ВСЕ ЗАКОНОДАТЕЛЬСТВО УЗБЕКИСТАНА

ЎзР Конунчилиги / Меҳнат ва аҳолининг бандлиги / Меҳнатга ҳақ тўлаш / Алоҳида соҳаларда ва алоҳида корхоналарда меҳнатга ҳақ тўлаш /

Учқудуқ, Зарафшон, Нуробод шаҳарлари ва шаҳар типидаги Зафаробод посёлкаси бюджет муассасалари ва ташкилотлари ходимларига муайян давр ишлаганлик учун ойлик тўловлар тўлаш тартиби тўғрисида Низом (АВ томонидан 13.04.2001 й. 1026-сон билан рўйхатга олинган 01.04.2001 й. МАИМҚВ 2-сон, МВ 33-сон қарори билан тасдиқланган)

Функция недоступна

Данная функция доступно только для клиентов (пользователей)

Полный текст документа доступен в платной версии. По вопросам звоните на короткий номер 1172

Ўзбекистон Республикаси

Адлия вазирлигида

2001 йил 13 апрелда 1026-сон

билан рўйхатга олинган

Меҳнат ва аҳолини ижтимоий

муҳофаза қилиш вазирлиги

ва Молия вазирлигининг

2001 йил 1 апрелдаги

2 ва 33-сон қарори билан

ТАСДИҚЛАНГАН



Учқудуқ, Зарафшон, Нуробод шаҳарлари ва шаҳар

типидаги Зафаробод посёлкаси бюджет муассасалари

ва ташкилотлари ходимларига муайян давр ишлаганлик

учун ойлик тўловлар тўлаш тартиби тўғрисида

НИЗОМ


Ушбу Низом Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 1994 йил 10 декабрдаги 594-сон "Қизилқумнодирметалолтин" концерни ва Олмалиқ кон-металлургия комбинати корхоналарини юқори малакали мутахассислар ва ишчилар билан таъминлаш чора-тадбирлари тўғрисида"ги қарорнинг 4-бандига асосан ишлаб чиқилган.

Низом Учқудуқ, Заравшон, Нуробод шаҳарлари ва шаҳар типидаги Зафаробод посёлкаси ҳудудида жойлашган бюджет муассасалари ва ташкилотлари ходимларига муайян давр учун ишлаганлик учун ойлик тўловлар тўлаш тартибини белгилайди.


§ 1. Муайян давр учун ишлаганлик учун ойлик тўловлар миқдори


1. Учқудуқ, Зарафшон, Нуробод шаҳарлари ва шаҳар типидаги Зафаробод посёлкаси бюджет ташкилотлари ходимларига муайян давр ишлаганлик учун ойлик тўловлар, ходимнинг юқорида келтирилган шаҳарлардаги бюджет ташкилотларида ишлаган иш стажидан келиб чиқиб, қуйидаги миқдорларда белгиланади:

Иш стажига кўра


Ойлик тўловларнинг миқдори, ойлик тариф ставкасининг

ёки лавозим окладининг улушида белгиланади


3 йилгача


0,25

3 йилдан 5 йилгача


0,5

5 йилдан ортиқ


0,75

2. Муайян давр ишлаганлик учун белгиланган миқдордаги ойлик тўловларнинг тўланиш ҳуқуқи, ходимлар бюджет муассасалари ва ташкилотларида ишлай бошлаган пайтидан бошлаб келиб чиқади.

Мисол учун, ходим 2000 йилнинг 1 июлидан ишга қабул қилинган ва 2000 йилнинг 1 июлдан унга муайян давр учун ставка (оклад)нинг 0,25 фоиз миқдорида ойлик ҳақ тўланади.



§ 2. Муайян давр ишлаганлик учун ойлик тўловларни

амалга ошириш ҳуқуқини берувчи иш стажи


3. Муайян давр ишлаганлик учун ойлик тўловларни амалга ошириш ҳуқуқини берувчи иш стажига қуйидагилар киритилади:

1) Учқудуқ, Зарафшон, Нуробод шаҳарлари ва шаҳар типидаги Зафаробод посёлкасидаги бюджет ташкилотларида ишлаган даври;

2) Ходим ҳақиқатда ишламаган бўлса ҳам, лекин амалдаги қонунчиликка асосан Учқудуқ, Зарафшон, Нуробод шаҳарлари ва шаҳар типидаги Зафаробод посёлкасидаги бюджет ташкилотларида ходимнинг иш жойи (лавозими) сақланган давр.

