ВСЕ ЗАКОНОДАТЕЛЬСТВО УЗБЕКИСТАНА

ЎзР Конунчилиги / Пул ва бюджет тизими. Бюджетдан ташқари фондлар / Қўшимчалар ва ўзгартиришлар киритилган ҳужжатлар / Бюджет тизими /

Молия вазирининг 14.10.2022 й. 56-сон "Бюджет ташкилотлари ва бюджет маблағлари олувчиларнинг харажатлар сметаси ва штат жадвалларини тузиш, тасдиқлаш ва рўйхатдан ўтказиш тартиби тўғрисидаги низомга ўзгартиришлар ва қўшимча киритиш ҳақида"ги Буйруғи (АВ томонидан 28.10.2022 й. 2634-3-сон билан рўйхатга олинган)

Функция недоступна

Данная функция доступно только для клиентов (пользователей)

Полный текст документа доступен в платной версии. По вопросам звоните на короткий номер 1172

ЎЗБЕКИСТОН РЕСПУБЛИКАСИ

АДЛИЯ ВАЗИРЛИГИ ТОМОНИДАН

РЎЙХАТГА ОЛИНГАН

28.10.2022 й.

N 2634-3




ЎЗБЕКИСТОН РЕСПУБЛИКАСИ

МОЛИЯ ВАЗИРИНИНГ

14.10.2022 й.

N 56


БУЙРУҒИ



Бюджет ташкилотлари ва бюджет маблағлари олувчиларнинг

харажатлар сметаси ва штат жадвалларини тузиш, тасдиқлаш

ва рўйхатдан ўтказиш тартиби тўғрисидаги низомга

ўзгартиришлар ва қўшимча киритиш ҳақида



Ўзбекистон Республикасининг Бюджет кодексига мувофиқ БУЮРАМАН:


1. Ўзбекистон Республикаси молия вазирининг 2014 йил 14 ноябрдаги 74-сон буйруғи (рўйхат рақами 2634, 2014 йил 15 декабрь) (Ўзбекистон Республикаси қонун ҳужжатлари тўплами, 2014 й., 51-сон, 612-модда) билан тасдиқланган Бюджет ташкилотлари ва бюджет маблағлари олувчиларнинг харажатлар сметаси ва штат жадвалларини тузиш, тасдиқлаш ва рўйхатдан ўтказиш тартиби тўғрисидаги низомга иловага мувофиқ ўзгартиришлар ва қўшимча киритилсин.


2. Мазкур буйруқ расмий эълон қилинган кундан эътиборан кучга киради.



Молия вазири                                                                 Т. Ишметов






Буйруққа

ИЛОВА



Бюджет ташкилотлари ва бюджет маблағлари

олувчиларнинг харажатлар сметаси ва штат жадвалларини

тузиш, тасдиқлаш ва рўйхатдан ўтказиш тартиби тўғрисидаги

низомга киритилаётган ўзгартиришлар ва қўшимча


1. 3-банднинг иккинчи хатбошисидаги "мактабгача таълим муассасалари" деган сўзлар "мактабгача таълим ташкилотлари" деган сўзлар билан алмаштирилсин.


2. Қуйидаги мазмундаги 7-2-банд билан тўлдирилсин:

"7-2. Ўзбекистон Республикаси Бюджет кодексининг 112-моддаси олтинчи қисмида кўрсатилган қуйидаги маблағларга харажатлар сметаларини тузиш талаб қилинмайди:

а) бюджет ташкилотлари ва бюджет маблағлари олувчиларнинг харажатлар сметаларини рўйхатдан ўтказиш ҳамда ижро этиш жараёнида бўшайдиган;

б) товар-моддий қимматликларнинг нормативдан ортиқ захиралари бўйича ҳисобга олинган;

в) адвокатлар томонидан кўрсатилган юридик ёрдам учун давлат ҳисобидан тўланиши назарда тутиладиган;

г) қўшилган қиймат солиғи суммасини солиқ тўловчиларга қайтариш учун назарда тутиладиган;

д) давлат органлари ёки улар мансабдор шахсларининг қонунга хилоф ҳаракатлари (ҳаракатсизлиги) натижасида жисмоний ёки юридик шахсларга етказилган зарарнинг ўрнини қоплаш учун назарда тутиладиган;

е) бюджет ташкилотларида ишловчи аёлларга ҳомиладорлик ва туғиш нафақасини тўлаш учун назарда тутиладиган, бюджет ташкилотларининг харажатлар сметаларига қонунчиликда белгиланган тартибда ўзгартиришлар киритилган ҳоллар бундан мустасно;

ж) бир йўла бериладиган давлат пул мукофотлари ва мукофотларини тўлаш учун назарда тутиладиган;

з) Чернобиль АЭС ҳалокати оқибатларини тугатиш иштирокчиларига компенсациялар тўлаш учун назарда тутиладиган;

