ВСЕ ЗАКОНОДАТЕЛЬСТВО УЗБЕКИСТАНА

ЎзР Конунчилиги / Меҳнат ва аҳолининг бандлиги / Аҳоли бандлиги / Умумий қоидалар /

Маҳаллаларда хотин-қизларнинг бандлигини таъминлаш ва саломатлигини мустаҳкамлаш марказлари тўғрисида Низом (ЎзР ВМ 08.11.2022 й. 650-сон қарорига илова)

Функция недоступна

Данная функция доступно только для клиентов (пользователей)

Полный текст документа доступен в платной версии. По вопросам звоните на короткий номер 1172

Вазирлар Маҳкамасининг

2022 йил 8 ноябрдаги

650-сон қарорига

ИЛОВА



Маҳаллаларда хотин-қизларнинг

бандлигини таъминлаш ва саломатлигини

мустаҳкамлаш марказлари тўғрисида

НИЗОМ

         

          

1-БОБ. УМУМИЙ ҚОИДАЛАР

       

1. Ушбу Низом маҳаллаларда хотин-қизларнинг бандлигини таъминлаш ва саломатлигини мустаҳкамлаш марказлари (кейинги ўринларда - марказлар) мақоми, асосий вазифалари ва фаолиятини ташкил этиш, шунингдек уларнинг фаолиятини ташкил этиш учун давлат гранти ажратиш тартибини белгилайди.


2. Марказлар ҳар бир маҳаллада ташкил этилади ва юридик шахс ҳисобланмайди.


3. Марказлар туман (шаҳар) ҳокимликлари томонидан туман (шаҳар) ҳокимликлари маҳаллий бюджетларининг қўшимча манбалари ва қонунчилик ҳужжатларида тақиқланмаган бошқа манбалар ҳисобидан барпо этилади.


4. Марказлар бинолари маҳалла фуқаролари йиғини томонидан маҳаллалардаги хотин-қизлар фаолларининг тавсиясига асосан давлат мулкини ижарага бериш тартибига мувофиқ тикувчилик, қандолатчилик, фитнес, шейпинг, хотин-қизларни касбга ўқитиш фаолиятини ташкил этиш учун тадбиркорлик субъектларига 5 йил муддатга ижарага берилади.

Марказлар биноларини ижарага бериш бўйича онлайн-аукцион савдолари фақат маҳаллалардаги хотин-қизлар фаолларининг тавсиясига эга бўлган тадбиркорлик субъектлари ўртасида ўтказилади.

Ушбу тадбиркорлик субъектларининг рўйхати "Xotin-qizlar.uz" миллий портали орқали шакллантирилади ва "E-auksion" электрон савдо платформасига интеграция қилиш орқали тақдим этилади.


5. Марказларда хотин-қизлар бандлигини таъминлаш, саломатлигини мустаҳкамлаш ҳамда уларни касбга ўқитиш фаолияти билан боғлиқ ижтимоий лойиҳани амалга оширувчи тадбиркорлик субъектларига ушбу Низомда белгиланган тартибда давлат гранти ажратилади.



2-БОБ. МАРКАЗЛАРНИНГ АСОСИЙ ВАЗИФАЛАРИ


6. Марказларнинг асосий вазифалари қуйидагилар ҳисобланади:

ишсиз, айниқса, қишлоқ жойларда бола тарбияси билан уйда ўтириб қолган эҳтиёжманд аёллар, шунингдек, "Аёллар дафтари"га киритилган хотин-қизлар бандлигини таъминлаш мақсадида маҳаллаларда тикувчилик, қандолатчилик, пазандачилик каби йўналишларда ишлаб чиқариш ва хизмат кўрсатиш фаолиятини йўлга қўйиш;

