ВСЕ ЗАКОНОДАТЕЛЬСТВО УЗБЕКИСТАНА

ЎзР Конунчилиги / Бухгалтерия ҳисоби. Аудит. Баҳолаш фаолияти / Молиявий ҳисоботнинг халқаро стандартлари / БҲХСга тушунтиришлар /

(IFRIC) 12 "Хизмат кўрсатиш бўйича концессия келишувлар" Молиявий ҳисоботнинг халқаро стандартларини шарҳлаш қўмитаси шарҳи (АВ томонидан 09.12.2022 й. 3400-сон билан рўйхатга олинган молия вазирининг 10.11.2022 й. 61-сон буйруғига 54-илова)

Функцияни амалга оширишнинг имкони йўқ

Мазкур функциядан фақат мижозлар (фойдаланувчилар) фойдаланишлари мумкин

Ҳужжатнинг тўлиқ матни пуллик версияда мавжуд. Саволлар бўйича 1172 қисқа рақамига қўнғироқ қилинг.

Ўзбекистон Республикаси

Адлия вазирлигида

2022 йил 9 декабрда 3400-сон

билан рўйхатга олинган

Ўзбекистон Республикаси

молия вазирининг

2022 йил 10 ноябрдаги

61-сон буйруғига

54-ИЛОВА



(IFRIC) 12-СОН МҲХСШҚ ШАРҲИ

"Хизмат кўрсатиш бўйича концессия келишувлари"



Ҳаволалар


Молиявий ҳисоботни тайёрлаш ва тақдим этишнинг концептуал асоси*.

1-сон МҲХС "Молиявий ҳисоботнинг халқаро стандартларини биринчи марта қўллаш".

7-сон МҲХС "Молиявий инструментлар: маълумотларни ёритиб бериш".

9-сон МҲХС "Молиявий инструментлар".

15-сон МҲХС "Харидорлар билан шартномалар бўйича тушум".

16-сон МҲХС "Ижара".

8-сон БҲХС "Ҳисоб сиёсати, ҳисоб баҳолардаги ўзгаришлар ва хатолар".

16-сон БҲХС "Асосий воситалар".

20-сон БҲХС "Давлат грантлари ҳисоби ва давлат ёрдами тўғрисидаги маълумотларни ёритиб бериш".

23-сон БҲХС "Қарзлар бўйича сарфлар".

32-сон БҲХС "Молиявий инструментлар".

36-сон БҲХС "Активларнинг қадрсизланиши".

37-сон БҲХС "Баҳоланган мажбуриятлар, шартли мажбуриятлар ва шартли активлар".

38-сон БҲХС "Номоддий активлар".

29-сон ШДҚ "Хизмат кўрсатиш бўйича концессия келишувлари: маълумотларни ёритиб бериш"**.



Дастлабки маълумотлар


1. Кўпгина мамлакатларда йўллар, кўприклар, ер ости йўллари, қамоқхоналар, касалхоналар, аэропортлар, сув таъминоти иншоотлари, энергия таъминоти ва телекоммуникация тармоқлари каби оммавий хизматлар инфратузилмаси анъанавий тарзда давлат сектори томонидан қурилган, бошқарилган ва сақлаб турилган ҳамда давлат бюджети ҳисобидан молиялаштирилган.


2. Баъзи мамлакатларда ҳукумат бундай инфратузилмани ривожлантириш, молиялаштириш, бошқариш ва сақлаб туришда хусусий секторнинг иштирок этиши учун жалб қилишга хизмат кўрсатиш бўйича келишувлардан фойдаланиш амалиётини жорий қилган. Инфратузилма аллақачон мавжуд бўлиши ёки хизмат кўрсатиш бўйича келишувнинг амал қилиш муддати давомида қуриб битказилиши мумкин. Мазкур шарҳнинг қўллаш доирасидаги келишув одатда оммавий хизмат кўрсатиш ёки уни такомиллаштириш (масалан, унинг имкониятларини ошириш орқали) ва ушбу инфратузилмани белгиланган муддат давомида ишлатиш ва сақлаб туриш учун фойдаланиладиган инфратузилмани яратувчи хусусий сектор ташкилотини (операторни) ўз ичига олади. Операторнинг хизмат ҳақи келишувнинг амал қилиш муддати давомида тўланади. Бундай келишув хизмат кўрсатиш талаблари ва меъёрлари, нархларни тартибга солиш механизмлари ва низоларни арбитраж тартибида ҳал қилишни белгилайдиган шартнома билан тартибга солинади. Бундай келишув кўпинча "қуриш - оператив бошқариш - ўтказиш", "қайта тиклаш - оператив бошқариш - ўтказиш" ёки "давлат хусусий шерикчилик" каби хизмат кўрсатиш бўйича концессия келишуви сифатида тавсифланади.


