ВСЕ ЗАКОНОДАТЕЛЬСТВО УЗБЕКИСТАНА

ЎзР Конунчилиги / Иқтисодиётнинг айрим соҳалари / Транспорт / Ҳаракат ва парвозларнинг хавфсизлиги /

Фуқаро ҳаво кемалари билан содир бўлган авиация ҳодисаларини Ўзбекистон Республикасида текшириш Қоидалари (ЎзР ВМ 17.11.2022 й. 660-сон қарорига 1-илова)

Функция недоступна

Данная функция доступно только для клиентов (пользователей)

Полный текст документа доступен в платной версии. По вопросам звоните на короткий номер 1172

Вазирлар Маҳкамасининг

2022 йил 17 ноябрдаги

660-сон қарорига

1-ИЛОВА



Фуқаро ҳаво кемалари билан

содир бўлган авиация ҳодисаларини

Ўзбекистон Республикасида текшириш

ҚОИДАЛАРИ

            

         

1-БОБ. УМУМИЙ ҚОИДАЛАР

           

1. Ушбу Қоидалар фуқаро ҳаво кемалари билан боғлиқ авиация ҳодисаларини Ўзбекистон Республикасида текшириш тартибини белгилайди.


2. Мазкур Қоидаларнинг талаблари барча фуқаро ҳаво кемалари, Ўзбекистон Республикасининг Ҳаво кодекси талаблари татбиқ этиладиган ҳуқуқий муносабатларнинг барча субъектлари, авиация техникасини лойиҳалаш, синовдан ўтказиш, ишлаб чиқариш, сертификатлаш, эксплуатация қилиш ва таъмирлаш ишларини бажарувчи, авиация инфратузилмаси объектларини сертификатлаш, парвозларни бажариш ва таъминлаш, авиация ходимларини тайёрлаш ишларини амалга оширувчи ташкилотлар, фуқаролар ҳамда авиация ҳодисаларини текширишда иштирок этувчилар учун мажбурийдир.


3. Ушбу Қоидаларда қуйидаги асосий тушунчалар қўлланилади:


авиация ҳодисаси - ҳаво кемасидан фойдаланиш, ҳар қандай босқичда парвозни таъминлаш ва бажариш билан боғлиқ бўлган авиация ҳалокати ёки инциденти;


авиация ҳалокати - ҳаво кемасидан фойдаланиш билан боғлиқ бўлган, бошқарилаётган ҳаво кемаси мисолида муайян шахс парвозни амалга ошириш нияти билан бортга чиққан вақтдан токи бортдаги барча шахслар ҳаво кемасини тарк этган вақтгача ёки учувчисиз ҳаво кемаси мисолида ҳаво кемаси парвозни амалга ошириш мақсадида учишга тайёр турган вақтдан парвоз сўнгида тўхташи ва асосий двигателлари ўчирилиши вақтигача содир бўлган ҳамда қуйидаги белгилардан бири мавжуд бўлган ҳодиса:

а) муайян шахснинг қуйидагилар сабабли ўлимга олиб келувчи тан жароҳати ёки жиддий тан жароҳати олиши:

мазкур ҳаво кемасида бўлганлиги;

ҳаво кемасининг муайян қисми, шу жумладан мазкур ҳаво кемасидан ажралиб чиққан қисмлар билан тўғридан-тўғри тўқнашиб кетганлиги;

реактив двигателнинг бевосита газ оқими таъсирида бўлганлиги (табиий сабаблар билан ўзига ўзи томонидан тан жароҳати етказилиши, бошқа шахслар томонидан етказилиши ёки одатда йўловчилар ва экипаж аъзоларига кириш рухсат берилган зоналардан ташқари жойда яшириниб олган чиптасиз йўловчиларга тан жароҳати етказилиши бундан мустасно);

б) ҳаво кемаси шикастланиши ёки унинг конструкцияси бузилиши оқибатида:

конструкция мустаҳкамлиги бузилиши, ҳаво кемасининг учиш ёки техник хусусиятлари ёмонлашиши;

одатда, шикастланган элементни жиддий таъмирлаш ёки алмаштириш талаб этилиши ҳолати юзага келиши (двигателнинг бузилиши ёки шикастланиши, хусусан фақат бир двигатель (шу жумладан, унинг капотлари ёки ёрдамчи агрегатлари), ҳаво винтлари, қанотларнинг четлари, антенналар, датчиклар, лопаткалар, пневматиклар, тормоз воситалари, ғилдираклар, обтекателлари, панеллари, шасси створкалари, лобовой ойналари, ҳаво кемаси обшивкаси (масалан, катта бўлмаган эзилишлар ёки тешилишлар) шикастланиши ёки дўл ёки қушлар билан тўқнашув натижасида кўтарувчи винт парраклари, дум винт парраклари, шассиларнинг (радиолокатор антеннаси обтекателидаги тешиклар шунга кўшилади) арзимас шикастланишлари бундан мустасно;

в) ҳаво кемаси бедарак йўқолганлиги ёки унинг олдига бориш имконияти мавжуд бўлмаслиги;


Изоҳ. Ҳалокат содир бўлган вақтдан бошлаб 30 кун ичида ўлимга сабаб бўлган тан жароҳати статистик маълумотларни тартибга солиш мақсадидагина ўлимга олиб келган тан жароҳати деб таснифланади.

Учувчисиз учиш аппаратларига тегишли қисмида, фақат мазкур банднинг "а" кичик бандида кўрсатилган оқибатларга олиб келган авиация ҳалокатларигина текширилиши лозим бўлади.

Ҳаво кемасини расман қидириш ишлари тўхтатилганда, ҳаво кемаси ёки унинг парчалари жойлашуви аниқланмаганда, ҳаво кемаси бедарак йўқолган деб ҳисобланади. Ҳалокатга учраган ҳаво кемасини қидириш ишлари тўхтатилиши ҳақидаги қарор Ўзбекистон Республикаси Ягона авиация қидирув-қутқарув хизматининг раҳбари томонидан қабул қилинади.


авиация инциденти - хавфсиз эксплуатацияга таъсир кўрсатадиган ёки кўрсатиши мумкин бўлган ҳаво кемасидан фойдаланиш жараёни билан боғлиқ авиация ҳалокати ҳисобланмайдиган ушбу Қоидаларга 1-иловага мувофиқ рўйхатда кўрсатилган ҳодисалар (бахтсиз ҳодисалар);


авиация ҳодисасининг сабаблари (омиллари) - авиация ҳодисасига сабаб бўлган ҳаракатлар (ҳаракатсизликлар), омиллар, шарт-шароитлар ёки уларнинг мажмуи;


авиация ҳодисасини текшириш комиссияси раиси (вакили) - тегишли малакага эга бўлгани ҳисобга олиниб, текширувни ташкил этиш ва ўтказиш, шунингдек, унинг ўтказилишини назорат қилиш юклатилган шахс;


борт ёзув ускунаси - авиация ҳодисаларини текшириш учун фойдаланиладиган қўшимча маълумотларнинг манбаи сифатида ҳаво кемасига ўрнатилган ҳар қандай ёзув ускунаси;


вакил - тегишли малакага эга бўлгани учун бошқа давлат ўтказаётган текширувда иштирок этиш вазифаси давлат томонидан топширилган шахс;


дастлабки ҳисобот - текширувнинг дастлабки босқичларида аниқланган маълумотларни тезкор тарқатиш учун ишлатиладиган хабарнома;


жиддий авиация инциденти - ҳолатлари ҳаво кемасидан фойдаланишда авиация ҳалокати содир бўлиши эҳтимоли юқорилигини кўрсатган, бошқарилаётган ҳаво кемасида бирор шахс учиш нияти билан бортга чиққан вақтдан токи бортда бўлган барча шахслар ҳаво кемасини тарк этган вақтгача содир бўлган ёки учувчисиз ҳаво кемаси мисолида, ҳаво кемаси парвозни амалга ошириш мақсадида турган жойдан учишга тайёрлиги вақтидан парвоз сўнгида тўхташи ва асосий двигателлари ўчирилиши вақтигача содир бўлган авиация инциденти;


жиддий тан жароҳати - шахс авиация ҳалокати ёки инциденти вақтида олинган, соғлиққа оғир ёки хавфли зиён етказган, шунингдек, соғлиққа ҳаёт учун хавфли бўлмаган зарар етказган бўлсада, оқибатлари бўйича оғир ҳисобланган ҳамда:

а) жароҳат олинган вақтдан бошлаб етти кун ичида шахсни 48 соатдан кўп бўлган муддатга касалхонага жойлаштириш талаб қилинган;

б) ҳар қандай суякнинг синишига (қўл-оёқ бармоқлари ёки бурун синишидан ташқари), қўл-оёқларнинг катта бўғимлари ва умуртқа поғонаси чиқиши ёки эзилиш синдроми билан юмшоқ тўқималарнинг сиқилишига олиб келган;

в) биологик тўқималарнинг кўп қон кетиши, нерв толалари, мушак ёки пайларнинг жароҳатланишига сабаб бўладиган ёрилишлари билан боғлиқ бўлган;

г) ҳар қандай ички орган шикастланишига ҳамда кўриш қобилияти бузилиши билан кузатилувчи кўз олмаси тешиб ўтувчи жароҳатларига ва лат ейишига сабаб бўлган;

д) куйган жой ҳажмидан қатъи назар, термик, кимёвий ҳамда бошқа иккинчи ва учинчи даражали куйиш ёҳуд тананинг 5%дан ортиқ қисмига шикаст етказган ҳар қандай куйиш ёки юқори нафас йўлларининг куйиши; онг бузилиши, нафас олиш қийинлашиши билан кузатилувчи электр токи таъсири, шунингдек, учинчи ва тўртинчи даражали музлаш ёки организмнинг умумий совуши билан боғлиқ бўлган;

е) инфекциялар, заҳарли моддалар ёки ўтувчи радиация таъсири тасдиқланган факти билан боғлиқ бўлган;

ж) бош ва орқа миянинг ўрта ва оғир даражали чайқалишига, травматик характердаги бош мия ички қон қуйилишига олиб келган;

з) ҳомиланинг нобуд бўлишига олиб келган тан жароҳати;


ишлаб чиқарувчи давлат - ҳаво кемасини, двигатель ёки ҳаво винтларини якуний йиғиши учун масъул бўлган ташкилотга нисбатан юрисдикцияга эга бўлган давлат;


лойиҳаловчи давлат - ҳаво кемаси турининг конструкциясига масъул бўлган ташкилотга нисбатан юрисдикцияга эга бўлган давлат;


максимал масса - ҳаво кемасининг эксплуатация ҳужжатларида кўрсатилган сертификатланган максимал учиш (қўниш) массаси;


маслаҳатчи - тегишли малакага эга бўлгани учун текширувда иштирок этаётган вакилга ёрдам кўрсатиш вазифаси давлат томонидан топширилган шахс;


одамлар ўлимига сабаб бўлган авиация ҳалокати (фалокат) - йўловчилардан ёки экипаж аъзоларидан бирортасининг ўлимига ёки бедарак йўқолишига олиб келган, шунингдек, авария ҳолатида ҳаво кемасидан эвакуация қилиш жараёнида бортда бўлган шахслардан бирортасининг ўлимига олиб келган авиация ҳалокати;


одамлар ўлимига сабаб бўлмаган авиация ҳалокати (авария) - йўловчилардан ёки экипаж аъзоларидан бирортасининг ўлимига ёки бедарак йўқолишига сабаб бўлмаган авиация ҳалокати;


парвоз - ҳаво кемасининг ҳаракат бошланишидан (вертикал учишда ер ёки сув сатҳидан кўтарилишидан) то қўниб тўхтагунича (тўхтамасдан учиш-қўниш йўлагини бўшатгунича) ёки вертикал учишда ер (сув) сатҳига қўнгунича ер (сув) устида ва ҳаво ҳудудида ҳаракатланиши;


парвозлар хавфсизлигини таъминлаш бўйича тавсия - авиация ҳалокатлари ва инцидентларининг олдини олиш мақсадини кўзлаб, текширув давомида олинган маълумотлар асосида, ҳеч қандай шароитда авиация ҳалокати ёки инциденти учун айибдор ёҳуд жавобгар аниқланишини мақсад қилмаган ҳолда авиация ҳалокати текшируви ваколатли органи томонидан ишлаб чиқилган таклифлар. Парвозлар хавфсизлигини таъминлаш бўйича тавсиялар, текширув натижаларига кўра парвозлар хавфсизлигини таъминлаш бўйича берилган тавсиялардан ташқари, парвозлар хавфсизлигини таъминлаш бўйича тадқиқотларни ўз ичига олган бошқа бир қатор манбалар асосида ҳам берилиши мумкин;


парвозлар хавфсизлигини таъминлаш бўйича глобал аҳамиятга эга тавсия - такрорланиш эҳтимоли туфайли глобал даражадаги жиддий оқибатларга олиб келиш салоҳияти бўлган тизимли камчиликка тегишли ва парвозлар хавфсизлиги даражасини ошириш учун ўз вақтида чора кўрилишини талаб қиладиган парвозлар хавфсизлигини таъминлаш бўйича тавсия;


рўйхатга олиш давлати - реестрига ҳаво кемаси киритилган давлат;


сабаб бўлувчи омиллар - бартараф этилганда, олди олинганда ёки юзага келмаганда авиация ҳалокати ёки инциденти содир бўлиши эҳтимолини камайтириш ёки ушбу авиация ҳалокати ёки инциденти оқибатларининг оғирлиги даражасини пасайтиришга сабаб бўлиши мумкин бўлган ҳаракатлар (ҳаракатсизлик), ҳолатлар ёки уларнинг бирикмаси. Бунда сабаб бўлувчи омилларни аниқлашда айбни юклаш ёхуд маъмурий, фуқаролик ёки жиноий жавобгарликни белгилаш назарда тутилмайди;


текшириш - ахборот йиғиш ва таҳлил килиш, хулосалар тайёрлаш, шу жумладан сабаблар ва (ёки) тегишли омилларни аниқлаш ва, зарур ҳолларда, парвозлар хавфсизлигини таъминлаш бўйича тавсиялар ишлаб чиқишни ўз ичига олган, авиация ҳалокатининг олдини олишга қаратилган жараён;


фуқаро авиацияси ташкилоти - ҳаво кемасининг эксплуатанти (авиакомпания), сертификатланган таълим муассасаси, ҳаво кемаларига техник хизмат кўрсатиш, ҳаводаги ҳаракатга хизмат кўрсатиш ёки Ўзбекистон Республикаси фуқаро авиациясида парвозларни амалга ошириш ва таъминлаш билан шуғулланадиган ҳар қандай бошқа ташкилот;


фуқаро авиацияси ҳаво кемалари парвозларининг хавфсизлигини таъминлаш Давлат дастури - парвозлар хавфсизлиги даражасини оширишга қаратилган қоидалар ва фаолият турлари ягона мажмуаси;


эксплуатант давлати - эксплуатант фаолиятининг асосий манзили жойлашган ёки, агар эксплуатант бундай жойга эга бўлмаса, эксплуатант доимий равишда бўладиган давлат;


ҳаво кемаси - ҳаво билан ўзаро таъсир ҳисобига, ер сатҳидан қайтган ҳаво билан ўзаро таъсирдан ташқари, атмосферада ҳаракатланадиган учиш аппарати;


ҳаво кемаси эксплуатанти - ҳаво кемаси эксплуатациясини амалга ошириш имконияти эксплуатант сертификати билан тасдиқланган, мулк ҳуқуқи ёки бошқа ашёвий ҳуқуқлар асосида ҳаво кемасига эгалик қиладиган юридик ёки жисмоний шахс;


ҳодиса жойи давлати - ҳудудида авиация ҳалокати ёки инциденти содир бўлган давлат.


4. Ўзбекистон Республикаси ҳудудида фуқаро ҳаво кемалари билан содир бўлган ҳар бир авиация ҳодисаси юзасидан мазкур Қоидаларга мувофиқ тайинланадиган комиссия томонидан мажбурий равишда текширув ўтказилади ва ушбу комиссия зудлик билан ишга киришади.

Фуқаро ҳаво кемалари билан содир бўлган авиация ҳалокатини текшириш ушбу Қоидаларга 2-иловада келтирилган схемага мувофиқ амалга оширилади.

Фуқаро ҳаво кемалари билан содир бўлган авиация инцидентини текшириш ушбу Қоидаларга 3-иловада келтирилган схемага мувофиқ амалга оширилади.

Авиация инциденти ва жиддий авиация инцидентларининг текшируви оғирлиги 2250 кг юқори бўлган ҳаво кемаларида (учувчисиз ҳаво кемаларига ҳам тааллуқли) ўтказилади.


5. Авиация ҳодисаси деб топилган ҳодисани, у ҳақидаги маълумотларни қасддан яшириш, худди шунингдек ушбу ҳодиса тўғрисидаги ахборотни қасддан бузиб кўрсатиш, бортдаги ва ердаги объектив назорат воситаларининг маълумотларига ҳамда авиация ҳодисаси билан боғлиқ бошқа далилий материалларга қасддан шикаст етказиш ёки уларни қасддан йўқ қилиб юборишда айбдор бўлган шахслар Ўзбекистон Республикаси қонунчилигида белгиланган тартибда жавобгарликка тортилади.


6. Авиация ҳодисаси текширувини ўтказишнинг асосий мақсади келажакда авиация ҳалокати ва инцидентларининг олдини олишдан иборат бўлиб, Фуқаро авиацияси ҳаво кемалари парвозларининг хавфсизлигини таъминлаш Давлат дастурининг таркибий қисми хисобланади.

Авиация ҳодисаси текширувини ўтказишда айбдор шахсларни аниқлаш ва жавобгарликни белгилаш мақсади кўзланмайди.

