ВСЕ ЗАКОНОДАТЕЛЬСТВО УЗБЕКИСТАНА

ЎзР Конунчилиги / Хўжалик ва тадбиркорлик фаолиятининг умумий масалалари / Крипто активлар /

Крипто-дўкон фаолиятини амалга ошириш Қоидалари (АВ томонидан 31.10.2022 й. 3395-сон билан рўйхатга олинган Истиқболли лойиҳалар миллий агентлиги директорининг 29.09.2022 й. 43-сон буйруғи билан тасдиқланган)

Функция недоступна

Данная функция доступно только для клиентов (пользователей)

Полный текст документа доступен в платной версии. По вопросам звоните на короткий номер 1172

Ўзбекистон Республикаси

Адлия вазирлигида

2022 йил 31 октябрда 3395-сон

билан рўйхатга олинган

Ўзбекистон Республикаси

Истиқболли лойиҳалар миллий

агентлиги директорининг

2022 йил 29 сентябрдаги

43-сон буйруғига

ИЛОВА



Крипто-дўкон фаолиятини амалга ошириш

ҚОИДАЛАРИ


Мазкур Қоидалар крипто-дўкон фаолиятини ташкил этиш ва амалга ошириш тартибини белгилайди.



1-БОБ. УМУМИЙ ҚОИДАЛАР


1. Мазкур Қоидаларда қуйидаги асосий тушунчалар қўлланилади:


крипто-дўкон - крипто-активларни сотиб олиш ва (ёки) сотиш юзасидан хизматлар кўрсатиш бўйича электрон платформа ва (ёки) техник ва дастурий воситалар мажмуини тақдим этувчи ташкилот (юридик шахс);


мижозлар - крипто-активларни сотиб олиш ва (ёки) сотиш бўйича операцияларни амалга оширувчи жисмоний шахслар, шу жумладан чет эллик жисмоний шахслар;


листинг - крипто-дўкон томонидан крипто-активларни сотиб олиш ва (ёки) сотиш учун савдо саватига қўшиш жараёни;


делистинг - крипто-дўкон томонидан крипто-активларни савдо саватидан чиқариш жараёни;


савдо савати - крипто-дўкон томонидан крипто-дўконнинг электрон платформасида ёки савдо объекти орқали мижозлар билан сотиб олиш ва (ёки) сотиш операцияларини амалга ошириш учун рухсат этилган крипто-активлар рўйхати;


крипто-дўконнинг электрон платформаси - крипто-дўконнинг қуйидагилар амалга ошириладиган ахборот тизими:

крипто-активларни сотиб олиш ва (ёки) сотиш;

листинг ва делистинг;

крипто-активларни сотиб олиш ва (ёки) сотиш операциялари бўйича ҳисобот ҳужжатларини тайёрлаш ҳамда шакллантириш;

крипто-активларни сотиб олиш ва (ёки) сотиш операциялари амалга оширилмаган талабномалар бўйича ҳисобот ҳужжатларини тайёрлаш ҳамда шакллантириш;

крипто-активларни сотиб олиш ва (ёки) сотиш билан боғлиқ операциялар тўғрисидаги маълумотларни сақлаш, қайта ишлаш ва ошкор қилиш;

мижозларга крипто-активларни сотиб олиш ва (ёки) сотиш операцияларини амалга оширишни қулайлаштиришга қаратилган бошқа ташкилий-техник ишлар;


крипто-дўконнинг техник ва дастурий воситалари - крипто-дўконнинг қуйидагилар амалга ошириладиган дастурий-аппарат мажмуаси:

крипто-активларни сотиб олиш ва (ёки) сотиш операциялари;

мижозларга крипто-активларни сотиб олиш ва (ёки) сотиш операцияларини амалга оширишни қулайлаштиришга қаратилган бошқа ташкилий-техник ишлар;


крипто-дўконнинг савдо объекти (бундан буён матнда савдо объекти деб юритилади) - крипто-дўконнинг техник ва дастурий воситаларидан фойдаланган ҳолда крипто-дўкон ва мижозлар ўртасида крипто-активларни сотиб олиш ва (ёки) сотиш операцияларини амалга ошириш учун мўлжалланган (мослаштирилган) хона ёки иншоот;


ваколатли орган - Ўзбекистан Республикаси Истиқболли лойиҳалар миллий агентлиги.


