҳужжатлари маълумотлари миллий базаси (www.lex.uz),

2022 йил 25 октябрь



































































Время: 0.0074
по регистрации МЮ строгое соответствие
  • Все
  • действующие
  • утратившие силу
  • Русский
  • Ўзбекча
  • Оба языка
  • любая дата
  • точная дата
  • период
  • -

Свернуть поиск