ВСЕ ЗАКОНОДАТЕЛЬСТВО УЗБЕКИСТАНА

ЎзР Конунчилиги / Бухгалтерия ҳисоби. Аудит. Баҳолаш фаолияти / Қўшимчалар ва ўзгартиришлар киритилган ҳужжатлар / Бухгалтерия ҳисоби /

Марказий банк Бошқарувининг 05.10.2022 й. 21/7-сон "Нобанк кредит ташкилотларида бухгалтерия ҳисобини юритиш тартиби тўғрисидаги йўриқномага ўзгартиришлар киритиш ҳақида"ги Қарори (АВ томонидан 24.10.2022 й. 3263-1-сон билан рўйхатга олинган)

Функция недоступна

Данная функция доступно только для клиентов (пользователей)

Полный текст документа доступен в платной версии. По вопросам звоните на короткий номер 1172

ЎЗБЕКИСТОН РЕСПУБЛИКАСИ

АДЛИЯ ВАЗИРЛИГИ ТОМОНИДАН

РЎЙХАТГА ОЛИНГАН

24.10.2022 й.

N 3263-1




ЎЗБЕКИСТОН РЕСПУБЛИКАСИ

МАРКАЗИЙ БАНКИ БОШҚАРУВИНИНГ

05.10.2022 й.

N 21/7


ҚАРОРИ



Нобанк кредит ташкилотларида

бухгалтерия ҳисобини юритиш тартиби

тўғрисидаги йўриқномага ўзгартиришлар

киритиш ҳақида



Ўзбекистон Республикасининг "Ўзбекистон Республикасининг Марказий банки тўғрисида"ги ва "Нобанк кредит ташкилотлари ва микромолиялаштириш фаолияти тўғрисида"ги қонунларига мувофиқ Ўзбекистон Республикаси Марказий банки бошқаруви ҚАРОР ҚИЛАДИ:


1. Ўзбекистон Республикаси Марказий банки бошқарувининг 2020 йил 27 июндаги 15/9-сон қарори (рўйхат рақами 3263, 2020 йил 30 июнь) (Қонун ҳужжатлари маълумотлари миллий базаси, 30.06.2020 й., 10/20/3263/1100-сон) билан тасдиқланган Нобанк кредит ташкилотларида бухгалтерия ҳисобини юритиш тартиби тўғрисидаги йўриқномага иловага мувофиқ ўзгартиришлар киритилсин.


2. Мазкур қарор расмий эълон қилинган кундан эътиборан кучга киради.



Раис                                                                      М. Нурмуратов






Қарорга

ИЛОВА



Нобанк кредит ташкилотларида

бухгалтерия ҳисобини юритиш тартиби

тўғрисидаги йўриқномага киритилаётган

ўзгартиришлар


1. Муқаддима қуйидаги таҳрирда баён этилсин:

"Мазкур Йўриқнома микромолия ташкилотлари, ломбардлар ҳамда ипотекани қайта молиялаштириш ташкилотлари (бундан буён матнда нобанк кредит ташкилоти деб юритилади) учун бухгалтерия ҳисобини юритиш ва бухгалтерия ишларини ташкил қилиш тартибини белгилайди.".


2. 1-банддаги "микрокредит ташкилотлари, ломбардлар ҳамда ипотекани қайта молиялаштириш ташкилотлари (бундан буён матнда ипотека ташкилоти деб юритилади)" деган сўзлар "нобанк кредит ташкилотлари" деган сўзлар билан алмаштирилсин.


3. 2-банд қуйидаги таҳрирда баён этилсин:

"2. Микромолия ташкилотлари ва ломбардлар Ўзбекистон Республикасининг қонунчилик ҳужжатлари ва мазкур Йўриқномага, ипотекани қайта молиялаштириш ташкилотлари (бундан буён матнда ипотека ташкилоти деб юритилади) Ўзбекистон Республикасининг қонунчилик ҳужжатлари, Молиявий ҳисоботларнинг халқаро стандартлари ва мазкур Йўриқномага мувофиқ ўз ҳисоб сиёсатини ишлаб чиқиши, тасдиқлаши ва амалда қўллаши, шунингдек иш хусусиятларидан келиб чиққан ҳолда ҳужжатлар айланиш тартибини белгилаши лозим.".


4. 3-банддаги "Нобанк кредит ташкилотининг ва ипотека ташкилотининг" деган сўзлар "Нобанк кредит ташкилотининг" деган сўзлар билан алмаштирилсин.


5. 3-бобнинг номи, 35-банд, 60-банднинг биринчи хатбошиси, 76 ва 92-бандлардаги "Микрокредит" деган сўз "Микромолия" деган сўз билан алмаштирилсин.


6. 27, 38, 40, 97 ва 100-бандлар ўз кучини йўқотган деб топилсин.


7. 33-банд қуйидаги таҳрирда баён этилсин:

"33. Микромолия ташкилоти, ломбард ва мижоз ўртасида кредит (шунингдек, микрокредит, микроқарз, лизинг) шартномаси имзоланган санада мижозга кредит ҳисобварағи очилади.".


8. 36-банддаги "микрокредит" деган сўз "микромолия" деган сўз билан алмаштирилсин.


9. 68-банднинг тўртинчи хатбошисидаги "55995" рақами "55996" рақами билан алмаштирилсин.


