ВСЕ ЗАКОНОДАТЕЛЬСТВО УЗБЕКИСТАНА

ЎзР Конунчилиги / Иқтисодиётнинг айрим соҳалари / Транспорт / Йўловчилар ва юкларни ташиш. Транспорт экспедицияси /

Автотранспорт воситасини хавфли юкларни ташишга қўйиш тўғрисидаги гувоҳномани бериш ҳақида Низом (ЎзР ВМ 16.02.2011 й. 35-сон қарорига 2-илова)

Функция недоступна

Данная функция доступно только для клиентов (пользователей)

Полный текст документа доступен в платной версии. По вопросам звоните на короткий номер 1172

Вазирлар Маҳкамасининг

2011 йил 16 февралдаги

35-сон қарорига

2-ИЛОВА



Автотранспорт воситасини хавфли

юкларни ташишга қўйиш тўғрисидаги

гувоҳномани бериш ҳақида

НИЗОМ


1-БОБ. УМУМИЙ ҚОИДАЛАР


1. Ушбу Низом хавфли юкларни ташийдиган автотранспорт воситаларинининг (автотранспорт воситаси) техник ҳолатини кўрикдан ўтказиш (кейинги ўринларда - кўрик) ва улар орқали хавфли юкларни ташишга қўйиш тўғрисидаги гувоҳномани (кейнги ўринларда - гувоҳнома) бериш тартибини белгилайди.


2. Ушбу Низомда қуйидаги асосий тушунчалар қўлланилади:


автотранспорт воситасини хавфли юкларни ташишга қўйиш тўғрисидаги гувоҳнома - хавфли юкларни ташийдиган автотранспорт воситаси ушбу турддаги юкларни ташишга яроқли эканлигини тасдиқловчи ҳужжат;


хавфли юкларни ташишга қўйиш учун автотранспорт воситасининг техник ҳолатини кўрикдан ўтказиш - автомототранспорт воситасининг конструкцияси, агрегат ва узеллари, эҳтиёт ва таркибий қисмларининг хавфли юкларни ташишга яроқли эканлигини аниқлашга қаратилган ташқи кўрик ҳаракатлари (хавфли юкларни ташиш учун сиғимлар (контейнер, цистерна, контейнер-цистерналар бундан мустасно);


мурожаат этувчи - хавфли юкларни ташийдиган автотранспорт воситасининг эгаси (юридик ва жисмоний шахс).


3. Автотранспорт воситаси кўрикдан Қорақалпоғистон Республикаси Ички ишлар вазирлиги, Тошкент шаҳар ва Тошкент вилояти ички ишлар бош бошқармалари ҳамда вилоятлар ички ишлар бошқармаларининг Жамоат хавфсизлиги хизмати Йўл ҳаракати хавфсизлиги бошқармалари (кейинги ўринларда - ваколатли орган) томонидан мазкур Низомга мувофиқ ўтказилади.

Автотранспорт воситасини кўрикдан ўтказиш учун бож ва йиғимлар ундирилмайди.


4. Автотранспорт воситасини кўрикдан бир иш куни ичида ўтказилади.


5. Автотранспорт воситасини хавфли юкларни ташишга қўйиш тўғрисидаги гувоҳнома ваколатли орган томонидан рўйхатга олиш китобида қайд этилиб, рўйхатга олинади.



2-БОБ. АВТОТРАНСПОРТ ВОСИТАСИНИ ХАВФЛИ

ЮКЛАРНИ ТАШИШГА ҚЎЙИШ ТЎҒРИСИДАГИ

ГУВОҲНОМАНИ БЕРИШ ТАРТИБИ


6. Автотранспорт воситасининг техник ҳолатини кўрикдан ўтказиш тўғрисидаги ариза мурожаат этувчи томонидан ваколатли органга тақдим этилади.

Аризада қуйидагилар кўрсатилади:

юридик шахс учун - номи, солиқ тўловчининг идентификация рақами, почта манзили, электрон почта манзили (агар мавжуд бўлса), жойлашган манзили, телефон рақами;

жисмоний шахс учун - Ф.И.О., жисмоний шахснинг шахсий идентификация рақами, яшаш манзили, телефон рақами;

транспорт воситаси ва (ёки) тиркамасининг русуми, ишлаб чиқарилган йили, тури (кузов-цистернали, контейнер-цистерна), давлат рақами белгилари, транспорт воситалари ва (ёки) тиркамаларининг охирги мажбурий техник кўрикдан ўтказилган санаси.


7. Аризага қуйидаги ҳужжатлар илова қилинади:

Ўзбекистон Республикаси Саноат хавфсизлиги давлат қўмитасининг хавфли юкларни ташиш учун сиғимнинг (контейнерлар, цистерналар, контейнер-цистерналар ва бошқалар) яроқлилиги тўғрисидаги хулосасининг нусхаси;

автотранспорт воситасида ташиладиган хавфли юкнинг номи, БМТ рўйхати бўйича модданинг тартиб рақами, синфи, кичик синфи ва коди ҳамда унинг хажми ва вазни тўғрисида маълумот;

автотранспорт воситаси ва (ёки) тиркамаларининг рўйхатдан ўтказилганлиги тўғрисидаги гувоҳномалар нусхаси.


8. Мурожаат этувчи аризани ваколатли органга тақдим этиш билан бир вақтда техник ҳолатни кўрикдан ўтказиш учун автотранспорт воситасини тақдим этади.


9. Ваколатли орган бир ишчи кун ичида автотранспорт воситасини ушбу қарорга 1-илова билан тасдиқланган Ўзбекистон Республикасида хавфли юкларни автомобиль транспортида ташиш қоидаларининг 123-133-бандларида кўрсатилган талаблар ва шартларга мувофиқ кўрикдан ўтказади.


