ВСЕ ЗАКОНОДАТЕЛЬСТВО УЗБЕКИСТАНА

ЎзР Конунчилиги / Хўжалик ва тадбиркорлик фаолиятининг умумий масалалари / Маҳсулотларни тамғалаш. Акцизлар /

Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 01.11.2022 й. 631-сон "Сув ва салқин ичимликларни мажбурий рақамли маркировкалаш тизимини жорий этиш тўғрисида"ги Қарори

Функция недоступна

Данная функция доступно только для клиентов (пользователей)

Полный текст документа доступен в платной версии. По вопросам звоните на короткий номер 1172

ЎЗБЕКИСТОН РЕСПУБЛИКАСИ

ВАЗИРЛАР МАҲКАМАСИНИНГ

ҚАРОРИ

01.11.2022 й.

N 631



СУВ ВА САЛҚИН ИЧИМЛИКЛАРНИ

МАЖБУРИЙ РАҚАМЛИ МАРКИРОВКАЛАШ

ТИЗИМИНИ ЖОРИЙ ЭТИШ ТЎҒРИСИДА


Сув ва салқин ичимликларни ишлаб чиқариш, олиб кириш ва уларнинг айланмасини ҳисобга олиш механизмларини тубдан такомиллаштириш ҳамда қонуний айланмасини таъминлаш, шунингдек, ушбу. маҳсулотларни мажбурий рақамли маркировкалаш тизимини жорий қилиш мақсадида Вазирлар Маҳкамаси ҚАРОР ҚИЛАДИ:


1. Қуйидагилар:

а) Вазирлар Маҳкамасининг "Айрим турдаги маҳсулотларни мажбурий рақамли маркировкалаш тизимини жорий этиш тўғрисида" 2020 йил 20 ноябрдаги 737-сон қарори билан "Asl belgisi" маҳсулотларни маркировкалаш ва кузатиб бориш миллий ахборот тизими (кейинги ўринларда - "Asl belgisi" МАТ) жорий қилинганлиги ҳамда "CRPT TURON" МЧЖ мазкур тизимнинг оператори (кейинги ўринларда - оператор) сифатида белгиланганлиги;

б) Вазирлар Маҳкамасининг "Айрим турдаги маҳсулотларни мажбурий рақамли маркировкалаш тизими босқичма-босқич жорий этилишини таъминлаш чора-тадбирлари тўғрисида" 2020 йил 31 декабрдаги 833-сон қарорига мувофиқ, маркировка кодлари ишлаб чиқарувчилар ва импорт қилувчиларга оператор томонидан тақдим этилиши, шунингдек электрон ҳисобварақ-фактураларда ва онлайн назорат касса техникасининг сотув чекларида акс этилиши орқали Давлат солиқ қўмитасининг маълумотларни қайта ишлаш маркази томонидан операторга ушбу маркировка кодларни ҳаракати юзасидан маълумотлар тақдим этилиши;

в) Вазирлар Маҳкамасининг "Мажбурий рақамли маркировкаланиши лозим бўлган маҳсулотлар рўйхатини кенгайтириш бўйича тажриба лойиҳаларини амалга ошириш чора-тадбирлари тўғрисида" 2021 йил 20 майдаги 322-сон қарорига мувофиқ сув ва салқин ичимликларни рақамли маркировкалаш механизмларини ишлаб чиқиш бўйича тажриба лойиҳаси амалга оширилганлиги маълумот учун қабул қилинсин.


2. Ўзбекистон Республикаси Иқтисодиёт ва молия вазирлиги ҳамда Қишлоқ хўжалиги вазирлигининг сув ва салқин ичимликларни муддатлари бўйича гуруҳларга бўлишни назарда тутган ҳолда идентификация воситалари орқали мажбурий рақамли маркировкалаш тизимини 2024 йил давомида босқичма-босқич жорий қилиш тўғрисидаги таклифи маъқуллансин.

