ВСЕ ЗАКОНОДАТЕЛЬСТВО УЗБЕКИСТАНА

ЎзР ВМ 04.10.2021 й. 617-сон Қарори билан тасдиқланган Маъмурий регламентнинг (6-илова) олдинги таҳрири

Функция недоступна

Данная функция доступно только для клиентов (пользователей)

Полный текст документа доступен в платной версии. По вопросам звоните на короткий номер 1172

ЎзР ВМ 04.10.2021 й. 617-сон Қарори билан

тасдиқланган Маъмурий регламентнинг

(6-илова) олдинги таҳрири




ЎзР ВМ 26.10.2022 й. 617-сон Қароридан олдинги таҳрири



Маъмурий регламент матнининг олдинги таҳрири


"Бир миллион дастурчи" лойиҳаси доирасида ўқув

курсларини муваффақиятли тугатган ва сертификат

олган ёшларга компьютер харидлари учун истеъмол

кредитлари ажратиш ҳамда мазкур кредитларнинг

фоиз тўловларини компенсация қилишнинг

МАЪМУРИЙ РЕГЛАМЕНТИ


Мазкур Маъмурий регламентга ЎзР ВМ 07.06.2022 й. 312-сон Қарорига мувофиқ ўзгартиришлар киритилган


1-боб. Умумий қоидалар

2-боб. Компьютер харидлари учун истеъмол

кредитлари ажратиш ҳамда кредит фоиз

тўловларини компенсация қилиш тартиби

3-боб. Якунловчи қоидалар

1-илова. "Бир миллион дастурчи" лойиҳаси доирасида

ўқув курсларини муваффақиятли тугатган ва сертификат

олган ёшларга компьютер (шу жумладан, Ўзбекистон

Республикасида ишлаб чиқарилмаган) харидлари учун

базавий ҳисоблаш миқдорининг 25 бараваридан кўп

бўлмаган миқдорда истеъмол кредити ажратиш ва унинг

фоиз тўловларини компенсация қилиб бериш схемаси

2-илова. Компенсация олиш бўйича давлат

хизматларидан фойдаланиш учун сўровнома

3-илова. Кредитнинг фоиз тўловлари компенсация

қилиб борилаётган ариза берувчиларнинг рўйхати (реестр)



1-БОБ. УМУМИЙ ҚОИДАЛАР


1. Ушбу Регламент "Бир миллион дастурчи" лойиҳаси доирасида ўқув курсларини муваффақиятли тугатган ва сертификат олган ёшларга компьютер (шу жумладан, Ўзбекистон Республикасида ишлаб чиқарилмаган) харидлари учун AT "Халқ банки", AT "Алоқа банк" ва "Микрокредитбанк" АТБ банклари томонидан базавий ҳисоблаш миқдорининг 25 бараваридан кўп бўлмаган миқдорда истеъмол кредитларини (кейинги ўринларда - кредит) ажратиш ва уларнинг фоиз тўловларини Давлат бюджетидан Ёшлар ишлари агентлигига ажратилган маблағлар ҳисобидан компенсация қилиш тартибини белгилайди.


2. Ушбу Тартибда қуйидаги асосий тушунчалардан фойдаланилади:


ариза берувчи - "Бир миллион дастурчи" лойиҳаси доирасида ўқув курсларини муваффақиятли тугатган ва сертификат олган, компьютер сотиб олиш мақсадида истеъмол кредити олиш учун банкка мурожаат қилган, ўттиз бир ёшга тўлмаган Ўзбекистон Республикаси фуқароси (ўн олти ёшга тўлмаган шахс номидан мурожаат қилган унинг қонуний вакили);


сертификат - Uzbekcoders.uz сайта орқали "Бир миллион дастурчи" лойиҳаси доирасида ўқув курсларини муваффақиятли тугатган ёшларга бериладиган ҳужжат;


