язык интерфейса

ЎзР Конунчилиги

ЎзР Конунчилиги/ Ер ва бошқа табиий ресурслар. Атроф-муҳит муҳофазаси/ Атроф табиий муҳитни муҳофаза қилиш/ Муҳофаза этиладиган табиий ҳудудлар ва объектлар. Қизил китоб/ Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлисининг 03.12.2004 й. 711-II-сон "Муҳофаза этиладиган табиий ҳудудлар тўғрисида"ги Ўзбекистон Республикаси Қонунини амалга киритиш ҳақида"ги Қарори

Вы можете получить доступ на один день к продукту Законодательство Руз.

ЎЗБЕКИСТОН РЕСПУБЛИКАСИ

ОЛИЙ МАЖЛИСИНИНГ

ҚАРОРИ

03.12.2004 й.

N 711-II


"МУҲОФАЗА ЭТИЛАДИГАН ТАБИИЙ ҲУДУДЛАР

ТЎҒРИСИДА"ГИ ЎЗБЕКИСТОН РЕСПУБЛИКАСИ

ҚОНУНИНИ АМАЛГА КИРИТИШ ҲАҚИДА



Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси ҚАРОР ҚИЛАДИ:


1. "Муҳофаза этиладиган табиий ҳудудлар тўғрисида"ги Ўзбекистон Республикаси Қонуни матбуотда эълон қилинган кундан эътиборан амалга киритилсин.


2. Ўзбекистон Республикаси Ҳукумати (Ш. Мирзиёев) ўз қарорларини "Муҳофаза этиладиган табиий ҳудудлар тўғрисида"ги Ўзбекистон Республикаси Қонунига мувофиқлаштирсин, вазирликлар, давлат қўмиталари ҳамда идоралар мазкур Қонунга зид бўлган ўз норматив ҳужжатларини қайта кўриб чиқишлари ва бекор қилишларини таъминласин.


3. Қуйидагилар ўз кучини йўқотган деб топилсин:

Ўзбекистон Республикасининг 1993 йил 7 майда қабул қилинган "Алоҳида муҳофаза этиладиган табиий ҳудудлар тўғрисида"ги Қонуни (Ўзбекистон Республикаси Олий Кенгашининг Ахборотномаси, 1993 йил, № 6, 255-модда);

Ўзбекистон Республикаси Олий Кенгашининг 1993 йил 7 майда қабул қилинган "Алоҳида муҳофаза этиладиган табиий ҳудудлар тўғрисида"ги Ўзбекистон Республикаси Қонунини амалга киритиш тартиби ҳақида"ги қарори (Ўзбекистон Республикаси Олий Кенгашининг Ахборотномаси, 1993 йил, № 6, 256-модда).



Ўзбекистон Республикаси

Олий Мажлисининг Раиси                                       Э. Халилов



"Ўзбекистон Республикаси қонун ҳужжатлари тўплами", 2005 йил, 1-сон, 2-модда