ВСЕ ЗАКОНОДАТЕЛЬСТВО УЗБЕКИСТАНА

ЎзР Конунчилиги / Банклар. Кредитлаш. Валютани тартибга солиш / Хорижий кредитлар ва қарзлар / Уй-жой коммунал хўжалиги /

Ўзбекистон Республикаси Президентининг 18.11.2022 й. ПҚ-428-сон "Тошкент шаҳри ичимлик сув таъминоти ва оқова сув тизимини трансформация қилиш" лойиҳасини амалга ошириш чора-тадбирлари тўғрисида"ги Қарори

Функция недоступна

Данная функция доступно только для клиентов (пользователей)

Полный текст документа доступен в платной версии. По вопросам звоните на короткий номер 1172

ЎЗБЕКИСТОН РЕСПУБЛИКАСИ

ПРЕЗИДЕНТИНИНГ

ҚАРОРИ

18.11.2022 й.

N ПҚ-428



"ТОШКЕНТ ШАҲРИ ИЧИМЛИК

СУВ ТАЪМИНОТИ ВА ОҚОВА СУВ

ТИЗИМИНИ ТРАНСФОРМАЦИЯ ҚИЛИШ"

ЛОЙИҲАСИНИ АМАЛГА ОШИРИШ

ЧОРА-ТАДБИРЛАРИ ТЎҒРИСИДА

         

          

Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2022 йил 28 январдаги "2022-2026 йилларга мўлжалланган Янги Ўзбекистоннинг тараққиёт стратегияси тўғрисида"ги ПФ-60-сон Фармонига мувофиқ Тошкент шаҳри аҳолиси ва иқтисодиёт тармоқларини тоза ичимлик сув билан таъминлаш, оқова сув хизматлари сифатини янада яхшилаш, соҳага илғор хорижий тажриба ва халқаро стандартларга мувофиқ технологияларни татбиқ қилиш, мавжуд ичимлик сув таъминоти ҳамда оқова сув тармоқлари ва иншоотларини модернизация қилиш, сув ресурслари сифати ва хавфсизлигини мониторинг қилишнинг самарали тизимини яратиш мақсадида:


1. Қуйидагилар:

a) Уй-жой коммунал хизмат кўрсатиш вазирлиги, Тошкент шаҳри ҳокимлиги, "Тошкент шаҳар сув таъминоти" МЧЖ ва "SUEZ International SAS" (Франция) компанияси (кейинги ўринларда - Компания) ўртасида 2020 йил 7 март куни "Тошкент шаҳри ичимлик сув таъминоти ва оқова сув тизимини трансформация қилиш" лойиҳаси (кейинги ўринларда - Лойиҳа) бўйича 7 йил давомида амал қиладиган биргаликда бошқариш тўғрисида шартнома (кейинги ўринларда - Шартнома) тузилганлиги;

б) Лойиҳанинг умумий қиймати - 218,8 млн еврони, шу жумладан:

Европа банкларининг кредит маблағлари - 154,5 млн еврони;

Ўзбекистон Республикасининг улуши - 64,3 млн еврони ташкил этиши;

в) ичимлик сув таъминоти ва оқова сув хизматлари сифатини халқаро стандартлар даражасигача кўтариш мақсадида Компания Тошкент шаҳридаги ичимлик сув таъминоти ва оқова сув тизимини биргаликда бошқаришга жалб этилиши;

г) Тошкент шаҳри ичимлик сув таъминоти ва оқова сув тизимини такомиллаштириш мақсадида ичимлик сув истеъмолининг назорати ва ҳисобини юритишда электрон сув ҳисоблагичлардан кенг фойдаланиш, инновацион технологиялар, ускуналар ва дастурий таъминотни татбиқ этиш, шунингдек, сув таъминоти ва оқова сув тизими объектларини рақамлаштиришда соҳада илғор ускуна ва технологияларни қўллаш, зарур маълумотларни киритиш, сақлаш, даврий тарзда янгилаш ва онлайн режимда мониторинг олиб боришни назарда тутувчи ягона тизим жорий қилиниши;

д) Лойиҳа доирасида белгиланган вазифаларни амалга ошириш ва унга бевосита раҳбарлик қилиш учун қонунчилик ҳужжатларига мувофиқ Компаниянинг доимий муассасаси рўйхатдан ўтказилганлиги;

е) Компания томонидан ичимлик сув таъминоти ва оқова сув тизимларини қуриш, модернизация ва реконструкция қилиш бўйича маҳаллий соҳа мутахассисларини замонавий жаҳон стандартлари асосида қайта тайёрлаш ва малакасини ошириш назарда тутилганлиги;

ж) Лойиҳани молиялаштириш учун:

Франция Ғазначилиги Ўзбекистон Республикасига 33,4 млн евро миқдорида қарз;

"Deutsche Bank" банки Ўзбекистон Республикасига Франциянинг "BPI France" инвестиция банки томонидан суғурталанган 98,8 млн евро миқдорида қарз;

"Deutsche Bank" банки Ўзбекистон Республикасига 22,3 млн евро миқдорида муайян мақсадли тижорат кредити сифатида қарз ажратаётганлиги маълумот учун қабул қилинсин.