банк - сертификат олган ёшларга компьютер харидлари учун истеъмол кредитлари ажратадиган AT "Халқ банки", AT "Алоқабанк" ва "Микрокредитбанк" АТБ;


ваколатли орган - Ўзбекистон Республикаси Ёшлар ишлари агентлиги;


компенсация - компьютер сотиб олиш учун ажратилган истеъмол кредитига ҳисобланадиган барча фоизларни қоплаш (компенсация қилиш) мақсадида ваколатли органнинг ҳудудий бўлинмалари томонидан ҳар ойда банкка ўтказиладиган, банк томонидан эса ариза берувчининг номига очилган тегишли банк ҳисобварағига ўтказиладиган маблағ; (ЎзР ВМ 07.06.2022 й. 312-сон Қарори таҳриридаги хатбоши) (Олдинги таҳририга қаранг)


маълумотнома - ваколатли орган томонидан бериладиган, банкдан ажратилган кредитларга ҳисобланган барча фоизлар Ёшлар ишлари агентлигининг Ёшларга оид давлат сиёсатини қўллаб-қувватлаш жамғармаси томонидан қоплаб берилишига асос бўлувчи хужжат;


верификация - ариза берувчи томонидан тақдим этилган сертификатнинг ҳақиқийлигини мазкур сертификатни берган ташкилотнинг электрон тизими орқали текшириш.


3. Кредит банклар томонидан базавий ҳисоблаш миқдорининг 25 бараваридан ошмаган миқдорда ажратилади.

Бунда, компьютернинг қиймати ажратилган кредит суммасидан ошган тақдирда, ортиқча қисми ариза берувчи томонидан уз маблағлари ҳисобидан қопланади.


4. Кредитнинг фоиз тўловлари Давлат бюджетидан Ёшлар ишлари агентлигига ажратилган маблағлар ҳисобидан компенсация қилиб берилади.


5. Сертификат олган ёшларга кредитнинг фоиз тўловларини тўлиқ қоплаб бериш бўйича давлат хизматини кўрсатишда қуйидагилар иштирок этади:

а) давлат хизматлари марказлари ариза берувчи келиб мурожаат этганда унинг номидан сўровномани тўлдириб ваколатли органга юборади;

б) ваколатли орган:

сертификатни верификациядан ўтказади;

ҳақиқийлиги тасдиқланган сертификат эгаси бўлган ариза берувчиларнинг электрон реестрини шакллантиради, ушбу электрон реестрни ва унга мувофиқ кредит фоиз тўловларининг компенсация маблағларини тегишли Банклар ҳисобварағига ўтказиб боради;

бунда, "Бир миллион дастурчи" лойиҳаси доирасида ўқув курсларини муваффақиятли тугатган ёшларга бир марта компенсация тўлаб берилади;

в) банк филиали ариза берувчига берилган маълумотнома асосида кредит фоиз тўловлари ўз вақтида сўндириб боради.


6. Давлат хизматлари марказлари, Ёшлар ишлари агентлиги ва банклар ўртасидаги электрон давлат хизматларини кўрсатиш доирасида ахборот алмашинуви Электрон ҳукуматнинг идоралараро маълумотлар узатиш тармоғи орқали амалга оширилади.



2-БОБ. КОМПЬЮТЕР ХАРИДЛАРИ УЧУН ИСТЕЪМОЛ

КРЕДИТЛАРИ АЖРАТИШ ҲАМДА КРЕДИТ ФОИЗ

ТЎЛОВЛАРИНИ КОМПЕНСАЦИЯ ҚИЛИШ ТАРТИБИ


7. "Бир миллион дастурчи" лойиҳаси доирасида ўқув курсларини муваффақиятли тугатган ва сертификат олган ёшларга компьютер (шу жумладан, "Ўзбекистон Республикасида ишлаб чиқарилмаган) харидлари учун базавий ҳисоблаш миқдорининг 25 бараваридан кўп бўлмаган миқдорда истеъмол кредити ажратиш ва унинг фоиз тўловларини компенсация қилиб бериш мазкур Тартибнинг 1-иловасига мувофиқ схема асосида амалга оширилади.


