ВСЕ ЗАКОНОДАТЕЛЬСТВО УЗБЕКИСТАНА

ЎзР Конунчилиги / Фуқаролик ва оила қонунчилиги / Никоҳ ва оила / Фуқаролик ҳолати далолатномалари /

Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 27.10.2022 й. 623-сон "Фуқаролик ҳолати далолатномаларини ёзиш органлари фаолиятини янада такомиллаштириш чора-тадбирлари тўғрисида"ги Қарори

Функция недоступна

Данная функция доступно только для клиентов (пользователей)

Полный текст документа доступен в платной версии. По вопросам звоните на короткий номер 1172

ЎЗБЕКИСТОН РЕСПУБЛИКАСИ

ВАЗИРЛАР МАҲКАМАСИНИНГ

ҚАРОРИ

27.10.2022 й.

N 623



ФУҚАРОЛИК ҲОЛАТИ

ДАЛОЛАТНОМАЛАРИНИ ЁЗИШ ОРГАНЛАРИ

ФАОЛИЯТИНИ ЯНАДА ТАКОМИЛЛАШТИРИШ

ЧОРА-ТАДБИРЛАРИ ТЎҒРИСИДА


Мамлакатимизда сўнгги йилларда фуқаролик ҳолати далолатнома ёзувларини қайд этиш соҳасида бир қатор ислоҳотлар амалга оширилди. Хусусан, Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2021 йил 23 мартдаги ПФ-6191-сон Фармонига асосан фуқаролик ҳолати далолатномаларини қайд этиш ва никоҳланувчи шахсларни тиббий кўрикдан ўтказиш экстерриториал тамойил асосида амалга оширилиши белгиланди.

Туғилиш ва ўлим ҳолатини комплекс давлат хизмати сифатида кўрсатиш тартиби жорий этилди ва статистика органларига қоғоз шаклидаги далолатнома ёзувлари ҳақидаги ҳисоботларни топшириш амалиёти бекор қилинди.

Фуқаролик ҳолати далолатномаларини ёзиш органларининг архивларида қоғоз ташувчиларда сақланаётган қарийб 60 млн фуқаролик ҳолати далолатнома ёзувлари рақамлаштирилди.

Шу билан бирга, ушбу соҳада айрим тизимли муаммолар мавжуд. Хусусан, фуқаролар томонидан экстерриториал тамойил асосида республика бўйича ўзлари хоҳлаган ФҲДЁ органига мурожаат қилиниб, давлат хизматларидан фойдаланишлари натижасида Тошкент шаҳри ва вилоятлар марказларидаги ФҲДЁ бўлимларига фуқароларнинг мурожаатлари сони тобора ортиб боряпти.

Айни вақтда, республикада фаолият юритаётган 8 та никоҳ уйларида эса жами 20 та штат бирлиги мавжуд бўлган ҳолда, улар томонидан фақат никоҳни қайд қилиш билан боғлиқ ҳаракатлар амалга оширилмоқда. ФҲДЁ бўлимларида эса никоҳни қайд этиш билан бирга, туғилиш, никоҳдан ажратиш ва ўлимни қайд этиш бўйича ҳам давлат хизматлари кўрсатилади.

Шунга кўра, айрим ҳудудлардаги ФҲДЁ бўлимларини республикадаги мавжуд никоҳ уйлари штат бирликлари ҳисобидан қўшимча штат бирликлари билан таъминлашга эҳтиёж юзага келмоқда.

Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2021 йил 23 мартдаги ПФ-6191-сон Фармонига мувофиқ фуқаролик ҳолати далолатномаларини экстерриториал тамойил асосида қайд этиш тартиби жорий этилганлиги муносабати билан фуқаролик ҳолати далолатномаларини ёзиш органларининг штат бирликларини мақбуллаштириш, ушбу соҳада фуқароларга кўрсатилаётган давлат хизматлари сифатини ошириш мақсадида Вазирлар Маҳкамаси ҚАРОР ҚИЛАДИ:


1. Вазирлар Маҳкамасининг 2011 йил 30 декабрдаги 346-сон қарори билан тасдиқланган Фуқаролик ҳолати далолатномаларини ёзиш органлари ходимларининг сонини белгилаш тартиби тўғрисидаги низомнинг 2-бандига мувофиқ туман ва шаҳар фуқаролик ҳолати далолатномаларини ёзиш (кейинги ўринларда - ФҲДЁ) бўлимлари, никоҳ уйлари ҳамда Қорақалпоғистон Республикаси Адлия вазирлиги, вилоятлар ва Тошкент шаҳар адлия бошқармаларининг ФҲДЁ архивлари ФҲДЁ органлари ҳисобланиши маълумот учун қабул қилинсин.