Бунда мажбурий рақамли маркировкалашни бошлаш муддатлари ҳамда маҳсулотлар турлари қуйидагича белгилансин:

биринчи гуруҳ - ачитилмаган ва таркибига спирт қўшилмаган, шакар ёки бошқа ширинлик қўшилган ёки қўшилмаган мева шарбатлари (узум шираси мустасно) ва сабзавот шарбатлари, шунингдек газланган ҳамда газланмаган сувлар ва ичимликлар - 2024 йил 1 мартдан бошлаб;

иккинчи гуруҳ - металл, шу жумладан, алюмин идишдаги сув ва салқин ичимликлар - 2024 йил 1 августдан бошлаб.

3. Қуйидагилар:

Мажбурий рақамли маркировкаланадиган сув ва салқин ичимликларнинг идентификация кодлари рўйхати 1-иловага мувофиқ;

Сув ва салқин ичимликларни ишлаб чиқарувчи ташкилотлар томонидан мажбурий рақамли маркировкалаш тизимини босқичма-босқич жорий қилиш графиги 2-иловага мувофиқ;

Сув ва салқин ичимликларни импорт қилувчи ташкилотлар томонидан мажбурий рақамли маркировкалаш тизимини босқичма-босқич жорий қилиш графиги 3-иловага мувофиқ;

Сув ва салқин ичимликларни улгуржи ва чакана савдо ташкилотлари томонидан мажбурий рақамли маркировкалаш тизимига босқичма-босқич ўтиш графиги 4-иловага мувофиқ;

Сув ва салқин ичимликларни идентификация воситалари орқали мажбурий рақамли маркировкалаш хусусиятлари тўғрисидаги низом 5-иловага мувофиқ тасдиқлансин.


4. Шундай тартиб ўрнатилсинки, унга мувофиқ:

оператор томонидан мажбурий рақамли маркировкаланиши белгиланган сув ва салқин ичимликларни мажбурий рақамли маркировкалаш учун маркировка кодлари мазкур маҳсулотларни ишлаб чиқарувчиларга ва импорт қилувчиларга тегишли буюртма асосида тақдим этилади;

сув ва салқин ичимликларни идентификация воситалари орқали мажбурий рақамли маркировкалаш тартиби 2024 йил давомида босқичма-босқич жорий қилинади;

Ўзбекистон Республикасида ПЕТ қадоқларида ярим (0,5) литр ва ундан ошмаган ҳолда ишлаб чиқарилган (таркибида шакар ва бошқа қўшимчалар мавжуд бўлмаган) газланмаган сувларни мажбурий рақамли маркировкалашда идентификация воситаларини шакллантириш мақсадида рақамли маркировка кодлари оператор томонидан бепул тақдим этилади;

сув ва салқин ичимликларнинг тегишли гуруҳини мажбурий рақамли маркировкалаш тартибини жорий қилиш кунига қадар ишлаб чиқарувчи ва импорт қилувчи ташкилотлар операторга маркировка кодларини буюртма беришга ҳамда ушбу маҳсулотларни уларнинг қадоқларига идентификациялаш воситаларини қўллаган ҳолда ишлаб чиқаришга ҳақли;

2024 йил 1 мартдан бошлаб тегишли гуруҳдаги сув ва салқин ичимликларни импорт қилувчилар зиммасига божхона юк декларациясида импорт қилинадиган маҳсулотлар бўйича агрегацияланган импорт кодини акс эттириш мажбурияти юкланади.

5. Белгилансинки, сув ва салқин ичимликларнинг тегишли гуруҳини мажбурий рақамли маркировкалаш тартиби жорий қилинган кундан бошлаб:

тегишли гуруҳдаги сув ва салқин ичимликларни мажбурий рақамли маркировкасиз маҳаллий ишлаб чиқариш (экспорт учун ишлаб чиқариш бундан мустасно) тақиқланади. Бунда мазкур ҳолатлар аниқланганда, қонунчиликка мувофиқ жавобгарликка тортиш учун асос бўлади;

мажбурий рақамли маркировкаланадиган сув ва салқин ичимликларнинг маркировкаланмасдан сотилиш ҳолатлари бўйича қонунчилик ҳужжатларига мувофиқ чоралар кўрилган ҳолда, рақамли маркировка қоидаларини, шунингдек, савдо қоидаларини бузиш (ҳужжатлари мавжуд бўлмаган товарларни сотиш) сифатида қаралади.