Кимнингдир айби ёки жавобгарлик ҳиссасини аниқлашга қаратилган ҳар қандай суд иши ёки маъмурий иш мазкур Қоидаларга мувофиқ амалга оширилаётган текширувдан алоҳида ўтказилади.


7. Авиация ҳодисаси текширувини ўтказиш жараёни маълумот тўплаш ва таҳлил қилиш, зарур тадқиқотлар олиб бориш, авиация ҳодисасининг сабабларини аниқлаш, ҳисобот ва хулоса тайёрлаш, тавсиялар ишлаб чиқишдан иборатдир.

Авиация ҳодисасининг текшируви кўп омиллилик таомилига асосан амалга оширилиб, бунда авиация транспорт тизимининг нормал фаолиятидан оғишларни аниқлаш ва бу оғишлар ҳаво кемаси парвозининг амалга оширилишига таъсир этишини баҳолаш назарда тутилади.


8. Ўзбекистон Республикаси Транспорт вазирлиги (кейинги ўринларда - Транспорт вазирлиги) авиация ҳодисалари текширувини ташкил қилиш ва ўтказиш бўйича ваколатли орган ҳисобланади.


9. Авиация ҳалокатлари ва инцидентларини текшириш бўйича ваколатли органга 1944 йилдаги Халқаро фуқаро авиацияси тўғрисида конвенциянинг (кейинги ўринларда - Конвенция) 13-иловасига мувофиқ текширув ўтказишда мустақиллик берилади.

Авиация ҳалокатлари ва инцидентлари текширувларини ўтказиш жараёнида комиссияга барча ашёвий далиллар кечиктирилмасдан тақдим этилади. Бошқа турдаги текширув ва муҳокамалар текширув комиссияси ишига тўсқинлик қилмаслиги керак.

Авиация ҳалокати ва инцидентларини текшириш тартиби ва кўлами ушбу Қоидалар талаблари билан белгиланиб, келгусида парвозлар хавфсизлиги даражасини ошириш чораларини кўриш мақсадида юзага келган ҳодисанинг сабабларини, бунга олиб келувчи ва боғлиқ бўлган омилларни аниқлаш ишларини назарда тутади.

Авиация ҳалокати ва инцидентларини текшириш бўйича ёрдамчи йўриқномалар Халқаро фуқаро авиацияси ташкилотининг (кейинги ўринларда - ИКАО) Авиация ҳалокати ва инцидентларини текшириш бўйича қўлланмасида (Doc 9756) кўрсатилган.

Авиация ҳалокати ва инцидентларини текшириш натижалари бўйича Ҳисоботлар давлат тилида ёки Конвенциянинг 13-иловасида кўрсатилган 6 та тилдан (рус, инглиз, араб, испан, хитой, француз) бирида тузилиши мумкин.


10. Ўзбекистон Республикаси фуқаро авиацияси ташкилоти ва идоралари томонидан фуқаро авиацияси ҳаво кемалари билан содир бўлган авиация ҳодисаларини текшириш масалалари бўйича қабул қилинаётган йўриқномалар ва технологик ҳужжатлар мазкур Қоидаларнинг талабларига мувофиқ бўлиши керак.


11. Текширувни ўтказиш учун тайинланган комиссия, авиация ҳалокатлари ва инцидентларининг олдини олиш манфаатини кўзлаган ҳолда текширув ишлари тугаши билан, иложи борича қисқа муддат ичида, имкон қадар 12 ой давомида текширув натижаларига кўра Авиация ҳалокати ёки инциденти бўйича ўтказилган текширувнинг якуний ҳисоботини (кейинги ўринларда - Якуний ҳисобот) эълон қилади.

Транспорт вазирлиги авиация ҳалокати ёки инцидентида иштирок этган авиация ходимларининг фамилияси, исми ва отасининг исми оммага ошкор бўлмаслиги учун зарур чораларни кўради.


12. Мутахассисларини текширув комиссиясига юборган ташкилотлар маъмурияти текширув натижаларига нисбатан салбий муносабат билдирган ҳолларда фуқаро авиацияси ташкилотларининг раҳбарлари ушбу текширувда қатнашган мутахассисларга нисбатан ҳеч қандай интизомий ва (ёки) бошқа жазо чораларини қўлламаслиги лозим.


13. Авиация ҳодисалари улар содир бўлган жой, сабаблари ва вужудга келган оқибатларининг оғирлигига кўра қуйидагича таснифланади:

а) авиация ҳалокатлари вужудга келган оқибатлари оғирлигидан келиб чиқиб, қуйдагиларга ажратилади:

одамлар ўлимига сабаб бўлган авиация ҳалокати (фалокатлар);

одамлар ўлимига сабаб бўлмаган авиация ҳалокати (авариялар);

б) авиация инцидентлари;

в) жиддий авиация инцидентлари.

Ҳодисада бир нечта ҳаво кемалари қатнашганда, вужудга келган оқибатлари ҳар бир ҳаво кемаси учун алоҳида таснифланиши керак.


14. Ҳодисада бир нечта ҳаво кемалари қатнашганда, битта ҳодиса сифатида текширилади, вужудга келган оқибатлар эса ҳар бир ҳаво кемасига нисбатан алоҳида таснифланади. Текширув натижаларига кўра умумий Якуний ҳисобот ва ҳар бир ҳаво кемаси учун ахборот ҳисоботлари расмийлаштирилади.


15. Ҳар бир фуқаро авиацияси ташкилотида Транспорт вазирлиги билан келишилган ҳолда ушбу Қоидаларга асосан авиация ҳалокати ва инцидентлари содир бўлганда мансабдор шахсларнинг ҳаракатлари тартиби, мажбуриятлари ва масъулиятини белгилайдиган махсус йўриқнома ишлаб чиқилган бўлиши шарт.



2-БОБ. АВИАЦИЯ ҲАЛОКАТЛАРИНИ ТЕКШИРИШ

        

       

1-§. Авиация ҳалокати тўғрисида

хабар бериш

         

16. Авиация ҳалокати тўғрисида хабар топган шахслар зудлик билан бу ҳақда маҳаллий ҳокимият органлари ёки фуқаро авиацияси ташкилотига маълум қилиши керак.

Раҳбар лавозимидаги мансабдор шахсларни тезкор хабардор қилиш, авариядан қутқариш куч ва воситаларини юбориш, текшириш бўйича комиссия ташкил қилиш ва йиғиш учун фуқаро авиацияси ташкилотларида (авиакомпанияларда) авиация ҳалокати тўғрисидаги маълумотни етказиш бўйича тартиб тасдиқланади.


17. Аэродром диспетчерлик пунктлари, ташкилотларнинг ишлаб чиқариш - диспетчерлик хизматлари, Ўзбекистон Республикаси ҳаво ҳудудидан фойдаланишни бошқаришнинг ягона тизими бош ва туман марказлари, аэропортларнинг марказий ишлаб чиқариш-диспетчерлик хизмати диспетчерлари фуқаро ҳаво кемаси билан содир бўлган авиация ҳалокати тўғрисида маълумот олгандан сўнг, дастлабки хабарларни дарҳол Транспорт вазирлиги, Ўзбекистон Республикаси Давлат хавфсизлик хизмати, Транспорт прокуратураси, Ҳаво ҳужумидан мудофаа қўшинлари ва Ҳарбий-ҳаво кучлари органлари манзилларига юборади.

Хабар авиация ҳалокати содир бўлган ҳудуддаги фуқаро авиацияси ташкилоти раҳбари ва ҳаво кемаси эксплуатантига (эгасига) ҳам юборилади.


18. Авиация ҳалокати тўғрисида дастлабки хабарни олгандан сўнг Транспорт вазирлиги зудлик билан Вазирлар Маҳкамаси, Фавқулодда вазиятлар вазирлиги, Ички ишлар вазирлиги, Давлат хавфсизлик хизмати, Қуролли Кучларнинг Авиация парвозлари хавфсизлиги хизмати, Транспорт прокуратураси ва Авиаходимлар касаба уюшмаси марказий қўмитасига хабар беради.

Хорижий давлат ҳаво кемаси билан содир бўлган авиация ҳалокати тўғрисидаги маълумот қўшимча равишда Ўзбекистон Республикаси Ташқи ишлар вазирлиги, ҳаво кемаси рўйхатга олинган давлатнинг дипломатик ваколатхонаси ва авиация ҳалокатига учраган ҳаво кемаси тегишли бўлган авиакомпания ваколатхонасига юборилади.


19. Хорижий давлат ҳудудида Ўзбекистон Республикаси ҳаво кемаси билан содир бўлган авиация ҳалокати тўғрисида дастлабки хабар Ўзбекистон Республикаси фуқаро авиацияси ташкилотининг ҳодиса жойидаги вакили томонидан Транспорт вазирлигига юборилади.

Авиация ҳалокати содир бўлган давлат ҳудудида Ўзбекистон Республикаси фуқаро авиацияси ташкилотининг ваколатхонаси бўлмаган тақдирда, дастлабки хабар оператив дипломатик каналлар бўйича ёки экипаж аъзолари томонидан ҳаводаги ҳаракатни бошқариш каналлари орқали ёҳуд Ўзбекистон Республикасининг ҳодиса содир бўлган давлатда аккредитациядан ўтган расмий вакили томонидан етказилиши мумкин.


20. Авиация ҳалокати содир бўлган жой ёки ҳудуддаги фуқаро авиацияси ташкилотининг раҳбари дастлабки хабарни олгач, дарҳол Транспорт вазирлигига дастлабки маълумотни жўнатади, шунингдек, авиация ҳалокати содир бўлган жой бўйича маҳаллий ижро ҳокимияти органи раҳбарияти, Ўзбекистон Республикаси Транспорт прокуратураси, Давлат хавфсизлик хизмати ва Фавқулодда вазиятлар вазирлиги, Ички ишлар вазирлигининг транспортга доир маҳаллий ва ҳудудий органларига хабар беради.

Дастлабки маълумот мазмуни қуйидагилардан иборат бўлиши лозим:

ҳодиса тури;

ҳалокат санаси, вақти (маҳаллий ва UTC (Coordinated Universal Time)), жойи;

ҳаво кемасининг русуми, қайси давлатга тегишлилигини ва рўйхат рақамини танитиш белгилари, заводда берилган рақам ва ҳаво кемаси эгасининг номи;

ҳаво кемаси эгаси, эксплуатанти, ижарачиси, мавжуд бўлса, ҳаво кемаси лойиҳаловчиси ва ишлаб чиқарувчиси;

ҳодиса содир бўлган вақтдаги об-ҳаво шароити;

ҳаво кемаси командирининг малака даражаси ва экипаж аъзоларининг фуқаролиги;

топшириқ характери, парвознинг бошланғич ва етиб бориш пунктлари кўрсатилган ҳолда рейс рақами;

охирги учиб чиқиш пункти ва мўлжалланган қўниш пункти;

ҳаво кемасининг осон аниқланадиган географик нуқтага (пунктга), кенглик ва узунликка нисбатан жойлашуви;

ҳалокат содир бўлган жойнинг физик-географик хусусиятлари;

дастлабки маълумот берилаётган вақт ҳолатига кўра авиация ҳалокати билан боғлиқ аниқ маълум бўлган вазият;

ҳаво кемасининг бортидаги экипаж аъзолари ва йўловчилар, шу жумладан ҳалоқ бўлганлар ва жароҳат олганлар сони, шунингдек, ҳаво кемаси бортида бўлмаган ҳалок бўлган ва жароҳатланганлар сони;

йўловчиларнинг фуқаролиги;

бортда хавфли юкнинг мавжудлиги ва хусусияти;

ҳаво кемасининг шикастланиш даражаси;

қидириш ва авариядан қутқариш ишларини ташкил этиш ва ўтказиш тўғрисида маълумотлар;

маълумот тақдим этиш вақтида содир бўлган авиация ҳалокати бўйича маълум бўлган бошқа ишончли маълумотлар.

Юқорида қайд этилган маълумотлардан бирортасининг йўқлиги дастлабки маълумот берилишини кечиктиришга сабаб бўлмаслиги керак. Дастлабки маълумотда ҳалокатнинг ҳолати ва сабаблари ҳақида тахминий маълумотлар бўлмаслиги керак.


21. Транспорт вазирлиги авиация ҳалокати тўғрисида дастлабки маълумотни олганда зудлик билан:

ҳаво кемаси рўйхатга олинган давлатга;

ҳаво кемаси эксплуатанти давлатига;

ҳаво кемасини лойиҳаловчи давлатга;

ҳаво кемасини ишлаб чиқарувчи давлатга;

ҳаво кемасининг максимал массаси 2250 килограммдан ортиқ бўлса ёхуд ҳаво кемаси турбореактив ҳаво кемаси ҳисобланса, ИКАОга;

авиация ҳодисаси хорижий давлат ҳаво кемаси билан содир бўлган бўлса ва/ёки ҳаво кемаси бортида ҳалок бўлган ёки жиддий тан жароҳати олганлар қаторида хорижий давлатлар фуқаролари мавжуд бўлса, Ўзбекистон Республикаси Ташқи ишлар вазирлигига хабарнома юборади.

Хабарномада, имкон қадар, Конвенцияга 13-иловада назарда тутилган ва ушбу Қоидаларнинг 20-бандида кўрсатилган маълумотлар мавжуд бўлиши керак.

Хабарнома содда тилда баён этилади ва мавжуд бўлган маълумотларни ўз ичига олади. Тўлиқ маълумот йўқлиги хабарнома юборилишини кечиктиришга сабаб бўлмаслиги керак.

Юборишда ҳаддан ташқари кечикишга сабаб бўлмаса, хабарнома уни қабул қилувчилар томонидан фойдаланиладиган тилни ҳисобга олган ҳолда ИКАО ишчи тилларидан бирида тузилади.

Транспорт вазирлиги хабарномада батафсил кўрсатилмаган ва мазкур ҳодиса билан боғлиқ маълум бўлган бошқа маълумотларни имконият пайдо бўлиши билан юборади.


22. Авиация ҳалокати содир бўлган жойга етиб келган вақтдан эътиборан уч кун давомида текширув комиссияси раиси текшириш комиссиясини тайинлаган раҳбарга ва Транспорт вазирлигига имкон қадар қуйидаги маълумотларни ўз ичига олиши лозим бўлган кейинги хабарномани юборади:

ҳалокат санаси, вақти (маҳаллий ва UTC), жойи, тури, ҳаво кемаси русуми, қайси давлатга тегишлилигини ва рўйхат рақамини танитиш белгилари, кимга тегишлилиги, эгаси (эксплуатант) тўғрисидаги маълумотлар, ҳаво кемасининг (двигателларнинг) заводда берилган рақами, эксплуатация бошланган вақтдан эътиборан ҳаво кемасининг (двигателларнинг) ишлаган вақти, ўтказилган таъмирлар сони, охирги таъмир санаси ва жойи, таъмирдан кейин ишлаган вақти;

авиация ҳалокати содир бўлган вақтга яқин об-ҳаво шароитлари (об-ҳаво шароитлари нима билан боғлиқлиги, ерга яқин шамол тезлиги ва йўналиши, булутларнинг миқдори, шакли ва баландлиги, кўриш масофаси, хавфли об-ҳаво шароитлари мавжудлиги);

ҳаво кемаси командирининг фамилияси, исми, отасининг исми (текширувчи, унинг лавозими), даражаси, минимуми, умумий парвоз соатлари, шу жумладан ушбу русумдаги ҳаво кемасида (шунингдек, ҳаво кемаси командири сифатида);

экипаж таркиби (лавозимлари, фамилиялари, исми, отасининг исми);

парвоз топшириғи хусусияти, сўнгги учиб чиқиш аэропорти (пункти) ва бориш белгиланган қўниш пункти кўрсатилган ҳолда парвоз йўналиши;

бортдаги йўловчилар сони ва фуқаролиги;

ҳалокат оқибатлари (ҳалок бўлганлар сони, уларнинг фуқаролиги, жиддий тан жароҳати олган шахслар сони);

юкнинг хусусияти ва оғирлиги;

ҳалокат билан боғлиқ вазиятнинг қисқача тавсифи;

ҳаво кемасининг шикастланиш даражаси;

текшириш давомида аниқланган муҳим фактлар;

шошилинч профилактика тадбирларини ўтказиш бўйича таклифлар.


23. Ҳалокатга учраётган ҳаво кемалари ҳақида хабар бериш, қидириш ва авариядан қутқариш ишлари Ўзбекистон Республикаси Ягона авиация қидириш-қутқарув хизмати томонидан Қидириш-қутқарув ва авария ҳолатида ишларни бажариш қоидалари ва мазкур Қоидаларга мувофиқ амалга оширилади.



2-§. Текширувни ташкил қилиш


24. Ўзбекистон Республикаси ҳудудида фуқаро авиацияси ҳаво кемалари билан содир бўлган авиация ҳалокатларининг холисона ва малакали текширувини ташкил қилиш ва таъминлаш маҳаллий ижро ҳокимияти органлари, прокуратура органлари, ҳаво кемаси ишлаб чиқарувчилари, лойиҳаловчилари, эгалари, эксплуатация қилувчилари, ҳаво кемаси рўйхатга олинган давлатнинг ва Ўзбекистон Республикаси бошқа манфаатдор вазирликлари, идоралари, ташкилотларининг вакиллари иштироки билан Транспорт вазирлигига юкланади.


25. Ҳалокат оқибатлари манфаатларига таъсир этган бошқа давлатларнинг ташкилотлари, жисмоний шахслари авиация ҳалокатлари текширувида иштирок этиши мумкин.


