ВСЕ ЗАКОНОДАТЕЛЬСТВО УЗБЕКИСТАНА

ЎзР Конунчилиги / Ҳуқуқ-тартиботни муҳофаза қилиш. Хавфсизлик. Маъмурий ва жиноий жавобгарлик / Паспорт ва виза тизими /

Тошкент шаҳри ва Тошкент вилоятида Ўзбекистон Республикаси фуқароларини ички ишлар органлари таянч пунктлари ва маҳалла ҳуқуқ-тартибот масканларининг профилактика инспекторлари томонидан махсус планшет қурилмалари орқали вақтинча турган жойи бўйича рўйхатга олиш тартиби тўғрисида Вақтинчалик низом (ЎзР ВМ 27.10.2022 й. 622-сон қарорига илова)

Функция недоступна

Данная функция доступно только для клиентов (пользователей)

Полный текст документа доступен в платной версии. По вопросам звоните на короткий номер 1172

Вазирлар Маҳкамасининг

2022 йил 27 октябрдаги

622-сон қарорига

ИЛОВА



Тошкент шаҳри ва Тошкент вилоятида Ўзбекистон

Республикаси фуқароларини ички ишлар органлари таянч

пунктлари ва маҳалла ҳуқуқ-тартибот масканларининг

профилактика инспекторлари томонидан махсус

планшет қурилмалари орқали вақтинча турган

жойи бўйича рўйхатга олиш тартиби тўғрисида

ВАҚТИНЧАЛИК НИЗОМ


1-БОБ. УМУМИЙ ҚОИДАЛАР


1. Ушбу Вақтинчалик низом Тошкент шаҳри ва Тошкент вилоятида Ўзбекистон Республикаси фуқароларини (кейинги ўринларда - фуқаролар) ички ишлар органлари таянч пунктлари ва маҳалла ҳуқуқ-тартибот масканларининг профилактика (катта) инспекторлари (кейинги ўринларда - профилактика инспекторлари) томонидан махсус планшет қурилмалари орқали вақтинча турган жойи бўйича рўйхатга олиш (кейинги ўринларда - вақтинча рўйхатга олиш) тартибини белгилайди.


2. Фуқаролар Тошкент шаҳри ёки Тошкент вилоятида яшаш жойи бўйича мулкдорнинг аризасида ёки солиқ органларида ҳисобга олинган ижара шартномасида кўрсатилган, бироқ бир йилдан ортиқ бўлмаган муддатга вақтинча рўйхатга олинади.

Доимий яшаш жойи бўйича рўйхатга олинмаганлик вақтинча рўйхатга олишни рад этиш учун асос ҳисобланмайди.


3. Тошкент шаҳри ёки Тошкент вилоятида вақтинча рўйхатдан ўтиш учун фуқаролар келган кунидан бошлаб ўн беш кун муддатда ўз хоҳишига кўра, қулай манзилдаги профилактика инспекторлари, МваФРБ, давлат хизматлари марказлари ёки Ўзбекистон Республикаси Ягона интерактив давлат хизматлари порталига (кейинги ўринларда - ЯИДХП) мурожаат қилиши мумкин.


4. Тошкент шаҳри ва Тошкент вилоятида фуқаролар вақтинча рўйхатдан ўтиш учун МваФРБ, давлат хизматлари марказлари ёки ЯИДХПга мурожаат қилганда вақтинча рўйхатга олиш Вазирлар Маҳкамасининг 2019 йил 28 декабрдаги 1049-сон қарори билан тасдиқланган Ўзбекистон Республикаси фуқароларини Тошкент шаҳри ва Тошкент вилоятида доимий яшаш ва вақтинча турган жойи бўйича рўйхатга олиш тартиби тўғрисидаги низомнинг (кейинги ўринларда - Низом) 4-бобига мувофиқ амалга оширилади.


5. Давлат хизматларини кўрсатиш учун давлат божи "Давлат божи тўғрисида"ги Ўзбекистон Республикасининг Қонунида белгиланган миқдорларда тўланади.

