ВСЕ ЗАКОНОДАТЕЛЬСТВО УЗБЕКИСТАНА

ЎзР Конунчилиги / Давлат ҳуқуқий тизими асослари / Қўшимчалар ва ўзгартиришлар киритиш тўғрисидаги ҳужжатлар / Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамаси (Ҳукумат) /

Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 26.10.2022 й. 618-сон "Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг "Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамаси аппаратининг таркибий бўлинмалари тузилмасини тасдиқлаш тўғрисида" 2022 йил 22 февралдаги 85-сон қарорига ўзгартиришлар ва қўшимча киритиш ҳақида"ги Қарори

Функция недоступна

Данная функция доступно только для клиентов (пользователей)

Полный текст документа доступен в платной версии. По вопросам звоните на короткий номер 1172

ЎЗБЕКИСТОН РЕСПУБЛИКАСИ

ВАЗИРЛАР МАҲКАМАСИНИНГ

ҚАРОРИ

26.10.2022 й.

N 618




ЎЗБЕКИСТОН РЕСПУБЛИКАСИ

ВАЗИРЛАР МАҲКАМАСИНИНГ "ЎЗБЕКИСТОН

РЕСПУБЛИКАСИ ВАЗИРЛАР МАҲКАМАСИ

АППАРАТИНИНГ ТАРКИБИЙ БЎЛИНМАЛАРИ

ТУЗИЛМАСИНИ ТАСДИҚЛАШ ТЎҒРИСИДА"

2022 ЙИЛ 22 ФЕВРАЛДАГИ 85-СОН ҚАРОРИГА

ЎЗГАРТИРИШЛАР ВА ҚЎШИМЧА

КИРИТИШ ҲАҚИДА



Ўзбекистон Республикаси Президентининг "Ўзбекистон Республикаси Президенти Администрацияси фаолиятини такомиллаштиришга оид қўшимча чора-тадбирлар тўғрисида" 2022 йил 26 июлдаги ПФ-176-сон Фармони ҳамда "Вазирлар Маҳкамасининг ижро этувчи тузилмасини такомиллаштиришга доир қўшимча чора-тадбирлар тўғрисида" 2022 йил 29 сентябрдаги ПҚ-384-сон қарори ижросини таъминлаш мақсадида Вазирлар Маҳкамаси ҚАРОР ҚИЛАДИ:


1. Қуйидагилар:

а) Ўзбекистон Республикаси Президентининг "Ўзбекистон Республикаси Президенти Администрацияси фаолиятини такомиллаштиришга оид қўшимча чора-тадбирлар тўғрисида" 2022 йил 26 июлдаги ПФ-176-сон Фармонига асосан:

Ўзбекистон Республикаси Президенти Администрацияси Ижро этувчи аппарати тузилмасида Ижро интизомини таъминлаш шўъбаси тугатилганлиги ҳамда унинг негизида бошқарув ходимларининг умумий чекланган сони 15 нафардан иборат Назорат инспекцияси ташкил этилганлиги;

Назорат инспекцияси ташкил этилиши муносабати билан қўшимча киритилаётган 11 нафар бошқарув ходимлари штат бирлиги Вазирлар Маҳкамаси ижро этувчи тузилмасидаги Инвестиция лойиҳаларининг амалга оширилиши ва ташки савдони мониторинг қилиш инспекциясини тугатиш ҳамда унинг штат бирликларини қисқартириш ҳисобига шакллантириш белгиланганлиги;

б) Ўзбекистон Республикаси Президентининг "Доривор ўсимликларни маданий ҳолда етиштириш ва қайта ишлаш ҳамда даволашда улардан кенг фойдаланишни ташкил этиш чора-тадбирлари тўғрисида" 2022 йил 20 майдаги ПҚ-251-сон қарори билан:

Вазирлар Маҳкамасининг Аграр ва озиқ-овқат соҳаларини ривожлантириш масалалари котибиятига доривор ўсимликларни етиштиришни кенгайтириш, доривор ўсимликлар етиштирувчиларни қўллаб-қувватлаш вазифалари юклатилганлиги;

мазкур котибиятга Ўрмон хўжалиги давлат қўмитаси тизимидаги 1 та штат бирлигини қисқартириш ҳисобидан 1 та штат бирлиги ажратилганлиги;

в) Ўзбекистон Республикаси Президентининг "Вазирлар Маҳкамасининг ижро этувчи тузилмасини такомиллаштиришга доир қўшимча чора-тадбирлар тўғрисида" 2022 йил 29 сентябрдаги ПҚ-384-сон қарорига асосан Вазирлар Маҳкамасининг ижро этувчи тузилмасида:

Ўзбекистон Республикаси Бош вазирининг ёқилғи-энергетика ва кимё соҳаларини ривожлантириш масалалари бўйича ўринбосари - энергетика вазири лавозими киритилганлиги;

Ўзбекистон Республикаси Бош вазирининг Геология, энергетика, саноат ва унинг базавий тармоқларини ривожлантириш масалалари бўйича маслаҳатчиси - Давлат геология ва минерал ресурслар қўмитаси раиси лавозими ўрнига Ўзбекистон Республикаси Бош вазирининг геология, кон-металлургия соҳалари ва саноатни ривожлантириш масалалари бўйича маслаҳатчиси лавозими киритилганлиги;

Геология, энергетика, саноат ва унинг базавий тармоқларини ривожлантириш масалалари департаменти негизида Ёқилғи-энергетика ва кимё соҳаларини ривожлантириш масалалари котибияти ҳамда Геология, кон-металлургия соҳалари ва саноатни ривожлантириш масалалари департаменти ташкил этилганлиги маълумот учун қабул қилинсин.


2. Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг "Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамаси аппаратининг таркибий бўлинмалари тузилмасини тасдиқлаш тўғрисида" 2022 йил 22 февралдаги 85-сон қарорига иловага мувофиқ ўзгартиришлар ва қўшимча киритилсин.