3. Ушбу келишувларнинг ўзига хос жиҳати оператор тақдим этишни зиммасига олган хизматлар оммавий хусусиятга эга эканлигидан иборат. Давлат сиёсати хизматни қайси томон кўрсатишидан қатъий назар, аҳолига инфратузилма билан боғлиқ хизматларни кўрсатишдан иборат. Хизмат кўрсатиш бўйича келишув асосида оператор давлат сектори ташкилоти номидан аҳолига хизматлар кўрсатиш мажбуриятини ўз зиммасига олади. Бошқа умумий хусусиятлар қуйидагилардан иборат:

(a) хизмат кўрсатиш бўйича келишув шаклида ҳуқуқларни тақдим этувчи томон (концедент) давлат сектори ташкилоти, шу жумладан давлат органи ёки хизмат кўрсатиш учун жавобгарлик юкланган хусусий сектор ташкилоти бўлади.

(б) оператор фақатгина концедент номидан агент сифатида ишламайди, балки инфратузилма ва тегишли хизматлар кўрсатиш бўйича камида бир нечта функциялар учун масъул бўлиши.

(в) шартнома оператор томонидан олинадиган дастлабки нархларни белгилайди ва хизмат кўрсатиш муддати давомида нархларни қайта кўриб чиқишни тартибга солади.

(г) оператор келишув муддати тугагандан сўнг инфратузилмани дастлаб қайси томон уни молиялаштирганидан қатъий назар, концедентга белгиланган ҳолатда бироз қўшимча товон эвазига ёки ҳеч қандай товонсиз топшириши шарт.



Қўллаш доираси


4. Мазкур шарҳда операторлар томонидан давлат хусусий шерикчилиги доирасида хизмат кўрсатиш бўйича концессия келишувларига оид ҳисобга олиш тартиби тўғрисидаги кўрсатмалар берилган.


5. Мазкур шарҳ давлат хусусий шерикчилиги доирасида хизмат кўрсатиш бўйича концессия келишувларига нисбатан қўлланади, агар:

(а) концедент оператор инфратузилма орқали қандай хизматларни кўрсатиши лозимлигини, кимга ва қандай нархда хизмат кўрсатиши лозимлигини назорат қилса ёки тартибга солса; ва

(б) концедент эгалик ҳуқуқи, имтиёзли ҳуқуқ ёки бошқа йўл билан келишув муддати тугагандан сўнг инфратузилманинг қолдиқ улушини аҳамиятли қисмини назорат қилса.


6. Бутун фойдали хизмат муддати (активлар тўлиқ фойдали хизмат муддати) давомида давлат хусусий шерикчилиги доирасида хизмат кўрсатиш бўйича концессия келишувларида фойдаланиладиган инфратузилма, агар 5(а) бандидаги шартлар бажарилса, мазкур шарҳ қўллаш доирасига киради. ҚК1-ҚК8 бандларда давлат хусусий шерикчилиги доирасида хизмат кўрсатиш бўйича концессия келишувлари мазкур шарҳнинг қўллаш доирасига кириши ва қандай даражада алоқадорлигини аниқлаш бўйича кўрсатма берилган.


7. Мазкур шарҳ қуйидагиларнинг иккисига ҳам қўлланади:

(a) хизмат кўрсатиш бўйича келишув мақсадларида оператор қурадиган ёки учинчи шахсдан харид қиладиган инфратузилма; ва

(б) хизмат кўрсатиш бўйича келишув мақсадларида концедент операторга фойдаланиш имкониятини берган мавжуд инфратузилма.


