ВСЕ ЗАКОНОДАТЕЛЬСТВО УЗБЕКИСТАНА

ЎзР Конунчилиги / Хўжалик ва тадбиркорлик фаолиятининг умумий масалалари / Маҳсулотларни тамғалаш. Акцизлар /

Сув ва салқин ичимликларни идентификация воситалари орқали мажбурий рақамли маркировкалаш хусусиятлари тўғрисидаги Низом (ЎзР ВМ 01.11.2022 й. 631-сон қарорига 5-илова)

Функция недоступна

Данная функция доступно только для клиентов (пользователей)

Полный текст документа доступен в платной версии. По вопросам звоните на короткий номер 1172

Вазирлар Маҳкамасининг

2022 йил 1 ноябрдаги

631-сон қарорига

5-ИЛОВА



Сув ва салқин ичимликларни идентификация

воситалари орқали мажбурий рақамли

маркировкалаш хусусиятлари тўғрисидаги

НИЗОМ


1-БОБ. УМУМИЙ ҚОИДАЛАР


1. Мазкур Низом Ўзбекистон Республикаси ҳудудида сув ва салқин ичимликларни идентификация воситалари орқали мажбурий рақамли маркировкалаш хусусиятларини, шунингдек, идентификация воситаларининг тавсифларини, маҳсулотлар айланмаси иштирокчилари томонидан "Asl belgisi" миллий ахборот тизими операторига (кейинги ўринларда - "Asl belgisi" МАТ оператори) айланма тўғрисидаги маълумотларни тақдим этиш босқичлари ва муддатларини белгилайди.


2. Мазкур Низомда қуйидаги асосий тушунчалар қўлланилади:


маҳсулотлар - мажбурий рақамли маркировкаланадиган сув ва салқин ичимликлар;


маҳсулотлар айланмаси иштирокчилари - маҳсулотни айланмага киритувчи, унинг айланмасини ва (ёки) айланмадан чиқарилишини амалга оширувчи, давлат рўйхатидан ўтказилганлиги тўғрисидаги гувоҳномага эга бўлган, Ўзбекистон Республикасининг солиқ резидентлари ва норезидентлари ҳисобланган юридик шахслар ва якка тартибдаги тадбиркорлар;


истеъмол қадоғи - сув ва салқин ичимликларнинг якуний истеъмолчига сотиш учун мўлжалланган қадоғи;


агрегациялаш - сув ва салқин ичимликларнинг транспорт ўрамини бузмаган ҳолда уларнинг айланма занжири бўйлаб ҳаракати кузатилишини таъминлаш мақсадида идентификация воситалари ўртасидаги ўзаро боғлиқ маълумотларни сақлаб қолиш орқали истеъмол қадоқларини транспорт ўрамига, шунингдек, транспорт ўрамларини юқори босқичдаги транспорт ўрамига бирлаштириш жараёни;


агрегацияланган импорт коди - "Asl belgisi" МАТ оператори томонидан шакллантириладиган ва божхона юк декларациясида кўрсатиладиган, ўзи билан ҳар бир маҳсулотнинг маркировка кодларини бирлаштирувчи, маҳсулотларнинг алоҳида жамланмаси учун белгиларнинг такрорланмас кетма-кетлиги;


маркировкалаш ахборот тизими - "Asl belgisi" маҳсулотларни маркировкалаш ва кузатиб бориш миллий ахборот тизими (кейинги ўринларда - "Asl belgisi" МАТ);


сервис-провайдер - маҳсулотлар айланмаси иштирокчисининг топшириғи бўйича маркировка кодининг идентификация воситасига ўзгартирилишини ва идентификация воситасининг истеъмол қадоғига ва (ёки) гуруҳланган қадоғига, ёрлиққа ва (ёки) стикерга "Asl belgisi" МАТ оператори томонидан тақдим этиладиган дистрибуциянинг, нашрнинг ва валидациянинг дастурий-аппарат мажмуасини қўллаш туширилишини ҳамда идентификация воситаларининг валидациясини амалга оширувчи юридик шахс ёки якка тартибдаги тадбиркор;


стикер - сув ва салқин ичимликларни мажбурий рақамли маркировкалаш учун мўлжалланган, шунингдек, истеъмол қадоғига ёки гуруҳланган қадоққа маҳкамланувчи, идентификация воситасини шикастламасдан қадоқдан унинг ажратиб олинишига йўл қўйилмайдиган усулда идентификация воситасини тушириш учун мўлжалланган қўшимча ёрлиқ (ёпиштирма ёрлиқ);


ТИФ ТН коди - Ўзбекистон Республикаси ташқи иқтисодий фаолиятнинг товар номенклатураси коди.