2. Крипто-дўкон фаолиятини ташкил этиш Крипто-активлар айланмаси соҳасидаги хизматлар провайдерлари фаолиятини лицензиялаш тартиби тўғрисидаги низомга (рўйхат рақами 3380, 2022 йил 15 август) мувофиқ амалга оширилади.

Крипто-дўкон ўз фаолиятини крипто-дўконнинг электрон платформаси ва (ёки) савдо объекти орқали амалга оширади.


3. Крипто-дўкон:

ўз электрон платформаси ва (ёки) техник ва дастурий воситаларининг зарур даражада ишлашини таъминлаши;

крипто-активларни сотиб олиш ва (ёки) сотиш операциялари ҳисобини алоҳида юритиши;

ҳар куни кун якуни бўйича мижозлар билан амалга оширилган операциялар ҳақидаги барча маълумотларнинг (электрон ёки қоғоз шаклда) захира нусхасини яратиши;

мижозларнинг крипто-активларни сотиб олиш ва (ёки) сотиш бўйича талабномалари ижросини таъминлаши;

электрон платформаси ва (ёки) техник ҳамда дастурий воситаларининг ахборот хавфсизлигини таъминлаши;

ходимлар ва фуқаролик-ҳуқуқий шартномалар асосида жалб қилинган шахсларнинг крипто-дўкон фаолиятини тартибга солувчи, жиноий фаолиятдан олинган даромадларни легаллаштиришга, терроризмни молиялаштиришга ва оммавий қиргин қуролини тарқатишни молиялаштиришга қарши курашиш соҳасидаги қонунчилик ҳужжатлари ва крипто-дўкон томонидан тасдиқланадиган локал ҳужжатларни (бундан буён матнда локал ҳужжат деб юритилади) билиш даражасини доимий ошириб бориши;

мажбурий идентификациядан ва жиноий фаолиятдан олинган даромадларни легаллаштиришга, терроризмни молиялаштиришга ва оммавий қиргин қуролини тарқатишни молиялаштиришга қарши курашиш соҳасидаги қонунчилик ҳужжатларига мувофиқ текширувдан ўтган мижозларгагина крипто-активларни сотиб олиш ва (ёки) сотиш операцияларини амалга оширишга рухсат бериши;

крипто-активларни реклама қилиш ва ўз фаолиятини амалга оширишда қонунчилик ҳужжатларида назарда тутилган талабларга риоя этиши лозим.


4. Крипто-дўкон қуйидагиларни тартибга солувчи локал ҳужжатларни ишлаб чиқиши ва тасдиқлаши лозим:

крипто-активларни сотиб олиш ва (ёки) сотиш операциялари, шу жумладан крипто-активлар листинги ва делистингини амалга ошириш қоидалари;

мижозларни идентификациядан ўтказиш қоидалари.


5. Крипто-дўкон мижозлари олдидаги мажбуриятларини бажариш учун крипто-активларни сотиб олиш, сотиш ва (ёки) бошқа крипто-активларга айирбошлаш операцияларини Ўзбекистон Республикасида жойлашган крипто-активлар айланмаси соҳасидаги хизматлар провайдерлари ёки хорижий давлатда жойлашган платформаларда амалга оширишга ҳақли.


6. Крипто-дўкон крипто-активларни сотиб олиш ва (ёки) сотиш бўйича операциялар устидан доимий мониторинг ва назоратни амалга оширади.

Крипто-дўкон мижозлар томонидан мазкур Қоидаларнинг талаблари бузилиши ҳолатларининг ҳисобини юритиши ҳамда ушбу ҳолатлар ҳақида ваколатли органнинг сўровномасига асосан сўровномани олган кундан эътиборан беш иш кунидан кечиктирмай маълумот тақдим этиши лозим.

Жиноят аломатлари аниқланган тақдирда, крипто-дўкон дарҳол ваколатли орган ва ҳуқуқни муҳофаза қилувчи органларга қонунчилик ҳужжатларига мувофиқ ёзма равишда хабар беришга мажбур.


