ВСЕ ЗАКОНОДАТЕЛЬСТВО УЗБЕКИСТАНА

ЎзР Конунчилиги / Иқтисодиётнинг айрим соҳалари / Транспорт / Ҳаво транспорти /

Ўзбекистон Республикаси ҳудудида аэросуратга олиш ишларини ҳаво кемаларидан фойдаланган ҳолда амалга ошириш тўғрисида Низом (ЎзР ВМ 15.11.2022 й. 658-сон қарорига 3-илова)

Функция недоступна

Данная функция доступно только для клиентов (пользователей)

Полный текст документа доступен в платной версии. По вопросам звоните на короткий номер 1172

Вазирлар Маҳкамасининг

2022 йил 15 ноябрдаги

658-сон қарорига

3-ИЛОВА



Ўзбекистон Республикаси ҳудудида аэросуратга

олиш ишларини ҳаво кемаларидан фойдаланган

ҳолда амалга ошириш тўғрисида

НИЗОМ

       

          

1-БОБ. УМУМИЙ ҚОИДАЛАР

        

1. Мазкур Низом ҳаво кемаларидан туриб телевизион, инфрақизил, микротўлқинли, радиолокацион ва бошқа аппаратуралар ёрдамида бажариладиган аэросуратга олиш, махсус ва бошқа турдаги ишларни (кейинги ўринларда - аэросуратга олиш ишлари) амалга ошириш учун Ўзбекистон Республикаси ҳаво ҳудудидан фойдаланишга, шунингдек, мазкур суратга олиш материаллари ва космик суратга олиш материалларини назорат тариқасида кўриб чиқишга рухсат бериш тартиботларини ташкил этиш ва ўтказиш тартибини белгилайди.


2. Мазкур Низомнинг талаблари мулкчилик шакли ва идоравий шаклидан қатъи назар, тасарруфида ўта муҳим ҳамда тоифаланган саноат ва ҳарбий объектлар бўлган, шунингдек, аэросуратга олиш ишларини бажарган ҳолда Ўзбекистон Республикаси ҳаво ҳудудидан фойдаланувчи ва ушбу ишларнинг материалларидан фойдаланадиган вазирликлар, давлат қўмиталари, идоралар, бирлашмалар, корхоналар, муассасалар ва ташкилотларга татбиқ этилади.


3. Мазкур Низомда қуйидаги асосий тушунчалардан фойдаланилади:


ажратилган ҳаво ҳудуди - Ўзбекистон Республикаси ҳудуди ёки ҳудудий сувлари устидаги ҳаво ҳудуди, унинг доирасида идоравий вазифаларни бажариш учун учувчисиз учадиган аппаратлар ва учувчисиз учадиган авиация тизимларининг паровозларни амалга ошириш учун рухсат берилган ҳудуд;


ариза берувчи - Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг алоҳида қарорига биноан идоравий вазифаларни бажариш учун ҳаво ҳудудида учувчисиз учадиган аппаратлардан фойдаланишга рухсат берилган юридик шахс;


аэросуратга олиш ишлари - суратга олиш ишлари амалга оширилган участкаларда объектив макон маълумотларини олиш, ўрганиш ва тақдим этиш мақсадида атмосферада учадиган аппаратга ўрнатилган фото ва видео аппаратлар ёрдамида ҳудудларни ер юзасидан муайян баландликда фото ва видеосуратга олиш;


махсус рухсатнома - доимий фаолият кўрсатувчи махсус комиссия билан келишган ва Ўзбекистон Республикаси Қуролли Кучлари Бош штаби (кейинги ўринларда - Бош штаб) томонидан бериладиган Ўзбекистон Республикасининг ажратилган ҳаво ҳудудида парвозни ва аэросуратга олишни амалга оширишга рухсат берувчи ҳужжат;


парвоз - кўтарилишдаги тезлашишдан (вертикал кўтарилишдаги ер ёки сув юзасидан узилишдан) масофа босиб ўтилгунча (учиш-қўниш йўлагини тўхташларсиз озод қилингунча) ёки вертикал қўнишда ер (сув) юзасига теккунга қадар бўлган ҳаво кемасининг ер (сув) юзаси ва ҳаво ҳудудида ҳаракати;


парвозларни амалга ошириш чекланган ҳудуд - давлатнинг ҳудуди ёки ҳудудий сувлари устида белгиланган катталикдаги, чегараларида ҳаво кемаларининг парвозларни амалга ошириши маълум шартлар билан чекланган ҳаво ҳудуди. Парвозларни амалга ошириш чекланган ҳудудлар ҳаво кемаларининг парвозларини вақт ва уларнинг бажарилиш шартлари ва бошқалар бўйича чекланиши зарур бўлган объектлар устида (ҳудудларда) белгиланади;


парвозларни амалга оширишга қисқа муддатли чеклов - ҳаво ҳудудидан фойдаланиш бошқарувининг ягона тизими марказларидаги парвозлар хавфсизлигини оператив таъминлаш ва ўзининг ҳаво ҳудудидан фойдаланиш бошқаруви районларидаги бошқа фаолиятга йўналтирилган тадбирлар комплексига кўра белгиланувчи ҳаво ҳудудидан фойдаланишнинг алоҳида тартиби;


парвоз режаси (флайт-режа) - ҳаводаги ҳаракатларни бошқариш органларига тақдим этиладиган, ҳаво кемасининг кўзда тутилган парвози ёки парвознинг бир қисми ҳақидаги муайян маълумотлар;


парвоз учун буюртманома (парвозларни бажариш учун Ўзбекистон Республикаси ҳаво ҳудудидан фойдаланиш) - ҳаво кемасининг мўлжалланган парвози ёки парвознинг бир қисми тўғрисида ҳаводаги ҳаракатни ташкил қилиш (ҳаводаги ҳаракатни бошқариш) ва ҳаво ҳужумидан мудофаа органларига тақдим этиладиган муайян маълумотлар;