10. 6-параграфнинг номи ва 94-банддаги "микролизинг" деган сўз "лизинг" деган сўз билан алмаштирилсин.


11. 89-банддаги "микролизингга" ва "Микролизинг" деган сўзлар тегишли равишда "лизингга" ва "Лизинг" деган сўзлар билан алмаштирилсин.


12. 90-банддаги "Микролизингга" ва "микролизинг" деган сўзлар тегишли равишда "Лизингга" ва "лизинг" деган сўзлар билан алмаштирилсин.


13. 91-бандда:

биринчи хатбошидаги "микролизинг" деган сўзлар "лизинг" деган сўзлар билан алмаштирилсин;

иккинчи хатбошидаги "Микролизинг" деган сўз "Лизинг" деган сўз билан алмаштирилсин.


14. 92-банддаги "микролизингга" ва "микролизинг" деган сўзлар тегишли равишда "лизингга" ва "лизинг" деган сўзлар билан алмаштирилсин.


15. 95-бандда:

биринчи хатбошидаги "Микролизинг" ва "микролизинг" деган сўзлар тегишли равишда "Лизинг" ва "лизинг" деган сўзлар билан алмаштирилсин;

иккинчи хатбошидаги "микролизинг" деган сўзлар "лизинг" деган сўзлар билан алмаштирилсин.


16. 96-банддаги "Микролизинг" ва "микролизинг" деган сўзлар тегишли равишда "Лизинг" ва "лизинг" деган сўзлар билан алмаштирилсин.


17. 98-банддаги "Микролизинг" деган сўзлар "Лизинг" деган сўзлар билан алмаштирилсин.


18. 101-банддаги "амалга оширилади" деган сўзлар "ўтказиб берилади" деган сўзлар билан алмаштирилсин.


19. 146-банддан "ташкилоти ва ипотека" деган сўзлар чиқариб ташлансин.


20. 1-иловада:


а) 3-банддаги "микрокредит" деган сўз "микромолия" деган сўз билан алмаштирилсин;


б) 2-бобда:

15600, 15607, 15699, 16323, 45100, 45105 ва 56838 кодлардаги "Микролизинг" деган сўз "Лизинг" деган сўз билан алмаштирилсин;

15617, 15619, 15709, 45117, 45119 ва 45121 кодлардаги "микролизинг" деган сўз "лизинг" деган сўз билан алмаштирилсин;


в) 3-бобда:


1) 12599 кодининг иккинчи хатбошиси, 13201 кодининг иккинчи хатбошиси, 13205 кодининг иккинчи хатбошиси, 13209 кодининг иккинчи хатбошиси, 13299 кодининг иккинчи хатбошиси, 15401 кодининг иккинчи хатбошиси, 15405 кодининг иккинчи хатбошиси, 15499 кодининг иккинчи хатбошиси ва 16575 кодининг учинчи хатбошисидаги "микрокредит" деган сўз "микромолия" деган сўз билан алмаштирилсин;


2) 15600, 45100, 45105 ва 56838 кодлардаги "Микролизинг" деган сўз "Лизинг" деган сўз билан алмаштирилсин;


3) 15607 кодида:

биринчи хатбошидаги "Микролизинг" деган сўз "Лизинг" деган сўз билан алмаштирилсин;

иккинчи, учинчи ва бешинчи хатбошилардаги "микролизинг" деган сўз "лизинг" деган сўз билан алмаштирилсин;


4) 15617, 15619, 15709 кодлар, 16701 кодининг иккинчи ва учинчи хатбошилари, 16707 кодининг иккинчи хатбошиси, 45117 ва 45119 кодлардаги "микролизинг" деган сўз "лизинг" деган сўз билан алмаштирилсин;


5) 15699 кодида:

биринчи хатбошидаги "Микролизинг" деган сўз "Лизинг" деган сўз билан алмаштирилсин;

иккинчи ва бешинчи хатбошилардаги "микролизинг" деган сўз "лизинг" деган сўз билан алмаштирилсин;


6) 16323 кодида:

биринчи хатбошидаги "Микролизинг" деган сўз "Лизинг" деган сўз билан алмаштирилсин;

иккинчи хатбошидаги "микролизинглар" деган сўз "лизинглар" деган сўз билан алмаштирилсин;


7) 45121 кодида:

биринчи хатбошидаги "микролизинг" деган сўз "лизинг" деган сўз билан алмаштирилсин;

учинчи хатбошидаги "микролизинглар" деган сўз "лизинглар" деган сўз билан алмаштирилсин;


8) 55995 коди қуйидаги таҳрирда баён этилсин:

"55996 Бошқа фоизсиз харажатлар";


9) 91501 кодининг иккинчи хатбошисидан ", шунингдек "фоиз ўстирмаслик" мақомига ўтказилган кредитлар ва лизинглар бўйича ҳисобланадиган фоизлар" деган сўзлар чиқариб ташлансин.



Қонун ҳужжатлари маълумотлари миллий базаси (www.lex.uz),

2022 йил 24 октябрь
















































Время: 0.2059
по регистрации МЮ строгое соответствие
  • Все
  • действующие
  • утратившие силу
  • Русский
  • Ўзбекча
  • Оба языка
  • любая дата
  • точная дата
  • период
  • -

Свернуть поиск