3. 10 литрдан ортиқ флекси-танклар ёки бошқа турдаги қадоқлардаги концентратлар, шунингдек, шарбатлар ва шарбат маҳсулотларини тайёрлаш учун ишлатиладиган концентратларга идентификация воситалари ёрдамида мажбурий рақамли маркировкалаш талаби татбиқ этилмайди.


4. Ишлаб чиқарувчи ва импорт қилувчи ташкилотлар 2022 йил 1 мартдан бошлаб идентификация воситаларини шакллантириш, уларни сув ва салқин ичимликларнинг истеъмол ҳамда гуруҳланган қадоқларига туширилиши учун зарур бўлган маркировкалаш кодларини "Asl belgisi" МАТ операторига тегишли тўловларни амалга оширган ҳолда буюртма қилишга ҳақли.

5. 2024 йил 1 мартгача "Asl belgisi" МАТ оператори томонидан тақдим этилган маркировка кодлари асосида рақамли маркировкаланган маҳсулотлар ишлаб чиқарилса, мазкур маҳсулотлар 2024 йил 1 март ҳолатига кўра рақамли маркировкаланган деб ҳисобланади.

6. Ўзбекистон Республикаси ҳудудида идентификация воситаларини қўлламасдан, маҳсулотларни 2024 йил 1 мартгача муомалага чиқаришга рухсат этилади.

7. Сув ва салқин ичимликларнинг тегишли гуруҳини мажбурий рақамли маркировкалаш тартибини жорий қилиш кунига қадар ишлаб чиқарувчи ва импорт қилувчи ташкилотлар "Asl belgisi" МАТ операторига маркировка кодларини буюртма бериш ҳамда ушбу маҳсулотларнинг бирламчи ва иккиламчи қадоқларига идентификация воситаларини қўллаган ҳолда ишлаб чиқаришга ҳақли.



2-БОБ. МАРКИРОВКА КОДИГА КИРИТИЛГАН

МАЪЛУМОТЛАРНИНГ ТАРКИБИ, СУВ ВА САЛҚИН

ИЧИМЛИКЛАРНИНГ ИСТЕЪМОЛ ҚАДОҚЛАРИДА

ИДЕНТИФИКАЦИЯ ВОСИТАЛАРИНИ

ШАКЛЛАНТИРИШ ВА ҚЎЛЛАШ ТАРТИБИ


8. Сув ва салқин ичимликларни мажбурий рақамли маркировкалаш GS1 DataMatrix кўринишидаги икки ўлчовли штрих-код шаклида идентификация воситасини (машинада ўқиладиган шаклдаги маркировка коди) шакллантириш ва истеъмол қадоғига қўллаш орқали амалга оширилади.

Сув ва салқин ичимликларни мажбурий рақамли маркировкалаш ва кузатиб бориш схемаси мазкур Низомга иловада қайд этилган.


9. Идентификация воситаси "Asl belgisi" МАТ оператори томонидан яратиладиган маркировка коди ва қуйидаги 3 та гуруҳ маълумотларини ўз ичига олади:

маълумотларнинг биринчи гуруҳи - 14 та белгидан (рақамлардан) иборат бўлган маҳсулот коди ҳамда қўллаш идентификатори (01);

маълумотларнинг иккинчи гуруҳи - 13 та рақамли белги ёки ҳарфли-рақамли кетма-кетликдан (рақамлар, лотин алифбосининг кичик ва катта ҳарфлари, шунингдек, махсус белгилар) иборат қадоқнинг индивидуал серия рақами ҳамда қўллаш идентификатори (21);

учинчи маълумотлар гуруҳи - 4 та белгидан (рақамлар, лотин алифбосининг кичик ва катта ҳарфлари, шунингдек, махсус белгилар) иборат текшириш калити ҳамда қўллаш идентификатори (93).


10. "Asl belgisi" МАТ оператори қуйидаги ҳолларда маркировка кодларини беришдан бош тортади:

а) буюртма маҳсулотларини идентификация воситалари орқали мажбурий рақамли маркировкалаш ва уларнинг айланмасини кузатиб бориш қоидаларида назарда тутилган талабларга жавоб бермаса;

б) буюртма сув ва салқин ичимликларни ишлаб чиқарувчи ёки импорт қилувчи бўлмаган шахс томонидан берилган бўлса;


11. Идентификация воситаси истеъмолчи ўрамига ва (ёки) гуруҳли ўрамга ва (ёки) ёрлиғига ва (ёки) идентификация воситасини маҳсулот ўрамидан ажратишга имкон бермайдиган стикерга қўлланилади.

Истеъмолчи қадоқларида ҳар бир майдон учун камида 10х10 миллиметр ўлчамдаги идентификация воситаси қўлланилади.