3. Ўзбекистон Республикаси Бош вазирининг ўринбосарлари Ж.Т. Мирзамахмудов, А.А. Абдухакимов, Ш.М. Ғаниев, Ж.А. Ходжаев ва Бош вазир маслаҳатчилари Б.Ф. Исламов, М.А. Хайриддинов Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамаси аппаратининг бошқарувчиси Р.В. Абдуқодиров билан биргаликда бир ой муддатда:

а) қуйидагиларни назарда тутувчи Ҳукумат қарорлари лойиҳалари:

Ўзбекистон Республикаси Бош вазирининг ёқилғи-энергетика ва кимё соҳаларини ривожлантириш масалалари бўйича ўринбосари - энергетика вазирининг функционал вазифалари хамда Ёқилғи-энергетика ва кимё соҳаларини ривожлантириш масалалари котибияти тўғрисидаги низомларни тасдиқлаш;

Ўзбекистон Республикаси Бош вазирининг геология, кон-металлургия соҳалари ва саноатни ривожлантириш масалалари бўйича маслаҳатчисининг функционал вазифалари хамда Геология. кон-металлургия соҳалари ва саноатни ривожлантириш масалалари департаменти тўғрисидаги низомларни тасдиқлаш;

Ўзбекистон Республикаси Бош вазирининг инвестициялар ва ташқи иқтисодий алоқалар масалалари бўйича ўринбосари - инвестициялар ва ташки савдо вазирининг функционал вазифалари хамда Инвестициялар, экспортни қўллаб-қувватлаш ва ташқи иқтисодий алоқалар масалалари котибияти тўғрисидаги низомларни тасдиқлаш;

Ўзбекистон Республикаси Бош вазирининг аграр ва озиқ-овқат соҳаларини ривожлантириш масалалари бўйича ўринбосарининг функционал вазифалари хамда Аграр ва озиқ-овқат соҳаларини ривожлантириш масалалари котибияти тўғрисидаги низомларни тасдиқлаш;

Туризм, маданият ва оммавий коммуникациялар масалалари котибияти ва Маданий меросни ҳимоя қилиш инспекцияси тўғрисидаги низомларни тасдиқлаш;

Хорижда вақтинчалик меҳнат фаолиятини амалга ошираётган Ўзбекистон Республикаси фуқаролари ҳуқуқларини ҳимоя қилиш ва халқаро иқтисодий ҳамкорлик масалалари департаменти тўғрисидаги низомни тасдиқлаш;

б) Вазирлар Маҳкамаси аппаратининг янгидан ташкил этилган таркибий бўлинмаларини зарур назарий ва амалий кўникмаларга ҳамда юклатилган вазифаларни профессионал даражада амалга ошириш қобилиятига эга бўлган юқори малакали кадрлар билан тўлдириш юзасидан таклифлар киритилишини таъминласинлар.


4. Мазкур қарорнинг бажарилишини назорат қилиш Ўзбекистон Республикаси Бош вазирининг ўринбосарлари, Бош вазирнинг маслаҳатчилари ва Вазирлар Маҳкамаси аппаратининг бошқарувчиси зиммасига юклансин.



Ўзбекистон Республикасининг Бош вазири                                А. Арипов






Вазирлар Маҳкамасининг

2022 йил 26 октябрдаги

618-сон қарорига

ИЛОВА



Вазирлар Маҳкамасининг "Ўзбекистон Республикаси

Вазирлар Маҳкамаси аппаратининг таркибий бўлинмалари

тузилмасини тасдиқлаш тўғрисида" 2022 йил 22 февралдаги

85-сон қарорига киритилаётган ўзгартиришлар ва қўшимча


1. 1-банддаги "278 нафар" ва "52 нафар" сўзлари тегишинча "269 нафар" ва "53 нафар" сўзлари билан алмаштирилсин.


2. 2-бандда:

ўн биринчи хатбоши чиқариб ташлансин;

ўн иккинчи - йигирма учинчи хатбошилар тегишинча ўн биринчи - йигирма иккинчи хатбошилар деб ҳисоблансин;

ўн тўққизинчи хатбошиси қўйидаги таҳрирдаги ўн тўққизинчи ва йигирманчи хатбошилар этиб баён этилсин:

"Геология, кон-металлургия соҳалари ва саноатни ривожлантириш масалалари департаментининг тузилмаси 17-иловага мувофиқ;

Ёқилғи-энергетика ва кимё соҳаларини ривожлантириш масалалари котибиятининг тузилмаси 17-1-иловага мувофиқ";

йигирма - йигирма иккинчи хатбошилар тегишинча йигирма биринчи - йигирма учинчи хатбошилар деб ҳисоблансин.


3. 1-илова қуйидаги таҳрирда баён этилсин:


"Вазирлар Маҳкамасининг

2022 йил 22 февралдаги

85-сон қарорига

1-ИЛОВА

(Ўзбекистон Республикаси

Президентининг

2022 йил 29 сентябрдаги

ПҚ-384-сон қарори билан

тасдиқланган)



Ўзбекистон Республикаси Вазирлар

Маҳкамасининг ижро этувчи

ТУЗИЛМАСИ


















Бош вазир
















































































































































Бош вазирнинг котибияти

6



Вазирлар Маҳкамасининг Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлисидаги ваколатли вакили



Бош вазирнинг ўринбосари - туризм ва маданий мерос вазири



Ҳарбийлаш-

тирилган тузилмалар фаолиятини молиявий ва моддий-техник таъминлаш бўлими

4


Маҳалла ва нуронийларни қўллаб-қувватлаш масалалари бўлими

3


Халқаро консультантлар - маслаҳатчилар


















































Бош вазирнинг протокол хизмати

2





Туризм, маданият ва оммавий коммуникациялар масалалари котибияти

11

































































Котибият

1







Вазирлар Маҳкамаси аппаратининг бошқарувчиси




Бош вазирнинг матбуот хизмати

2























































Маданий меросни ҳимоя қилиш инспекцияси

9














Котибият

1





Ҳудудларни комплекс ривожлантириш, коммуникациялар, қурилиш ва уй-жой коммунал хўжалиги масалалари котибияти