маҳаллаларнинг географик жойлашуви, аҳоли сони ва ижтимоий-иқтисодий ривожлантириш бўйича ўсиш нуқталарини инобатга олган ҳолда, ишсиз, лекин ишлаш истагида бўлган касб-ҳунарга эга бўлмаган, шунингдек, ўз билимларини янада мустаҳкамлаш ва малакасини ошириш, тадбиркорлигини кенгайтириш мақсадида қўшимча касблар ва ҳунарларга ўқиш истагида бўлган хотин-қизларни тегишли касбларга ва тадбиркорлик кўникмаларига ўқитишни ташкил этиш. Уларнинг келгусида ўзлаштирган касблари бўйича тадбиркорлик фаолиятини бошлашига ва ривожлантиришига кўмаклашиш;

хотин-қизлар тадбиркорлигини ривожлантириш, бандлигини таъминлаш, уларнинг касб-ҳунар эгаллашлари учун яратилаётган кенг имкониятлар ва имтиёзлар ҳақида аҳолини хабардор қилиш мақсадида зарур маълумот ва тавсиялар бериб бориш;

хотин-қизларнинг саломатлигини мустаҳкамлаш мақсадида фитнес, шейпинг каби соғломлаштиришга мўлжалланган хизмат кўрсатиш фаолиятини йўлга қўйиш;

соғлом турмуш тарзини тарғиб қилиш, хотин-қизларнинг тиббий маданиятини ривожлантириш, жисмоний тарбия-соғломлаштириш ва оммавий спорт ҳаракатларини тиббиёт профилактикаси билан биргаликда йўлга қўйиш;

муқаддам жиноий жавобгарликка тортилган, профилактик рўйхатга олинган, жазони ижро этиш муассасаларидан қайтиб келган хотин-қизларни доимий иш ўринлари билан таъминлаш, тадбиркорлик фаолиятига жалб этиш, уларнинг ўз фаолиятини йўлга қўйиш ҳамда ривожлантиришда, бандлигини таъминлашда, касб-ҳунар эгаллашида кўмаклашиш.



3-БОБ. МАРКАЗЛАРДА ХОТИН-ҚИЗЛАР

БАНДЛИГИНИ ТАЪМИНЛАШ, САЛОМАТЛИГИНИ

МУСТАҲКАМЛАШ ҲАМДА УЛАРНИ КАСБГА ЎҚИТИШ

ФАОЛИЯТИ БИЛАН БОҒЛИҚ ИЖТИМОИЙ ЛОЙИҲАНИ

АМАЛГА ОШИРИШ УЧУН ТАДБИРКОРЛИК

СУБЪЕКТЛАРИГА ДАВЛАТ ГРАНТИ АЖРАТИШ

ВА УНДАН ФОЙДАЛАНИШ ТАРТИБИ


7. Марказларда хотин-қизлар бандлигини таъминлаш, саломатлигини мустаҳкамлаш ҳамда уларни касбга ўқитиш фаолияти билан боғлиқ битта ижтимоий лойиҳа (кейинги ўринларда - лойиҳа) доирасида 20 нафаргача хотин-қизларнинг доимий бандлигини таъминлаш мақсадида ҳар бир нафар бандлиги таъминланадиган ишсиз хотин-қиз учун Оила ва хотин-қизларни қўллаб-қувватлаш давлат мақсадли жамғармаси маблағлари ҳисобидан тадбиркорлик субъектларига 3 миллион сўмдан ошмаган миқдорда давлат гранти ажратилади.


