ВСЕ ЗАКОНОДАТЕЛЬСТВО УЗБЕКИСТАНА

ЎзР Конунчилиги / Солиқлар. Мажбурий тўловлар / 2008 йилдан бошлаб қўшимчалар ва ўзгартиришлар киритилган ҳужжатлар / Солиққа тортиш тўғрисида умумий қоидалар /

Давлат солиқ қўмитасининг 04.10.2022 й. 2022-29-сон "Солиқ тўловчилар тўғрисида ҳисоб маълумотларини юритиш, бу маълумотларни учинчи шахсларга тақдим этиш, шунингдек солиқ тўловчиларнинг айрим тоифалари учун маълумотлар таркибини шакллантириш тартиби тўғрисидаги низомга ўзгартириш ва қўшимчалар киритиш ҳақида"ги Қарори (АВ томонидан 31.10.2022 й. 3237-2-сон билан рўйхатга олинган)

Функция недоступна

Данная функция доступно только для клиентов (пользователей)

Полный текст документа доступен в платной версии. По вопросам звоните на короткий номер 1172

ЎЗБЕКИСТОН РЕСПУБЛИКАСИ

АДЛИЯ ВАЗИРЛИГИ ТОМОНИДАН

РЎЙХАТГА ОЛИНГАН

31.10.2022 й.

N 3237-2




ЎЗБЕКИСТОН РЕСПУБЛИКАСИ

ДАВЛАТ СОЛИҚ ҚЎМИТАСИНИНГ

04.10.2022 й.

N 2022-29


ҚАРОРИ



Солиқ тўловчилар тўғрисида ҳисоб маълумотларини

юритиш, бу маълумотларни учинчи шахсларга тақдим

этиш, шунингдек солиқ тўловчиларнинг айрим тоифалари

учун маълумотлар таркибини шакллантириш тартиби

тўғрисидаги низомга ўзгартириш ва қўшимчалар

киритиш ҳақида



Ўзбекистон Республикасининг Солиқ кодекси, Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2021 йил 23 мартдаги ПФ-6191-сон "Аҳоли ва тадбиркорлик субъектларига давлат хизматларидан фойдаланишда янада қулай шароитлар яратиш, бу борада бюрократик тўсиқларни қисқартириш бўйича қўшимча чора-тадбирлар тўғрисида"ги Фармони ва Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2021 йил 19 августдаги 529-сон "Учинчи шахсларга солиқ тўловчилар тўғрисидаги маълумотларни тақдим этиш чора-тадбирлари ҳақида"ги қарорига мувофиқ Ўзбекистон Республикаси Давлат солиқ қўмитаси ҚАРОР ҚИЛАДИ:


1. Ўзбекистон Республикаси Давлат солиқ қўмитасининг 2020 йил 27 апрелдаги 2020-06-сон қарори (рўйхат рақами 3237, 2020 йил 30 май) (Қонун ҳужжатлари маълумотлари миллий базаси, 30.05.2020 й., 10/20/3237/0713-сон) билан тасдиқланган Солиқ тўловчилар тўғрисида ҳисоб маълумотларини юритиш, бу маълумотларни учинчи шахсларга тақдим этиш, шунингдек солиқ тўловчиларнинг айрим тоифалари учун маълумотлар таркибини шакллантириш тартиби тўғрисидаги низомга иловага мувофиқ ўзгартириш ва қўшимчалар киритилсин.


2. Мазкур қарор Ўзбекистон Республикаси Молия вазирлиги билан келишилган.


3. Мазкур қарор расмий эълон қилинган кундан эътиборан кучга киради.



