ВСЕ ЗАКОНОДАТЕЛЬСТВО УЗБЕКИСТАНА

ЎзР Конунчилиги / Ҳуқуқ-тартиботни муҳофаза қилиш. Хавфсизлик. Маъмурий ва жиноий жавобгарлик / Мол-мулк, корхоналар ва бошқа объектларни муҳофаза қилиш /

Идоравий ҳарбийлаштирилган қўриқлаш бўлинмалари ишчиларининг ва хизматчиларининг касбий тайёргарлигини амалга ошириш тартиби тўғрисида Низом (ЎзР ВМ 01.11.2022 й. 630-сон қарорига 2-илова)

Функция недоступна

Данная функция доступно только для клиентов (пользователей)

Полный текст документа доступен в платной версии. По вопросам звоните на короткий номер 1172

Вазирлар Маҳкамасининг

2022 йил 1 ноябрдаги

630-сон қарорига

2-ИЛОВА



Идоравий ҳарбийлаштирилган қўриқлаш

бўлинмалари ишчиларининг ва хизматчиларининг

касбий тайёргарлигини амалга ошириш

тартиби тўғрисида

НИЗОМ

     

      

1-БОБ. УМУМИЙ ҚОИДАЛАР

       

1. Ушбу Низом Идоравий ҳарбийлаштирилган қўриқлаш бўлинмалари ишчи ва хизматчиларининг (кейинги ўринларда - ишчи ва хизматчилар) касбий тайёргарлигини амалга ошириш тартибини белгилайди.


2. Ишчи ва хизматчиларнинг касбий тайёргарлиги уларнинг ўз хизмат вазифаларини бажариши учун зарур бўлган билим, кўникма, малакаларни оширишга, чидамлилик ва эпчилликни таъминлашга қаратилган хизмат-жанговар, ижтимоий-ҳуқуқий, ахлоқий-руҳий ва жисмоний тайёргарлик машғулотларини ўз ичига олади.


3. Зарур билим, кўникма ва малакаларни ўзлаштириш, етарли даражада такомиллаштириб бориш ҳамда жанговар, жисмоний ва ахлоқий-руҳий етукликка эришишга интилиш ҳар бир ишчи ва хизматчининг хизмат бурчидир.


4. Ишчи ва хизматчилар билан касбий тайёргарлик машғулотларини амалга ошириш мақсади ва вазифалари қуйидагилардан иборат:

ишчи ва хизматчиларнинг касбий тайёргарликдаги масъулият ҳиссини ва маҳоратини доимий равишда такомиллаштириб бориш;

ишчилар ва хизматчиларга объектларни қўриқлашни ташкил этишнинг норматив-ҳуқуқий асосларини ўргатиш, уларнинг амалий кўникма ҳамда малакаларини ошириш;

ишчи ва хизматчиларга касбий-этика қоидаларига асосланиб, қўриқлаш фаолиятини амалга ошириш давомида турли хил вазиятларда ўзини тутишни, фуқаролар билан муомала қилиш маданиятини ва ахлоқий-руҳий ҳолатини назорат қилишни ўргатиш;

қўриқланадиган объектларнинг ўзига хослиги ва хусусиятларини ўргатиш;

ишчи ва хизматчилар орасидан бошқарувчанлик қобилиятига эгаларини саралаб, уларга қўриқлаш фаолияти жараёнида бошқарувни амалга оширишни ўргатиш;

ишчи ва хизматчиларни мустақил ҳамда гуруҳ таркибида ўз хизмат вазифаларини бажаришга, жисмоний куч ишлатиш, махсус воситаларни қўллаш, хизмат қуролидан моҳирона фойдаланиш талабларини ўргатиш;

қўриқланадиган объектлар ҳудудида жамоат тартибини таъминлаш, ҳуқуқбузарликларни профилактика қилиш ва уларга чек қўйиш бўйича доимий амалий машғулотларни ташкил этиш;

қўриқланадиган объектларда табиий ва техноген хусусиятли фавқулодда вазиятлар оқибатларини бартараф қилишда иштирок этишни ҳамда қўриқлашнинг илғор муҳандислик, техник воситалари ва усулларини жорий этишни, улардан фойдаланишни ўргатиш;

