ВСЕ ЗАКОНОДАТЕЛЬСТВО УЗБЕКИСТАНА

ЎзР Конунчилиги / Иқтисодиётнинг айрим соҳалари / Қишлоқ ва сув хўжалиги / Қишлоқ ва сув хўжалигининг давлат томонидан тартибга солиниши ва қўллаб-қувватланиши /

Гидропоника усулида чорва молларига озуқа етиштириш ускуналарини харид қилган чорвачилик субъектларига субсидия ажратиш тартиби тўғрисидаги Вақтинчалик низом (ЎзР ВМ 01.11.2022 й. 628-сон қарорига 1-илова)

Функция недоступна

Данная функция доступно только для клиентов (пользователей)

Полный текст документа доступен в платной версии. По вопросам звоните на короткий номер 1172

Вазирлар Маҳкамасининг

2022 йил 1 ноябрдаги

628-сон қарорига

1-ИЛОВА



Гидропоника усулида чорва молларига озуқа

етиштириш ускуналарини харид қилган чорвачилик

субъектларига субсидия ажратиш тартиби тўғрисидаги

ВАҚТИНЧАЛИК НИЗОМ


1-БОБ. УМУМИЙ ҚОИДАЛАР


1. Ушбу Низом гидропоника усулида чорва молларига озуқа етиштириш ускуналарини харид қилган чорвачилик субъектлари учун субсидия бериш тартибини белгилайди ҳамда 2023 йил 31 декабрга қадар амал қилади.


2. Ушбу Низомда қуйидаги асосий тушунчалар қўлланилади:


субсидия - чорвачилик субъектларига гидропоника усулида озуқа етиштириш технологиясини харид қилиш харажатларининг бир қисмини қоплаш учун қайтармаслик шарти билан бериладиган молиявий ёрдам;


субсидия олувчи субъектлар - гидропоника усулида чорва молларига озуқа етиштириш ускуналарини харид қилган чорвачилик субъектлари;


гидропоника - тупроқсиз сунъий муҳитда ўсимликларни етиштириш усули.



2-БОБ. СУБСИДИЯ БЕРИШ ШАРТЛАРИ

ВА РАД ЭТИШ АСОСЛАРИ


3. Гидропоника усулида чорва молларига озуқа етиштириш ускуналарини харид қилиш харажатининг 20 фоизи Ўзбекистон Республикасининг республика бюджети ҳисобидан қоплаб берилиши, бунда мазкур ускуна қийматининг 100 миллион сўмдан ошмаган қисми қопланади.


4. Субсидия беришни рад этиш учун қуйидагилар асос бўлади:

субсидия олувчи субъект томонидан тақдим этилган ҳужжатларда ишончсиз ва нотўғри маълумотлар мавжудлиги ёки маълумотларни бузиб кўрсатиш ҳолатлари аниқланганда;

мазкур Низомнинг 8-9-бандларида белгиланган талабларга риоя этилмаганда.

Ушбу бандда қайд этилганидан ташқари бошқа ҳолатларда субсидия олувчи субъектга субсидия ажратишни рад этишга йўл қўйилмайди.


5. Субсидия бериш рад этилган тақдирда, кўрсатилган камчиликлар бартараф этилгандан сўнг талабгор ушбу Низомда белгиланган тартибда қайта ариза топшириш ҳуқуқига эга.


6. Субсидия олувчи субъект субсидия ажратилишини рад этиш бўйича хулосадан норози бўлган тақдирда, белгиланган тартибда юқори турувчи ташкилотга ёки судга шикоят қилиши мумкин.



