Внимание!

NB! Мазкур Маъмурий регламенти расмий эълон килинган кундан бошлаб икки ой ўтгач кучга киради.


ВСЕ ЗАКОНОДАТЕЛЬСТВО УЗБЕКИСТАНА

ЎзР Конунчилиги / Фуқаролик ва оила қонунчилиги / Мажбуриятлар ва шартномалар тўғрисида умумий қоидалар / Мажбуриятларни бузганлик учун жавобгарлик (неустойка, зиёнларни ундириш) /

Енгиб бўлмайдиган кучлар (форс-мажор) ҳолатларини тасдиқлаш бўйича давлат хизматларини кўрсатишнинг Маъмурий регламенти (ЎзР ВМ 28.10.2022 й. 625-сон қарорига 1-илова)

Функция недоступна

Данная функция доступно только для клиентов (пользователей)

Полный текст документа доступен в платной версии. По вопросам звоните на короткий номер 1172

Вазирлар Маҳкамасининг

2022 йил 28 октябрдаги

625-сон қарорига

1-ИЛОВА



Енгиб бўлмайдиган кучлар

(форс-мажор) ҳолатларини тасдиқлаш бўйича

давлат хизматларини кўрсатишнинг

МАЪМУРИЙ РЕГЛАМЕНТИ

         

          

1-БОБ. УМУМИЙ ҚОИДАЛАР

             

1. Ушбу Регламент ташқи савдо битимлари, халқаро молия ёки инвестиция келишувлари ва халқаро шартномалар (кейинги ўринларда - шартнома) шартларига мувофиқ Ўзбекистон Республикаси ҳудудида бошланган ёки бўлиб ўтган енгиб бўлмайдиган кучлар ҳолатларини тасдиқлаш бўйича давлат хизмати (кейинги ўринларда - давлат хизмати) кўрсатиш тартибини белгилайди.


2. Давлат хизмати Ўзбекистон Республикаси Ягона интерактив давлат хизматлари портали (кейинги ўринларда - ЯИДХП) орқали Ўзбекистон Республикаси Инвестициялар ва ташқи савдо вазирлиги (кейинги ўринларда - ваколатли орган) томонидан кўрсатилади.


3. Давлат хизматини кўрсатиш ушбу Регламентга 1-иловада келтирилган схемага мувофиқ амалга оширилади.


4. Енгиб бўлмайдиган кучлар ҳолатларини тасдиқлаш ваколатли орган ваколатли шахсининг электрон рақамли имзоси (кейинги ўринларда - ЭРИ) билан тасдиқланган ҳамда ушбу Регламентга 2-иловага мувофиқ электрон шаклда QR-код (матрик штрихли код) билан расмийлаштириладиган сертификат бериш орқали амалга оширилади.

Енгиб бўлмайдиган кучлар ҳолатларини тасдиқловчи сертификат муддатсиз даврга берилади.


5. Ушбу Регламентда қуйидаги асосий тушунчалардан фойдаланилади:


енгиб бўлмайдиган кучлар - томонларнинг иродаси ва фаолиятларига боғлиқ бўлмаган табиат ҳодисалари (зилзила, кўчки, бўрон, қурғоқчилик ва бошқалар) ёки ижтимоий-иқтисодий ҳолатлар (уруш ҳолати, камал, давлат манфаатларини кўзлаб импорт ва экспортни тақиқлаш ва бошқалар) сабабли юзага келган шароитларда томонларга қабул қилинган мажбуриятларни бажариш имконини бермайдиган фавқулодда, олдини олиб бўлмайдиган ва кутилмаган ҳолатлар (форс-мажор);


талабгор - шартнома доирасида енгиб бўлмайдиган кучлар ҳолатларини тасдиқлаш мақсадида ҳужжатларни тақдим этувчи: юридик ёки жисмоний шахс (шартнома томони).



2-БОБ. ДАВЛАТ ХИЗМАТИНИ

КЎРСАТИШ ТАРТИБИ


6. Талабгор давлат хизматидан электрон тарзда фойдаланиш учун ЯИДХПда рўйхатдан ўтади ва ушбу Регламентга 3-иловага мувофиқ шаклдаги сўровномани электрон равишда тўлдиради ҳамда қуйидаги ҳужжатларни юклайди:

шартнома(лар), қўшимча келишув(лар) (мавжуд бўлган тақдирда) ҳамда уларга спецификация(лар) нусхаси;

шартнома(лар) бўйича бажарилган мажбуриятларнинг ҳажмларини тасдиқловчи ҳужжатлар (банк томонидан кўчирилган маблағлар тўғрисида маълумотнома, ҳисобварақлар ва/ёки далолатномалар). Бунда ҳужжатлар шартнома(лар)нинг хусусиятидан келиб чиқиб тақдим этилади.

