ВСЕ ЗАКОНОДАТЕЛЬСТВО УЗБЕКИСТАНА

ЎзР Конунчилиги / Таълим. Фан. Маданият / Таълим / Талабалар ва таълим олувчилар /

Ўзбекистон Республикаси Президентининг 18.11.2022 й. ПҚ-427-сон "Болаларнинг дам олишларини тизимли ташкил этиш ва соғломлаштириш ишларини янада такомиллаштиришга доир қўшимча чора-тадбирлар тўғрисида"ги Қарори

Функция недоступна

Данная функция доступно только для клиентов (пользователей)

Полный текст документа доступен в платной версии. По вопросам звоните на короткий номер 1172

ЎЗБЕКИСТОН РЕСПУБЛИКАСИ

ПРЕЗИДЕНТИНИНГ

ҚАРОРИ

18.11.2022 й.

N ПҚ-427



БОЛАЛАРНИНГ ДАМ

ОЛИШЛАРИНИ ТИЗИМЛИ ТАШКИЛ ЭТИШ

ВА СОҒЛОМЛАШТИРИШ ИШЛАРИНИ ЯНАДА

ТАКОМИЛЛАШТИРИШГА ДОИР ҚЎШИМЧА

ЧОРА-ТАДБИРЛАР ТЎҒРИСИДА

        

          

Болаларни соғломлаштириш, уларнинг бўш вақтларини мазмунли ўтказишни ташкил этиш ҳамда саломатлигини тиклашга кўмаклашиш, бу соҳада фаолият олиб бориш тизимини янги даражага олиб чиқиш мақсадида:


1. Ўзбекистон касаба уюшмалари Федерациясининг қуйидаги таклифлари маъқуллансин:

а) Ўзбекистон касаба уюшмалари Федерацияси тизимида Болалар соғломлаштириш ва аҳоли саломатлигини тиклашга кўмаклашиш жамғармасини (кейинги ўринларда - Жамғарма) ҳамда Болаларнинг дам олишини ва соғломлаштирилишини ташкил этиш департаментини (кейинги ўринларда - Департамент) ташкил этиш;

б) Жамғарма маблағлари ҳисобидан:

Ўзбекистон касаба уюшмалари Федерацияси тизимидаги болалар соғломлаштириш оромгоҳлари (кейинги ўринларда - оромгоҳ) ва санаторийларни таъмирлаш, уларнинг моддий-техника базасини мустаҳкамлаш ҳамда янги стационар оромгоҳлар ва санаторийларни қуриш;

Бўстонлиқ туманидаги Чорвоқ сув омборига туташ ҳудудда йил давомида фаолият кўрсатадиган халқаро болалар соғломлаштириш оромгоҳини барпо этиш;

ташкилий-ҳуқуқий шаклидан қатъи назар Ўзбекистон Республикаси ҳудудида фаолият юритаётган оромгоҳларда касаба уюшмалари аъзоларининг фарзандлари дам олиши ва уларни соғломлаштириш харажатларининг бир қисмини қоплаш мақсадида ҳар бир йўлланма учун базавий ҳисоблаш миқдорининг 2 баравари, бироқ йўлланма нархининг 50 фоизидан ошмаган миқдорда оромгоҳларга ёки касаба уюшмалари ташкилотлари орқали уларнинг аъзоларига компенсация тўлаш;

Жамғарма ва Департамент ҳамда унинг ҳудудий бўлинмаларининг моддий-техника базасини шакллантириш, биноларни сақлаш, ходимларига ойлик иш ҳақи ва унга тенглаштирилган тўловларни тўлаш;

в) Ўзбекистон касаба уюшмалари Федерацияси тизимидаги оромгоҳларни муассаса шаклидаги нодавлат нотижорат ташкилотлари шаклида ташкил этиш.

2. Департаментга қуйидаги ваколатлар берилсин:

мулкчилик шаклидан қатъи назар, барча оромгоҳларда болаларнинг хавфсиз дам олишларини таъминлашга оид қоидалар, жумладан санитария қоидалари ва меъёрларига риоя этилиши бўйича мониторинг ўрнатиш;

оромгоҳларда болаларнинг хавфсиз дам олишларини таъминлашга оид қоидалар, жумладан санитария қоидалари ва меъёрлари бузилиши билан боғлиқ ҳуқуқбузарликлар аниқланган тақдирда, айбдор шахсларга нисбатан тегишли таъсир чораси қўллаш ҳақида ваколатли мансабдор шахсларга тақдимномалар киритиш.


3. Қуйидагилар Жамғарма маблағларини шакллантириш манбалари этиб белгилансин:

Давлат бюджетидан ажратиладиган мақсадли трансфертлар;

Жамғарманинг бўш турган маблағларини тижорат банклари депозитларига жойлаштириш ҳисобидан олинган даромадлар;

жисмоний ва юридик шахсларнинг ҳомийлик хайриялари, халқаро молия институтлари ва хорижий ташкилотларнинг грантлари;

Қорақалпоғистон Республикаси Вазирлар Кенгаши, вилоятлар, Тошкент шаҳар ҳамда туман (шаҳар) ҳокимликлари таклифига кўра Қорақалпоғистон Республика Жўқорғи Кенгеси, халқ депутатлари вилоятлар, Тошкент шаҳар, туман (шаҳар) Кенгашларининг қарори асосида Қорақалпоғистон Республикаси республика бюджети, вилоятлар вилоят бюджети, Тошкент шаҳрининг шаҳар бюджети ва туман (шаҳар) бюджетларининг қўшимча манбаларидан ажратиладиган маблағлар;

қонунчиликда тақиқланмаган бошқа манбалар.


4. Шундай тартиб ўрнатилсинки, унга мувофиқ 2023 йил 1 январдан бошлаб:

Қорақалпоғистон Республикаси Вазирлар Кенгаши, вилоятлар, Тошкент шаҳар ва туман (шаҳар) ҳокимликлари Ўзбекистон касаба уюшмалари Федерацияси талабномаси асосида Қорақалпоғистон Республикаси республика бюджети, вилоятлар вилоят бюджети ва Тошкент шаҳрининг шаҳар бюджети, шунингдек, туман (шаҳар) бюджетларида шаклланган қўшимча манбалар ҳисобидан Жамғармага маблағ ажратиш юзасидан тегишлилиги бўйича Қорақалпоғистон Республика Жўқорғи Кенгеси, халқ депутатлари вилоятлар, Тошкент шаҳар ҳамда туман (шаҳар) Кенгашларига ҳар чоракда таклиф киритилишини таъминлайди;

давлат органлари ва ташкилотларида жамоа шартномаларига мувофиқ ўз ходимлари томонидан фарзандлари учун сотиб олинган оромгоҳлар йўлланмалари нархи иш берувчиларнинг бюджетдан ташқари маблағлари ҳисобидан, молиявий имкониятига қараб, тўлиқ миқдорда ёки унинг бир қисми тўлаб берилиши мумкин;

Ўзбекистон касаба уюшмалари Федерациясига белгиланган тартибда тақсимланадиган ижтимоий солиқ тушумларнинг бир қисми қуйидаги харажатларни қоплашга йўналтирилади:

ходимларни санаторийларда соғломлаштириш харажатларининг бир қисмини қоплаш;

ташкилий-ҳуқуқий шаклидан қатъи назар Ўзбекистон Республикаси ҳудудида фаолият юритаётган болалар соғломлаштириш оромгоҳлари йўлланмалари нархининг бир қисмини қоплаш учун ижтимоий солиқ тушумидан ажратмани ҳисобга олган ҳолда оромгоҳларга ёки касаба уюшмалари ташкилотлари орқали унинг аъзоларига базавий ҳисоблаш миқдорининг камида 50 фоизи миқдорида компенсация бериш.