Фуқаролар профилактика инспекторлари томонидан махсус планшет қурилмаси ёрдамида вақтинчалик рўйхатга олинганда давлат божи суммаси қуйидаги тартибда тақсимланади:

10 фоизи - Ўзбекистон Республикаси Ички ишлар вазирлигининг бюджетдан ташқари жамғармасига йўналтирилади;

11,25 фоизи - Ахборот-коммуникация технологияларини ривожлантириш жамғармасининг электрон ҳукумат ва рақамли иқтисодиётнинг идоралараро лойиҳаларини молиялаштириш бўйича махсус ҳисобварағига ўтказилади;

қолган маблағлар - Ўзбекистон Республикасининг Давлат бюджети ҳисобига ўтказилади.

Профилактика инспекторлари томонидан махсус планшет қурилмаси орқали фуқаролар вақтинча рўйхатдан ўтказилганда давлат божи электрон тўлов тизимлари орқали тўланади.



2-БОБ. ФУҚАРОЛАРНИ ВАҚТИНЧА

РЎЙХАТГА ОЛИШ ТАРТИБИ


6. Профилактика инспекторлари орқали вақтинча рўйхатга олиш мазкур Низомга 1-иловага мувофиқ схема асосида амалга оширилади.


7. Фуқаролар вақтинча рўйхатдан ўтиш учун профилактика инспекторларига мурожаат қилганда мулкдор номидан, профилактика инспектори томонидан махсус планшет қурилмаси орқали ушбу Вақтинчалик низомга 2-иловага мувофиқ шаклдаги сўровнома электрон шаклда тўлдирилади.

Сўровнома қуйидаги ҳужжатларга асосан тўлдиради:

мулкдор ва вақтинча рўйхатга олинаётган фуқаронинг паспорти ёки ID-картаси;

ўн олти ёшга тўлмаган шахслар учун - туғилганлик тўғрисидаги гувоҳнома;

Ўзбекистон Республикаси Қуролли Кучларининг контракт бўйича ҳарбий хизматчисининг шахсий гувоҳномаси (казармалар ва кемалардан ташқарида яшайдиган ҳарбий хизматчилар учун);

ҳарбий ҳисоб ҳужжатлари;

ушбу Вақтинчалик низомга 3-иловага мувофиқ мулкдорнинг турар жой майдони бериш тўғрисидаги аризаси (розилиги) ёхуд нотариал тасдиқланган аризаси (розилиги), агар шахсан ўзи бериш имкони мавжуд бўлмаса;

уй-жой берган юридик шахснинг розилик хати;

уй-жой ҳужжати (кадастр рақами, доимий рўйхат манзили).

Солиқ органларида ҳисобга олинган ижара шартномаси ҳақида маълумот тақдим этилганда, Тошкент шаҳри ва Тошкент вилоятига республиканинг бошқа ҳудудларидан мавсумий иш билан шуғулланишга (қурилиш, қишлоқ хўжалиги ва бошқалар) келган фуқаролар учун мавсумий иш ҳақида шартнома ёки мавсумий иш берувчининг аризаси бўлса, мулкдорнинг розилиги талаб этилмайди ва сўровнома вақтинча рўйхатдан ўтувчи фуқароларнинг мурожаатларига асосан профилактика инспектори томонидан тўлдирилади.

Бунда уй-жой ҳужжатлари (кадастр рақами, доимий рўйхат манзили) тўғрисидаги маълумотлар профилактика инспекторига фуқаро томонидан тақдим этилади


8. Фуқарога давлат божи электрон тўлов тизимлари орқали тўланиши тушунтирилади.


9. Профилактика инспектори томонидан сўровнома тўлдирилгач Ўзбекистон Республикаси Ички ишлар вазирлиги Миграция ва фуқароликни расмийлаштириш бош бошқармасига (кейинги ўринларда - ваколатли орган) электрон тизим орқали юборилади.

Зарур маълумотлар сўровномага киритилгандан сўнг ариза берувчи уни ўзининг электрон рақамли имзоси билан тасдиқлайди.

Электрон рақамли имзоси бўлмаган ҳолларда шахсий имзо ёки идентификация қилишнинг бошқа воситалари (дактилоскопия ва бошқалар) билан ҳам тасдиқланиши мумкин.


10. Сўровнома ваколатли органнинг электрон тизимига келиб тушган вақтдан бошлаб Низомнинг 44-бандида белгиланган тартибда текширилади.

Профилактика инспекторлари ва ваколатли орган ўртасидаги ахборот алмашинуви фақат ҳимояланган идоралараро электрон ўзаро боғланиш ёрдамида амалга оширилади.