Идентификация воситаларини қўллаш жойи маҳсулот айланмаси иштирокчиси томонидан мустақил равишда белгиланади.

Гуруҳ ва транспорт пакетларида идентификация воситаси қадоққа қўлланилади ва агрегациялаш тадбирларининг бажарилишини осонлаштириш учун ўлчамлари бўлиши талаб этилади.

Идентификация воситаси пакетнинг ўқиш мумкин бўлган исталган соҳасига қўлланилиши мумкин.


12. Идентификация воситаси шундай жойлаштирилиши керакки, техник жиҳатдан тартибга солиш соҳасидаги меъёрий ҳужжатлар талабларига мувофиқ маҳсулот ўрамига қўлланиладиган маълумотларнинг яхлитлиги бузилмаслиги лозим.


13. Истеъмол қадоғига қўлланиладиган идентификация воситаси қуйидаги талабларга жавоб бериши лозим:

идентификация воситаси бевосита босиб чиқариш йўли ҳамда сув ва салқин ичимликларнинг яроқлилик муддати давомида идентификация воситалари истеъмолчи қадоқларидан шикастламасдан ажратиб олинишига йўл қўйилмайдиган усули билан истеъмол қадоқларига қўлланилади;

идентификация воситаси тўғридан-тўғри ишлаб чиқариш линиясида ёки унга қарашли омборхона ҳудудида ёхуд божхона омборларида моддий ташувчига (ёрлиқ) икки ўлчовли штрих кодни қўллаш истеъмол қадоғига махсус ажратилган контраст жойига (камида 10*10 миллиметр ўлчамида) босиб тушириш ёки стикер билан елимлаш орқали амалга оширилади.

идентификация воситалари ҳажми ва жойлашуви истеъмол қадоғи очилмаган (бузилмаган) ҳолда идентификация воситаларини тўғридан-тўғри аниқлаш ва ўқиш имконини таъминлаш, шу жумладан, маълумотларни йиғиш терминаллари, махсус (мобил) иловалар, лазер сканерлари орқали ўқиш имконини таъминлаши лозим;

идентификация воситалари шаффоф ўраш плёнкасига ёки бошқа ташқи ўраш материалига босилмаслиги ва бошқа маълумотлар билан қопланмаслиги лозим;

идентификация воситаси ISO/IEC 15415 "Ахборот технологиялар. Автоматик идентификациялаш ва маълумотларни йиғиш технологиялари. Чоп этиш сифатини баҳолаш учун штрих коди рамзларини тест спецификацияси. Икки ўлчамли рамзлар" (ISO/IEC 15415 "Information technology - Automatic identification and data capture technikues - Bar code print quality test specification - Two-dimensional symbols") стандартига мувофиқ C ёки ундан юқори сифатли синф даражасида қўлланилади.


14. Сув ва салқин ичимликларни Ўзбекистон Республикаси ҳудудида ишлаб чиқарилган тақдирда, ушбу маҳсулотларга рақамли идентификациялаш воситаларини қўллаш тадбири маҳсулотларни ишлаб чиқариш ёки сақлаш жойларида амалга оширилади.

Бошқа давлатлардан Ўзбекистон Республикаси ҳудудига сув ва салқин ичимликлари олиб кирилган (импорт қилинган) тақдирда, уларга рақамли идентификациялаш воситаларини елимлаш қуйидаги тартибда амалга оширилиши мумкин:

сув ва салқин ичимликларни ишлаб чиқариш вақтида;

Ўзбекистон Республикаси давлат чегарасини ўтмасдан, бошқа давлатларнинг ҳудудида;

божхона омбори ҳудудида "эркин муомалага чиқариш (импорт)" божхона режимига расмийлаштирилгунга қадар.


15. Маркировка кодларини идентификация воситаларига ўтказиш ва уларни истеъмол ўрамида ва (ёки) гуруҳли ўрамда ва (ёки) ёрлиқда ва (ёки) стикерда қўллаш тадбирлари ишлаб чиқарувчи, импорт қилувчи ташкилотлар ва (ёки) хизматлар провайдери томонидан амалга оширилади.


16. Хизмат кўрсатувчи сервис-провайдер идентификация воситаларини қўллашда идентификация воситаларини босиб чиқариш сифати стандартларига мувофиқлигини таъминлаши шарт.


17. Хизмат кўрсатувчи провайдер маркировка кодини идентификация воситасига айлантириб, уни қадоқ ёки ёрлиқ ёки стикерга қўллаганидан сўнг маҳсулот айланмасига қўлланадиган идентификация воситаси билан пакет ёки ёрлиқ ёки стикерни ўтказишдан олдин чоп этиш сифати тасдиқланади.