5. Молия вазирлиги ҳамда Иқтисодий тараққиёт ва камбағалликни қисқартириш вазирлиги 2023 йилдан бошлаб ҳар йили:

Давлат бюджети параметрларида Жамғармага Ўзбекистон касаба уюшмалари Федерациясининг асосланган ҳисоб-китобларига асосан маблағлар ажратилиши назарда тутилишини;

ижтимоий ва ишлаб чиқариш инфратузилмасини ривожлантириш дастури доирасида Ўзбекистон касаба уюшмалари Федерацияси тизимидаги оромгоҳ ва санаторийларни таъмирлаш, уларнинг моддий-техника базасини мустаҳкамлаш ҳамда янги стационар оромгоҳлар ва санаторийларни қуриш учун камида 50 миллиард сўм маблағ ажратилишини таъминласин.


6. Ўзбекистон касаба уюшмалари Федерацияси, тизимида оромгоҳлар бўлган ташкилотлар ҳамда Қорақалпоғистон Республикаси Вазирлар Кенгаши, вилоятлар ва Тошкент шаҳар ҳокимликларининг:

1-иловада келтирилган оромгоҳларни Ўзбекистон касаба уюшмалари Федерациясига мулк ҳуқуқи асосида бепул бериш;

2-иловада келтирилган оромгоҳларни сотиш ёки уларнинг фаолият турини ўзгартиришни тақиқлаш тўғрисидаги таклифлари маъқуллансин.


7. Давлат активларини бошқариш агентлиги вазирлик ва идоралар, хўжалик бирлашмалари, Қорақалпоғистон Республикаси Вазирлар Кенгаши, вилоятлар ва Тошкент шаҳар ҳокимликлари билан биргаликда мазкур қарорга 1-иловада келтирилган оромгоҳларни тўлиқ хатловдан ўтказиш ҳамда уларни 2022 йил якунига қадар Ўзбекистон касаба уюшмалари Федерациясига белгиланган тартибда бериш чораларини кўрсин.

Бунда, оромгоҳлар Ўзбекистон касаба уюшмалари Федерациясига берилгунига қадар уларни сақлаб туриш харажатлари тизимида ушбу оромгоҳлар бўлган ташкилотлар зиммасига юклатилади.


8. Ўзбекистон касаба уюшмалари Федерацияси ва Давлат активларини бошқариш агентлигининг "General Motors Uzbekistan" акциядорлик жамиятининг "Хонобод" санаторияси бино ва иншоотларини, "Назарбек" санатория профилакторияси бино ва иншоотларини мулк ҳуқуқи асосида ҳамда "Омонхона" МЧЖ устав капиталидаги 100 фоиз давлат улушини Ўзбекистон касаба уюшмалари Федерациясига беғараз бериш тўғрисидаги таклифи маъқуллансин.

Давлат активларини бошқариш агентлиги ва "Ўзавтосаноат" АЖ бир ой муддатда объектлар ва улушнинг Ўзбекистон касаба уюшмалари Федерациясига топширилишини ва Федерация томонидан қабул қилиб олинишини таъминласин.


9. Ўзбекистон касаба уюшмалари Федерацияси, Туризм ва маданий мерос вазирлиги, Тошкент вилояти ҳокимлиги, "Чорвоқ" туристик-рекреацион зонаси дирекцияси" давлат унитар корхонасининг Тошкент вилояти, Бўстонлиқ тумани Чорвоқ сув омборига туташ ҳудуддаги 20 гектар ер майдонида Жамғарма маблағлари ҳисобидан халқаро болалар соғломлаштириш оромгоҳини қуриш тўғрисидаги таклифига розилик берилсин.

Қорақалпоғистон Республикаси Вазирлар Кенгаши, вилоятлар ҳокимликлари Ўзбекистон касаба уюшмалари Федерациясининг буюртмасига асосан ваколатли давлат органларига мазкур банднинг биринчи хатбошисида белгиланган тартибда янги оромгоҳлар барпо этиш учун ер участкалари ажратиб бориш чораларини кўрсин.


10. Болаларнинг дам олишини ташкил этиш ва соғломлаштириш чора-тадбирларини ишлаб чиқиш, уларни амалга ошириш юзасидан тизимли назорат ва мониторингни таъминлаш бўйича Мувофиқлаштирувчи гуруҳ негизида Болаларнинг дам олишларини тизимли ташкил этиш ва соғломлаштириш масалалари бўйича республика комиссияси (кейинги ўринларда - Комиссия) 3-иловага мувофиқ таркибда ташкил этилсин.


11. Комиссиянинг асосий вазифалари этиб қуйидагилар белгилансин:

оромгоҳлар фаолиятини тизимли ва самарали ташкил этиш, улардаги маиший, коммунал, транспорт ва тиббий таъминот тизимларининг ишончли ва узлуксиз фаолият кўрсатиши бўйича комплекс чора-тадбирлар ишлаб чиқиш ва амалга ошириш;

оромгоҳларда болаларни ватанпарварлик, умуминсоний ва миллий қадриятлар руҳида тарбиялаш, уларда эркин фикрлаш қобилиятини шакллантиришга қаратилган таълим-тарбия ишларини ҳамда маданий-маърифий тадбирларни таълим, фан, маданият, адабиёт ва санъат соҳаларининг вакиллари иштирокида ташкил этиш;

оромгоҳларда болалар ўртасида соғлом турмуш тарзини мустаҳкамлашга, шу жумладан таниқли спортчилар иштирокида оммавий спорт мусобақалари ўтказишга қаратилган чора-тадбирларни ишлаб чиқиш ва амалга ошириш;

оромгоҳларда сифатли шошилинч тиббий ёрдам хизматини жорий этиш, уларни зарур дори воситалари ва тиббий буюмлар билан таъминлаш, шунингдек, санитария нормалари, қоидалари ва гигиена нормативлари, ёнғин хавфсизлиги фаолиятини техник жиҳатдан тартибга солиш соҳасидаги норматив ҳужжатлар талабларига риоя этилиши устидан қатъий назоратни таъминлаш;

оромгоҳларга жалб этиладиган болалар салмоғини йилдан-йилга ошириб боришни назарда тутган ҳолда, оромгоҳларда мавжуд имкониятлар ҳамда дам олувчиларга кўрсатиладиган хизматлар доирасини кенгайтириб бориш;

оромгоҳларда хавфсизликни таъминлаш ҳамда табиий ва техноген тусдаги фавқулодда вазиятларнинг олдини олиш бўйича тизимли чора-тадбирларни амалга ошириш;

оромгоҳларнинг моддий-техника базасини мустаҳкамлашга қаратилган комплекс чора-тадбирлар режаларини ишлаб чиқиш ва амалга ошириш.


12. Белгилаб қўйилсинки:

Комиссия қарори асосида болаларнинг дам олиши ва уларни соғломлаштириш ишлари босқичма-босқич мактаб таътиллари (ёзги, кузги, қишки ва баҳорги) даврида ташкил этилади, қолган вақтларда оромгоҳлар дам олиш маскани сифатида фаолият юритади. Бунда дам олиш масканининг сертификатлаштирилиши талаб этилмайди;

болаларнинг дам олиши ва уларни соғломлаштириш мавсуми бошланиши олдидан оромгоҳларнинг болаларни қабул қилишга тайёрлигини текшириш ҳамда хулоса бериш учун ишчи гуруҳлар тузилади.


13. Болаларни соғломлаштириш, уларнинг бўш вақтларини самарали ўтказишни ташкил этиш ҳамда саломатлигини тиклашга кўмаклашиш бўйича "йўл харитаси" 4-иловага мувофиқ тасдиқлансин.


14. Вазирлар Маҳкамаси икки ой муддатда Ўзбекистон касаба уюшмалари Федерацияси биносига бевосита туташ бўлган ва айни пайтда самарасиз фойдаланиб келинаётган "Sharq" нашриёт-матбаа акциядорлик компаниясига қарашли бинонинг бир қисмини Ўзбекистон касаба уюшмалари Федерацияси балансига мулк ҳуқуқи асосида бепул ўтказиш бўйича Ҳукумат қарорини қабул қилсин.