Қўшимча текшириш талаб этилган тақдирда, фуқаро ахборот-коммуникация тизими орқали профилактика инспекторини хабардор қилади.

Бунда қўшимча текшириш муддати уч иш кунидан ошмаслиги лозим.


11. Текшириш натижасига кўра, ваколатли орган томонидан ушбу Вақтинчалик низомга 4-иловага мувофиқ Тошкент шаҳри ёки Тошкент вилоятида вақтинча рўйхатга олиш тўғрисида фуқаронинг шахсини тасдиқдайдиган ҳужжатга QR-код билан ҳимояланган вақтинча рўйхатга олиш тўғрисидаги қайд варағи (кейинги ўринларда - қайд варағи) тегишли профилактика инспектори планшетига электрон шаклда юборилади.

Профилактика инспектори қайд варағи олингандан сўнг уни шу куннинг ўзида фуқарога қоғоз шаклида тақдим этади.

Фуқаронинг сўровига кўра, қайд варағи фуқаронинг электрон манзилига юборилиши мумкин.


12. Вақтинча рўйхатга олиш тўғрисидаги қайд варағи фуқаронинг турган жойида вақтинча рўйхатга олинганлигини тасдиқлайдиган ҳужжат ҳисобланади ва паспорт ёки ID-карта, ҳарбий хизматчининг шахсий гувоҳномаси ёхуд туғилганлик тўғрисидаги гувоҳнома (16 ёшга тўлмаган шахслар учун) тақдим этилган тақдирда, унда кўрсатилган муддат мобайнида ҳақиқийдир.


13. Профилактика инспектори вақтинча рўйхатга олиш тўғрисидаги қайд варағини беришда фуқарога қайта вақтинча рўйхатга олиш тартибини ва муддатини тушунтиради.


14. Қайд варағи йўқолган ёки яроқсиз ҳолга келган тақдирда, фуқаро вақтинчалик яшаётган маҳаллага хизмат кўрсатувчи профилактика инспекторига шахсини тасдиқлайдиган ҳужжатни тақдим этган ҳолда қайд варағи йўқолиши ёки бузилиши ҳолатларини кўрсатиб, қайд варағининг дубликатини расмийлаштириш ҳақида ариза тақдим этади.


15. Профилактика инспектори аризада кўрсатилган жойда ушбу фуқаронинг вақтинча рўйхатга олиниши тўғрисидаги маълумотлар мавжудлигини текширади. Улар тасдиқланган тақдирда, ариза берувчига шу куннинг ўзида қайд варағининг дубликатини тақдим этади.


16. Профилактика инспекторига нотўғри маълумот тақдим этиш, сўровномада нотўғри маълумотлар кўрсатилиши, шунингдек, вақтинча рўйхатга олиш учун давлат божини тўламаслик вақтинча рўйхатга олишни рад этиш учун асос ҳисобланади.

Бошқа ҳар қандай ҳолат вақтинча рўйхатга олишни рад этишга асос бўлмайди.


17. Тошкент шаҳри ва Тошкент вилоятида вақтинча рўйхатга олиниши рад этилган ҳолатлар юзасидан фуқаролар ҳудудий МваФРБга мурожаат қиладилар ва ушбу ҳолатлар Низомга мувофиқ ҳал этилади.


18. Фуқаро вақтинча турар жойидан бошқа турар жойда яшаш истагини билдирганда, ушбу Вақтинчалик низомда кўрсатилган тегишли ҳужжатлар асосида фуқаро танлаган жойдаги профилактика инспектори орқали вақтинча рўйхатга олинади.


19. Тошкент шаҳри ва Тошкент вилоятида вақтинча рўйхатга олинган фуқаро вақтинча рўйхатга олинган жойда яшаши керак.



3-БОБ. ЯКУНЛОВЧИ ҚОИДАЛАР


20. Таълим ташкилотларига ўқишга қабул қилинган фуқаролар турар жойи (уй-жой майдони) бўйича вақтинча рўйхатга олинади, бунда улар томонидан Низомнинг 52-бандида кўрсатилган маълумотлар МваФРБларга тақдим этилади.


21. Тошкент шаҳри ва Тошкент вилоятида вақтинча рўйхатга олинган чақирилувчилар ёки ҳарбий хизматга мажбурлар Низомга мувофиқ ҳарбий ҳисоб ҳужжатлари асосида вақтинча ҳарбий рўйхатга олинади ёки ҳарбий ҳисобдан чиқарилади.