ҳаводаги ҳаракатга хизмат кўрсатиш органи - тегишли ҳолатларда ҳаводаги ҳаракатга диспетчерлик хизмати кўрсатиш органи, парвоз ахборот маркази ёки ҳаводаги ҳаракатга хизмат кўрсатишга тааллуқли маълумотларни тўплаш пунктини англатувчи умумий атама;


ҳаводаги ҳаракатни бошқариш органи - тегишли ҳолатларда район диспетчерлик маркази, учиб келиш диспетчерлик органи ёки аэродром диспетчерлик пункти, парвозларни бошқариш пункти, идоранинг қўмондонлик пункти ёки ҳаводаги ҳаракатни бошқариш функцияларини бажарувчи бошқа пунктни англатувчи умумий атама;


ҳаводаги ҳаракатни ташкил этиш - ҳаво кемаси эксплуатантини учиб кетиш ва етиб келишнинг режалаштирилган вақтларига риоя этиши ҳамда минимал чекловларда ва ўрнатилган хавфсизлик даражаларини пасайтирмаган ҳолда энг маъқул парвоз профилларига амал қилишни таъминлаш;


тақиқланган ҳудуд - давлатнинг ҳудуди ёки ҳудудий сувлари устида белгиланган катталикдаги ва чегараларида ҳаво кемаларининг махсус рухсатномалар олмасдан парвоз қилиши тақиқланган ҳаво ҳудуди. Тақиқланган ҳудудлар ҳаво ҳудудида муҳим давлат объектлари, муҳим аҳамиятга эга комплексларни (атом электр станцияси, кимёвий жиҳатдан хавфли объектлар, шунингдек, мамлакатнинг миллий хавфсизлиги нуқтаи назардан ўта муҳим бўлган бошқа объектлар) ҳаво ҳудудидаги эҳтимолий ҳодисалар натижасида рўй берадиган зарарли таъсир ва вайронагарчиликлардан муҳофаза қилиш учун белгиланади;


ягона ҳаво ҳудуди - Ўзбекистон Республикаси ҳудуди ёки ҳудудий сувлари устидаги ҳаво ҳудуди бўлиб, унинг доирасида Ўзбекистон Республикасининг барча авиация турлари ҳаво кемаларига паровозларни амалга ошириш учун рухсат берилган;


учадиган аппарат - атмосфера ёки космик макондаги парвозлар учун мўлжалланган қурилма;


учувчисиз учадиган аппарат - учувчисиз парвозни амалга оширадиган ёки тўлиқ бошқа жойдан масофадан туриб бошқариладиган ёхуд дастурлаштирилган ва парвозда тўлиқ мустақил бўлган ҳаво кемаси (самолёт моделлари бундан мустасно);


учувчисиз авиация тизими - ҳаво кемаси ва бортида учувчиси бўлмаган ҳолда фойдаланиладиган ҳаво кемаси билан боғлиқ элементлар;


Ўзбекистон Республикасининг ҳаво ҳудуди - Ўзбекистон Республикасининг ҳудуди ва ҳудудий сувлари устидаги, фақат унинг юрисдикциясига кирувчи макон;


Ўзбекистон Республикаси чегараолди полосасининг ҳаво ҳудуди - қуруқлик ва сув устида жойлашган, Ўзбекистон Республикаси Давлат чегарасига туташган кенглиги 25 км бўлган ҳаво ҳудуди;


Ўзбекистон Республикаси ҳаво ҳудудидан фойдаланувчилар - ҳаво ҳудудидан фойдаланиш билан боғлиқ фаолиятни амалга оширувчи Ўзбекистон Республикаси, шунингдек, бошқа давлатларнинг корхона, муассаса, ташкилот ва фуқаролари;


Ўзбекистон Республикасининг ҳаво ҳудудидан фойдаланиш билан боғлиқ фаолият - ҳаво кемаларининг парвозлари, барча турдаги отишлар, ракета учириш, портлатиш ишлари, ҳаво ҳудудида моддий объектларни кўтариш, ҳаракатлантириш ва тушириш билан боғлиқ фаолиятнинг бошқа турлари;


Ўзбекистон Республикаси ҳаво ҳудудидан фойдаланиш учун талабнома - буюртманомада кўрсатилган фаолиятни таъминлаш учун зарур маълумотларни ўз ичига олган белгиланган намунадаги ҳужжат;


ҳаво кемаси - атмосферада ўзининг ҳаво билан ўзаро таъсири ҳисобига ушлаб турадиган ҳар қандай учадиган аппарат, ер (сув) юзасидан қайтган ҳаво билан ўзаро таъсир бундан мустасно (самолёт, вертолёт, учувчисиз учадиган аппарат, дирижабль, ҳаво шари ва бошқалар);


хавфли ҳудуд - ҳудудида маълум вақт давомида ҳаво кемалари парвози учун хавф туғдирувчи фаолият олиб борилиши мумкин бўлган белгиланган ўлчамлардаги ҳаво кенглиги;


ҳаво ҳудудидан фойдаланишнинг ягона бошқарув тизими - идоралараро комиссия ва Ҳаво ҳудудидан фойдаланишнинг ягона бошқарув тизими марказларидан ташкил топган, Ўзбекистон Республикасининг ҳаво ҳудудидан фойдаланиш тартибига риоя этилишини ташкил этиш, режалаштириш, мувофиқлаштириш ва мониторингини амалга ошириш учун мўлжалланган орган.


4. Ўзбекистон Республикасининг ҳаво ҳудудидан фойдаланиш билан боғлиқ фаолиятга зарур эҳтиёт чораларига риоя этилганда, фақат мазкур Низомга 1-иловага мувофиқ рухсат бериш тартиботларидан ўтгач ҳамда Бош штабнинг ва Ҳаво ҳудудидан фойдаланиш бошқарувининг ягона тизими органларидан рухсат олгандан сўнг рухсат берилади. Ушбу фаолият мутлақо тақиқланиши ёхуд вақтинча режимлар ёки қисқа вақт давом этадиган чекловларни киритиш йўли билан чекланиши мумкин.