10. Кўрик ишлари тугагандан кейин ваколатли орган томонидан мазкур Низомга иловага мувофиқ икки нусхада гувоҳнома расмийлаштирилади. Гувоҳноманинг бир нусхаси мурожаат этувчига тақдим этилади, иккинчи нусхаси рўйхатга олиш китобига киритиш учун ўзида қолади.


11. Автотранспорт воситасини кўрикдан ўтказаш учун тақдим этилган аризани қабул қилиш қуйидаги ҳолларда рад этилади:

мурожаат этувчи тақдим этган ҳужжатларни лозим даражада расмийлаштирилмаганда ёки улар тўлиқ ҳажмда тақдим этилмаганда;

ариза берувчининг тақдим этган ҳужжатларида нотўғри ёки бузиб кўрсатилган маълумотлар мавжуд бўлганда;

ушбу Низомнинг 9-бандида белгиланган тартибга мувофиқ бўлмаганда.


12. Мурожаат этувчи аниқланган камчиликларни бартараф этгандан сўнг аризани қайтадан тақдим этиши мумкин.


13. Аризани қабул қилиш рад этилган ҳолларда, мурожаат этувчи ваколатли орган ҳаракати (ҳаракатсизлиги) бўйича қонунчилик ҳужжатларида белгиланган тартибда шикоят қилишга ҳақли.


14. Гувоҳнома йўқолганда, мурожаат этувчининг аризасига асосан унга янги гувоҳнома берилади.



3-БОБ. АВТОТРАНСПОРТ ВОСИТАСИНИ

ХАВФЛИ ЮКЛАРНИ ТАШИШГА ҚЎЙИШ

ТЎҒРИСИДАГИ ГУВОҲНОМАЛАРНИНГ

РЕЕСТРИНИ ЮРИТИШ ТАРТИБИ


15. Гувоҳнома берилганлиги тўғрисидаги маълумотлар реестрга мурожаат этувчига гувоҳнома берилган кунда киритилади. Реестрдаги барча қайдларга сана қўйилади ҳамда улар ваколатли орган масъул шахсининг имзоси ва муҳри билан тасдиқланади.


16. Реестрда қуйидагилар акс эттирилади:

мурожаат этувчи тўғрисида маълумот (юридик шахсларнинг номи, жисмоний шахслар учун Ф.И.О.), унинг телефон рақами;

автотранспорт воситасида ташиладиган хавфли юк тўғрисида маълумот;

гувоҳноманинг берилган санаси, рўйхат рақами, амал қилиш муддати;

мурожаат этувчи гувоҳномани олганлиги тўғрисида белги.


17. Реестр қоғозда ва электрон шаклда юритилади. Қоғоздаги ва электрон манбалардаги ёзувлар ўртасида номувофиқлик мавжуд бўлган тақдирда, қоғоз манбалардаги ёзувлар устувор аҳамиятга эга бўлади.


18. Қоғоз шаклдаги реестр лицензияловчи орган томонидан реестр журнали шаклида ягона нусхада юритилади. Реестр журнали ип ўтказиб тикилади, тартиб рақами қўйилади ва унинг орқа томонида саҳифалар сони, журнални юритиш бошланган сана (йил, ой, кун) кўрсатилади ҳамда лицензияловчи орган раҳбарининг имзоси қўйилади ва муҳри босилади.


19. Электрон шаклдаги реестрдаги маълумотлар очиқ ҳисобланади ва Йўл ҳаракати хавфсизлиги хизматининг расмий веб-сайтида чоп этилади.


20. Ваколатли орган реестрдаги маълумотлар уч кун ичида Йўл ҳаракати хавфсизлиги хизматининг расмий веб-сайтига юкланишини таъминлайди.



4-БОБ. ЯКУНЛОВЧИ ҚОИДА


21. Ушбу Низом талабларининг бузилишида айбдор бўлган шахслар қонунчилик ҳужжатларида белгиланган тартибда жавоб берадилар.






Низомга

ИЛОВА



N ______

       

Автотранспорт воситасини хавфли

юкларни ташишга қўйиш тўғрисидаги

ГУВОҲНОМА

         

1. Ушбу гувоҳнома қуйидаги автотранспорт воситаси Йўл ҳаракати қоидалари ҳамда Ўзбекистон Республикасида хавфли юкларни автомобиль транспортида ташиш қоидаларида белгиланган талабларга мувофиқлигини тасдиқлайди ва қуйидаги синфлар ва кичик синфларда назарда тутилган хавфли юкларни ташиш учун рухсат этилади:

           

(хавфли юкнинг номи, БМТ рўйхати бўйича модданинг тартиб рақами, синфи, кичик синфи кўрсатилади)

             

2. Автотранспорт воситасининг ишлаб чиқарувчиси ва кузов тури:


            

(ёпиқ, очиқ, цистерна, ярим тиркама ва бошқалар)

           

         

3. Автотранспорт воситасининг давлат рақам белгиси ва шасси рақами:


            

         

4. Мурожаат этувчининг номи (жисмоний шахслар учун - Ф.И.О.), жойлашган манзили (жисмоний шахслар учун - яшаш манзили):

           

         

         

5. Амал қилиш муддати:


            

Ваколатли орган раҳбари



(эгаллаб турган лавозими, Ф.И.О., имзо ва муҳр)

         


Қонун ҳужжатлари маълумотлари миллий базаси (www.lex.uz),

2022 йил 15 август















































Время: 0.0050
по регистрации МЮ строгое соответствие
  • Все
  • действующие
  • утратившие силу
  • Русский
  • Ўзбекча
  • Оба языка
  • любая дата
  • точная дата
  • период
  • -

Свернуть поиск