Давлат активларини бошқариш агентлиги бир ой муддатда Жамғарма ҳамда Департаментнинг ҳудудий бўлимларини жойлаштириш учун Ўзбекистон касаба уюшмалари Федерациясига мулк ҳуқуқи асосида бепул бино ажратиш чораларини кўрсин.


15. Давлат солиқ қўмитаси (Ш. Кудбиев) Ўзбекистон касаба уюшмалари Федерацияси (Қ. Рафиков) билан биргаликда юридик шахс мақомига эга бўлмаган касаба уюшмаларининг бўлинмалари, бирлашган ва бошланғич касаба уюшмалари ташкилотларига солиқ тўловчиларнинг идентификация рақамини беришни назарда тутувчи қонун лойиҳасини икки ой муддатда Вазирлар Маҳкамасига киритсин.

Давлат солиқ қўмитаси (Ш. Кудбиев) ва Марказий банк (М. Нурмуратов) Ўзбекистон касаба уюшмалари Федерацияси (Қ. Рафиков) билан биргаликда мазкур банднинг биринчи хатбошисида назарда тутилган ўзгартиришлар расман кучга киргунга қадар юридик шахс мақомига эга бўлмаган касаба уюшмаларининг бўлинмалари, бирлашган ва бошланғич касаба уюшмалари ташкилотларининг тўлақонли фаолият юритишини таъминлаш чораларини кўрсин.


16. Адлия вазирлиги икки ой муддатда манфаатдор вазирлик ва идоралар билан биргаликда қонунчилик ҳужжатларига ушбу қарордан келиб чиқадиган ўзгартириш ва қўшимчалар тўғрисида Вазирлар Маҳкамасига таклифлар киритсин.


17. Мазкур қарорнинг ижросини назорат қилиш Ўзбекистон Республикасининг Бош вазири А.Н. Арипов зиммасига юклансин.

Амалга оширилаётган чора-тадбирлар натижадорлиги юзасидан ҳар йил якуни бўйича Ўзбекистон Республикаси Президентига ахборот бериб борилсин.



Ўзбекистон Республикаси Президенти                                                      Ш. Мирзиёев

         

         




Ўзбекистон Республикаси

Президентининг

2022 йил 18 ноябрдаги

ПҚ-427-сон қарорига

1-ИЛОВА



Ўзбекистон касаба уюшмалари

Федерацияси балансига ўтказиладиган

болалар соғломлаштириш оромгоҳлари

РЎЙХАТИ

           

Т/р


Оромгоҳлар номи

     

Манзили

    

Ер майдони

(га)

     

Бино

ва иншоотлар

(кв. м)

      

Балансда сақловчи

       

      

Қорақалпоғистон Республикаси

        

1.

"Айдин жол" оромгоҳи


Тахиатош тумани

П. Сейтов кўчаси


7,40

3 402,00

Тахиатош тумани халқ таълими бўлими


2.

"Турон" оромгоҳи


Нукус шаҳри,

"Грачевая роша" даҳаси


3,50

1 000,00

Нукус шаҳри халқ таълими бўлими


3.

"Орол болалари" стационар оромгоҳи


Элликқалъа тумани,

қшакўл" ОФЙ,

Зиёли аҳоли пункти


8,76

3 416,00

Қорақалпоғистон Республикаси халқ таълими вазирлиги


4.

Собиқ болалар оромгоҳи биноси ("Жеткиншек" болалар соғломлаштириш оромгоҳи)


Нукус шаҳри,

"Шимбай гузари" МФЙ


6,70

2 826,00

Нукус шаҳри ҳокимлиги


            

Андижон вилояти

           

5.

"Машъал" болалар оромгоҳи


Асака тумани,

"Янгиобод" МФЙ


5,80

5 598,78

Асака тумани ҳокимлиги


6.

"Машъал" болалар соғломлаштириш оромгоҳи


Избоскан тумани,

"Элотон" МФЙ


6,00

2 527,27

Избоскан тумани ҳокимлиги


7.

"Қуёшча" болалар оромгоҳи


Бўстон тумани,

ўрмон хўжалиги ҳудудида


3,00

1 907,33

Андижон вилояти ҳокимлиги


8.

қ булоқ" болалар оромгоҳи


Жалақудуқ тумани,

Оқбулоқ қишлоғи


4,20

1 907,33

Жалақудуқ тумани ҳокимлиги

9.

"Навбаҳор" болалар оромгоҳи


Олтинкўл тумани,

"Охунбобоев" МФЙ


2,70

1 337,62

Навбаҳор туман ҳокимлиги


10.

"Мингбулоқ" болалар оромгоҳи


Улуғнор тумани,

"Мингбулоқ" МФЙ


1,94


967,05


Улуғнор тумани ҳокимлиги


         

Бухоро вилояти

          

11.

"Зарафшон" болалар оромгоҳи


Вобкент тумани,

"Кумушкент" МФЙ


8,60

619,00

Вобкент тумани ҳокимлиги Ободонлаштириш бошқармаси

12.

"Ёшлик" болалар оромгоҳи


Пешку тумани,

"Малишояк" МФЙ


3,50

765,00

Пешку тумани ҳокимлиги


13.

"Оромитан" болалар оромгоҳи


Ромитан тумани,

"Муғонча" МФЙ


4,00

1 160,00

Ромитан тумани халқ таълими бўлими


14.

"Коинот" болалар оромгоҳи


Ғиждувон туман,

"Армечан" МФЙ,

Тодон қишлоғи


6,40

6 744,40

Ғиждувон тумани ҳокимлиги


15.

"Гулхан" болалар оромгоҳи


Когон тумани,

"Хўжа Якшаба" МФЙ


3,00

621,00

Когон тумани халқ таълими бўлими


16.

"Ниҳол" болалар оромгоҳи


Жондор тумани,

"Пўлоти" МФЙ


17,50

3 250,00

Жондор тумани ҳокимлиги


     

Жиззах вилояти

         

17.

"Семурғ" болалар оромгоҳи


Янгиобод тумани,

"Баландчақир" МФЙ


5,70

222,90

Янгиобод тумани ҳокимлиги


18.

"Олимпия" болалар оромгоҳи


Янгиобод тумани,

"Хўжамушкент" ҚФЙ,

Баят қишлоғи,

Оқтепа кўчаси


4,90

1 593,60

Янгиобод тумани ҳокимлиги


        

Қашқадарё вилояти

          

19.

"Ёшлик" болалар оромгоҳи


Яккабоғ тумани,

Ўрта қишлоғи


8,5

1200

Яккабоғ тумани ҳокимлиги


20.

"Автомобилчи" болалар оромгоҳи


Яккабоғ тумани,

Янгиобод қишлоғи


5,60

3 002,99

Яккабоғ тумани ҳокимлиги


21.

"Зебунисо" болалар оромгоҳи


Шаҳрисабз тумани,

Қани қишлоғи


4,00

10 300,00

Қашқадарё вилояти Сув хўжалиги бошқармаси


22.

"Шўртан қалдирғочи" болалар оромгоҳи


Яккабоғ тумани,

Ишкент қишлоғи


9,30

2 424,00

Бўш турган объектлардан самарали фойдаланишни ташкил этиш маркази Қашқадарё вилояти ҳудудий бошқармаси


23.

"Истиқлол ғунчалари" болалар оромгоҳи


Яккабоғ тумани,

Кенгузар қишлоғи


0,70

4 282,00

Давлат активларини бошқариш агентлигининг Қашқадарё вилояти

ҳудудий бошқармаси


24.

"Шабада" болалар оромгоҳи


Китоб тумани,

Қайнар қишлоғи


6,10

1119,82


Қашқадарё вилояти автомобиль йўллари бош бошқармаси


25.

