ВСЕ ЗАКОНОДАТЕЛЬСТВО УЗБЕКИСТАНА

ЎзР Конунчилиги / Банклар. Кредитлаш. Валютани тартибга солиш / Қўшимчалар ва ўзгартиришлар киритилган ҳужжатлар / Банклар ва бошқа кредит ташкилотлари /

Ўзбекистон Республикасининг 02.11.2022 й. ЎРҚ-799-сон "Географик объектларнинг номлари тўғрисида"ги Ўзбекистон Республикаси Қонунига ўзгартиш ва қўшимчалар киритиш ҳақида"ги Қонуни (Қонунчилик палатаси томонидан 09.08.2022 й. қабул қилинган, Сенат томонидан 07.10.2022 й. маъқулланган)

Функция недоступна

Данная функция доступно только для клиентов (пользователей)

Полный текст документа доступен в платной версии. По вопросам звоните на короткий номер 1172

ЎЗБЕКИСТОН РЕСПУБЛИКАСИНИНГ

ҚОНУНИ

02.11.2022 й.

N ЎРҚ-799



"ГЕОГРАФИК ОБЪЕКТЛАРНИНГ НОМЛАРИ

ТЎҒРИСИДА"ГИ ЎЗБЕКИСТОН РЕСПУБЛИКАСИ

ҚОНУНИГА ЎЗГАРТИШ ВА ҚЎШИМЧАЛАР

КИРИТИШ ҲАҚИДА


Қонунчилик палатаси томонидан 2022 йил 9 августда қабул қилинган

Сенат томонидан 2022 йил 7 октябрда маъқулланган



Кейинги йилларда "Инсон қадри учун" тамойили асосида инсон ҳуқуқлари ва манфаатларини таъминлаш, халқ билан очиқ мулоқот механизмларини янада такомиллаштириш, жамият ҳаётига оид муҳим ҳужжатларни жамоатчилик фикрини инобатга олган ҳолда қабул қилиш амалиётини жорий этиш борасида изчил ислоҳотлар амалга оширилмоқда.

"Географик объектларнинг номлари тўғрисида"ги Ўзбекистон Республикаси Қонунида географик объектларга ном беришда маҳаллий аҳолининг фикрини ҳисобга олиш назарда тутилган, бироқ бу жараённи амалга ошириш тартиби, шунингдек фуқароларнинг географик объектларга ном бериш бўйича ташаббусларни илгари суриш ваколатлари ушбу Қонунда кўзда тутилмаган.

Шунингдек амалдаги қонунчиликда географик объектларга Ўзбекистон ёки жаҳон тарихида чуқур из қолдирган шахсларнинг исми-шарифини беришга доир нормалар ҳам очиб берилмаган.

Бундан ташқари, таркибида туманлар мавжуд бўлган шаҳарларда географик объектларга ном бериш ваколати халқ депутатлари туман Кенгашларига берилганлиги ушбу йўналишдаги фаолиятни самарали мувофиқлаштириш ҳамда қонунчиликнинг аниқ ва бир хилда қўлланилишини таъминлашга тўсқинлик қилмоқда.

Юқорида келтирилган масалаларни ҳал этишга қаратилган мазкур Қонун билан "Географик объектларнинг номлари тўғрисида"ги Ўзбекистон Республикаси Қонунига бир қатор янги нормалар ҳамда тегишли ўзгартиш ва қўшимчалар киритилмоқда. Хусусан, ушбу Қонун билан географик объектларга ном бериш ва уларнинг номларини ўзгартиришда маҳаллий аҳолининг фикри давлат ва хўжалик бошқаруви органлари ҳамда тегишли маҳаллий ижро этувчи ҳокимият органлари томонидан ҳисобга олиниши белгиланмоқда.

Қонунда фуқароларга аҳоли пунктларининг таркибий қисмларига ном бериш ва уларнинг номларини ўзгартириш тўғрисида таклифлар киритиш ваколатини белгилашга қаратилган, шунингдек таркибида туманлар мавжуд бўлган шаҳарларда аҳоли пунктларининг таркибий қисмларига ном бериш ва уларнинг номларини ўзгартириш туманлар ҳокимлари киритган таклифларга асосан халқ депутатлари шаҳарлар Кенгашлари томонидан амалга оширилишини назарда тутувчи ўзгартишлар киритилмоқда.