21











































Бош вазирнинг биринчи

ўринбосари









































Бошқарувчининг ҳуқуқий экспертиза масалалари бўйича ўринбосари



Бошқарувчининг ижро интизомини мустаҳкамлаш масалалари бўйича ўринбосари







Бош вазирнинг ўринбосари - Оила ва хотин-қизлар давлат қўмитаси раиси


















































Республика бўйсунувидаги шаҳарларни ижтимоий-иқтисодий ривожлантириш бўлими

3













































Котибият

1



Котибият

1













Оила ва хотин-қизлар масалалари котибияти

5







































Экологик назорат бўлими

3







































Юридик таъминлаш

бошқармаси

9



Жисмоний ва юридик шахсларнинг мурожаатларини кўриб чиқиш бўлими

5


























Бош вазирнинг молия-

иқтисодиёт ва камбағал-

ликни қисқартириш масалалари бўйича ўринбосари - иқтисодий тараққиёт ва камбағалликни қисқартириш вазири



Макроиқтисодий таҳлил, таркибий ўзгартиришлар, молия-банк тизими, давлат активларини бошқариш, рақобатни ривожлантириш, тадбиркорликни кўллаб-қувватлаш ва камбағалликни қисқартириш масалалари котибияти

18












































Тартибга солиш таъсирини баҳолаш бўлими

4



Ахборот-

коммуникация технологияларини жорий этиш бўлими

2
























Бош вазирнинг маслаҳатчиси - департамент бошлиғи













































Кадрлар бўлими

3










Назорат ва ижро интизоми бўлими

7


























IT-технологиялар, телекоммуникациялар ва илмий фаолиятни ривожлантириш масалалари департаменти

10







































Бош вазирнинг аграр ва озиқ-овқат соҳаларини ривожлан-

тириш масалалари бўйича ўринбосари



Аграр ва озиқ-овқат соҳаларини ривожлантириш масалалари котибияти

13






Умумий бўлим

8

































Хўжалик фаолияти бошқармаси

8














































































Биринчи бўлим

3





















Инвестициялар, экспортни қўллаб-

қувватлаш ва ташқи иқтисодий алоқалар масалалари котибияти

17



Бош вазирнинг геология, кон-металлургия соҳалари ва саноатни ривожлантириш масалалари бўйича маслаҳатчиси



























































































































































Бош вазирнинг инвестициялар ва ташқи иқтисодий алоқалар масалалари бўйича ўринбосари - инвестициялар ва ташки савдо вазири





Геология, кон-металлургия соҳалари ва саноатни ривожлантириш масалалари департаменти

7



























































Маҳаллий саноатни ривожлантириш ва кооперация алоқалари масалалари котибияти

16









































































































































































Таълим, соғлиқни сақлаш ва спорт масалалари котибияти

16













































































































































Бош вазирнинг маслаҳатчиси - департамент бошлиғи
























Бош вазирнинг ижтимоий ривожлан-

тириш масалалари бўйича ўринбосари































































Ёшларни кўллаб-

қувватлаш ва жамоат ташкилотлари масалалари котибияти

6































































Хорижда вақтинчалик меҳнат фаолиятини амалга ошираётган Ўзбекистон Республикаси фуқаролари ҳуқуқларини ҳимоя қилиш ва халқаро иқтисодий ҳамкорлик масалалари департаменти

10












































































































































Маънавият ва давлат тилини ривожлантириш масалалари департаменти

7
































































































































































































































Бош вазирнинг ёқилғи-

энергетика ва кимё соҳаларини ривожлан-

тириш масалалари бўйича ўринбосари - энергетика вазири



Ёқилғи-энергетика ва кимё соҳаларини ривожлантириш масалалари котибияти

11































































































































































































Бошқарув ходимлари умумий чекланган сони - 269 нафар.

Техник ходимлар сони - 53 нафар".


4. 7-илованинг матни қуйидаги таҳрирда баён этилсин:


"Аграр ва озиқ-овқат соҳаларини ривожлантириш

масалалари котибиятининг

ТУЗИЛМАСИ

Котибият мудири


1

Котибият мудирининг ўринбосари (инвестиция ва экспорт масалалари)


1

Қишлоқ хўжалигини ва фермерликни ривожлантириш ҳамда қонунчилик талабларига риоя этиш масалалари бўйича бош мутахассис


1

Қишлоқ ва сув хўжалиги соҳасини молиялаштириш, моддий техника ресурслари билан таъминлаш ҳамда кластер ва кооперация тизимини жорий этиш масалалари бўйича бош мутахассис


1

Қишлоқ хўжалигида илм-фан ва инновацион технологияларни ривожлантириш масалалари бўйича бош мутахассис


1

Ердан оқилона фойдаланиш ва ўрмон хўжалигини ривожлантириш масалалари бўйича бош мутахассис


1

Сув хўжалиги ва сув хўжалиги қурилиши масалалари бўйича бош мутахассис


1

Чорвачилик, ветеринария ва наслчилик ишини ҳамда балиқчилик ва пиллачиликни ривожлантириш масалалари бўйича бош мутахассис


1

Паррандачилик, асаларичилик, қоракўлчилик ва қуёнчилик ишини ривожлантириш масалалари бўйича бош мутахассис


1

Боғдорчилик, узумчилик, сабзавотчилик ва иссиқхона ҳўжаликларини ривожлантириш масалалари бўйича бош мутахассис


1

Қишлоқ хўжалиги ва озиқ-овқат маҳсулотлари нарх-наволарининг барқарорлигини таъминлаш ва логистика масалалари бўйича бош мутахассис


1

Доривор ўсимликларни етиштиришни кенгайтириш, доривор ўсимликлар етиштирувчиларни қўллаб-қувватлаш масалалари бўйича бош мутахассис


1

Бош вазир ўринбосарининг ёрдамчиси


1

Бошқарув ходимлари жами:


13

Бош вазир ўринбосарининг инспектори


1

Котибият инспектор


1

Техник ходимлар (инспекторлар) жами:


2

Ҳаммаси:


15


Бириктирилган вазирликлар, идоралар ва бошқа ташкилотлар,

шунингдек, маҳаллий ижро этувчи ҳокимият органлари


1.

Қишлоқ хўжалиги вазирлиги


2.