3-БОБ. СУБСИДИЯ БЕРИШ УЧУН ТАЛАБ

ЭТИЛАДИГАН ҲУЖЖАТЛАР ВА УЛАРНИ

КЎРИБ ЧИҚИШ ТАРТИБИ


7. Субсидия олувчи субъектлар ўз хўжалигида жорий қилган гидропоника усулида озуқа етиштириш технологияси учун субсидия олиш мақсадида Ўзбекистон Республикаси Ветеринария ва чорвачиликни ривожлантириш давлат қўмитасининг my.vetgov.uz электрон ахборот тизими ёки Ягона интерактив давлат хизматлари портали (кейинги ўринларда - ЯИДХП) орқали ҳудудий "Чорванасл" маркази туман вакилига (кейинги ўринларда - Вакил) ариза билан мурожаат қилади.


8. Аризага қуйидаги ҳужжатлар илова қилинади:

гидропоника усулида озуқа етиштириш ускуналарини ўрнатиш бўйича шартнома ҳамда ҳисобварақ-фактура ҳужжатлари нусхаси;

агар ускуналар импорт қилинган бўлса, божхона юк декларацияси нусхаси.

Тақдим этилган ҳужжатларнинг тўлиқ ва ҳаққонийлиги учун субсидия олувчи субъектлар шахсан жавобгар ҳисобланади.


9. Чорвачилик субъекти томонидан жорий қилинган гидропоника усулида озуқа етиштириш технологиясига субсидия олиш учун ариза ушбу Низомга 1-иловада келтирилган намунага мувофиқ топширилади.

Вакил субсидия бериш билан боғлиқ ариза ва унга илова қилинган ҳужжатларни кўриб чиқиш учун бир иш кунида гидропоника усулида чорва молларига озуқа етиштириш ускуналарини харид қилган чорвачилик субъектларига субсидия ажратилишини самарали ташкил этишни таъминлаш бўйича туман (шаҳар) комиссияларига (кейинги ўринларда - комиссия) тақдим этади.


10. Субсидия олувчи субъектлар томонидан тақдим этилган аризани кўриб чиқиш ушбу Низомга 2-иловага мувофиқ схема асосида амалга оширилади.


11. Комиссия субсидия олувчи субъектнинг аризасига кўра ушбу Низомга 3-иловага мувофиқ Электрон ҳисобварақ-фактурага киритиладиган жиҳозларнинг барчаси ўрнатилганига ишонч ҳосил қилган тақдирда, гидропоника усулида озуқа етиштириш ускунаси бўйича беш иш кунида ушбу Низомга 4-иловага мувофиқ хулоса беради ҳамда ушбу хулосани "my.vetgov.uz" сайти орқали электрон шаклда Ўзбекистон Республикаси Ветеринария ва чорвачиликни ривожлантириш давлат қўмитаси ҳузуридаги "Ўзбекчорванасл" агентлигига (кейинги ўринларда - Агентлик) тақдим этади.


12. Агентлик хулоса келиб тушган санадан бошлаб бир иш кунида субсидия ажратилиши ёки ажратилмаслиги юзасидан ариза берувчига my.vetgov.uz электрон ахборот тизими ёки ЯИДХП орқали жавоб хати юборади.



4-БОБ. СУБСИДИЯНИ БЕРИШ ТАРТИБИ


13. Агентлик календарь йил мобайнида субсидия олувчи субъектлардан тушган аризаларга мувофиқ умумлаштирилган субсидия маблағини молиялаштириш бўйича Ўзбекистон Республикаси Молия вазирлигига буюртма тақдим этади.


14. Комиссия хулосаси ижобий бўлган тақдирда, электрон шаклдаги маълумотлар my.vetgov.uz электрон ахборот тизими орқали Агентлик томонидан Ўзбекистон Республикаси Молия вазирлиги Ғазначилигига юборилади.

Бу тўғрисида субсидия олувчи субъектга my.vetgov.uz электрон ахборот тизими ёки ЯИДХП орқали маълум қилинади.


15. Ўзбекистон Республикаси Молия вазирлиги Ғазначилиги хулосани олганидан сўнг бир иш кунида бюджетдан тегишли субсидия суммасини субсидия олувчи субъектнинг банк ҳисобварағига ўтказади.