Талабгор ЯИДХПда сўровномани тўлдириб, ушбу ҳужжатларни юклагандан сўнг идентификация қилишнинг замонавий воситалари билан (электрон рақамли имзо, мобил-ID ва бошқалар) сўровномани юборишни тасдиқлайди.

Талабгордан ушбу бандда кўрсатилмаган ҳужжатларни талаб қилиш қатъиян тақиқланади.


7. Ваколатли орган томонидан сўровномани кўриб чиқиш учун йиғим ундирилмайди.


8. Ваколатли органга келиб тушган сўровнома ва ҳужжатлар рўйхат бўйича қабул қилинади ва ҳужжатларнинг тўлиқлиги кўриб чиқилади.


9. Ваколатли орган сўровномага мувофиқ Ўзбекистон Республикаси ҳудудида бошланган ёки бўлиб ўтган енгиб бўлмайдиган кучлар ҳолатларини талабгорнинг шартномасига таъсири, шартнома мажбуриятларининг ўзаро бажарилиши, мажбуриятларнинг муддатлари ва бошқа асословчи ёки тасдиқловчи ҳужжатларни ўрганади.

Бунда, ваколатли орган сўровномада кўрсатилган енгиб бўлмайдиган кучлар ҳолатлари мавжудлигини тасдиқлаш учун давлат бошқаруви органлари ёки хўжалик бирлашмалари ва бошқа ташкилотлардан хулосалар сўраши мумкин.


10. Давлат бошқаруви органлари ёки ҳўжалик бирлашмалари ва бошқа ташкилотлар ваколатли орган сўрови келиб тушган кундан бошлаб ўн иш куни мобайнида сўралаётган хулосани ёзма шаклда тақдим этиши шарт.


11. Ваколатли орган талабгорнинг сўровномасига мувофиқ содир бўлган енгиб бўлмайдиган кучлар ҳолатларини тасдиқлаш масаласини ўз маблағлари ҳисобидан жойига чиққан ҳолда ўрганиш ва баҳолаш ҳуқуқига эга.


12. Талабгорга сертификат бериш ёки беришни рад этиш тўғрисидаги Қарор ваколатлари орган томонидан сўровнома қабул қилинган кундан бошлаб ўн уч иш кунида қабул қилинади.


13. Ваколатли орган талабгорни қабул қилинган қарор ҳақида ЯИДХПдаги шахсий кабинети орқали хабардор қилади.


14. Сўровнома рад этилган ҳолатларда, рад этиш сабаблари ва қонунчилик ҳужжатларининг аниқ нормалари кўрсатилади.


15. Енгиб бўлмайдиган кучлар (форс-мажор) ҳолатларини тасдиқлаш тўғрисида сертификат бериш ҳақида қарор қабул қилинган тақдирда сертификат бериш учун базавий ҳисоблаш миқдорининг 90 фоизи миқдорида йиғим ундирилади.

Бунда, бир сўровнома билан бирга бир нечта (биттадан ортиқ) шартномалар бир вақтнинг ўзида тақдим қилинса, қўшимча ҳар бир шартнома учун базавий ҳисоблаш миқдорининг 50 фоизи миқдорида алоҳида йиғим ундирилади.


16. Талабгор сертификат берилиши тўғрисида хабар олгандан сўнг бир иш кунида 15-бандда белгиланган миқдордаги йиғимларни тўлайди.

Йиғим тўланганлиги Ягона биллинг тизими орқали тасдиқланади.


17. Ваколатли орган томонидан сертификат берилганлиги учун йиғим суммаси қуйидаги тартибда тақсимланади:

10 фоизи - Ўзбекистон Республикаси Адлия вазирлигининг давлат хизматларини ривожлантириш жамғармасига;

11,75 фоизи - Ахборот-коммуникация технологияларини ривожлантириш жамғармасининг Электрон ҳукумат ва рақамли иқтисодиётнинг идоралараро лойиҳаларини молиялаштириш бўйича махсус ҳисобварағига (шу жумладан, 0,5 фоизи йиғим тўланганлиги Ягона биллинг тизими орқали тасдиқлангани учун);

78,25 фоизи-ваколатли органнинг Ривожланиш ва моддий рағбатлантириш жамғармасининг махсус ҳисобварағига ўтказилади.