8. Мазкур шарҳ хизмат кўрсатиш бўйича келишув тузилишидан олдин оператор томонидан асосий воситалар сифатида қабул қилинган ва тан олинган инфратузилмани ҳисобга олиш тартибини белгиламайди. Бундай инфратузилма учун МҲХСларнинг тан олишни бекор қилиш талаблари (16-сон БҲХСда белгиланган) қўлланади.


9. Мазкур шарҳ концедентлардаги ҳисобга олиш тартибини белгиламайди.



Масалалар


10. Мазкур шарҳ хизмат кўрсатиш бўйича концессия келишувларидаги жавобгарликларни ва тегишли ҳуқуқларни тан олиш ва баҳолаш бўйича умумий тамойилларни белгилайди. Хизмат кўрсатиш бўйича концессия келишувлари тўғрисидаги маълумотларни ёритиб бериш талаблари 29-сон ШДҚда берилган. Мазкур шарҳда қуйидаги масалалар кўриб чиқилади:

(a) инфратузилмага нисбатан операторнинг ҳуқуқларини хисобга олиш тартиби;

(б) келишув бўйича товоннинг тан олиниши ва баҳоланиши;

(в) қурилиш ёки такомиллаштириш хизматлари;

(г) оператив бошқариш бўйича хизматлар;

(д) қарзлар бўйича сарфлар;

(е) молиявий актив ва номоддий активларни кейинги ҳисобга олиш тартиби; ва

(ё) концедент томонидан операторга тақдим этилган объектлар.



Консенсус


Инфратузилмага нисбатан операторнинг

ҳуқуқларини ҳисобга олиш тартиби


11. Мазкур шарҳнинг қўллаш доирасидаги инфратузилма оператор томонидан асосий воситалар сифатида тан олинмаслиги лозим, чунки шартномавий хизмат кўрсатиш асосида оммавий хизматлар кўрсатиш учун мўлжалланган инфратузилмадан фойдаланишни назорат қилиш ҳуқуқи операторга ўтказилмайди. Оператор шартномада белгиланган шартларга мувофиқ концедентнинг номидан оммавий хизматни кўрсатиш учун инфратузилмани оператив бошқариш ҳуқуқига эга.



Келишув бўйича товоннинг тан

олиниши ва баҳоланиши


12. Мазкур шарҳнинг қўллаш доирасидаги келишув шартларига биноан оператор хизмат кўрсатувчи вазифасини бажаради. Оператор оммавий хизматни кўрсатиш учун фойдаланиладиган инфратузилмани қуради ёки такомиллаштиради (қурилиш ёки такомиллаштириш хизматлари) ва ушбу инфратузилмани белгиланган муддат давомида бошқаради ва сақлаб туради (оператив бошқариш бўйича хизматлар).


13. Оператор кўрсатадиган хизматлари учун 15-сон МҲХСга мувофиқ тушумларни тан олиши ва баҳолаши лозим. Товоннинг характери унинг кейинги ҳисобга олиш тартибини белгилайди. Молиявий актив ва номоддий актив сифатида қабул қилинган товоннинг кейинги ҳисобга олиш тартиби қуйида 23-26 бандларда батафсил баён этилган.



Қурилиш ёки такомиллаштириш хизматлари


14. Оператор қурилиш ёки такомиллаштириш хизматларини 15-сон МҲХСга мувофиқ ҳисобга олиши лозим.



Концедент томонидан операторга

берилган товон


15. Aгар оператор қурилиш ёки такомиллаштириш бўйича хизматларни кўрсатса, оператор томонидан олинган ёки олинадиган товон 15-сон МҲХСга мувофиқ тан олиниши лозим. Товон ўзида қуйидагиларга нисбатан ҳуқуқларни ифода этиши мумкин:

(a) молиявий актив, ёки

(б) номоддий актив.


