ВСЕ ЗАКОНОДАТЕЛЬСТВО УЗБЕКИСТАНА

ЎзР Конунчилиги / Ҳуқуқ-тартиботни муҳофаза қилиш. Хавфсизлик. Маъмурий ва жиноий жавобгарлик / Паспорт ва виза тизими /

Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 27.10.2022 й. 622-сон "Ўзбекистон Республикаси фуқароларини Тошкент шаҳри ва Тошкент вилоятида вақтинча турган жойи бўйича рўйхатга олишнинг тажриба-синов тариқасидаги янги тартибини жорий этиш чора-тадбирлари тўғрисида"ги Қарори

Функция недоступна

Данная функция доступно только для клиентов (пользователей)

Полный текст документа доступен в платной версии. По вопросам звоните на короткий номер 1172

ЎЗБЕКИСТОН РЕСПУБЛИКАСИ

ВАЗИРЛАР МАҲКАМАСИНИНГ

ҚАРОРИ

27.10.2022 й.

N 622



ЎЗБЕКИСТОН РЕСПУБЛИКАСИ

ФУҚАРОЛАРИНИ ТОШКЕНТ ШАҲРИ

ВА ТОШКЕНТ ВИЛОЯТИДА ВАҚТИНЧА

ТУРГАН ЖОЙИ БЎЙИЧА РЎЙХАТГА ОЛИШНИНГ

ТАЖРИБА-СИНОВ ТАРИҚАСИДАГИ ЯНГИ ТАРТИБИНИ

ЖОРИЙ ЭТИШ ЧОРА-ТАДБИРЛАРИ ТЎҒРИСИДА


Ўзбекистон Республикаси фуқароларини Тошкент шаҳри ва Тошкент вилоятида вақтинча турган жойи бўйича рўйхатга олиш тартибини янада такомиллаштириш мақсадида Вазирлар Маҳкамаси ҚАРОР ҚИЛАДИ:


1. Ўзбекистон Республикаси Ички ишлар вазирлигининг ички ишлар органлари таянч пунктлари ҳамда маҳалла ҳуқуқ-тартибот масканларининг профилактика (катта) инспекторлари (кейинги ўринларда - профилактика инспекторлари) томонидан Ўзбекистон Республикаси фуқароларини вақтинча турган жойи бўйича махсус планшет қурилмалари орқали электрон рўйхатга олиш фаолиятини 2022 йил 1 ноябрдан 2023 йил 1 сентябрга қадар Тошкент шаҳри ва Тошкент вилоятида тажриба-синов тариқасида ташкил этиш тўғрисидаги таклифи маъқуллансин.


2. Қуйидагиларни назарда тутувчи Тошкент шаҳри ва Тошкент вилоятида Ўзбекистон Республикаси фуқароларини ички ишлар органлари таянч пунктлари ва маҳалла ҳуқуқ-тартибот масканларининг профилактика инспекторлари томонидан махсус планшет қурилмалари орқали вақтинча турган жойи бўйича рўйхатга олиш тартиби тўғрисидаги вақтинчалик низом иловага мувофиқ тасдиқлансин:

Ўзбекистон Республикаси фуқароларининг Тошкент шаҳри ва Тошкент вилоятида махсус планшет қурилмалари орқали вақтинча турган жойи бўйича рўйхатдан ўтиш учун мурожаат этиш тартиби;

Ўзбекистон Республикаси фуқароларини Тошкент шаҳри ва Тошкент вилоятида махсус планшет қурилмалари орқали вақтинча турган жойи бўйича рўйхатга олиш ҳамда рўйхатга олишни рад этиш асослари;

Ўзбекистон Республикаси фуқароларини Тошкент шаҳри ва Тошкент вилоятида махсус планшет қурилмалари орқали вақтинча турган жойи бўйича рўйхатга олишда идоралараро фаолиятни ташкил этиш тартиби.


3. Белгилансинки:

тажриба-синов доирасида Тошкент шаҳри ва Тошкент вилоятида Ўзбекистон Республикаси фуқароларини вақтинча турган жойи бўйича рўйхатга олиш, уларнинг хоҳишига кўра, қулай манзилдаги профилактика инспекторлари, Миграция ва фуқароликни расмийлаштириш бўлинмалари, давлат хизматлари марказлари ёки Ягона интерактив давлат хизматлари портали томонидан амалга оширилади;

мазкур қарорни бажариш билан боғлиқ сарф-харажатлар Ички ишлар вазирлигининг бюджет ва бюджетдан ташқари маблағлари ҳисобидан амалга оширилади.


4. Ўзбекистон Республикаси Ички ишлар вазирлиги:

Ахборот технологиялари ва коммуникацияларини ривожлантириш вазирлиги билан биргаликда икки ой муддатда профилактика инспекторлари томонидан Тошкент шаҳри ва Тошкент вилоятида вақтинча яшаш учун келган фуқароларни махсус планшет қурилмаси ёрдамида вақтинча рўйхатга олиш тизимини ишга туширсин ҳамда Ички ишлар вазирлиги Миграция ва фуқароликни расмийлаштириш бош бошқармасининг электрон тизими билан интеграция қилсин;

икки ой муддатда Тошкент шаҳри ва Тошкент вилоятида хизмат олиб бораётган профилактика инспекторларини махсус планшет қурилмалари билан таъминласин;

махсус планшет қурилмалари орқали Тошкент шаҳри ва Тошкент вилоятида вақтинча турган жойи бўйича рўйхатга олишни йўлга қўйиш ва унинг самарадорлигини ошириш мақсадида профилактика инспекторлари малакасини ошириш юзасидан ўқув машғулотларини ташкил этсин;

2023 йил 1 сентябрга қадар ушбу қарор билан тасдиқланган Вақтинчалик низомни амалиётда қўллаш натижаларини пухта таҳлил қилган ҳолда келгусида мазкур амалиётни республиканинг бошқа ҳудудларида ҳам татбиқ этишнинг мақсадга мувофиқлиги юзасидан Вазирлар Маҳкамасига асосланган таклиф киритсин.


5. Мазкур қарорнинг бажарилишини назорат қилиш Ўзбекистон Республикаси ички ишлар вазири П.Р. Бобожонов зиммасига юклансин.



Ўзбекистон Республикасининг Бош вазири                                А. Арипов



Қонун ҳужжатлари маълумотлари миллий базаси (www.lex.uz),

2022 йил 28 октябрь














































Время: 0.0240
по регистрации МЮ строгое соответствие
  • Все
  • действующие
  • утратившие силу
  • Русский
  • Ўзбекча
  • Оба языка
  • любая дата
  • точная дата
  • период
  • -

Свернуть поиск