18. Йиғим тўланганлиги Ягона биллинг тизими орқали тасдиқлангандан сўнг ваколатли орган томонидан бир иш кунида QR-код (матрик штрихли код) қўйилган ва электрон рақамли имзо билан тасдиқланган сертификат Регламентга 2-иловадаги шаклга мувофиқ электрон шаклда талабгорнинг ЯИДХПдаги шахсий кабинетига юборилади.


19. Ваколатли орган томонидан сертификат беришни рад этиш учун қуйидагилар асос бўлади:

сўровномага илова қилинган ҳужжатлар бузиб кўрсатилган ҳолда тақдим этилганлиги;

шартнома бўйича мажбуриятларнинг Ўзбекистон Республикаси ҳудудида бошланмаган ёки содир бўлмаган енгиб бўлмайдиган кучлар оқибатида бажарилмаганлиги;

Ўзбекистон Республикаси ҳудудида шартномадан келиб чиқувчи мажбуриятнинг бажариб бўлинганлиги;

шартнома бўйича мажбуриятнинг бажарилмаганлиги енгиб бўлмайдиган кучлар давом этган муддатларга мувофиқ бўлмаслиги;

ушбу Регламентнинг 10-бандига мувофиқ давлат бошқаруви органлари ёки хўжалик бирлашмалари ва бошқа ташкилотларнинг енгиб бўлмайдиган кучлар ҳолатлари мавжуд эмаслиги бўйича асослантирилган хулосаси олинганлиги;

Ўзбекистон Республикаси Фуқаролик кодексининг 333-моддасига мувофиқ талабгорнинг шартлашувчи шериклари томонидан мажбуриятларнинг бузилиши, мажбуриятни бажариш учун зарур товарларнинг бозорда йўқлиги, талабгорда зарур пул маблағларининг бўлмаганлиги;

талабгор томонидан тақдим этилган ҳужжатларда нотўғри ёки тўлиқ бўлмаган маълумотлар мавжудлиги.

Бошқа сабабларга кўра, шу жумладан мақсадга мувофиқ эмаслиги сабабли сертификат беришни рад этишга йўл қўйилмайди.


20. Талабгор рад этиш сабабларини бартараф этишга ва ҳужжатларни такроран кўриб чиқиш учун тақдим этишга ҳақли бўлган муддат камчиликларни бартараф этиш учун зарур бўлган вақтга мутаносиб тарзда белгиланиши, бироқ беш иш кунидан кам бўлмаслиги керак.


21. Талабгор сертификатни бериш рад этилиши учун асос бўлган сабабларни белгиланган муддатда бартараф этган тақдирда, ваколатли орган томонидан ҳужжатларни такроран кўриб чиқиш, сертификатни бериш ёки уни беришни рад этиш талабгорнинг рад этиш сабаблари бартараф этилганлиги тўғрисидаги сўровномаси ва рад этиш сабаблари бартараф этилганлигини тасдиқловчи тегишли ҳужжатлар тақдим этилган кундан эътиборан беш иш кунидан кўп бўлмаган муддатда амалга оширилади.

Сўровнома такроран кўриб чиқилганлиги учун йиғим ундирилмайди.


22. Сўровномани қайта кўриб чиқишда сертификат беришни илгари кўрсатилмаган янги асослар бўйича рад этишга йўл қўйилмайди, илгари кўрсатилган сабаблар бартараф этилганлигини тасдиқловчи ҳужжатлар билан боғлиқ рад этиш сабаблари келтирилиши бундан мустасно.


23. Сертификатни бериш рад этилганлиги ҳақидаги хабарномада кўрсатилган муддат ўтганидан кейин талабгор томонидан тақдим этилган сўровнома янги киритилган ҳисобланади ва ваколатли орган томонидан умумий асосларда кўриб чиқилади.


24. Талабгор сертификатни бериш рад этилганлиги тўғрисидаги қарор, шунингдек, ваколатли орган мансабдор шахсининг ҳаракати (ҳаракатсизлиги) бўйича белгиланган тартибда шикоят қилиш ҳуқуқига эга.



