ВСЕ ЗАКОНОДАТЕЛЬСТВО УЗБЕКИСТАНА

ЎзР Конунчилиги / Солиқлар. Мажбурий тўловлар / 2008 йилдан бошлаб қўшимчалар ва ўзгартиришлар киритилган ҳужжатлар / Солиққа тортиш тўғрисида умумий қоидалар /

Давлат солиқ қўмитасининг 10.06.2021 й. 2021-25-сон "Солиқ тўловчилар тўғрисида ҳисоб маълумотларини юритиш, бу маълумотларни учинчи шахсларга тақдим этиш, шунингдек солиқ тўловчиларнинг айрим тоифалари учун маълумотлар таркибини шакллантириш тартиби тўғрисидаги низомга қўшимчалар киритиш ҳақида"ги Қарори (АВ томонидан 14.06.2021 й. 3237-1-сон билан рўйхатга олинган)

Функция недоступна

Данная функция доступно только для клиентов (пользователей)

Полный текст документа доступен в платной версии. По вопросам звоните на короткий номер 1172

ЎЗБЕКИСТОН РЕСПУБЛИКАСИ

АДЛИЯ ВАЗИРЛИГИ ТОМОНИДАН

РЎЙХАТГА ОЛИНГАН

14.06.2021 й.

N 3237-1




ЎЗБЕКИСТОН РЕСПУБЛИКАСИ

ДАВЛАТ СОЛИҚ ҚЎМИТАСИНИНГ

10.06.2021 й.

N 2021-25


ҚАРОРИ



Солиқ тўловчилар тўғрисида ҳисоб маълумотларини

юритиш, бу маълумотларни учинчи шахсларга тақдим

этиш, шунингдек солиқ тўловчиларнинг айрим тоифалари

учун маълумотлар таркибини шакллантириш тартиби

тўғрисидаги низомга қўшимчалар киритиш ҳақида



Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2020 йил 22 сентябрдаги ПФ-6065-сон "Ўзбекистон Республикасида идентификация ID-карталарни жорий этиш чора-тадбирлари тўғрисида"ги Фармонига мувофиқ Ўзбекистон Республикаси Давлат солиқ қўмитаси ҚАРОР ҚИЛАДИ:


1. Ўзбекистон Республикаси Давлат солиқ қўмитасининг 2020 йил 27 апрелдаги 2020-06-сон қарори (рўйхат рақами 3237, 2020 йил 30 май) (Қонун ҳужжатлари маълумотлари миллий базаси, 30.05.2020 й., 10/20/3237/0713-сон) билан тасдиқланган Солиқ тўловчилар тўғрисида ҳисоб маълумотларини юритиш, бу маълумотларни учинчи шахсларга тақдим этиш, шунингдек солиқ тўловчиларнинг айрим тоифалари учун маълумотлар таркибини шакллантириш тартиби тўғрисидаги низомга иловага мувофиқ қўшимчалар киритилсин.


2. Мазкур қарор расмий эълон қилинган кундан эътиборан кучга киради.



Раис                                                                          Ш. Кудбиев






Қарорга

ИЛОВА



Солиқ тўловчилар тўғрисида ҳисоб маълумотларини

юритиш, бу маълумотларни учинчи шахсларга тақдим

этиш, шунингдек солиқ тўловчиларнинг айрим тоифалари

учун маълумотлар таркибини шакллантириш тартиби

тўғрисидаги низомга киритилаётган қўшимчалар


1. 2-банднинг учинчи хатбошиси "паспорт" деган сўзлардан кейин "ёки идентификация ID-карта" деган сўзлар билан тўлдирилсин.


2. 7-банднинг олтинчи хатбошиси "паспортининг серияси ва рақами, берилган санаси ва жойи" деган сўзлардан кейин "ёки идентификация ID-карта маълумотлари" деган сўзлар билан тўлдирилсин.


3. 9-банднинг тўққизинчи хатбошиси "паспорт серияси ва рақами" деган сўзлардан кейин "ёки идентификация ID-карта маълумотлари" деган сўзлар билан тўлдирилсин.


4. Мазкур қўшимчалар Ўзбекистон Республикаси Молия вазирлиги билан келишилган.



Қонун ҳужжатлари маълумотлари миллий базаси (www.lex.uz),

2021 йил 14 июнь
















































Время: 0.2074
по регистрации МЮ строгое соответствие
  • Все
  • действующие
  • утратившие силу
  • Русский
  • Ўзбекча
  • Оба языка
  • любая дата
  • точная дата
  • период
  • -

Свернуть поиск