8. Ариза берувчи исталган туман (шаҳар) давлат хизматлари марказларига мурожаат қилади ёки Ягона интерактив давлат хизматлари порталида (кейинги ўринларда - ЯИДХП) давлат хизматидан электрон тарзда фойдаланиш учун рўйхатдан ўтади.


9. Ариза берувчининг мурожаатига асосан давлат хизматлари маркази ходими ариза берувчининг номидан, ЯИДХП орқали мурожаат қилинганда эса - ариза берувчи мустақил равишда ушбу Тартибга 2-иловага мувофиқ давлат хизматидан фойдаланиш учун сўровномани электрон тарзда тўлдиради ва қуйидаги ҳужжатларни электрон тарзда илова қилади:

кредитнинг фоиз тўловларини компенсация қилиб бериш тўғрисидаги ариза;

ариза берувчи жисмоний шахснинг шахсий идентификация рақами (ЖШШИР) (агар ариза сертификат олган боланинг қонуний вакили томонидан берилса, унинг шахсий идентификация рақами (ЖШШИР) ва боланинг қонуний вакили эканлигини тасдиқловчи ҳужжат илова қилинади);

"Бир миллион дастурчи" лойиҳаси доирасида ўқув курсларини муваффақиятли тугатганлиги тўғрисида сертификат нусхаси (pdf шаклда) ва унинг ҳақиқийлигини текшириш учун сертификатни тақдим этган ташкилотнинг электрон тизимидаги сертификат ҳаволаси.

Ариза берувчидан ушбу бандда кўрсатилмаган маълумот ва ҳужжатларни талаб қилиш қатъиян тақиқланади.

Тақдим этилган ҳужжатлардаги маълумотларнинг ҳа??онийлигига ариза берувчи масъул ҳисобланади.

(ЎзР ВМ 07.06.2022 й. 312-сон Қарори таҳриридаги банд) (Олдинги таҳририга қаранг)


10. Ариза берувчи ўзи келиб мурожаат этганда, давлат хизматлари марказлари томонидан сўровнома тўлдирилгандан сўнг ариза берувчи маълумотларнинг тўғрилигини текшириб, сўровномани имзоларни идентификация қилишнинг тегишли воситалари (ЭРИ, дактилоскопия, электрон имзо, Мобил-ID ва бошқалар) билан тасдиқлайди.

Ариза берувчи ЯИДХП орқали мурожаат этган тақдирда, сўровномани ЭРИ билан тасдиқлаш талаб этилмайди.

(ЎзР ВМ 28.09.2022 й. 541-сон Қарори таҳриридаги банд) (Олдинги таҳририга қаранг)


ЎзР ВМ 28.09.2022 й. 541-сон Қарорига мувофиқ 11-банд ўз кучини йўқотган


11. Сўровномани ЭРИ билан тасдиқлаш имконияти бўлмаган ҳолларда тегишли имзолар идентификация қилишнинг бошқа воситалари (дактилоскопия, электрон имзо ва бошқалар) билан ҳам тасдиқланиши мумкин.

Ариза берувчи ЯИДХП орқали мурожаат этган тақдирда, сўровномани ЭРИ билан тасдиқлаш талаб этилмайди.


12. Давлат хизматини кўрсатиш бепул амалга оширилади.


13. Ариза берувчи томонидан сўровномада нотўғри маълумотларнинг кўрсатилиши давлат хизмати кўрсатишни рад этиш учун асос ҳисобланади.

Давлат хизмати кўрсатишни бошқа асослар бўйича рад этиш тақиқланади.


14. Ариза берувчи давлат хизматидан фойдаланишдан уни кўрсатишнинг ҳар қандай босқичида бош тортиш ҳуқуқига эга. Ариза берувчи давлат хизматидан фойдаланишдан бош тортганда, унинг сўровномаси кўрилмасдан қолдирилади.


