ВСЕ ЗАКОНОДАТЕЛЬСТВО УЗБЕКИСТАНА

ЎзР Конунчилиги / Пул ва бюджет тизими. Бюджетдан ташқари фондлар / Бюджет тизими / Бюджет ташкилотлари, иқтисодиёт соҳалари ва ижтимоий соҳани молиялаштириш /

Ўзбекистон Республикаси Давлат бюджетидан ажратиладиган трансфертларни буюртманома асосида Ўзбекистон Республикаси Молия вазирлиги томонидан ажратиш тартиби тўғрисида Низом (ЎзР ВМ 28.10.2022 й. 627-сон қарорига илова)

Функция недоступна

Данная функция доступно только для клиентов (пользователей)

Полный текст документа доступен в платной версии. По вопросам звоните на короткий номер 1172

Вазирлар Маҳкамасининг

2022 йил 28 октябрдаги

627-сон қарорига

1-ИЛОВА



Ўзбекистон Республикаси

Давлат бюджетидан ажратиладиган

трансфертларни буюртманома асосида

Ўзбекистон Республикаси Молия вазирлиги

томонидан ажратиш тартиби тўғрисида

НИЗОМ

       

       

1-БОБ. УМУМИЙ ҚОИДАЛАР


1. Ушбу Низом Ўзбекистон Республикаси Давлат бюджетидан (кейинги ўринларда - Давлат бюджети) ажратиладиган трансфертларни (кейинги ўринларда - трансфертлар) буюртманома асосида Ўзбекистон Республикаси Молия вазирлиги (кейинги ўринларда - Молия вазирлиги) томонидан ажратиш тартибини белгилайди.


2. Ушбу Низом талаблари:

Ўзбекистон Республикаси республика бюджетидан Қорақалпоғистон Республикаси республика бюджети, вилоятларнинг вилоят бюджети ва Тошкент шаҳрининг шаҳар бюджетларига ва аксича;

Қорақалпоғистон Республикаси республика бюджети, вилоятларнинг вилоят бюджети ва Тошкент шаҳрининг шаҳар бюджетларидан туман (шаҳар) бюджетларига ва аксича ажратиладиган бюджетлараро трансфертлар учун татбиқ этилмайди.


3. Ушбу Низомда қуйидаги асосий тушунчалар қўлланилади:


трансферт олувчилар - Давлат бюджетидан кўзда тутилган трансфертларни олувчи давлат мақсадли жамғармалари;


трансферт буюртманомаси - трансферт олувчилар томонидан ҳар ойда Давлат бюджетида кўзда тутилган трансферт маблағларни олиш учун тақдим этадиган буюртманомаси.


4. Ушбу Низом талаблари Ўзбекистон Республикаси Бюджет кодексининг 137 ва 138-2-моддаларига асосан дотация ва тартибга солувчи бюджетлараро трансфертларга Ўзбекистон Республикасининг республика бюджетидан трансферт олувчиларга ажратиб беришга татбиқ этилади.


5. Давлат бюджети параметрларида кўзда тутилган трансферт трансферт буюртманомасига асосан Молия вазирлиги томонидан ушбу Низомга 1-иловада келтирилган схемага мувофиқ ажратилади.


6. Бюджет ссудаси шаклидаги бюджетлараро трансферт ажратиш Ўзбекистон Республикаси Бюджет кодексининг 140-моддасига асосан тартибга солинади.



2-БОБ. ТРАНСФЕРТ БУЮРТМАНОМАСИДА

ТРАНСФЕРТ МИҚДОРИНИ ҲИСОБЛАШ ТАРТИБИ


7. Ўзбекистон Республикасининг республика бюджетидан трансфертлар давлат мақсадли жамғармаларининг буюртманомаси орқали ажратилади.


8. Трансферт миқдорини ҳисоблаш ва уни ажратиш мазкур Низомга 2-иловадаги шаклга мувофиқ Ўзбекистон Республикасининг республика бюджетидан трансферт ажратиш тўғрисида буюртманома асосида амалга оширилади.