Давлат солиқ қўмитаси раиси                                              Ш.Д. Кудбиев






Қарорга

ИЛОВА



Солиқ тўловчилар тўғрисида ҳисоб маълумотларини

юритиш, бу маълумотларни учинчи шахсларга тақдим

этиш, шунингдек солиқ тўловчиларнинг айрим тоифалари

учун маълумотлар таркибини шакллантириш тартиби

тўғрисидаги низомга киритилаётган ўзгартириш

ва қўшимчалар


1. Муқаддима қуйидаги таҳрирда баён этилсин:

"Мазкур Низом давлат солиқ хизмати органлари (бундан буён матнда солиқ органлари деб юритилади) томонидан солиқ тўловчилар тўғрисидаги ҳисоб маълумотларини юритиш, бу маълумотларни учинчи шахсларга тақдим этиш, шунингдек солиқ тўловчиларнинг айрим тоифалари учун маълумотлар таркибини шакллантириш тартибини белгилайди.".


2. 1-бандда:


а) иккинчи хатбоши қуйидаги таҳрирда баён этилсин:

"солиқ тўловчи - Ўзбекистон Республикасининг Солиқ кодексига (бундан буён матнда Солиқ кодекси деб юритилади) мувофиқ зиммасига белгиланган солиқлар ҳамда йиғимларни тўлаш мажбурияти юклатилган юридик ва жисмоний шахслар;


б) тўртинчи хатбоши қуйидаги таҳрирда баён этилсин:

"учинчи шахс - ўз фаолиятида қонунчиликда тақиқланмаган мақсадларда фойдаланиш учун солиқ тўловчига доир маълумотларни тақдим этиш юзасидан солиқ органларига ёки "Ишончли ҳамкор" автоматлаштирилган ахборот тизими (бундан буён матнда "Ишончли ҳамкор" ААТ деб юритилади)" орқали мурожаат қилган шахс;";


в) қуйидаги мазмундаги хатбоши билан тўлдирилсин:

"Ишончли ҳамкор" ААТ - солиқ тўловчилар тўғрисидаги солиқ сирини ташкил этмайдиган маълумотлар ва ҳисоб маълумотлар, ҳисобварақ-фактуралар ва чекларда кўрсатилган маҳсулотларнинг (товар ва хизматларнинг) ягона электрон миллий каталоги бўйича идентификация кодларини, шунингдек, мажбурий маркировкаланган маҳсулотлар бўйича таҳлилий ва қайта ишланган маълумотларни учинчи шахсларга реал вақт режимида юбориш имкониятига эга автоматлаштирилган ахборот тизими.".


3. 2-банднинг учинчи хатбошиси қуйидаги таҳрирда баён этилсин:

"ички ишлар органларидан олинган паспорт ёки идентификация ID-карта маълумотлари, бундан жисмоний шахснинг шахсий идентификация рақами (ЖШШИР) мустасно;".


4. 3-бандда:


а) учинчи хатбошиси қуйидаги таҳрирда баён этилсин:

"юридик шахслар учун - солиқ тўловчининг идентификация рақами (СТИР), жисмоний шахслар учун - жисмоний шахснинг шахсий идентификация рақами (ЖШШИР) тўғрисидаги маълумотлар;";


б) қуйидаги мазмундаги хатбоши билан тўлдирилсин:

"Ўзбекистон РеспубликасиВазирлар Маҳкамасининг 2020 йил 4 сентябрдаги 539-сон қарори билан тасдиқланган Юридик шахслар, фаолиятини ваколатхона, филиал ёки доимий муассаса орқали амалга ошираётган чет эл юридик шахслари ва тадбиркорлик фаолияти билан шуғулланувчи жисмоний шахсларнинг марказий маълумотлар базасини шакллантириш ва юритиш тартиби тўғрисида низомда белгиланган солиқ тўловчиларнинг очиқ турдаги маълумотлари таркибига киритилган ҳисоб маълумотлари.".