15. Ариза берувчи давлат хизматлари марказита келиб мурожаат этган тақдирда, унинг сўровномаси давлат хизматлари маркази ходими томонидан тўлдирилиб, ариза берувчи томонидан тасдиқлангандан сўнг 10 дақиқа мобайнида, ЯИДХП орқали мурожаат этганда, автоматик тарзда ваколатли органга электрон шаклда юборилади.


16. Қуйидаги шартлар тўлиқ бажарилганда, ариза берувчига ваколатли орган томонидан мазкур Тартибда назарда тутилган компенсация тўлаб берилиши тўғрисидаги маълумотнома берилади:

"Бир миллион дастурчи" лойиҳаси доирасида ўқув курсларини муваффақиятли тугатиб, сертификат олганда;

сертификат берилган санадан бошлаб 180 календарь кун ўтмасдан компенсация тўлашни сўраб ушбу Тартибда белгиланган тартибда мурожаат қилганда; (ЎзР ВМ 07.06.2022 й. 312-сон Қарори таҳриридаги хатбоши)

верификация натижасида сертификатнинг ҳақиқийлиги ваколатли орган томонидан тасдиқланганда. (ЎзР ВМ 07.06.2022 й. 312-сон Қарори таҳриридаги хатбоши) (Олдинги таҳририга қаранг)


17. Давлат хизматлари марказларига мурожаат қилиш жараёнида ариза берувчи кредит олиш ва унинг фоиз тўловларини компенсация қилиб бериш учун ўзига қулай ҳудуддаги AT "Халқ банки", AT "Алоқабанк" ва "Микрокредитбанк" АТБ банк филиалларидан бирини танлайди.


18. Ваколатли орган ариза берувчининг мурожаати ЯИДХП орқали тушган пайтдан бошлаб 3 иш куни мобайнида сертификатни верификациядан ўтказади.


ЎзР ВМ 07.06.2022 й. 312-сон Қарорига мувофиқ иккинчи хатбоши чиқариб ташланган


Агар сертификатнинг ҳақиқийлигини верификация орқали аниқлашнинг имкони бўлмаса, ваколатли орган сертификат берган ваколатли ташкилотга сертификатнинг ҳақиқийлигини сўраб сўров юборади. Бунда, ваколатли орган томонидан юборилган сўровнинг электрон шакли (pdf форматда) идоралараро электрон тизимга жойлаштирилганда, махсус сертификатнинг ҳақиқийлигини тасдиқлатиш муддати 5 иш кунига узайтирилади.


19. Верификация натижасига кўра сертификатнинг ҳақиқий эмаслиги аниқланганда компенсация тўланмайди ва бу ҳақида ариза берувчига СМС хабар юборилади. (ЎзР ВМ 07.06.2022 й. 312-сон Қарори таҳриридаги банд) (Олдинги таҳририга қаранг)


20. Ваколатли орган томонидан ариза берувчининг маълумотлари мазкур Тартибнинг 16-бандига мувофиқ деб топилганда икки иш кунида кредит фоизларининг тўловларини компенсация қилиб бериш тўғрисида маълумотнома берилади.


21. Ўн олти ёшга тўлмаган фуқаролар томонидан кредит олиш ва унинг фоиз тўловларини компенсация қилишни сўраб ушбу фуқароларнинг қонуний вакиллари мурожаат қилишлари мумкин.

Бунда, кредит ва унинг фоиз тўловларини компенсация қилиш ушбу Тартиб талабларига мувофиқ ўн олти ёшга тўлмаган фуқароларнинг қонуний вакилларига тўлаб берилади.


22. Ваколатли органнинг кредит фоиз тўловларини компенсация қилиб бериш тўғрисидаги маълумотномаси олингандан сўнг тегишли банк филиаллари ўзларининг ички тартиб қоидаларида белгиланган тартибда кредит ажратиш масаласини кўриб чиқади.