9. Трансферт буюртманомасида трансферт ажратилиши зарурлиги ва тақдим этилаётган трансфертлар ҳисобига эришиладиган натижалар кўрсатилиши лозим.


10. Трансферт буюртманомаси бўйича ҳисобланган трансфертлар трансферт буюртманома тақдим этилган даврда Давлат бюджети параметрларида кўзда тутилган трансфертлардан ошиб кетишига йўл қўйилмайди.



3-БОБ. ТРАНСФЕРТ БУЮРТМАНОМАСИ

АСОСИДА ТРАНСФЕРТ АЖРАТИШ

ВА ЎТКАЗИШ ТАРТИБИ


11. Трансферт олувчилар томонидан трансферт буюртманомаси ҳар ойнинг 10 санасига қадар Молия вазирлигига тақдим этилади.


12. Молия вазирлигининг масъул департаментлари томонидан трансферт буюртманомаси тақдим этилган кундан бошлаб 3 иш кунидан ошмаган муддатда трансферт буюртманомасига асосан талаб этиладиган маблағлар кўриб чиқилади ҳамда ушбу Низомнинг 9 ва 10-бандлари талабларига мувофиқ трансфертнинг натижадорлигини ўрганади.


13. Кўриб чиқилган трансферт буюртманомаси бўйича ҳисобланган трансфертларни Ўзбекистон Республикасининг республика бюджетидан ажратиш юзасидан Молия вазирлиги масъул департаментлари томонидан Молия вазирлиги Ғазначилигига ёзма равишда 1 иш кунида хабардор қилинади.


14. Молия вазирлиги Ғазначилиги томонидан ҳар ойнинг 20 санасига қадар бироқ 5 иш кунидан ошмаган ҳолда трансфертларни Ўзбекистон Республикаси республика бюджетидан трансферт олувчининг шахсий ғазна ҳисобварақларига ўтказиб берилади.


15. Трансферт олувчи трансферт буюртманомасига асосан ажратилган трансфертларнинг ушбу мақсадларга йўналтирилишини таъминлайди.


16. Трансферт буюртманомасида ҳисобланган трансфертлар зарурат мавжуд эмаслиги ёки трансферт ҳисобига амалга оширилмайдиган тадбирларга трансфертлар ажратилиши белгиланганлиги аниқланган тақдирда, Молия вазирлиги масъул департаментлари томонидан трансферт олувчиларига трансферт буюртманомаси тақдим этилган кундан бошлаб 5 иш куни ичида рад этиш ҳақида хабар юборилади.


17. Молия вазирлиги трансферт олувчи томонидан ушбу Низомга 2-иловага мувофиқ шаклда киритилмаган трансферт буюртманомаларини 1 иш куни ичида қайтаради.


18. Трансферт олувчилар томонидан трансферт олиш учун трансферт буюртманомаси бир ойда бир мартадан ортиқ киритилмайди, трансферт буюртманомасини мазкур Низом талабларига мувофиқ бўлмасдан қайтарилган трансферт буюртманомаларни қайта киритилиши ҳолатлари бундан мустасно.


19. Давлат бюджети тўғрисидаги қонунлари билан белгиланган мақсадларга ажратилиши кўзда тутилган трансфертлар бошқа мақсадлар учун ажратилмайди.


20. Молия вазирлиги масъул департаментлари трансферт олувчилар томонидан тақдим этилган трансферт буюртманомасини кўриб чиқиш даврида трансферт билан ажратиш билан боғлиқ қўшимча таҳлилий маълумот талаб қилиши мумкин.



4-БОБ. ЯКУНЛОВЧИ ҚОИДАЛАР


21. Трансферт олувчи томонидан тақдим этилган ҳужжатлар ҳамда уларда кўрсатилган маълумотларнинг ишончлилиги ва ҳаққонийлиги учун трансферт олувчи ташкилот раҳбари жавоб беради.


22. Трансферт олувчилар трансферт буюртманомасига асосан Давлат бюджетидан ажратиладиган маблағларнинг самарали ва мақсадли ишлатилишига масъул ҳисобланади.