2. Тошкент, Самарқанд, Бухоро, Қарши ва Гулистон шаҳарларидаги мавжуд никоҳ уйлари фаолияти тугатилиб, ушбу никоҳ уйлари ФҲДЁ бўлимлари этиб қайта номлансин.


3. Адлия вазирлиги:

ушбу қарорнинг 2-бандида назарда тутилган ФҲДЁ бўлимлари фаолиятини самарали йўлга қўйиш чораларини кўрсин;

жорий йил якуни билан ушбу қарорнинг 2-бандида назарда тутилган ФҲДЁ бўлимларининг иш ҳажмини ўргансин ва заруратга кўра, ходимлар сонини белгилаш тўғрисидаги таклифларни Вазирлар Маҳкамасининг 2011 йил 30 декабрдаги 346-сон қарори билан тасдиқланган Фуқаролик ҳолати далолатномаларини ёзиш органлари ходимларининг сонини белгилаш тартиби тўғрисидаги низомга мувофиқ Молия вазирлигига киритсин;

бошқа манфаатдор вазирлик ва идоралар билан биргаликда ўзлари қабул қилган норматив-ҳуқуқий ҳужжатларни икки ой муддатда ушбу қарорга мувофиқлаштирсин.


4. Ўзбекистон Республикаси Ҳукуматининг айрим қарорларига иловага мувофиқ ўзгартириш ва қўшимчалар киритилсин.


5. Мазкур қарорнинг бажарилишини назорат қилиш Ўзбекистон Республикаси адлия вазири Р.К. Давлетов зиммасига юклансин.



Ўзбекистон Республикасининг Бош вазири                                  А. Арипов






Вазирлар Маҳкамасининг

2022 йил 27 октябрдаги

623-сон қарорига

ИЛОВА



Ўзбекистон Республикаси Ҳукуматининг

айрим қарорларига киритилаётган

ўзгартириш ва қўшимчалар


1. Вазирлар Маҳкамасининг 2011 йил 29 мартдаги 93-сон қарори билан тасдиқланган Ўзбекистон Республикаси адлия органлари ва муассасалари ходимларининг мартаба даражалари тўғрисидаги низомнинг 4-банди саккизинчи хатбошисидан "ва никоҳ уйлари" сўзлари чиқариб ташлансин.

4. Вазирлар Маҳкамасининг "Вилоятлар, шаҳарлар ва туманлар ҳокимликлари бошқарув аппаратлари тўғрисидаги намунавий низомларни тасдиқлаш ҳақида" 2016 йил 27 апрелдаги 123-сон қарорига 1-илованинг 6-банди ўн иккинчи хатбошисидан, 2-илованинг 6-банди ўнинчи хатбошисидан ҳамда 3-илованинг 6-банди ўнинчи хатбошисидан "ва никоҳ уйлари" сўзлари чиқариб ташлансин.

6. Вазирлар Маҳкамасининг "Ҳуқуқий ахборотни тарқатиш ва ундан фойдаланишни таъминлаш тўғрисида"ги Ўзбекистон Республикаси Қонунини амалга ошириш чора-тадбирлари тўғрисида" 2017 йил 22 декабрдаги 1013-сон қарорининг 5-банди қуйидаги мазмундаги хатбоши билан тўлдирилсин:

"вазирлик ва идоралар, маҳаллий ижро этувчи ҳокимият органлари томонидан ҳуқуқий ахборотни тарқатиш ва ундан фойдаланишни таъминлаш бўйича идоравий норматив-ҳуқуқий база шакллантирилганлиги ҳамда ушбу соҳада қабул қилинган буйруқ (қарор)лар асосида амалга оширилаётган ишларнинг ҳолатини мунтазам мониторинг ва таҳлил қилиб борсин".


Қонун ҳужжатлари маълумотлари миллий базаси (www.lex.uz),

2022 йил 28 октябрь

















































Время: 0.0203
по регистрации МЮ строгое соответствие
  • Все
  • действующие
  • утратившие силу
  • Русский
  • Ўзбекча
  • Оба языка
  • любая дата
  • точная дата
  • период
  • -

Свернуть поиск