"Гулнора" болалар оромгоҳи


Шаҳрисабз тумани,

Қани қишлоғи


3,50

2 429,70

Миллий Олимпия қўмитаси


       

Навоий вилояти

          

26.

"Дўстлик" болалар оромгоҳи


Қизилтепа тумани,

"Бўлакработ" МФЙ


3,10

890,95

Қизилтепа тумани халқ таълими бўлими


27.

"Шодлик" болалар оромгоҳи


Қизилтепа тумани,

"Хомработ" МФЙ


1,50

1 108,80

Қизилтепа тумани халқ таълими бўлими


          

Наманган вилояти

      

28.

"Шодлик" болалар оромгоҳи


Чортоқ тумани,

"Қорабоғ" МФЙ


2,80

540,00

Чортоқ тумани ҳокимлиги


29.

"Меҳржон" болалар оромгоҳи


Чуст тумани,

Ғова қишлоғи


2,98

1 710,29

Наманган вилояти халқ таълими бошқармаси


30.

"Умид ниҳоллари" болалар оромгоҳи


Уйчи тумани,

Соку қишлоғи


3,20

2 061,20

Уйчи тумани ҳокимлиги


31.

"Офтобча" болалар оромгоҳи


Поп тумани,

Чодак қишлоғи


9,00

1 632,10

Қўқон ўрмон хўжалиги


32.

"Баркамол авлод" болалар оромгоҳи


Чуст тумани,

Оғасарой қишлоғи


6,10

1 856,70

Чуст тумани ҳокимлиги


33.

"Соҳил" болалар оромгоҳи


Косонсой тумани,

Олмазор даҳаси


7,00

2 138,20

Наманган вилояти ҳокимлиги


34.

"Нилуфар" болалар оромгоҳи


Поп туман,

"Шайхон" МФЙ


1,10

1 369,90

Фарғона вилояти Данғара тумани халқ таълими бўлими


            

Самарқанд вилояти

         

35.

"Алпомиш" болалар оромгоҳи


Самарқанд тумани,

Оҳалик қишлоғи


2,60

1 360,00

Самарқанд шаҳри халқ таълими бўлими


36.

"Ибн Сино" болалар оромгоҳи


Каттақўрғон тумани,

Каллиқўрғон қишлоғи


2,50

1 400,00

Каттақўрғон шаҳри халқ таълими бўлими


37.

"Қувноқ" болалар оромгоҳи


Иштихон тумани,

Шейхлар қишлоғи


2,03

911,95

Иштихон тумани халқ таълими бўлими


38.

"Тангитепа гулшани" болалар оромгоҳи


Иштихон тумани,

"Дамариқ" МФЙ


7,50

1 536,00

Иштихон тумани тиббиёт бирлашмаси


39.

"Қўшчинор" болалар оромгоҳи


Нуробод тумани,

Сазағон қишлоғи


4,20

1 183,00

Нуробод тумани халқ таълими бўлими


40.

қдарё" болалар оромгоҳи


Самарқанд тумани,

Сафеди маҳалласи


3,20

1 680,00

Самарқанд тумани халқ таълими бўлими


41.

"Камалак" болалар оромгоҳи


Самарқанд тумани,

Оҳалик қишлоғи


2,85

3 015,19

Пайариқ тумани халқ таълими бўлими


42.

"Янги Ўзбекистон" болалар оромгоҳи


Самарқанд тумани,

Миронқул қишлоғи


5,00

8 500,00

Пастдарғом тумани ҳокимлиги


43.

"Гўзалкент" болалар оромгоҳи


Ургут тумани,

Омонқўтон қишлоғи


0,50

1 520,00

Пастдарғом тумани халқ таълими бўлими


44.

"Учқун" болалар оромгоҳи


Самарқанд тумани,

"Миронқул" МФЙ


3,20

1 680,00

Самарқанд тумани халқ таълими бўлими


45.

"Амир Темур" болалар оромгоҳи


Тойлоқ тумани,

Адас қишлоғи


2,30

1 044,00

Тойлоқ тумани халқ таълими бўлими


47.

Бўш турган соғломлаштириш оромгоҳи бино ва иншоотлари


Самарқанд шаҳри,

"Сулфакабутак" МФЙ


4,29

4 448,00

Давлат активларини бошқариш агентлиги


    

Сурхондарё вилояти

         

48.

"Х.Қулниёзов" болалар оромгоҳи


Узун тумани,

"Маландиён" МФЙ


2,70

2 699,85

Узун тумани халқ таълими бўлими


49.

Собиқ болалар оромгоҳи бино ва иншоотлари


Шеробод тумани,

"Ғуржак-2" МФЙ


7,10

2 011,00

Сурхондарё вилояти ҳокимлиги


50.

"Замондош" болалар оромгоҳи


Сариосиё тумани,

"Нилу" МФЙ,

Нилу қишлоғи,

Дунё кўчаси


5,70

957,57

Денов тиббиёт коллежи


51.

Болалар оромгоҳи ("Чашма-Тошпўлатбой" болалар оромгоҳи)


Денов тумани,

А. Ҳидоятов ҚФЙ,

Кўкабулоқ маҳалласи


7,37

2 866,00

Бўш турган объектлардан самарали фойдаланишни ташкил этиш маркази Сурхондарё вилояти ҳудудий бошқармаси


          

Фарғона вилояти

         

52.

"Юлдуз" болалар оромгоҳи


Олтиариқ тумани,

Қапчуғай қишлоғи


3,00

1 312,44

Олтиариқ тумани халқ таълими бўлими


53.

"Ёшлик" болалар оромгоҳи


Фурқат тумани,

Шўхай қишлоғи


1,35

1 839,42

Фурқат тумани халқ таълими бўлими


54.

"Юлдуз" болалар оромгоҳи


Бешариқ тумани,

Товул қишлоғи


3,50

2 352,71

Бешариқ тумани халқ таълими бўлими


55.

"Қалдирғоч" болалар оромгоҳи


Қувасой шаҳар,

Лашкар қишлоғи


6,00

2 432,25

Қувасой тумани халқ таълими бўлими


56.

Болалар оромгоҳи бино ва иншоотлари


Фарғона тумани,

"Лоғон" МФЙ


7,40

1 606

Бўш турган объектлардан самарали фойдаланишни ташкил этиш маркази Фарғона вилояти ҳудудий бошқармаси


57.

"Автомобилчи" болалар оромгоҳи


Риштон тумани,

Қўрғонча қишлоғи


3,20

1 275,54

Давлат активларини бошқариш агентлиги Фарғона вилоят ҳудудий бошқармаси


57-1.

Собиқ ҳарбий қисм бино ва иншоотлари


Фарғона тумани, Навкент МФЙ


3,40


1 376,00


Фарғона тумани ҳокимлиги


        

Хоразм вилояти

           

58.

"Оби-ҳаёт" болалар соғломлаштириш оромгоҳи


Урганч тумани,

Мунис Хоразмий маҳалласи


4,00

5 107,00

Урганч тумани Ободонлаштириш бошқармаси


59.

"Хива гулшани" болалар оромгоҳи


Хива тумани,

Гандимён қишлоғи


3,19

3 822,00

"Урганчтрансгаз" унитар корхонаси


60.

"Ҳумо" болалар оромгоҳи


Қўшкўпир тумани,

Амирқум маҳалласи


5,80

1 375,79

Қўшкўпир тумани ҳокимлиги


      

Тошкент вилояти

         

61.

"Белдерсой" болалар оромгоҳи


Бўстонлиқ тумани,

"Намуна" МФЙ


7,76

5 610,61

Давлат активларини бошқариш агентлиги Тошкент вилояти ҳудудий бошқармаси


62.

"Aсака" болалар оромгоҳи


Бўстонлиқ тумани,

Хумсон маҳалласи


3,20

3 306,41

Давлат активларини бошқариш агентлиги


63.