Кредит ажратиш тўғрисида тегишли ҳужжат қабул қилинган ва компьютер ишлаб чиқарувчи корхоналар ёки уларни реализация қилувчи ташкилотларнинг банкдаги ҳисобварағига пул маблағлари ўтказиб берилгандан сўнг банк ҳар ойнинг 15-кунида бу тўғрисида ваколатли органни хабардор қилади. (ЎзР ВМ 07.06.2022 й. 312-сон Қарори таҳриридаги хатбоши)

Кредитнинг фоиз тўловлари ваколатли орган томонидан кредит даври мобайнида ойма-ой компенсация қилиб борилади.


23. Кредит бўйича фоиз тўловларини тўлаш учун зарур суммалар ҳар ойнинг 25-кунигача Давлат бюджетидан ажратилган маблағлар ҳисобидан Ёшлар ишлари агентлигининг ҳудудий бўлинмалари томонидан тегишлича АТ "Халқ банки", АТ "Алоқабанк" ва "Микрокредитбанк" АТБнинг Қорақалпоғистон Республикаси, вилоятлар ва Тошкент шаҳар ҳудудий филиаллари ва банк хизматлари офисларининг тегишли ҳисоб рақамига ариза берувчиларнинг реестрини илова қилган ҳолда ўтказиб борилади.

Тақдим этилган реестрга мувофиқ банклар ушбу маблағларни истеъмол кредити фоизларини қоплаш учун ариза берувчиларнинг банкдаги ҳисобварағига ўтказиб боради.

(ЎзР ВМ 07.06.2022 й. 312-сон Қарори таҳриридаги банд) (Олдинги таҳририга қаранг)


24. Ваколатли орган томонидан маълумотнома тақдим этилган кундан бошлаб бошлаб 60 кун мобайнида ариза берувчи томонидан банкларнинг тегишли филиалига кредит ажратишни сўраб мурожаат қилинмаганда ушбу маълумотнома ўз кучини йўқотган деб ҳисобланади.



3-БОБ. ЯКУНЛОВЧИ ҚОИДАЛАР


25. Ваколатли органлар ўз фаолиятини амалга ошириши натижасида олинган ариза берувчилар ҳақидаги маълумотларнинг сир сақланишини таъминлаши лозим.


26. Ўзбекистон Республикаси Адлия вазирлиги, Қорақалпоғистон Республикаси Адлия вазирлиги, вилоятлар ва Тошкент шаҳар адлия бошқармалари ва давлат хизматлари марказлари ушбу Тартиб талаблари ижросига масъул давлат органлари ва бошқа ташкилотларнинг фаолияти устидан доимий мониторингни амалга оширади. (ЎзР ВМ 28.09.2022 й. 541-сон Қарори таҳриридаги банд)


27. Ариза берувчи ушбу Тартиб талаблари ижросига масъул давлат органлари ва бошқа ташкилотлар ходимларининг хатти-ҳаракатлари юзасидан қонун ҳужжатларида белгиланган тартибда шикоят қилиши мумкин.


28. Ушбу Тартиб талабларининг бузилишида айбдор бўлган шахслар қонунчилик ҳужжатларида белгиланган тартибда жавоб берадилар.






Маъмурий регламентга

1-ИЛОВА



"Бир миллион дастурчи" лойиҳаси доирасида ўқув

курсларини муваффақиятли тугатган ва сертификат

олган ёшларга компьютер (шу жумладан, Ўзбекистон

Республикасида ишлаб чиқарилмаган) харидлари учун

базавий ҳисоблаш миқдорининг 25 бараваридан кўп

бўлмаган миқдорда истеъмол кредити ажратиш ва

унинг фоиз тўловларини компенсация қилиб бериш

СХЕМАСИ

Босқичлар

Субъектлар


Тадбирлар


Ижро муддатлари



1-босқич

Ариза берувчи


Исталган туман (шаҳар) давлат хизматлари марказларига сертификатни илова қилган ҳолда сертификатни тақдим этган ташкилотнинг электрон тизимидаги сертификат ҳаволасини кўрсатиб мурожаат қилади. (ЎзР ВМ 07.06.2022 й. 312-сон Қарори таҳриридаги устун)