2. Қуйидагилар:

"Тошкент шаҳри ичимлик сув таъминоти ва оқова сув тизимини трансформация қилиш" лойиҳасининг асосий техник-иқтисодий параметрлари 1-иловага мувофиқ;

"Тошкент шаҳри ичимлик сув таъминоти ва оқова сув тизимини трансформация қилиш" лойиҳасини амалга оширишдан кутилаётган асосий кўрсаткичлар 2-иловага мувофиқ;

"Тошкент шаҳри ичимлик сув таъминоти ва оқова сув тизимини трансформация қилиш" лойиҳаси доирасида Франция Ғазначилиги қарзининг биринчи траншидан фойдаланиш ва уни қайтариш, комиссия ва фоиз тўловларини амалга оширишнинг прогноз жадвали 3-иловага мувофиқ;

"Тошкент шаҳри ичимлик сув таъминоти ва оқова сув тизимини трансформация қилиш" лойиҳаси доирасида Франция Ғазначилиги қарзининг иккинчи траншидан фойдаланиш ва уни қайтариш, комиссия ва фоиз тўловларини амалга оширишнинг прогноз жадвали 4-иловага мувофиқ;

"Тошкент шаҳри ичимлик сув таъминоти ва оқова сув тизимини трансформация қилиш" лойиҳаси доирасида Франциянинг "BPI France" инвестиция банки томонидан суғурталанган "Deutsche Bank" банки қарзининг биринчи траншидан фойдаланиш ва уни қайтариш, комиссия ва фоиз тўловларини амалга оширишнинг прогноз жадвали 5-иловага мувофиқ;

"Тошкент шаҳри ичимлик суви таъминоти ва оқова сув тизимини трансформация қилиш" лойиҳаси доирасида Франциянинг "BPI France" инвестиция банки томонидан суғурталанган "Deutsche Bank" банки қарзининг иккинчи траншидан фойдаланиш ва уни қайтариш, комиссия ва фоиз тўловларини амалга оширишнинг прогноз жадвали 6-иловага мувофиқ;

"Тошкент шаҳри ичимлик сув таъминоти ва оқова сув тизимини трансформация қилиш" лойиҳаси доирасида "Deutsche Bank" банкининг муайян мақсадли тижорат кредитидан фойдаланиш ва уни қайтариш, комиссия ва фоиз тўловларини амалга оширишнинг прогноз жадвали 7-иловага мувофиқ тасдиқлансин.


3. Белгилаб қўйилсинки:

Лойиҳа доирасида жалб қилинган қарз маблағларидан оқилона фойдаланиш ва Лойиҳани самарали амалга ошириш учун Тошкент шаҳри ҳокимлиги ва "Ўзсувтаъминот" АЖ масъул ҳисобланади;

асосий қарзни қайтариш, фоизлар, комиссия, қарзга хизмат кўрсатиш тўлови ҳамда Лойиҳани амалга оширишни молиялаштириш билан боғлиқ бошқа харажатларни қоплаш Тошкент шаҳри маҳаллий бюджетининг маблағлари ҳисобидан амалга оширилади.


4. Бош вазир ўринбосари Ж.А. Ходжаевга Лойиҳа доирасида Ўзбекистон Республикаси Ҳукумати номидан Франция Республикаси Ҳукумати номидан иш кўрувчи "Natixis" банки билан, шунингдек, Ўзбекистон Республикаси номидан "Deutsche Bank" банки билан қарз битимларини имзолаш ваколати берилсин.


5. Адлия вазирлиги Лойиҳа доирасида қарз битимларига белгиланган тартибда юридик хулосалар берилишини таъминласин.


6. Компанияга:

"Тошкент шаҳар сув таъминоти" МЧЖ объектларининг картография материаллари, лойиҳа-техник ҳужжатлари, муҳандислик инфратузилмаси, Тошкент шаҳри сув таъминоти ҳамда оқова сув тизимларининг схемалари ва чизмаларидан фойдаланиш;

Лойиҳани амалга ошириш доирасида сув таъминоти, оқова сув тармоқлари ва бошқа объектларда асбоб ва ўлчаш воситаларини ўрнатиш мақсадида, Тошкент шаҳри ҳокимлиги билан келишган ҳолда, заруратга кўра, белгиланган тартибда алоҳида муҳим ва тоифаланган объектлар ҳамда иншоотларга (сув олиш, сув таъминоти ва оқова сув тозалаш иншоотлари, насос станциялари ва тармоқлари) кириш ҳуқуқи берилсин.