26. Авиация ҳалокати содир бўлган жой, унинг оқибатлари, ҳаво кемаси кимга тегишлилигидан келиб чиққан ҳолда авиация ҳалокатлари қуйидагилар томонидан ташкил қилинадиган комиссиялар ёрдамида текширилади:

a) Транспорт вазирлиги томонидан - Ўзбекистон Республикаси ҳудудида фуқаро ва экспериментал авиация ҳаво кемалари билан содир бўлган, бошқа давлатлар, вазирликлар, идораларнинг манфаатларига таъсир қилмаган авиация ҳалокатлари;

б) Ўзбекистон Республикаси Ҳукумати томонидан Ўзбекистон Республикаси ҳудудида давлат ва фуқаро ёки давлат ва экспериментал авиацияси манфаатларига дахлдор бўлган авиация ҳалокатлари.

Ҳар бир алоҳида ҳолатда бундай авиация ҳалокатининг текширувини ўтказиш Ўзбекистон Республикаси Ҳукуматининг қарорига кўра Давлатлараро авиация қўмитасига топширилиши мумкин.


27. Ўзбекистон Республикаси ҳудудида хорижий фуқаро ҳаво кемалари билан содир бўлган авиация ҳалокатларини текшириш ишлари мазкур Қоидалар ва Конвенцияга 13-иловада баён этилган тартиб-таомилларга мувофиқ амалга оширилади.

Текширувни ўтказиш ваколати ҳаво кемаси рўйхатга олинган давлатга ёки эксплуатант давлатга берилиши мумкин. Текширув бошқа давлатга топширилган тақдирда, ушбу текширувда иштирок этиш учун Транспорт вазирлиги ўз вакилини тайинлайди.


28. Ўзбекистон Республикаси фуқаро авиацияси ҳаво кемалари билан хорижий давлатлар ҳудудида содир бўлган авиация ҳалокатларининг текшируви ИКАО қоидалари ва ҳодиса содир бўлган давлатнинг авиация ҳалокатларини текшириш бўйича миллий қоидаларига мувофиқ:

ҳодиса содир бўлган давлат томонидан ташкил қилинадиган комиссия;

Давлатлараро авиация қўмитаси (авиация ҳалокати Фуқаро авиацияси ва ҳаво ҳудудидан фойдаланиш тўғрисидаги битимда иштирок этувчи давлатларида содир бўлган бўлса) томонидан ташкил қилинадиган комиссия томонидан амалга оширилади.

Бундай ҳолларда Транспорт вазирлиги текширувда иштирок этиш учун ўз вакилларини юборади (тайинлайди).

Вакилга ёрдам бериш учун маслаҳатчилар тайинланиши мумкин.

Зарур ҳолларда, Транспорт вазирлиги барча мавжуд ахборотдан фойдаланиб, вазиятни ва сабабларни батафсил ўрганиш учун ўз комиссиясини тайинлаши мумкин.

Авиация ҳалокати содир бўлган жой муайян давлат ҳудудида жойлашганлигини аниқлаш имкони бўлмаса, текширувни ҳаво кемаси рўйхатга олинган давлат тайинлайди ва ўтказади. Бироқ, у текширув ўтказишни бутунлай ёки қисман, ўзаро келишув асосида, бошқа давлатга топшириши мумкин.

ИКАОнинг Авиация ҳалокати ва инцидентларини текшириш бўйича қўлланмасида (Doc 9756) текширувни ташкил қилиш, ўтказиш ва назорат қилиш бўйича йўриқномалар мавжуд. Бундан ташқари, ушбу қўлланмага қўшимчаларда йирик авиация ҳалокатларини текшириш учун малакали ёрдам ва ускуналарни тақдим этиши мумкин бўлган давлатларнинг рўйхати келтирилган.


29. Авиация ҳалокатини текшириш комиссияси давлат комиссияси мақомига эга.

Комиссиянинг умумий фаолияти раис раҳбарлигида ташкил этилади ва амалга оширилади.

Авиация ҳалокати текшируви иштирокчилари ушбу Қоидаларга 4-иловада белгиланган ҳуқуқ ва мажбуриятларга эга бўлади.


30. Ҳаво кемасини лойиҳалаштирган, ишлаб чиқарган, рўйхатга олган давлат ва ҳаво кемаси эксплуатантининг давлати авиация ҳалокати текширувида иштирок этиш учун вакилини тайинлаш ҳуқуқига эга.

Ҳаво кемаси двигатели ёки асосий агрегатлари лойиҳалаштирувчисининг давлати ёки ишлаб чиқарувчининг давлати авиация ҳалокати текширувида иштирок этиш тўғрисида таклиф билдириши мумкин.

Ҳаво кемаси рўйхатдан ўтказилган давлат ва эксплуатант давлати вакилига ёрдам тариқасида эксплуатант томонидан тавсия этилган бир нафар ёки бир нечта маслаҳатчини тайинлаши мумкин.

Ҳаво кемаси рўйхатдан ўтказилган давлат ва эксплуатант давлати ўз вакилини тайинламаганда Транспорт вазирлиги текширувда иштирок этиш учун ҳаво кемаси эксплуатантининг вакилини таклиф этиши мумкин.


31. Лойиҳаловчининг давлати ва ишлаб чиқарувчининг давлати ўзларининг вакилларига ёрдам кўрсатиш учун ҳаво кемаси турининг конструкцияси ва якуний йиғиш ишлари учун масъул бўлган ташкилотлар томонидан тавсия этилган битта ёки бир нечта маслаҳатчини тайинлаши мумкин.


32. Лойиҳаловчининг давлати ва ишлаб чиқарувчининг давлати ўзларининг вакилларини тайинламаганда Транспорт вазирлиги текширувда иштирок этиш учун ҳаво кемаси турининг конструкцияси ва якуний йиғиш ишлари учун масъул бўлган ташкилотларни таклиф этиши мумкин.


33. Мурожаатга биноан маълумотлар, ускуналар ёки экспертларни тақдим этаётган ҳар қандай давлат текширувда иштирок этиш учун вакилини тайинлаши мумкин.


34. Авиация ҳалокати содир бўлган жойда текширувни ўтказиш учун оператив базани (алоқа ва борт ёзув ускуналарининг маълумотларини таҳлил қилиш воситаларини, махсус техникани ва ҳ.к.) тақдим этаётган ёки қидирув-қутқарув операциялари ёҳуд қолдиқларни чиқариб олиш операцияларида иштирок этаётган ёки альянс (авиакомпаниялар бирлашмаси) ёки кодлардан биргаликда фойдаланиш бўйича эксплуатант билан ҳамкорлик қиладиган ҳар қандай давлатга ушбу текширувда иштирок этиш учун ўз вакилини тайинлаш таклиф этилиши мумкин.


35. Вакил тайинлаган давлат текширув ўтказишда ўз вакилига ёрдам кўрсатиш учун битта ёки бир нечта маслаҳатчини тайинлаши мумкин. Маслаҳатчиларга вакилларнинг текширувда самарали иштирок этиши учун зарур бўлган даражада, вакил раҳбарлигида текширувда иштирок этиш учун рухсат берилади.


36. Авиация ҳалокати юзасидан текширув ўтказиш жараёнида ҳалок бўлганлар ёки жиддий тан жароҳати олганлар орасида чет эл фуқаролари мавжудлиги аниқланса, бу давлат текширувда иштирок этиш учун ўз экспертини (экспертларини) тайинлаш тўғрисида мурожаат этиши мумкин.

Тайинланган эксперт (экспертлар) қуйидаги ҳуқуқларга эга:

авиация ҳалокати содир бўлган жойга ташриф буюриш;

авиация ҳалокати, шунингдек, эксперт (экспертлар) тайинлаган давлатнинг фуқароси ҳисобланган йўловчиларнинг ўлими сабаблари, улар олган тан жароҳати характери, оғирлиги, сабаблари ҳақида эълон қилиш учун рухсат берилган тегишли аниқ маълумотларга ва текширув олиб борилиши жараёни ҳақидаги ахборотга эга бўлиш;

Якуний ҳисобот нусхасини олиш.


37. Ҳар қандай давлатнинг вакили, маслаҳатчилари ва экспертлари текширув олиб борилаётган вақтда Ўзбекистон Республикасида доимий бўлиши назарда тутилмайди.


38. Хорижий давлатларнинг вакиллари, уларнинг маслаҳатчилари ва экспертлари, одатда комиссия таркибига киритилмайдилар.

Алоҳида ҳолларда, Транспорт вазирлиги раҳбарияти қарорига кўра лойиҳаловчи, ишлаб чиқарувчи ва рўйхатга олувчи давлатнинг вакиллари текширув комиссияси таркибига киритилиши мумкин.


39. Комиссия ва хорижий давлатларнинг вакиллари ҳаракатларини мувофиқлаштириш, вакилларда текширувни ўтказиш юзасидан пайдо бўладиган барча масалаларни ҳал қилиш комиссия раисига юклатилади.

Хорижий давлатлар вакилларининг текширувда иштирок этиши билан боғлиқ бўлган барча масалалар ушбу давлатларнинг вакиллари орқали комиссия раиси томонидан ҳал қилинади.


40. Давлатларнинг вакиллари ва уларнинг маслаҳатчилари Конвенцияга 13-иловага биноан белгиланиб, Транспорт вазирлиги раҳбарияти билан келишилган ҳолда ва комиссия раиси назорати остида уларга қуйидаги ҳуқуқлар берилиши мумкин:

авиация ҳалокати содир бўлган жойга ташриф буюриш;

ҳаво кемаси ёки унинг қисмларини кўздан кечириш;

гувоҳлар кўрсатмалари мавжуд бўлган маълумотни олиш ва уларга бериладиган саволлар мавзуларини таклиф этиш;

ишга тааллуқли бўлган ашёвий далиллар билан танишиш;

ишга тааллуқли бўлган ҳужжатлардан нусха олиш;

парвоз маълумотларини таҳлил қилишда иштирок этиш;

текширув мақсадида агрегатларни кўздан кечириш ва тадқиқотлар ўтказиш, техник маслаҳатлар бериш, синаш ва моделлаштириш каби текширув тадбирларида авиация ҳалокати содир бўлган жойдан ташқарида иштирок этиш;

мажлисларда иштирок этиш;

текширувнинг турли жиҳатлари бўйича фикр билдириш.


41. Вакил ва унинг маслаҳатчилари ўзларида мавжуд бўлган барча тегишли маълумотларни текширув ўтказаётган давлатга тақдим этиши шарт ва текширув ўтказаётган давлатнинг рухсатисиз текширув жараёни ва натижалари тўғрисида маълумотларни тарқатмаслиги лозим.

Вакил ёки унинг маслаҳатчилари томонидан текширув жараёни ва натижалари тўғрисида маълумотлар тегишли рухсатсиз тарқатилганлиги аниқланганда, улар Комиссия раиси томонидан текширувдан четлатилади.

Бунда, вакил ёки унинг маслаҳатчиларини тайинлаган давлатнинг ваколатли органи ҳам хабардор қилинади.


42. Текширувга тегишли бўлган маълумотларни тўплаш ва ёзиб олиш вакил келишини кутиш сабабли кейинга қолдирилмаслиги керак.

Транспорт вазирлиги қарори билан вакилларнинг текширувда иштирок этиш даражаси кенгайтирилиши мумкин.


43. Транспорт вазирлиги рухсати билан вакиллар парвозлар хавфсизлигини таъминлашга қаратилган тегишли чораларни кўриш учун ўз давлатларига маълумот бериши мумкин.


44. Ҳаво кемаси рўйхатдан ўтказилган давлат, эксплуатант, лойиҳаловчи ёки ишлаб чиқарувчининг давлати томонидан мурожаат билан чиқаётган давлатнинг вакили келиб кўздан кечирмагунча ҳаво кемасига тегмаслик тўғрисидаги мурожаат келиб тушса, амалий жиҳатдан бажариш мумкинлиги ва мазкур Қоидаларга мувофиқлигига қараб, бундай мурожаатни бажариш учун барча зарур чоралар кўрилади.


45. Қўшимча маълумотлар, ускуналарни олиш ёки экспертларни жалб қилиш зарур бўлган ҳолларда текширувни ўтказаётган орган ҳар қандай давлатга унинг текширув органлари орқали бундай маълумотларни, ускуналарни ёки экспертларни юбориш юзасидан мурожаат қилади.


46. Мурожаатга биноан қўшимча маълумотлар, ускуналар ёки экспертларни тақдим этаётган ҳар қандай давлат авиация ҳалокати текширувида иштирок этиш учун ўзининг вакилини тайинлаши мумкин. Бундай давлатнинг вакили ёки экспертлари текширувда иштирок этиши даражаси, агар у давлат ҳаво кемаси рўйхатдан ўтказилган давлат, эксплуатант, лойиҳаловчи ёки ишлаб чиқарувчининг давлати ҳисобланмаса, қатъий уларни текширувга жалб қилиш масалалари доираси билан чекланади. Вакиллар иштирок этишининг аниқ даражаси ва шакллари ҳар бир алоҳида ҳолатда комиссия раиси томонидан белгиланади.


47. Авиация ҳалокатига учраган ҳаво кемасига эгалик қилувчи ташкилот (эксплуатант) ва ҳодиса содир бўлган жойнинг фуқаро авиацияси ташкилоти, авиация ҳалокати текширувида иштирок этиши ва авиация ҳалокати текширувини ўтказиш комиссияси ишини таъминлаш юзасидан маҳаллий ижро ҳокимияти органлари ва ўзини ўзи бошқариш органлари билан ҳаракатларини мувофиқлаштириши шарт.


48. Зарур ҳолатларда авиация ҳалокати текширув комиссияси таркибига Ўзбекистон Республикаси фуқаро авиацияси керакли хизматлари, бўлинмалари, ишлаб чиқариш комплекслари, вазирлик ва идораларининг тайёргарликдан ўтган малакали мутахассислари жалб қилинади.


49. Текширув комиссияси таркиби раис, раис ўринбосари, штаб бошлиғи (котиб) ва комиссия аъзоларидан иборат бўлиши керак.

Комиссия ишига жалб қилинадиган мутахассислар кичик комиссиялар ва ишчи гурухлар таркибига киритилиши ёки экспертлар сифатида ишлаши мумкин.


50. Манфаатдор идоралардан комиссия таркибига киритиладиган номзодлар ҳақидаги маълумот, текширувни ташкил этувчи идорага у томонидан мурожаат этилганидан сўнг имкон қадар қисқа вақт ичида тақдим этилади.


51. Текширувда иштирок этиш учун мутахассисларни ажратиш тўғрисида мурожаат юборилган ташкилот раҳбари, ушбу ташкилотнинг ташкилий-ҳуқуқий шакллари ва мулкчилик шаклидан қатъи назар, уларни келишув бўйича авиация ҳалокатини текшириш доирасида ишларни бажариш учун зарур бўлган вақтга комиссия ихтиёрига юборади.


52. Комиссия, унинг ишчи органлари таркибида ёки экспертлар сифатида ишлаш учун текширув ўтказилишини белгилаган орган ходимлари, тегишли ҳудуддаги ижро ҳокимияти органларининг вакиллари, ташкилий-ҳуқуқий ва мулкчилик шаклидан қатъи назар манфаатдор ташкилотлар ходимлари, шу жумладан илмий-тадқиқот ва конструкторлик ташкилотлари, авиация техникаси лойиҳаловчилари, ишлаб чиқарувчилари ва эксплуатация қилувчилари, аэропортлар, авиация таъмирлаш ташкилотлари, авиация-техника база ва марказлари, ўқув муассасалари, ҳаводаги ҳаракатга хизмат кўрсатиш ташкилотлари, гидрометеорология ва атроф муҳитни мониторинг қилиш, тиббиёт муассасаларининг мутахассислари жалб қилиниши мумкин.


53. Текшириш комиссияси аъзолари ва текширувда иштирок этаётган мутахассислар тегишли малакага эга бўлиши керак ва авиация ҳалокати учун бевосита жавобгар бўлмаслиги керак.


54. Транспорт вазирлиги авиация ҳалокатлари текширувини ҳуқуқни муҳофаза қилиш органлари иштирокисиз мустақил равишда ўтказади ва ўз ҳаракатларини Ўзбекистон Республикасининг прокуратура, ички ишлар ва давлат хавфсизлик хизмати органлари вакиллари билан мувофиқлаштиради.


55. Прокуратура, давлат хавфсизлиги, ички ишлар органлари, касаба уюшмалари вакиллари комиссия раиси билан ҳамжиҳатликда иш тутиб, авиация ҳалокати текшируви билан боғлиқ ишларини мувофиқлаштириб борадилар.


56. Текширувни ташкил этиш масалалари бўйича манфаатдор вазирлик ва идоралар ҳамда ишлаб чиқариш мажмуалари билан ўзаро тезкор ҳаракатларни:

Ўзбекистон Республикаси фуқаро авиациясиясида - Ўзбекистон Республикаси Транспорт вазирлиги раҳбарлари;

бошқа вазирлик ва идораларда - тегишли вазирлик ва идоралар раҳбарларининг ўринбосарлари;

ўқув муассасаларида - таълим муассасалари раҳбарлари амалга оширади.


57. Авиация ҳалокати содир бўлган жойда ўтказилаётган текшириш, Ўзбекистон Республикаси Ҳаво кодексига мувофиқ, табиий офатлар оқибатларини тугатиш ишларига тенглаштирилган алоҳида шароитларда бажариладиган ишлар қаторига киради.

Маҳаллий ҳокимият органлари, ҳарбий қисмлар қўмондонлиги, корхоналар, муассасалар, ташкилотлар ва фуқаролар авиация ҳалокатини текшириш комиссиясига ҳар томонлама кўмаклашиши шарт.