16. Ўзбекистон Республикаси Молия вазирлиги келгуси йил учун Ўзбекистон Республикаси Давлат бюджети параметрларини шакллантиришда субсидия олувчи субъектларга субсидия бериш учун зарур маблағларни ҳисобга олади.



5-БОБ. ЯКУНЛОВЧИ ҚОИДАЛАР


17. Субсидия бериш бўйича юзага келадиган келишмовчиликлар томонлар ўртасида музокаралар ўтказиш орқали ҳал қилинади.

Келишмовчиликларни музокаралар ўтказиш орқали ҳал қилишнинг иложи бўлмаганда, суд тартибида ҳал қилинади.


18. Субсидия олувчи субъектларга бериладиган субсидиянинг етказилиши Ўзбекистон Республикаси Молия вазирлиги ҳузуридаги Давлат молиявий назорати инспекцияси томонидан назорат қилинади.


19. Ушбу Низом талаблари бузилишида айбдор бўлган шахслар қонунчилик ҳужжатларига мувофиқ жавоб берадилар.






Низомга

1-ИЛОВА



Чорвачилик субъекти томонидан жорий

қилинган гидропоника усулида озуқа етиштириш

технологиясига субсидия олиш учун ариза

НАМУНАСИ

1.

Юридик шахснинг тўлиқ номи:



2.

Жойлашган жойи:

(почта манзили)



3.

СТИР рақами:



4.

Банк реквизитлари:

(банк бўлими номи, МФО ва ҳисобварағи)



5.

Телефон рақами:



6.

Электрон почта манзили:



7.

Гидропоника технологиясини қуриб берган юридик шахс номи



8.

Гидропоника технологиясини қуриб берган юридик шахснинг банк реквизитлари (манзили)



9.

Гидропоника технологиясининг бир кунлик қуввати, кг



      





Низомга

2-ИЛОВА



Субсидия олувчи субъектлар томонидан

тақдим этилган аризани кўриб чиқиш

СХЕМАСИ

Босқичлар

Субъектлар


Тадбирлар


Бажариш муддатлари









1-босқич

Субсидия олувчи субъект


Талабгор субсидия олиш мақсадида Ветеринария ва чорвачиликни ривожлантириш давлат қўмитасининг my.vetgov.uz электрон ахборот тизимиёки Ягона интерактив давлат хизматлари портали (ЯИДХП) орқали ҳудудий "Чорванасл" маркази туман вакилига ариза билан мурожаат қилади.


Гидропоника усулида озуқа етиштириш технологиясини жорий қилгандан сўнг









2-босқич

"Чорванасл" маркази туман вакили


Субсидия бериш билан боғлиқ ариза ва унга илова қилинган ҳужжатларни кўриб чиқиш учун комиссияга тақдим этади.


Бир иш кунида







3-босқич

Комиссия

(субсидия бериш бўйича туман (шаҳар) комиссияси)


Комиссия субсидия олувчи субъектнинг аризаси ва унга иловага қилинган ҳужжатларни кўриб чиқиб, хулоса беради ҳамда my.vetgov.uz электрон ахборот тизими орқали электрон шаклда "Ўзбекчорванасл" агентлигига тақдим этади.


Беш иш кунида









4-босқич

"Ўзбекчорванасл" агентлиги


Комиссиянинг хулосасига асосан субсидия олувчи субъектга субсидия берилиши ёки берилмаслиги тўғрисида my.vetgov.uz электрон ахборот тизими ёки ЯИДХП орқали жавоб хати юборади.

Бу тўғрисида субсидия олувчи субъектга my.vetgov.uz тизими ёки ЯИДХП орқали маълум қилади.


Бир иш кунида









5-босқич

"Ўзбекчорванасл" агентлиги


Комиссия хулосаси ижобий бўлган тақдирда, электрон шаклдаги маълумотларни my.vetgov.uz электрон ахборот тизими орқали Молия вазирлиги Ғазначилигига юборади.