Шу билан бирга аҳоли пунктларининг таркибий қисмларига Ўзбекистон ёки жаҳон тарихида чуқур из қолдирган шахсларнинг исми-шарифини бериш уларнинг вафотидан кейин Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг таклифига биноан Ўзбекистон Республикаси Президентининг қарори асосида ҳамда, қоида тариқасида, номлари мавжуд бўлмаган объектларга нисбатан амалга оширилиши белгиланмоқда.

Ушбу Қонун географик объектларга ном бериш ва уларнинг номларини ўзгартириш тизимини янада такомиллаштириш, ушбу жараёнда фуқаролар иштирокининг ҳуқуқий асосларини яратиш, Ўзбекистон ёки жаҳон тарихида чуқур из қолдирган шахсларнинг номларини абадийлаштириш мақсадида аҳоли пунктларининг таркибий қисмларига ном бериш механизмларини аниқлаштириш учун хизмат қилади.


1-модда. "Ўзбекистон Республикасининг 2011 йил 12 октябрда қабул қилинган "Географик объектларнинг номлари тўғрисида"ги ЎРҚ-303-сонли Қонунига (Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси палаталарининг Ахборотномаси, 2011 йил, N 10, 273-модда; 2017 йил, N 8, 383-модда; 2021 йил, 4-сонга илова, N 8, 800-модда) қуйидаги ўзгартиш ва қўшимчалар киритилсин:


1) 4-модда:

учинчи қисми қуйидаги таҳрирда баён этилсин:

ҳоли пунктларининг таркибий қисмларига (маҳаллалар, шохкўчалар, кўчалар, майдонлар, боғлар, хиёбонларга) айрим одамларнинг, жамоат арбобларининг, сиёсий арбобларнинг исми-шарифини беришга, қоида тариқасида, йўл қўйилмайди, бундан Ўзбекистон ёки жаҳон тарихида чуқур из қолдирган шахслар мустасно";

еттинчи қисмининг тўртинчи хатбошиси қуйидаги таҳрирда баён этилсин:

"бир туман, шаҳар доирасидаги, таркибида туманлар мавжуд бўлган шаҳар ёки аҳоли пункти доирасидаги бир нечта турдош геофафик объектга";


2) қуйидаги мазмундаги 4-1-модда билан тўлдирилсин:


"4-1-модда. Географик объектларга ном бериш ва уларнинг номларини

ўзгартиришда маҳаллий аҳолининг фикрини ҳисобга олиш


Географик объектларга ном бериш ва уларнинг номларини ўзгартириш тўғрисида таклифлар тайёрлаш жараёнида маҳаллий аҳолининг фикри ҳисобга олинади.

Географик объектларга ном бериш ва уларнинг номларини ўзгартиришда давлат ва хўжалик бошқаруви органлари, тегишли маҳаллий ижро этувчи ҳокимият органлари томонидан маҳаллий аҳолининг фикри ҳисобга олинади.

Давлат ва хўжалик бошқаруви органлари, тегишли маҳаллий ижро этувчи ҳокимият органлари географик объектларга ном бериш ва уларнинг номларини ўзгартириш тўғрисидаги таклифларни келиб тушганидан кейин муҳокама қилиш учун уларни беш иш кунидан кечиктирмай ўз расмий нашрларида, расмий веб-сайтларида, шунингдек оммавий ахборот воситаларида эълон қилади.

Таклифларнинг муҳокамасини ўтказиш муддати географик объектларга ном бериш ва уларнинг номларини ўзгартириш тўғрисидаги таклифлар эълон қилинган санадан эътиборан ўн беш кундан кам бўлмаслиги керак.

Маҳаллий аҳоли географик объектларга ном бериш ва уларнинг номларини ўзгартириш тўғрисидаги таклифларга нисбатан ўз фикрини оғзаки, ёзма ёхуд электрон шаклда якка тартибда ёки жамоа бўлиб билдириши мумкин. Бунда шахснинг фамилияси, исми, отасининг исми, шунингдек унинг яшаш жойи тўғрисидаги маълумотлар кўрсатилади.