Тегишли сертификат берилган санадан бошлаб 180 календарь кун мобайнида (ЎзР ВМ 07.06.2022 й. 312-сон Қарори таҳриридаги устун)










2-босқич

Давлат хизматлари марказлари


Ариза берувчи томонидан тақдим этилган ҳужжатларини ЯИДХП орқали автоматик тарзда ваколатли органга электрон шаклда юборилади.


10 дақиқа мобайнида









3-босқич

Ёшлар ишлари агентлиги


Ваколатли орган ариза берувчининг мурожаати ЯИДХП орқали тушган пайтдан бошлаб сертификатни верификациядан ўтказади.


3 иш куни мобайнида


ЎзР ВМ 07.06.2022 й. 312-сон Қарорига мувофиқ иккинчи хатбоши чиқариб ташланган


Агар сертификатнинг ҳақиқийлигини верификация орқали аниқлашнинг имкони бўлмаса, ваколатли орган сертификат берган ваколатли ташкилотга сертификатнинг ҳақиқийлигини сўраб сўров юборади.



ЎзР ВМ 07.06.2022 й. 312-сон Қарорига мувофиқ иккинчи хатбоши чиқариб ташланган


5 иш куни узайтирилади








4-босқич

Ёшлар ишлари агентлиги


Ваколатли орган томонидан ариза берувчининг маълумотлари тўғри деб топилганда кредит фоизлари тўловларини компенсация қилиб бериш тўғрисида маълумотнома берилади.


2 иш кунида









5-босқич

Банк


Кредит ажратиш масаласини кўриб чиқади. Кредит ажратиш тўғрисидаги тегишли ҳужжат қабул қилиш, кредит суммасинини компьютер ишлаб чиқарувчи корхоналар ёки уларни реализация қилувчи ташкилотларнинг банкдаги ҳисобварағига пул маблағлари ўтказиб беради.


Банкнинг ички ҳужжатларида белгиланган муддатларда.


Бу тўғрисида ваколатли органни хабардор қилади.


ҳар ойнинг 15-кунига қадар

(ЎзР ВМ 07.06.2022 й. 312-сон Қарори таҳриридаги устун)








6-босқич

Ёшлар ишлари агентлиги ва унинг ҳудудий бўлинмалари


Кредит бўйича фоиз тўловларини тўлаш учун зарур суммалар ҳар ойнинг 25-кунигача Давлат бюджетидан ажратилган маблағлар ҳисобидан Ёшлар ишлари агентлигининг ҳудудий бўлинмалари томонидан тегишлича АТ "Халқ банки", АТ "Алоқабанк" ва "Микрокредитбанк" АТБнинг Қорақалпоғистон Республикаси, вилоятлар ва Тошкент шаҳар ҳудудий филиаллари ва банк хизматлари офисларининг тегишли ҳисоб рақамига ариза берувчиларнинг реестрини илова қилган ҳолда ўтказиб борилади.

Тақдим этилган реестрга мувофиқ банклар ушбу маблағларни истеъмол кредити фоизларини қоплаш учун ариза берувчиларнинг банкдаги ҳисобварағига ўтказиб боради. (ЎзР ВМ 07.06.2022 й. 312-сон Қарори таҳриридаги устун) (Олдинги таҳририга қаранг)



Ҳар ойнинг 25-кунига қадар



                





Маъмурий регламентга

2-ИЛОВА



ЎзР ВМ 07.06.2022 й. 312-сон Қарори таҳриридаги илова (Олдинги таҳририга қаранг)