16. Оператор қурилиш хизматлари учун концедентдан ёки унинг кўрсатмасига биноан пул маблағлари ёки бошқа молиявий активни олиш учун шартсиз шартномавий ҳуқуққа эга бўлган даражада молиявий активни тан олиши лозим; одатда, келишув қонун билан ҳимояланганлиги сабабли, концедентнинг амалий жиҳатдан (ёки умуман) тўловни рад этиши мумкин бўлмайди. Aгар концедент шартномага биноан операторга (а) муайян ёки белгиланган суммаларни ёки (б) оммавий хизматдан фойдаланувчилардан олинган суммалар билан белгиланган ёки аниқланадиган суммалар ўртасида олинмай қолган суммани(агар мавжуд бўлса), ҳатто тўлов инфратузилманинг муайян сифат ва самарадорлик талабларига жавоб беришини таъминлаш операторга шартли боғлиқ бўлса ҳам, тўлашни кафолатласа, оператор пул маблағларини олиш учун шартсиз ҳуқуққа эга бўлади.


17. Оператор номоддий активни оммавий хизматдан фойдаланувчилардан тўловларни олиш ҳуқуқини (лицензия) олган даражада тан олиши лозим. Оммавий хизмат фойдаланувчиларидан тўловларни олиш ҳуқуқи пул маблағларини олишнинг шартсиз ҳуқуқи ҳисобланмайди, чунки унинг суммаси оммавий хизматдан фойдаланиш даражасига боғлиқ.


18. Aгар оператор қурилиш хизматлари учун ҳақ қисман молиявий актив билан ва қисман номоддий актив билан тўланадиган бўлса, оператор товоннинг ҳар бир компонентини алоҳида ҳисобга олиши лозим. Ҳар икки компонент учун олинган ёки олинадиган товон дастлаб 15-сон МҲХСга мувофиқ тан олиниши лозим.


19. Концедент томонидан операторга тўланган товоннинг характери шартнома шартларига ва агар мавжуд бўлса, тегишли шартномавий ҳуқуқ нормаларига қараб белгиланади. Товоннинг характери 23-26-бандларда тавсифланганидек, кейинги ҳисобга олиш тартибини белгилайди. Лекин, ҳар икки товон тури ҳам 15-сон МҲХСга мувофиқ қурилиш ёки такомиллаштириш даврида шартнома бўйича актив сифатида таснифланади.



Оператив бошқариш бўйича хизматлар


20. Оператор оператив бошқариш бўйича хизматларни 15-сон МҲХСга мувофиқ ҳисобга олиши лозим.



Инфратузилмани хизматга

яроқлилик даражасигача тиклаш бўйича

шартномавий жавобгарликлар


21. Оператор ўз лицензияси шартига мувофиқ (а) инфратузилмани хизматга яроқлилигининг белгиланган даражасида сақлаб туриш ёки (б) хизмат кўрсатиш бўйича келишувнинг амал қилиш муддати якунида инфратузилмани концедентга топширишдан олдин уни белгиланган ҳолатга қайта тиклаш каби бажарилиши шарт бўлган шартномавий жавобгарликларга эга бўлиши мумкин. Ҳар қандай такомиллаштириш элементларидан ташқари (14-бандга қаранг), инфратузилмани сақлаб туриш ёки тиклаш бўйича шартномавий жавобгарликлар 37-сон БҲХСга мувофиқ, яъни ҳисобот даври охирида мавжуд жавобгарликни бажариш учун талаб қилинадиган сарфларнинг энг тўғри ҳисобланган баҳосида тан олиниши ва баҳоланиши лозим.



Оператор томонидан амалга оширилган

қарзлар бўйича сарфлар


22. 23-сон БҲХСга мувофиқ, келишувга оид қарзлар бўйича сарфлар, агар оператор номоддий активни олиш бўйича шартномавий ҳуқуққа (оммавий хизмат бўйича фойдаланувчилардан ҳақ олиш ҳуқуқи) эга бўлмаса, улар юзага келган даврда харажат сифатида тан олиниши лозим. Бундай ҳолатда, келишувга оид қарзлар бўйича сарфлар кўрсатилган стандартга мувофиқ келишувда назарда тутилган қурилиш босқичида капиталлаштирилиши лозим.