"Геолог" болалар оромгоҳи


Бўстонлиқ тумани,

Қоронкўл қишлоғи


13,80

5 977,77

"Давлат геология ахборот маркази" ДУК


65.

"Автомобилчи" болалар оромгоҳи


Бўстонлиқ тумани,

Хондайлиқ қўрғони


8,45

2 144,15

Бўш турган объектлардан самарали фойдаланишни ташкил этиш маркази Тошкент вилояти ҳудудий бошқармаси


66.

Болалар оромгоҳи бино ва иншоотлари


Оҳангарон тумани, Санам МФЙ


20,30


4 193,9


Бўш турган объектлардан самарали фойдаланишни ташкил этиш марказининг Тошкент вилоят ҳудудий бошқармаси


67.

"Транспортчи авлод" болалар оромгоҳи


Оҳангарон тумани, Қўрама ҚФЙ, Бешқўл қўрғони


30,00


8 811,20


"Қамчиқавтойўл" ихтисослаштирилган йўллардан фойдаланиш унитар корхонаси


68.

"Чотқол" болалар оромгоҳи


Бўстонлиқ тумани, Юсуфхона қўрғони


18,00


7 202,00


Бўш турган объектлардан самарали фойдаланишни ташкил этиш марказининг Тошкент вилоят ҳудудий бошқармаси


69.

"Космос" соғломлаштириш оромгоҳи


Бўстонлиқ тумани, Кўктўнли МФЙ


13,76


1 308,00


Давлат активларини бошқариш агентлигининг Тошкент вилоят бошқармаси


         

Изоҳ: объектларнинг ер участкаси ҳамда бино ва иншоотлар майдонига кадастр ҳужжатларига мувофиқ аниқлик киритилиши мумкин.





Ўзбекистон Республикаси

Президентининг

2022 йил 18 ноябрдаги

ПҚ-427-сон қарорига

2-ИЛОВА



Сотиш ёки фаолият турини

ўзгартириш тақиқланадиган болалар

соғломлаштириш оромгоҳлари

РЎЙХАТИ

             

Т/р

   

Оромгоҳлар номи

      

Манзили

    

Ер майдони

(га)

       

Бино

ва иншоотлар

(кв. м)

       

Балансда сақловчи

       

         

Жиззах вилояти

          

1.

Ё. Норматов номидаги болалар оромгоҳи (Зомин)


Зомин тумани,

"Ғаллакор" ҚФЙ,

Қўриқ қишлоғи


2,60

2 440,00

Жиззах вилояти Ички ишлар бошқармаси


2.

"Камолот" болалар оромгоҳи


Ғаллаорол тумани,

"Янгиҳаёт" МФЙ


4,80

1 267,00

Ғаллаорол тумани спорт мактаби

       

Қашқадарё вилояти

        

3.

"Соҳибқирон" болалар оромгоҳи


Яккабоғ тумани,

Кенгузар қишлоғи


1,62

2 496,00

"Толимаржон ИЭС" УК


4.

"Гулистон" болалар оромгоҳи


Шаҳрисабз тумани,

Шўрчи қишлоғи


5,00

1 194,00

Қашқадарё вилоят Ички ишлар бошқармаси


      

Навоий вилояти

         

5.

"Сармиш" болалар оромгоҳи


Навбаҳор тумани,

Сармишсой дараси


21,10

10 932,30

"НКМК жамғармаси" ДМ


6.

"Зарафшон" болалар оромгоҳи


Томди тумани,

Оқтариқ қишлоғи


49,00

6 631,70

"НКМК жамғармаси" ДМ


        

Наманган вилояти

         

7.

"Темир йўлчи" болалар оромгоҳи


Поп тумани,

"Шайхон" МФЙ


4,00

1 500,00

"Қўқон минтақавий темир йўл узели" УКнинг Қамчиқ темир йўл масофаси корхонаси


       

Самарқанд вилояти

         

8.

"Келажак" болалар оромгоҳи


Ургут тумани,

"Чор чинор" МФЙ


8,39

4 720,00

"НКМК жамғармаси" ДМ


9.

"Сўғдиёна" болалар оромгоҳи


Каттақўрғон тумани,

"Муллатоғай" МФЙ


12,25

7 228,30

"НКМК жамғармаси" ДМ


10.

"Болажон" болалар оромгоҳи


Пахтачи тумани,

"Ҳайратобод" ҚФЙ


12,94

8 179,68

"НКМК жамғармаси" ДМ


11.

"Ё.Турсунов" номидаги болалар оромгоҳи


Ургут тумани,

Омонқўтон қишлоғи


11,51

23 919,47

Мудофаа вазирлиги Самарқанд вилояти ҳудудий бошқармасининг Уй-жойдан фойдаланиш қисми


          

Сурхондарё вилояти

            

12.

"Вахшивор" болалар оромгоҳи


Олтинсой тумани,

"Катта-вахшивор" МФЙ


10,20

1 754,00

"Денов туман йўллардан фойдаланиш" УК


         

Тошкент вилояти

         

13.

қтош" болалар оромгоҳи


Бўстонлиқ тумани,

"Сойлиқ" ҚФЙ


10,53

12 041,37

Ички ишлар вазирлиги хўжалик бошқармаси


14.

"Семурғ" болалар оромгоҳи


Бўстонлиқ тумани,

"Сойлиқ" ҚФЙ


13,57

11 748,97

Вазирлар Маҳкамаси Ижро этувчи аппарати


15.

"Паҳлавон" болалар оромгоҳи



Бўстонлиқ тумани,

"Бўстонлиқ" ҚФЙ


9,04

8 676,64

"НКМК жамғармаси" ДМ


16.

"Йўлчи" болалар оромгоҳи

Ангрен шаҳри,

Дукент қишлоғи


9,87

5 107,22

"Қамчиқавтойўл" ихтисослаштирилган йўллардан фойдаланиш" УК


19.

"Сокол" ("Лочин") болалар оромгоҳи


Бўстонлиқ тумани,

Қизилсув қишлоғи,

"Чимбойлиқ" МФЙ


15,00

8 114,97

"Ўзавтосаноат" АК


20.

"Зангори олов" болалар оромгоҳи


Бўстонлиқ тумани,

Қоронкўл қишлоғи


10,77

5 950,00

"Тошшаҳаргаз таъминоти" корхонаси


21.

"Тонг" болалар оромгоҳи


Тошкент вилояти,

Бўстонлиқ тумани,

Хондайлиқ қишлоғи


7,50

2 000,00

Мудофаа вазирлиги


22.

"Меҳрибонлик уйи болалари" болалар оромгоҳи


Бўстонлиқ тумани,

Қизилсув қишлоғи


11,00

800,00

Халқ таълими вазирлиги


23.

"Ғазалкент" болалар оромгоҳи ("Баркамол авлод")


Бўстонлиқ тумани,

"Кўктўнли" МФЙ


2,56

4 179,45

Ўзбекистон Республикаси Давлат солиқ қўмитаси


24.

"Ёшлик" болалар оромгоҳи


Бўстонлиқ тумани,

"Новобод" МФЙ


17,60

12 174,83

Президент таълим муассасалари агентлиги


25.

"Офтобжон" болалар оромгоҳи


Бўстонлиқ тумани,

"Сижжак" ҚФЙ


0,28

453,55

Оққўрғон тумани 78-сон мактаб-интернати


26.

"Булоқча" болалар оромгоҳи


Бўстонлиқ тумани,

Тўққизкўл қишлоғи


3,00

204,00

Чирчиқ шаҳри 14-сон Меҳрибонлик уйи


27.

"Янги авлод" болалар оромгоҳи


Бўстонлиқ тумани,

Сойлиқ қишлоғи


0,24

кадастр ҳужжати мавжуд эмас


Бўка тумани 15-сон болалар оромгоҳи


28.