58. Маҳаллий ижро ҳокимияти органлари, фуқароларнинг ўз ўзини бошқариш органлари фуқаро авиацияси ташкилотларини жалб этган ҳолда авиация ҳалокатини текшириш комиссияси аъзолари ва текширувга жалб қилинадиган мутахассислар авиация ҳалокати содир бўлган жойда ишларни олиб бориши учун барча зарур шароитларни яратади, шу жумладан тегишли кийим-кечак, пойабзал, шахсий ҳимоя воситалари, транспорт ва алоқа воситалари, зарур жиҳозлар, сарфланадиган материаллар, турар жой ва озиқ-овқат билан бепул таъминлайдилар.


59. Авиация ҳалокатини текшириш комиссияси ишини таъминлаш харажатлари, шу жумладан комиссиянинг топшириғи асосида махсус тадқиқотлар ўтказиш, шунингдек, текшириш комиссиясининг мурожаатига биноан мутахассисларни хизмат сафарига юбориш харажатлари ҳаво кемасининг эгаси (эксплуатант) томонидан молиялаштирилади ва кейинчалик ушбу маблағлар Ўзбекистон Республикаси қонунчилик ҳужжатларида белгиланган тартибда қопланади.


60. Авиация ҳалокатини текшириш комиссияси аъзолари, шунингдек, авиация ҳалокатини текшириш учун жалб қилинадиган шахслар хизмат сафари гувоҳномасини тақдим этганда авиация ҳалокати рўй берган жойга бориш ёки текшириш билан боғлиқ ишлар юзасидан ҳаракатланиш чоғида умумий фойдаланишдаги транспортда ҳаракатланиш учун навбатдан ташқари чипта сотиб олиш ҳуқуқига эга бўлади.

Ҳаво транспортидан фойдаланишда, авиация ҳалокатини текшириш комиссияси аъзолари ҳамда авиация ҳалокатини текширишга жалб қилинадиган шахслар, хизмат сафари гувоҳномасини тақдим этганда, Халқаро ҳаво транспорти ассоциацияси (International Air Transport Association - IATA) 788-сон текширувчиларни авария ва ҳалокатлар жойига етказиш тўғрисидаги қарорига (резолюция) асосан, ташкилий-ҳуқуқий ва мулкчилик шаклидан қатъи назар, авиация соҳаси ташкилотларининг ҳаво кемаларида бепул парвозни амалга ошириш (хизмат доирасида бепул чипта олиш) ҳуқуқидан фойдаланади.

Авиация ҳалокатини текшириш комиссияси аъзолари ҳамда авиация ҳалокатини текширишга жалб қилинадиган шахслар аэропортларда, хизмат сафари гувоҳномасини тақдим этганда, расмий делегациялар залида кўрсатиладиган хизматлардан фойдаланади.


61. Авиация ҳалокати содир бўлган жойга тезкор етиб бориш учун Транспорт вазирлиги мутахассислари, шунингдек, амалдаги учиш гувоҳномасига эга бўлмаган шахслар, Транспорт вазирлиги раҳбарияти кўрсатмасига асосан Ўзбекистон Республикаси фуқаро авиацияси маҳаллий ёки халқаро йўналишларида парвозларни бажараётган ҳаво кемалари экипажларининг парвоз топшириғига белгиланган тартибда киритилиши мумкин. Парвоз топшириғига киритилган мутахассис экипаж аъзолари билан бир қаторда таъминотнинг барча турларидан, ҳаво кемаси эксплуатанти ҳисобидан, фойдаланади.


62. Транспорт вазирлиги Давлатлараро авиация қўмитасининг Авиация ҳалокатларини текшириш комиссиясига ёки ҳар қандай давлатга кўмак ва ёрдам кўрсатиш, шу жумладан, ҳар қандай авиация ҳалокатини текшириш учун мутахассисларини юбориш тўғрисида мурожаат билан чиқиш ҳуқуқига эга.



3-§. Авиация ҳалокати содир бўлганда мансабдор

шахсларнинг дастлабки ҳаракатлари


63. Авиация ҳалокати содир бўлган пайтдан бошлаб авиация ҳалокати содир бўлган жойда дастлабки ҳаракатларни амалга ошириш учун жавобгарлик шу жой ва ҳудуддаги фуқаро авиацияси ташкилоти раҳбарига, у етиб келгунига қадар эса - ҳаво кемасининг командирига юклатилади.

Авиация ҳалокатини текшириш комиссияси ҳодиса жойига етиб келган вақтдан бошлаб текширув юзасидан барча ҳаракатлар бўйича жавобгарлик комиссия Раисига юкланади.


64. Ҳалокатга учраган ҳаво кемаси экипаж аъзолари, бошқа фуқаролар, шунингдек, юридик шахслар, маҳаллий ижро ҳокимияти органлари, маҳаллий давлат бошқарув органлари авиация ҳалокатини текшириш комиссияси келгунига қадар ҳалокатга учраган ҳаво кемаси, унинг таркибий қисмлари, кема ичидаги ва ер устидаги объектив назорат воситалари, ҳаво кемаси бортида мавжуд бўлган ҳамда авиация ҳалокатига ташқаридан сабаб бўлган предметларнинг сақланишини таъминлаш учун барча мумкин бўлган чораларни кўриши керак.


65. Авиация ҳалокати аэродромдан ташқарида содир бўлганда ёки мажбурий қўниш амалга оширилганда, ҳаво кемаси командири экипаж аъзолари билан биргаликда Учиш - эксплуатация қўлланмасида йўловчиларни эвакуация қилиш ва ёнғинни ўчириш бўйича назарда тутилган ҳаракатларни амалга оширади. Ҳаво кемаси ёнмаётганига ишонч ҳосил қилгач, ҳаво кемаси командири ҳодиса содир бўлган ҳудудга масъул бўлган вакил келгунига қадар:

зудлик билан ҳаво кемасида электр таъминотини бутунлай ўчириб қўйиши (бу эвакуация қилишга тўсқинлик қилмаса) ва ёзувчи ускуналар ўчирилганига ишонч ҳосил қилиши;

экипаж кабинасида бошқарув пультлари ва ёзувчи ускуналарнинг дахлсизлигини таъминлаш;

тижорат юкларининг ва ҳаво кемасида мавжуд бўлган бошқа нарсаларнинг дахлсизлигини таъминлаши, ёқилғи, мой ва бошқа суюқликлар тўкиб олинишини тақиқлаши;

эшиклар, люклар, капотларни ёпиши ва иложи бўлса муҳрлаб (пломбалаб) қўйиши;

ҳаво кемаси ва ҳалокат жойи қўриқланишини ташкил этиши;

энг яқин авиация органи ёки маҳаллий ҳокимият органларига содир бўлган ҳодиса ҳақида иложи борича тезроқ хабар бериш учун барча мумкин бўлган чораларни кўриши шарт.

Ҳалокат жойига фуқаро авиацияси ташкилоти раҳбари ёки авариядан қутқариш ишлари раҳбари келгандан сўнг ҳаво кемаси, унинг ичидаги нарсалар ва ҳодиса жойида мавжуд бўлган ашёвий далилларнинг сақланиши учун жавобгарлик етиб келган раҳбарга юклатилади.

Ҳаво кемаси командири соғлиғи ҳолатига кўра ўз вазифаларини бажара олмаса, иккинчи учувчи ва (ёки) бошқа экипаж аъзолари ушбу талабларга ва юзага келган вазиятга мувофиқ ҳаракат қилиши керак.


66. Авиация ҳалокати содир бўлган ҳудуд ёки жойга тегишли бўлган фуқаро авиацияси ташкилоти раҳбари ҳодиса ҳақида хабар олиши билан, текшириш комиссияси етиб келгунига қадар Ўзбекистон Республикаси Фавқулодда вазиятлар вазирлиги, тегишли маҳаллий ижро ҳокимияти органлари ва маҳаллий давлат бошқарув органлари билан ҳамкорликда:

қидириш ва авариядан қутқариш ишлари белгиланган тартибда ўтказилишини ташкил этади, зарур ҳолларда ўзаро ҳамкорлик қилувчи идораларни жалб қилади;

йўловчилар ва экипаж аъзоларини қутқариш, ёнғинни ўчириш (ёки унинг олдини олиш), ашёвий далилларни сақлаб қолиш бўйича қўшимча чоралар кўриш заруратини аниқлаш мақсадида ҳалокат жойига етиб боради;

ички ишлар органлари билан, зарур ҳолларда эса - ушбу ҳудудда жойлашган ҳарбий қисмлар билан биргаликда, ҳаво кемаси ва унинг ичидаги нарсалар дахлсизлигини таъминлаб (жабрланганлар харобалар остидан чиқариб олиниши керак бўлган ҳоллар бундан мустасно), ҳодиса жойи қўриқланишини ташкил этади ва бегона шахслар ҳодиса жойига киришига йўл қўймаслик чораларини кўради;

зарурат бўлганда, ҳаво кемасининг асосий қисмларига нисбатан ҳалок бўлганлар жасадлари (жасад қолдиқлари) жойлашувининг схемаси тузилган ва фотосуратга олингандан кейин уларни эвакуация қилиш ҳақида кўрсатма беради. Бундай ҳолларда, имкон қадар, ҳаво кемасини қисмларга ажратиш ва шикастлашга йўл қўймаслик керак;

қонунчилик ҳужжатларида белгиланган тартибда экипаж аъзолари, зарур ҳолларда, йўловчилар ва ҳалокатга алоқадор авиация ходимлари тиббий кўрикдан ўтказилишини ташкил этади. Бундай текширув дарҳол (тезкор) амалга оширилиши лозим;

экипаж аъзолари ва парвозга тайёргарлик кўриш ва уни таъминлаш учун масъул бўлган мансабдор шахслардан тушунтириш хатларини олади;

ҳалокат жойида мавжуд бўлган борт ҳужжатларини ва борт ёзув ускуналарини сақлаб қолиш учун зарур чораларни кўради. Борт ёзув ускуналари агрессив суюқликларда ёки ёнғин ўчоғида қолган бўлса, уларни дарҳол у ердан олиш ва ёзилган ахборотни сақлаб қолиш учун чоралар кўрган ҳолда ёзув ускунаси олинганлиги ва унинг ташқи ҳолати ҳақида далолатнома тузади. Бошқа ҳолларда, ёзув ускуналарини олиш тақиқланади. Борт ёзув ускуналарини олиш, қоидага кўра, ҳуқуқни муҳофаза қилиш органлари вакиллари билан биргаликда амалга оширилиши лозим;

зарур ҳолларда, ҳалокат жойи ҳудудида борт ёзув ускуналари ва ҳаво кемаси ажралиб кетган қисмларини қидириш ишларини ташкил этади ва улар топилган жойида сақланишини таъминлайди;

авиация ҳалокати гувоҳлари, шунингдек, авариядан қутқариш ишларини амалга ошираётган шахслар аниқланиши, текширув комиссияси ва ҳуқуқни муҳофаза қилиш органларига тақдим этиш учун уларнинг рўйхатлари тузилишини таъминлайди;

парвозга алоқадор бўлган учиш, техник ва диспетчерлик ҳужжатлари олиб қўйилишини ташкил этади ва сақланишини таъминлайди;

ташқи муҳит таъсирида йўқолиши мумкин бўлган белгилар (ҳаво кемасининг юзасида муз копламалари, қора куя излари, ҳаво кемасининг учиш-қўниш йўлаги ва бошқа ер юзасидаги ҳаракатидан қолган тегишли излар) ҳужжат кўринишида қайд этилишини ташкил қилади (фотосуратлар, видеоёзувлар ёки тегишли схемаларни тузиш орқали);

авиация ҳалокати жойининг дастлабки чизмасини тузади;

об-ҳаво шароитининг навбатдан ташқари кузатилишини ташкил қилади, авиация ҳалокати аэродромдан ташқарида содир бўлган бўлса, ўша жой яқинидаги метеорология пункти ва станцияларидан метеорологик маълумотлар йиғилишини таъминлайди;

зарур ҳолларда, авиация ҳалокати содир бўлган жойнинг радиологик, кимёвий ва бактериологик назорати амалга оширилишини мувофиқлаштиради;

авиация ҳалокатига учраган ҳаво кемасига ёқилғи қуйилган махсус идишлардан (ёқилғи қуйиш машиналари) ёқилғи қуйиш ишларини тўхтатиш ва уларни муҳрлаш тўғрисида кўрсатма беради;

ҳаво кемаси бортида жойлашган махфий белгили махсус ускуналар ва парвоз ҳужжатларининг сақланишини таъминлайди;

диспетчер магнитафон ёзувлари, қўниш радари кўрсаткичларининг маълумотлари, ҳаво кемалари ҳаракатланиши жадвали, радиоалоқа аппаратлари ва радиотехник воситалар иш вақтини ҳисобга олиш журнали, барча экипаж аъзоларининг учиш китобчалари, учиш йиғмажилдлари ва тиббий китобчалари, ҳаво кемаси двигателлари ва агрегатларининг формулярлари, техник хизмат кўрсатилгани тўғрисидаги карта-нарядлар ва дефект ведомостлари (носозликлар рўйхати), ҳаво кемасини парвозга тайёрлашда ёки парвоздан олдин носозликни бартараф этишда ишлатилган асбоблар ва назорат ускуналари, учиш-қўниш йўлаги ҳолати, ҳаво кемасига қуйилган ёқилғи миқдори ва сифатини тавсифловчи ҳужжатлар, ҳодиса жойи, аэродром ва парвоз йўналиши бўйича об-ҳаво шароитини тавсифловчи метеорология ҳужжатлари олиб қўйилиши ва муҳрланишини (сақланишини) ташкил қилади;

ҳалокат содир бўлган вақтга яқин бўлган давр ичида авиация ҳалокати содир бўлган ҳудудда парвозларни амалга ошираётган бошқа ҳаво кемаларининг борт рақамларини аниқлайди ва текшириш жараёнида кейинчалик фойдаланиш учун ушбу ҳаво кемаларининг назорат қилиш ёзув воситаларидаги парвоз маълумотлари сақлаб қолиниши учун чоралар кўради;

зарур ҳолларда, ҳуқуқни муҳофаза қилиш органлари билан келишилган ҳолда, шикастланган ҳаво кемаси жойини ўзгартиради. Ҳаво кемаси темир йўллар, автомобиль йўли, сув йўли ёки аэродромга тушиб, транспорт ҳаракати ёки парвозларга тўсқинлик қилган ҳолдагина уни текширув комиссияси келишидан олдин кўчиришга рухсат этилади. Бошқа жойга кўчиришда ҳаво кемаси (унинг қисмлари) ҳалокат содир бўлган жойда қандай ҳолатда бўлган бўлса, худди шундай сақланиши учун чоралар кўрилади. Бундай ҳолларда, бошқа жойга кўчиришдан олдин ҳаво кемаси ёки унинг қисмлари ҳолати ва жойлашуви ердан, зарур бўлса, ҳаводан туриб, бир неча позицияларда йўналишли ва батафсил суратга ёки видеога олинади, ҳалокат жойини текшириш далолатномаси тузилади ва унда ҳаво кемаси ёки унинг қисмлари жойлашуви ва умумий аҳволи, ер (ер усти тўсиқлари) билан тўқнашиш бурчаги акс эттирилади, экипаж кабинасида асбобларнинг кўрсатмалари, тугмачалари, назорат тутқичларининг ҳолати суратга олинади ёки видеотасвирга туширилади, кабинани текшириш далолатномаси тузилади;

зарур ҳолларда, ҳаво кемаси экипажини, ҳаво кемасини парвозга тайёрлашда, парвозни таъминлашда ва ҳаводаги ҳаракатни бошқаришда бевосита иштирок этган ердаги хизматлар ходимларини ўз вазифаларини бажаришдан четлатиш чораларини кўради. Кўрсатилган шахсларга комиссия раиси билан келишилган ҳолда тегишли раҳбарнинг қарори билан ўз вазифаларини бажаришга рухсат этилади;

авиация ҳалокатидан олдин ҳаво кемаси парвозини бажариш ва таъминлаш ҳақидаги маълумотлар ва тегишли ҳужжатларнинг сақланишини таъминлаш мақсадида ҳаво кемаси учиб чиққан сўнгги аэродром хизматларига, унинг парвози йўналиши бўйлаб ҳаводаги ҳаракатга хизмат кўрсатиш органлари ва ҳаво кемасининг эгасига (эксплуатанти) авиация ҳалокати тўғрисида хабар беради;

маҳаллий ижро ҳокимияти органлари билан ҳамкорликда жабрланганлар ва уларнинг қариндошларига кўмаклашиш ва ёрдам кўрсатиш гуруҳини ҳамда авиация ҳалокатини текшириш комиссия ишини таъминлаш гуруҳини тузади.


67. Авиация ҳалокати содир бўлганда мансабдор шахсларнинг дастлабки ҳаракатлари натижасида олинган барча материаллар авиация ҳалокатини текшириш комиссиясига топширилиши керак.


68. Комиссия келгунига қадар ердаги ва бортдаги магнитофонлар ёзувларини очиш ва тинглаш, шунингдек, борт ёзув ускунларининг парвоз маълумотларини ечиш ва таҳлил қилиш тақиқланади ва мазкур ишлар фақат комиссия раиси ёки унинг ўринбосари қарори билан уларнинг ихтиёрига ўтказилгандан сўнг дарҳол амалга оширилиши мумкин.


69. Ўзбекистон Республикаси фуқаро авиацияси ташкилотлари борт ёзув ускунларининг парвоз маълумотларини ўқиш учун тегишли воситаларга эга бўлмаса, ишлаб чиқарувчи (ёки лойиҳаловчи) ҳисобланмаган давлат томонидан тақдим этилган тегишли парвоз маълумотларини таҳлил қилувчи техник марказдан қуйидаги жиҳатларни ҳисобга олган ҳолда фойдаланилади:

парвоз маълумотларини ўқиш имконияти;

парвоз маълумотларини ўз вақтида ўқиш;

парвоз маълумотларини ўқиш ускуналарининг жойлашиши.