Уй-жой коммунал хизмат кўрсатиш вазирлиги "Ўзсувтаъминот" АЖ ва "Тошкент шаҳар сув таъминоти" МЧЖ билан биргаликда ушбу бандга мувофиқ тегишли материаллардан фойдаланиш ва объектларга кириш масалаларида Компанияга кўмаклашсин.


7. Компания Лойиҳани амалга ошириш доирасида имзоланган Шартномага мувофиқ Тошкент шаҳрида:

юридик шахслардан ташқари истеъмолчиларнинг барча тоифалари учун ичимлик сув истеъмолининг назорати ва ҳисобини юритиш бўйича масофадан маълумот узатувчи "ақлли" сув ҳисоблагичларнинг тўлиқ ўрнатилишига;

ичимлик сув таъминоти ва оқова сув тизимлари объектларига оид барча зарур маълумотларни киритиш, сақлаш, даврий равишда янгилаш ва реал вақт режимида мониторинг қилиш бўйича ягона ахборот тизимининг жорий этилишига;

ичимлик сув таъминоти ва оқова сув тизими истеъмолчиларининг тўловлари ва ҳисоби маълумотлари республика ягона биллинг тизимининг (Uzwater) жорий этилишига ва унга тўлиқ интеграция қилинишига;

Шартномада белгиланган бошқа тадбирларнинг ўз вақтида ва тўлиқ амалга оширилишига масъул этиб белгиланганлиги маълумот учун қабул қилинсин.


8. Уй-жой коммунал хизмат кўрсатиш вазирлиги "Ўзсувтаъминот" АЖ билан биргаликда икки ой муддатда "Тошкент шаҳри ичимлик сув таъминоти ва оқова сув тизимини трансформация қилиш" лойиҳаси доирасида ичимлик сувни ҳисобга олиш ва назорат қилишнинг "ақлли" ускуналарини сотиб олиш, ўрнатиш ва фойдаланиш тартиби тўғрисидаги вақтинчалик низомни тасдиқлашга оид Ҳукумат қарори лойиҳасини Вазирлар Маҳкамасига киритсин.


9. Ўзбекистон Республикаси Божхона кодексига асосан Ўзбекистон Республикасининг халқаро шартномалари бўйича халқаро молия институтлари ва хорижий ҳукумат молия ташкилотлари томонидан берилган қарзлар (кредитлар) ҳисобидан юридик шахслар томонидан божхона ҳудудига олиб кириладиган товарлар божхона божидан озод қилинганлиги маълумот учун қабул қилинсин.

Белгилансинки, Лойиҳани амалга ошириш доирасида ҳосил бўладиган қўшилган қиймат солиғи суммаси хўжалик юритувчи субъектлар маблағлари ҳисобидан тўланади, тўланган қўшилган қиймат солиғи суммаси хўжалик юритувчи субъектларга республика бюджети маблағлари ҳисобидан қоплаб берилади.


10. "Ўзсувтаъминот" АЖнинг буюртманомаларига биноан:

Ташқи ишлар вазирлиги - Лойиҳани амалга ошириш доирасида жалб қилинадиган хорижий мутахассислар учун кириш визалари консуллик йиғимлари ва ҳақиқий харажатларнинг ўрнини қоплаш ҳисобидан йиғимлар ундирмасдан, зарур ҳолларда Ислом Каримов номидаги "Тошкент" халқаро аэропортида белгиланган тартибда расмийлаштирилишини (муддати узайтирилишини);

Ички ишлар вазирлиги - Компания ва унинг ёрдамчи пудрат ташкилотларининг хорижий мутахассислари ҳамда уларнинг оила аъзоларига кўп марталик виза муддатлари узайтирилишини, шунингдек, вақтинча турган жойи бўйича рўйхатга олиниши ва унинг муддати узайтирилишини;

Бандлик ва меҳнат муносабатлари вазирлиги - хорижий фуқароларга Ўзбекистон Республикаси ҳудудида меҳнат фаолияти билан шуғулланиш ҳуқуқини берувчи тасдиқномалар берилишини (муддати узайтирилишини) белгиланган тартибда таъминласин.


11. Бош прокуратура (Э.Т. Юлдашев) Лойиҳа доирасида жалб қилинган қарз ва кредит маблағларининг мақсадли сарфланиши устидан доимий назорат ўрнатсин ҳамда ҳар ярим йилда Ўзбекистон Республикаси Президенти Администрациясига ахборот киритиб борсин.


12. Коррупцияга қарши курашиш агентлиги (А.Э. Бурханов) Лойиҳа доирасида жалб қилинган маблағларнинг ишлатилиши жараёнида очиқлик ва ошкораликни таъминлаш устидан доимий назорат ўрнатсин.