8. Лойиҳаларни танлаб олишда қуйидаги мезонларга эътибор қаратилади:

лойиҳаларнинг марказлар вазифаларига мос келиши;

ушбу Низомнинг 12-бандида назарда тутилган хотин-қизларни доимий иш жойи билан таъминлашга қаратилганлиги;

лойиҳани амалга ошириш учун зарур молиявий ресурс, дастгоҳ, ускуна ва жиҳозларга эга бўлиши;

лойиҳанинг ҳудудни ривожлантириш драйверлари, ихтисослашувига мослиги, долзарблиги, бозорбоп ва даромадлилиги, ижтимоий жозибадорлиги;

талабгорнинг ташкил қилинаётган лойиҳа бўйича тажрибага эгалиги;

ходимлар учун зарур меҳнат шароитлари яратиш ва муносиб иш ҳақи тўлашга қобилиятлилиги;

иш билан таъминлаш билан бир қаторда малакаси етарли бўлмаган хотин-қизларни касб-ҳунарга ўқитиш ёки малакасини ошириш бўйича чора-тадбирлар белгилаш имконияти мавжудлиги.


9. Ажратилган давлат гранти ижтимоий лойиҳани амалга ошириш мақсадида марказларда ташкил этиладиган тикувчилик, қандолатчилик, пазандачилик ва турли ҳунармандчилик маҳсулотлари ишлаб чиқариш ҳамда тайёрлаш учун зарур бўладиган дастгоҳ, ускуна ва жиҳозлар харид қилишга йўналтирилади.


10. Марказлар фаолияти учун давлат гранти ажратиш ва ундан фойдаланиш ушбу Низомга 1-иловадаги схемага мувофиқ қуйидаги тартибда амалга оширилади:


1-босқичда тадбиркорлик субъектлари ўз хоҳишига кўра маҳаллаларда марказлар фаолияти учун давлат гранти олиш мақсадида маҳалла фуқаролар йиғинларига лойиҳалар ва тегишли ҳужжатларни тақдим қилади;


2-босқичда марказлар биноларини ижарага берган маҳалла фуқаролар йиғинлари раислари маҳалладаги хотин-қизлар фаоллари билан келишилган ҳолда, марказлар фаолиятини мазкур Низом асосида йўлга қўйиш ва давлат гранти олиш истагида бўлган тадбиркорлик субъектлари тўғрисидаги маълумотларни ҳамда уларнинг ижтимоий лойиҳалар бўйича таклифларини тадбиркорлик субъектлари томонидан тақдим этилган кундан бошлаб уч кун ичида ушбу Низомга 3-илова билан тасдиқланган намунавий таркибдаги туман (шаҳар) ҳокимининг ўринбосари - Оила ва хотин-қизлар бўлими бошлиғи раҳбарлигидаги ишчи гуруҳларга (кейинги ўринларда - туман (шаҳар) ишчи гуруҳлари) тақдим этади.

Туман (шаҳар) ишчи гуруҳлари аъзолари жамоатчилик асосида ишлайди.

Туман (шаҳар) ишчи гуруҳлари ишининг ташкилий шакли йиғилиш ҳисобланади. Ишчи гуруҳлар йиғилишлари баённома билан расмийлаштирилади. Ишчи гуруҳлар йиғилишлари уларнинг аъзолари рўйхатдаги таркибининг камида учдан икки қисми қатнашган тақдирда ваколатли ҳисобланади;


3-босқичда ишчи гуруҳлар томонидан беш кун ичида лойиҳалар бўйича таклифлар ўрганиб чиқилиб, ушбу Низомнинг 8-бандидаги мезонлар асосида энг яхши ва асосли деб топилган таклифлар танлаб олинади ҳамда баённома расмийлаштирилади. Ушбу таклифлар туман (шаҳар) ишчи гуруҳлари томонидан Қорақалпоғистон Республикаси Вазирлар Кенгаши Раиси ўринбосари - Оила ва хотин-қизлар қўмитаси раиси, вилоятлар ва Тошкент шаҳар ҳокимлари ўринбосарлари - оила ва хотин-қизлар бошқармалари бошлиқларига тақдим этилади;


4-босқичда Қорақалпоғистон Республикаси Вазирлар Кенгаши Раиси ўринбосари - Оила ва хотин-қизлар қўмитаси раиси, вилоятлар ва Тошкент шаҳар ҳокимлари ўринбосарлари - оила ва хотин-қизлар бошқармалари бошлиқлари киритилган таклифларни умумлаштириб, икки кун ичида давлат гранти ажратиш масаласини кўриб чиқиш учун Оила ва хотин-қизлар давлат қўмитасига буюртманома юборади.