Барча ҳолатларда ҳаво кемасининг парвоз маълумотларини ўқиш ва таҳлил қилиш учун эксплуатант, лойиҳаловчи, ишлаб чиқарувчи давлатларнинг вакиллари жалб қилиниши мумкин.


70. Ҳалокатга учраган ҳаво кемасини лойиҳаловчи, ишлаб чиқарувчи ва унга эгалик қилувчи (эксплуатант) ташкилотлар, шунингдек, унинг таъмирлаш ишларини бажарган, ҳаводаги ҳаракатига хизмат кўрсатган, техник ва аэродром хизматларини амалга оширган ташкилотлар раҳбарлари авиация ҳалокати тўғрисида маълумот олиши билан ушбу ҳаво кемасига тегишли бўлган лойиҳалаш, синаш, ишлаб чиқариш, таъмирлаш ва фойдаланиш (эксплуатация қилиш), парвозини таъминлаш билан боғлиқ тегишли ҳужжатларнинг сақланишини таъминлаш бўйича чоралар кўриши шарт.



4-§. Текшириш комиссияси ишини

ташкил этиш тартиби


71. Комиссия раиси текширувнинг барча босқичларини ташкил этади, амалга оширади ва назорат қилади, текширувга алоқадор барча иштирокчиларнинг ҳаракатларини мувофиқлаштиради.


72. Авиация ҳалокати жойига етиб келгач, текшириш комиссияси раиси маҳаллий ижро ҳокимияти органи ёки маҳаллий давлат бошқаруви органининг раҳбарини бу ҳақда хабардор қилади, ташкилий мажлис ўтказиб, унда комиссия тайинланганлиги тўғрисидаги буйруқни эълон қилади, ҳалокат содир бўлган жойда дастлабки ҳаракатларни амалга оширган мансабдор шахсларнинг ҳалокат тафсилотлари ва бажарилган ишлар тўғрисида ҳисоботини тинглайди, кичик комиссиялар тузади, уларнинг раисларини тайинлайди, текширувнинг дастлабки босқичидаги ишларнинг асосий йўналишларини белгилайди ва зарур тезкор кўрсатмалар беради.

Комиссия раисининг авиация ҳалокатини текшириш билан боғлиқ масалалар бўйича кўрсатмалари авиация ҳалокатини текшириш ва комиссия ишини таъминлаш билан боғлиқ бўлган барча мансабдор шахслар томонидан бажарилиши шарт.


73. Одатда, авиация ҳалокатларини текшириш комиссиясида ишларнинг асосий йўналишлари (учиш, муҳандислик-техник, маъмурий) бўйича кичик комиссиялар ва штаб ташкил қилинади. Зарур бўлганда, комиссия раиси қарорига биноан бошқа кичик комиссиялар ҳам тузилиши мумкин. Кичик комиссияларда ишчи гуруҳлар ташкил этилади.

Ҳалокат жойи схемасини (крокини) тузиш бўйича гуруҳ ва суҳбат ўтказиш гуруҳи раиснинг қарорига биноан учиш ёки муҳандислик-техник кичик комиссияси таркибига киритилади ёҳуд комиссия раиси ёки унинг ўринбосари раҳбарлигида мустақил равишда ишлайди ҳамда ушбу Қоидаларга 5 ва 6-иловаларда назарда тутилган функцияларни бажаради.

Қидириш ва авариядан қутқариш ишлари гуруҳи бевосита комиссия раисига бўйсунади ҳамда ушбу Қоидаларга 7-иловада белгиланган вазифаларни бажаради. Инсонлар ўлими билан боғлиқ бўлмаган ҳолларда, бу гуруҳ маъмурий кичик комиссия таркибига киритилиши мумкин.

Комиссияда ҳисоблаш ва таҳлил қилиш гуруҳи тузилади, у кичик комиссиялар таркибига кирмайди ва бевосита комиссия раисига бўйсунади. Ҳисоблаш ва таҳлил қилиш гуруҳи ушбу Қоидаларга 8-иловада кўрсатилган вазифаларни бажаради.


74. Текширувга жалб қилинган мутахассислар уларнинг ихтисослигига қараб, кичик комиссиялар ёки ишчи гуруҳлар таркибига киритилади ёки алоҳида масалалар бўйича экспертлар сифатида фаолият юритади.


75. Кичик комиссияларнинг таркиби, уларнинг иш режалари, шунингдек, ишчи гуруҳларнинг таркиби комиссия Раиси томонидан тасдиқланади.


76. Текшириш комиссиясининг иши режага мувофиқ амалга оширилади, режанинг лойиҳаси комиссия раиси томонидан тасдиқлангунга қадар комиссия мажлисида кўриб чиқилади ва муҳокама қилинади. Режада комиссия фаолиятининг асосий йўналишлари, ишлар ва тадқиқотларни бажариш кетма-кетлиги, шунингдек, ишларни бажариш ва якунига етказиш муддатлари учун масъул бўлган шахслар назарда тутилиши керак.

Комиссиянинг иш режаси кичик комиссиялар ва ишчи гуруҳларнинг оператив (тезкор) режаларида батафсил баён этилган бўлиб, улар бир ва бир неча кунгача бўлган муддатга тузилади ва кичик комиссия раиси томонидан тасдиқланади.


77. Комиссия иш режаси тасдиқлангунга қадар ҳалокат жойида бирон-бир ишни бажариш тақиқланади, ташқи кўрикни ўтказиш, йўқолиб кетиши мумкин бўлган изларни (ҳаво кемасининг юзасида муз копламалари, қора куя излари ва бошқалар, ҳаво кемасининг ер юзасидаги ҳаракатидан қолган ўзига хос излар) тасвирга тушириш, жароҳатланганлар ва ҳалок бўлганларни эвакуация қилиш ҳамда борт ёзув ускуналарини ечиб олиш ишлари бундан мустасно.


78. Комиссия ва кичик комиссияларнинг иш режалари олинган маълумотларга қараб, текширув жараёнида ўзгартирилади ва тўлдирилади.


79. Комиссия иш жойида авиация техникаси объектларининг тадқиқотлари (уларнинг ишлаш лаёқатини текшириш) ва экспериментлари олдиндан тузилган, текширувда иштирок этаётган томонлар вакиллари имзолаган, комиссия раиси тасдиқлаган режалар (дастурлар) бўйича ўтказилади ва текширув материалларига илова қилинади.

Ҳалок бўлган учувчи экипаж аъзолари, борткузатувчилар ва йўловчиларнинг суд-тиббий экспертизаси Ўзбекистон Республикаси қонунчилигига мувофиқ амалга оширилади.


80. Прокуратура органлари, Ўзбекистон Республикаси Давлат хавфсизлик хизмати, Ички ишлар вазирлиги, Ўзбекистон авиация ходимлари касаба уюшмаси, эксплуатант вакиллари, Давлатлараро авиация кўмитаси, конструкторлик бюроси ва Ўзбекистон Республикаси Ҳукумати вакиллари текширув комиссияси мажлисларида қатнашиш ҳуқуқига эгадир.

Комиссия аъзолари, комиссия раиси билан келишган ҳолда, текширувда иштирок этаётган бошқа мутахассисларни комиссия мажлисларига таклиф қилиш ҳуқуқига эга.


81. Асосий услубий ва ташкилий масалалар бўйича қарорлар комиссия томонидан қабул қилинади, бунда комиссия раиси якуний қарор қабул қилиш ҳуқуқига эга. Қарордан норози бўлган комиссия аъзоси ўз фикрини ҳар қандай мақбул шаклда баён этишга ҳақли.


82. Комиссия ва кичик комиссияларнинг мажлислари уларда муҳокама қилинган масалалар, қабул қилинган қарорлар ва раиснинг кўрсатмалари батафсил акс эттирилган баённомалар билан расмийлаштирилади. Муҳокама қилинган масалалар юзасидан келишмовчиликлар юзага келса, баённомада томонларнинг фикрлари мажбурий равишда акс эттирилиши лозим. Баённома комиссия (кичик комиссия) раиси ва штаб бошлиғи томонидан имзоланади.

Зарур ҳолларда комиссия йиғилиши магнитофонга ёзиб олинади, бу ҳақда баённомада қайд этилади.


83. Текшириш жараёнида авиация ҳалокатининг келиб чиқишига сабаб бўлувчи камчиликлар аниқланганда, комиссия парвоз ва техник эксплуатация қилиш, парвозларни бошқариш ва таъминлаш, ҳаво кемаси эксплуатанти бўлинмаларида ходимларни тайёрлаш қоидалари бажарилиши юзасидан текшириш ўтказишни ташкил этиши, ҳаво кемаси шу давлатда ишлаб чиқарилган (таъмирланган) бўлса, фуқаро авиациясининг тегишли ташкилотларида шунга ўхшаш текширувлар ўтказилишини тавсия қилиши шарт.


84. Авиация ҳалокати текширувининг ҳар қандай босқичида ёки текширувнинг натижалари асосида Транспорт вазирлиги парвозлар хавфсизлиги даражасини ошириш учун зудлик билан қабул қилиниши зарур бўлган тегишли профилактика чора-тадбирларини фуқаро авиацияси ташкилотларига тавсия қилиши мумкин.

Ҳаво кемаси лойиҳаловчиси, ишлаб чиқарувчиси, эгаси ва бошқа давлатда жойлашган фуқаро авиацияси ташкилотларига ҳамда ҳаво кемаси рўйхатга олинган давлатга тегишли огоҳлантирувчи чоралар текширув бўйича ваколатли орган орқали юборилади.


85. Мақсадга мувофиқ бўлса, Транспорт вазирлиги ўтказилган текширувлар асосида ишлаб чиқилган ҳар қандай тавсияларни, бошқа тегишли давлатнинг (давлатларнинг) авиация ҳодисаларини текширувчи ваколатли органларига, ИКАО ҳужжатларига тааллуқли бўлса, ИКАОга йўлланма хати билан юборади.

Якуний ҳисоботлар ИКАОга юборилаётган хавфсизликни таъминлаш бўйича тавсияларни ўз ичига олган тақдирда, улар ИКАО ҳужжатлари билан боғлиқ бўлгани учун, таклиф этилаётган аниқ ҳаракатлар баён этилган хат ушбу ҳисоботларга илова қилинади.


86. Транспорт вазирлиги бошқа давлатнинг ваколатли текширув органидан парвозлар хавфсизлигини таъминлаш бўйича тавсиялар олган тақдирда, йўлланма хати рўйхатдан ўтказилган санадан бошлаб 90 кун ичида ушбу ваколатли органга профилактика бўйича қабул қилинган ёки кўриб чиқилаётган чора-тадбирлар ёки бирор чора қабул қилинмагани сабаблари тўғрисида хабар беради.


87. Комиссия, кичик комиссиялар ва ишчи гуруҳлар аъзоларининг бир вақтнинг ўзида жиноят-процессуал аҳамиятга эга бўлган, яъни далилий материалларни йиғишга қаратилган ҳаракатлари (борт ва ер усти ёзув ускуналари ҳамда уларнинг ташувчиларини ечиб олиш, ўқиш жойига етказиб бериш ва сақлаш учун топшириш, шахсни таниш, сўров ўтказиш, текшириш ва бошқалар), шунингдек, ҳалок бўлганларни дафн этиш ёки кремация қилиш дастлабки терговни амалга оширувчи ҳуқуқни муҳофаза қилиш органининг рухсати билан ўтказилиши керак.


88. Текширувда иштирок этаётган шахслар меҳнат муҳофазаси бўйича инструктаждан ўтгандан сўнг раис рухсати билан комиссия штаби бошлиғи томонидан бериладиган махсус рухсатномалар орқали ҳалокат жойига киритилади.


89. Ҳаво кемаси, ундаги барча нарсалар ёки унинг бирон-бир қисми, ҳаво кемаси рўйхатдан ўтказилган давлат ва эксплуатант давлати қонунчилигида белгиланган тегишли ваколатга эга бўлган ҳар қандай шахс ёки шахсларга текширувда керакмас бўлгандан сўнг, қўриқлашдан озод қилинади.


90. Объектив назорат воситалари, уларни созлаш жадваллари, парвозга оид ва техник ҳужжатлар текширув олиб борилаётган фуқаро авиацияси ташкилотида сақланади.


91. Ҳаво кемасининг барча элементлари ва техник ҳужжатлари, ҳуқуқни муҳофаза қилиш органларидан уларни йўқ қилиш учун ёзма рухсатнома олингунга қадар сақланади. Йўқ қилиш ишлари ҳаво кемаси эгаси томонидан сақлаш жойида махсус комиссия иштирокида далолатнома расмийлаштирилган ҳолда амалга оширилади.


92. Фан ва техниканинг махсус соҳалари бўйича билимларни талаб қиладиган аниқ масалаларни ҳал этиш учун, кичик комиссиялар ва ишчи гуруҳлар таркибидаги мутахассислардан ташқари текширувга экспертлар жалб этилиши мумкин.


93. Ҳалокат жойига етиб келгач, эксперт комиссиянинг иш режасига мувофиқ, комиссия ёки кичик комиссия раисидан ҳал этилиши лозим бўлган масалалар рўйхати кўрсатилган ёзма топшириқ олади. Эксперт ўз ишини мустақил равишда (ёки экспертлар гуруҳи таркибида) олиб боради ва комиссия (кичик комиссия) раиси билан мувофиқлаштиради.

Иш натижалари экспертнинг (экспертларнинг) хулосаси шаклида тузилади ва комиссия (кичик комиссия) йиғилишида муҳокама қилинади. Муҳокама давомида экспертга қўшимча саволлар берилиши мумкин бўлиб, уларнинг жавоблари эксперт хулосасига қўшимча шаклда расмийлаштирилади.

Эксперт хулосаси комиссия (кичик комиссия) томонидан кўриб чиқилади ва текширув материалларига илова қилинади.


94. Кичик комиссиялар ва ишчи гуруҳлар томонидан ушбу Қоидаларга 9, 10, 11-иловаларда назарда тутилган ишлар амалга оширилади, ишларнинг натижалари ҳисоботлар билан расмийлаштирилади ҳамда улар комиссия (кичик комиссия) йиғилишларида муҳокама қилинади.

Кичик комиссиялар ва ишчи гуруҳларнинг иш тартиби ҳамда улар томонидан мазкур Қоидаларга 5-11-иловаларда белгиланган материаллар тайёрланади.

Комиссия (кичик комиссия) аъзолари бажарилган ишнинг етарлилигига ва олинган натижадаги аниқ маълумотларга рози бўлсалар, ҳисобот қабул қилинади ва текширув материалларига илова этилади. Акс ҳолда, қайта кўриб чиқиш учун кичик комиссияга (ишчи гуруҳга) қайтарилади.


95. Якуний ҳисобот, кичик комиссиялар, ишчи гуруҳлар материаллари, тадқиқот ва экспертизалар натижалари, шунингдек, комиссияга тақдим этилган бошқа маълумотларни ҳисобга олган ҳолда ушбу Қоидаларга 12-иловада белгиланган намунада тузилади.

Якуний ҳисобот лойиҳаси комиссия томонидан текширувда иштирок этган барча давлатларга ҳужжат лойиҳаси юзасидан ўз фикр ва мулоҳазаларини билдиришни таклиф этган ҳолда юборилади. Лойиҳа юборилгандан сўнг 60 кун давомида олинган барча фикр ва мулоҳазалар авиация ҳалокатини текшириш комиссияси томонидан кўриб чиқилади.

Ҳисобот матнига киритилиши мақсадга мувофиқ бўлмаган фикр ва мулоҳазалар ҳисоботнинг якуний лойиҳасига илова қилинади.


96. Якуний ҳисоботга материаллар ёки қўшимчалар, авиация ҳалокати ёки инциденти таҳлилига тегишли бўлган ҳолдагина унга киритилади. Бундай таҳлил билан боғлиқ бўлмаган ёзувларнинг қисмлари оммага ошкор қилинмайди.


97. Авиация ҳалокати текширувининг натижалари бўйича Якуний ҳисобот лойиҳаси, комиссия аъзолари муҳокамаси учун комиссия раиси томонидан тақдим этилади. Ҳисобот мазмуни бўйича ихтилофлар бўлса, ҳисобот комиссия раиси таклиф этган таҳрирда тайёрланади. Ҳисоботнинг мазмунига рози бўлмаган комиссия аъзоси мухолиф фикрни ёзма равишда билдириши шарт.


98. Мухолиф фикр билдирилганда норозиликнинг аниқ сабаблари ва уларнинг асосланиши, шунингдек, таклиф этилаётган таҳрир матни кўрсатилади. Комиссия аъзолари томонидан мухолиф фикр мажбурий равишда баённома расмийлаштирилган ҳолда кўриб чиқилади.

Баённомада мухолиф фикр юзасидан комиссия (кичик комиссия) аъзоларидан ҳар бирининг фикри кўрсатилади. Ҳар қандай ҳолатда, мухолиф фикр кичик комиссия (ишчи гуруҳ) ҳисоботига илова қилинади.

Ихтилофларни ҳал қилишнинг имконияти бўлмаса, Якуний ҳисобот мухолиф фикр ва қўшма баённома билан Транспорт вазирлиги ёки комиссиянинг Якуний ҳисоботини тасдиқлайдиган ваколатли шахс томонидан кўриб чиқилади.


99. Якуний ҳисобот комиссия раиси ва барча аъзолари томонидан имзоланади.

Кўриб чиқиш натижасида ҳисоботда мухолиф фикр инобатга олинмаган бўлса, уни тақдим этган комиссия аъзоси ҳисоботни "мухолиф фикр билан" деган ёзув билан имзолайди.