13. Мазкур қарор ижросини самарали ташкил қилишга масъул ва шахсий жавобгар этиб уй-жой коммунал хизмат кўрсатиш вазири Ш.С. Ҳидоятов ва Тошкент шаҳри ҳокими Ж.А. Ортиқхўжаев белгилансин.


14. Қарор ижросини ҳар чоракда муҳокама қилиб бориш, шунингдек, ижро учун масъул идоралар фаолиятини мувофиқлаштириш ва назорат қилиш Бош вазир ўринбосарлари А.Ж. Раматов ва Ж.А. Ходжаев зиммасига юклансин.

        

       

Ўзбекистон Республикаси Президенти                                                      Ш. Мирзиёев

         

         




Ўзбекистон Республикаси

Президентининг

2022 йил 18 ноябрдаги

ПҚ-428-сон қарорига

1-ИЛОВА



"Тошкент шаҳри ичимлик

сув таъминоти ва оқова сув тизимини

трансформация қилиш" лойиҳасининг

АСОСИЙ ТЕХНИК-ИҚТИСОДИЙ

ПАРАМЕТРЛАРИ

           

минг евро экв.

Т/р

        

Харажатлар категориясининг номи

        

Жами*

    

Молиялаштириш манбаи,

шу жумладан:


Франция ғазначилиги

ва Европа банклари кредитлари

       

Ўзбекистон Республикаси

улуши

        

1.

Лойиҳанинг умумий қиймати


218 806,7


154 486,4**

64 320,3

2.

Капитал қўйилмалар қиймати, жами


201 536,8


154 486,4

47 050,4


шу жумладан:





2.1.

Қурилиш-таъмирлаш ишлари


28 948,8


28 948,8

2.2.

Машина ва ускуналар


70 301,0

70 301,0


2.3.

Бошқа харажатлар (бошқарув хизматлари ва ўқитиш)


73 683,3

71 682,4

2 000,9


шундан:





2.3.1.

Кўзда тутилмаган харажатлар


21 115,8

21 115,8


3.

Инвестиция давридаги молиявий ва суғурта харажатлари


28 603,7

12 503,0

16 100,7

4.

Қўшилган қиймат солиғини қоплаб бериш ва божхона тўловлари бўйича имтиёзлар бериш


17 269,9


17 269,9

          

*) Лойиҳанинг якуний қиймат кўрсаткичлари батафсил лойиҳа-смета ҳужжатлари ишлаб чиқилгандан кейин ҳамда товарлар (ишлар, хизматлар) етказиб бериш бўйича тендер савдолари натижаларига кўра аниқланади.


**) "Deutsche Bank" банки кредитлари бўйича фоизларни капиталлаштириш маблағларни ўзлаштириш суръатидан келиб чиқиб ҳисобланади.

          

            




Ўзбекистон Республикаси

Президентининг

2022 йил 18 ноябрдаги

ПҚ-428-сон қарорига

2-ИЛОВА



"Тошкент шаҳри ичимлик сув таъминоти

ва оқова сув тизимини трансформация қилиш"

лойиҳасини амалга оширишдан кутилаётган

АСОСИЙ КЎРСАТКИЧЛАР

             

Т/р

        

Кўрсаткич номи

         

Ўлчов

бирлиги

       

Жами

       

шу жумладан:

        

1-йил

      

2-йил

        

3-йил

     

4-йил

      

5-йил

     

6-йил

    

7-йил

   

1.

қлли" ҳисоблагичлар ўрнатиш


дона

673 000

50 000

250 000

350 000

23 000




2.

Ичимлик сув таъминоти тизимида сув йўқотишларни камайтириш


фоиз

12




6

2

2

2

3.

Диспетчерлик назорати ҳамда маълумотлар йиғиш (SCADA) тизимини жорий этиш


фоиз

100

20

30

50





4.

Геоахборот тизимини жорий этиш


фоиз

100

20

30

40

10




5.

Ичимлик сув тозалаш иншоотини лаборатория жиҳозлари билан таъминлаш


фоиз

100

100







6.

Ичимлик сув тозалаш иншоотларига сарф ўлчагичлар ўрнатиш


дона

20

20







7.

Ичимлик сув таъминоти тизимларининг бош режасини ишлаб чиқиш


фоиз

100

30

70






8.

Оқова сув тизимларининг бош режасини ишлаб чиқиш


фоиз

100

30

70






9.

Кадрлар малакасини ошириш


нафар / кун


1 500

100

150

280

280

250

240

200

          

Изоҳ. Мазкур асосий кўрсаткичлар Лойиҳани амалга ошириш жараёнида аниқлаштирилиши мумкин.

