Умная подшивка

2022 й. / СБХ, 45 /

Божхона

Функция недоступна

Данная функция доступно только для клиентов (пользователей)

Ислоҳот одимлари



ЯНГИ ЛОЙИҲАНИНГ САЛОҲИЯТИ


Маълумки, ер юзида ҳеч бир мамлакат дунё ҳамжамияти аъзолари билан яқин муносабатга киришмай туриб жадал равнақ топа олмаган ва олмайди ҳам. Ривожланиш йўлидан бораётган исталган мамлакат дунё саҳнида бошқалар билан манфаатли алоқалар ўрнатишга интилади. Албатта, ушбу муносабатлар орасида савдо-сотиқ ва иқтисодий ҳамкорлик алоҳида ўрин тутади.


Бугун Ўзбекистон ҳам жаҳон ҳамжамиятининг фаол ва тўлақонли аъзоси ҳисобланади. Давлатимиз раҳбари олиб бораётган сиёсат дунёда мамлакатимиз мавқеини янада юқори кўтариш, хориж давлатлари билан тенг ҳуқуқли ва ўзаро манфаатли муносабатларни ривожлантиришга қаратилгани билан аҳамиятли. Бунда жаҳон иқтисодиётида муносиб ўринни забт этиш масаласи устуворлик касб этаётгани алоҳида эътиборга молик.

Сўнгги йилларда юртимиз дунёга жадаллик билан кенг эшик очаётир. Бунинг натижаси ўлароқ юртимизда инвестицион муҳит ҳам яхшиланмоқда. Бу жараёнларда божхона органларига ҳам масъулиятли ҳамда шарафли вазифалар юкланди.

Божхона соҳасида туб ислоҳотлар амалга оширилиб, тизимнинг барча йўналишларига рақамли технологиялар жорий этилди. Буни Қашқадарё вилояти божхона бошқармасининг фаолияти мисолида ҳам кузатиш мумкин.

Маълумки, Қашқадарё юртимизнинг юқори салоҳиятли, саноатлашган, табиий ресурсларга бой ҳудудларидан ҳисобланади. Давлатимиз раҳбарининг ташаббуси билан бу ерда нафақат юртимизда, балки Мустақил Давлатлар Ҳамдўстлигида ягона бўлган GTL технологияси асосида метан газидан синтетик ёқилғи олишга ихтисослашган корхона барпо этилди.

Янги Ўзбекистоннинг тараққиётида бунёд этилган "Uzbekistan GTL" заводи газдан суюқ маҳсулот ишлаб чиқарадиган жаҳондаги бешинчи завод ҳисобланади.

Сўнгги инновацион технологиялар асосида барпо этилган мазкур завод Қатар, Малайзия, Жанубий Африка Республикаси, Нигерия ва Ўзбекистонда мавжуд. Аҳамиятлиси, бизнинг мамлакатимиздагиси энг йириги ҳисобланади.

"Uzbekistan GTL" лойиҳаси 2016 йилда янги Ўзбекистонда бошланган ислоҳотлар билан биргаликда бўй кўрсатган корхона десак муболаға бўлмайди.

Дунё энергетика тармоғидаги энг йирик лойиҳага Президентимизнинг 2016 йил 29 декабрдаги "Шўртан газ-кимё комплексининг тозаланган метан негизида суюқ синтетик ёқилғи ишлаб чиқариш" инвестиция лойиҳасини амалга оширишга доир қўшимча чора-тадбирлар тўғрисида"ги ПҚ-2706-сон қарори билан старт берилган.

Қарийб 5 йил давомидаги завод

...
Время: 0.0049
по регистрации МЮ строгое соответствие
  • Все
  • действующие
  • утратившие силу
  • Русский
  • Ўзбекча
  • Оба языка
  • любая дата
  • точная дата
  • период
  • -

Свернуть поиск