Кичик комиссиялар ва ишчи гуруҳларнинг ҳисоботларини тузиш ва имзолашда шундай тартибга риоя қилиниши лозим.

Ҳар қандай ҳолда, комиссия, кичик комиссия ёки ишчи гуруҳнинг ҳисоботига мухолиф фикри илова қилинади.


100. Комиссия раиси ва комиссия штаби бошлиғи текширув бўйича Якуний ҳисобот билан бир вақтда текширув материалларига илова қилинган ҳужжатлар рўйхатини имзолайди.


101. Авиация ҳалокатини текшириш комиссияси раиси авиация ҳалокатини текшириш комиссиясини тайинлаган ваколатли орган раҳбарига Якуний ҳисоботни тасдиқлаш учун тақдим этади.

Комиссиянинг Якуний ҳисоботини тасдиқлаш санаси сифатида текширув якунига етказилган сана ҳисобланади.


102. Авиация ҳалокати максимал массаси 2250 кгдан ортиқ бўлган ҳаво кемаси билан содир бўлган бўлса, комиссия томонидан текширув материаллари асосида ахборот ҳисоботи тузилади ва ИКАОга юборилади.

Ахборот ҳисоботини тўлдириш тартиби ва қоидалари авиация ҳалокатлари ҳақидаги ахборотларни кодлаш бўйича амалдаги ҳужжатлар билан белгиланади.


103. Хориж ҳаво кемаси билан содир бўлган авиация ҳалокати текшируви натижалари бўйича якуний ҳужжат Якуний ҳисобот бўлиб, унинг лойиҳаси комиссия томонидан тайёрланади ва унинг барча аъзолари томонидан имзоланади.

Якуний ҳисобот лойиҳаси комиссия томонидан текширувда иштирок этган барча давлатларга ҳужжат лойиҳаси юзасидан ўз фикр ва мулоҳазаларини билдиришни таклиф этган ҳолда юборилади. Лойиҳа юборилгандан сўнг 60 кун давомида олинган барча фикр ва мулоҳазалар авиация ҳалокатини текшириш комиссияси томонидан кўриб чиқилади.

Ҳисобот матнига киритилиши мақсадга мувофиқ эмас деб эътироф этилган фикр ва мулоҳазалар ҳисоботнинг якуний лойиҳасига илова қилинади.


104. Авиация ҳалокатини текшириш материаллари (кичик комиссиялар, ишчи гуруҳлар ҳисоботлари ва уларга илова қилинган материалларни ўз ичига олган Якуний ҳисобот) Якуний ҳисобот тасдиқланган кундан бошлаб беш кун ичида қуйидагиларга юборилади:

дастлабки терговни ўтказаётган ҳуқуқни муҳофаза қилиш органига;

Транспорт вазирлигига;

ҳаво кемаси эксплуатантига (эгасига);

Ўзгидрометга, авиация ҳалокати об-ҳаво шароитлари ёки қониқарсиз метеотаъминот билан боғлиқ бўлган бўлса;

Ўзбекистон Республикаси Мудофаа вазирлигига (авиация ҳалокатини текшириш қўшма комиссия томонидан амалга оширилганда).


105. Якуний ҳисобот иловаларсиз (Якуний ҳисоботга илова қилинадиган материалларсиз) қуйидагиларга юборилади:

рўйхатга олган давлатга;

лойиҳаловчи давлатга;

ишлаб чиқарган давлатга;

ИКАОга (авиация ҳалокати максимал массаси 5700 кг дан ортиқ бўлган ҳаво кемаси билан содир бўлган бўлса);

Ўзбекистон Республикаси Ташқи ишлар вазирлигига (сўровнома бўйича, Ўзбекистон Республикаси ҳудудида хорижий ҳаво кемаси билан содир бўлган авиация ҳалокатини текшириш амалга оширилганда ёки авиация ҳалокатига учраган ҳаво кемасида хорижий давлатнинг ҳалок бўлган ёки оғир жароҳат олган фуқаролари бўлганда);

тегишли маълумотлар, текширув учун зарур бўлган асосий ускуналар, шу жумладан борт ёзув ускунларининг парвоз маълумотларини ўқиш учун тегишли воситалар ёки экспертларни тақдим этган ҳар қандай давлатга;

авиация ҳалокати текширувида иштирок этган манфаатдор давлатларга.


106. Тасдиқланган текширув материалларини юбориш (оммага эълон қилиш) бевосита Транспорт вазирлиги ёки унинг номидан фуқаро авиацияси ташкилоти томонидан амалга оширилади.

Якуний ҳисоботни 12 ой ичида эълон қилиш имкони бўлмаса, Транспорт вазирлиги текширув давомида юзага келган парвозлар хавфсизлиги билан боғлиқ ҳар қандай масалалар тўғрисидаги маълумотни, текширув жараёни қандай кетаётганлиги батафсил баён қилинган оралиқ ахборотни авиация ҳалокатининг ҳар йиллигига эълон қилади.


107. Текширувда иштирок этаётган шахслар мазкур Қоидаларга мувофиқ уларга юклатилган вазифаларнинг бажарилиши, улар томонидан бажарилган ишнинг тўлиқлиги ва сифати, хулосаларнинг асосланганлиги ва холислиги ҳамда материаллар сифатли расмийлаштирилганлиги учун жавобгардирлар.


108. Комиссия ишини таъминлаш учун текширув ўтказилаётган фуқаро авиацияси ташкилоти раҳбари буйруқ билан қуйидаги вазифалар юкланадиган моддий-техник жиҳатдан таъминловчи гуруҳни тайинлайди:

комиссия ва текширувга жалб этилган мутахассисларни моддий-техник, маиший ва тиббий жиҳатдан таъминлашни ташкил этиш;

ҳалокат жойини ва ашёвий далилларни қўриқлашни таъминлаш;

комиссия ишини таъминлаш бўйича барча масалалар юзасидан маҳаллий ижро ҳокимияти органлари ва ташкилотлар билан ўзаро ҳамкорлик қилиш;

юк қабул қилувчи ва жўнатувчи билан ўзаро ишлаш;

авиация ҳалокати жойида юк кўтариш (кран, такелаж) ишлари, авиация техникасидаги ишларни ташкил этиш ва текшириш мақсадида ҳаво кемаси ёки унинг таркибий қисмларини ҳалокат жойидан эвакуация қилиш, шунингдек, комиссия топшириғи бўйича тадқиқотни амалга ошириш учун тегишли ижро этувчи ташкилотларга авария техникаси (таркибий қисмлар) юборилишини ташкил этиш;

комиссия ишини таъминлаш ва текширув билан боғлиқ харажатларни қоплаш масалалари бўйича ҳаво кемасига эгалик қилувчи фуқаро авиацияси ташкилоти билан ўзаро ҳамкорлик қилиш;

комиссия кўрсатмасига кўра текширув материалларидан нусха кўчириб кўпайтириш ва тарқатиш;

авиация ҳалокатини текшириш юзасидан бошқа ишларни амалга ошириш.



5-§. Хорижий давлат ҳудудида Ўзбекистон Республикаси

ҳаво кемаси билан содир бўлган авиация ҳалокатлари

текширувида Ўзбекистон Республикаси авиация

мутахассисларининг иштирок этиши


109. Ўзбекистон Республикасида лойиҳалаштирилган, ишлаб чиқарилган, рўйхатдан ўтказилган ёки эксплуатация қилинаётган фуқаро ҳаво кемалари билан Ўзбекистон Республикаси ҳудудидан ташқарида содир бўлган авиация ҳалокатларини текширишда, бундай ҳалокатларни текширув ҳодиса содир бўлган жойнинг давлат органлари томонидан амалга оширилганда, Транспорт вазирлиги авиация ҳалокати ҳақида хабарнома олганлигини тасдиқлайди ва Конвенцияга 13-иловага мувофиқ авиация ҳалокатини текшириш учун вакил тайинлайди. Вакилга ёрдам бериш учун маслаҳатчилар тайинланади.


110. Авиация ҳалокатини текширишда иштирок этиш учун мутахассислар гуруҳининг шахсий таркиби тасдиқланганидан сўнг ҳодиса содир бўлган давлатга ҳамда Ўзбекистон Республикаси Ташқи ишлар вазирлиги орқали Ўзбекистоннинг ушбу давлатдаги элчихонасига тегишли хабарнома юборилади.

Авиация ҳалокати текширувида иштирок этиш учун тайинланган мутахассисларнинг чиқиб кетишини расмийлаштириш маҳаллий ижро этувчи ҳокимияти органлари ва авиация ҳалокати текширувида иштирок этиш учун мутахассисларни ажратган ташкилотларнинг тегишли бўлинмалари томонидан белгиланган тартибда амалга оширилади.


111. Ўзбекистон Республикаси ҳаво кемаси билан хорижий давлат ҳудудида содир бўлган авиация ҳалокатини текширишда иштирок этувчи вакил ва маслаҳатчиларнинг ҳуқуқлари Конвенцияга 13-иловада белгиланган бўлиб, ушбу Қоидаларнинг 40-бандида кўзда тутилган.

Текширув давомида юзага келадиган барча масалалар текширувни ўтказаётган давлатнинг текширув бўйича ваколатли шахси (комиссия раиси) орқали вакил томонидан ҳал этилади.


112. Ҳодиса содир бўлган ҳудуд давлатидаги Ўзбекистон Республикаси дипломатик ваколатхоналари, консуллик муассасалари ва фуқаро авиацияси ташкилотларининг ваколатхоналари, шунингдек, ҳаво кемаси эгаси (эксплуатант) вакиллари текширувда иштирок этаётган мутахассислар гуруҳини транспорт, алоқа воситалари, ишлаш ва дам олиш хоналари, озиқ-овқат ва бошқалар билан таъминлаш бўйича барча мумкин бўлган ёрдамни кўрсатиши шарт.


113. Авиация ҳалокати текширувида иштирок этиш натижаларига кўра вакил мутахассислар гуруҳи билан маълумотнома тайёрлайди ва у Ўзбекистон Республикаси Транспорт вазирлиги раҳбарига тақдим этилади.

Ушбу гуруҳ мутахассислари авиация ҳалокатини текширган давлат органи тақдим этган Якуний ҳисобот лойиҳасини кўриб чиқади ва ушбу ҳисоботга шарҳ ва таклифлар тайёрлайди.


114. Хорижий давлат ҳудудида Ўзбекистон Республикаси ҳаво кемаси билан содир бўлган авиация ҳалокатларини текшириш Транспорт вазирлигига топширилганда, бундай текширув ушбу Қоидалар талабларига мувофиқ, Конвенцияга 13-иловага стандартлар ва тавсияларга амал қилган ҳолда ўтказилади.


115. Ўзбекистон Республикаси фуқаро авиацияси ҳаво кемалари билан содир бўлган авиация ҳалокати жойи қайси давлат ҳудудига тегишлилигини аниқлаш имкони бўлмаса, Конвенцияга 13-иловага ва мазкур Қоидаларга мувофиқ текширувни Транспорт вазирлиги тайинлайди ва ўтказади.


116. Авиация ҳалокати текширувини ўтказаётган давлат мурожаатига кўра Транспорт вазирлиги ушбу давлатга ўзида мавжуд бўлган текширувга тегишли барча маълумотларни, шу жумладан, фаолияти ҳаво кемасининг эксплуатациясига бевосита ёки билвосита таъсир кўрсатиши мумкин бўлган ташкилотлар ҳақида маълумотни тақдим этади.

Авиация ҳалокатига учраган ҳаво кемаси ҳеч бир давлатга тегишли бўлмаган ҳудудга қўнганда, Транспорт вазирлиги авиация ҳалокати текширувини олиб бораётган давлат мурожаатига кўра борт ёзув ускуналари маълумотларини ва зарур бўлса, тегишли борт ёзув ускуналарини тақдим этади.

Авиация ҳалокати ёки инциденти содир бўлгунга қадар ҳаво кемасида Ўзбекистон Республикаси фуқаро авиацияси ташкилотларининг воситалари ёки хизматларидан фойдаланилганда ёки фойдаланилиши мумкин бўлганда ва Транспорт вазирлиги текширувга тегишли бўлган шундай маълумотга эга бўлса, у ушбу маълумотни текширув ўтказаётган давлатга тақдим этиши мумкин.


117. Хорижий давлат ҳаво кемаси билан содир бўлган авиация ҳалокатини текшириш жараёнида ҳалок бўлганлар ёки жиддий тан жароҳати олганлар орасида Ўзбекистон Республикаси фуқаролари борлиги аниқланса, Транспорт вазирлиги текширувда иштирок этиш учун тегишли экспертни (экспертларни) тайинлаши мумкин.



6-§. Авиация ҳалокати билан боғлиқ

ахборотни оммага тақдим этиш


118. Текширув жараёнида Якуний ҳисобот тасдиқлангунга қадар авиация ҳалокати ҳақидаги ахборот аниқ маълумотлар билан чегараланади.

Бошқа давлатдан кўриб чиқиш учун юборилган ёки нашр қилинган Якуний ҳисобот лойиҳаси оммага эълон қилинмайди.


119. Авиация ҳалокати юзасидан дастлабки тергов ўтказаётган ҳуқуқни муҳофаза қилиш органи томонидан қарор қабул қилинган тақдирда, шунингдек, текширувга ёки келгусидаги бошқа текширувларга зарар етказилмаса, қуйидаги маълумотларни ўз ичига олган ахборот оммага тақдим қилиниши мумкин:

текширув жараёнида ҳар қандай шахслардан олинган маълумотлар;

ҳаво кемаси эксплуатациясига алоқаси бўлган шахслар ўртасидаги ҳар қандай ёзишмалар;

авиация ҳалокати иштирокчиси бўлган шахсларга доир тиббий ёки махфий маълумотлар;

борт товуш ёзиш ускуналари маълумотлари ва ушбу маълумотларнинг расшифровкаси;

тегишли маълумотларни, шу жумладан борт ёзув ускуналари маълумотларини таҳлил қилишда билдирилган фикрлар;

экипаж кабинасидаги видеоёзувлар, уларнинг ҳар қандай қисми ва расшифровкаси;

ҳаводаги ҳаракатни бошқариш органлари маълумотлари ва маълумотлар расшифровкаси.

Юқоридаги маълумотлар авиация ҳалокати ёки инцидентининг таҳлилига тегишли бўлган ҳолдагина Якуний ҳисоботга ёки унинг иловаларига киритилади. Борт товуш ёзиш ускуналари маълумотларининг бундай таҳлилларга тегишли бўлмаган қисмлари оммага тақдим қилинмайди.


120. Текширув иштирокчилари авиация ҳалокати ҳақидаги барча маълумотлардан парвозлар хавфсизлигини оширишга қаратилган чора-тадбирлар ёки ҳаракатларни амалга ошириш мақсадида фойдаланиши мумкин. Текширув жараёнига зарар етказмаслик учун ҳеч қандай шароитда ушбу маълумотлар ваколати бўлмаган шахсларга тақдим этилиши ёки улар билан муҳокама қилиниши мумкин эмас.

Текширув якунлангач, авиация ҳалокати ва текширув натижалари ҳақидаги расмий ахборот жамоатчилик, юридик шахслар ва фуқаролар эътиборига авиация ҳалокати юзасидан текширувни амалга оширган комиссия раиси ёки текширувни тайинлаган ваколатли орган томонидан етказилиши мумкин.


121. Борт товуш ёзувчи ускуналарининг овозли маълумотларидан авиация ҳалокати (инцидентни) текширувига тааллуқли бўлмаган мақсадларда фойдаланиш тақиқланади.


122. Авиация ҳалокати ёки инцидентини текширишда фақат махсус тайинланган мутахассислар - комиссия ёки кичик комиссия аъзолари борт товуш ёзувчи ускуналарининг овозли маълумотларини ўқиши ва таҳлил қилиши мумкин.

Текшириш муолажаларини бажариш билан боғлиқ бўлмаган шахсларга борт товуш ёзувчи ускуналарининг овозли маълумотларини ўқиш ва таҳлил қилишга рухсат берилмайди.

Ихтиёрий равишда тақдим этилган маълумотларни рағбатлантириш мақсадида, авиация ҳалокати ёки инцидентини текшириш жараёнида шахслар томонидан ўз ихтиёри билан берилган маълумотлардан интизомий, фуқаролик ёки маъмурий жазо қўллаш мақсадида фойдаланмаслик керак.



7-§. Авиация ҳалокатларини

текшириш доирасида тадқиқотларни

ташкил этиш ва ўтказиш


123. Махсус тадқиқотларни ўтказиш зарурати авиация ҳалокатини текшириш комиссияси томонидан белгиланади.


124. Авиация ҳалокатини текшириш билан боғлиқ тадқиқотлар уларни амалга оширувчи ташкилот томонидан, зарур ҳолларда манфаатдор ташкилотлар иштирокида бажарилади.


125. Тадқиқотларни амалга оширувчи ҳамда тадқиқотда ҳамкорлик қилувчи ташкилотлар сифатида илмий-тадқиқот ташкилотлари, авиация техникасини лойиҳаловчи, ишлаб чиқарувчи, эксплуатация қилувчи, таъмирловчи ташкилотлар иштирок этиши мумкин.


126. Тадқиқотларни амалга оширувчи ташкилот авиация ҳалокатини текшириш комиссияси томонидан белгиланади.

Текширувга тегишли ҳаво кемаси ва унинг таркибий қисмлари бошқа давлатда ишлаб чиқарилган бўлса ва ўша давлат ташкилотларида тадқиқотлар ўтказиш зарурати мавжуд бўлса, бундай тадқиқотларни ўтказиш тўғрисидаги қарор ҳаво кемасини ишлаб чиқарган, лойиҳалаштирган, рўйхатдан ўтказган давлат ва/ёки ҳаво кемаси эксплуатанти давлатининг вакили билан келишилган ҳолда комиссия томонидан қабул қилинади.