Қишлоқ хўжалиги вазирлиги ҳузуридаги Боғдорчилик ва иссиқхона хўжалигини ривожлантириш агентлиги


3.

Сув хўжалиги вазирлиги


4.

Ўрмон хўжалиги давлат қўмитаси


5.

Ветеринария ва чорвачиликни ривожлантириш давлат қўмитаси


6.

Ўсимликлар карантини ва ҳимояси агентлиги


7.

Фармацевтика тармоғини ривожлантириш агентлиги - доривор ўсимликларни етиштиришни кенгайтириш, доривор ўсимликлар етиштирувчиларни қўллаб-қувватлаш масалалар юзасидан


8.

Вазирлар Маҳкамаси ҳузуридаги Агросаноат мажмуи устидан назорат қилиш инспекцияси


9.

Ипакчилик ва жун саноатини ривожлантириш қўмитаси


10.

Вазирлар Маҳкамаси ҳузуридаги "Ўзмелиомашлизинг" ДУК


11.

Ўзбекистон фермер, деҳқон ҳўжаликлари ва томорқа ер эгалари кенгаши


12.

"Ўзбекозиқовқатзахира" уюшмаси


13.

"Ўзбекбалиқсаноат" уюшмаси


14.

Ёнғоқ етиштирувчилар ва экспорт қилувчилар уюшмаси


15.

"Ўзбекистон асаларичилари" уюшмаси


16.

Қизилмия ва бошқа доривор ўсимликларни етиштириш ва қайта ишлаш ташкилотлари уюшмаси


17.

Картошка етиштирувчилар уюшмаси


18.

Цитрус, субтропик ва тропик ўсимлик етиштирувчилар ва экспорт қилувчилар уюшмаси


19.

Каврак етиштирувчилар ва экспорт қилувчилар уюшмаси


20.

"Ўзагролизинг" АЖ


21.

"Ўзагросервис" АЖ


22.

"Ўздонмаҳсулот" АК


23.

Давлат солиқ қўмитаси ҳузуридаги Кадастр агентлиги - қишлоқ ҳўжалигига мўлжалланган ерларнинг давлат ер кадастрини юритиш юзасидан


24.

Улгуржи бозорлар, ярмаркалар, халқ истеъмол товарлари кўргазмалари


25.

Қорақалпоғистон Республикаси Вазирлар Кенгаши, вилоятлар ва туманлар ҳокимликлари - котибият ваколатига кирадиган масалалар юзасидан


        

Котибиятнинг ўзаро ҳамкорлиги таъминланадиган ташкилотлар


1.

"Агробанк" АТБ - аграр ва озиқ-овқат соҳаларини ривожлантиришга кредитлар ажратиш юзасидан


2.

"Турон банк" АТБ - сув хўжалиги ташкилотларини молиялаштириш ва кредитлаш юзасидан


".

5. 8-илованинг матни қуйидаги таҳрирда баён этилсин:


"Инвестициялар, экспортни қўллаб-қувватлаш ва ташқи

иқтисодий алоқалар масалалари котибиятининг

ТУЗИЛМАСИ

Котибият мудири


1

Котибият мудирининг ўринбосари (инвестициялар масалалари)


1

Инвестиция, шу жумладан, ҳудудлар инвестиция дастурларини шакллантириш ва амалга оширилиши мониторингини олиб бориш масалалари бўйича бош мутахассис


1

Халқаро молия институтлари, донор мамлакатлар билан ҳамкорлик қилиш, инвестиция лойиҳалари амалга оширилиши мониторинги ва лойиҳаларни амалга ошириш гуруҳлари фаолияти масалалари бўйича бош мутахассис


1

Тўғридан-тўғри хорижий инвестицияларни жалб қилиш ҳамда дипломатик ваколатхоналарнинг савдо-иқтисодий масалалар бўйича маслаҳатчилари ва халқаро ташкилотлардаги доимий вакиллар фаолиятини мувофиқлаштириш масалалари бўйича бош мутахассис


1

Котибият мудирининг ўринбосари (экспорт, импортни оптималлаштириш, божхона-тариф ва нотариф тартибга солиш масалалари)


1

Импортни оптималлаштириш, божхона-тариф ва нотариф тартибга солиш масалалари бўйича бош мутахассис


1

Инновацион фаолиятни ривожлантириш ва илмий тадқиқотлар натижаларини ишлаб чиқаришга жорий этиш масалалари бўйича бош мутахассис


1

Маркетинг фаолиятини ташкил этиш, ташқи конъюнктура таҳлили, экспорт фаолиятини молиявий қўллаб-қувватлаш ва суғурта қилиш масалалари бўйича бош мутахассис


1

Иқтисодиёт тармоқлари ва республика ҳудудларининг экспортини ривожлантириш масалалари бўйича бош мутахассис


1

Транспорт соҳасида инвестиция, экспорт ва халқаро йўналишларда юк ташиш логистикаси масалалари бўйича бош мутахассис


1

Халқаро шартномалар ижроси таҳлили, ташқи савдо фаолиятини ривожлантириш ва ЖСТ билан ҳамкорлик қилиш масалалари бўйича бош мутахассис


1

Халқаро ҳамкорлик масалалари шўьбаси



Шўъба мудири (Ўзбекистон Республикаси Президентининг олий даражадаги ташрифлари учун таҳлилий материаллар тайёрлаш масалалари)


1

Европа ва Америка мамлакатлари билан икки томонлама ҳамда Бирлашган Миллатлар Ташкилоти, Шанхай Ҳамкорлик Ташкилоти, бошқа халқаро ва минтақавий ташкилотлар билан ҳамкорликни ривожлантириш, олий даражадаги ташрифлар "йўл хариталари"ни ишлаб чиқиш ва уларнинг мониторинги ҳамда юқори даражадаги Ҳукумат делегацияларининг ташрифлари учун таҳлилий материаллар тайёрлаш масалалари бўйича бош мутахассис


1

Осиё-Тинч океани минтақаси, Осиё, Африка ва Урта Шарқ мамлакатлари билан икки томонлама ҳамкорликни ривожлантириш, олий даражадаги ташрифлар "йўл хариталари"ни ишлаб чиқиш ва уларнинг мониторинги ҳамда юқори даражадаги Ҳукумат делегацияларининг ташрифлари учун таҳлилий материаллар тайёрлаш масалалари бўйича бош мутахассис