"Камалак" болалар оромгоҳи


Бўстонлиқ тумани,

Сижжак ҚФЙ, Тутзор


0,30

кадастр ҳужжати мавжуд эмас


Бўка тумани 15-сон болалар оромгоҳи


29.

"Нур" дала ҳовли" болалар оромгоҳи


Бўстонлиқ тумани,

"Сойлиқ" ҚФЙ


3,00

949,37

Тошкент шаҳри халқ таълим бош бошқармаси


30.

"Радуга" ("Камалак") болалар оромгоҳи


Бўстонлиқ тумани,

"Кўктўнли" МФЙ


9,03

7 121,32

Миллий гвардия


31.

Қибрай болалар оромгоҳи


Қибрай тумани,

Қибрай қишлоғи


8,20

4 380,00

"Тошкент минтақавий темир йўл узели" УК


32.

"Бурчмулло" болалар оромгоҳи


Бўстонлиқ тумани,

Янгиқўргон қишлоғи


5,50

3 186,00

"Ўзтемирйўлмаштаъмир" УК


33.

"Янги авлод" болалар оромгоҳи


Бўстонлиқ тумани,

Қоронкўл қишлоғи


6,56

1 270,00

"Тошкент минтақавий темир йўл узели" УК


34.

"Ботаника" болалар оромгоҳи


Қибрай тумани,

ққовоқ" ҚФЙ


4,12


Ўзбекистон Республикаси Давлат хавфсизлик хизмати


35.

"Сижжак" дала ҳовли


Бўстонлиқ тумани,

Сижжак қишлоғи


1,50

850,00

124-сон мактаб-интернати


36.

"Кимёгар" болалар оромгоҳи


Бўстонлиқ тумани, Оқтош қишлоғи


2,80


3 658,61


"Maxam-Chirchiq" АЖ



           

          




Ўзбекистон Республикаси

Президентининг

2022 йил 18 ноябрдаги

ПҚ-427-сон қарорига

3-ИЛОВА



Болаларнинг дам олишларини тизимли

ташкил этиш ва соғломлаштириш масалалари

бўйича республика комиссияси

ТАРКИБИ

          

Арипов

Абдулла Нигматович


-

Ўзбекистон Республикасининг Бош вазири, Республика комиссияси раиси


Рафиков

Қудратилла Мирсагатович


-

Ўзбекистон касаба уюшмалари Федерацияси раиси, Республика комиссияси раиси ўринбосари


Ишметов

Тимур Аминджанович


-

молия вазири


Нурмуратов

Мамаризо Бердимуратович

-

Марказий банк бошқаруви раиси


     

1-ишчи гуруҳ. "Оромгоҳларда таълим-тарбиявий

ишларни ташкил этиш, уларни малакали педагог

ва етакчилар билан таъминлаш"

         

Саидов

Бахтиёр Одилович


-

халқ таълими вазири, 1-гуруҳ раҳбари


Тошкулов

Абдукодир Ҳамидович


-

олий ва ўрта махсус таълим вазири


Саъдуллаев

Алишер Зафар ўғли

-

Ёшлар ишлари агентлиги директори


        

2-ишчи гуруҳ. "Болаларга малакали тиббий хизмат

кўрсатиш, оромгоҳларда озиқ-овқат маҳсулотлари

сифатини, санитария-гигиена талабларига риоя

этилишини назорат қилиш"

          

Мусаев

Беҳзод Анварович


-

соғлиқни сақлаш вазири, 2-гуруҳ раҳбари


Файзиев

Зафар Омонович


-

"Ўзбекозиқовқатзахира" уюшмаси раиси


Мирзаев

Шуҳрат Шахабутдинович


-

қишлоқ хўжалиги вазирининг ўринбосари


Юсупалиев

Баходир Каҳраманович


-

Санитария-эпидемиологик осойишталик ва жамоат саломатлиги хизмати бошлиғи


Салихбаева

Умида Саидовна

-

"Дори-дармон" акциядорлик компанияси раиси


        

3-ишчи гуруҳ. "Болаларни ватанпарварлик руҳида

тарбиялашга қаратилган маънавий-маърифий тадбирлар

ва спорт мусобақаларини ўтказиш, уларга маданий

хизмат кўрсатишни ташкил этиш"

          

Назарбеков

Озодбек Ахмадович


-

маданият вазири, 3-гуруҳ раҳбари


Каримов

Авазжон Қудратиллаевич


-

спортни ривожлантириш вазири маслаҳатчиси


Ҳожиматов

Минҳожиддин Мирзажонович


-

Республика Маънавият ва маърифат маркази раҳбари


Саидов

Сирожиддин Салохович


-

Ўзбекистон Ёзувчилар уюшмаси раиси


Шералиев

Даврон Турғунович


-

"Ўзбекконцерт" давлат муассасаси директории


Абдухаликов

Фирдавс Фридунович


-

Ўзбекистон Республикаси Кинематография агентлиги бош директори


Лавозимига кўра

-

Ўзбекистон ёшлар иттифоқи раиси

    

4-ишчи гуруҳ. "Оромгоҳларда жамоат тартибини сақлаш,

алоқа, транспорт хизмати ва ҳаракат хавфсизлигини таъминлаш,

фавқулодда вазиятлар бўйича профилактик тадбирлар ўтказиш"

        

Бобожонов

Пўлат Раззақович


-

ички ишлар вазири, 4-гуруҳ раҳбари


Джураев

Рустам Мирзаевич


-

Ўзбекистон Республикаси Миллий гвардияси қўмондони


Қулдашев

Абдулла Хамидуллаевич


-

фавқулодда вазиятлар вазири


Шерматов

Шерзод Хотамович


-

ахборот технологиялари ва коммуникацияларини ривожлантириш вазири


Махкамов

Илхам Рустамович


-

транспорт вазири


Турсунов

Абдулла Карабашович


-

маҳалла ва нуронийларни қўллаб-қувватлаш вазири ўринбосари


Хасилов

Хуснутдин Нуриддинович


-

"Ўзбекистон темир йўллари" АЖ раиси в.б.


Абдувалиев

Абдурахмон Абдулҳаевич

-

Автомобиль йўллари қўмитаси раиси

    

5-ишчи гуруҳ. "Оромгоҳларда электр энергияси

ва табиий газ таъминоти узлуксизлигини таъминлаш,

уларга сифатли коммунал хизмат кўрсатиш"

         

Жуманазаров

Акмал Рузикулович


-

Вазирлар Маҳкамасининг Геология, энергетика, саноат ва унинг базавий тармоқларини ривожлантириш масалалари департаменти мудири, 5-гуруҳ раҳбари


Мустафоев

Улугбек Мавлонович


-

"Ҳудудий электр тармоқлари" акциядорлик жамиятининг бошқарув раиси


Эшмуратов

Баходир Бешимович


-

"Ҳудудгазтаъминот" акциядорлик жамияти раиси


Саифназаров

Сахиб Исламович

-

"Ўзсувтаъминот" акциядорлик жамиятининг бошқарув раиси

     

Ҳудудий комиссиялар раислари - Қорақалпоғистон Республикаси Вазирлар Кенгаши Раиси, вилоятлар ва Тошкент шаҳри ҳокимлари

                          

        




Ўзбекистон Республикаси

Президентининг

2022 йил 18 ноябрдаги

ПҚ-427-сон қарорига

4-ИЛОВА



Болаларни соғломлаштириш,

уларнинг бўш вақтларини самарали ўтказишни

ташкил этиш ҳамда саломатлигини

тиклашга кўмаклашиш бўйича

"ЙЎЛ ХАРИТАСИ"

          

Т/р

      

Чора-тадбирлар номи

         

Амалга ошириш механизми

     

Ижро

муддати

      

Масъул ижрочилар

     

1.

