ВСЕ ЗАКОНОДАТЕЛЬСТВО УЗБЕКИСТАНА

ЎзР Конунчилиги / Пул ва бюджет тизими. Бюджетдан ташқари фондлар / Бюджет тизими / Бюджет ташкилотлари, иқтисодиёт соҳалари ва ижтимоий соҳани молиялаштириш /

Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 28.10.2022 й. 627-сон "Ўзбекистон Республикаси Давлат бюджетидан ажратиладиган трансфертларни буюртманома асосида Ўзбекистон Республикаси Молия вазирлиги томонидан ажратиш тартиби тўғрисидаги низомни тасдиқлаш ҳақида"ги Қарори

Функция недоступна

Данная функция доступно только для клиентов (пользователей)

Полный текст документа доступен в платной версии. По вопросам звоните на короткий номер 1172

ЎЗБЕКИСТОН РЕСПУБЛИКАСИ

ВАЗИРЛАР МАҲКАМАСИНИНГ

ҚАРОРИ

28.10.2022 й.

N 627




ЎЗБЕКИСТОН РЕСПУБЛИКАСИ

ДАВЛАТ БЮДЖЕТИДАН АЖРАТИЛАДИГАН

ТРАНСФЕРТЛАРНИ БУЮРТМАНОМА АСОСИДА

ЎЗБЕКИСТОН РЕСПУБЛИКАСИ МОЛИЯ

ВАЗИРЛИГИ ТОМОНИДАН АЖРАТИШ

ТАРТИБИ ТЎҒРИСИДАГИ НИЗОМНИ

ТАСДИҚЛАШ ҲАҚИДА

          

         

Ўзбекистон Республикаси Президентининг "Ўзбекистон Республикасининг "2022 йил учун Ўзбекистон Республикасининг Давлат бюджети тўғрисида"ги Қонуни ижросини таъминлаш чора-тадбирлари тўғрисида" 2021 йил 30 декабрдаги ПҚ-73-сон қарори ижросини таъминлаш мақсадида Вазирлар Маҳкамаси ҚАРОР ҚИЛАДИ:


1. Ўзбекистон Республикаси Президентининг "Ўзбекистон Республикасининг "2022 йил учун Ўзбекистон Республикасининг Давлат бюджети тўғрисида"ги Қонуни ижросини таъминлаш чора-тадбирлари тўғрисида" 2021 йил 30 декабрдаги ПҚ-73-сон қарори билан тасдиқланган Ўзбекистон Республикаси Давлат бюджетининг барқарорлигини таъминлаш ва харажатларнинг самарадорлигини ошириш бўйича "йўл харитаси"нинг 3-бандига мувофиқ 2023 йил 1 январдан бошлаб давлат бюджетидан ажратиладиган трансфертларни (маҳаллий бюджетларга ажратиладиган трансфертлар бундан мустасно) уни олувчиларнинг асосланган ҳисоб-китоблари бўйича тақдим этган буюртманомасига асосан Молия вазирлиги томонидан ажратиб бориш тартибини жорий этиш белгиланганлиги маълумот учун қабул қилинсин.


2. Қуйидагиларни назарда тутувчи Ўзбекистон Республикаси Давлат бюджетидан ажратиладиган трансфертларни буюртманома асосида Ўзбекистон Республикаси Молия вазирлиги томонидан ажратиш тартиби тўғрисидаги низом иловага мувофиқ тасдиқлансин:

давлат мақсадли жамғармалари томонидан трансферт буюртманомаларини тузиш ва уларни Молия вазирлигига тақдим этиш;

Давлат бюджетидан давлат мақсадли жамғармаларининг буюртманомалари асосида трансфертлар ажратиш;

трансферт миқдорларини ҳисоблаш ҳамда уларни Давлат бюджети параметрларида инобатга олиш;

трансферт ажратилиши мақсадлари ҳамда трансфертлар ҳисобига эришиладиган натижа кўрсаткичлари.


3. Ўзбекистон Республикаси Молия вазирлиги манфаатдор вазирликлар билан биргаликда ўзлари қабул қилган норматив-ҳуқуқий ҳужжатларини икки ой муддатда ушбу қарорга мувофиқлаштирсин.


4. Мазкур қарор 2023 йил 1 январдан бошлаб кучга киради.


5. Мазкур қарорнинг бажарилишини назорат қилиш Ўзбекистон Республикаси Бош вазирининг молия-иқтисодиёт ва камбағалликни қисқартириш масалалари бўйича ўринбосари - иқтисодий тараққиёт ва камбағалликни қисқартириш вазири Ж.А. Қўчқоров ҳамда Ўзбекистон Республикаси молия вазири Т.А. Ишметов зиммасига юклансин.



Ўзбекистон Республикасининг Бош вазири                                          А. Арипов



Қонун ҳужжатлари маълумотлари миллий базаси (www.lex.uz),

2022 йил 29 октябрь






































































Время: 0.0046
по регистрации МЮ строгое соответствие
  • Все
  • действующие
  • утратившие силу
  • Русский
  • Ўзбекча
  • Оба языка
  • любая дата
  • точная дата
  • период
  • -

Свернуть поиск