Тақиқланган ёки ҳаво ҳудудидан фойдаланиш чекланган ҳудудларда ҳаво ҳудудидан фойдаланиш зарур бўлган ҳолатларда манфаатдор вазирлик, идора, муассаса, корхона ва ташкилотлар Бош штабга амалга ошириладиган парвозлар ва уларнинг давомийлиги тўғрисида хабар берган ҳолда, Бош штабдан махсус рухсатнома олишлари шарт, вазирликлар ва идораларга қарашли жойларда жойлашган объектлар бундан мустасно.



2-БОБ. АЭРОСУРАТГА ОЛИШ ИШЛАРИНИ АМАЛГА

ОШИРИШГА РУХСАТ БЕРИШ ТАРТИБОТЛАРИНИ

ҲАМДА УШБУ СУРАТГА ОЛИШ МАТЕРИАЛЛАРИНИ

НАЗОРАТ ТАРИҚАСИДА КЎРИБ ЧИҚИШНИ

ТАШКИЛ ЭТИШ ВА АМАЛГА ОШИРИШ

   

      

1-§. Аэросуратга олиш ишларини амалга

ошириш учун рухсат бериш тартиби

     

5. Вазирликлар, давлат қўмиталари ва идоралари Ўзбекистон Республикаси ҳудудида аэросуратга олиш ишларини бажариш учун қонунчиликда белгиланган тартибда Бош штабга мазкур Низомга 2-иловага мувофиқ сўровнома тақдим қилади. Режалаштирилган аэросуратга олиш ишларидан келиб чиқиб, сўровномага қуйидагилар илова қилинади:

талаб қилинаётган ҳаво ҳудудининг чегараларини белгилаб берадиган парвозлар ҳудуди картограммаси илова қилинган ҳолда, ишларни амалга ошириш режалаштирилган ҳудудлар бўйича ахборот (жорий йил учун);

аэросуратга олиш, ҳавода кино суратга олиш, аэровизуал, шунингдек, махсус ва бошқа турдаги аэросуратга олиш ишларини амалга ошириш бўйича тўлиқ ва батафсил ахборот;

топографик ва бошқа махсус мақсадларда бажарилаётган майдонли суратга олиш хусусиятига эга аэросуратга олиш ишларининг йиғма картограммалари;

учувчисиз учадиган аппаратга ўрнатилган радиоэлектрон воситалардан фойдаланиш (частота параметрлари) учун Ўзбекистон Республикаси Ахборот технологиялари ва коммуникацияларини ривожлантириш вазирлиги томонидан берилган рухсатноманинг, Ўзбекистон Республикаси Транспорт вазирлиги ҳузуридаги Фуқаро авиацияси агентлиги томонидан учувчисиз учадиган аппаратдан фойдаланишга рухсат берилгани тўғрисидаги хулосанинг, учувчисиз учадиган аппарат оператори (учувчиси) паспортининг нусхалари, шунингдек, парвозни таъминлаш учун бошқа ахборотлар;

аэросуратга олиш ишларини бажариш билан боғлиқ масалаларни Давлат хавфсизлик хизмати Чегара қўшинлари ва Ўзбекистон Республикаси Президенти давлат хавфсизлик хизмати билан келишиш бўйича ҳужжатларнинг нусхалари, агар ишлар чегарага туташ жойларда (ҳудудида) ёки улар томонидан қўриқланаётган объектларда (ҳудудида) режалаштирилаётган бўлса;

раҳбарият топшириғининг нусхаси, агар аэросуратга олиш ишлари режимли объектларнинг ҳудудида режалаштирилаётган бўлса.


6. Сўровномалар аэросуратга олиш ишларини амалга ошириш учун рухсатномаларни беришнинг ҳисобини юритиш журналида рўйхатга олинади ҳамда Бош штаб ҳузуридаги доимий фаолият кўрсатувчи махсус комиссия (кейинги ўринларда - махсус комиссия) томонидан беш кун муддатда кўриб чиқилади.

Ариза берувчи томонидан тақдим қилинган материалларни кўриб чиқиш якунларига кўра далолатнома тузилиб, у махсус комиссия аъзолари томонидан имзоланади ва Бош штаб бошлиғи томонидан тасдиқланади.


7. Махсус комиссиянинг хулосасига асосан Бош штаб томонидан мазкур Низомга 3-иловага мувофиқ махсус рухсатнома расмийлаштирилади ва белгиланган тартибда ариза берувчига юборилади.



2-§. Ўзбекистон Республикаси ҳаво ҳудудидан

фойдаланиш учун рухсатнома бериш тартиби


8. Ариза берувчи ҳаво ҳудудидан фойдаланиш учун Ҳаво ҳудудидан фойдаланишнинг ягона бошқарув тизими бош марказига сўровнома топширганда, Бош штаб томонидан берилган рухсатноманинг рақамини кўрсатиши шарт.


9. Ўзбекистон Республикаси ҳаво ҳудудидан фойдаланиш тўғрисидаги қарорни Ҳаво ҳужумидан мудофаа қўшинлари ва ҳарбий-ҳаво кучлари қўмондони қабул қилади, ҳаводаги ҳаракатга хизмат кўрсатиш йўналишлари бўйича парвозларни бажарувчи фуқаро ҳаво кемаларининг парвозлари бундан мустасно. Қабул қилинган қарор Ҳаво ҳужумидан мудофаа қўшинлари ва ҳарбий-ҳаво кучлари штаби (Ҳаво ҳудудидан фойдаланишнинг ягона бошқарув тизими бош маркази) орқали Ўзбекистон Республикаси ҳаво ҳудудидан фойдаланувчиларга етказилади.

