ВСЕ ЗАКОНОДАТЕЛЬСТВО УЗБЕКИСТАНА

ЎзР Конунчилиги / Ер ва бошқа табиий ресурслар. Атроф-муҳит муҳофазаси / Ер ости бойликлари тўғрисидаги қонунчилик / Ер ости бойликларини муҳофаза қилиш /

Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 23.11.2022 й. 666-сон "Норуда материалларни ноқонуний қазиб олишда табиий объектларга етказилган зарарни ҳисоблаш тартибини такомиллаштириш тўғрисида"ги Қарори

Функция недоступна

Данная функция доступно только для клиентов (пользователей)

Полный текст документа доступен в платной версии. По вопросам звоните на короткий номер 1172

ЎЗБЕКИСТОН РЕСПУБЛИКАСИ

ВАЗИРЛАР МАҲКАМАСИНИНГ

ҚАРОРИ

23.11.2022 й.

N 666



НОРУДА МАТЕРИАЛЛАРНИ НОҚОНУНИЙ

ҚАЗИБ  ОЛИШДА  ТАБИИЙ  ОБЪЕКТЛАРГА

ЕТКАЗИЛГАН  ЗАРАРНИ  ҲИСОБЛАШ

ТАРТИБИНИ ТАКОМИЛЛАШТИРИШ

ТЎҒРИСИДА

         

         

Норуда фойдали қазилмалардан оқилона ва комплекс фойдаланишни йўлга қўйиш, уларни қазиб олишда атроф табиий муҳитга салбий таъсирни ҳамда техноген ҳосилаларнинг ҳосил бўлишини камайтириш, тупроқнинг унумдорлигини сақлаш, бузилган ер участкаларини рекультивация қилиш, шунингдек, норуда материалларни ноқонуний қазиб олишда табиий объектларга етказилган зарарни қоплаш мақсадида Вазирлар Маҳкамаси ҚАРОР ҚИЛАДИ:


1. Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2021 йил 30 декабрдаги ПҚ-76-сон қарори билан тасдиқланган Экология, атроф муҳитни муҳофаза қилиш, табиий ресурслардан оқилона фойдаланиш ва уларни қайта тиклаш соҳасини ҳамда экологик назорат тизимини янада такомиллаштириш бўйича "йўл харитаси"да норуда материалларни ноқонуний қазиб олишда табиий объектларга етказилган зарарни ҳисоблаш тартибини такомиллаштириш вазифаси белгиланганлиги маълумот учун қабул қилинсин.


2. Қуйидагиларни назарда тутувчи Норуда материалларни ноқонуний қазиб олишда табиий объектларга етказилган зарарни ҳисоблаш тартиби тўғрисидаги низом 1-иловага мувофиқ тасдиқлансин:

норуда материалларни ноқонуний қазиб олишда табиий объектларга етказилган зарарни аниқлаш тартиби;

норуда материалларни ноқонуний қазиб олишда кенг тарқалган фойдали қазилмаларга етказилган зарарни ҳисоблаш усуллари;

норуда материалларни ноқонуний қазиб олишда ифлослантирувчи моддаларнинг сув объектларига ва (ёки) жойларнинг рельефига оқизиб юборилиши оқибатида етказилган зарарни ҳисоблаш усуллари;

норуда материалларни ноқонуний қазиб олиш оқибатида табиий объектларга етказилган зарарни қоплаш ва ундириш тартиби.


3. Белгилансинки:

а) норуда материалларни ноқонуний қазиб олиш оқибатида табиий объектларга етказилган зарар миқдорини ҳисоблаш Ўзбекистон Республикаси Экология ва атроф муҳитни муҳофаза қилиш давлат қўмитаси томонидан Давлат геология ва минерал ресурслар қўмитаси билан биргаликда амалга оширилади;

б) зарарни қоплашдан тушган пул маблағлари қуйидаги тартибда тақсимланади:

13 фоизи - Қорақалпоғистон Республикаси бюджети, вилоятлар ва Тошкент шаҳар маҳаллий бюджетларига;

87 фоизи - Экология жамғармасига ўтказилади;

в) мораторий жорий қилинган дарё ўзанларида норуда материалларини ноқонуний қазиб олиш натижасида табиатга етказилган зарар учун ундириш суммалари 10 бараварга оширилган ҳолда қўлланилади;

г) мораторий даврида дарё ўзанларида норуда материалларини ноқонуний қазиб олиш натижасида табиатга етказилган зарар учун ундириш суммалари 10 бараварга оширилган ҳолда қўлланишидан тушган маблағлар тўлиқ Экология жамғармасига йўналтирилади.

4. Ўзбекистон Республикаси Экология ва атроф муҳитни муҳофаза қилиш давлат қўмитаси ҳамда Давлат геология ва минерал ресурслар қўмитаси:

норуда материалларни ноқонуний қазиб олиш ва унинг оқибатида табиий объектларга зарар етказилишининг олдини олиш бўйича профилактик ва назорат тадбирларини кучайтирсин;

икки ой муддатда ўзлари қабул қилган норматив-ҳуқуқий ҳужжатларни ушбу қарорга мувофиқлаштирсин;

Ўзбекистон Миллий телерадиокомпанияси, Ўзбекистон Миллий ахборот агентлиги, шунингдек, бошқа оммавий ахборот воситалари билан биргаликда ер қаъридан фойдаланувчилар ўртасида ушбу қарорнинг мазмун ва моҳияти бўйича кенг тушунтириш ишларини олиб борсин.