Ўзбекистон Республикаси ҳудудига импорт қилинаётган сув ва салқин ичимликларнинг агрегацияланган импорт коди бўйича маълумотларни божхона юк декларациясида кўрсатилмасдан, "эркин муомалага чиқариш" божхона режимига расмийлаштириш тақиқланади;

олти ой мобайнида тегишли гуруҳдаги сув ва салқин ичимликларни ишлаб чиқарувчилар ва импорт қилувчилар томонидан рақамли маркировкаланмаган сув ва салқин ичимликлар қолдиқларини сотишга рухсат берилади;

тўққиз ой мобайнида тегишли гуруҳдаги сув ва салқин ичимликларни улгуржи савдо ташкилотлари томонидан рақамли маркировкаланмаган сув ва салқин ичимликлар қолдиқларини сотишга рухсат берилади;

тўққиз ой ўтгач тегишли гуруҳдаги сув ва салқин ичимликларни маҳсулотлар айланмаси иштирокчилари ўртасида тақсимлашни фақат электрон ҳисобварақ - фактураларга маркировка кодлари тўғрисидаги маълумотларни киритган ҳамда "Asl belgisi" МАТга маълумот юборган ҳолда амалга оширилади;

тегишли гуруҳлар учун белгиланган мажбурий рақамли маркировкалаш санасига қадар ишлаб чиқарилган ва юқорида белгиланган муддатларда эркин муомалага киритилган сув ва салқин ичимликларни чакана савдо ташкилотлари томонидан ўн икки ойдан кўп бўлмаган муддатда идентификация воситаларисиз сотишга рухсат берилади;

сув ва салқин ичимликларни ишлаб чиқариш, олиб кириш (импорт қилиш), уларнинг чакана ёки улгуржи савдоси билан шуғулланувчи корхоналарга ушбу қарорга 2 - 4-иловаларда келтирилган муддатларда "Asl belgisi" МАТга уланиш ҳамда мазкур тизимга рақамли маркировкаланган маҳсулотларнинг муомалага киритилиши, муомалада бўлиши ва муомаладан чиқарилиши тўғрисидаги тегишли маълумотларни тақдим этиш мажбурияти юкланади.


6. Оператор Ўзбекистон Республикаси Давлат солиқ қўмитаси билан биргаликда "Asl belgisi" МАТда белгиланган тартибда рўйхатдан ўтган ҳамда тегишли шартномани имзолаган сув ва салқин ичимликларни ишлаб чиқарувчи ва импорт қилувчи ташкилотларни 2024 йил 1 мартга қадар буюртмаларни бошқариш станцияси билан, шу жумладан, мазкур ускуналардан масофавий фойдаланиш имкониятини таъминласин.

7. Ўзбекистон Республикаси Ташқи ишлар вазирлиги Ўзбекистон Республикасида сув ва салқин ичимликларни мажбурий рақамли маркировкалаш тартиби жорий қилинганлиги тўғрисида хорижий давлатлар хабардор қилинишини таъминласин.


8. Ўзбекистон Республикаси Ҳукуматининг 6-иловага мувофиқ айрим қарорларига ўзгартириш ва қўшимчалар киритилсин.


9. Ўзбекистон Республикаси Давлат солиқ қўмитаси Ўзбекистон Миллий ахборот агентлиги, Ўзбекистон Миллий телерадиокомпанияси ва бошқа манфаатдор идоралар билан биргаликда мазкур қарорнинг мазмун-моҳияти ҳамда уни амалга ошириш жараёнларининг оммавий ахборот воситаларида кенг ёритилишини таъминласин.


10. Ўзбекистон Республикаси Давлат солиқ қўмитаси манфаатдор вазирликлар ва идоралар билан биргаликда ўзлари қабул қилган норматив-ҳуқуқий ҳужжатларни икки ой муддатда ушбу қарорга мувофиқлаштирсин.


11. Мазкур қарорнинг бажарилишини назорат қилиш Ўзбекистон Республикаси Бош вазирининг молия-иқтисодиёт ва камбағалликни қисқартириш масалалари бўйича ўринбосари - иқтисодий тараққиёт ва камбағалликни қисқартириш вазири Ж.А. Қўчқоров ва Ўзбекистон Республикаси Давлат солиқ қўмитаси раиси Ш.Д. Кудбиев зиммасига юклансин.