127. Бошқа давлатлар ҳудудида жойлашган тадқиқотларни амалга оширувчи ташкилотларда авиация техникаси объектларининг тадқиқоти авиация ҳалокатини текшириш комиссияси вакиллари иштирок этиши шарти билан амалга оширилади. Бундай тадқиқотларни ташкил этиш тегишли давлатнинг ваколатли текширув органи билан келишилган ҳолда амалга оширилади.


128. Авиация ҳалокатини текшириш комиссиясининг техник топшириғи тадқиқот ўтказиш учун асос ҳисобланади. Техник топшириқда тадқиқотларнинг мақсади батафсил кўрсатилади ва заруратга қараб, тадқиқотларда иштирок этиши лозим бўлган тадқиқотларда ҳамкорлик қилувчи ташкилотлар ҳам кўрсатилади.

Техник топшириққа ҳодиса шароитлари, ҳаво кемаси ва тадқиқот объекти, уларни таъмирлаш ва техник хизмат кўрсатиш ҳақидаги маълумотлар керакли ҳажмда баён этилган маълумотнома илова қилинади.

Тадқиқот ўтказилиши лозим бўлган объектларни танлаш ва қадоқлаш мазкур Қоидаларга 13-иловада келтирилган тавсияларга мувофиқ амалга оширилади.


129. Тадқиқотларда ҳамкорлик қилувчи ташкилотлар текшириш комиссиясининг техник топшириқда кўрсатилган таклифларини ҳисобга олган ҳолда тадқиқотни амалга оширувчи ташкилот томонидан белгиланади.


130. Тадқиқотлар ўтказиш учун объектни қабул қилгандан сўнг тадқиқотни амалга оширувчи ташкилот тадқиқотларни бошлаш санасини белгилайди ва тадқиқотда иштирок этиш учун таклиф билан тадқиқотда ҳамкорлик қилувчи ташкилотларга хабарнома юборади.

Тадқиқотларни бошлаш санаси тадқиқотда ҳамкорлик қилувчи ташкилотлар вакилларининг етиб келиш имкониятини ҳисобга олган ҳолда белгиланиши лозим. Ушбу муддат объект қабул қилинган вақтдан бошлаб 5 кундан ошмаслиги керак.

Тадқиқотда ҳамкорлик қилувчи ташкилотлар вакиллари белгиланган муддатга келмаган тақдирда, тадқиқотни амалга оширувчи ташкилот мустақил равишда тадқиқот ишларини олиб боради.

Тадқиқотлар текшириш комиссияси назорати остида, тадқиқотда ҳамкорлик қилувчи ташкилотлар вакиллари билан келишилган, комиссияга маълумот учун тақдим этиладиган режалар (дастурлар) ва методикалар бўйича ўтказилади.


131. Тадқиқотда ҳамкорлик қилувчи ташкилотларнинг тадқиқотда иштирок этувчи мутахассислари қуйидаги ҳуқуқларга эга:

тадқиқотларни ўтказиш тартиби, методикаси ва ҳажми бўйича ўз таклифларини билдириш;

тадқиқотларда иштирок этиш ва уларга тегишли барча материаллар билан танишиш;

тадқиқотлар жараёни ва натижалари муҳокамасида иштирок этиш;

ҳисоботга имзо қўйиш ёки унга хулосанинг ажралмас қисми ҳисобланган асосланган фикрларини илова қилиш.


132. Тадқиқотни амалга оширувчи ташкилот, зарур ҳолларда, керакли материаллар, ҳужжатлар ёки консультациялар олиш учун тегишли раҳбарлар орқали илмий-тадқиқот ташкилотлари, саноат, таъмирлаш ва эксплуатация қилиш ташкилотларидан мутахассисларни қўшимча равишда тадқиқотга жалб этиш ҳуқуқига эга.


133. Тадқиқотни амалга оширувчи ташкилот тадқиқотлар дастурининг алоҳида бандлари бўйича ишларни бажариш учун техник имкониятларга эга бўлмаса, бундай ишлар мурожаатга асосан бошқа ташкилотларнинг базасида тадқиқотни амалга оширувчи ташкилот вакиллари иштирокида ўтказилиши мумкин.

Бундай ҳолда тадқиқот ишларининг ҳажми, жойи ва муддатини келишиш тадқиқотни амалга оширувчи ташкилот зиммасига юкланади.


134. Авиация ҳалокатларини текширишда парвоз маълумотларининг таҳлили, одатга кўра, Транспорт вазирлиги базасида олиб борилади.


135. Ўзбекистон Республикаси ҳудудида хорижий ҳаво кемалари билан содир бўлган авиация ҳалокатларини текширишда авиация техникаси объектлари тадқиқотларини ўтказиш ва борт ёзув ускуналари маълумотларини расшифровка қилиш ишлари Ўзбекистон Республикасининг бундай ишларни амалга оширишга ваколатли ташкилотлар базасида амалга оширилади.

Ўзбекистон Республикасида ушбу ишларни амалга ошириш учун техник имкониятлар бўлмаган тақдирда, улар авиация ҳалокатини текшириш комиссияси вакиллари иштирок этиши шарти билан бошқа давлатда амалга оширилиши мумкин. Бундай тадқиқотларни ташкил этиш тегишли давлатнинг текширув соҳасига доир ваколатли органи билан келишилган ҳолда амалга оширилади.


136. Авиация ҳалокатини текшириш комиссиясининг топшириғига биноан тадқиқотларни олиб борувчи ташкилотлар тадқиқотнинг муддатлари, сифати ва холислиги учун белгиланган тартибда жавоб беради.


137. Тадқиқотлар натижалари асосида ҳисобот тузилади ва текшириш комиссиясига юборилади.


138. Тадқиқотлар натижаларига кўра тузилган ҳисобот текширув материалларининг ажралмас қисми ҳисобланади. Текширув бўйича Якуний ҳисобот тадқиқотнинг якуний натижаларини ҳисобга олган ҳолда тайёрланади Тадқиқотлар натижаларига кўра тузилган ҳисобот олингунга қадар Якуний ҳисоботни тасдиқлаш ва эълон қилиш ман этилади.

Тадқиқотларнинг тўлиқ материаллари, шу жумладан комиссиянинг техник топшириғи, тадқиқотларни ўтказиш дастури, махсус ишлаб чиқилган методикалар ва ишга оид барча материаллар (синов ишлари, ўлчамлар, лаборатория таҳлиллари бўйича протоколлар ва бошқалар) тадқиқотни амалга оширувчи ташкилотда сақланадиган Ҳисоботнинг нусхасига илова қилинади.


139. Тадқиқотлардан ўтган авиация техникаси объектлари ва борт ёзув ускуналарининг парвоз маълумотларини қайд этувчи жиҳозлар, тадқиқотни амалга оширган асосий ташкилотда текширув натижалари бўйича Якуний ҳисобот тасдиқлангандан сўнг 3 ой давомида сақланади.

Белгиланган муддат тугагандан сўнг авиация ҳалокати билан боғлиқ объектлар бўйича ҳаво кемаси эгасига объектларни утилизация қилиш учун сўровнома юборилади.

Ҳаво кемасига эгалик қилувчи ташкилот текширувни ўтказаётган ҳуқуқни муҳофаза қилиш органлари билан утилизация қилиш масаласини мувофиқлаштиради ва тадқиқотларни амалга оширган ташкилотга қабул қилинган қарор ҳақида маълум қилади.

Ҳаво кемаси эгасининг ҳуқуқни муҳофаза қилувчи ташкилотлар билан келишилган рухсатномасисиз авиация ҳалокати билан боғлиқ бўлган тадқиқот қилинган объектларни йўқ қилиш тақиқланади.

Борт ёзув ускуналарининг парвоз маълумотлари тадқиқотни амалга оширган ташкилотда компьютерда (флэшкалар, бошқа ахборот ташувчиларда) доимий сақланади.


140. Авиация техникаси тадқиқотлари ва синовлари текширувнинг ташқаридаги босқичининг тугаш вақтига қадар якунланмаган бўлса, комиссия раиси комиссияни тайинлаган орган билан келишилган ҳолда ҳалокат содир бўлган жойда барча зарур ишлар якунига етгандан сўнг комиссия ишини бошқа ташкилот ёки текширувни тайинлаган орган базасига кўчириш ҳуқуқига эга.



8-§. Текширув натижалари

муҳокамасини ўтказиш


141. Авиация ҳалокати текшируви якунлангач, авиация ҳалокатига учраган ҳаво кемаси эгаси ёки эксплуатантининг фуқаро авиацияси ташкилотида ҳодиса бўйича йиғилиш ўтказилади.


142. Йиғилиш ўтказишдан кўзланган мақсад ҳалокатга олиб келган шарт-шароитлар, сабаблар, сабаб бўлувчи омиллар ва уларнинг олдини олиш бўйича тавсиялар тўғрисидаги маълумотни манфаатдор ташкилотлар ва шахслар эътиборига етказишдан иборат.


143. Одатда, барча йиғилишлар очиқ ҳолда ўтказилади.

Очиқ ҳолда эълон қилиниши белгиланмаган материаллар кўриб чиқиладиган бўлса, йиғилишлар ёпиқ ҳолда ўтказилиши мумкин.


144. Текшириш комиссияси раиси йиғилишни ўтказиш вақти ва жойини белгилайди ҳамда комиссия аъзолари, шунингдек, барча манфаатдор шахслар ва ташкилотларни хабардор қилади.


145. Йиғилишни текшириш комиссияси раиси ёки у томонидан ваколат берилган шахс ўтказади. Йиғилишда таклиф этилаётган тавсиялардан иборат бўлган Якуний ҳисобот тингланади.


146. Йиғилиш иштирокчилари текширув натижаларидан келиб чиққан ва парвозлар хавфсизлиги даржасини оширишга қаратилган ўзларининг таклиф ва тавсияларини тақдим этиши мумкин. Таклифлар ёзма равишда тақдим этилади.



9-§. Текширув натижалари бўйича хулосаларни

қайта кўриб чиқиш ёки ўзгартириш


147. Авиация ҳалокатига тааллуқли янги маълумотлар аниқланган (ёки тақдим этилган) ҳолларда авиация ҳалокатининг якунланган текшируви такроран бошланиши мумкин.


148. Текширувни такроран бошлаш тўғрисидаги қарор Транспорт вазирлиги ва текширувда иштирок этган бошқа органларнинг қўшма қарори асосида, текширувда иштирок этган ташкилотларнинг ёки текширув натижаларидан бевосита манфаатдор шахсларнинг талабига биноан, текширув комиссиясининг натижалари нотўғрилиги кўрсатилган янги далиллар тақдим этилгандагина қабул қилинади. Текширув натижаларини қайта кўриб чиқиш учун текширувни тайинлаган ваколатли органга ёзма равишда ариза тақдим этилади.


149. Ариза мазмуни қуйидагилардан иборат бўлиши лозим:

аввал қўриб чиқилмаган янги муаммо тафсилотлари;

янги қўйилган муаммога асос бўладиган ҳисоб-китоблар ёки тадқиқотлар натижалари ва ҳужжатлари (мавжуд бўлса);

нима учун ушбу муаммо аввал текширув комиссияси иши жараёнида комиссия олдига қўйилмаганлиги сабабларининг изоҳи.



10-§. Авиация ҳалокатлари ҳисобини

юритиш ва уларнинг таҳлили


150. Ўзбекистон Республикаси фуқаро ҳаво кемаси билан содир бўлган ҳар бир авиация ҳалокати ҳисобга олиниши шарт.


151. Авиация ҳалокати ҳаво кемасига эгалик қилувчи фуқаро авиацияси ташкилотида, ҳудудида авиация ҳалокати содир бўлган давлатнинг авиация маъмуриятида, Транспорт вазирлигида ва бошқа тегишли вазирлик ва идораларнинг бўлинмаларида ҳисобга олинади.


152. Авиация ҳалокатлари сабабларининг янада чуқурроқ таҳлилини таъминлаш мақсадида улар ИКАО Dос 9156-АN/900 ҳужжати асосида сабаблар ва омиллар бўйича таснифланади.

Бунда, ҳар бир авиация ҳалокати текширув натижасида аниқланган барча сабаблар ва омиллар бўйича таснифланиши ва ҳисобга олиниши керак. Авиакомпания, мажмуалар, идоралар, ташкилотларнинг аниқ хизматлари авиация ҳалокатига алоқадорлигини аниқлаш ва ҳисобга олиш учун авиация ҳалокатлари ИКАО Dос 9156-АN/900 ҳужжати асосида сабабларнинг умумлаштирилган гуруҳлари бўйича ҳам ҳисобга олинади.


153. Авиация ҳалокатлари текширувларининг натижаларига асосан Транспорт вазирлиги ҳузуридаги Фуқаро авиацияси агентлиги (кейинги ўринларда - Фуқаро авиацияси агентлиги) парвозлар хавфсизлиги ҳолати бўйича ярим йиллик, йиллик ва Вазирлар Маҳкамаси кўрсатмасига биноан ҳар қандай давр учун таҳлил ўтказади.

Таҳлилни ўтказишда маълумотлар базаси сифатида текширув натижасида аниқланган барча сабаблар ва омиллар жамланмаси ишлатилади.

Таҳлил натижаларига кўра парвозлар хавфсизлиги даражасини ошириш бўйича тавсиялар ишлаб чиқилади.



11-§. Авиация ҳалокатлари текшируви натижалари

бўйича чора-тадбирларни ишлаб чиқиш


154. Текширув натижалари бўйича чора-тадбирларни ишлаб чиқиш ва амалга ошириш тизими авиация ҳалокатларининг олдини олиш воситаси ҳисобланиб, текширув комиссияси томонидан аниқ парвоз бажарилишида авиация-транспорт тизимининг ишлашига синчиклаб, ҳар томонлама баҳо бериш, унинг таркибий қисмлари ишлаши парвозда алоҳида вазият вужудга келишига ва ривожланишига ҳамда парвоз якунига таъсир кўрсатган оғишларини аниқлашга, парвозлар хавфсизлиги даражасини оширишга қаратилган асосли тавсияларни ва уларни амалга ошириш чора-тадбирларини ишлаб чиқишга асосланади.


155. Авиация ҳалокатини текшириш натижалари бўйича чора-тадбирлар текшириш комиссияси тавсиялари асосида ишлаб чиқилади. Авиация ҳалокатини текшириш натижалари бўйича Якуний ҳисобот ва унинг иловалари чора-тадбирларни ишлаб чиқиш учун расмий асос ҳисобланади.


156. Ишлаб чиқилган чора-тадбирлар идоравий ёки идоралараро чора-тадбирлар режалари кўринишда расмийлаштирилади ёки бир марталик чоралар талаб этилса, авиакомпания, идора, ташкилот, мажмуа буйруғи ёки бошқа расмий ҳужжатлар билан белгиланади ва тавсия қилинади.


157. Авиация ҳалокатини текшириш комиссияси парвозлар хавфсизлиги даражасини оширишга қаратилган тавсияларни текширув натижасида олинган маълумотлар таҳлили асосида ишлаб чиқади.

Тавсияларни ишлаб чиқишда авиация-транспорт тизимининг ишлашида, шу жумладан берилган парвозда алоҳида вазият вужудга келишига ва ривожланишига тўғридан-тўғри таъсир кўрсатмаган, лекин умуман парвозлар хавфсизлигига таҳдид соладиган барча аниқланган оғишлар ҳисобга олинади.

Авиация ҳалокатларини текшириш натижасида ишлаб чиқилган, парвозлар хавфсизлигини таъминлашга қаратилган ҳар қандай тавсиялар, мақсадга мувофиқ бўлса, тегишли бошқа давлат(лар)нинг авиация ҳалокатини текшириш бўйича ваколатли органи(лар)га ҳамда ИКАО ҳужжатларига тегишли бўлса, ИКАОга юборилади.

Глобал аҳамиятга эга бўлган парвозлар хавфсизлигини таъминлаш бўйича тавсия тегишлигидан қаъти назар ИКАОга юборилади.

Парвозлар хавфсизлигини таъминлашга қаратилган тавсиялар ва чора кўриш учун бошқа таклифлар келиб тушган бўлса, Транспорт вазирлиги томонидан ушбу таклифлар кўриб чиқилганлиги ва қабул қилинганлиги ёки қабул қилинмаганлиги тўғрисида, бунинг сабаблари кўрсатилган ҳолда таклиф берган давлат хабардор қилинади.


158. Текшириш комиссияси тавсиялари қуйидаги чораларни назарда тутиши мумкин:

авиакомпания, ҳаво кемаларининг эксплуатант-авиакорхоналари ва уларга тегишли бўлинмаларнинг парвозлар хавфсизлигини таъминлашга қаратилган фаолияти ташкиллаштирилишини такомиллаштириш;

авиация бўлинмаларининг шахсий таркиби интизомини мустаҳкамлаш;

учувчи таркиб ва ер усти хизматлари ходимларининг касбий тайёргарлиги даражасини ошириш;

авиация техникасидан техник жиҳатдан ва парвозда фойдаланишни такомиллаштириш;

ҳаводаги ҳаракатни бошқариш ва парвозларнинг ер усти таъминотини такомиллаштириш;

парвозларни таъминлаш воситаларининг янгисини яратиш ёки мавжудларини модернизация қилиш;

авиация техникасини ишлаб чиқариш технологиясини такомиллаштириш;

авиация техникасига хизмат кўрсатиш ва таъмирлаш технологиясини такомиллаштириш;

йўриқнома ва норматив ҳужжатларга қўшимча ва аниқликлар киритиш;

текшириш материалларидан келиб чиқадиган бошқа чора-тадбирлани ўтказиш.