Давлат ва хўжалик бошқаруви органлари, тегишли маҳаллий ижро этувчи ҳокимият органи гсографик объектларга ном бериш ва уларнинг номларини ўзгартириш тўғрисидаги таклифларга нисбатан аҳолидан келиб тушган фикрларни умумлаштиради ҳамда бу фикрларни географик объектларга ном бериш ва уларнинг номларини ўзгартириш масалалари бўйича тегишли комиссияга киритади, мазкур комиссия хулоса тайёрлаш чоғида бу фикрларни ҳисобга олади";


3) 10-модданинг:

биринчи қисми қуйидаги таҳрирда баён этилсин:

ҳоли пунктларининг таркибий қисмларига (маҳаллалар, шоҳкўчалар, кўчалар, майдонлар, боғлар, хиёбонларга) ном бериш ва уларнинг номларини ўзгартириш фуқароларнинг ташаббуслари, шунингдек фуқаролар ўзини ўзи бошқариш органларининг, корхоналар, муассасалар, ташкилотларнинг илтимосномаларига асосан туманлар, шаҳарлар ҳокимлари киритган таклифга кўра халқ депутатлари туманлар, шаҳарлар Кенгашлари томонидан, таркибида туманлар мавжуд бўлган шаҳарларда эса туманлар ҳокимлари киритган таклифларга кўра халқ депутатлари шаҳарлар Кенгашлари томонидан амалга оширилади, бундан ушбу Қонуннинг 10-1-моддасида назарда тутилган ҳоллар мустасно";

учинчи қисми қуйидаги таҳрирда баён этилсин:

"Туман, шаҳар ҳокими фуқароларнинг ташаббусларини, шунингдек фуқаролар ўзини ўзи бошқариш органларининг, корхоналар, муассасалар, ташкилотларнинг аҳоли пунктларининг таркибий қисмларига (маҳаллалар, шоҳкўчалар, кўчалар, майдонлар, боғлар, хиёбонларга) ном бериш ва уларнинг номларини ўзгартириш тўғрисидаги илтимосномаларини кўриб чиқади ҳамда уларни зарур ҳужжатлар билан бирга таклифлар тайёрлаш учун туман, шаҳар комиссиясига юборади";

бешинчи қисми қуйидаги таҳрирда баён этилсин:

"Туман, шаҳар ҳокими аҳоли пунктларининг таркибий қисмларига (маҳаллалар, шоҳкўчалар, кўчалар, майдонлар, боғлар, хиёбонларга) ном бериш ва уларнинг номларини ўзгартириш тўғрисидаги туман, шаҳар комиссияси томонидан кўриб чиқилган таклифларни тегишинча Қорақалпоғистон Республикаси, вилоят, Тошкент шаҳар комиссиясига юборади, комиссия тақдим этилган ҳужжатларнинг ҳар томонлама ўрганилишини ташкил этади, шундан сўнг уларни географик объектларнинг номлари тўғрисидаги қонунчилик талабларига мувофиқлиги ёки мувофиқ эмаслиги нуқтаи назаридан давлат экспертизасидан ўтказиш учун Кадастр агентлигига топширади. Қорақалпоғистон Республикаси, вилоят, Тошкент шаҳар комиссияси амалга оширилган ишларнинг якунларига кўра ҳамда давлат экспертизаси натижаларини ҳисобга олган ҳолда тегишли хулоса беради, ушбу хулоса аҳоли пунктларининг таркибий қисмларига ном бериш ва уларнинг номларини ўзгартириш тўғрисида таклиф киритган туман, шаҳар ҳокимига юборилади";


4) қуйидаги мазмундаги 10-1-модда билан тўлдирилсин:


"10-1-модда. Аҳоли пунктларининг таркибий қисмларига

Ўзбекистон ёки жаҳон тарихида чуқур из қолдирган

шахсларнинг исми-шарифини бериш


Ўзбекистон ёки жаҳон тарихида чуқур из қолдирган шахсларнинг исми-шарифини бериш уларнинг вафотидан кейин Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг таклифига биноан Ўзбекистон Республикаси Президентининг қарорига асосан ҳамда, қоида тариқасида, номлари мавжуд бўлмаган аҳоли пунктларининг таркибий қисмларига нисбатан амалга оширилади.