Ўзбекистон Республикасининг ҳаво ҳудудидан фақат Ҳаво ҳудудидан фойдаланишнинг ягона бошқарув тизимининг тегишли органларидан рухсатнома олингандан сўнг фойдаланилади.

Ўзбекистон Республикасининг ҳаво ҳудудидан фойдаланиш учун буюртманомалар бериш ҳамда бу ҳақида тегишли органларни хабардор қилиш Ўзбекистон Республикасининг самовий ҳудудидан фойдаланиш тўғрисидаги низом талабларига мувофиқ амалга оширилади.


10. Учувчисиз учадиган аппаратдан фойдаланиш, шу жумладан, хорижий давлат фуқароларининг ундан фойдаланиши Ўзбекистон Республикаси фуқаро ва давлат авиациясининг учувчисиз учадиган аппаратидан фойдаланиш тартиби тўғрисидаги низом талабларига мувофиқ амалга оширилади. Бунда идоравий вазифаларни бажариш учун учувчисиз учадиган аппарат парвозларига фақат тегишли вазирлик ва идоралар томонидан қатъий белгиланган ҳудудда ёки тегишли объектлар устида ҳамда ҳаво кемаларининг муайян турлари учун ўрнатилган тартибда белгиланувчи ажратилган ҳаво ҳудудида рухсат этилади.



3-§. Махсус комиссияни тайинлаш тартиби.

Аэросуратга олиш материалларини назорат

тариқасида кўриб чиқиш ва ариза берувчига

қайтаришни ташкил этиш


11. Ҳаво кемаларидан фойдаланган ҳолда аэросуратга олиш ишларини амалга ошириш учун рухсат бериш тартиботлари (ариза берувчиларнинг мурожаатларини кўриб чиқиш ва келишиш), шунингдек, мазкур суратга олиш материалларини назорат тариқасида кўриб чиқишни ташкил этиш ва ўтказиш бўйича махсус комиссия Бош штаб бошлиғининг буйруғи билан тайинланади.

Махсус комиссиянинг ишига Бош штаб бошлиғи томонидан тайинланадиган раис раҳбарлик қилади.

Махсус комиссиянинг таркибига кўриб чиқилаётган материаллардан келиб чиққан ҳолда, Ўзбекистон Республикаси Мудофаа вазирлиги марказий аппарати, Ҳаво ҳужумидан мудофаа қўшинлари ва ҳарбий-ҳаво кучлари, Мудофаа вазирлиги Тоифаланган объектларни қўриқлаш қўшинлари, шунингдек, Ўзбекистон Республикаси Ички ишлар вазирлиги, Давлат хавфсизлик хизмати, Давлат хавфсизлик хизмати Чегара қўшинлари, Миллий гвардияси, Ўзбекистон Республикаси Президенти давлат хавфсизлик хизматининг тегишли мутахассислари уларнинг раҳбарлари тавсиясига кўра киритилади.

12. Махсус комиссия раисининг зиммасига қуйидаги вазифалар юкланади:

махсус комиссия таркиби томонидан аэросуратга олиш ишларини амалга ошириш учун буюртманомаларни кўриб чиқиш ва рухсат бериш тартиботларини ўрганиш (тегишли ҳужжатларни расмийлаштириш);

ариза берувчидан (унинг вакилидан) аэросуратга олиш (фото-видео) материаллари ва космик суратга олиш материалларини белгиланган тартибда олиш;

суратга олинган материалларни махсус комиссия таркиби билан назорат тариқасида кўриб чиқиб, тасвирларда аэросуратга олиш материалларида кўрсатилиши керак бўлмаган режимли, ҳарбий объектлар, қурол-аслаҳа ва ҳарбий техниканинг бор-йўқлигини аниқлаш ҳамда бундай тасвирларни ретуш қилишни (кесиб ташлашни) ташкил этиш;

тасвирларда кўрсатилиши керак бўлмаганлиги учун кесиб ташланган объектларни кўрсатиб ўтган ҳолда, аэросуратга олиш материалларини назорат тариқасида кўриб чиқиш далолатномасини тузиш;

ишлов берилган аэросуратга олиш (фото-видео) материаллари ҳамда космик суратга олиш материалларини ариза берувчига ўз вақтида қайтариш ва бошқалар.


13. Парвозлар ва муайян ҳудудни суратга олиш бўйича ишлар якунлангандан сўнг суратга олинган материал ёзилган электрон ахборот ташувчи мослама оператор ва ишлар раҳбари томонидан муҳрланиб, суратга олиш ишлари ўтказилган ҳудуд, сана ва вақт, шунингдек, суратга олинган материал ёзилган электрон ахборот ташувчи мослама муҳрланган муҳрнинг таърифи кўрсатилган ҳолда келгусида назорат тариқасида кўриб чиқишга тақдим қилинади. Электрон ахборот ташувчи мосламага ёзилган суратга олиш материалларининг асл нусха ва ишончли эканлиги учун жавобгарлик аэросуратга олиш бўйича ишларни амалга оширишган юридик шахсларнинг зиммасига юкланади.


14. Махсус комиссиянинг иши ариза берувчидан электрон ахборот ташувчисига ёзилган (TIFF(GEOTIFF), JPG, RGB ва бошқа форматларда) аэросуратга олиш материаллари ва космик суратга олиш материаллари олингандан сўнг ташкил этилади. Электрон ахборот ташувчилар электрон ахборот ташувчиларни қабул қилиш ва топшириш журналида қайд этилади.

Аэросуратга олиш материаллари ва космик суратга олиш материалларини назорат тариқасида кўриб чиқиш, уларга ишлов бериш ҳамда келгусида уларни ариза берувчига қайтариш улар олинган вақтдан бошлаб икки ҳафта (учувчисиз учадиган аппарат учун - икки кун) муддатда амалга оширилади.