Молиявий актив


23. 16 ва 18-бандларга мувофиқ тан олинган молиявий активларга нисбатан 32-сон БҲХС, 7-сон МҲХС ва 9-сон МҲХС қўлланади.


24. Концедентдан ёки унинг кўрсатмаси билан олинадиган сумма 9-сон МҲХСга мувофиқ қуйидагича баҳоланади:

(a) aмортизацияланган қийматда; ёки

(б) бошқа умумлашган даромад орқали ҳаққоний қийматда; ёки

(в) фойда ёки зарар орқали ҳаққоний қийматда.


25. Aгар концедентдан олинадиган сумма амортизацияланган қийматда ёки бошқа умумлашган даромад орқали ҳаққоний қийматда баҳоланадиган бўлса, 9-сон МҲХС эффектив фоиз ставкаси усули ёрдамида ҳисобланган фоизларни фойда ёки зарар таркибида тан олинишини талаб қилади.



Номоддий актив


26. 38-сон БҲХС 17 ва 18 бандларга мувофиқ тан олинган номоддий активларга нисбатан қўлланади. 38-сон БҲХСнинг 45-47 бандларида номонетар актив ёки активларга айрибошлаш ёки монетар ва номонетар активларнинг комбинациясига айрибошлаш орқали харид қилинган номоддий активларни баҳолаш бўйича кўрсатма берилган.



Концедент томонидан операторга

тақдим этилган объектлар


27. 11-бандга мувофиқ, хизмат кўрсатиш бўйича келишув мақсадларида концедент томонидан операторга фойдаланиш имконияти берилган инфратузилма объектлари оператор томонидан асосий воситалар сифатида тан олинмайди. Концедент, шунингдек, операторга у ўзи хоҳлаган ҳолда сақлаши ёки иш кўриши мумкин бўлган бошқа объектларни ҳам тақдим этиши мумкин. Aгар бундай активлар хизматлар учун концедент томонидан тўланадиган товоннинг бир қисмини ташкил этса, улар 20-сон БҲХСда таърифланганидек, давлат грантлари бўлиб ҳисобланмайди. Бунинг ўрнига, улар 15-сон МҲХСда белгиланган операция нархининг бир қисми сифатида ҳисобга олинади.



Кучга кириш санаси


28. Мазкур шарҳ ташкилотлар томонидан 2008 йил 1 январдан ёки ундан кейин бошланадиган йиллик даврлар учун қўлланиши лозим. Бундан олдинроқ санадан бошлаб қўллашга рухсат этилади. Агар ташкилот мазкур шарҳни 2008 йил 1 январдан олдинги давр учун қўлласа, у ушбу фактни ёритиб бериши лозим.


28A-28В. [Чиқариб ташланган]


28Г. 2014 йилнинг май ойида эълон қилинган 15-сон МҲХС "Ҳаридорлар билан шартномалар бўйича тушум" бўйича "Ҳаволалар" қисмига ва 13-15, 18-20 ва 27 бандларга ўзгартиришлар киритилган. Ташкилот ушбу ўзгартиришларни 15-сон МҲХС билан биргаликда қўллаши лозим.


28Д. 2014 йил июль ойида эълон қилинган 9-сон МҲХС бўйича 23-25-бандларга ўзгартиришлар киритилган ва 28А ва 28В бандлар чиқариб ташланган. Ташкилот ушбу ўзгартиришларни 9-сон МҲХС билан биргаликда қўллаши лозим.


28Е. 2016 йил январь ойида эълон қилинган 16-сон МҲХС бўйича ҚҚ8-бандга ўзгартириш киритилган. Ташкилот ушбу ўзгартиришларни 16-сон МҲХС билан биргаликда қўллаши лозим.



Ўтиш қоидалари


29. 30-бандни ҳисобга олган ҳолда, ҳисоб сиёсатидаги ўзгаришлар 8-сон БҲХСга мувофиқ, яъни ретроспектив тарзда ҳисобга олинади.