1

Мустақил Давлатлар Ҳамдўстлиги мамлакатлари билан икки томонлама ва кўп томонлама ҳамкорликни ривожлантириш, олий даражадаги ташрифлар "йўл хариталари"ни ишлаб чиқиш ва уларнинг мониторинги ҳамда юқори даражадаги Ҳукумат делегацияларининг ташрифлари учун таҳлилий материаллар тайёрлаш масалалари бўйича бош мутахассис


1

Ўзбекистон Республикаси Бош вазири ўринбосарининг ёрдамчиси


1

Бошқарув ходимлари жами:


17

Ўзбекистон Республикаси Бош вазири ўринбосарининг инспектори


1

Котибият ва шўъба инспекторлари


2

Техник ходимлар (инспектор) жами:


3

Ҳаммаси:


20

         


Бириктирилган вазирликлар, идоралар, хўжалик бирлашмалари

ва бошқа ташкилотлар, шунингдек, маҳаллий ижро

этувчи ҳокимият органлари


1.

Ўзбекистон Республикаси Инвестициялар ва ташқи савдо вазирлиги


2.

Ўзбекистон Республикаси Ташқи ишлар вазирлиги


3.

Ўзбекистон Республикаси Инновацион ривожланиш вазирлиги


4.

Ўзбекистон Республикаси Транспорт вазирлиги - инвестиция, экспорт ва логистика масалалари юзасидан


5.

Ўзбекистон Республикаси Молия вазирлиги - инвестициялар ва ташқи иқтисодий алоқалар юзасидан


6.

Ўзбекистон Республикаси Иқтисодий тараққиёт ва камбағалликни қисқартириш вазирлиги - инвестициялар ва ташқи иқтисодий алоқалар юзасидан


7.

Ўзбекистон Республикаси Қурилиш вазирлиги - инвестиция лойиҳалари экспертизаси масалалари юзасидан


8.

Ўзбекистон Республикаси Давлат божхона қўмитаси - экспортни қўллаб-қувватлаш ва импортни оптималлаштириш юзасидан


9.

Ўзбекистон Республикаси Ветеринария ва чорвачиликни ривожлантириш давлат қўмитаси - импортни назорат қилиш ва ташқи савдо масалалари юзасидан


10.

Ўзбекистон Республикаси Ўсимликлар карантини ва ҳимояси агентлиги - импортни назорат қилиш ва ташқи савдо масалалари юзасидан


11.

Ўзбекистон Республикаси Тикланиш ва тараққиёт жамғармаси


12.

"Ўзтрейд" АЖ


13.

"Ўзбекэкспертиза" АЖ


14.

"Ўзсаноатэкспорт" АЖ


15.

"Ўзбекистон Республикаси Ташқи иқтисодий фаолият миллий банки" АЖ


16.

"Асака" АТБ


17.

"Ўзсаноатқурилишбанк" АТБ


18.

"Ўзагроэкспортбанк" АТБ


19.

Тижорат банклари - инвестиция лойиҳаларини молиялаштириш ва мурувват ёрдами маблағларига хизмат кўрсатиш ҳамда олий ва юқори даражалардаги ташрифлар якунлари бўйича амалий тадбирлар режаларини ("йўл хариталари"ни) ишлаб чиқиш ва улар самарали амалга оширилиши мониторингини олиб бориш масалалари юзасидан


20.

Халқаро ва хорижий молиявий институтлар, бошқарувчилар офислари ва ваколатхоналар


21.

Вазирликлар, идоралар, хўжалик бирлашмалари ва бошқа ташкилотлар - инвестициялар, экспортни қўллаб-қувватлаш ва ташқи иқтисодий алоқалар юзасидан


22.

Қорақалпоғистон Республикаси Вазирлар Кенгаши, вилоятлар ва Тошкент шаҳар ҳокимликлари: Қорақалпоғистон Республикаси Вазирлар Кенгаши Раисининг ўринбосари - инвестициялар ва ташқи савдо вазири, ҳоким ўринбосари - вилоятлар ва Тошкент шаҳар инвестициялар ва ташқи савдо бошқармаси бошлиғи - инвестициялар ва ташқи иқтисодий алоқалар, олий ва юқори даражалардаги ташрифлар якунлари бўйича амалий тадбирлар режаларини ("йўл хариталари"ни) амалга ошириш масалалари юзасидан


".

  

6. 9-илова ўз кучини йўқотган деб ҳисоблансин.


7. 10-илованинг "Бириктирилган вазирликлар, идоралар, хўжалик бирлашмалари ва бошқа ташкилотлар, шунингдек маҳаллий ижро этувчи ҳокимият органлари" бўлимининг 5-бандидаги "Электрон кооперация портали маркази" сўзлари "Рақамли трансформация маркази" сўзлари билан алмаштирилсин.


8. 14-илованинг матни қуйидаги таҳрирда баён этилсин:


"Туризм, маданият ва оммавий коммуникациялар

масалалари котибиятининг

ТУЗИЛМАСИ

Котибият мудири


1

Туризм, маданият ва санъатни ривожлантириш масалалари шўьбаси



Котибият мудирининг ўринбосари - шўъба мудири


1

Туризмни комплекс ривожлантириш таҳлили ва мониторинг масалалари бўйича бош мутахассис


1

Инфратузилма объектларини ривожлантириш ва инвестицияларни жалб этиш масалалари бўйича бош мутахассис


1

Туристик оқимни ошириш ва тарғибот масалалари бўйича бош мутахассис


1

Маданият ва санъатни ривожлантириш масалалари бўйича бош мутахассис


1

Кинематография, ижодий фаолият ва миллатлараро муносабатларни ривожлантириш масалалари бўйича бош мутахассис


1

Оммавий коммуникациялар ва ахборот очиқлигини таъминлаш масалалари шўъбаси



Шўъба мудири


1

Давлат органлари ахборот хизматлари билан ишлаш ва оммавий коммуникациялар масалалари бўйича бош мутахассис


1

Оммавий ахборот воситалари, ноширлик-матбаа ва ахборот-кутубхона фаолиятини ривожлантириш масалалари бўйича бош мутахассис


1

Ўзбекистон Республикаси Бош вазири ўринбосарининг ёрдамчиси


1

Бошқарув ходимлари жами:


11

Инспектор


1

Техник ходимлар (инспектор) жами:


1

Ҳаммаси:


12

            


Бириктирилган вазирликлар, идоралар ва бошқа ташкилотлар,

шунингдек, маҳаллий ижро этувчи ҳокимият органлари


1.