Оила ва хотин-қизлар давлат қўмитасига юбориладиган буюртманомага амалга ошириладиган лойиҳанинг мақсади, йўналишлари, яратиладиган иш ўринлари сони ва харид қилинадиган асбоб-ускуна ҳамда жиҳозлар тўғрисида аниқ маълумотлар ва бошқа тегишли ҳужжатлар илова қилинади;


5-босқичда Оила ва хотин-қизлар давлат қўмитаси ҳар чоракда келиб тушган лойиҳалар бўйича барча буюртманомаларни ушбу Низомга 2-иловага мувофиқ таркибдаги Маҳаллаларда хотин-қизларнинг бандлигини таъминлаш ва саломатлигини мустаҳкамлаш марказлари фаолияти учун давлат гранти ажратиш бўйича республика комиссиясига (кейинги ўринларда - Комиссия) тақдим қилади.

Комиссия томонидан лойиҳалар мазкур Низом талаблари асосида ҳар томонлама кўриб чиқилишини таъминлайди, зарур ҳолларда лойиҳаларни жойига чиқиб ўрганади.

Энг яхши ва асосли деб топилган лойиҳаларга белгиланган тартибда Комиссиянинг қарори қабул қилинади.

Давлат гранти ажратилган тадбиркорлар рўйхати Оила ва хотин-қизлар давлат қўмитасининг расмий веб-сайтида эълон қилинади;


6-босқичда давлат гранти ажратиш тўғрисида қарор қабул қилингандан сўнг ўн беш иш куни ичида грант лойиҳаларида кўрсатилган товарларни харид қилиш учун тадбиркорлик субъектларининг банкдаги ҳисобварақларига маблағлар ўтказиб берилади.

Давлат грантининг йил охиридаги фойдаланилмай қолган қолдиқлари Оила ва хотин-қизларни қўллаб-қувватлаш давлат жамғармасига қайтарилади;


7-босқичда давлат гранти оладиган тадбиркорлик субъектлари ҳар чоракда молия органларига бюджет ташкилотлари учун белгиланган муддатларда ва тартибда давлат грантидан фойдаланилиши тўғрисида ҳисобот тақдим этиб боради.

Ажратилган давлат грантининг мақсадли сарфланиши белгиланган тартибда Оила ва хотин-қизлар давлат қўмитаси ҳамда Молия вазирлиги томонидан назорат қилинади.



4-БОБ. МАРКАЗЛАРДА ЛОЙИҲАНИ

АМАЛГА ОШИРИШ УЧУН ДАВЛАТ ГРАНТИ

ОЛИШГА ҚЎЙИЛАДИГАН ТАЛАБЛАР


11. Марказларда хотин-қизлар бандлигини таъминлаш, саломатлигини мустаҳкамлаш ҳамда уларни касбга ўқитиш фаолиятини бошлаган тадбиркорлик субъектлари давлат грантини олишга талабгор бўла олади.


12. Давлат гранти қуйидаги тоифадаги хотин-қизларни касб-ҳунарга ва тадбиркорликка ўқитиш, уларнинг бандлигини таъминлаш ҳамда тадбиркорлик фаолиятини бошлашига кўмаклашишга қаратилган лойиҳалар учун ажратилади:

"Ижтимоий ҳимоя ягона реестри"га, шунингдек "Аёллар дафтари"га киритилган хотин-қизлар;

ишсиз, айниқса, қишлоқ жойларда бола тарбияси билан шуғулланаётган хотин-қизлар;

хорижий меҳнат миграциясидан қайтиб келган хотин-қизлар;