Фавқулодда вазиятларда (катта ёнғинлар, вайронагарчилик, сув тошқини ва бошқа табиий офатларда) Фавқулодда вазиятлар вазирлигининг сўровномаси бўйича суратга олинган материаллар Бош штабнинг талабига кўра назорат тариқасида кўриб чиқилмасдан бериб юборилиши мумкин.


15. Махсус комиссиянинг иши давомида етказиб берилган материалларнинг сифати, суратга олиш ишларини ўтказишнинг санаси ва ҳудуди, уларни аэросуратга олиш материалларида кўрсатилиши мумкин бўлмаган давлат ва режимли ҳарбий объектлар, қурол-аслаҳа ва ҳарбий техника тўғрисидаги ахборотнинг мавжудлиги ҳамда чегара ҳудудига туташ ҳудудидан узоқлигига алоҳида эътибор қаратилади.


16. Махсус комиссия ишининг якунлари бўйича назорат тариқасида кўриб чиқиш далолатномаси тузилиб, Бош штаб бошлиғи томонидан тасдиқланади, бунда тасвирларда кўрсатилиши мумкин бўлмаган объектларнинг номи ҳамда суратга олинган материалнинг тавсифи бўйича хулоса кўрсатилади. Ариза берувчига (унинг вакилига) мазкур Низомга 4-иловага мувофиқ аэросуратга олиш материалларидан фойдаланиш учун рухсатнома берилади.


17. Суратга олинган материалларни қайтариш қуйидаги тартибда амалга оширилади:

суратга олинган материални назорат тариқасида кўриб чиқиш ва уларга ишлов бериш якунлангандан сўнг электрон ахборот ташувчи махсус комиссия раиси томонидан муҳрланиб, унинг упаковкасига сана ёзилади ва шахсий имзо қўйилади;

аэросуратга олиш материалларидан фойдаланишга рухсатнома Бош штаб бошлиғининг имзоси билан берилади;

ариза берувчи назорат тариқасида кўриб чиқиш ишларнинг якунланганлиги тўғрисида хабардор қилинади ҳамда аэросуратга олинган материалларни қайтариш масаласи келишилади;

рухсатнома аэросуратга олиш натижалари ва электрон ахборот ташувчи билан биргаликда ариза берувчига канцелярия (хизмат иш юритиш бўлими) орқали ёки белгиланган тартибда почта орқали юборилади. Электрон ахборот ташувчининг топширилганлиги тегишли журналда ёзиб қўйилади.



4-§. Ўта муҳим аҳамиятга, ўта муҳим режимга

эга саноат ва режимли ҳарбий объектлар ҳудудида,

шунингдек, Ўзбекистон Республикаси чегараолди

полосасида (ҳудудида) аэросуратга олиш

ишларини амалга ошириш тартиби


18. Ўта муҳим аҳамиятга, ўта муҳим режимга эга саноат ва режимли ҳарбий объектлар (кейинги ўринларда - режимли объектлар) ҳудудида аэросуратга олиш ишларини ушбу объектлар тасарруфида бўлган вазирлик ва идоралар билан келишилган ҳолда, Бош штабнинг махсус қарорига биноан амалга оширилади. Режимли объектлар жойлашган ҳудудда ўқув, машқ ва рекогносцировка парвозларини ўтказиш тақиқланади.


19. Режимли объектлар ҳудудида аэросуратга олишни бажаришга рухсат олиш учун вазирлик ва идоралар, бирлашма, корхона, муассаса ва ташкилотлар Бош штабга тегишли сўровнома юборади. Бунда аэросуратга олиш учун сўровнома билан бир вақтда аэросуратга олиш ишларини бажаришнинг мақсадга мувофиқлиги тўғрисида тегишли органларнинг асословчи хатлари ёки Раҳбарият топшириғининг нусхаси мажбурий тартибда тақдим қилинади.


20. Аэросуратга олиш учун рухсатнома қуйидагича етказилади:

Бош штаб томонидан - ариза берувчигача;

режимли объектларнинг раҳбарияти томонидан - бўйсунувчи режимли қўшилма ва ҳарбий қисмларгача (муассасаларгача). Бунда зарур ҳолларда, режимли объектларни аэросуратга олиш ишларига тайёрлаш ва аэросуратга олишнинг тартиби бўйича кўрсатмалар берилади.


21. Аэросуратга олишни амалга ошириш бошлангунга қадар ишларнинг ижрочиси ҳисобланган ташкилотлар Бош штабнинг рухсатномасида кўрсатилган давлат органлари билан аэросуратга олиш турлари, ҳудудларнинг чегараси ёки суратга олиш йўналишлари (топографик харита ёки йиғма жадвалда), ишларни бошлаш ва якунлаш вақти, парвозлар вақти ва режими, суратга олиш материалларини назорат тариқасида кўриб чиқишга тақдим қилиш тартибини келишиб олади. Санаб ўтилган масалаларни келишиб олиш учун аэросуратга олиш ҳудудлари (йўналишлари) чизмасининг зарур миқдордаги нусхалари тақдим қилинади.


22. Режимли объектлар ҳудудида аэросуратга олиш, мазкур аэросуратга олиш материалларига ишлов бериш ва улардан фойдаланиш Ўзбекистон Республикасининг вазирлик, идора, корхона, муассаса ва ташкилотларида Махфийлик режимини таъминлаш бўйича йўриқномада белгиланган талабларга риоя этган ҳолда амалга оширилади. Юқорида кўрсатиб ўтилган ишларни бажараётган шахслар махфий ҳужжатлар билан ишлаш ва махфий ишларни бажариш ҳуқуқини берувчи тегишли шаклдаги рухсатномага эга бўлиши керак. Аэросуратга олиш материалларига улар назорат тариқасида кўриб чиқилгунга қадар "Махфий" грифи қўйилади.