ишчи ва хизматчиларнинг турли ҳолатларда моҳирона ҳамда самарали ҳаракатланиши, қурол ва махсус воситаларни жанговар шай ҳолатда сақлаши бўйича билим ва кўникмаларини шакллантириш;

ишчи ва хизматчиларга қўриқланадиган объектларни тажовузлардан ҳамда объектдаги жисмоний шахсларнинг ҳаёти ва соғлиғини ҳимоя қилишни ўргатиш;

ишчи ва хизматчиларда юқори руҳий барқарорлик, жасоратлилик, қатъиятлилик, жисмоний чидамлилик ва эпчиллик, зукколик, оғир шароитларда жисмоний ва ахлоқий-руҳий зўриқишга бардош бериш қобилиятини шакллантириш, зийраклик, ҳушёрлик, хотира, тафаккур ва қўриқлаш фаолиятини амалга оширишда зарур бўладиган бошқа ақлий-ҳиссий кўникмаларини ривожлантириш.


5. Ишчи ва хизматчилар касбий тайёргарлик машғулотлари билан тўлиқ қамраб олинади. Хизматда, меҳнат таътилида бўлганлар, касаллик варақаси бўйича ишда бўлмаганлар ёки бошқа узрли сабаблар билан қатнашмаганлар учун қўшимча машғулотлар ташкил этилади.



2-БОБ. КАСБИЙ ТАЙЁРГАРЛИКНИ

РЕЖАЛАШТИРИШ ВА ТАШКИЛ ЭТИШ


6. Касбий тайёргарлик машғулотлари икки ўқув босқичида ўтказилади:

биринчи ўқув босқичи январь-май ойларида;

иккинчи ўқув босқичи июль-ноябрь ойларида.

Июнь ва декабрь ойи янги ўқув босқичига тайёргарлик ойлари ҳисобланади.


7. Касбий тайёргарлик машғулотлари назарий, амалий, мустақил тайёргарлик ва синовларни қабул қилиш каби ўқитиш усулларидан фойдаланган ҳолда ташкил этилади.

Касбий тайёргарликни амалга оширишда ўқитишнинг замонавий усулларидан фойдаланилади.


8. Касбий тайёргарлик бўйича ишчи ва хизматчиларнинг хизмат-жанговар, ижтимоий-ҳуқуқий, ахлоқий-руҳий ва жисмоний тайёргарлик машғулотларини амалга ошириш тартиби Ўзбекистон Республикаси Миллий гвардияси қўмондони томонидан белгиланади.


9. Касбий тайёргарлик машғулотлари таркибида идоравий ҳарбийлаштирилган қўриқлаш бўлинмалари бўлган давлат бошқаруви органи, хўжалик бирлашмаси, маҳаллий давлат ҳокимияти органи ёки бошқа ташкилотлар раҳбарининг буйруғи (фармойиши) асосида ташкил этилади ва ушбу буйруқда (фармойишда) машғулотларни ташкил этиш учун масъуллар, тайёргарлик машғулотларни ташкил этиш куни, жойи, вақти, ким томонидан ўтказилиши белгиланади.


10. Касбий тайёргарлик машғулотларини ташкил этиш учун масъул этиб белгиланган мутахассисларнинг вазифалари:

ўқув жараёнини режалаштириш ва ишлаб чиқишда қўл остидаги ишчи ва хизматчиларга вазифаларни тақсимлаб бериш ҳамда уларнинг бажарилишини назорат қилиш;

ўқув жараёнини ташкил этиш учун маълумотлар ва маърузалар ресурсларини шакллантириш ҳамда янгилаб бориш;

машғулотлар гуруҳлар таркибида ва махсус тактик машқлар ўқув режалари ҳамда дастурларига асосан ўтказилиб, ўқув гуруҳ журналларини тўғри юритилишини назорат қилиш;

ўқув-моддий базани яхшилаш ва талаб даражасида сақлаб туришга раҳбарлик қилиш;

машғулотларни ўтказишда хавфсизлик қоидалари ҳамда талабларининг бажарилиши, меҳнатни муҳофаза қилиш қоидаларига риоя этилишини назорат қилиш.