         

           




Ўзбекистон Республикаси

Президентининг

2022 йил 18 ноябрдаги

ПҚ-428-сон қарорига

3-ИЛОВА



"Тошкент шаҳри ичимлик сув таъминоти

ва оқова сув тизимини трансформация қилиш"

лойиҳаси доирасида Франция Ғазначилиги

қарзининг биринчи траншидан фойдаланиш

ва уни қайтариш, комиссия ва фоиз

тўловларини амалга оширишнинг

ПРОГНОЗ ЖАДВАЛИ

           

Жами қарз суммаси


19,5 млн евро

шундан:



Бошланғич қарз суммаси


17,6 млн евро

Суғурта тўлови


1,9 млн евро

Қарз муддати


13 йил

Имтиёзли давр


3 йил

Фоиз ставкаси


Франция Ҳукумати томонидан белгиланадиган

тижорат фоиз ставкаси (CIRR)


Мажбурият учун тўлов


0,5 фоиз

Ўзбекистон Республикаси маржаси

0,5 фоиз

         

           

минг евро

Тўлов даври*

        

Қарз қолдиғи

        

Тўлов миқдори

         

Жами тўланадиган

сумма****

        

асосий қарз

       

фоизлар**

        

мажбурият учун

тўлов***

         

20.11.2022







10.01.2023


3 257,33





10.07.2023


6 514,66


51,92

40,94

92,86

10.01.2024


9 771,99


105,55

33,30

138,85

10.07.2024


13 029,32


156,61

24,70

181,31

10.01.2025


16 286,65


211,10

16,65

227,75

10.07.2025


19 544,17


259,58

8,19

267,77

10.01.2026


18 566,96

977,21

316,66


1 293,87

10.07.2026


17 589,75

977,21

295,92


1 273,13

10.01.2027


16 612,54

977,21

284,99


1 262,20

10.07.2027


15 635,33

977,21

264,77


1 241,98

10.01.2028


14 658,12

977,21

253,33


1 230,54

10.07.2028


13 680,91

977,21

234,91


1 212,12

10.01.2029


12 703,70

977,21

221,66


1 198,87

10.07.2029


11 726,49

977,21

202,47


1 179,68

10.01.2030


10 749,28

977,21

190,00


1 167,21

10.07.2030


9 772,07

977,21

171,32


1 148,53

10.01.2031


8 794,86

977,21

158,33


1 135,54

10.07.2031


7 817,65

977,21

140,17


1 117,38

10.01.2032


6 840,44

977,21

126,66


1 103,87

10.07.2032


5 863,23

977,21

109,63


1 086,84

10.01.2033


4 886,02

977,21

95,00


1 072,21

10.07.2033


3 908,81

977,21

77,87


1 055,08

10.01.2034


2 931,60

977,21

63,33


1 040,54

10.07.2034


1 954,39

977,21

46,72


1 023,93

10.01.2035


977,18

977,21

31,67


1 008,88

10.07.2035



977,18

15,57


992,75

Жами



19 544,17

4 085,74

123,78

23 753,69

          

*) Тўлов даврининг аниқ саналари маблағ ечиб олингандан сўнг Франция Ғазначилиги томонидан тақдим этилади.


**) Қарз бўйича фоизларни ҳисоблаб чиқишда Франция Ҳукумати томонидан белгиланадиган тижорат фоиз ставкаси (CIRR) 2022 йил 15 ноябрь ҳолатига ўртача 3,17 фоизга тенг деб ҳисобланган.


***) Мажбурият учун тўлов биринчи маблағ ечиб олинган кундан бошлаб ҳисобланади.


****) Тўлов суммалари қарзларнинг амалда ўзлаштирилишидан келиб чиқиб аниқлаштирилади.

         

       




Ўзбекистон Республикаси

Президентининг

2022 йил 18 ноябрдаги

ПҚ-428-сон қарорига

4-ИЛОВА



"Тошкент шаҳри ичимлик сув таъминоти

ва оқова сув тизимини трансформация қилиш"

лойиҳаси доирасида Франция Ғазначилиги

қарзининг иккинчи траншидан фойдаланиш

ва уни қайтариш, комиссия ва фоиз

тўловларини амалга оширишнинг

ПРОГНОЗ ЖАДВАЛИ

            

Жами қарз суммаси


13,8 млн евро


шундан:



Бошланғич қарз суммаси


12,4 млн евро


Суғурта тўлови


1,4 млн евро


Қарз муддати


14 йил


Имтиёзли давр


4 йил


Фоиз ставкаси


Франция Ҳукумати томонидан белгиланадиган

тижорат фоиз ставкаси (CIRR)


Мажбурият учун тўлов


0,5 фоиз


Ўзбекистон Республикаси маржаси

0,5 фоиз

          