5. 6-банд қуйидаги таҳрирда баён этилсин:

"6. Юридик шахс тўғрисидаги ҳисоб маълумотлари таркибига қуйидагилар киради, хусусан:

солиқ тўловчининг идентификация рақами (СТИР);

тўлиқ ва қисқартирилган номи;

жойлашган ери (почта манзили);

ташкилий-ҳуқуқий шакли;

мулкчилик шакли;

иқтисодий фаолият тури;

давлат бошқарув идораларига тааллуқлилиги;

давлат рўйхатидан ўтказилган сана, жойи ва рақами, рўйхатдан ўтказувчи орган;

раҳбар маълумотлари;

устав фондининг (устав капиталининг) миқдори - тижорат ташкилотлари учун;

фаолликҳолати;

кичик тадбиркорлик субъектига тегишлилиги;

банк реквизитлари;

алоҳида бўлинмалар тўғрисидаги маълумотлар;

солиқ тўғрисидаги қонунчилик ҳужжатларининг бузилишлари ва бу қоидабузарликлар учун жавобгарлик чоралари тўғрисидаги маълумотлар;

солиқ тўловчилар томонидан қўлланиладиган солиқ режимлари ва қўшилган қиймат солиғини тўловчилар сифатида ҳисобга қўйилганлик тўғрисидаги маълумотлар;

тўланган солиқларнинг ва солиқ қарзининг суммалари ҳақидаги маълумотлар;

ходимларнинг рўйхатдаги ўртача сони тўғрисидаги маълумотлар;

молиявий ҳисобот маълумотлари бўйича даромадлар ва харажатлар суммалари тўғрисидаги маълумотлар;

Ўзбекистон Республикасининг резидентлари бўлган иштирокчилар солиқ тўловчисининг идентификация рақами, чет эллик иштирокчининг мамлакати ҳамда ҳар бир муассиснинг устав фондидаги (устав капиталидаги) улуши кўрсатилган ҳолда иштирокчиларнинг тўлиқ таркиби - тижорат ташкилотлари учун.".


6. 7-банд қуйидаги таҳрирда баён этилсин:

"7. Жисмоний шахслар тўғрисидаги ҳисоб маълумотлари таркибига уларнинг қуйидаги шахсий маълумотлари киритилади:

фамилияси, исми, отасининг исми;

фуқаролиги;

жисмоний шахснинг шахсий идентификация рақами;

паспортининг серияси ва рақами, берилган санаси ва жойи ёки идентификация ID-карта маълумотлари;

яшаш жойи (манзили).".


7. Қуйидаги мазмундаги 10-1-банд билан тўлдирилсин:

"10-1. Солиқ тўловчи солиқ органларининг маълумотлар базасида мавжуд бўлган ўз ҳисоб маълумотларини солиқ органининг сўровига кўра солиқ тўловчининг шахсий кабинети орқали тасдиқлаши керак.".


8. 11-банд қуйидаги таҳрирда баён этилсин:

"11. Солиқ тўловчилар тўғрисидаги ҳисоб маълумотларини юритиш юридик шахслар учун солиқ тўловчининг идентификация рақами (СТИР), жисмоний шахслар учун жисмоний шахснинг шахсий идентификация рақами (ЖШШИР) асосида амалга оширилади.".


9. 19-банднинг биринчи хатбошиси қуйидаги таҳрирда баён этилсин:

"19. Тижорат ташкилотларига солиқ тўловчилар тўғрисидаги ҳисоб маълумотлари ахборот хавфсизлиги талабларига риоя қилган ҳолда "Ишончли ҳамкор" ААТ орқали тақдим этилади.".


10. 21-банднинг иккинчи хатбошиси "шахсий кабинет" деган сўзлардан кейин "ёки "Ишончли ҳамкор" ААТ" деган сўзлар билан тўлдирилсин.


11. 29-банд қуйидаги таҳрирда баён этилсин:

"29. Учинчи шахс томонидан солиқ органларидан олинган солиқ сири ҳисобланган маълумотлар ва ахборотлардан фақат хизмат доирасида фойдаланилади.".



Қонун ҳужжатлари маълумотлари миллий базаси (www.lex.uz),

2022 йил 31 октябрь


















































Время: 0.0099
по регистрации МЮ строгое соответствие
  • Все
  • действующие
  • утратившие силу
  • Русский
  • Ўзбекча
  • Оба языка
  • любая дата
  • точная дата
  • период
  • -

Свернуть поиск