30. Aгар бирон-бир муайян хизмат келишуви учун оператор томонидан ушбу шарҳни тақдим этилган дастлабки даврнинг бошига ретроспектив тарзда қўллаш имконсиз бўлса, оператор:

(a) тақдим этилган дастлабки давр бошига молиявий активлар ва номоддий активларни тан олиши лозим;

(б) ушбу молиявий ва номоддий активларнинг олдинги баланс қийматларидан (илгари таснифланган бўлса), шу кундан бошлаб уларнинг баланс қиймати сифатида фойдаланиши лозим; ва

(в) ушбу санада тан олинган молиявий ва номоддий активлар бўйича қадрсизланиш тестини ўтказиши лозим, агар амалий имконсиз бўлмаса, бу ҳолда қадрсизланиш тести жорий давр бошидаги суммаларга нисбатан ўтказилиши лозим.






А ИЛОВА



ҚЎЛЛАШ БЎЙИЧА КЎРСАТМА


Мазкур илова шарҳнинг ажралмас қисми ҳисобланади.



Қўллаш доираси (5-банд)


ҚК1. Мазкур шарҳнинг 5-бандида қуйидаги шартлар қўлланилганда инфратузилма ушбу шарҳнинг қўллаш доирасига кириши белгиланган:

(а) концедент оператор инфратузилма орқали қандай хизматларни кўрсатиши лозимлигини, кимга ва қандай нархда хизмат кўрсатиши лозимлигини назорат қилса ёки тартибга солса; ва

(б) концедент эгалик ҳуқуқи, имтиёзли ҳуқуқ ёки бошқа йўл билан келишув муддати тугагандан сўнг инфратузилманинг қолдиқ улушини аҳамиятли қисмини назорат қилса.


ҚК2. (а) кичик банддаги шартда кўрсатилган назорат ёки тартибга солиш ҳолати шартнома асосида ёки бошқача тарзда амалга ошириш мумкин (масалан, тартибга солувчи орган орқали) ва концедент барча ҳизматларни сотиб олишини, шунингдек, бошқа фойдаланувчилар томонидан ҳизматларнинг бир қисмини ёки барчасини сотиб олинишини ўз ичига олади. Мазкур шартни қўллашда, концедент ва тегишли барча томонлар биргаликда кўриб чиқилиши лозим. Aгар концедент давлат сектори ташкилоти бўлса, умуман, давлат сектори оммавий манфаатлар учун ҳаракат қилувчи ҳар қандай тартибга солувчи органлар билан биргаликда мазкур шарҳ мақсадлари учун концедентга боғлиқ томон ҳисобланиши лозим.


ҚК3. (а) кичик банддаги шарт мақсадларида, концедент нархни тўлиқ назорат қилиши шарт эмас: нархни концедент, шартнома ёки тартибга солувчи орган, масалан, юқори чегарани белгилаш механизми асосида тартибга солиниши етарли. Лекин ушбу шарт келишувнинг моҳиятига нисбатан қўлланиши лозим. Фақатгина камдан-кам ҳолларда қўлланадиган юқори чегарани белгилаш механизми каби моҳиятга оид бўлмаган хусусиятлар рад этилиши лозим. Aксинча, агар, масалан, шартнома операторга нархларни белгилашда эркинлик беришни назарда тутса, лекин ҳар қандай ортиқча фойда концедентга қайтарилиши лозим бўлса, операторнинг даромади чекланган бўлади ва назорат тестининг нарх элементи бажарилади.


ҚК4. (б) кичик банддаги шарт мақсадларида, концедентнинг ҳар қандай аҳамиятли қолдиқ улуш бўйича назорати операторнинг инфратузилмани сотиш ёки гаровга қўйишда амалий имкониятларини чеклаб қўйиши ҳамда концедентга келишув давомида доимий фойдаланиш ҳуқуқини бериши лозим. Инфратузилманинг қолдиқ улуши - бу аллақачон ёшига тўлган ва келишув муддати охирида кутиладиган ҳолатда бўлган инфратузилма жорий қийматининг ҳисоб баҳосидир.