Туман, шаҳар ҳокими аҳоли пунктларининг таркибий қисмларига (маҳаллалар, шоҳкўчалар, кўчалар, майдонлар, боғлар, хиёбонларга) Ўзбекистон ёки жаҳон тарихида чуқур из қолдирган шахсларнинг исми-шарифини бериш тўғрисидаги фуқаролар ташаббусларини, шунингдек фуқаролар ўзини ўзи бошқариш органларининг, корхоналар, муассасалар, ташкилотларнинг илтимосномаларини кўриб чиқади ҳамда уларни зарур ҳужжатлар билан бирга таклифлар тайёрлаш учун туман, шаҳар комиссиясига юборади.

Туман, шаҳар комиссияси тақдим этилган ҳужжатларни уларнинг географик объектларнинг номлари тўғрисидаги қонунчилик талабларига мувофиклиги ёки мувофиқ эмаслиги нуқтаи назаридан кўриб чиқади, кейинчалик тегишинча Қорақалпоғистон Республикаси, вилоят, Тошкент шаҳар комиссиясига киритиш учун таклифлар тайёрлайди, шунингдек уларни туман, шаҳар ҳокимига юборади.

Туман, шаҳар ҳокими туман, шаҳар комиссияси томонидан кўриб чиқилган аҳоли пунктларининг таркибий қисмларига (маҳаллалар, шоҳкўчалар, кўчалар, майдонлар, боғлар, хиёбонларга) Ўзбекистон ёки жаҳон тарихида чуқур из қолдирган шахсларнинг исми-шарифини бериш тўғрисидаги таклифларни тегишинча Қорақалпоғистон Республикаси, вилоят, Тошкент шаҳар комиссиясига юборади, комиссия тақдим этилган ҳужжатларнинг ҳар томонлама ўрганилишини ташкил этади ва уларни географик объектларнинг номлари тўғрисидаги қонунчилик талабларига мувофиқлиги ёки мувофиқ эмаслиги нуқтаи назаридан давлат экспертизасидан ўтказиш учун Кадастр агентлигига топширади. Қорақалпоғистон Республикаси, вилоят, Тошкент шаҳар комиссияси амалга оширилган ишларнинг якунларига кўра ҳамда давлат экспертизаси натижаларини ҳисобга олган ҳолда тегишли хулоса беради, ушбу хулоса Қорақалпоғистон Республикаси Вазирлар Кенгашига, вилоятлар ва Тошкент шаҳар ҳокимларига юборилади.

Қорақалпоғистон Республикаси Вазирлар Кенгашининг Раиси аҳоли пунктларининг таркибий қисмларига (маҳаллалар, шоҳкўчалар, кўчалар, майдонлар, боғлар, хиёбонларга) Ўзбекистон ёки жаҳон тарихида чуқур из қолдирган шахсларнинг исми-шарифини бериш тўғрисидаги таклифни Қорақалпоғистон Республикаси Жўқорғи Кенгеси билан келишади.

Қорақалпоғистон Республикаси Вазирлар Кенгаши Раиси, вилоятлар, Тошкент шаҳар ҳокимлари аҳоли пунктларининг таркибий қисмларига (маҳаллалар, шоҳкўчалар, кўчалар, майдонлар, боғлар, хиёбонларга) Ўзбекистон ёки жаҳон тарихида чуқур из қолдирган шахсларнинг исми-шарифини бериш тўғрисидаги илтимосномани, шунингдек Қорақалпоғистон Республикаси, вилоят, Тошкент шаҳар комиссиясининг хулосасини Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасига тақдим этади.

Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамаси Қорақалпоғистон Республикаси Вазирлар Кенгаши Раисининг, вилоятлар, Тошкент шаҳар ҳокимларининг аҳоли пунктларининг таркибий қисмларига (маҳаллалар, шоҳкўчалар, кўчалар, майдонлар, боғлар, хиёбонларга) Ўзбекистон ёки жаҳон тарихида чуқур из қолдирган шахсларнинг исми-шарифини бериш тўғрисидаги илтимосномаларини кўриб чиқади ҳамда уларни зарур ҳужжатлар билан бирга хулоса олиш учун республика комиссиясига юборади.