Компенсация олиш бўйича давлат

хизматларидан фойдаланиш учун

СЎРОВНОМА

Т/р


Қабул қилиш санаси

        

Қабул қилган шахс


      

I. Ариза берувчи (жисмоний шахс)

ҳақида маълумот:

        

1.1. Ф.И.О.:


-

1.2. Туғилган санаси:


кун/ой/йил

1.3. Жисмоний шахснинг шахсий идентификация рақами (ЖШШИР):


-

1.4. Телефон рақами:


-

1.5. Яшаш жойи:


Туман (шаҳар), вилоят,

республика


1.6. Uzbekcoders.uz веб-сайтида рўйхатдан ўтган электрон почта манзили (мавжуд бўлган тақдирда)


-

1.7. "Бир миллион дастурчи"лойиҳаси доирасида ўқув курсларини муваффақиятли тамомлаганлиги тўғрисидаги сертификат ҳаволаси


-

          

II. Сертификат олган ўн олти ёшга тўлмаган шахс

ва унинг қонуний вакили ҳақидаги маълумот:

        

2.1.1. Ўн олти ёшга тўлмаган шахснинг Ф.И.О.:


-

2.2. Туғилган санаси:


кун/ой/йил

2.3. Туғилганлик ҳақидаги гувоҳнома рақами:


-

2.4. Боланинг қонуний вакили Ф.И.О.:


-

2.5. Шахсий идентификация рақами (ЖШ ШИР):


-

2.6. Сертификат олган боланинг вакили эканлигини тасдиқловчи ҳужжат:



2.7. Телефон рақами:


-

2.8. Яшаш жойи:


Туман (шаҳар), вилоят,

республика

      

2.9. Uzbekcoders.uz веб-сайтида рўйхатдан ўтган электрон почта манзили (мавжуд бўлган тақдирда)


-

2.10. "Бир миллион дастурчи"лойиҳаси доирасида ўқув курсларини муваффақиятли тамомлаганлиги тўғрисидаги сертификатни тақдим этган ташкилотнинг электрон тизимидаги сертификат ҳаволаси.


-

          





Маъмурий регламентга

3-ИЛОВА



Кредитнинг фоиз тўловлари компенсация қилиб

борилаётган ариза берувчиларнинг рўйхати (реестр)

Т/р

Ўқувчиларнинг

Ф.И.О.


Паспорт

маълумоти

ЖШ ШИР

Телефон

рақами


Кредит

миқдори


Ойма ой

тўланадиган

компенсация

миқдори


Банк

реквизитлари



Банк бошқарувчиси                                                                                        (Имзо)




ЎзР ВМ 28.09.2022 й. 541-сон Қароридан олдинги таҳрири



10-банднинг олдинги таҳрири


10. Ариза берувчи ўзи келиб мурожаат этганда, давлат хизматлари марказлари томонидан сўровнома тўлдирилгандан сўнг ариза берувчи маълумотларнинг тўғрилигини текшириб, сўровномани ўзининг электрон рақамли имзоси (кейинги ўринларда - ЭРИ) билан тасдиқлайди.




ЎзР ВМ 07.06.2022 й. 312-сон Қароридан олдинги таҳрири



2-банд олтинчи хатбошининг олдинги таҳрири


компенсация - компьютер сотиб олиш учун ажратилган истеъмол кредитига ҳисобланадиган барча фоизларни қоплаш (компенсация қилиш) мақсадида ваколатли орган томонидан ҳар ойда ариза берувчи учун банкда унинг номига очилган тегишли ҳисобвара??а ўтказиладиган маблағ;



9-банднинг олдинги таҳрири


9. Ариза берувчининг мурожаатига асосан давлат хизматлари маркази ходими ариза берувчининг номидан, ЯИДХП орқали мурожаат қилинганда эса - ариза берувчи мустақил равишда ушбу Тартибга 2-иловага мувофиқ давлат хизматидан фойдаланиш учун сўровномани электрон тарзда тўлдиради ва қуйидаги ҳужжатларни электрон тарзда илова килади:

кредитнинг фоиз тўловларини компенсация қилиб бериш тўғрисидаги ариза;

ариза берувчи (вакил)нинг шахсини тасдиқловчи ҳужжат;

компьютер сотиб олиш бўйича икки томонлама тузилган олди-сотди шартномасининг нусхаси;

"Бир миллион дастурчи" лойиҳаси доирасида ўқув курсларини муваффақиятли тугатганлиги тўғрисида сертификат нусхаси.