22. Профилактика инспекторлари ўзлари хизмат кўрсатадиган ҳудудда паспорт режими қоидаларига риоя этилиши юзасидан назоратни амалга оширади.


23. Ушбу Вақтинчалик низомда кўрсатилган ҳужжатлардан ташқари бошқа ҳужжатларни тақдим этишни талаб қилиш, шунингдек, кўчмас мулк объектларига бўлган ҳуқуқларнинг давлат реестри базасида мавжуд бўлмаган ҳамда кадастр рақами бўлмаган турар жойларга вақтинча рўйхатга олиш қатъиян тақиқланади.


24. Ўн олти ёшга тўлмаган фуқаро унинг ота-онаси ёки бошқа қонуний вакили вақтинча рўйхатга олинган жойда вақтинчалик рўйхатга олиниши шарт ва рўйхатга олинганлиги учун ота-онаси ёки бошқа қонуний вакили томонидан қонунчилик ҳужжатларида белгиланган тартибда давлат божи тўланади.

Ўн олти ёшга тўлмаган шахсни вақтинча рўйхатга олишни расмийлаштиришда унинг шахсини тасдиқлаганлик учун жавобгарлик ижарага олинган уй-жойда биргаликда яшайдиган вояга етган шахс зиммасига юкланади.


25. Иш берувчи, таълим ташкилоти, мулкдорлар вақтинча рўйхатга турган фуқаро билан амалдаги шартномани бекор қилган тақдирда, бу ҳақда ҳисобга қўйилган ҳудудий профилактика инспекторини хабардор қилиши шарт.


26. Чегара зонасида жойлашган аҳоли пунктларида вақтинча рўйхатга олиш учун ушбу зонага киришга яшаш жойи бўйича ички ишлар органларидан чегара зонасига киришдан олдин белгиланган тартибда олинган рухсатнома ҳам тақдим этилади.


27. Ташкилот, шу жумладан, ўқув ташкилотларининг уй-жойлар, ётоқхоналарига фуқароларни турган жойи бўйича вақтинча рўйхатга олиш мазкур ташкилот, шу жумладан, ўқув ташкилотининг ёзма розилиги асосида амалга оширилади.


28. Ушбу Низом қоидаларининг бузилишида айбдор бўлган шахслар Ўзбекистон Республикаси қонунчилик ҳужжатларига мувофиқ жавоб берадилар.






Вақтинчалик низомга

1-ИЛОВА



Тошкент шаҳри ва Тошкент вилоятида Ўзбекистон

Республикаси фуқароларини профилактика инспекторлари

орқали вақтинча турган жойи бўйича рўйхатга олиш

СХЕМАСИ

Босқичлар

Субъектлар


Тадбирлар


Бажариш муддатлари



1-босқич

Ўзбекистон Республикаси фуқароси


    

1. Вақтинча турган жойи бўйича рўйхатга олиш учун профилактика инспекторига мурожаат қилади.



1. Ўз хоҳишига кўра


2. Вақтинчалик рўйхатга олинганлик учун (барча оила аъзолари учун алоҳида) давлат божини электрон тўлов тизимлари орқали тўлайди.

     


2. Мурожаат қилинганда







2-босқич

Профилактика инспектори


Сўровнома шаклини махсус планшет қурилмаси ёрдамида тўлдириб, Ички ишлар вазирлиги Миграция ва фуқароликни расмийлаштириш бош бошқармасига электрон тизим орқали юборади.


Сўровнома тўлдирилгандан кейин 1 соат мобайнида реал вақт режимида









3-босқич

Миграция ва фуқароликни расмийлаштириш бош бошқармаси


1. Сўровнома тушгандан кейин фуқаро ҳақидаги маълумотларни автоматик тарзда тегишли маълумотлар базаларидан текширади.


2. Фуқарони вақтинча турар жойи бўйича рўйхатга қўйиш ҳақида QR-код билан ҳимояланган қайд варағини расмийлаштиради ҳамда сўровномани жўнатган профилактика инспектори планшетига электрон шаклда юборади.


Бир иш куни мобайнида









4-босқич

Профилактика инспектори


Қайд варағи тушгандан сўнг уни қоғоз ёки электрон шаклда фуқарога тақдим этади.