Ўзбекистон Республикаси Туризм ва маданий мерос вазирлиги


2.

Ўзбекистон Республикаси Маданият вазирлиги


3.

Ўзбекистон Республикаси Кинематография агентлиги


4.

Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамаси ҳузуридаги Миллатлараро муносабатлар ва хорижий мамлакатлар билан дўстлик алоқалари қўмитаси


5.

Ўзбекистон Бадиий академияси


6.

Ўзбекистон Миллий телерадиокомпанияси


7.

Ўзбекистон Миллий ахборот агентлиги


8.

"Чорвоқ" эркин туристик зонаси ҳамда кичик туризм зоналари


9.

Бўстонлиқ тумани ҳокимлиги


10.

Вазирликлар, давлат қўмиталари, идоралар, хўжалик бирлашмалари ва бошқа ташкилотлар - котибият ваколатига киритилган масалалар юзасидан


11.

Қорақалпоғистон Республикаси Вазирлар Кенгаши Раиси, вилоятлар ва Тошкент шаҳар ҳокимларининг туризм, спорт, маданият, маданий мерос ва оммавий коммуникациялар масалалари бўйича ўринбосарлари


12.

Қорақалпоғистон Республикаси Вазирлар Кенгаши Раиси, вилоятлар ва Тошкент шаҳар ҳокимларининг туризм, спорт, маданият, маданий мерос ва оммавий коммуникациялар масалалари бўйича ўринбосарлари


            


Котибиятнинг ўзаро ҳамкорлиги таъминланадиган ташкилотлар


1.

Ўзбекистон Композиторлар ва бастакорлар уюшмаси


2.

Ўзбекистон театр арбоблари уюшмаси


3.

Ўзбекистон кино арбоблари ижодий уюшмаси


4.

Ўзбекистон Журналистлар ижодий уюшмаси


5.

"Илҳом" жамоат фонди


6.

"Шарқ" нашриёт-матбаа акциядорлик компанияси


".

9. 15-илованинг матни қуйидаги таҳрирда баён этилсин:


"Маданий меросни ҳимоя қилиш инспекциясининг

ТУЗИЛМАСИ

Инспекция бошлиғи


1

Инспекция бошлиғи ўринбосари


1

Маданий мерос объектларини сақлаш ва асрашга доир ишларни назорат қилиш масалалари бўйича бош мутахассис


1

Маданий мерос объектларини фойдаланишга беришни ва хизмат кўрсатишдан тушган маблағларни мониторинг ва назорат қилиш масалалари бўйича бош мутахассис


1

Тарихий-маданий ҳудудлар масалалари бўйича бош мутахассис


1

Археология масалалари бўйича бош мутахассис


1

Музейлар масалалари бўйича бош мутахассис


1

Маданий бойликлар масалалари бўйича бош мутахассис


1

Хориждаги маданий бойликлар масалалари бўйича бош мутахассис


1

Бошқарув ходимлари жами:


9

Инспектор


1

Техник ходимлар (инспектор) жами:


1

Ҳаммаси:

10

         

*) Вазирлар Маҳкамасининг раҳбарияти ва ходимларига Ягона тариф сеткаси бўйича меҳнатга ҳақ тўлаш разрядларига асосан котибият мудири ва унинг ўринбосарига қўлланиладиган меҳнатга ҳақ тўлаш разрядлари ва тариф коэффициентлари белгиланади.


Бириктирилган вазирликлар, идоралар, хўжалик

бирлашмалари ва бошқа ташкилотлар, шунингдек

маҳаллий ижро этувчи ҳокимият органлари

1.

Ўзбекистон Республикаси Туризм ва маданий мерос вазирлиги ҳузуридаги Маданий мерос агентлиги


2.

Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамаси ҳузуридаги Қатағон қурбонлари хотираси давлат музейи


3.

Ўзбекистон Республикаси Туризм ва маданий мерос вазирлиги ҳузуридаги Маданий мерос объектлари муаммоларини ўрганиш ва туризмни ривожлантириш илмий-тадқиқот институти


4.

Ўзбекистон Республикаси Туризм ва маданий мерос вазирлиги ҳузуридаги "Маданий мерос объектлари реставрацияси дирекцияси" давлат муассасаси


5.

Вазирликлар, давлат қўмиталари, идоралар, хўжалик бирлашмалари ва бошқа ташкилотлар - инспекция ваколатига киритилган масалалар юзасидан


6.

Қорақалпоғистон Республикаси Вазирлар Кенгаши Раиси, вилоятлар ва Тошкент шаҳар ҳокимларининг туризм, спорт, маданият, маданий мерос ва оммавий коммуникациялар масалалари бўйича ўринбосарлари - инспекция ваколатига киритилган масалалар юзасидан



".