7. Крипто-дўконда қуйидаги операциялар амалга оширилади:

а) крипто-дўконнинг электрон платформаси орқали:

жисмоний шахслар томонидан банк ўтказмаларини амалга ошириш орқали крипто-активларни миллий валютада сотиб олиш ва (ёки) сотиш;

чет эллик жисмоний шахслар томонидан банк ўтказмаларини амалга ошириш орқали крипто-активларни хорижий валютада сотиб олиш ва (ёки) сотиш;

б) крипто-дўконнинг савдо объекти орқали:

жисмоний шахслар томонидан банк ўтказмаларини амалга ошириш орқали крипто-активларни миллий валютада сотиб олиш;

мижозлар томонидан крипто-активларни нақд пул кўринишида миллий ва (ёки) хорижий валютада сотиб олиш;

мижозлар томонидан крипто-активларни фақат миллий валютада сотиш.

Сотиб олиш объекти сифатида крипто-активларни танлаш ва бу танловнинг тегишли оқибатлари сотиб олувчининг ўз таваккалчилигидир.


8. Крипто-дўконда қуйидаги операцияларни амалга ошириш тақиқланади:

мажбурий идентификациядан ўтказилмаган мижозлар билан амалга ошириладиган операциялар;

Ўзбекистон Республикаси резидентлари томонидан чиқарилган крипто-активлар билан операциялар;

аноним крипто-активлар ҳамда ўзаро ўзгармас токенларни сотиб олиш ва (ёки) сотиш операциялари.


9. Крипто-дўкон ўзининг электрон платформаси ёки савдо объектида мазкур Қоидаларнинг 1-иловасида кўрсатилган маълумотлар жойлаштириши лозим.



2-БОБ. МИЖОЗЛАР БИЛАН МУНОСАБАТЛАРНИ

ТАШКИЛ ЭТИШ


10. Крипто-дўкон ўзининг электрон платформаси ёки савдо объекти орқали крипто-активларни сотиб олиш ва (ёки) сотиш бўйича операцияларни ташкиллаштиради.


11. Мижоз крипто-активларни сотиб олиш ва (ёки) сотиш бўйича операцияларни амалга ошириш имкониятига эга бўлиш учун крипто-дўконнинг электрон платформаси ва савдо объекти орқали мажбурий идентификациядан ўтади ҳамда крипто-дўкон билан шартнома тузади.


12. Мижозлар мажбурий идентификациядан ўтиш учун крипто-дўконга қуйидаги ҳужжатлар ва маълумотларни тақдим этади:

жисмоний шахснинг шахсини тасдиқловчи ҳужжати нусхаси ва жисмоний шахснинг шахсий идентификация рақами (ЖШШИР);

мижоз билан алоқа ўрнатиш учун контакт маълумотлари (телефон рақами ёки электрон почта манзили);

жиноий фаолиятдан олинган даромадларни легаллаштиришга, терроризмни молиялаштиришга ва оммавий қирғин қуролини тарқатишни молиялаштиришга қарши курашиш соҳасидаги қонунчилик ҳужжатларида белгиланган бошқа маълумотлар.


13. Крипто-дўкон қуйидагилар билан шартнома тузишга ҳақли эмас:

ўн саккиз ёшга тўлмаган шахслар;

жиноий фаолиятдан олинган даромадларни легаллаштиришга, терроризмни молиялаштиришга ва оммавий қирғин қуролини тарқатишни молиялаштиришга қарши курашиш соҳасидаги қонунчилик ҳужжатларига асосан террорчилик фаолиятида ёки оммавий қирғин қуролини тарқатишда иштирок этаётган ёки иштирок этишда гумон қилинаётган шахслар рўйхатига киритилган шахслар.


14. Крипто-дўкон шартнома тузиш шартлари тўғрисидаги маълумотлар ҳамда шартноманинг матнини ўзининг электрон платформаси ва савдо объектига жойлаштиради. Бунда, шартнома тузиш шартлари тўғрисидаги маълумотлар ҳамда шартноманинг матни мижозларга шартнома тузилишидан олдин оғзаки, ёзма ёхуд электрон шаклда етказилиши лозим.