18. Хизмат кўрсатувчи ташкилот Вазирлар Маҳкамасининг 2017 йил 7 июлдаги 476-сон қарори билан тасдиқланган Озиқ-овқат маҳсулотлари билан алоқа қилишда қадоқлаш хавфсизлиги тўғрисидаги умумий техник регламентнинг (O`zTR.476-021: 2017) санитария-гигиена талабларига жавоб берадиган сертификатланган материаллардан фойдаланиши шарт.


19. Идентификация воситаларини қўллаш усули ишлаб чиқарувчи томонидан белгиланган сақлаш ва ташиш шартларини ҳисобга олган ҳолда маҳсулотнинг бутун яроқлилик муддати давомида идентификация воситаларининг хавфсизлигини (барқарорлигини) таъминлаши лозим.


20. Хизмат кўрсатувчи ировайдер айланма иштирокчиларидан олинган маркировка кодларини учинчи шахсга бериши таъқиқланади.


21. Идентификация қилиш воситасини моддий ташувчига (стикерга) босиб чиқаришга рухсат этилади:

Идентификация воситасини ўз ичига олган моддий ташувчи (стикер) истеъмол қадоқларига идентификация воситасини шикастламасдан ва уни қадоқдан ажратиб олинишига йўл қўйилмайдиган усулда қўлланилади;

Моддий ташувчига (стикерга) қўлланиладиган идентификация воситалари мазкур Низом талабларига жавоб бериш лозим.


22. Истеъмол қадоғига стикерни қўллаш учун қуйидаги талаблар қўйилади:

а) стикер ишлаб чиқарилгандан бошлаб якуний истеъмолчига сотилгунига қадар идентификация воситаси ва унда чоп этилган бошқа маълумотларнинг сақланиши ва ўқилиши таъминланган усулда тайёрланади;

б) стикер тўғридан-тўғри қадоққа (қадоқнинг ташқи томонига) бундай қадоқнинг дизайн схемасида уни қўллаш учун назарда тутилган жойда қўлланилади;

в) стикер қадоққа ва мазкур стикернинг ўзига зарар етказмасдан ажратишга имкон бермайдиган ҳамда уларни қайта ишлатиш мумкин бўлмаган усул билан қўлланилади;

г) стикер қўлланилиши техник жиҳатдан тартибга солиш соҳасидаги норматив ҳужжатлар талабларига мувофиқ қадоққа қўлланиладиган маълумотларнинг яхлитлиги ва мавжудлигини бузмаслиги лозим;

д) стикерда мазкур Низом талабларига жавоб берадиган идентификация воситаси бўлиши керак;

е) стикер устига стикер юзасини қоплайдиган ва (ёки) идентификация воситаларини ўқишга тўсқинлик қилувчи ҳар қандай ёзувлар, чизмалар ва ўраш элементларини қўллашга йўл қўйилмайди;


23. Мажбурий рақамли маркировкалаш бошланиши санасидан олдин идентификация воситаси қўлланилганлиги ҳақидаги маълумотларни "Asl belgisi" МАТга юборилган ҳамда "Asl belgisi" МАТ оператори томонидан тақдим этилган маркировка кодлари асосида шакллантирилган идентификация воситаси орқали сув ва салқин ичимликларни мажбурий рақамли маркировкалашнинг бошланиш куни ҳолатида рақамли маркировкаланган деб тан олинади.



3-БОБ. ИДЕНТИФИКАЦИЯ ВОСИТАЛАРИНИ

ШАКЛЛАНТИРИШ УЧУН БЕЛГИЛАНГАН ТЎЛОВЛАРНИ

УНДИРИШ, СУВ ВА САЛҚИН ИЧИМЛИКЛАРНИНГ

КУЗАТИЛИШИНИ ТАЪМИНЛАШ УЧУН ЗАРУР

БЎЛГАН МАРКИРОВКА КОДЛАРИНИ

ТАҚДИМ ЭТИШ


24. Идентификация воситаларини шакллантириш ҳамда сув ва салқин ичимликларнинг кузатилишини таъминлаш учун зарур бўлган маркировка кодларини тақдим этиш учун тўлов маркировка кодларини тақдим этиш санадан сўнг амалга оширилади.


25. Сув ва салқин ичимликларни муомалага киритиш, уларнинг муомалада бўлиши ва муомаладан чиқарилиши маҳсулотларни идентификация воситалари орқали мажбурий рақамли маркировкалаш ва уларнинг айланмасини кузатиб бориш қоидалари талабларига мувофиқ амалга оширилади.