            

минг евро

Тўлов даври*

        

Қарз қолдиғи

        

Тўлов миқдори

       

Жами тўланадиган

сумма****

           

асосий қарз

        

фоизлар**

       

мажбурият учун

тўлов***

        

20.11.2022







10.01.2023





9,79

9,79

10.07.2023





34,75

34,75

10.01.2024





35,32

35,32

10.07.2024





34,94

34,94

10.01.2025





35,32

35,32

10.07.2025





34,75

34,75

10.01.2026


1 727,82



35,32

35,32

10.07.2026


3 455,64


27,54

30,40

57,94

10.01.2027


5 183,46


55,99

26,49

82,48

10.07.2027


6 911,28


82,61

21,72

104,33

10.01.2028


8 639,10


111,98

17,66

129,64

10.07.2028


10 366,92


138,45

13,10

151,55

10.01.2029


12 094,74


167,97

8,83

176,80

10.07.2029


13 822,57


192,77

4,34

197,11

10.01.2030


13 131,44

691,13

223,96


915,09

10.07.2030


12 440,31

691,13

209,29


900,42

10.01.2031


11 749,18

691,13

201,56


892,69

10.07.2031


11 058,05

691,13

187,26


878,39

10.01.2032


10 366,92

691,13

179,16


870,29

10.07.2032


9 675,79

691,13

166,14


857,27

10.01.2033


8 984,66

691,13

156,77


847,90

10.07.2033


8 293,53

691,13

143,20


834,33

10.01.2034


7 602,40

691,13

134,37


825,50

10.07.2034


6 911,27

691,13

121,17


812,30

10.01.2035


6 220,14

691,13

111,98


803,11

10.07.2035


5 529,01

691,13

99,14


790,27

10.01.2036


4 837,88

691,13

89,58


780,71

10.07.2036


4 146,75

691,13

77,53


768,66

10.01.2037


3 455,62

691,13

67,19


758,32

10.07.2037


2 764,49

691,13

55,08


746,21

10.01.2038


2 073,36

691,13

44,79


735,92

10.07.2038


1 382,23

691,13

33,05


724,18

10.01.2039


691,10

691,13

22,40


713,53

10.07.2039



691,10

11,01


702,11

Жами



13 822,57

3 111,94

342,73

17 277,24

         

*) Тўлов даврининг аниқ саналари маблағ ечиб олингандан сўнг Франция Ғазначилиги томонидан тақдим этилади.


**) Қарз бўйича фоизларни ҳисоблаб чиқишда Франция Ҳукумати томонидан белгиланадиган тижорат фоиз ставкаси (CIRR) 2022 йил 15 ноябрь ҳолатига ўртача 3,17 фоизга тенг деб ҳисобланган.


***) Мажбурият учун тўлов биринчи маблағ ечиб олинган кундан бошлаб ҳисобланади.


****) Тўлов суммалари қарзларнинг амалда ўзлаштирилишидан келиб чиқиб аниқлаштирилади.

        

          




Ўзбекистон Республикаси

Президентининг

2022 йил 18 ноябрдаги

ПҚ-428-сон қарорига

5-ИЛОВА



"Тошкент шаҳри ичимлик сув таъминоти

ва оқова сув тизимини трансформация қилиш"

лойиҳаси доирасида Франциянинг "BPI France"

инвестиция банки томонидан суғурталанган

"Deutsche Bank" банки қарзининг биринчи

траншидан фойдаланиш ва уни қайтариш,

комиссия ва фоиз тўловларини

амалга оширишнинг

ПРОГНОЗ ЖАДВАЛИ

          

Жами қарз суммаси


62,91 млн евро

шундан:



Бошланғич қарз суммаси


52,6 млн евро

ғурта тўлови


5,72 млн евро

Капиталлаштириладиган фоиз тўловлари


4,59 млн евро

Қарз муддати


13 йил

Имтиёзли давр


3 йил

Фоиз ставкаси


6 ойлик EURIBOR + 0,70 фоиз

Бошланғич бир марталик тўлов


0,70 фоиз

Мажбурият учун тўлов


0,21 фоиз

Ўзбекистон Республикаси маржаси

0,50 фоиз

          

          

минг евро

Тўлов даври*

      

Қарз қолдиғи

      

Тўлов миқдори

       

Жами тўланадиган

сумма****

     

асосий қарз

     

фоизлар**

     

бошлан-ғич бир

марталик тўлов

       

мажбурият учун

тўлов***

        

