язык интерфейса

ЎзР Конунчилиги

ЎзР Конунчилиги/ Хўжалик ва тадбиркорлик фаолиятининг умумий масалалари/ Тадбиркорлик бирлашмалари, ривожланиш ва кўмак жамғармалари/ Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлисининг 03.12.2004 й. 713-II-сон "Ўзбекистон Республикаси Савдо-саноат палатаси тўғрисида"ги Ўзбекистон Республикаси Қонунини амалга киритиш ҳақида"ги Қарори

Вы можете получить доступ на один день к продукту Законодательство Руз.

ЎЗБЕКИСТОН РЕСПУБЛИКАСИ

ОЛИЙ МАЖЛИСИНИНГ

ҚАРОРИ

03.12.2004 й.

N 713-II


"ЎЗБЕКИСТОН РЕСПУБЛИКАСИ САВДО-САНОАТ

ПАЛАТАСИ ТЎҒРИСИДА"ГИ ЎЗБЕКИСТОН

РЕСПУБЛИКАСИ ҚОНУНИНИ АМАЛГА

КИРИТИШ ҲАҚИДА



Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси ҚАРОР ҚИЛАДИ:


1. "Ўзбекистон Республикаси Савдо-саноат палатаси тўғрисида"ги Ўзбекистон Республикаси Қонуни матбуотда эълон қилинган кундан эътиборан амалга киритилсин.


2. Ўзбекистон Республикаси Ҳукумати (Ш. Мирзиёев) ўз қарорларини "Ўзбекистон Республикаси Савдо-саноат палатаси тўғрисида"ги Ўзбекистон Республикаси Қонунига мувофиқлаштирсин, вазирликлар, давлат қўмиталари ҳамда идоралар мазкур Қонунга зид бўлган ўз норматив ҳужжатларини қайта кўриб чиқишлари ва бекор қилишларини таъминласин.


3. Қуйидагилар ўз кучини йўқотган деб топилсин:

Ўзбекистон Республикасининг 1997 йил 24 апрелда қабул қилинган "Товар ишлаб чиқарувчилар ва тадбиркорлар палаталари тўғрисида"ги Қонуни (Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлисининг Ахборотномаси, 1997 йил, N 4-5, 112-модда; 1998 йил, N 9, 181-модда; 2004 йил, N 1-2, 18-модда, N 5, 90-модда);

Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлисининг 1997 йил 24 апрелда қабул қилинган "Товар ишлаб чиқарувчилар ва тадбиркорлар палаталари тўғрисида"ги Ўзбекистон Республикаси Қонунини амалга киритиш ҳақида"ги қарори (Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлисининг Ахборотномаси, 1997 йил, N 4-5, 113-модда);

Ўзбекистон Республикасининг 1998 йил 29 августда қабул қилинган "Ўзбекистон Республикасининг айрим қонун ҳужжатларига ўзгартишлар ва қўшимчалар киритиш тўғрисида"ги Қонунининг (Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлисининг Ахборотномаси, 1998 йил, N 9, 181-модда) XVI бўлими;

Ўзбекистон Республикасининг 2003 йил 12 декабрда қабул қилинган "Ўзбекистон Республикасининг айрим қонун ҳужжатларига ўзгартишлар ва қўшимчалар киритиш тўғрисида"ги Қонунининг (Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлисининг Ахборотномаси, 2004 йил, N 1-2, 18-модда) XIV бўлими;

Ўзбекистон Республикасининг 2004 йил 30 апрелда қабул қилинган "Ўзбекистон Республикасининг айрим қонун ҳужжатларига ўзгартишлар ва қўшимчалар киритиш тўғрисида"ги Қонунининг (Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлисининг Ахборотномаси, 2004 йил, N 5, 90-модда) XI бўлими.



Ўзбекистон Республикаси

Олий Мажлисининг Раиси                                          Э. Халилов



"Ўзбекистон Республикаси қонун ҳужжатлари тўплами", 2005 йил, 1-сон, 4-модда.