Ўзбекистон Республикасининг Бош вазири                                 А. Арипов






Вазирлар Маҳкамасининг

2022 йил 1 ноябрдаги

631-сон қарорига

1-ИЛОВА



Мажбурий рақамли маркировкаланадиган сув ва

салқин ичимликларнинг идентификация кодлари

РЎЙХАТИ*

Т/р

Маҳсулот номи


ТИФ ТН коди

позицияси


Маҳсулотлар

идентификация

кодларининг

синф коди


Биринчи гуруҳ

1.

Ачитилмаган ва таркибида спирт қўшилмаган, шакар ёки бошқа ширинлик қўшилган ёки қўшилмаган мева шарбатлари (узум шираси бундан мустасно) ва сабзавот шарбатлари, шунингдек газланган ҳамда газланмаган сувлар ва ичимликлар


2009, 2201, 2202

02009, 02201, 02202

Иккинчи гуруҳ

2.

Металл, шу жумладан, алюмин идишдаги сув ва салқин ичимликлар


2201, 2202

02201, 02202

       

*) рўйхатда келтирилган ТИФ ТН ҳамда МХИК кодлари Ўзбекистон Республикаси Давлат солиқ қўмитаси томонидан "Asl belgisi" МАТ оператори билан келишган ҳолда ўзгартирилиши мумкин.






Вазирлар Маҳкамасининг

2022 йил 1 ноябрдаги

631-сон қарорига

2-ИЛОВА


Сув ва салқин ичимликларни ишлаб

чиқарувчи ташкилотлар томонидан мажбурий

рақамли маркировкалаш тизимини

босқичма-босқич жорий қилиш

ГРАФИГИ

Т/р

Тадбирлар номи


Амалга ошириш муддати


биринчи гуруҳ


иккинчи гуруҳ


1-босқич. Мажбурий рақамли маркировкалаш тизимига

ўтиш юзасидан тайёргарлик ишларни амалга ошириш

1.1

"Asl belgisi" МАТда рўйхатдан ўтиш ва тегишли шартномани имзолаш.


2023 йил

1 августга қадар


2024 йил

1 мартга қадар


1.2

Рақамли маркировка қоидалари ва "Asl belgisi" МАТда ишлаш тартиби юзасидан масъул ходимларни ўргатиш.


2023 йил

1 декабрга қадар


2024 йил

15 мартга қадар


1.3

"Маркировкаланган маҳсулотлар каталоги" тизимига барча ишлаб чиқариладиган маҳсулотлар тўғрисидаги маълумотларни киритиш.


2023 йил

31 декабрга қадар


2024 йил

25 июлга қадар


1.4

Рақамли маркироваланмаган маҳсулотлар қолдиғи ҳажмини аниқлаш мақсадида корхонада тегишли хатловни амалга ошириш ҳамда маълумотларни Иқтисодиёт ва молия вазирлиги ҳузуридаги Солиқ қўмитасига ҳамда "Asl belgisi" МАТга тақдим этилишини таъминлаш.


2024 йил

1 мартга қадар


2024 йил

1 августга қадар


2-босқич. Маҳсулотнинг истеъмол қадоғига махсус жой ажратиш.

Зарур ускуналарни сотиб олиш ва ўрнатиш

2.1

Ишлаб чиқарувчи ташкилот томонидан ўз маҳсулотларни ишлаб чиқариш, сақлаш ва логистика тизимларини жорий қилинадиган рақамли маркировка тизимига мослиги юзасидан ўрганиш ўтказиш.


2023 йил

1 ноябрга қадар


2024 йил

1 апрелга қадар


2.2.

Талабларга мувофиқ маҳсулотнинг истеъмол қадоғига идентификация воситасини елимлаш учун махсус жой ажратилишини таъминлаш.


2023 йил

1 декабрга қадар


2024 йил

1 майга қадар


2.3

Зарур ускуналарни ва дастурий маҳсулотларни сотиб олиш тўғрисида шартнома тузиш.


2023 йил

1 декабрга қадар


2024 йил

1 майга қадар


2.4

Зарур ускуналарни ва дастурий маҳсулотларни олиб келиш.