4-БОБ. СУВ ВА САЛҚИН ИЧИМЛИКЛАРНИ

АГРЕГАЦИЯЛАШ ТАРТИБИ


26. Ишлаб чиқарувчилар ва импорт қилувчилар маҳсулотларни агрегациялашни (гуруҳли қадоқдаги якка ўрамлар, гуруҳли ўрамларни транспорт қадоқиларига) амалга оширадилар ва маҳсулотларни агрегациялаш тўғрисидаги маълумотларни уни кейинги иштирокчига топширишдан (сотишдан) олдин ахборот ёрлиғи тизимига ўтказадилар.


27. Маҳсулотларни гуруҳли қадоқлаш учун идентификация воситаси учта маълумот гуруҳини ўз ичига олган маркалаш кодини ўз ичига олади.

Ушбу маълумотларнинг биринчи ва иккинчи гуруҳлари маҳсулотларнинг гуруҳли қадоқлаш коди, учинчи гуруҳ - текшириш коди.

Бунда:

биринчи гуруҳ - 14 та рақамдан иборат бўлиб, ундан олдин дастур идентификатори (01) бўлган маҳсулот кодини ўз ичига олади, бу код маҳсулот каталогига маҳсулот айланмаси иштирокчилари томонидан киритилган маълумотлар асосида "Asl belgisi" МАТ оператори томонидан ишлаб чиқарилади;

иккинчи гуруҳ - 13 та белгидан иборат (рақамлар, лотин алифбосининг кичик ва бош ҳарфлари, шунингдек, махсус белгилар) ва маҳсулотнинг гуруҳли қадоқлашдаги индивидуал серия рақами бўлиб, ундан олдин дастур идентификатори (21) мавжуд. ва "Asl belgisi" МАТ оператори ёки маҳсулот айланмаси иштирокчилари томонидан шакллантирилади (ASCII белгилар жадвалидаги 29 кодли белги ушбу маълумот гуруҳи учун охирги белгидир);

учинчи гуруҳ - 4 та белгидан иборат (рақамлар, лотин алифбосининг кичик ва бош ҳарфлари, шунингдек, махсус белгилар) ва текшириш кодини ўз ичига олади, олдидан илова идентификатори (93) бўлади ва "Asl belgisi" МАТ оператори томонидан ишлаб чиқарилади.

Маҳсулотларни гуруҳли қадоқлаш учун идентификация воситаси ГС1 ДатаМатрих форматида икки ўлчовли штрих-код кўринишида қўлланилади.

Гуруҳ пакети учун идентификация воситаси пакетнинг олд ёки ён томонига қўлланилади ва йиғиш жараёнига мос келадиган ўлчамда бўлиши керак.


28. Сув ва салқин ичимликларни ишлаб чиқарувчилар ва импорт қилувчилар тегишли гуруҳини мажбурий рақамли маркировкалаш тартиби жорий қилинган кундан бошлаб 9 ой ўтгач сув ва салқин ичимликларни агрегациялашни амалга оширади.


29. Алоҳида қадоқни гуруҳланган қадоққа ва гуруҳланган қадоқни транспорт қадоғига агрегациялашни амалга оширгандан сўнг, агрегациялангани тўғрисидаги маълумотлар ишлаб чиқарувчилар ва импорт қилувчилар томонидан маҳсулот айланмасининг кейинги иштирокчисига узатишдан (сотишдан) аввал "Asl belgisi" МАТга киритади.


30. Сув ва салқин ичимликларни агрегациялаш тартиби, Вазирлар Маҳкамасининг 2020 йил 31 декабрдаги 833-сон қарорининг 1-иловаси "Маҳсулотларни идентификация воситалари орқали мажбурий рақамли маркировкалаш ва уларнинг айланмасини кузатиб бориш қоидалари"да қайд этилган талаблар асосида амалга оширилади.


31. "Агрегациялаш тадбирини амалга ошириш мақсадида маҳсулот айланмасининг иштирокчиси қўйидаги маълумотларни "Asl belgisi" МАТга юборади:

агрегациялашни амалга оширувчи маҳсулот айланмаси иштирокчисининг СТИРи;

ишлаб чиқариш линиясини идентификатори;

ишлаб чиқариш буюртмани идентификатори;

агрегациялашга режалаштирилган қадоқлар сони;

ҳақиқатда агрегацияланган қадоқлар сони;

яратиладиган гуруҳланган ёки транспорт қадоқнинг идентификация коди;

яратиладиган гуруҳланган ёки транспорт қадоғига киритилган агрегирланган қадоқларнинг маркировка кодлари рўйхати;


32. Транспорт қадоғининг идентификация коди агрегациялаш тадбирини амалга оширувчи маҳсулот айланмасининг иштирокчиси томонидан яратилади (генерация қилинади) ҳамда "ISO/IEC 15459-1:2006 "Information technology - Unique identifiers - Part 1: Unique identifiers for transport units" стандарти талабларига мувофиқ қадоқнинг устида қўлланилади.