ногиронлиги бўлган меҳнатга лаёқатли ишсиз хотин-қизлар (уларнинг меҳнат муҳофазаси талабларига мос равишда бандлигини таъминлаш ҳамда тадбиркорлик фаолиятини йўлга қўйиш);

норасмий бандликни қисқартириш мақсадида кундалик меҳнат фаолияти билан шуғулланиб, даромад топаётган хотин-қизлар (уларнинг бандлигини таъминлаш бўйича ушбу хотин-қизларни шуғулланиб келаётган фаолият турларини ҳамда эҳтиёж ва қизиқишларини инобатга олган ҳолда, ўқитиш ва бандлигини таъминлаш);

одам савдосидан ҳамда тазйиқ ва зўравонликдан жабр кўрган, мушкул иқтисодий аҳволга тушиб қолган хотин-қизлар;

умумий ўрта ва профессионал таълим муассасаларини тугатган, олий таълим муассасаларига ўқишга кира олмаган ёки олий таълимда ўқиш учун имконияти бўлмаган ишсиз хотин-қизлар (меҳнат бозорида талаб юқори бўлган замонавий касбларга ва IT технологияларига ўқитиб, уларнинг бандлигини таъминлаш);

муқаддам жиноий жавобгарликка тортилган, профилактик рўйхатга олинган, жазони ижро этиш муассасаларидан қайтиб келган хотин-қизлар.


13. Давлат грантини олиш учун тадбиркорлик субъектлари маҳалла фуқаролар йиғини орқали қуйидаги ҳужжатлар ва маълумотларни туман (шаҳар) ишчи гуруҳларига тақдим этади:

марказларда амалга ошириладиган ижтимоий лойиҳа, унинг бизнес режаси, фаолият йўналиши ва яратиладиган янги иш ўринлари тўғрисидаги маълумотлар;

лойиҳага талаб этиладиган давлат гранти миқдори ва харид қилинадиган асбоб-ускуна, дастгоҳ ва жиҳозлар, жисмоний тарбия-соғломлаштириш анжомлари тўғрисидаги маълумотлар;

тадбиркорлик субъектларининг давлат рўйхатидан ўтганлиги тўғрисидаги гувоҳномаси ҳамда маҳалла фуқаролар йиғини билан тадбиркорлик субъектлари ўртасида марказлар биноларини ижарага бериш ҳақидаги шартнома нусхалари.



5-БОБ. ЯКУНЛОВЧИ ҚОИДАЛАР


14. Марказларда лойиҳани амалга ошириш учун давлат грантининг жалб этилиши, ундан ўз вақтида мақсадли ва самарали фойдаланилиши учун туман (шаҳар) даражасида туман (шаҳар) ҳокими ўринбосари - оила ва хотин-қизлар бўлимлари бошлиқлари, вилоят даражасида Қорақалпоғистон Республикаси Вазирлар Кенгаши Раиси ўринбосари - Оила ва хотин-қизлар қўмитаси раиси, вилоятлар ва Тошкент шаҳар ҳокимларининг ўринбосарлари - оила ва хотин-қизлар бошқармалари бошлиқлари масъул ҳисобланади.


15. Оила ва хотин-қизлар давлат қўмитаси:

Оила ва хотин-қизларни қўллаб-қувватлаш давлат мақсадли жамғармасидан давлат гранти ажратилиши, маблағлардан ўз вақтида мақсадли ва самарали фойдаланилиши юзасидан доимий равишда назорат ва мониторинг олиб боради;

ҳар олти ойда мазкур йўналишда амалга оширилган ишлар бўйича муҳокамаларни ўтказиб боради.


16. Ушбу Низомни қўллаш жараёнида юзага келадиган низолар қонунчиликда белгиланган тартибда ҳал этилади.


17. Мазкур Низом талабларини бузишда айбдор бўлган мансабдор шахслар қонунчилик ҳужжатларига мувофиқ жавобгар бўлади.