Болаларни соғломлаштириш, уларнинг бўш вақтларини самарали ўтказишни ташкил этиш ҳамда саломатлигини тиклашга оид қонунчилик ҳужжатларини такомиллаштириш.


Қуйидаги қонунчилик ҳужжатларини ишлаб чиқиб, Вазирлар Маҳкамасига тақдим этиш:

- Оромгоҳларда болаларнинг дам олишини ташкил этиш ва уларни соғломлаштириш бўйича янги таҳрирдаги концепция;

- Болалар соғломлаштириш оромгоҳлари тўғрисидаги низом;

- Стационар болалар дам олиш ва соғломлаштириш оромгоҳлари базасида ташкил этиладиган дам олиш масканлари тўғрисидаги намунавий низом.


2022 йил

декабрь


Касаба уюшмалари Федерацияси келишувга асосан (Қ.Рафиков), Халқ таълими вазирлиги (Б.Саидов), Соғлиқни сақлаш вазирлиги (Б. Мусаев), Ички ишлар вазирлиги (П.Бобожонов), манфаатдор вазирлик ва идоралар


2.

Педагог кадрларни болалар оромгоҳларида фаолият олиб боришга тайёрлаш.

Оромгоҳларнинг педагог кадрларга бўлган эҳтиёжини аниқлаб, белгиланган тартибда уларнинг малакасини ошириб бориш;


Доимий


Халқ таълими вазирлиги (Б.Саидов), Ахборот ва оммавий коммуникациялар агентлиги (А.Ходжаев)


тўгаракларга малакали ўқитувчи-мутахассисларни жалб этиш.

Ҳар йили

таътиллар

даврида


3.

Оромгоҳларга жалб этилган кадрлар меҳнатига ҳақ тўлаш тартибини қайта кўриб чиқиш.


Мавсум давомида оромгоҳларга кечаю кундуз ишга жалб этилган педагог ва бошқа ходимларнинг базавий тариф ставкалари ҳамда лавозим маошлари миқдорини ишлаб чиқиш ва тасдиқлаш учун Ҳукуматга тақдим этиш.


2023 йил

февраль


Халқ таълими вазирлиги (Б.Саидов), Бандлик ва меҳнат муносабатлари вазирлиги (Н.Хусанов), Молия вазирлиги (Т.Ишметов), Касаба уюшмалари Федерацияси келишувга асосан (Қ.Рафиков)


4.

Оромгоҳларда дам олаётган болаларни ҳар томонлама камол топишига кўмаклашиш.


Оромгоҳларда дам олаётган болалар учун қуйидагиларни ташкил этиш:

- кўчма кутубхоналар;

- тўгараклар;

- спорт мусобақалари.

Оромгоҳларни спорт жиҳозлари, малакали спорт мураббийлари ва сузиш бўйича йўриқчилар билан таъминлаш.


Ҳар йили

мавсум

даврида


Спортни ривожлантириш вазирлиги (А.Икрамов), Халқ таълими вазирлиги (Б.Саидов), манфаатдор вазирлик ва идоралар


5.

Оромгоҳларда соғломлаштирилаётган болалар ва уларга хизмат кўрсатаётган ходимларнинг соғлиғини сақлаш.


Ҳудудлар ва сменалар кесимида оромгоҳларнинг тиббий ходимларга бўлган талабини аниқлаш;

бириктириладиган малакали шифокор ва ҳамширалар рўйхатини шакллантириш ҳамда уларнинг мавсум давомида бириктирилган оромгоҳларда фаолият кўрсатишини таъминлаш;


Ҳар йили

мавсум

бошлани-

шидан олдин


Соғлиқни сақлаш вазирлиги (Б.Мусаев), Қорақалпоғистон Республикаси Вазирлар Кенгаши, вилоятлар ва Тошкент шаҳри ҳокимликлари, манфаатдор вазирлик ва идоралар

ҳудудий соғлиқни сақлаш бошқармаларида оромгоҳларга бириктирилган малакали шифокор ва ҳамширалар учун ўқув дастурлари, ўқув семинарларини ташкил этиб бориш;

тез тиббий ёрдам учун зарур дори воситалари, илон ва қорақурт зардобларини эҳтиёжга қараб ҳар бир оромгоҳга етарли миқдорда ажратиш, дезинфекция қилиш ишларини назорат қилиш ва тиббий хоналар ташкил қилиб, уларни малакали мутахассислар билан таъминлаш;

тиббиёт ходимларига методик ёрдам тариқасида тиббий қўлланмаларни (зарур ҳужжатлар, журнал, тиббиёт хоналарини жиҳозлаш ҳамда болалар орасида тиббий профилактика ишларини ўтказиш дастури, касалликлар профилактикаси бўйича плакатлар, буклетлар) тайёрлаш ва барча оромгоҳларга етказиш;

оромгоҳларни тозалаш, дезинфекция қилиш, сувни зарарсизлантириш, ётоқ анжомларини тозалатиш ишларини назорат қилиб бориш;

маҳаллий ижро этувчи ҳокимият органлари билан биргаликда оромгоҳларнинг сифатли озиқ-овқат маҳсулотлари билан ўз вақтида ва тўлиқ таъминланганлик ҳолатини ўрганиб чиқиш ва натижалари бўйича зарур чора-тадбирларни амалга ошириш.


Ҳар йили

ҳар бир

сменадан уч

кун олдин


6.

Оромгоҳларда болаларни ватанпарварлик руҳида тарбиялашга қаратилган тадбирларни ташкил этиш.


Оромгоҳларда болаларни ватанпарварлик руҳида тарбиялашга қаратилган маънавий-маърифий тадбирлар ва спорт мусобақаларини ўтказиш ҳамда уларга маданий хизмат кўрсатишни ташкил этиш бўйича манзилли дастур ишлаб чиқиш ва унинг ижросини таъминлаш;

болалар маънавиятини юксалтиришга қаратилган бадиий, илмий-оммабоп, шунингдек, дунё манзаралари ва табиатини намойиш этувчи фильмларни танлаб олиш ва барча оромгоҳларга етказилишини таъминлаш.


Ҳар йили


Маданият вазирлиги (О.Назарбеков), Республика Маънавият ва маърифат маркази (М.Ходжиматов), Ёшлар ишлари агентлиги (А.Саъдуллаев), Кинематография агентлиги (Ф.Абдухаликов), Ўзбекистон Ёзувчилар уюшмаси (С.Саидов), Спортни ривожлантириш вазирлиги (А.Икрамов), Ўзбекистон Ёшлар иттифоқи (лавозимига кўра), Ўзбекистон Миллий телерадиокомпанияси (А.Хаджаев)


7.

Оромгоҳларга олиб борувчи йўллар ҳолатини яхшилаш.


Оромгоҳларга олиб борувчи йўллар ҳолатини ўрганиб чиқиш;

ўрганиш натижаларига кўра тегишли ташкилотларга тақдимномалар киритиб борилишини ва аниқланган муаммоларнинг мутасадди идоралар томонидан ўз вақтида бартараф этилишини назоратга олиш;

оромгоҳлар жойлашган ҳудудда ҳуқуқбузарлик ва жамоат тартиби бузилишининг олдини олиш бўйича алоҳида профилактик тадбирлар режасини ишлаб чиқиш ва амалга ошириш;

оромгоҳларнинг ички ишлар ва миллий гвардия ходимларига бўлган эҳтиёжини ҳудудлар ва сменалар кесимида аниқлаш, оромгоҳларда фаолият юритадиган ходимлар рўйхатини шакллантириш, уларни ўқитиш чораларини кўриш;

болаларни ташиш бўйича автобус саройларини аниқлаш;

оромгоҳларга жалб этиладиган транспорт воситаларини техник кўрикдан ўтказиш;

ҳайдовчиларни тиббий кўрикдан ўтказган ҳолда тайёрлаш бўйича тегишли чора-тадбирларни амалга ошириш;

болаларни автотранспорт воситаларида оромгоҳларга олиб бориш ва олиб келишда уларнинг хавфсизлигини таъминлаш чораларини кўриш;

бепул кузатиб бориш хизмати кўрсатилишини таъминлаш;

оромгоҳларга олиб борувчи йўллар ҳолатини ўрганиш натижалари бўйича Ички ишлар вазирлиги томонидан киритилган тақдимномаларга асосан камчиликларни тезкорлик билан бартараф этиб бориш.