33. "Asl belgisi" МАТ оператори қўйидаги ҳолатлар мавжуд бўлган тақдирда, маҳсулот айланмасининг иштирокчисига агрегациялаш маълумотларини қабул қилишга ҳамда транспорт қадоғининг маълумотларини рўйхатдан ўтказишни рад этади:

маҳсулот айланмасининг иштирокчиси битта ёки бир неча агрегацияланадиган қадоқлардаги маркировка кодларининг эгаси бўлмаса;

агрегацияланадиган қадоқларнинг маркировка кодлари рўйхати ноёб (такрорланмас) бўлмаган маркировка кодларидан иборат бўлса;

агрегацияланадиган қадоқларнинг маркировка кодлари рўйхатида "Asl belgisi" МАТда рўйхатдан ўтмаган маркировка кодлари мавжуд бўлса;

агрегацияланадиган қадоқларнинг маркировка кодлари рўйхатида "Asl belgisi" МАТда маркировка кодлари қўлланилганлиги ёки маркировка кодлари учун тўловлар амалга оширилганлиги юзасидан маълумотлар мавжуд бўлмаса;

агрегацияланадиган қадоқларнинг маркировка кодлари рўйхатида айланмадан чиқарилган ҳолатда бўлган маркировка кодлари мавжуд бўлса;

агрегацияланадиган қадоқларнинг маркировка кодлари рўйхатида бошқа маҳсулот турлари учун буюртма қилинган маркировка кодлари мавжуд бўлса;

яратиладиган гуруҳланган ёки транспорт қадоғининг идентификация коди қабул қилинган форматга мувофиқ бўлмаса;

яратиладиган гуруҳланган ёки транспорт қадоғининг идентификация коди "Asl belgisi" МАТда аввал рўйхатдан ўтказилган бўлса;


34. "Asl belgisi" МАТ оператори қўйидаги ҳолатларда гуруҳланган ёки транспорт қадоғининг агрегациясини бузиш (бекор қилиш) тадбирини амалга оширади:

"Asl belgisi" МАТда гуруҳланган ёки транспорт қадоғига бириктирилган маркировка кодлари қайта агрецияланган бўлса;

"Asl belgisi" МАТга гуруҳланган ёки транспорт қадоғига бириктирилган маркировка кодлари айланмага киритилганлиги (реализация қилинганлиги) ёки айланмадан чиқарилганлиги юзасидан маълумотлар тақдим этилган бўлса.



5-БОБ. МАЗКУР НИЗОМ ТАЛАБЛАРИГА РИОЯ ҚИЛИШ


35. Мазкур Низом талабларига риоя этилишини назорат қилиш қонунчилик ҳужжатларига мувофиқ давлат солиқ хизмати органлари ва бошқа назорат қилувчи органлар (муассасалар) томонидан амалга оширилади.


36. Назорат қилувчи органлар (муассасалар) мазкур Низом талабларига риоя этилишини текшириш учун тегишли эксперт ва мутахассисларни жалб қилиши мумкин. Маҳсулот айланмаси иштирокчилари текширувчи шахсларга текширув ўтказишда ёрдам беришлари, камчилик ва қонунбузарликларни бартараф этиш чораларини кўришлари шарт.


37. Мазкур Низом талабларини бузиш амалдаги қонунчилик ҳужжатларига мувофиқ жавобгарликка тортиш учун асос бўлади.



6-БОБ. ЯКУНЛОВЧИ ҚОИДА


38. Сув ва салқин ичимликларни мажбурий рақамли маркировкалашни жорий қилиш тартиби, айланмаси иштирокчиларининг "Asl belgisi" МАТда рўйхатдан ўтказиш ва тизим билан ахборот алмашинуви тартиби, маҳсулотлар юзасидан маълумотларни "Asl belgisi" МАТда рўйхатдан ўтказиш тартиби ҳамда айланмага киритилиши, уларнинг айланмаси ва айланмадан чиқариш маълумотларини тақдим этиш тартиби ва муддатлари, шунингдек, ахборот тизимида мавжуд маълумотларга ўзгартириш киритиш тартиби Вазирлар Маҳкамасининг 2020 йил 31 декабрдаги 833-сон қарорининг 1-иловаси билан тартибга солинади (Маҳсулотларни идентификация воситалари орқали мажбурий рақамли маркировкалаш ва уларнинг айланмасини кузатиб бориш қоидалари).