15. Крипто-дўкон шартнома тузишдан олдин мижозларни қуйидаги шартлар ҳақида хабардор қилиши шарт:

мазкур Қоидаларнинг 6-бандида назарда тутилган маълумотлар ваколатли органга юборилиши мумкинлиги;

мижозлар билан музокаралар уларнинг розилиги билан аудио- ёки видеоёзув шаклида ёзиб борилиши, шунингдек ёзишмалар тарихи сақлаб қўйилиши;

мазкур Қоидаларнинг 7-бандида назарда тутилган талаблар;

мазкур Қоидаларга мувофиқ мижозларнинг ҳуқуқ ва мажбуриятлари.


16. Крипто-дўкон савдо объектининг хавфсизлигини таъминлаши, шунингдек уни мижозлар билан амалга ошириладиган музокаралар жараёнларини аудио- ва видео тасвирга қайд этиш воситалари билан жиҳозлаши керак.


17. Крипто-дўкон ва мижоз ўртасида савдо объекти орқали ёзма шаклдаги шартномани тузишда мижоз мазкур Қоидаларнинг 12-бандида назарда тутилган маълумотларни тақдим этган ҳолда талабномани (электрон ёки қоғоз шаклида) тўлдиради. Бунда, ҳар бир операция учун мижоз томонидан янги талабнома тўлдирилади.


18. Крипто-дўкон ва мижоз ўртасида крипто-дўконнинг электрон платформаси орқали шартнома тузилган тақдирда, мижозга крипто-дўконнинг электрон платформасида ҳисобга олиш ёзуви (шахсий кабинет) яратилади.

Крипто-дўконнинг электрон платформасида бир мижозга фақат битта ҳисобга олиш ёзуви (шахсий кабинети) яратилади.


19. Мижозлар мазкур Қоидалар ва локал ҳужжатлар талабларини бузган тақдирда, улар учун крипто-дўконнинг электрон платформаси ва савдо объектида крипто-активларни сотиб олиш ва (ёки) сотиш операцияларини амалга ошириш имконияти уч ой муддатга чекланади. Бунда, мижозлар ушбу муддат ичида крипто-активларни сотиб олиш ва (ёки) сотиш бўйича шартномаларнинг иштирокчиси бўла олмайди.



3-БОБ. КРИПТО-АКТИВЛАРНИ СОТИБ ОЛИШ

ВА (ЁКИ) СОТИШ БЎЙИЧА ОПЕРАЦИЯЛАРНИ

АМАЛГА ОШИРИШ


20. Крипто-дўкон крипто-активларни сотиб олиш ва (ёки) сотиш бўйича операцияларни амалга оширишда:

савдо объекти орқали мижозга крипто-активлар сотилган тақдирда, тўловни миллий ва (ёки) хорижий валютада электрон ёки нақд пул шаклида қабул қилади;

савдо объекти орқали мижоздан крипто-активлар сотиб олинган тақдирда, тўловни миллий валютада электрон ёки нақд пул шаклида амалга оширади;

электрон платформа орқали крипто-активлар сотилган ва (ёки) сотиб олинган тақдирда, тўловни миллий ва (ёки) хорижий валютада электрон шаклда амалга оширади;

мижозга савдо объекти орқали крипто-активларни сотиб олиш ва (ёки) сотиш бўйича операциялар амалга оширилганлигини тасдиқловчи мазкур Қоидаларнинг 2-иловасига мувофиқ шаклдаги маълумотнома тақдим этади;

тўпланган нақд пул шаклидаги тушумларни қонунчиликда белгиланган тартибда банкка топширилишини таъминлайди.


21. Крипто-дўкон билан мижозлар ўртасида савдо объекти орқали крипто-активларни сотиш ва (ёки) сотиб олиш бўйича шартнома икки нусхада тузилади ва имзоланади. Шартноманинг бир нусхаси крипто-дўконда қолади.


22. Крипто-дўконнинг электрон платформасида крипто-активларни сотиш ва (ёки) сотиб олиш бўйича шартнома оферта ва акцепт тарзида электрон шаклда тузилади.