Бир иш кунида



6-босқич

Молия вазирлиги Ғазначилиги


Молия вазирлиги Ғазначилиги хулосани олгандан сўнг субсидия олувчи субъектнинг банк ҳисобварағига белгиланган тартибда тегишли субсидия суммасини ўтказади.


Бир иш кунида



       





Низомга

3-ИЛОВА



Электрон ҳисобварақ-фактурага киритиладиган жиҳозлар

РЎЙХАТИ

Т/р

Маҳсулот номи


Ўлчов

бирлиги


Маҳсулот (хизмат)ларнинг

Ягона электрон миллий каталоги

бўйича идентификация коди


1.

Кўп қатламли тузилма (алюмин, нержавика, оценковка)




2.

Суғориш учун идиш (ТРУБА) (пластик идиш)




3.

Автоматика ва тизим назорати




4.

Сувни тозалаш фильтри




5.

Сув таъминоти насоси




6.

Суғориш учун қувурлар




7.

Сув аэратори




8.

Сув озонатори




9.

Сув иситгич ТЭН




10.

Ҳаво тозалаш фильтри




11.

Вентиляция тизими




12.

Гидропоника яшил озуқаларни етиштириш учун лотоклар (пластик, нержавика, оценковка)




13.

Ёруғлик манбалари




14.

Кондиционер




           





Низомга

4-ИЛОВА




"ТАСДИҚЛАЙМАН"

Туман (шаҳар) ҳокимининг қишлоқ ва сув

хўжалиги масалалари бўйича ўринбосари,

комиссия раиси __________ ___________ (имзо, муҳр) (Ф.И.О.)


20___ йил "____"_________

       

       

__________туман (шаҳри)да туман (шаҳар)да гидропоника усулида чорва молларига озуқа етиштириш ускуналарини харид қилган чорвачилик субъектларига субсидия ажратиш бўйича туман (шаҳар) комиссияси ___________ (фермер хўжалиги, бошқа қишлоқ хўжалиги корхонаси номи)нинг 20___ йил ________ даги мурожаатини жойида ўрганиб чиқди ва қуйидагиларни аниқлади:

гидропоника усулида чорва молларига озуқа етиштирувчи ___________ (фермер хўжалиги, бошқа қишлоқ хўжалиги корхонаси номи)нинг 20____ йилда __________ га гидропоника усулида озуқа етиштириш ускуналарини ўрнатиш бўйича жами қиймати ___________ сўм бўлган шартнома тузган;

20____ йилда ___________ (фермер хўжалиги, бошқа қишлоқ хўжалиги корхонаси номи) гидропоника усулида озуқа етиштириш ускуналарини ўрнатиб ишга туширган.


ХУЛОСА:


гидропоника усулида чорва молларига озуқа етиштирувчи ___________ (фермер хўжалиги, бошқа қишлоқ хўжалиги корхонаси номи)га жами ____ сўм миқдорида субсидия тўлаш мақсадга мувофиқ/мувофиқ эмас.

Туман (шаҳар) ветеринария ва чорвачиликни

ривожлантириш бошқармаси бошлиғи,

комиссия раиси ўринбосари

имзо/мухр


туман (шаҳар) агросаноат мажмуи устидан

назорат қилиш инспекцияси бошлиғи

имзо/мухр


туман (шаҳар) молия бўлими мудири

имзо/мухр


ҳудудий "Чорванасл" маркази

туман вакили, комиссия котиби

имзо/мухр

Қонун ҳужжатлари маълумотлари миллий базаси (www.lex.uz),

2022 йил 2 ноябрь






















































Время: 0.1946
по регистрации МЮ строгое соответствие
  • Все
  • действующие
  • утратившие силу
  • Русский
  • Ўзбекча
  • Оба языка
  • любая дата
  • точная дата
  • период
  • -

Свернуть поиск