10. 17-илованинг матни қуйидаги таҳрирда баён этилсин:

"Ўзбекистон Республикаси Бош вазирининг геология, кон-металлургия соҳалари ва саноатни ривожлантириш масалалари бўйича маслаҳатчиси


1

Бошқарув ходимлари жами:


1

Геология, кон-металлургия соҳалари ва саноатни ривожлантириш масалалари департаментининг тузилмаси


Департамент бошлиғи*


1

Базавий ва мудофаа саноати тармоқларини ривожлантириш масалалари шўъбаси



Департамент бошлиғи ўринбосари - шўъба мудири (автомобиль саноати ва қишлоқ хўжалиги машинасозлигини ривожлантириш масалалари)


1

Мудофаа саноати комплексини ривожлантириш ва давлат моддий захиралари масалалари бўйича бош мутахассис


1

Геология соҳасини, металлургия тармоғини ва мис саноати кластерини ривожлантириш шўъбаси



Шўъба мудири (қора ва рангли металларни ишлаб чиқаришни ривожлантириш масалалари)


1

Геология, саноат хавфсизлиги ва минерал-хом ашё базаси масалалари бўйича бош мутахассис


1

Қимматбаҳо металларни ишлаб чиқаришни ривожлантириш масалалари бўйича бош мутахассис


1

Мис саноати кластерларини ривожлантириш, ишлаб чиқаришни маҳаллийлаштириш концепцияси ва дастурини ишлаб чиқиш ҳамда мониторингини юритиш масалалари бўйича бош мутахассис


1

Бошқарув ходимлари жами:


8

Инспектор


1

Техник ходимлар (инспектор) жами:


1

Ҳаммаси:


9

    

*) Вазирлар Маҳкамасининг раҳбарияти ва ходимларига Ягона тариф сеткаси бўйича меҳнатга ҳақ тўлаш разрядларига асосан Котибият ёки Департамент мудирига қўлланиладиган меҳнатга ҳақ тўлаш разрядлари ва тариф коэффициентлари белгиланади.


Бириктирилган вазирликлар, идоралар ва хўжалик бирлашмалари

1.

Ўзбекистон Республикаси Геология ва минерал ресурслар давлат қўмитаси


2.

Ўзбекистон Республикаси Саноат хавфсизлиги давлат қўмитаси


3.

Ўзбекистон Республикаси Мудофаа саноати давлат қўмитаси


4.

Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамаси ҳузуридаги Давлат захираларини бошқариш қўмитаси


5.

"Навоий КМК" ДК


6.

"Олмалиқ КМК" АЖ


7.

"Ўзметкомбинат" АЖ


8.

"Ўзавтосаноат" АЖ


9.

Қорақалпоғистон Республикаси Вазирлар Кенгаши, вилоятлар ва Тошкент шаҳар ҳокимликлари, вазирликлар, давлат қўмиталари, идоралар, хўжалик бирлашмалари ва бошқа ташкилотлар - мис саноати кластерларини ташкил этиш ва ривожлантириш концепциялари, дастурларини ишлаб чиқиш ҳамда амалга ошириш бўйича ишларни мувофиқлаштириш ва натижадорлигини назорат қилиш масалалари юзасидан


10.

Мис саноати кластерларини ташкил этиш ва ривожлантириш бўйича махсус комиссия таркибидаги вазирликлар ва идоралар - мис саноати кластерларини ташкил этиш ва ривожлантириш бўйича амалга ошириладиган ишларни мувофиқлаштириш ва натижадорлигини назорат қилиш масалалари юзасидан



".

11. қуйидаги таҳрирда 17-1-илова билан тўлдирилсин:

қилғи-энергетика ва кимё соҳаларини ривожлантириш

масалалари котибиятининг

ТУЗИЛМАСИ

Котибият мудири


1

Котибият мудири ўринбосари қилғи-энергетика масалалари)


1

Энергетика масалалари бўйича бош мутахассис


1

Ёқилғи-энергетика ресурсларидан фойдаланиш масалалари бўйича бош мутахассис


1

Энергия самарадорлиги ва қайта тикланувчи энергия манбаларини ривожлантириш масалалари бўйича бош мутахассис


1

Электр тармоқларини ривожлантириш масалалари бўйича бош мутахассис


1

Нефть-газ соҳасини ва кимё саноатини ривожлантириш масалалари шўъбаси



Шўъба мудири (кўмир саноатини ривожлантириш масалалари)


1

Нефть-газ соҳасини ривожлантириш масалалари бўйича бош мутахассис


1

Газ тармоқларини ривожлантириш масалалари бўйича бош мутахассис


1

Кимё, газ-кимё саноатини ривожлантириш бўйича бош мутахассис


1

Бош вазир ўринбосари ёрдамчиси


1

Бошқарув ходимлари жами:


11

Котибият инспектори


1

Бош вазир ўринбосари инспектори


1

Техник ходимлар (инспектор) жами:


2

Ҳаммаси:


13

          


Бириктирилган вазирликлар, идоралар ва хўжалик бирлашмалари


1.

Ўзбекистон Республикаси Энергетика вазирлиги


2.

Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамаси ҳузуридаги "Ўзинжиниринг" республика лойиҳа институти


3.

"Ўзатом" агентлиги


4.

"Ўзнефтгазинспекция"


5.

"Ўзэнергоинспекция"


6.

"Ўзбекнефтгаз" АЖ


7.

"Ўзтрансгаз" АЖ


8.

"Ҳудудгазтаъминот" АЖ


9.

"Иссиқлик электр станциялари" АЖ


10.

"Ўзбекистон миллий электр тармоқлари" АЖ


11.

"Ҳудудий электр тармоқлари" АЖ


12.

"Ўзбекгидроэнерго" АЖ


13.

"Ўзбеккўмир" АЖ


14.

"Ўзкимёсаноат" АЖ


15.

Вазирликлар, давлат қўмиталари, маҳаллий ижро этувчи ҳокимият органлари ва бошқа ташкилотлар - котибият ваколатига киритилган масалалар юзасидан



".