3-БОБ. КАСБИЙ ТАЙЁРГАРЛИК ЯКУНЛАРИ

БЎЙИЧА СИНОВ ИМТИҲОНЛАРИНИ

ЎТКАЗИШ ТАРТИБИ


11. Ишчи ва хизматчилар касбий тайёргарлик якунлари бўйича синов имтиҳонларидан (кейинги ўринларда - синов) ўтказилади. Синов касбий тайёргарлик машғулотларининг иккинчи ўқув босқичи якунида ўтказилади.

Синовни ўтказиш ва баҳолаш таркибида идоравий ҳарбийлаштирилган қўриқлаш бўлинмалари бўлган давлат бошқаруви органи, хўжалик бирлашмаси, маҳаллий давлат ҳокимияти органи ёки бошқа ташкилот раҳбарининг буйруғи билан ташкил этилган комиссия (кейинги ўринларда - комиссия) томонидан амалга оширади.


12. Синов қуйидаги йўналишларда ва кетма-кетликда ўтказилади:

а) амалий синовлар:

жисмоний тайёргарлик бўйича (эркаклар учун тўсинда тортилиш, аёллар учун куч ишлатиш машқлари, белгиланган масофаларга югуриш);

жанговар тайёргарлик бўйича хизмат қуролидан ўқ отиш машғулоти бажарилади (хизмат қуроли бириктирилмаган ишчилар ва хизматчилар бундан мустасно);

б) назарий синовлар - қўриқлаш фаолиятини амалга ошириш, ижтимоий-ҳуқуқий, ахлоқий-руҳий, жисмоний куч ишлатиш, махсус воситаларни ва хизмат қуролини қўллаш шартлари, шахсий кўрикдан ўтказишни, ашёлар, қўл юки, багаж ва транспорт воситаларини кўздан кечириш қоидаларини ва ҳуқуқбузарлик содир этган шахсни ушлаш ва қўлга олиш бўйича ўқув босқичида ўтилган назарий билимларни тест топшириш орқали аниқлаш.


13. Амалий синовлар бўйича меъёрлар Ўзбекистон Республикаси Миллий гвардияси қўмондони томонидан белгиланади. Амалий синовларни муваффақиятли топширганлар ("қониқарли", "яхши" ва "аъло" баҳоланганлар) назарий синовига киришига рухсат берилади.


14. Назарий синовлар тест саволлар тўплами асосида ўтказилади. Тест саволлари ўқув йили давомида ўтказилган машғулотлар мавзуларидан келиб чиққан ҳолда, ўз хизмат йўналишлари бўйича ишлаб чиқилади.


15. Тест саволларининг матни "Тimеs Nеw Rоmаn" шрифтида Мiсrоsоft Wоrd матн редакторида қуйидаги тартибда кетма-кетликда тайёрланади:

саволлар кетма-кетликни билдирувчи рақамлар ("1.", "2.", "3." ва ҳоказо) билан белгиланади;

жавоб вариантларининг ҳар бири янги хатбошидан бошланади ва камида учта бўлади, ҳарфлар ("А)", "Б)", "В)" ва бошқалар) билан белгиланади, жавобларнинг биттаси тўғри бўлади.


16. Тест саволлари комиссия томонидан текширилади, тўғри жавобнинг хатбошида "*" белгиси кўрсатилади ва зарур ҳолатларда ўзгартиришлар киритилиб, тўғрилигига ишонч ҳосил қилингандан сўнг тест базасига киритилади.


17. Ишчи ва хизматчилардан қабул қилинадиган касбий тайёргарлик бўйича назарий синовлар тести 50 та саволдан иборат бўлиб, уларни ечиш учун 60 дақиқа вақт ажратилади.


18. Назарий синовлар тест саволлари тўплами учта йўналишдан иборат:

қўриқлаш фаолияти йўналиши бўйича (20 та савол);

ижтимоий-ҳуқуқий ҳамда ахлоқий-руҳий йўналиш бўйича (15 та савол);

жисмоний куч ишлатиш, махсус воситаларни ва хизмат қуролини қўллаш шартлари бўйича (15 та савол).