23. Режимли объектлар ҳудудини аэросуратга олишнинг амалий нуқтаи назардан қўллаш учун яроқли барча материаллари (улар контакт босмасидан чиқарилгунга қадар) икки нусхадаги чизмалар билан назорат тариқасида кўриб чиқиш учун Бош штабга юборилади. Аэросуратга олиш материалларини назорат тариқасида кўриб чиқиш уларда махфий топографик харита ва планларда (тархларда) кўрсатилиши мумкин бўлмаган режимли ҳарбий объектлар акс этган тасвирларни топиш ва олиб ташлаш, шунингдек, уларда режимли ҳарбий объектлар, ўта муҳим ёки ўта муҳим аҳамиятга эга саноат объектларининг тасвирлари мавжуд бўлгани сабабли "Махфий" грифи остида фойдаланиш зарур бўлган материалларни аниқлаш мақсадида ўтказилади.


24. Режимли объектлар ҳудудида аэросуратга олиш материалларини назорат тариқасида кўриб чиқишни амалга ошириш учун режимли бирлашма ва ҳарбий қисмларнинг (муассасаларнинг) вакиллари уларнинг раҳбарияти (қўмондонлиги) билан келишилган ҳолда, махсус комиссия таркибидаги ишларга жалб қилиниши мумкин. Алоҳида ҳолатларда аэросуратга олиш материаллари улардан режимли ҳарбий объектлар ва уларни камситувчи тасвирларни олиб ташлаш учун бевосита режимли қўшилмаларга (ҳарбий қисмларга) юборилиши мумкин.

Ўзбекистон Республикаси Давлат хавфсизлик хизмати ва Президент давлат хавфсизлик хизмати бўлинмалари ҳар бир муайян ҳолатда аэросуратга олиш материалларини кўриб чиқишда ўз иштирокининг тартибини белгилайди, ҳарбийлашган вазирлик ва идораларнинг жанговар хизмат фаолиятига тааллуқли материаллар бундан мустасно. Улар махсус комиссиянинг ишида қатнашиш учун ўзининг вакилини ажратади ёки ушбу комиссия таркибида ишлаш учун жалб қилиниши зарур бўлган режимли объектларнинг вакиллари рўйхатини маълум қилади ёхуд уларга тааллуқли қисмлари бўлган аэросуратга олиш материалларини бевосита Ўзбекистон Республикаси Давлат хавфсизлик хизмати ва Президент давлат хавфсизлик хизмати бўлинмаларидан сўраб олади.

Аэросуратга олиш материалларини назорат тариқасида кўриб чиқиш натижалари бўйича тегишли далолатнома тузилиб, у назорат тариқасида кўриб чиқишда қатнашган махсус комиссиянинг барча аъзолари томонидан имзоланади. Далолатномада "Махфий" грифи остида фойдаланиш керак бўлган аниқ материаллар (кадрлар рақами ёки махсус суратга олиш турларининг йўналиши) кўрсатилади.

Режимли ҳарбий объектларнинг тасвири ёки мазкур тасвирларнинг олиб ташланганлик излари, шунингдек, ўта муҳим аҳамиятга ёки ўта муҳим режимга эга саноат объектларининг тасвирлари мавжуд бўлган дастлабки ёки якуний аэросуратга олиш материаллари махфий ҳисобланади. Режимли объектларнинг ҳудудига учиб кириш бўйича қолган материалларнинг махфийлик даражаси бошқарув ҳужжатларининг талабларига мувофиқ ушбу материалларнинг фойдаланувчилари томонидан белгиланади.


25. Тузилаётган топографик ва тематик хариталар ҳамда планларда режимли объектларнинг тасвири ёки мазкур тасвирларнинг олиб ташланганлик излари мавжуд бўлган участкалар белгиланган тартибга мувофиқ атрофдаги табиий жойга мослаб ниқобланади.


26. Табиий офатлар таъсирига учраган объектлар ва ҳудудларнинг аэросуратга олиш ишлари табиий офатларнинг (зилзила, тошқин, сел, кўчки ва бошқалар) таъсири натижаларини зудлик билан қайд қилиш ва уларни аэросуратга олиш материаллари бўйича ўрганиш, шунингдек, табиий офатларга қарши курашиш тадбирларини ишлаб чиқиш учун мўлжалланган бўлиб, ҳукумат комиссиясининг қарорига кўра амалга оширилади. Бунда ушбу суратга олиш материаллари назорат тариқасида кўриб чиқилмасдан ишлар давомида қўлланиши мумкин.


27. Алоҳида (фавқулодда) ҳолатларда жанговар-хизмат вазифаларини ҳал қилиш учун Ўзбекистон Республикаси Мудофаа вазирлиги, Ички ишлар вазирлиги, Фавқулодда вазиятлар вазирлиги, Президент давлат хавфсизлик хизмати, Давлат хавфсизлик хизмати, Давлат хавфсизлик хизмати Чегара қўшинлари, Миллий гвардияси бўлинмаларининг учувчисиз учадиган аппаратларининг парвозлари Бош штаб ҳамда Ҳаво ҳужумидан мудофаа қўшинлари ва ҳарбий-ҳаво кучлари тегишли бўлинмаларини хабардор қилган ҳолда, аэросуратга олиш материалларини Бош штабга тақдим қилмай амалга оширилиши мумкин. Бунда Ҳаво ҳужумидан мудофаа қўшинлари ва ҳарбий-ҳаво кучлари бўлинмаларига тегишли буюртманомаларни тақдим қилиш билан ҳаво ҳудудидан фойдаланишнинг белгиланган талабларига амал қилиш, шунингдек, учувчисиз учадиган аппаратларни ва суратга олиш материалларидан хавфсиз фойдаланишни таъминлаш тегишли вазирлик ва идораларнинг раҳбарлари зиммасига юкланади.