            

          




Низомга

1-ИЛОВА



Маҳаллаларда хотин-қизларнинг бандлигини

таъминлаш ва саломатлигини мустаҳкамлаш

марказлари фаолияти учун давлат гранти

ажратиш ва ундан фойдаланиш

СХЕМАСИ

         


  

Босқичлар

  


Субъектлар


Тадбирлар


   

Муддатлар

   








































1-босқич


Тадбиркорлик

субъектлари


         

Маҳаллаларда хотин-қизларнинг бандлигини таъминлаш ва саломатлигини мустаҳкамлаш марказлари фаолияти учун давлат гранти олиш мақсадида маҳалла фуқаролар йиғинларига лойиҳалар ва тегишли ҳужжатларни тақдим қилади.

        


Ўз хоҳишига кўра








































2-босқич


Маҳалла фуқаролар

йиғинлари


         

Маҳалладаги хотин-қизлар фаоллари билан келишилган ҳолда, тадбиркорлик субъектлари тўғрисидаги маълумотларни ҳамда уларнинг ижтимоий лойиҳалари бўйича таклифларини туман (шаҳар) ҳокимининг ўринбосари - оила ва хотин-қизлар бўлими бошлиғи раҳбарлигидаги ишчи гуруҳларга (кейинги ўринларда - туман (шаҳар) ишчи гуруҳлари) тақдим этади.

         


3 кун ичида








































3-босқич


Туман (шаҳар)

ишчи гуруҳлари


          

Тадбиркорлик субъектлари тўғрисидаги маълумотларни ҳамда уларнинг ижтимоий лойиҳалари бўйича таклифларини кўриб чиқади ҳамда тегишлича Қорақалпоғистон Республикаси Вазирлар Кенгаши раиси ўринбосари - Оила ва хотин-қизлар қўмитаси раиси, вилоятлар ва Тошкент шаҳар ҳокимлари ўринбосарлари - оила ва хотин-қизлар бошқармалари бошлиқларига тақдим этади.

           


5 кун ичида








































4-босқич


      

Қорақалпоғистон

Республикаси Вазирлар Кенгаши раиси ўринбосари - Оила ва хотин-қизлар қўмитаси раиси, вилоятлар ва Тошкент шаҳар ҳокимлари ўринбосарлари - оила ва хотин-қизлар бошқармалари бошлиқлари

        


Таклифларни умумлаштирган ҳолда, давлат гранти ажратиш учун Оила ва хотин-қизлар давлат қўмитасига буюртманома юборади.


2 кун ичида








































5-босқич


Оила ва хотин-қизлар

давлат қўмитаси


         

Келиб тушган буюртманомаларни Қўмита раиси раҳбарлик қиладиган грантларни ажратиш бўйича комиссия томонидан ҳар томонлама кўриб чиқилишини таъминлайди, зарур ҳолларда лойиҳаларни жойига чиқиб ўрганади.

Энг яхши ва асосли деб топилган лойиҳаларга белгиланган тартибда грант ажратиш бўйича комиссиянинг қарори қабул қилинади.

         


Ҳар чоракда








































6-босқич


Оила ва хотин-қизлар давлат қўмитаси, Оила ва хотин-қизларни қўллаб-қувватлаш давлат жамғармаси


       

Давлат гранти ажратиш тўғрисида қарор қабул қилингандан сўнг лойиҳаларда кўрсатилган товарларни харид қилиш учун тадбиркорлик субъектларининг банкдаги ҳисобварақларига грант доирасида тегишли маблағлар ўтказиб берилади.

          


15 иш куни ичида








































7-босқич


Тадбиркорлик субъектлари, Оила ва хотин-қизлар давлат қўмитаси, Молия вазирлиги


        

Молия органларига бюджет ташкилотлари учун белгиланган муддатларда ва тартибда давлат грантидан фойдаланилиши тўғрисида ҳисобот тақдим этиб боради.