5. Вазирлар Маҳкамасининг 2010 йил 2 апрелдаги 62-сон қарори билан тасдиқланган Вазирликлар, давлат қўмиталари ва идораларнинг бюджетдан ташқари жамғармаларига йўналтирилаётган давлат божлари, йиғимлар ва солиқ бўлмаган тўловлардан, маъмурий ва молиявий жазолардан ажратмалар миқдорларига 2-иловага мувофиқ ўзгартириш ва қўшимча киритилсин.


6. Ушбу қарорнинг бажарилишини самарали ташкил қилишга масъул ва шахсий жавобгар этиб Давлат экология қўмитаси раиси Н.Н. Обломурадов белгилансин.

Мазкур қарорни амалга ошириш доирасида масъул вазирликлар ва идоралар фаолиятини самарали ташкил этиш ҳамда мувофиқлаштириш Бош вазирнинг биринчи ўринбосари А.Ж. Раматов зиммасига юклансин.

        

     

Ўзбекистон Республикасининг Бош вазири                                          А. Арипов

          

         




Вазирлар Маҳкамасининг

2022 йил 23 ноябрдаги

666-сон қарорига

2-ИЛОВА



Вазирлар Маҳкамасининг

2010 йил 2 апрелдаги 62-сон қарори билан

тасдиқланган Вазирликлар, давлат қўмиталари

ва идораларнинг бюджетдан ташқари жамғармаларига

йўналтирилаётган давлат божлари, йиғимлар ва солиқ

бўлмаган тўловлардан, маъмурий ва молиявий

жазолардан ажратмалар миқдорларига

киритилаётган ўзгартириш ва қўшимча


1. 2-позициянинг матни қуйидаги таҳрирда баён қилинсин:

         

"

          

2.

Экология, атроф муҳитни муҳофаза қилиш ва чиқиндилар билан боғлиқ ишларни амалга ошириш жамғармаси (Ўзбекистон Республикаси Экология ва атроф муҳитни муҳофаза қилиш давлат қўмитаси)

Табиатни муҳофаза қилиш тўғрисидаги қонунчилик бузилишида айбдор бўлган жисмоний ва юридик шахслардан маъмурий ва суд тартибида ундириладиган жарималар ва пул маблағлари, ҳайвонот ва ўсимлик дунёси объектларидан фойдаланиш билан боғлиқ қонун бузилишлари учун ундириладиган жарималар ва пул маблағлари бундан мустасно


74

Табиатни муҳофаза қилиш қонунчилигини бузганлик ва атроф муҳит объектларига етказилган зарарни қоплаш учун чет эл фуқаролари, шунингдек, бошқа давлатларнинг юридик шахсларидан маъмурий ва суд тартибида ундириладиган жарималар ва пул маблағлари, ҳайвонот ва ўсимлик дунёси объектларидан фойдаланиш билан боғлиқ қонун бузилишлари учун ундириладиган жарималар ва пул маблағлари бундан мустасно


74

Атроф табиий муҳит ифлослантирилганлиги ва чиқиндилар жойлаштирилганлиги учун компенсация тўловлари


74

Ифлослантирувчи моддалар авария туфайли кўплаб чиқариб ташланиши (оқова оқизиш, чиқиндиларни жойлаштириш) туфайли атроф муҳитга етказилган зарар учун табиатдан фойдаланувчилардан ундириладиган маблағлар ва жарималар


74

давлат ўрмон фондига кирмайдиган дарахт ва буталарни кесганлик учун тўлов


74

табиий ресурслардан ҳамда улардан олинадиган хомашёдан меъёридан ортиқча ва нокомплекс фойдаланганлик (нобуд қилганлик) учун табиатдан фойдаланувчилар тўловлари


40

хўжалик фаолияти ва бошқа фаолият натижасида атроф табиий муҳит объектларига етказилган зарарни қоплаш учун табиатдан фойдаланувчилардан ундириладиган маблағлар


40

         

"

           

2. Қуйидаги мазмундаги 47-позиция билан тўлдирилсин:

        

"

          

47.

Давлат геология ва минерал ресурслар қўмитаси ҳузуридаги Кон-геология фаолиятини назорат қилиш инспекцияси ривожлантириш жамғармаси


ер қаъридан фойдаланиш соҳасида белгиланган талабларни бузганлик учун ундириладиган жарималар


80

ер қаъри фойдали қазилмаларидан ноқонуний фойдаланиш ҳолатлари бўйича аниқланган зарар суммаси фоизи миқдоридаги ажратмалар;


20

         

"

          

Қонун ҳужжатлари маълумотлари миллий базаси (www.lex.uz),

2022 йил 24 ноябрь






















































Время: 0.2079
по регистрации МЮ строгое соответствие
  • Все
  • действующие
  • утратившие силу
  • Русский
  • Ўзбекча
  • Оба языка
  • любая дата
  • точная дата
  • период
  • -

Свернуть поиск