20.12.2022








15.04.2023


10 485,73



368,22

42,57

410,79

15.10.2023


20 971,46


159,91


55,97

215,88

15.04.2024


31 457,19


319,81


44,77

364,58

15.10.2024


41 942,92


479,72


33,58

513,30

15.04.2025


52 428,65


636,13


22,26

658,39

15.10.2025


62 914,42


799,54


11,19

810,73

15.04.2026


59 768,70

3 145,72

954,20



4 099,92

15.10.2026


56 622,98

3 145,72

911,47



4 057,19

15.04.2027


53 477,26

3 145,72

858,78



4 004,50

15.10.2027


50 331,54

3 145,72

815,53



3 961,25

15.04.2028


47 185,82

3 145,72

767,56



3 913,28

15.10.2028


44 040,10

3 145,72

719,58



3 865,30

15.04.2029


40 894,38

3 145,72

667,94



3 813,66

15.10.2029


37 748,66

3 145,72

623,64



3 769,36

15.04.2030


34 602,94

3 145,72

572,52



3 718,24

15.10.2030


31 457,22

3 145,72

527,69



3 673,41

15.04.2031


28 311,50

3 145,72

477,10



3 622,82

15.10.2031


25 165,78

3 145,72

431,75



3 577,47

15.04.2032


22 020,06

3 145,72

383,78



3 529,50

15.10.2032


18 874,34

3 145,72

335,81



3 481,53

15.04.2033


15 728,62

3 145,72

286,26



3 431,98

15.10.2033


12 582,90

3 145,72

239,86



3 385,58

15.04.2034


9 437,18

3 145,72

190,84



3 336,56

15.10.2034


6 291,46

3 145,72

143,92



3 289,64

15.04.2035


3 145,74

3 145,72

95,42



3 241,14

15.10.2035



3 145,74

47,97



3 193,71

Жами



62 914,42

12 446,73

368,22

210,34

75 939,71

         

*) Тўлов даврининг аниқ саналари қарз битими имзолангандан сўнг аниқланади.


**) Қарз бўйича фоизларни ҳисоблаб чиқишда 6 ойлик EURIBOR 2022 йил 15 ноябрь ҳолатига 2,30 фоизга тенг деб ҳисобланган.


***) Мажбурият учун тўлов қарз битими имзоланган кундан бошлаб ҳисобланади.


****) Тўлов суммалари қарзларнинг амалда ўзлаштирилишидан келиб чиқиб аниқлаштирилади.

          

              




Ўзбекистон Республикаси

Президентининг

2022 йил 18 ноябрдаги

ПҚ-428-сон қарорига

6-ИЛОВА



"Тошкент шаҳри ичимлик суви таъминоти

ва оқова сув тизимини трансформация қилиш"

лойиҳаси доирасида Франциянинг "BPI France"

инвестиция банки томонидан суғурталанган

"Deutsche Bank" банки қарзининг иккинчи

траншидан фойдаланиш ва уни қайтариш,

комиссия ва фоиз тўловларини

амалга оширишнинг

ПРОГНОЗ ЖАДВАЛИ

           

Жами қарз суммаси


46,59 млн евро

шундан:



Бошланғич қарз суммаси


37,04 млн евро

ғурта тўлови


4,41 млн евро

Капиталлаштириладиган фоиз тўловлари


5,14 млн евро

Қарз муддати


17 йил

Имтиёзли давр


7 йил

Фоиз ставкаси


6 ойлик EURIBOR + 0,75 фоиз

Бошланғич бир марталик тўлов


0,70 фоиз

Мажбурият учун тўлов


0,26 фоиз

Ўзбекистон Республикаси маржаси

0,50 фоиз

          

        

минг евро

Тўлов даври*

     

Қарз қолдиғи

   

Тўлов миқдори

        

Жами тўланадиган

сумма****

        

асосий қарз

       

фоизлар**

    

бошлан-ғич бир

марталик тўлов

     

мажбурият учун

тўлов***

    