2023 йил

31 декабрга қадар


2024 йил

1 июлга қадар


2.5

Ишлаб чиқариш линияларида зарур ускуналарни ва дастурий маҳсулотларни ўрнатиш.


2024 йил

25 февралга қадар


2024 йил

25 июлга қадар


3-босқич. Мажбурий рақамли маркировкалашни жорий этиш

3.1

Мажбурий рақамли маркировкаланган сув ва салқин ичимликларни ишлаб чиқарилишини йўлга қўйиш.


2024 йил

1 мартдан бошлаб


2024 йил

1 августдан бошлаб


3.2

Маҳсулотларни мажбурий рақамли маркировкалаш тўғрисидаги маълумотлар "Asl belgisi" МАТга тақдим этилишини талаб қилиш.


2024 йил

10 мартдан бошлаб


2024 йил

10 августдан бошлаб


4-босқич. Агрегациялаш тизимини жорий қилиш

4.1

Агрегациялаш тизимининг тартиб ва қоидаларини ўрганиш.


2024 йил

1 июлга қадар


2025 йил

5 январга қадар


4.2

Тизимни жорий қилиш учун талаб қилинадиган ускуна ва дастурий маҳсулотларни сотиб олиш бўйича шартномаларни тузиш.


2024 йил

1 августга қадар


2025 йил

1 февралга қадар


4.3

Ускуна ва дастурий маҳсулотлар ўрнатилишини таъминлаш.


2024 йил

15 октябрга қадар


2025 йил

15 апрелга қадар


4.4

Тайёр маҳсулотларни агрегациялаш тизимини йўлга қўйиш.


2024 йил

1 ноябрдан бошлаб


2025 йил

1 майдан бошлаб


5-босқич. Маркировкаланмаган маҳсулотларни сотиш, маҳсулотлар

тўғрисидаги маълумотларни "Asl belgisi" МАТга тақдим этиш

5.1

Маркировкаланмаган сув ва салқин ичимликлар қолдиқларининг сотилишини ва (ёки) учинчи шахсларга сотилиши билан боғлиқ бўлмаган сабабларга кўра муомаладан чиқарилишини таъминлаш.


2024 йил

1 сентябрга қадар


2025 йил

1 февралга қадар


5.2

Рақамли маркировка кодлари тўғрисидаги маълумотларнинг электрон ҳисоб-варақ фактураларга бириктирилишини таъминлаш.


2024 йил

1 ноябрдан бошлаб


2025 йил

1 майдан бошлаб


5.3

Сув ва салқин ичимликларни савдо субъектларига сотиш тўғрисида маълумотларни "Asl belgisi" МАТга тақдим этиш.


2024 йил

10 ноябрдан бошлаб


2025 йил

10 майдан бошлаб


5.4

Маҳсулотлар айланмаси бўйича барча ҳаракатлар тўғрисидаги маълумотларни "Asl belgisi" МАТга киритиш.


2025 йил

1 мартдан бошлаб


2025 йил

1 августдан бошлаб


        





Вазирлар Маҳкамасининг

2022 йил 1 ноябрдаги

631-сон қарорига

3-ИЛОВА


Сув ва салқин ичимликларни импорт

қилувчи ташкилотлар томонидан мажбурий

рақамли маркировкалаш тизимини

босқичма-босқич жорий қилиш

ГРАФИГИ

Т/р

Тадбирлар номи


Амалга ошириш муддати


биринчи гуруҳ


иккинчи гуруҳ


1-босқич. Мажбурий рақамли маркировкалаш тизимига

ўтиш юзасидан тайёргарлик ишларни амалга ошириш

1.1

"Asl belgisi" МАТда рўйхатдан ўтиш ва тегишли шартномани имзолаш.


2023 йил

1 августга қадар


2024 йил

5 мартга қадар


1.2

Рақамли маркировка қоидалари ва "Asl belgisi" МАТда ишлаш тартиби юзасидан масъул ходимларни ўргатиш.


2023 йил

1 декабрга қадар


2024 йил

20 мартга қадар


1.3

"Маркировкаланган маҳсулотлар каталоги" тизимига барча ишлаб чиқариладиган маҳсулотлар тўғрисидаги маълумотларни киритиш.