Республика комиссияси тақдим этилган ҳужжатларни ҳар томонлама ўрганиб чиқади ва тегишли хулоса беради, ушбу хулоса Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасига тақдим этилади.

Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамаси аҳоли пунктларининг таркибий қисмларига (маҳаллалар, шоҳкўчалар, кўчалар, майдонлар, боғлар, хиёбонларга) Ўзбекистон ёки жаҳон тарихида чуқур из қолдирган шахсларнинг исми-шарифини бериш тўғрисида республика комиссиясининг хулосасини ҳисобга олган ҳолда таклифлар тайёрлайди ҳамда уларни Ўзбекистон Республикаси Президентига кўриб чиқиш учун киритади.

Ўзбекистон Республикаси Президенти Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг таклифларини кўриб чиқади ва тегишли қарор қабул қилади.

Ўзбекистон ёки жаҳон тарихида чуқур из қолдирган шахсларнинг тоифаларини аниқлаш мезонлари Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамаси томонидан белгиланади";


5) 14-модданинг иккинчи қисми қуйидаги таҳрирда баён этилсин:

"Географик объектларга ном бериш ва уларнинг номларини ўзгартириш тўғрисидаги таклифларнинг давлат экспертизаси:

республика комиссияси томонидан - туманлар, шаҳарлар, вилоятларга, табиий объектларга, транспорт ва муҳандислик-техника инфратузилмаси объектларига ном бериш ва уларнинг номларини ўзгартириш тўғрисидаги таклифларга нисбатан;

Қорақалпоғистон Республикаси комиссияси томонидан - Қорақалпоғистон Республикаси ҳудудида жойлашган туманлар, шаҳарлар, шаҳарчалар, қишлоқлар, овулларга, аҳоли пунктларига ҳамда уларнинг таркибий қисмларига ном бериш ва уларнинг номларини ўзгартириш тўғрисидаги таклифларга нисбатан;

вилоятлар комиссиялари томонидан - шаҳарчалар, қишлоқлар, овулларга, аҳоли пунктларига ҳамда уларнинг таркибий қисмларига ном бериш ва уларнинг номларини ўзгартириш тўғрисидаги таклифларга нисбатан;

Тошкент шаҳар комиссияси томонидан - аҳоли пунктларининг таркибий қисмларига ном бериш ва уларнинг номларини ўзгартириш тўғрисидаги таклифларга нисбатан тайинланади";


6) 15-модданинг биринчи қисми:

қуйидаги мазмундаги тўртинчи хатбоши билан тўлдирилсин:

"тегишли географик объект жойлашган ҳудудда яшовчи маҳаллий аҳолининг фикрини ўрганишга оид ҳужжатлар";

тўртинчи - еттинчи хатбошилари тегишинча бешинчи - саккизинчи хатбошилар деб ҳисоблансин.


2-модда. Ўзбекистон Республикаси Давлат солиқ қўмитаси ва бошқа манфаатдор ташкилотлар ушбу Қонуннинг ижросини, ижрочиларга етказилишини ҳамда моҳияти ва аҳамияти аҳоли ўртасида тушунтирилишини таъминласин.


3-модда. Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамаси:

ҳукумат қарорларини ушбу Қонунга мувофиқлаштирсин;

давлат бошқаруви органлари ушбу Қонунга зид бўлган ўз норматив-ҳуқуқий ҳужжатларини қайта кўриб чиқишлари ва бекор қилишларини таъминласин.


4-модда. Ушбу Қонун расмий эълон қилинган кундан эътиборан кучга киради.



Ўзбекистон Республикасининг Президенти                                      Ш. Мирзиёев



Қонун ҳужжатлари маълумотлари миллий базаси (www.lex.uz),

2022 йил 3 ноябрь


"Халқ сўзи", 2022 йил 3 ноябрь



















































Время: 0.0053
по регистрации МЮ строгое соответствие
  • Все
  • действующие
  • утратившие силу
  • Русский
  • Ўзбекча
  • Оба языка
  • любая дата
  • точная дата
  • период
  • -

Свернуть поиск