Ҳар йили

мавсум

бошлани-

шидан

олдин


Ички ишлар вазирлиги (П.Бобожонов), Миллий гвардия (Р.Джураев), Транспорт вазирлиги ҳузуридаги Автомобиль йўллари қўмитаси (А.Абдувалиев), Қорақалпоғистон Республикаси Вазирлар Кенгаши, вилоятлар ва Тошкент шаҳри ҳокимликлари


8.

Болаларнинг дам олиш мавсумида юзага келиши мумкин бўлган фавқулодда вазиятларнинг олдини олиш.


Оромгоҳларга олиб борувчи ҳудудларда юзага келиши мумкин бўлган фавқулодда вазиятларнинг олдини олиш ва улар ҳақида огоҳлантириш бўйича тадбирларни ишлаб чиқиш;

оромгоҳлар ва улар жойлашган ҳудудларда ўрнатилган тартибда ёнғин-техник текшируви ёки қўшимча ёнғин-профилактика кўрикларини ўтказиш;

аниқланган муаммоларнинг мутасадди идоралар томонидан ўз вақтида ва сифатли бартараф этилишини назорат қилиш;

дам олиш мавсумида болаларга хизматлар кўрсатиш учун жалб этиладиган соҳа мутахассисларини фавқулодда вазиятларда тўғри ҳаракат қилишга ўргатиш юзасидан ўқув машғулотларини ташкил этиш;

ёнғин келиб чиқиш даражаси юқори бўлган ва биноларининг асосий қисми ёғоч конструкциялардан ташкил топган оромгоҳларни мутасадди идоралар томонидан қўшимча равишда бирламчи ёнғин ўчириш воситалари ва ёнғинга қарши техник ҳимоя воситалари билан таъминлаш ҳамда биноларга ёнғинга қарши моддалар билан ишлов бериш чораларини кўриш;

ёнғин хавфи юқори бўлган оромгоҳларнинг мурожаатлари асосида оромгоҳга мавсум давомида навбатчилик қиладиган ёнғин-қутқарув автомобиллари ва малакали ходимлардан иборат гуруҳлар ажратилишини таъминлаш ҳамда ҳар бир оромгоҳга Фавқулодда вазиятлар вазирлиги ходимларини бириктириш;

оромгоҳларда кўргазмалар билан таъминланган ёнғин хавфсизлиги ва фуқаро муҳофазаси бурчакларининг ташкил этилиши ҳамда юзага келиши мумкин бўлган фавқулодда вазиятларда ишчи-хизматчилар ва болаларнинг ҳаракатланиш режалари ишлаб чиқилишини назорат қилиш;

стационар оромгоҳларнинг мавсумга тайёрлигини тўлиқ қайта ўрганиб чиқиш ва аниқланган камчиликларни мавсум бошлангунга қадар бартараф этиш чораларини кўриш.


Ҳар йили

мавсум

бошлани-

шидан

олдин


Фавқулодда вазиятлар вазирлиги (А.Қулдошев), Қорақалпоғистон Республикаси Вазирлар Кенгаши, вилоятлар ва Тошкент шаҳри ҳокимликлари


9.

Болалар оромгоҳлари объектларини табиий офатлардан муҳофаза қилиш.


Барча оромгоҳлар ва уларга олиб борувчи йўлларда юзага келиши мумкин бўлган сел оқимлари, сув тошқинлари ва кўчки ҳодисаларини ўрганиш;

хавф мавжуд бўлган ҳар бир объект бўйича зарур тавсияларни ишлаб чиқиш ва мутасадди ташкилотлар раҳбарларига тақдим этиш.


Ҳар йили

мавсум

бошлани-

шидан

олдин


Давлат геология ва минерал ресурслар қўмитаси (Б.Исламов), Гидрометеорология хизмати маркази (Ш.Хабибуллаев)


10.

Оромгоҳларни алоқа воситалари билан таъминлаш.


Белгиланган тартибда ҳар бир оромгоҳгача оптик толали алоқа линияларини тортиш ва имтиёзли тариф режалари асосида хизмат кўрсатишни йўлга қўйиш.


2024 йилга

қадар

Ахборот технологиялари ва телекоммуника-цияларини ривожлантириш вазирлиги (Ш.Шерматов)


11.

Болалар оромгоҳларида коммуникация тизимларининг шай ҳолатда ишлашини таъминлаш.


Оромгоҳларда ичимлик сув, электр, табиий ва суюлтирилган газ таъминотининг узлуксизлигини таъминлаш;

маҳаллий ижро этувчи ҳокимият органлари билан биргаликда мавсумда оромгоҳларда электр энергияси таъминоти узлуксизлигини таъминлаш бўйича аниқланган камчиликларни бартараф этиб бориш;

оромгоҳларни қўшимча равишда дизель ёқилғисида ишлайдиган генераторлар билан таъминлаш чораларини кўриш;

оромгоҳларни табиий газ, табиий газ бўлмаган ҳудудларни суюлтирилган газ билан таъминлаш схемасини ишлаб чиқиш ва мавсум давомида узлуксиз таъминотини йўлга қўйиш;

ҳар йили мавсум бошланишидан аввал ва унинг якуни бўйича белгиланган тартибда оромгоҳларнинг коммунал тўловлари тўланишини таъминлаш.


Ҳар йили

мавсум

давомида


Уй-жой коммунал хизмат кўрсатиш вазирлиги (Ш.Хидоятов), Энергетика вазирлиги (А.Ахмедхаджаев), "Ўзсувтаъминот" акциядорлик жамияти (С.Саифназаров), "Ҳудудий электр тармоқлари" акциядорлик жамияти (У.Мустафоев), "Ҳудудгазтаъминот" акциядорлик жамияти (Б.Эшмуратов)


12.

Оромгоҳлар ҳудудини тартибга солиш.


Табиат қўриқхоналари ҳудудларида жойлашган оромгоҳларни тўлиқ хатловдан ўтказиш ҳамда ҳудуддаги ёввойи ва хавфли дарахтларни тартибга солиш бўйича тегишли чора-тадбирларнинг амалга оширилишини таъминлаш;


2023 йил

май


Экология ва атроф муҳитни муҳофаза қилиш давлат қўмитаси (Н.Обломурадов) Қорақалпоғистон Республикаси Вазирлар Кенгаши, вилоятлар ва Тошкент шаҳри ҳокимликлари


белгиланган жадвал асосида табиат қўриқхоналари ҳудудларидан болаларнинг хавфсиз тарзда ўтиб, оромгоҳларга бориб-келишларини таъминлаш чораларини кўриш.


Ҳар йили

мавсум

давомида


13.

Дам олувчи болаларнинг саёҳатларини ташкил этиш.


Оромгоҳларга ташриф буюрган болалар учун яқин ҳудуддаги тарихий шаҳарларга саёҳатлар ва экотуризм сайрларини ташкил этиб бориш чораларини кўриш.


Ҳар йили

мавсум

давомида


Туризм ва маданий мерос вазирлиги (А.Абдухакимов)


        

           

Қонун ҳужжатлари маълумотлари миллий базаси (www.lex.uz),

2022 йил 19 ноябрь



































































Время: 0.0069
по регистрации МЮ строгое соответствие
  • Все
  • действующие
  • утратившие силу
  • Русский
  • Ўзбекча
  • Оба языка
  • любая дата
  • точная дата
  • период
  • -

Свернуть поиск