Ажратилган давлат грантининг мақсадли сарфланиши белгиланган тартибда назорат қилади.

       


Ҳар чоракда



Мунтазам равишда







          

          




Низомга

2-ИЛОВА



Маҳаллаларда хотин-қизларнинг бандлигини

таъминлаш ва саломатлигини мустаҳкамлаш

марказлари фаолияти учун давлат гранти

ажратиш бўйича республика комиссияси

ТАРКИБИ

         

1.

З. Махкамова

-

Ўзбекистон Республикаси Бош вазири ўринбосари - Оила ва хотин-қизлар давлат қўмитаси раиси, Комиссия раиси


2.

С. Турдиев

-

маҳалла ва нуронийларни қўллаб-қувватлаш вазирининг биринчи ўринбосари


3.

Э. Мухитдинов

-

бандлик ва меҳнат муносабатлари вазирининг биринчи ўринбосари


4.

Ж. Абруев

-

молия вазири ўринбосари


5.

Д. Вахобов

-

Савдо-саноат палатаси раиси (келишув асосида)


6.

М. Убайдуллаев

-

иқтисодий тараққиёт ва камбағалликни қисқартириш вазирининг ўринбосари -Маҳаллабай ишлаш ва тадбиркорликни ривожлантириш агентлиги директори


7.

Г. Рашидова

-

АТ "Халқ банки" бошқаруви раисининг ўринбосари


8.

Лавозимига кўра

-

Оила ва хотин-қизларни қўллаб-қувватлаш давлат мақсадли жамғармаси директори


9.

Лавозимига кўра

-

Оила ва хотин-қизлар давлат қўмитаси бошқарма бошлиғи, Комиссия котиби

          

Изоҳ. Комиссия аъзолари бошқа ишга ўтган тақдирда, унинг ўрнига янги тайинланган ёки унинг вазифасини бажариш юклатилган шахс комиссия аъзоси ҳисобланади.

          

          




Низомга

3-ИЛОВА



Маҳаллаларда хотин-қизларнинг

бандлигини таъминлаш ва саломатлигини

мустаҳкамлаш марказлари фаолияти учун

давлат гранти ажратиш бўйича туман

(шаҳар) ишчи гуруҳининг

НАМУНАВИЙ ТАРКИБИ

         

1.

Лавозимга кўра

-

Туман (шаҳар) ҳокими ўринбосари - Оила ва хотин-қизлар бўлими бошлиғи, Ишчи гуруҳ раҳбари


2.

Лавозимга кўра

-

Туман (шаҳар) Маҳалла ва нуронийларни қўллаб-қувватлаш бўлими бошлиғи


3.

Лавозимга кўра

-

Туман (шаҳар) АТ "Халқ банки" бўлими бошлиғининг ўринбосари


4.

Лавозимга кўра

-

Маҳаллабай ишлаш ва тадбиркорликни ривожлантириш агентлиги туман (шаҳар) бўлими бошлиғи


5.

Лавозимга кўра

-

Туман (шаҳар) Оила ва хотин-қизлар бўлимининг тадбиркорликни ривожлантириш, бандликни таъминлашга кўмаклашиш, касб-ҳунарга ўқитишни ташкил этиш бўйича етакчи мутахассиси, Ишчи гуруҳ котиби

                

Изоҳ. Ишчи гуруҳи аъзолари бошқа ишга ўтган тақдирда, унинг ўрнига янги тайинланган ёки унинг вазифасини бажариш юклатилган шахс ишчи гуруҳи аъзоси ҳисобланади.

            

      

Қонун ҳужжатлари маълумотлари миллий базаси (www.lex.uz),

2022 йил 8 ноябрь
























































Время: 0.0329
по регистрации МЮ строгое соответствие
  • Все
  • действующие
  • утратившие силу
  • Русский
  • Ўзбекча
  • Оба языка
  • любая дата
  • точная дата
  • период
  • -

Свернуть поиск