3-БОБ. ЎЗАРО ҲАМКОРЛИКНИ

ТАШКИЛ ЭТИШ ВА НАЗОРАТ


28. Ариза берувчи аэросуратга олиш бошланишидан аввал ҳудудида ишлар амалга ошириладиган режимли объектлар (ушбу объектларни қўриқлаш бўлинмалари) раҳбариятини хабардор қилади ва ушбу ишларни амалга ошириш билан боғлиқ масалаларни (топографик харитада (йиғма жадвалда) аэросуратга олиш ҳудудининг чегараларини), ишларни бошлаш муддати ва вақти, парвозлар режими, текшириш учун аэросуратга олиш материалларини тақдим этиш тартиби ва бошқаларни келишади.

Аэросуратга олиш материалларидан фойдаланиш учун рухсатнома берган махсус комиссия билан ўзаро ҳамкорликни ташкил этиш мақсадида ариза берувчи томонидан лавозими, фамилияси, исми, отасининг исми, паспорт маълумотлари ҳамда телефон рақамини кўрсатган ҳолда оператор ва парвозларни ташкил этувчи шахснинг шахсий маълумотлари тақдим қилинади.

Ҳаво ҳудудидан фойдаланиш рухсатномаларини беришга масъул ҳисобланган Ҳаво ҳудудидан фойдаланишнинг ягона бошқарув тизими органлари билан ўзаро ҳамкорликни ташкил этиш учун ариза берувчи (унинг вакили) Ҳаво ҳудудидан фойдаланишнинг ягона бошқарув тизими ҳудудий марказларига парвозларни ўтказиш учун буюртманома билан биргаликда захира алоқа каналларини ҳисобга олган ҳолда алоқа телефонларини ҳам тақдим қилади.


29. Ҳаво ҳудудидан фойдаланиш тартибига амал қилинишини назорат қилиш Ҳаво ҳужумидан мудофаа қўшинлари ва ҳарбий-ҳаво кучлари қўмондонлиги зиммасига юкланади.

Фуқаро авиацияси ҳаво кемаларининг парвозларни бажариши устидан назорат Ўзбекистон Республикаси Транспорт вазирлиги ҳузуридаги Фуқаро авиацияси агентлиги томонидан амалга оширилади.

Учувчисиз учадиган аппаратдан мақсадли фойдаланиш устидан назорат Ўзбекистон Республикаси Давлат хавфсизлик хизмати ва Ички ишлар вазирлиги органлари томонидан амалга оширилади.



4-БОБ. ЯКУНЛОВЧИ ҚОИДА


30. Ушбу Низом талаблари бузилишида айбдор бўлган шахслар қонунчилик ҳужжатларида белгиланган тартибда жавобгар бўлади.

         

           




Низомга

1-ИЛОВА



Аэросуратга олиш ишларини амалга

оширишга рухсат бериш, аэросуратга олишга

оид материалларни кўздан кечириш ва уларнинг

буюртмачига тарқатилишини назорат қилиш

АЛГОРИТМИ

            

Босқичлар


Мавзулар


Тадбирлар


         

Бажариш муддати

       


































1-босқич


Ариза берувчи


        

Қуролли Кучлари Бош штабига аэросуратга олиш ишларини ўтказиш учун сўров жўнатади

      


Ариза берувчи ихтиёрига кўра



































V




























2-босқич


Ўзбекистон Республикаси Қуролли Кучлари Бош штаби


       

Ариза берувчи томонидан тақдим этилган материалларни ўрганиб чиқиб, махсус комиссия аэросуратга олиш ишларига махсус рухсатнома беради ёки сабаблари қўрсатилган ҳолда беришни рад этади

       


Беш кун ичида



































V




























3-босқич


Ариза берувчи


      

"Ўзаэронавигация" маркази давлат унитар корхонасининг Ҳаво ҳудудидан фойдаланишнинг ягона бошқарув тизими бош марказининг Фуқаро секторига парвозларга буюртманомани кўриб чиқиш ва  тасдиқлаш учун тақдим этади. Барча рухсат бериш тартиботлари расмийлаштиргандан сўнг парвозларни амалга оширади

        


Ариза берувчи ихтиёрига кура



































V




























4-босқич


Ҳаво худудидан фойдаланишнинг ягона бошқарув тизими бош

маркази


        

Учувчисиз учадиган аппаратдан фойдаланиш тўғрисидаги низомга амал қилади. Ўзбекистон Республикаси фуқаро ва давлат авиациясида ҳаво ҳудудидан фойдаланишга рухсатнома беради, ҳаво худудидан фойдаланишни назорат қилади

     


Буюртманомани қабул қилиш билан

ва парвозлар тўгашидан олдин



































V




























5-босқич


Ариза берувчи


       

Суратга олинган материалларда намойиш қилинмайдиган объектлар бор бўлса, аэросуратга олинган материалларни Қуролли Кучлар Бош штабига топширади

        


Аэросуратга олиш ишлари

тугагандан кейин



































V




























6-босқич


Ўзбекистон Республикаси Қуролли Кучлари Бош штаби


       

Махсус комиссия видеотасвирларни ўрганиб чиқиб, улардан фойдаланишга рухсат беради (рухсатномаларни расмийлаштиради ва бу ҳақда буюртмачига хабар беради). Кўрсатиб бўлмайдиган объектларни ўз ичига олган материаллар қайта жойлаштиради (ўчиради)

       


Буюртмачидан материаллар келиб тўшгандан кейин 2 ҳафта ўтгач (учувчисиз учадиган аппаратлар

учун 2 кун муддат)



































V




























7-босқич


Ариза берувчи


         

Суратга олинган материалларда мақсадга мувофиқ фойдаланади

         


Ариза берувчи ихтиёрига кўра




            

          




Низомга

2-ИЛОВА




ЎЗБЕКИСТОН РЕСПУБЛИКАСИ ҚУРОЛЛИ

КУЧЛАРИ БОШ ШТАБИ РАҲБАРИГА

         

Ўзбекистон Республикаси _______________________ вазирлиги (вазирлик, давлат қўмитаси, идора, бирлашма, корхона, муассаса, ташкилот номи) Ўзбекистон Республикаси 20___ йил __________ гача__________ (аэросуратга олиш ишларининг мақсади.