3-БОБ. ЯКУНЛОВЧИ ҚОИДАЛАР


25. Ваколатли орган томонидан берилган сертификатлар реестри ушбу Регламентга 4-иловага мувофиқ автоматик шаклда юритилади.


26. Зарур ҳолларда ваколатли орган томонидан хўжалик субъектларига, уларнинг мулкчилик шаклларидан қатъи назар, хорижий мамлакатларда сертификат бериш, енгиб бўлмайдиган кучлар ҳолатларини тасдиқлаш ва сертификат олиш учун ҳужжатларни кўриб чиқишнинг бориши масалалари бўйича маслаҳатлар берилади.


27. Ушбу Регламент талабларини бузилишида айбдор бўлган шахслар қонунчилик ҳужжатларида белгиланган тартибда жавоб берадилар.

          

            




Маъмурий регламентга

1-ИЛОВА



Енгиб бўлмайдиган кучлар

(форс-мажор) ҳолатларини тасдиқлаш

бўйича давлат хизматини кўрсатиш

СХЕМАСИ

         

     

Босқичлар

    


     

Субъектлар

       


    

Чора-тадбирлар

      


     

Бажариш муддатлари

     








1-босқич


Талабгор

(Юридик ёки жисмоний шахс-шартнома томони)


           

Енгиб бўлмайдиган кучлар (форс-мажор) ҳолатларини тасдиқлаш бўйича сертификат олиш учун Ягона интерактив давлат хизматлари портали (кейинги ўринларда - ЯИДХП)дан рўйхатдан ўтади.

         


Хоҳишига кўра








2-босқич


Талабгор

(Юридик ёки жисмоний шахс-шартнома томони)


           

ЯИДХП орқали сўровномани мустақил равишда электрон тарзда тўлдиради, ҳужжатларни юклайди ва ваколатли органга юборишни тасдиқлайди.

         


Хоҳишига кўра








3-босқич


Ваколатли орган

(Инвестициялар ва ташқи савдо вазирлиги)


           

1. Келиб тушган сўровнома ва ҳужжатларни рўйхат бўйича қабул қилади, ҳужжатларнинг тўлиқлигини кўриб чиқади.


Ўн уч иш куни



           

2. Зарур ҳолларда, тегишли давлат бошқаруви органлари ёки ҳўжалик бирлашмалари ва бошқа ташкилотларга енгиб бўлмайдиган кучлар ҳолатлари (форс-мажор) мавжудлиги юзасидан хулоса олиш учун сўров юборади.



Давлат бошқаруви органлари ёки ҳўжалик бирлашмалари ва бошқа ташкилотлар


           

Сўров келиб тушган тақдирда уни ўрганиб чиқади ҳамда ўн иш куни ичида ўз хулосаларини тайёрлаб ваколатли органга тақдим этади.




Ваколатли орган (Инвестициялар

ва ташқи савдо вазирлиги)


3. Талабгор тақдим этган ҳужжатларни, шунингдек, зарур ҳолларда, давлат бошқаруви органлари ёки ҳўжалик бирлашмалари ва бошқа ташкилотларнинг тақдим этган хулосаларини ўрганади.




           

4. Енгиб бўлмайдиган кучлар (форс-мажор) ҳолатлари мавжудлигини тасдиқлаш ёки рад этиш тўғрисида қарор қабул қилади.




           

5. Қабул қилинган қарор ҳақида талабгорни ЯИДХПдаги шахсий кабинети орқали хабардор қилади.

           









4-босқич


Талабгор

(Юридик ёки жисмоний шахс-шартнома томони)


           

Тўловни амалга ошириш тўғрисида хабарнома олган тақдирда ушбу Регламентда белгиланган миқдордаги йиғим учун тўловни (базавий ҳисоблаш миқдорининг 90 фоизи миқдорида, бир сўровномада бирдан ортиқ шартномалар бўйича сўров қилинганда ҳар бир қўшимча шартнома учун базавий ҳисоблаш миқдорининг 50 фоизи миқдорида) амалга оширади.

          


Бир иш куни








5-босқич


Ваколатли орган

(Инвестициялар ва ташқи савдо вазирлиги)


           

1. Тўлов амалга оширилганлиги тасдиқлангандан сўнг сертификатни тайёрлаб, талабгорнинг ЯИДХПдаги шахсий кабинетига юборади.