ҚК5. Назоратни бошқарувдан фарқлаш лозим. Aгар концедент 5(а) бандида кўрсатилган назорат даражасини ҳам, инфратузилманинг аҳамиятли қолдиқ улушларини ҳам сақлаб қолса, оператор, гарчи кўп ҳолларда у кенг бошқарув ваколатига эга бўлиши мумкин бўлса ҳам, инфратузилмани фақат концедент номидан бошқаради.


ҚК6. (а) ва (б) кичик бандлардаги шартлар биргаликда инфратузилма, шу жумладан талаб этиладиган барча алмаштиришларни (21-бандга қаранг) бутун иқтисодий ҳизмат муддати давомида концедент томонидан назорат қилиниши ҳолатларини аниқлайди. Масалан, агар оператор келишув даврида инфратузилма объектининг бир қисмини (масалан, йўлнинг устки қатламини ёки бинонинг томини) алмаштириши лозим бўлса , инфратузилма объекти бир бутун деб қаралиши лозим. Шундай қилиб (б) кичик банддаги шарт, агар концедент ушбу қисмни якуний алмаштиришда ҳар қандай аҳамиятли қолдиқ улушни назорат қилса, бутун инфратузилма, шу жумладан, алмаштирилган қисм учун бажарилади.


ҚК7. Баъзида инфратузилманинг фойдаланиши қисман 5(а) бандида тавсифланган тарзда ва қисман тартибга солинмаган тарзда тартибга солинади. Лекин бундай келишувлар турли шаклларда амалга оширилади:

(a) жисмонан ажраладиган ва мустақил равишда ишлай оладиган ва 36-сон БҲХСга мувофиқ пул маблағларини ҳосил қилувчи бирлик таърифига жавоб берадиган ҳар қандай инфратузилма, агар у тўлиқ тартибга солинмаган мақсадларда ишлатилса, алоҳида таҳлил қилиниши лозим. Масалан, бу қолган қисми концедент томонидан беморларни даволаш учун оммавий асосларда фойдаланиладиган шифохонанинг хусусий бўлимларига нисбатан қўлланиши мумкин.

(б) агар мутлақ ёрдамчи фаолият (масалан, шифохона дўкони) тартибга солинмаган бўлса, назорат тестлари ушбу хизматлар мавжуд бўлмагандек қўлланиши лозим, чунки концедент хизматларни 5-бандда кўрсатилган тартибда назорат қилади, ёрдамчи фаолиятнинг мавжудлиги инфратузилмани концедент томонидан назорат қилинишини сусайтирмайди.


ҚК8. Оператор ҚК7(а) бандида кўрсатилган ажраладиган инфратузилмадан ёки ҚК7(б) бандида кўрсатилган ёрдамчи тартибга солинмаган хизматларни тақдим этиш учун фойдаланиладиган имтиёзлардан фойдаланиш ҳуқуқига эга бўлиши мумкин. Икки ҳолатда ҳам, моҳиятан концедентдан операторга тақдим этилган ижара бўлиши мумкин; агар шундай бўлса, у 16-сон МҲХСга мувофиқ ҳисобга олинади.



---------------------------------------------------------------------------

*) Ушбу ҳавола 2001 йилда Кенгаш томонидан қабул қилинган БҲХСҚнинг "Молиявий ҳисоботни тайёрлаш ва тақдим этишнинг концептуал асоси"ни назарда тутади.


**) Дастлаб "Маълумотларни ёритиб бериш-Хизмат кўрсатиш бўйича концессия келишувлари" деб номланган 29- сон ШДҚнинг номланиши 12-сон МҲХСШҚ Шарҳи натижасида ўзгартирилган.

               

          

Қонун ҳужжатлари маълумотлари миллий базаси (www.lex.uz),

2022 йил 13 декабрь

























































Время: 0.2112
АВда рўйхатга олинган рақами бўйича қатъий мувофиқлик
  • Барчаси
  • амалдаги
  • кучини йўқотган
  • Русский
  • Ўзбекча
  • Оба языка
  • исталган сана
  • аниқ сана
  • давр
  • -

Қидирувни пастга тушириш