20.12.2022








15.04.2023





326,10

39,03

365,13

15.10.2023






61,57

61,57

15.04.2024






61,57

61,57

15.10.2024






61,57

61,57

15.04.2025






61,23

61,23

15.10.2025






61,57

61,57

15.04.2026


5 823,20




61,23

61,23

15.10.2026


11 646,40


88,80


53,87

142,67

15.04.2027


17 469,60


176,64


45,93

222,57

15.10.2027


23 292,80


266,41


38,48

304,89

15.04.2028


29 116,00


355,22


30,79

386,01

15.10.2028


34 939,20


444,02


23,09

467,11

15.04.2029


40 762,40


529,91


15,31

545,22

15.10.2029


46 585,58


621,63


7,70

629,33

15.04.2030


44 256,30

2 329,28

706,55


0,00

3 035,83

15.10.2030


41 927,02

2 329,28

674,91



3 004,19

15.04.2031


39 597,74

2 329,28

635,89



2 965,17

15.10.2031


37 268,46

2 329,28

603,87



2 933,15

15.04.2032


34 939,18

2 329,28

568,34



2 897,62

15.10.2032


32 609,90

2 329,28

532,82



2 862,10

15.04.2033


30 280,62

2 329,28

494,58



2 823,86

15.10.2033


27 951,34

2 329,28

461,78



2 791,06

15.04.2034


25 622,06

2 329,28

423,93



2 753,21

15.10.2034


23 292,78

2 329,28

390,74



2 720,02

15.04.2035


20 963,50

2 329,28

353,27



2 682,55

15.10.2035


18 634,22

2 329,28

319,69



2 648,97

15.04.2036


16 304,94

2 329,28

284,17



2 613,45

15.10.2036


13 975,66

2 329,28

248,65



2 577,93

15.04.2037


11 646,38

2 329,28

211,96



2 541,24

15.10.2037


9 317,10

2 329,28

177,61



2 506,89

15.04.2038


6 987,82

2 329,28

141,31



2 470,59

15.10.2038


4 658,54

2 329,28

106,56



2 435,84

15.04.2039


2 329,26

2 329,28

70,65



2 399,93

15.10.2039



2 329,26

35,52



2 364,78

Жами



46 585,58

9 925,43

326,10

622,94

57 460,05

          

*) Тўлов даврининг аниқ саналари қарз битими имзолангандан сўнг аниқланади.


**) Қарз бўйича фоизларни ҳисоблаб чиқишда 6 ойлик EURIBOR 2022 йил 15 ноябрь ҳолатига 2,30 фоизга тенг деб ҳисобланган.


***) Мажбурият учун тўлов қарз битими имзоланган кундан бошлаб ҳисобланади.


****) Тўлов суммалари қарзларнинг амалда ўзлаштирилишидан келиб чиқиб аниқлаштирилади.

             

             




Ўзбекистон Республикаси

Президентининг

2022 йил 18 ноябрдаги

ПҚ-428-сон қарорига

7-ИЛОВА



"Тошкент шаҳри ичимлик сув таъминоти

ва оқова сув тизимини трансформация қилиш"

лойиҳаси доирасида "Deutsche Bank" банкининг

муайян мақсадли тижорат кредитидан фойдаланиш

ва уни қайтариш, комиссия ва фоиз тўловларини

амалга оширишнинг

ПРОГНОЗ ЖАДВАЛИ

         

Қарз суммаси


22,34 млн евро

Қарз муддати


5 йил

Имтиёзли давр


0,5 йил

Фоиз ставкаси


6 ойлик EURIBOR + 4,25 фоиз

Бошланғич бир марталик тўлов


0,70 фоиз

Мажбурият учун тўлов


1,28 фоиз

Ўзбекистон Республикаси маржаси

0,50 фоиз

           

        

минг евро

Тўлов даври*

    

Қарз қолдиғи


Тўлов миқдори

         

Жами тўланадиган

сумма****

         

асосий қарз

       

фоизлар**


бошлан-ғич бир

марталик тўлов

         

мажбурият учун

тўлов***

        

20.12.2022








15.04.2023


22 339,89



156,38

92,14

248,52

15.10.2023


20 105,90

2 233,99

743,83



2 977,82

15.04.2024


17 871,91

2 233,99

669,44



2 903,43

15.10.2024


15 637,92

2 233,99

595,06



2 829,05

15.04.2025


13 403,93

2 233,99

517,83



2 751,82

15.10.2025


11 169,94

2 233,99

446,30



2 680,29

15.04.2026


8 935,95

2 233,99

369,88



2 603,87

15.10.2026


6 701,96

2 233,99

297,53



2 531,52

15.04.2027


4 467,97

2 233,99

221,93



2 455,92

15.10.2027


2 233,98

2 233,99

148,76



2 382,75

15.04.2028



2 233,98

74,38



2 308,36

Жами



22 339,89

4 084,94

156,38

92,14

26 673,35

           

*) Тўлов даврининг аниқ саналари қарз битими имзолангандан сўнг аниқланади.


**) Қарз бўйича фоизларни ҳисоблаб чиқишда 6 ойлик EURIBOR 2022 йил 15 ноябрь ҳолатига 2,30 фоизга тенг деб ҳисобланган.


***) Мажбурият учун тўлов қарз битими имзоланган кундан бошлаб ҳисобланади.


****) Тўлов суммалари қарзларнинг амалда ўзлаштирилишидан келиб чиқиб аниқлаштирилади.

            

         

Қонун ҳужжатлари маълумотлари миллий базаси (www.lex.uz),

2022 йил 22 ноябрь



























































Время: 0.0240
по регистрации МЮ строгое соответствие
  • Все
  • действующие
  • утратившие силу
  • Русский
  • Ўзбекча
  • Оба языка
  • любая дата
  • точная дата
  • период
  • -

Свернуть поиск