3-1. Мулкчилик шаклидан қатъи назар бошқа ташкилотдан Учқудуқ, Зарафшон, Нуробод шаҳарлари ва шаҳар типидаги Зафаробод посёлкасидаги бюджет ташкилотларига ишга кирганда, иш стажи сақланиб қолинади.

Бунда, мулкчилик шаклидан қатъи назар бошқа ташкилотдаги (Учқудуқ, Зарафшон, Нуробод шаҳарлари ва шаҳар типидаги Зафаробод посёлкасидаги бюджет ташкилотлари, шунингдек Вазирлар Маҳкамасининг 2020 йил 8 январдаги 5-Ф-сон фармойишига асосан "Навоий кон-металлургия комбинати" давлат корхонаси тизимидан Мактабгача таълим вазирлиги тизимига ўтказилган мактабгача таълим ташкилотларидан ташқари) иш стажи, бюджет ташкилотлари ходимларига муайян давр ишлаганлик учун ойлик тўловлар тўланиши ҳуқуқини берадиган иш стажига киритилмайди.

4. "Ягона миллий меҳнат тизими" идоралараро дастурий-аппарат комплексида автоматик тарзда шакллантириладиган, QR-код билан тасдиқланган электрон меҳнат дафтари ходимнинг меҳнат стажини тасдиқловчи асосий ҳужжат ҳисобланади.

Меҳнат дафтарчасида акс эттирилмаган иш стажи, ходим ишлаган муассаса ва ташкилот раҳбари томонидан имзоланган маълумотнома билан тасдиқланиши мумкин.



§ 3. Муайян давр ишлаганлик учун ойлик

тўловларни ҳисоблаш тартиби


5. Муайян давр ишлаганлик учун ойлик тўловлар ходимнинг ойлик тариф ставкаси ёки лавозим окладидан келиб чиқиб ҳисобланади.


6. Муайян давр ишлаганлик учун ойлик тўловлар шу ой давомида ишлаган вақти, меҳнат таътили ва вақтинчалик меҳнатга лаёқатсизлик даври учун ҳам, шунингдек, амалдаги қонунчиликка асосан ходимнинг тўлиқ ёки қисман ойлик иш ҳақи сақланган даврлари учун тўланади.


7. Агар ходим календарь ойи давомида иш муайян давр ишлаганлик учун ойлик тўлов олиш ҳуқуқи пайдо бўлса, ушбу тўловни биринчи ҳисоблаш ушбу тўловни олиш ҳуқуқи пайдо бўлгандан кейин ишлаган вақт учун амалга оширилади.


8. Муайян давр ишлаганлик учун ойлик тўловлар район коэффициентлари ва чўл, сувсиз, баланд тоғ ҳудудларида ишлаганлик учун белгиланган коэффициентлар қўлланиладиган меҳнат ҳақига қўшиб ҳисобланади.


9. Муайян давр ишлаганлик учун ойлик тўловлар пенсиялар, меҳнат таътили учун бериладиган ҳақ, ишдан бўшатиш нафақаси, ходимнинг ўз меҳнат вазифаларини бажариши вақтида тан жароҳати ёки соғлиғининг бошқача тарзда шикастланиши сабабли етказилган зарарни қоплашда ўртача ойлик иш ҳақини ҳисоблаш, шунингдек, ўртача ойлик иш ҳақини ҳисоблаб чиқариш талаб этиладиган ҳолатларда инобатга олинади.



Қонун ҳужжатлари маълумотлари миллий базаси (www.lex.uz)

















































Время: 0.0057
по регистрации МЮ строгое соответствие
  • Все
  • действующие
  • утратившие силу
  • Русский
  • Ўзбекча
  • Оба языка
  • любая дата
  • точная дата
  • период
  • -

Свернуть поиск