23. Крипто-дўкон крипто-активларни сотиб олиш ва (ёки) сотиш операциялари бўйича мажбуриятларнинг бажарилишини таъминлайди.


24. Крипто-дўкон мижозлар маблағларини қабул қилиш ва сақлашга, шунингдек уларнинг номидан ва уларнинг ҳисобидан крипто-активларни сотиб олиш ва (ёки) сотиш бўйича операцияларда иштирок этишга ҳақли эмас.


25. Крипто-дўкон ҳар куни мижозлар билан крипто-активларни сотиб олиш ва (ёки) сотиш бўйича амалга оширилган операциялар, шунингдек крипто-активларни сотиб олиш ва (ёки) сотиш бўйича бажарилган ва бажарилмаган талабномалар тўғрисида ҳисобот тузади. Бунда, ҳисоботларга тузатишлар ва ўзгартиришлар киритишга йўл қўйилмайди.


26. Крипто-дўкон крипто-активларни сотиб олиш ва (ёки) сотиш бўйича амалга оширилган операциялар ва талабномалар ҳақидаги ҳисоботларни:

мижозларга - уларга тегишли қисмини, бундай сўров қабул қилинган кундан бошлаб ўн беш кундан кечиктирмай;

ваколатли органга - унинг сўровида кўрсатилган муддатда беғараз тақдим этиши лозим.



4-БОБ. ЯКУНИЙ ҚОИДАЛАР


27. Крипто-дўкон ва мижоз ўртасидаги низолар томонларнинг келишувига кўра ёки суд тартибида ҳал қилинади.


28. Мазкур Қоидалар талабларининг бузилишида айбдор бўлган шахслар белгиланган тартибда қонунчиликка мувофиқ жавобгарликка тортилади.






Қоидаларга

1-ИЛОВА



Крипто-дўконнинг электрон платформаси ва (ёки)

савдо объектида жойлаштириладиган

АХБОРОТЛАР

1. Крипто-дўкон ҳақидаги маълумотлар (номи, жойлашган ери (почта манзили), давлат рўйхатидан ўтказилган рақами ва санаси, солиқ тўловчининг идентификация рақами, таъсисчилари ва раҳбарияти).


2. Боғланиш маълумотлари (электрон почта манзили ёки телефон рақами, боғланиш учун масъул шахс).


3. Крипто-активларни сотиб олиш ва (ёки) сотиш операцияларини амалга ошириш шартлари ва шартнома матни.


4. Крипто-дўконнинг ҳаракатларидан (ҳаракатсизлигидан) норози бўлган мижозлар томонидан низони ҳал этиш усуллари ва чора-тадбирлари ҳақидаги маълумот (шу жумладан, медиация ёки суд орқали).


5. Крипто-дўкон фаолияти тўғрисидаги рекламада кўрсатилиши лозим бўлган маълумотлар.


6. Крипто-дўконнинг савдо савати, крипто-активларнинг жорий нархлари, кўрсатиладиган хизматлар учун белгиланган комиссиялар ёки мукофотлар тўғрисидаги маълумотлар.






Қоидаларга

2-ИЛОВА

(крипто-дўконнинг номи, жойлашган ери (почта

манзили) ва бошқа боғланиш маълумотлари)

Мижозга крипто-активларни сотиб олиш ва (ёки)

сотиш бўйича операция тўғрисидаги

_____-сон МАЪЛУМОТНОМА

Савдо объектининг манзили:


Операция рақами (тартиб рақами):



Операция амалга оширилган сана:


Операция тури (сотиб олиш/сотиш):


Крипто-актив тури:


Крипто-актив миқдори:


Операциянинг миқдори:


Мижознинг фамилияси, исми ва отасининг исми:



(масъул шахснинг ФИО.)


(имзо)

Қонун ҳужжатлари маълумотлари миллий базаси (www.lex.uz),

2022 йил 31 октябрь








































Время: 0.2065
по регистрации МЮ строгое соответствие
  • Все
  • действующие
  • утратившие силу
  • Русский
  • Ўзбекча
  • Оба языка
  • любая дата
  • точная дата
  • период
  • -

Свернуть поиск