           

2. Берилган сертификатлар тўғрисидаги маълумотлар Енгиб бўлмайдиган кучлар (форс-мажор) ҳолатларини тасдиқлаш бўйича берилган сертификатлар реестрига автоматик тарзда киритилади.

             


Бир иш куни

          

      




Маъмурий регламентга

2-ИЛОВА



Енгиб бўлмайдиган кучлар

(форс-мажор) ҳолатларини тасдиқлаш бўйича

СЕРТИФИКАТ НАМУНАСИ

           

         

ЎЗБЕКИСТОН РЕСПУБЛИКАСИ

ИНВЕСТИЦИЯЛАР ВА ТАШҚИ САВДО ВАЗИРЛИГИ





















_______________-сон СЕРТИФИКАТ* (НАМУНА)





















Енгиб бўлмайдиган кучлар (форс-мажор) ҳолатларини тасдиқлаш

бўйича давлат хизматларини кўрсатишнинг маъмурий регламентига асосан





















1. Енгиб бўлмайдиган кучлар (форс-мажор) ҳолатларини тасдиқлаш тартиби




2. Енгиб бўлмайдиган кучлар (форс-мажор) ҳолатларини юзага келганлиги




3. Шартнома тўғрисида маълумот (шартнома тузилган сана, шартнома томонлари ва уларнинг жойлашуви, шартнома муддатлари, қарама-қарши мажбуриятларнинг бажарилиши ва бошқа реквизитлар)




4. Шартнома мажбуриятларини бажаришда енгиб бўлмайдиган кучлар (форс-мажор) ҳолатларини юзага келганлигини тасдиқлаш























Сертификат берувчи органнинг ваколатли шахси:






























(лавозими)



(QR-код)




(Ф.И.О.)


             

*) Изоҳ. Сертификат давлат тилида ёки талабгор сўровига мувофиқ инглиз ҳамда рус тилида берилади.

         

          




Маъмурий регламентга

3-ИЛОВА



Енгиб бўлмайдиган кучлар

(форс-мажор) ҳолатларини тасдиқлаш бўйича

давлат хизматидан фойдаланиш юзасидан

СЎРОВНОМА

           

Талабгор номи

(Юридик шахс - номи ва ташкилий-ҳуқуқий шакли,

Жисмоний шахс - Ф.И.О., паспорт ёки ID - карта маълумотлари

(серияси, рақами, санаси, ким томонидан берилганлиги)



Манзили

(Юридик шахс - жойлашган ери (почта манзили),

Жисмоний шахс - доимий яшаш манзили)



СТИР / ЖШШИР (мавжуд бўлса)



Электрон почта манзили (мавжуд бўлса) ва телефон рақами



Хизмат кўрсатувчи тижорат банк номи



Сертификат бериладиган шартнома(лар)нинг санаси ва рақами



Сўровноманинг қисқача мазмуни, енгиб бўлмайдиган кучлар (форс-мажор) ҳолатларининг тавсифи (улар содир этилган жой, вақт, давр ҳамда уларнинг таъсири)



         

       




Маъмурий регламентга

4-ИЛОВА



Енгиб бўлмайдиган кучлар

(форс-мажор) ҳолатларини тасдиқлаш

бўйича берилган сертификатлар

РЕЕСТРИ

           

Т/р


СТИР/ЖШШИР

(мавжуд бўлса)

    

Талабгор тўғрисида маълумот

          

Сертификат берилган шартнома санаси

ва рақами

  

Сертификат серияси, тартиб рақами ва берилган санаси

  

Юридик шахснинг тўлиқ номи ва ташкилий-ҳуқуқий шакли / Жисмоний шахснинг Ф.И.О. ва паспорт ёки ID - карта серияси ва рақами

     

Манзили

(Юридик шахс - жойлашган жойи

(почта манзили),

Жисмоний шахс -

доимий яшаш

манзили)

    

Электрон почта манзили

(мавжуд бўлса),

телефон рақами

   

1.

  







2.

  







3.

  







            

          

Қонун ҳужжатлари маълумотлари миллий базаси (www.lex.uz),

2022 йил 29 октябрь








































































Время: 0.0352
по регистрации МЮ строгое соответствие
  • Все
  • действующие
  • утратившие силу
  • Русский
  • Ўзбекча
  • Оба языка
  • любая дата
  • точная дата
  • период
  • -

Свернуть поиск