2023 йил

31 декабрга қадар


2024 йил

25 июлга қадар


1.4

"Asl belgisi" МАТ Операторига рақамли маркировка кодларини буюртма беришни йўлга қўйиш.


2024 йил

15 февралдан бошлаб


2024 йил

15 июлдан бошлаб


1.5

Рақамли маркировкаланмаган маҳсулотлар қолдиғи ҳажмини аниқлаш мақсадида корхонада тегишли хатловни амалга ошириш ҳамда маълумотларни Иқтисодиёт ва молия вазирлиги ҳузуридаги Солиқ қўмитасига ва "Asl belgisi" МАТга тақдим этилишини таъминлаш.


2024 йил

1 мартга қадар


2024 йил

1 августга қадар


1.6

Рақамли маркировкаланмаган сув ва салқин ичимликларни Ўзбекистон Республикаси ҳудудига олиб кириш ҳамда "эркин муомалага чиқариш" божхона режимига расмийлаштириш.


2024 йил

1 мартга қадар


2024 йил

1 августга қадар


2-босқич. Мажбурий рақамли маркировкалашни жорий этиш

2.1

Мажбурий рақамли маркировкаланган сув ва салқин ичимликларни импорт қилинишини йўлга қўйиш.


2024 йил

1 мартдан бошлаб


2024 йил

1 августдан бошлаб


2.2

Маҳсулотларни мажбурий рақамли маркировкалаш тўғрисидаги маълумотлар "Asl belgisi" МАТга тақдим этилишини талаб қилиш.


2024 йил

10 мартдан бошлаб


2024 йил

10 августдан бошлаб


2.3

Импорт қилинадиган маҳсулотлар партияси бўйича агрегацияланган импорт коди божхона юк декларациясида акс эттирилишини ҳамда импорт тўғрисидаги тегишли хабарнома "Asl belgisi" МАТ операторига тақдим этилишини йўлга қуйиш.


2024 йил

1 мартдан бошлаб


2024 йил

1 августдан бошлаб


3-босқич. Агрегациялаш тизимини жорий қилиш

3.1

Агрегациялаш тизимининг тартиб ва қоидаларини ўрганиш.


2024 йил

1 июлга қадар


2025 йил

5 январга қадар


3.2

Тизимни жорий қилиш учун талаб қилинадиган ускуна ва дастурий маҳсулотларни сотиб олиш бўйича шартномаларни тузиш.


2024 йил

1 августга қадар


2025 йил

1 февралга қадар


3.3

Ускуна ва дастурий маҳсулотлар ўрнатилишини таъминлаш.


2024 йил

15 октябрга қадар


2025 йил

15 апрелга қадар


3.4

Тайёр маҳсулотларни агрегациялаш тизимини йўлга қўйиш.


2024 йил

1 ноябрдан бошлаб


2025 йил

1 майдан бошлаб


4-босқич. Маркировкаланмаган маҳсулотларни сотиш, маҳсулотлар

тўғрисидаги маълумотларни "Asl belgisi" МАТга тақдим этиш

4.1

Маркировкаланмаган сув ва салқин ичимликлар қолдиқларининг сотилишини ва (ёки) учинчи шахсларга сотилиши билан боғлиқ бўлмаган сабабларга кўра муомаладан чиқарилишини таъминлаш.


2024 йил

1 сентябрга қадар


2025 йил

1 февралга қадар


4.2

Рақамли маркировка кодлари тўғрисидаги маълумотларнинг электрон ҳисобварақ-фактураларга бириктирилишини таъминлаш.


2024 йил

1 ноябрдан бошлаб


2025 йил

1 майдан бошлаб


4.3

Сув ва салқин ичимликларни савдо субъектларига сотиш тўғрисида маълумотларни "Asl belgisi" МАТга тақдим этиш.


2024 йил

10 ноябрдан бошлаб


2025 йил

10 майдан бошлаб


4.4

Маҳсулотлар айланмаси бўйича барча ҳаракатлар тўғрисидаги маълумотларни "Asl belgisi" МАТга киритиш.