Низомга

ИЛОВА



Сув ва салқин ичимликларни рақамли

маркировкалаш ва кузатиб бориш

СХЕМАСИ

Субъектлар

Тадбирлар


Ижро муддати


1-босқич. Субъектни рўйхатдан ўтказиш





Сув ва салқин ичимликларни айланмаси иштирокчиси

Зарур маълумотлар кўрсатилг ан аризани операторга алоқа каналлари орқали юборади ёки уни "Asl belgisi" маҳсулотларни рақамли маркировкалаш ва кузатилиши бўйича миллий ахборот тизимининг веб-сайтида (кейинги ўринларди - "Asl belgisi" МАТ) шакллантиради.


Реал вақт режимида





Оператор

Агар ариза Низомда белгиланган талабларга мувофиқ бўлса:

субъектни иштирокчилар реестрига киритади;

иштирокчи учун шахсий кабинет очади;

субъектга иштирокчилар рўйхатига киритилгани ва шахсий кабинет очилгани тўғрисида хабар беради. Хабарномада, шунингдек, иштирокчилар рўйхатидаги Сув ва салқин ичимликларни айланмаси иштирокчилари тўғрисидаги маълумотларга берилган рўйхатдан ўтиш рақамлари кўрсатилади.


Ариза олинган вақтдан бошлаб 2 (икки) соатдан кўп бўлмаган муддатда





Оператор

Вақтинчалик низом талабларига жавоб бермайдиган маълумот юборилганда ва/ёки зарур маълумотлар тақдим этилмаган тақдирда, субъектни рўйхатдан ўтказишни рад этади.


Ариза олинган вақтдан бошлаб 2 (икки) соатдан кўп бўлмаган муддатда





2-босқич. Сув ва салқин ичимликлар юзасидан маълумотларни к?талогга киритиш





Сув ва салқин ичимликлар айланмаси иштирокчиси

Зарур маълумотлар кўрсатилган ҳолда сув ва салқин ичимликлар юзасидан маълумотларни "Маркировкаланган маҳсулотлар каталоги"га киритиш бўйича тегишли маълумотларни "Asl belgisi" МАТга алоқа каналлари орқали юборади ёки уларни "Asl belgisi" МАТнинг веб-сайтида шакллантиради.


Реал вақт режимида





Оператор

Аризада кўрсатилган маълумотлар Низом талабларига мувофиқ бўлган тақдирда: аризада келтирилган маълумотларни маҳсулот рўйхатига киритади; сув ва салқин ичимликлар айланмаси иштирокчисини сув ва салқин ичимликларни рўйхатига киритилганлиги тўғрисида хабардор қилади.


Реал вақт режимида





3-босқич. Маркировкалаш учун кодларни тақдим этиш





Сув ва салқин ичимликларни айланмаси иштирокчиси

Маҳсулотлар рўйхатига киритилган сув ва салқин ичимликларни рақамли маркировкалаш учун кодларни олишга Операторга алоқа каналлари орқали буюртманомани юборади.


Реал вақт режимида





Оператор

Агар буюртмада кўрсатилган маълумотлар Низом талабларига мувофиқ бўлса:

керакли миқдордаги маркировкалаш кодларини сериялаштиради;

Сув ва салқин ичимликларни айланмаси иштирокчиси - ишлаб чиқарувчи ёки сув ва салқин ичимликларни импорт қилувчига ушбу кодларнинг рўйхатини тақдим этади;

тақдим этилган кодлар тўғрисидаги маълумотларни ИВ рўйхатига киритади.


Реал вақт режимида





Сув ва салқин ичимликларни айланмаси иштирокчиси

Операторга рўйхатдаги кодлар олинганлиги тўғрисидаги тасдиқни юборади.


Маркировка кодлари рўйхати олинган вақтдан бошлаб реал вақт режимида



Маркировкалаш кодларини идентификация воситасига ўзгартиради.




Идентификациялаш воситасини сув ва салқин ичимликларга қўлланилишини таъминлайди.





"Asl belgisi" МАТга маркировкалаш кодларидан фойдаланилганлиги тўғрисидаги маълумотларни юборади (маҳсулот коди, идентификация коди, маркировкалаш санаси ва вақти, қўлланилган идентификация воситалари тўғрисидаги маълумотлар).


Сув ва салқин ичимликларнинг қутиларида идентификациялаш воситалари қўлланилгандан сўнг





4-босқич. Сув ва салқин ичимликларни ишлаб чиқариш

ва уларнинг айланишини мониторинг қилиш





Сув ва салқин ичимликларни айланмаси иштирокчиси (ишлаб чиқарувчи)

Сув ва салқин ичимликларнинг агрегациясини амалга оширади.