Ариза берувчидан ушбу бандда кўрсатилмаган маълумот ва ҳужжатларни талаб қилиш қатъиян тақиқланади.

Тақдим этилган ҳужжатлардаги маълумотларнинг ха??онийлигига ариза берувчи масъул ҳисобланади.



16-банд тўртинчи хатбошининг олдинги таҳрири


верификация натижасида сертификатнинг ҳақиқийлиги ва тўғрилиги ваколатли орган томонидан тасдиқланганда.



19-банднинг олдинги таҳрири


19. Верификация ёки сертификат берган ташкилотга юборилган сўров натижасига кўра сертификатнинг ҳақиқий эмаслиги аниқланганда компенсация тўланмайди ва бу ҳақида ариза берувчига CMC хабар юборади.



23-банднинг олдинги таҳрири


23. Кредит бўйича фоиз тўловларини тўлаш учун зарурий суммалар ҳар ойнинг 25-санасигача Давлат бюджетидан ажратилган маблағлар ҳисобидан Ёшлар ишлари агентлигининг ҳудудий бўлинмалари томонидан тегишлича AT "Халқ банки", AT "Алоқабанк" ва "Микрокредитбанк" АТБнинг Қорақалпоғистон Республикаси, вилоятлар ва Тошкент шаҳар ҳудудий филиаллари ва банк ҳизматлари офислари кесимида ариза берувчиларни кўрсатган ҳолда ўтказиб борилади.



Маъмурий регламентга 1-илова 6-босқичнинг "Тадбирлар" устунининг олдинги таҳрири


Кредит бўйича фоиз тўловларини тўлаш учун зарурий суммалар Давлат бюджетидан ажратилган маблағлар ҳисобидан Ёшлар ишлари агентлигининг ҳудудий бўлинмалари томонидан тегишлича AT "Халқ банки", AT "Алоқабанк" ва "Микрокредитбанк" АТБнинг Қорақалпоғистон Республикаси, вилоятлар ва Тошкент шаҳар ҳудудий филиаллари ва банк хизматлари офислари кесимида ариза берувчиларни кўрсатган ҳолда ўтказиб борилади.



Маъмурий регламентга 2-илованинг олдинги таҳрири


Маъмурий регламентга

2-ИЛОВА



Компенсация олиш бўйича давлат

хизматларидан фойдаланиш учун

СЎРОВНОМА

Т/р

Қабул қилиш санаси


Қабул қилган шахс


-

-


-

I. Ариза берувчи (жисмоний шахс) ҳақида маълумот:

1.1. Ф.И.О.:


-

1.2. Туғилган санаси:


йил/кун/ой

1.3. Жисмоний шахснинг шахсий идентификация рақами (ЖШ ШИР):


-

1.4. Телефон рақами:


-

1.5. Яшаш жойи:


Туман (шаҳар),

вилоят, республика


1.6. Электрон почта манзили (мавжуд бўлган тақдирда)


-

1.7. "Бир миллион дастурчи" лойиҳаси доирасида ўқув курсларини муваффақиятли тугатганлиги тўғрисидаги сертификатга хавола


-

          


































Время: 0.1750
по регистрации МЮ строгое соответствие
  • Все
  • действующие
  • утратившие силу
  • Русский
  • Ўзбекча
  • Оба языка
  • любая дата
  • точная дата
  • период
  • -

Свернуть поиск