2025 йил

1 мартдан бошлаб


2025 йил

1 августдан бошлаб


      





Вазирлар Маҳкамасининг

2022 йил 1 ноябрдаги

631-сон қарорига

4-ИЛОВА


Сув ва салқин ичимликларни улгуржи ва чакана

савдо ташкилотлари томонидан мажбурий рақамли

маркировкалаш тизимига босқичма-босқич ўтиш

ГРАФИГИ

Т/р

Тадбирлар номи


Амалга ошириш муддати


Биринчи гуруҳ


Иккинчи гуруҳ


Улгуржи савдо


Чакана савдо


Улгуржи савдо


Чакана савдо


1.

"Asl belgisi" МАТда рўйхатдан ўтиш ва тегишли шартномани имзолаш.


2024 йил

1 майга қадар


2024 йил

1 сентябрга қадар


2024 йил

1 ноябрга қадар


2025 йил

1 мартга қадар


2.

Рақамли маркировка қоидалари ва "Asl belgisi" МАТда ишлаш тартиби бўйича масъул ходимларни ўргатиш.


2024 йил

15 майга қадар


2024 йил

15 сентябрга қадар


2024 йил

15 ноябрга қадар


2025 йил

15 мартга қадар


3.

Маркировкаланган сув ва салқин ичимликларни қабул қилиш бўйича зарур ускуна ва дастурий маҳсулотлар ўрнатилишини таъминлаш.


2024 йил

15 августга қадар


2024 йил

15 декабрга қадар


2025 йил

15 январга қадар


2025 йил

15 июлга қадар


4.

Рақамли маркировка кодлари тўғрисидаги маълумотларни электрон ҳисобварақ-фактураларга бириктирилишини таъминлаш.


2024 йил

1 ноябрдан бошлаб


2025 йил

1 мартдан бошлаб


2025 йил

1 майдан бошлаб


2025 йил

1 августдан бошлаб


5.

Маркировкаланган сув ва салқин ичимликларнинг бевосита ишлаб чиқарувчи ва импорт қилувчилардан, шу жумладан, улгуржи савдо корхоналаридан сотиб олиниши тўғрисидаги маълумотларни "Asl belgisi" МАТга тақдим этилишини таъминлаш.


2024 йил

10 ноябрдан бошлаб


2025 йил

10 мартдан бошлаб


2025 йил

10 майдан бошлаб


2025 йил

10 августдан бошлаб


6.

Маркировкаланмаган сув ва салқин ичимликлар қолдиқларининг сотилиши ва (ёки) учинчи шахсларга сотилиши билан боғлиқ бўлмаган сабабларга кўра муомаладан чиқарилишини таъминлаш.


2024 йил

1 ноябрга қадар


2025 йил

1 мартга қадар


2025 йил

1 майга қадар


2025 йил

1 августга қадар


7.

Сув ва салқин ичимликларнинг якуний истеъмолчига сотилиши тўғрисидаги маълумотларни "Asl belgisi" МАТга тақдим этиш.


2025 йил

20 февралдан бошлаб


2025 йил

1 мартдан бошлаб


2025 йил

20 июлдан бошлаб


2025 йил

1 августдан бошлаб


8.

Маҳсулотлар айланмаси бўйича барча ҳаракатлар тўғрисидаги маълумотларни "Asl belgisi" МАТга киритиш.


2025 йил

1 мартдан бошлаб


2025 йил

1 мартдан бошлаб


2025 йил

1 августдан бошлаб


2025 йил

1 августдан бошлаб


     





Вазирлар Маҳкамасининг

2022 йил 1 ноябрдаги

631-сон қарорига

6-ИЛОВА



Ўзбекистон Республикаси Ҳукуматининг

айрим қарорларига киритилаётган

ўзгартириш ва қўшимчалар

2. Вазирлар Маҳкамасининг 2003 йил 13 февралдаги 75-сон қарори (Ўзбекистон Республикаси ҚТ, 2003 й., 2-сон, 15-модда) билан тасдиқланган Ўзбекистон Республикасида чакана савдо қоидалари қуйидаги мазмундаги 58-1-банд билан тўлдирилсин:

"58-1. Мажбурий рақамли маркировкаланиши шарт бўлган товарларнинг чакана савдосини амалга оширувчи тадбиркорлик субъектлари "Asl belgisi" рақамли маркировкалаш ва маҳсулотларни кузатиб бориш миллий ахборот тизимида рўйхатдан ўтган бўлишлари шарт".