Мисол учун: қишлоқ хўжалиги ерларининг мониторинги - 1:10 000, 25 000 катталикдаги харитани яратиш; жойнинг ортофоторежаси ва 3D моделини яратиш ҳамда _____ вилоятининг _____ туманида иқтисодий зона қуриш бўйича шаҳарсозлик вазифаларини ҳал этиш ва бошқалар) учун_________да (ҳудуд, объект) аэросуратга олиш ишларини амалга оширишни режалаштирмоқда.

Аэросуратга олиш ишларини ҳар куни ____ дан ________ гача (вақт) 20___ йил "____" __________дан _____гача (база - аэропорт 20___йил "____" __________).

Аэросуратга олиш ишлари __________ (ташкилот номи.

Мисол учун: "САР" авиакомпанияси мутахассислари,__________компания вакиллари (паспорт маълумотлари) томонидан __________ (учадиган аппарат модели ва борт рақами, фото-видео аппаратура.

Мисол учун: "САР" авиакомпанияси Ташкент ш.) махсус жиҳозланган, борт рақами ______ бўлган Ан-2 самолётидан "UltraCamX" рақамли аэрокамера, "GeoScan 201Pro" моделидаги учувчисиз учадиган аппаратлардан), _____ метрдан _____ метргача бўлган баландликдаги парвозлар пайтида амалга оширилади.

Аэросуратга олиш ишларини ишлар картограммасига мувофиқ амалга оширишга рухсат беришингизни сўраймиз. Суратга олиш ишларининг амалга оширилиши (якунлаши) бўйича суратга олинган барча материаллар келгусида улардан фойдаланиш тўғрисида қарор қабул қилиш учун Бош штаб ҳузуридаги махсус комиссияга тақдим этилади.


Иловалар (режалаштирилган аэросуратга олиш ишларига мувофиқ):


1. Режалаштирилган иш жойлари тўғрисидаги маълумот ____ варақларда парвоз майдонларнинг чегарасини белгилаб, сўралаётган ҳаво ҳудудининг чегараларини белгилаш билан кўрсатилган.


2. Ахборот технологиялари ва коммуникацияларини ривожлантириш вазирлигининг учувчисиз учадиган аппарати жиҳозланган радиоэлектрон жиҳозлардан (частота параметрлари) фойдаланишга берилган рухсатномасининг нусхаси ____ варақда.


3. Ўзбекистон Республикаси Транспорт вазирлиги ҳузуридаги Фуқаро авиацияси агентлигининг учувчисиз учадиган аппаратлардан фойдаланиш учун тасдиқлаш тўғрисидаги хулосалар нусхаси ____ варақда.


4. Чегара зонасида (ҳудудида) ёки режим объектларида аэросуратга ишларини мувофиқлаштириш тўғрисидаги ҳужжатнинг нусхаси ____ варақда.


5. Йўриқноманинг нусхаси ёки тегишли органларнинг асосланиши режим объектлар жойлашган жойларда аэросуратга олишнинг мақсадга мувофиқлиги тўғрисида ____ варақда.


6. Парвозни таъминлаш учун бошқа маълумотлар.


________________________

______________

_________________

(бошлиқнинг лавозими)

(имзо)

(фамилияси ва исми)

          

           




Низомга

3-ИЛОВА






(ариза берувчи вазирлик, давлат қумитаси, идора, бирлашма,

корхона, муассаса, ташкилот номи)

         

        

Махсус рухсатнома 20__ йил "___" __________

N _____

         

Аэросуратга олиш ишларини амалга ошириш учун

20__ йил "___" ___________ даги ____-сон рухсатнома

          

_______________га (вазирлик, давлат қўмитаси, идора, бирлашма, корхона, муассаса, буюртма берувчи ташкилоти номи) ____________ (вақт ва жой амалга оширилган) ________ (аэросуратга олиш ишларининг мақсади) аэросуратга олиш материаллардан белгиланган мақсадда фойдаланишга "Хизмат доирасида фойдаланиш учун" грифи билан рухсат берилди.

Суратга олинган материаллар оммавий ахборот воситаларида чоп этилиши мумкин эмас.

         

          

Қуролли Кучлар

Бош штаби бошлиғи

  

____________

(имзо)

   

____________________________

(фамилияси ва отасининг исми)

         

        




Низомга

4-ИЛОВА






(ариза берувчи вазирлик, давлат қумитаси, идора, бирлашма,

корхона, муассаса, ташкилот номи)

         

        

Аэросуратга олиш ишларини амалга ошириш учун

20__ йил ____________ даги _____-сон махсус рухсатнома

          

____________ (аэросуратга олиш ишларининг мақсади) картограммада белгиланган _________________ (вақт ва жой) _______________ (ҳаво кемасининг тури, модели), фойдаланган ҳолда ________ (вазирлик, давлат қўмитаси, идора, бирлашма, корхона, муассаса, буюртма берувчи ташкилот номи) бажаришга рухсат берилган.

Бунда аэросуратга олиш ишлари якунлангач, суратга олинган материал билан биргаликда электрон ахборот манбаи Ўзбекистон Республикаси Қуролли Кучлари Бош штабига уларни назорат тариқасида кўриб чиқиш учун албатта тақдим этилсин.

         

        

Қуролли Кучлар

Бош штаби бошлиғи

         

____________

(имзо)

      

___________________________

(фамилияси ва отасининг исми)

            

             

Қонун ҳужжатлари маълумотлари миллий базаси (www.lex.uz),

2022 йил 16 ноябрь






























































Время: 0.1988
по регистрации МЮ строгое соответствие
  • Все
  • действующие
  • утратившие силу
  • Русский
  • Ўзбекча
  • Оба языка
  • любая дата
  • точная дата
  • период
  • -

Свернуть поиск