23. Ажратилган трансферт маблағларининг самарали фойдаланилиши устидан тегишли вазирлик (идора)нинг ички аудит хизмати (мавжуд бўлганда) ва Молия вазирлиги ҳузуридаги Давлат молиявий назорати инспекцияси томонидан доимий назорат амалга оширилади.


24. Ушбу Низом талаблари бузилишида айбдор бўлган шахслар қонунчилик ҳужжатларига мувофиқ жавоб беради.

          

           




Низомга

1-ИЛОВА



Ўзбекистон Республикаси

Давлат бюджетида кўзда тутилган

трансфертни трансферт буюртманомасига

асосан Молия вазирлиги томонидан ажратиш

СХЕМАСИ

          

    

Босқичлар

   


    

Субъектлар

    


    

Тадбирлар

    


    

Муддатлар

    











1-босқич


Трансферт олувчи


         

Ўзбекистон Республикаси Давлат бюджетидан трансферт ажратиш тўғрисида Молия вазирлигига буюртманома юборади.

       


Ҳар ойнинг

10 санасига қадар











2-босқич


Молия вазирлигининг

масъул департаменти


       

Трансферт буюртманомасида трансферт ажратилиши зарурлиги ва тақдим этилаётган трансфертлар ҳисобига эришиладиган натижаларни ўрганади.





      

Трансферт буюртманомасида ҳисобланган трансфертлар зарурат мавжуд эмаслиги ёки трансферт ҳисобига амалга оширилмайдиган тадбирларга ажратилиши белгиланганлиги аниқланган тақдирда, трансферт олувчиларига рад этиш ҳақида хабар юборилади.


3 иш куни ичида



       

Кўриб чиқилган трансферт буюртманомаси бўйича ҳисобланган трансфертларни Ўзбекистон Республикасининг республика бюджетидан ажратиш юзасидан Ғазначиликка ёзма равишда хабардор қилади.

       


1 иш кунида








3-босқич


Молия вазирлиги

Ғазначилиги


       

Трансфертларни Ўзбекистон Республикаси республика бюджетидан трансферт олувчининг шахсий ғазна ҳисобварақларига ўтказиб беради.

         


Ҳар ойнинг

20 санасига қадар бироқ

5 иш куни ичида











4-босқич


Трансферт олувчи


       

Трансферт буюртманомасига асосан ажратилган трансфертларнинг ушбу мақсадларга йўналтирилишини таъминлайди.

         


Белгиланган

муддатларда




            

          




Низомга

2-ИЛОВА



Ўзбекистон Республикаси Давлат бюджетидан

трансферт ажратиш тўғрисида

БУЮРТМАНОМА

          

минг сўм

Т/р


Белгиланган вазифа номи*

        

Фаолият

тури**


Асос***


Йиллик умумий миқдори

(параметрда)

        

20___ йилнинг ________ ойида режалаштирилган трансферт

        

Ажратиладиган трансферт бўйича

         

Изоҳ****

    

Йил бошидан

жами мажбурият

       

20___ йилнинг ________ ойида мажбурият (олинадиган трансферт)

         

Йилликдаги

улуши

(фоизда)

      

1.

   










2.

   










3.

   










...

   










        

*) Трансферт ҳисобига амалга ошириладиган вазифа ва тадбирлар.


**) Асосий ва қўшимча даромад олишга қаратилган фаолият.


***) Қабул қилинган норматив-ҳуқуқий ҳужжат.


****) Трансферт ажратиш зарурати ва эришиладиган натижа кўрсаткичлар кўрсатилади.

         

        

____________________________________________________________________________________

____________

                                                                  (биринчи даражали бюджет маблағларини тақсимловчи биринчи раҳбари)

(имзо)

М.Ў.


____________________________________________________________________________________

____________

                                                                   (биринчи даражали бюджет маблағларини тақсимловчи масъул ходими)

(имзо)

           

           

Қонун ҳужжатлари маълумотлари миллий базаси (www.lex.uz),

2022 йил 29 октябрь






































































Время: 0.0288
по регистрации МЮ строгое соответствие
  • Все
  • действующие
  • утратившие силу
  • Русский
  • Ўзбекча
  • Оба языка
  • любая дата
  • точная дата
  • период
  • -

Свернуть поиск