Бир иш куни мобайнида реал вақт режимида



       





Вақтинчалик низомга

2-ИЛОВА



Ўзбекистон Республикаси фуқароларини Тошкент

шаҳри ва Тошкент вилоятида вақтинча турган

жойи бўйича рўйхатга олиш учун

СЎРОВНОМА

I. Ариза берувчи тўғрисида маълумот:


1. Фамилияси



2. Исми



3. Отасининг исми



4. Туғилган жойи ва санаси



5. Паспорт ёки ID-карта маълумотлари (серияси ва рақами)



5.1. Туғилганлик тўғрисидаги гувоҳнома маълумотлари



6. Ҳарбий хизматга алоқадорлиги:*



6.1. Чақирув участкасида қайд этилганлиги ҳақидаги гувоҳнома (чақирилувчи учун) (серияси ва рақами, қайси туман (шаҳар) мудофаа ишлари бўлими томонидан берилгани)



6.2. Ҳарбий гувоҳнома ва захирадаги офицернинг гувоҳномаси (ҳарбий хизматга мажбурлар учун) (серияси ва рақами)



7. Доимий рўйхатга олинган манзили



8. Вақтинча турган жойи бўйича рўйхатга олинаётган манзили



9. Келишдан мақсади ва муддати



10. Қаерда ва қайси лавозимда ишлайди



11. Телефон рақами



12. Электрон почта манзили



II. Уй-жой мулкдори (мулкдорлари) ёки уй-жой берган юридик шахс ҳақида маълумот:


1. Ф.И.О. ёки юридик шахс номи



2. Доимий рўйхат манзили ёки юридик манзил



3. Кадастр рақами



4. Уй-жой берган юридик шахснинг алоқа хати



III. Вояга етмаган оила аъзолари:


Қариндошлик даражаси Ф.И.О.

Туғилганлик гувоҳномаси маълумотлари


(серияси

ва рақами)


Туғилган йили

ва жойи


Ўғли




Қизи




         

*) Турар жойи бир ярим ойдан ортиқ муддатга ўзгарган, уч ойдан ортиқ муддатга хизмат сафарига, ўқиш, таътил ёки даволанишга борган тақдирда тўлдирилади.






Вақтинчалик низомга

3-ИЛОВА


___________________________________

профилактика инспекторига ___________________________________

_________________________________да

яшовчи ___________________________

(мулкдорнинг Ф.И.О.)

АРИЗА

Менга тегишли бўлган, _______________________________________________________ тумани (шаҳри), _______________ кўчаси _____________ (квартал) _________ уй, ________________ корпусда жойлашган умумий фойдаланиш майдони ___________________________ кв/м дан иборат бўлган _____________________

хонадонга фуқаро


ни


(вақтинчалик рўйхатга олинаётган фуқаронинг Ф.И.О)


қуйидаги оила аъзолари билан бирга вақтинчалик рўйхатга олишингизни сўрайман.

Қариндошлик даражаси


Ф.И.О.


Туғилган йили ва жойи







Мулкдор ёки вакил



(фуқаронинг Ф.И.О.)

Имзо


20____ йил "_____" __________





Вақтинчалик низомга

4-ИЛОВА

Ўзбекистон Республикаси

Ички ишлар вазирлиги

Ҳуқуқбузарликлар

Профилактикаси хизмати


Фуқаро вақтинча яшаш жойи бўйича

рўйхатга олинганлиги тўғрисида

ҚАЙД ВАРАҒИ

     

ЖШШИР _____________________________


Ф.И.О. ________________________________

______________________________________


Вақтинчалик рўйхатга олинган сана

______________________________________


Ҳужжат рақами_______________________

          

Қайд варағи рақами __________________


Туғилган санаси _____________________


Доимий рўйхат манзили ______________

____________________________________


(паспорт, ID-карта, туғилганлик тўғрисидаги

гувоҳнома, ҳарбий ҳужжатлар)



Қайд варағини берган ходим



(профилактика инспектори Ф.И.О)

Қонун ҳужжатлари маълумотлари миллий базаси (www.lex.uz),

2022 йил 28 октябрь


















































Время: 0.0048
по регистрации МЮ строгое соответствие
  • Все
  • действующие
  • утратившие силу
  • Русский
  • Ўзбекча
  • Оба языка
  • любая дата
  • точная дата
  • период
  • -

Свернуть поиск