и) транспортда имтиёзли юришни қоплаш учун назарда тутиладиган;

к) давлат қарзини тўлаш ва унга хизмат кўрсатиш, Ўзбекистон Республикаси иштирокчи бўлган халқаро ташкилотларга аъзолик бадалларини тўлаш ва уларни молиялаштиришда иштирок этиш учун мўлжалланган;

л) давлат эҳтиёжлари учун қишлоқ хўжалиги маҳсулотларини етиштираётган қишлоқ хўжалиги корхоналарини молиявий қўллаб-қувватлаш учун назарда тутиладиган;

м) сайлов ва референдумлар ўтказиш учун назарда тутиладиган;

н) бюджетлараро трансфертлар ажратиш учун назарда тутиладиган;

о) тижорат банклари ва бошқа молия институтларининг устав капиталини шакллантириш ва кўпайтириш учун назарда тутиладиган;

п) резидент-юридик шахсларга бюджет ссудалари ажратиш ва Ўзбекистон Республикаси Молия вазирлигининг кредит линияларини очиш учун назарда тутиладиган;

р) солиқ ва бюджет сиёсатининг асосий йўналишларида назарда тутилган тадбирлар ҳамда молия йили мобайнида амалга оширилиши назарда тутилган ва Давлат бюджети харажатларини кўпайтиришни талаб қиладиган бошқа тадбирлар учун мўлжалланган;

с) давлат мақсадли жамғармаларига ўтказиб бериладиган;

т) Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг, Қорақалпоғистон Республикаси республика бюджетининг, вилоятлар вилоят бюджетларининг ва Тошкент шаҳри шаҳар бюджетининг туманлар ва шаҳарлар бюджетларининг захира жамғармаларини шакллантириш учун бюджетдан ажратиладиган маблағлар.

Бунда ушбу бандда кўрсатилган маблағлар тегишли молия органларининг шахсий ғазна ҳисоварақларида акс эттирилади (мазкур банднинг "м", "с" ва "т" кичик бандларида келтирилган маблағлар бундан мустасно).".


3. 19-банддаги "Давлат илмий-техник дастурларини" ва "илмий-техник лойиҳаларнинг" деган сўзлар тегишли равишда "Давлат илмий дастурларини" ва "илмий лойиҳаларнинг" деган сўзлар билан алмаштирилсин.


4. 21-банддаги "Давлат илмий-техник дастурларини" деган сўзлар "Давлат илмий дастурларини" деган сўзлар билан алмаштирилсин.


5. 24-бандда:

иккинчи хатбошидаги "касб-ҳунар таълими муассасалари" деган сўзлар "профессионал таълим ташкилотлари" деган сўзлар билан алмаштирилсин;

олтинчи хатбошидаги "касб-ҳунар таълими муассасаларининг" деган сўзлар "профессионал таълим ташкилотларининг" деган сўзлар билан алмаштирилсин.


6. 30-бандда:

бешинчи хатбошиси қуйидаги таҳрирда баён этилсин:

"бюджет ташкилотларига ундириладиган ота-оналар тўловлари ҳисобидан шакллантириладиган бюджетдан ташқари маблағлар, шу жумладан ўқувчилар ва тарбияланувчилар давлат мактабгача таълим ташкилотларида, умумтаълим мактабларининг куни узайтирилган гуруҳларида, мактаб-интернатларда, олимпия захиралари коллежлари ва бошқа таълим ташкилотларида тарбияланаётганлиги учун, ўқувчилар болалар мусиқа ва санъат мактаблари ҳамда мактабдан ташқари таълим ташкилотларида таълим олганлиги учун, олий, ўрта махсус ва профессионал таълим ташкилотларида таълим олганлик учун, стационар даволаш-профилактика муассасаларида даволанаётганлар таркиби овқатланиши учун ҳамда қонунчилик ҳужжатларига мувофиқ бошқа турдаги тўловлар;";

олтинчи хатбошидаги "Давлат мактабгача таълим муассасаларида" деган сўзлар "Давлат мактабгача таълим ташкилотларида" деган сўзлар билан алмаштирилсин.


7. 35-банднинг еттинчи хатбошиси ва 61-банднинг олтинчи хатбошисидаги "касб-ҳунар таълими муассасаларининг" деган сўзлар "профессионал таълим ташкилотларининг" деган сўзлар билан алмаштирилсин.


8. 51-банднинг бешинчи хатбошисидаги "касб-ҳунар коллежларининг" деган сўзлар "профессионал таълим ташкилотларининг" деган сўзлар билан алмаштирилсин.



Қонун ҳужжатлари маълумотлари миллий базаси (www.lex.uz),

2022 йил 28 октябрь



















































Время: 0.0064
по регистрации МЮ строгое соответствие
  • Все
  • действующие
  • утратившие силу
  • Русский
  • Ўзбекча
  • Оба языка
  • любая дата
  • точная дата
  • период
  • -

Свернуть поиск