Реал вақт режимида




"Asl belgisi" МАТ орқали автоматик режимда Операторга маҳсулот кодлари ҳамда янги гуруҳ ва транспорт пакетларини идентификациялаш, шунингдек, маҳсулот ва қадоқлаш кодлари рўйхати, шу жумладан, аввалги даражадаги қадоқлар (масалан, палетларни тузишда, унинг таркибига кирувчи қутилар рўйхати кўрсатилади) тўғрисидаги маълумотлар бўйича хабар беради.


Реал вақт режимида





Сув ва салқин ичимликларни айланмаси иштирокчиси (ишлаб чиқарувчи)

Мулкка эгалик ҳуқуқи ўтказилганлигини ёки товарлар сотиш учун берилганлигини тасдиқловчи бирламчи ҳужжат асосида сув ва салқин ичимликлар муомаласи субъектлари ўртасида сув ва салқин ичимликларни топшириш (қабул қилиш) вақтида битим тарафлари:

Сув ва салқин ичимликларни топшириш (қабул қилиш) тўғрисида товар йўлланма варақаси шаклида билдиришнома тузади;

томонларнинг ваколатли шахслари томонидан кўрсатилган билдиришнома имзоланади;

топшириш (қабул қилиш) тўғрисида билдиришнома ва бирламчи ҳужжатнинг электрон нусхасини "Asl belgisi" МАТга юборади, шунингдек, маълумотни электрон ҳисоб-варақ фактура маълумотлари билан интеграциялаштиради.


Сув ва салқин ичимликларга эгалик ҳуқуқи ўтгандан сўнг 72 (етмиш икки) соатдан кўп бўлмаган муддатда





Сув ва салқин ичимликларни айланмаси иштирокчиси (импорт қилувчи)

Импорт қилинаётган маҳсулотларни эркин муомалага чиқариш (импорт) божхона режимига жойлаштиради.


Реал вақт режимида




"Эркин муомалага чиқариш" (импорт) божхона режимига жойлаштирилгандан кейин операторга божхона юк декларациясида кўрсатилган товарларни чиқарилганлиги тўғрисида қуйидаги маълумотларни тақдим этади:

божхона органи коди;

товар декларациясини рўйхатдан ўтказиш санаси;

товар декларациясини рўйхатдан ўтказиш рақами;

ТИФ ТН кодлари;

транспорт қадоқларининг маркировка коди ва товар номи;

товарнинг келиб чиқиш мамлакати коди.


Реал вақт режимида





Оператор

Маълумотларни олгандан кейин уларни "Asl belgisi" МАТ реестрида акс этилишини таъминлайди.


Реал вақт режимида





5-босқич. Сув ва салқин ичимликларни муомаладан чиқариш





Сув ва салқин ичимликларни айланмаси иштирокчиси

Улгуржи ташкилот сув ва салқин ичимликларни онлайн - касса аппаратлари мавжуд бўлмаган чакана ташкилотларга сотаётган ҳолларда, Сув ва салқин ичимликларни айланмаси иштирокчиси - улгуржи савдо ташкилоти сотиладиган Сув ва салқин ичимликлар қадоқларида қўлланилган идентификация воситасини онлайн-касса аппаратлари билан бирлаштирилган техник воситалар ёрдамида сканерлайди ва танийди.


Реал вақт режимида





Сув ва салқин ичимликларни айланмаси иштирокчиси

Маҳсулот коди ва идентификация коди тўғрисидаги маълумотлар онлайн-касса аппарати орқали шакллантирилган "касса чеки" фискал ҳужжатга киритилади.


Реал вақт режимида





Фискал маълумотлар оператори

Назорат касса чекидаги сотилган ҳар бир бирлик бўйича назорат касса машинасининг рўйхатга олинган рақами, сотилган сана, сотиш нархи, маҳсулот коди ва таркибидаги идентификация коди тўғрисидаги маълумотларни "Asl belgisi" МАТга узатади. Онлайн-касса аппарати ишламай қолиши ҳоллари бундан мустасно.


Сув ва салқин ичимликлар сотилган вақтдан бошлаб бир суткадан кеч қолмаган муддатда

Оператор

Фискал маълумотлар операторидан олинган маълумотларга мувофиқ идентификация воситаси билан рақамли маркировкаланган Сув ва салқин ичимликларнинг муомаладан чиқиши тўғрисидаги маълумотларни "Asl belgisi" МАТда акс эттиради.


Реал вақт режимида

          


Қонун ҳужжатлари маълумотлари миллий базаси (www.lex.uz),

2022 йил 2 ноябрь

















































Время: 0.0229
по регистрации МЮ строгое соответствие
  • Все
  • действующие
  • утратившие силу
  • Русский
  • Ўзбекча
  • Оба языка
  • любая дата
  • точная дата
  • период
  • -

Свернуть поиск