12. 18-илованинг матни қуйидаги таҳрирда баён этилсин:

"Бош вазир маслаҳатчиси - Хорижда вақтинчалик меҳнат фаолиятини амалга ошираётган Ўзбекистон Республикаси фуқаролари ҳуқуқларини ҳимоя қилиш ва халқаро иқтисодий ҳамкорлик масалалари департаменти бошлиғи


1

Бошқарув ходимлари жами:


1

Хорижда вақтинчалик меҳнат фаолиятини амалга ошираётган

Ўзбекистон Республикаси фуқаролари ҳуқуқларини ҳимоя қилиш

ва халқаро иқтисодий ҳамкорлик масалалари департаментининг

ТУЗИЛМАСИ

Департамент бошлиғининг ўринбосари


1

Меҳнат мигрантларини жўнаб кетишдан олдинги касбий тайёргарликдан ўтказиш ва мослаштириш масалалари бўйича бош мутахассис


1

Меҳнат мигрантларининг ҳуқуқлари ва қонуний манфаатларини ҳимоя қилиш масалалари бўйича бош мутахассис


1

Меҳнат мигрантлари соҳасида халқаро ҳамкорлик масалалари бўйича бош мутахассис


1

Хориждан қайтиб келган меҳнат мигрантларини реинтеграция қилиш ва ишга жойлаштириш масалалари бўйича бош мутахассис


1

Халқаро иқтисодий ҳамкорлик масалалари шўьбаси



Шўъба мудири (макроиқтисодий, солиқ сиёсати, молия бозори, ташқи ва ўзаро савдо статистикаси соҳасида ҳамкорлик масалалари)


1

Божхона-тариф ва нотариф ҳамда ва монополияни тартибга солиш соҳасида ҳамкорлик масалалари бўйича бош мутахассис


1

Саноат, транспорт ва энергетика соҳасида ҳамкорлик масалалари бўйича бош мутахассис


1

Агросаноат мажмуи, ветеринария, санитария ва фитосанитария нормалари соҳасида ҳамкорлик масалалари бўйича бош мутахассис


1

Техник жиҳатдан тартибга солиш ва АКТ соҳасида ҳамкорлик масалалари бўйича бош мутахассис


1

Бошқарув ходимлари жами:


11

Инспектор


1

Техник ходимлар (инспектор) жами:


1

Ҳаммаси:


12



Бириктирилган вазирликлар, идоралар, хўжалик бирлашмалари

ва бошқа ташкилотлар, шунингдек, маҳаллий ижро

этувчи ҳокимият органлари


1.

Ўзбекистон Республикаси Иқтисодий тараққиёт ва камбағалликни қисқартириш вазирлиги - халқаро иқтисодий ҳамкорликни кенгайтириш масалалари юзасидан


2.

Ўзбекистон Республикаси Молия вазирлиги - халқаро иқтисодий ҳамкорликни кенгайтириш масалалари юзасидан


3.

Ўзбекистон Республикаси Бандлик ва меҳнат муносабатлари вазирлиги - ташқи меҳнат миграцияси ва халқаро иқтисодий ҳамкорликни кенгайтириш масалалари юзасидан


4.

Ўзбекистон Республикаси Ташқи ишлар вазирлиги - ташқи меҳнат миграцияси ва халқаро иқтисодий ҳамкорликни кенгайтириш масалалари юзасидан


5.

Ўзбекистон Республикаси Инвестициялар ва ташқи савдо вазирлиги - халқаро иқтисодий ҳамкорликни кенгайтириш масалалари юзасидан


6.

Ўзбекистон Республикаси Энергетика вазирлиги - халқаро иқтисодий ҳамкорликни кенгайтириш масалалари юзасидан


7.

Ўзбекистон Республикаси Ички ишлар вазирлиги - ташқи меҳнат миграцияси юзасидан


8.

Ўзбекистон Республикаси Транспорт вазирлиги - меҳнат мигрантларининг транспорт хавфсизлиги ва республикадан ташқарида уларни ташиш ҳамда халқаро иқтисодий ҳамкорликни кенгайтириш масалалари юзасидан


9.

Ўзбекистон Республикаси Қурилиш вазирлиги - меҳнат мигрантлари ва улар оилаларининг яшаш шароитларини яхшилаш ҳамда уларга уй-жой қуриш юзасидан


10.

Ўзбекистон Республикаси Қишлоқ хўжалиги вазирлиги - халқаро иқтисодий ҳамкорликни кенгайтириш масалалари юзасидан


11.

Ўзбекистон Республикаси Ахборот технологиялари ва коммуникацияларини ривожлантириш вазирлиги - халқаро иқтисодий ҳамкорликни кенгайтириш юзасидан


12.

Ўзбекистон Республикаси Соғлиқни сақлаш вазирлиги - халқаро иқтисодий ҳамкорликни кенгайтириш масалалари юзасидан


13.

Ўзбекистон Республикаси Адлия вазирлиги - халқаро иқтисодий ҳамкорликни кенгайтириш масалалари юзасидан


14.

Ўзбекистон Республикаси Давлат божхона қўмитаси - халқаро иқтисодий ҳамкорликни кенгайтириш масалалари юзасидан


15.

Ўзбекистон Республикаси Давлат солиқ қўмитаси - халқаро иқтисодий ҳамкорликни кенгайтириш масалалари юзасидан


16.

Ўзбекистон Республикаси Ветеринария ва чорвачиликни ривожлантириш давлат қўмитаси - халқаро иқтисодий ҳамкорликни кенгайтириш масалалари юзасидан


17.

Ўзбекистон Республикаси Монополияга қарши курашиш қўмитаси - халқаро иқтисодий ҳамкорликни кенгайтириш масалалари юзасидан


18.

Ўзбекистон Республикаси Инвестициялар ва ташқи савдо вазирлиги ҳузуридаги Ўзбекистон техник жиҳатдан тартибга солиш агентлиги - халқаро иқтисодий ҳамкорликни кенгайтириш масалалари юзасидан


19.

Ўсимликлар карантини ва ҳимояси агентлиги - халқаро иқтисодий ҳамкорликни кенгайтириш масалалари юзасидан


20.

Вазирликлар, идоралар ва бошқа ташкилотлар, Қорақалпоғистон Республикаси Вазирлар Кенгаши, вилоятлар ва Тошкент шаҳар ҳокимликлари - меҳнат мигрантларини қайтариш, уларни реинтеграция қилиш ва халқаро иқтисодий ҳамкорликни кенгайтириш юзасидан ҳамда бошқа тегишли соҳаларда


".

Қонун ҳужжатлари маълумотлари миллий базаси (www.lex.uz),

2021 йил 26 октябрь












































Время: 0.1481
по регистрации МЮ строгое соответствие
  • Все
  • действующие
  • утратившие силу
  • Русский
  • Ўзбекча
  • Оба языка
  • любая дата
  • точная дата
  • период
  • -

Свернуть поиск