3. Вазирлар Маҳкамасининг 2019 йил 10 октябрдаги 861-сон қарори билан тасдиқланган Идишда қадоқланган ичимлик сувининг хавфсизлиги тўғрисидаги умумий техник регламентнинг рус тилидаги матни 10-банди қуйидаги таҳрирда баён этилсин:

"10. Питьевая вода выпускается в обращение на внутреннем рынке Республики Узбекистан при наличии сертификата соответствия, маркировки национальным знаком соответствия, подтверждаемой сертификатом соответствия, а также маркировки средствами цифровой идентификации".


4. Вазирлар Маҳкамасининг 2020 йил 4 мартдаги 119-сон қарори билан тасдиқланган Мева ва сабзавотлардан олинган шарбат маҳсулотларининг хавфсизлиги тўғрисидаги умумий техник регламентнинг 9-бандида:

қуйидаги таҳрирда учинчи хатбоши билан тўлдирилсин:

"Барча ишлаб чиқариладиган маҳсулотлар амалдаги идентификация воситалари орқали рақамли маркировкалаш Қоидаларига риоя этган ҳолда рақамли маркировкаланган бўлиши зарур";

учинчи - бешинчи хатбошилар тегишинча тўртинчи ва олтинчи хатбошилар деб ҳисоблансин.


5. Вазирлар Маҳкамасининг 2020 йил 1 июндаги 345-сон қарори билан тасдиқланган Алкоголсиз ичимликларнинг хавфсизлиги тўғрисидаги умумий техник регламентнинг 11-банди қуйидаги таҳрирда баён этилсин:

"11. Алкоголсиз ичимликларни Ўзбекистон Республикаси ички бозорига муомалага чиқариш мувофиқлик сертификати ҳамда рақамли маркировкаси мавжуд бўлганда амалга оширилади. Мувофиқликни баҳолаш (тасдиқлаш) жараёнларидан ўтган ва Техник регламент талабларига жавоб берадиган алкоголсиз ичимликлар мувофиқлик миллий белгиси билан тамғаланади".


6. Вазирлар Маҳкамасининг 2020 йил 14 августдаги 489-сон қарори билан тасдиқланган "Ҳисобварақ-фактураларнинг шакллари ҳамда уларни тўлдириш, тақдим этиш ва қабул қилиш тартиби тўғрисида низомнинг 63-банди биринчи хатбошиси қуйидаги таҳрирда баён этилсин:

"63. Етказиб берувчи томонидан тақдим этилган электрон ҳисобварақ-фактура ўн календарь кун, рақамли маркировкаланиши лозим бўлган маҳсулотлар бўйича эса бир календарь кун ичида сотиб олувчи томонидан электрон рақамли имзо билан тасдиқланиши ёки сабаби кўрсатилган ҳолда рад этилиши шарт".


7. Вазирлар Маҳкамасининг "Айрим турдаги маҳсулотларни мажбурий рақамли маркировкалаш тизимини жорий этиш тўғрисида" 2020 йил 20 ноябрдаги 737-сон қарорига 1-илованинг 5-позицияси "Мажбурий рақамли маркировкалаш бошланадиган сана" устунидаги "2022 йил 1 октябрь" сўзлари "2023 йил 1 июль" сўзлари билан алмаштирилсин.


8. Вазирлар Маҳкамасининг "Мажбурий рақамли маркировкаланиши лозим бўлган маҳсулотлар рўйхатини кенгайтириш бўйича тажриба лойиҳаларини амалга ошириш чора-тадбирлари тўғрисида" 2021 йил 20 майдаги 322-сон қарорига 1-илованинг 3-позицияси "Мажбурий рақамли маркировкалашни босқичма-босқич жорий этиш бошланадиган сана*" устунидаги "2022 йил 1 октябрь" сўзлари "2023 йил 1 июль" сўзлари билан алмаштирилсин.



Қонун ҳужжатлари маълумотлари миллий базаси (www.lex.uz),

2022 йил 2 ноябрь



















































Время: 0.0055
по регистрации МЮ строгое соответствие
  • Все
  • действующие
  • утратившие силу
  • Русский
  • Ўзбекча
  • Оба языка
  • любая дата
  • точная дата
  • период
  • -

Свернуть поиск