19. Назарий синовлар тестларини баҳолашда ҳар бир тўғри топилган жавоб учун 2 балл берилади ва қуйидагича баҳоланади:

"аъло" баҳо - 43 тадан 50 тагача тўғри жавоб (86,0 баллдан 100 баллгача);

"яхши" баҳо - 36 тадан 42 тагача тўғри жавоб (72,0 баллдан 84,0 баллгача);

"қониқарли" баҳо - 28 тадан 35 тагача тўғри жавоб (56,0 баллдан 70,0 баллгача);

"қониқарсиз" баҳо - 27 тагача тўғри жавоб (54,0 баллгача).


20. Назарий синовларни топширадиган ишчи ва хизматчилар кундалик хизмат кийимида бўлади, уларга ёрдамчи маълумотлардан (шпаргалка, уяли алоқа ва бошқа воситалар) фойдаланиш, тест китобчасини синов олинаётган хонадан олиб чиқиб кетиш қатъиян ман этилади. Синов олиш жараёнида белгиланган тартиб ва хизмат интизомига тўлиқ риоя этилиши лозим.


21. Назарий синовлар компьютер техника воситалари ва видеокузатув орқали тўғридан-тўғри онлайн трансляция қилиш воситалари билан жиҳозланган махсус хоналарда ёки бундай махсус хоналар мавжуд бўлмаса, ёзма равишда қабул қилинади.

Назарий синовларни қабул қилишдан олдин ишчи ва хизматчиларга комиссия томонидан берилган кўрсатмани (тизимга кириш, тест саволларини танлаш ва улар билан ишлаш тартиби) аниқ тушунтирилади.

Агарда, ишчи ва хизматчи компьютерда ишлаш жараёнида хатога йўл қўйса, синовни қайта топширишга рухсат берилмайди ва унинг баҳоси "қониқарсиз" деб баҳоланади.

Ишчи ва хизматчига назарий синовни қайта топширишга компьютерда ёки электр тармоқда техник сабабларга кўра носозликлар пайдо бўлганда рухсат берилади.


22. Амалий ва назарий синовлар жараёнлари видео тасвирга тушириб борилади ҳамда бир йил давомида сақланади.


23. Ўтказилган синов натижалари бўйича комиссия томонидан баённома расмийлаштирилиб, имзоланади ва белгиланган тартибда сақланади.


24. Узрли сабабларга кўра (таътил, хизмат сафари, меҳнатга вақтинча лаёқатсиз бўлган давр) ўқув босқичи якуни бўйича ўтказилган синовда қатнаша олмаган ишчи ва хизматчилар учун қўшимча равишда синовлар ўтказилади.

Ўқув босқичи даврлари ўртасида иш (хизмат)га қабул қилинган ишчи ва хизматчилар учун иш (хизмат)га қабул қилинган йилда белгиланган синов ўтказилмайди.

25. Синовдан ўта олмаган ишчи ва хизматчиларга бевосита бошлиғининг тавсиясига мувофиқ мазкур Низомнинг 12-бандида назарда тутилган синовларни бир маротаба қайтадан топширишга рухсат берилади.


26. Синов натижалари бўйича ва қайта топширишда қониқарсиз баҳоланган ишчи ва хизматчилар малакаси етарли эмас деб ҳисобланиб, навбатдан ташқари касбий яроқлилигини аниқлаш мақсадида даврий текширувлардан ўтиш учун Ўзбекистон Республикаси Миллий гвардияси минтақавий ўқув марказларининг махсус ўқув курсларида ўз маблағлари ҳисобидан ўқига юборилади.



4-БОБ. ЯКУНЛОВЧИ ҚОИДА


27. Мазкур Низом талаблари бузилишида айбдор деб топилган шахслар қонунчилик ҳужжатларида белгиланган тартибда жавоб берадилар.



Қонун ҳужжатлари маълумотлари миллий базаси (www.lex.uz),

2022 йил 2 ноябрь



























































Время: 0.0049
по регистрации МЮ строгое соответствие
  • Все
  • действующие
  • утратившие силу
  • Русский
  • Ўзбекча
  • Оба языка
  • любая дата
  • точная дата
  • период
  • -

Свернуть поиск