159. Комиссия тавсиялари текширув ҳужжатлари билан асосланган ва пухта ишлаб чиқилган бўлиши лозим. Комиссия тавсиялари асосланган бўлиши учун шахсий жавобгарлик унинг раисига юклатилади.


160. Ваколатларига комиссия тавсиялари бўйича тегишли чоралар кўриш тааллуқли бўлган фуқаро авиацияси ташкилотлари томонидан, текширув бўйича Якуний ҳисобот олингач, фуқаро авиацияси ташкилотлари доирасида профилактик чоралар қабул қилинишини назарда тутувчи чора-тадбирлар режалари ёки бошқа расмий ҳужжатлар ишлаб чиқилади ва тасдиқланади. Тасдиқланган чора-тадбирлар режаси 3 иш куни ичида Транспорт вазирлигига юборилади.


161. Чора-тадбирлар режасини (ёки бошқа расмий ҳужжат) тузишда комиссиянинг барча тавсиялари ижро учун қабул қилиниши лозим.

Комиссиянинг бирон бир тавсияси мақсадга мувофиқлиги ёки уни амалга ошириш усуллари масалалари бўйича келишмовчиликлар юзага келса, бу масала қўшимча равишда иш олиб бориш учун чора-тадбирлар режасига киритилади.

Чора-тадбирлар режасига уни ишлаб чиқувчи шахслар томонидан текширув вақтида аниқланган, лекин комиссиянинг тавсияларига киритилмаган камчиликларни бартараф этишга қаратилган қўшимча ишлар киритилиши мумкин.


162. Чора-тадбирлар ишлаб чиқилишини ташкил этиш бўйича Транспорт вазирлиги масъул ҳисобланади.

Чора-тадбирларни ишлаб чиқиш бўйича фуқаро авиацияси ташкилоти - ҳаво кемаси эгаси (эксплуатанти) масъул ҳисобланади.


163. Идоралараро чора-тадбирларни ишлаб чиқишда иштирок этувчи масъуллар Якуний ҳисобот ва унинг иловаларини олгандан сўнг биргаликда чора-тадбирлар режасини ишлаб чиқади, уни ишларни бажарувчи ва ҳамкорликда бажарувчи ташкилотлар билан келишади ҳамда Транспорт вазирлиги ёки зарур ҳолларда Вазирлар Маҳкамаси томонидан тасдиқланади.


164. Чора-тадбирлар режаси лойиҳаси бўйича ишларни бажарувчи ва ҳамкорликда бажарувчилар лойиҳани келишиш учун қабул қилган вақтдан бошлаб 2 иш куни давомида уни кўриб чиқиши ва имзолаши ёки ўз фикр ва таклифларини ёзма равшда тақдим этиши керак. Мунозарали масалалар бўйича қарорни чора-тадбирларни тасдиқловчи раҳбарлар қабул қилади.


165. Авиация ҳалокатини текшириш комиссиясининг тавсияларини амалга ошириш бўйича чора-тадбирлар режаларини ёки бошқа расмий ҳужжатларни ишлаб чиқиш учун қуйидаги муддатлар белгиланади:

30 иш куни - идоралароро режалар учун;

15 иш куни - ички идоравий режалар ва бошқа расмий ҳужжатлар учун.

Муддат чора-тадбирлар ишлаб чиқилишини ташкил этиш бўйича масъул томонидан комиссиянинг барча материаллари олинган вақтдан ҳисобланади.

Алоҳида ҳолларда комиссия тавсияларига кўра тезкор чора-тадбирлар текширув якунига етказилмагунча ва Якуний ҳисобот тасдиқланмагунча ишлаб чиқилади ва амалга оширилади.

Чора-тадбирлар режалари улар тасдиқлангандан сўнг 10 кундан кўп бўлмаган муддатда ижрочиларга етказилиши лозим.


166. Транспорт вазирлиги текшириш комиссиялари тавсиялари, чора-тадбирлар режалари ва ваколати доирасидаги бошқа расмий ҳужжатлар ҳисобини юритади.

Худди шундай ҳисобни фуқаро авиацияси ташкилотлари ҳам ўзларига тегишли қисмида юритади.


167. Комиссия тавсиялари ва ишлаб чиқилган чора-тадбирлар амалга оширилиши устидан назоратни Транспорт вазирлиги олиб боради.



3-БОБ. АВИАЦИЯ ИНЦИДЕНТЛАРИНИ ТЕКШИРИШ

          

        

1-§. Авиация инциденти тўғрисида

хабар бериш

          

168. Аэродром диспетчерлик пунктлари, ташкилотнинг ишлаб чиқариш диспетчерлик хизматлари, Ўзбекистон Республикаси ҳаво ҳудудидан фойдаланишни бошқаришнинг Ягона тизими Бош ва туман марказлари, аэропортларнинг марказий ишлаб чиқариш диспетчерлик хизмати диспетчерлари фуқаро ҳаво кемасида содир бўлган авиация инциденти тўғрисида маълумот олгандан сўнг, дастлабки хабарларни дарҳол ҳаво кемалари ҳаракатига тегишли хабарларни тузиш ва узатиш бўйича кўрсатмага мувофиқ тегишли манзилларга юборади.

Шунингдек, хабар авиация ҳалокати содир бўлган туман ёки ҳудуддаги фуқаро авиацияси ташкилоти раҳбарига ва ҳаво кемаси эгасига (эксплуатантига) ҳам юборилади.


169. Авиация ҳодисаси ҳаво кемасига техник ёки тижорат хизмати кўрсатиш вақтида ёки уни сақлаш вақтида содир бўлган ёки ерда аниқланган бўлса, дастлабки хабар ҳодиса аниқланган вақтда ҳаво кемаси учун масъул бўлган фуқаро авиацияси ташкилоти раҳбари томонидан юборилади.


170. Авиация инциденти тўғрисида дастлабки хабар олингандан сўнг Транспорт вазирлиги ҳодиса ҳақида Ўзбекистон Республикаси Транспорт прокуратурасига маълум қилади.


171. Хорижий давлат ҳудудида Ўзбекистон Республикаси ҳаво кемалари билан содир бўлган авиация инциденти ҳақидаги дастлабки хабар ҳаво кемаси эксплуатанти - Ўзбекистон Республикаси фуқаро авиацияси ташкилоти томонидан Транспорт вазирлигига юборилади.


172. Ҳодиса содир бўлган жой давлати Ўзбекистон Республикаси ҳаво кемаси билан содир бўлган авиация инциденти (фақат жиддий авиация инциденти учун) ҳақидаги ахборотга эга бўлмаса, Транспорт вазирлиги бундай инцидент тўғрисида қуйидаги манзилларга хабарнома юборади:

ҳаво кемасини лойиҳалаштирган давлатга;

ҳаво кемасини ишлаб чиқарган давлатга;

ҳодиса содир бўлган жой давлатига.


173. Авиация инциденти содир бўлган жой ёки ҳудуддаги фуқаро авиацияси ташкилотининг раҳбари дастлабки хабарни олгач, дарҳол Транспорт вазирлигига дастлабки маълумотни жўнатади, шунингдек, авиация инциденти содир бўлган жойдаги маҳаллий ижро ҳокимияти органи раҳбарияти, Ўзбекистон Республикаси Транспорт прокуратураси, Давлат хавфсизлик хизмати ҳудудий бошқармасига дастлабки маълумотни юборади.


174. Дастлабки маълумот қуйидагилардан иборат бўлиши лозим:

ҳодиса тури;

ҳодисанинг санаси, вақти (маҳаллий ва UTC), жойи;

ҳаво кемасининг русуми, давлат томонидан рўйхатига олиш ва таниш белгилари, заводда берилган рақами ва кимга тегишлилиги (мансублиги);

авиация инциденти содир бўлган вақтдаги об-ҳаво шароити;

топшириқ характери ва рейс рақами;

ҳаво кемаси бортидаги экипаж аъзолари ва йўловчилар сони;

ҳаво кемасининг шикастланиш даражаси;

дастлабки хабарномани юбориш вақтида авиация инциденти бўйича аниқ маълумотлар.

Юқорида қайд этилган маълумотлардан бирортасининг йўқлиги дастлабки хабарнома юборилишини кечиктиришга сабаб бўлмаслиги керак. Дастлабки маълумотда авиация инцидентининг ҳолати ва сабаблари ҳақида маълумотлар тахминий бўлмаслиги керак.



2-§. Текширувни ташкил этиш


175. Ўзбекистон Республикаси ҳудудида фуқаро ҳаво кемалари билан содир бўлган авиация инцидентларини текшириш Транспорт вазирлиги томонидан эксплуатантнинг парвозлар хавфсизлиги бўйича инспекцияси билан ҳамкорликда ёки фуқаро авиацияси ташкилоти билан биргаликда, керакли ҳолларда маҳаллий ижро ҳокимияти органлари ҳамда манфаатдор ташкилотлар, идоралар ва давлатлар вакиллари иштирокида ташкил этилади ва ўтказилади. Барча ҳолларда Транспорт вазирлиги авиация инцидентини текшириш учун комиссия тузилиши ва тайинланишини назорат қилади.


176. Авиация инцидентини текшириш комиссияси Транспорт вазирлиги (фуқаро авиацияси ташкилоти) раҳбари буйруғи билан тайинланади.

Авиация инциденти тўғрисидаги дастлабки ҳисобот ёки Транспорт вазирлиги раҳбарининг кўрсатмаси текшириш комиссиясини тузиш ва буйруқ (кўрсатма) чиқариш учун асос ҳисобланади.

Авиация инцидентлари ва жиддий инцидентларни текшириш қисман ёки тўлиқ равишда бошқа давлат ёки авиация ҳалокатлари ва инцидентларини текшириш бўйича минтақавий ташкилотга, ўзаро келишувга кўра ва розилик билан топширилиши мумкин. Бундай ҳолатда Транспорт вазирлиги ушбу текширувни ўтказишда ёрдам кўрсатади.


177. Транспорт вазирлиги томонидан ушбу Қоидаларга 1-иловадаги рўйхатга киритилмаган ҳодисаларнинг текшируви тайинланиши мумкин. Бундай ҳодисаларни текшириш ва таснифлаш авиация инцидентини текшириш тартибида ўтказилади.


178. Авиация инцидентини текшириш учун умумий муддат комиссия тайинлаш тўғрисидаги буйруқ чиқарилган вақтдан бошлаб то текширув натижалари бўйича ҳисобот тасдиқлангунга қадар, қўшимча тадқиқотлар ўтказилиши талаб қилинмаса, 15 иш кунидан ошмаслиги керак.

Текшириш муддатини комиссия раисининг сўровномасига биноан Транспорт вазирлиги розилиги билан узайтиришга рухсат берилади.

Авиация инцидентларини текшириш муддатлари ва сифати устидан назорат Транспорт вазирлигига юкланади.


179. Авиация инцидентини текшириш комиссияси таркибига авиакомпания дирекцияси, корхоналар, ишлаб чиқариш мажмуалари, бўлинмалар ва хизматларнинг тегишли малакага эга бўлган етакчи ва тайёргарликка эга мутахассислари киритилади.

Зарур ҳолларда комиссия таркибига ҳаво кемасини (двигателларни) ишлаб чиқарган ёки охирги марта таъмирлаган саноат ва таъмирлаш ташкилотларининг масъул вакиллари киритилиши мумкин. Авиация инциденти қониқарсиз об-ҳаво таъминоти билан боғлиқ бўлса, комиссия таркибига Ўзбекистон Республикаси Гидрометеорология хизмати маркази вакиллари киритилади.


180. Комиссия раиси этиб авиация ҳодисаларини текшириш бўйича махсус тайёрлов курсларини ўтаган Транспорт вазирлиги ходимлари, Фуқаро авиацияси агентлигининг ходимлари ёки фуқаро авиацияси ташкилотининг бошқарув-раҳбарлик таркиби ходимлари тайинланиши мумкин.


181. Комиссия таркиби раис, комиссия аъзолари, зарур бўлса, раис ўринбосари ва штаб бошлиғидан иборат бўлади.

Комиссия ишига жалб этилган мутахассислар унинг ишчи органлари таркибига (кичик комиссиялар ва ишчи гуруҳлар) киритилиши ёки эксперт сифатида ишлаши мумкин.


182. Комиссия ўз фаолиятини раис раҳбарлиги остида олиб боради. Авиация инцидентини текширишда иштирок этувчилар ушбу Қоидаларга 4-иловада белгиланган ҳуқуқ ва мажбуриятларга эга бўлади.


183. Авиация инцидентини текшириш комиссияси қуйидаги ҳуқуқларга эга:

авиация инциденти бўйича вазиятни ва унинг сабабларини аниқлаш учун ҳодиса жойига ва ҳаво кемаси бортига тўсиқсиз кириш;

ҳаво кемаси, унинг таркибий қисмлари, кимга тегишли бўлишидан қатъи назар, ҳалокатга учраган ҳаво кемаси бортида мавжуд бўлган ёки ташқаридан авиация инцидентига алоқадор бўлган, шунингдек, ҳаво кемалари парвозларини таъминловчи воситалар ва объектларни текшириш;

авиация инцидентини текшириш билан боғлиқ тадқиқотлар ва ишлар бажаришни, ташкилий-ҳуқуқий ва мулкчилик шаклларидан қатъий назар, юридик шахсларга топшириш;

фан ва техниканинг тегишли соҳаларида билим талаб қиладиган вазифаларни ҳал этишга, ташкилий-ҳуқуқий ва мулкчилик шаклларидан қатъи назар, турли ташкилотларнинг ходимларини жалб қилиш;

авиация инциденти гувоҳлари, авиация инцидентига алоқаси бўлган ёки бўлиши мумкин бўлган шахслар билан сўровнома ўтказиш ва ҳуқуқни муҳофаза қилиш органларидан керакли маълумотларни олиш;

ҳаво кемасини лойиҳалаштириш, синовдан ўтказиш, ишлаб чиқариш, эксплуатация қилиш ва таъмирлаш, авиация ходимлари қаторидан тегишли шахсларни тайёрлаш, ҳаводаги ҳаракатни ташкил этиш, ҳаво кемалари парвозларини бажариш ва таъминлаш билан боғлиқ барча масалаларни ўрганиш;

инцидент билан боғлиқ масалалар бўйича ҳужжатлар ва материалларни тегишли маҳаллий ижро ҳокимияти органларидан, шунингдек, фуқаролар ва юридик шахслардан талаб қилиш ва олиш;

ҳаво кемаси экипажи аъзолари, шунингдек, авиация ходимлари орасидан тегишли шахсларнинг психофизиологик ҳолати бўйича тадқиқотлар олиб бориш.


184. Ўзбекистон Республикаси ҳудудида хорижий фуқаро ҳаво кемалари билан содир бўлган авиация инцидентларини текшириш, ушбу Қоидаларда, Конвенциянинг 13-иловаси стандартлари ва тавсияларида баён этилган тартиб-таомилларга мувофиқ амалга оширилади.

Келишувга кўра текширувни ўтказиш ҳаво кемасини рўйхатга олган ёки эксплуатант давлатига топширилиши мумкин. Ҳар қандай ҳолатда ҳам Транспорт вазирлиги текширув ўтказилишида ёрдам кўрсатиш учун барча чораларни кўради.


185. Ўзбекистон Республикаси ҳудудида хорижий давлат ҳаво кемаси билан содир бўлган авиация инцидентини текширишда ҳаво кемасини лойиҳалаштирувчи давлат, ишлаб чиқарувчи давлат, рўйхатдан ўтказган давлат ва эксплуатант давлати текширувда иштирок этиш учун ўз вакилини тайинлаш ҳуқуқига эга.


186. Ҳаво кемасини рўйхатга олган давлат ва эксплуатант давлати ўз вакилларини тайинламаган ҳолларда Транспорт вазирлиги текширувда иштирок этиш учун ҳаво кемаси эксплуатантининг вакилини йўллашини сўраши мумкин.


187. Ҳаво кемасини лойиҳалаштирган ва ишлаб чиқарган давлатлар вакилларига ёрдам бериш учун бир ёки бир нечта маслаҳатчини тайинлаши мумкин.


188. Ҳаво кемасини лойиҳалаштирган давлат ҳам, ишлаб чиқарган давлат ҳам ўз вакилини тайинламаган ҳолларда Транспорт вазирлиги бевосита ҳаво кемаси лойиҳаловчиси ва ишлаб чиқарувчисини текширувда иштрок этиш учун таклиф қилиши мумкин.


189. Ҳаво кемаси двигателини ёки асосий агрегатларини лойиҳалаштирган ёки ишлаб чиқарган давлат авиация инциденти ёки жиддий инцидент текширувида иштирок этиш учун мурожаат қилиши мумкин.


190. Мурожаатга биноан маълумот, ускуналар ёки мутахассисларни (экспертларни) тақдим этган ҳар қандай давлат текширувда иштирок этиш учун ўз вакилини тайинлаши мумкин.


191. Ҳар қандай давлатнинг вакили, маслаҳатчилари ва экспертлари текширув олиб борилаётган вақтда Ўзбекистон Республикасида доимий бўлиши назарда тутилмайди.


192. Давлатлар вакиллари ва уларнинг маслаҳатчилари иштирок этиш даражаси Конвенциянинг 13-иловасига биноан белгиланади ва уларга комиссия раиси назорати остида Транспорт вазирлиги раҳбари билан келишилган ҳолда қуйидаги ҳуқуқлар берилади:

авиация инциденти содир бўлган жойга ташриф буюриш;

ҳаво кемасини кўздан кечириш;

гувоҳлар кўрсатган маълумотни олиш ва сўров ўтказишда мавзуларни таклиф этиш;

ишга тегишли ашёвий далиллар билан танишиш;

ишга тегишли ҳужжатлар билан танишиш;

парвоз маълумотларини таҳлил қилишда иштирок этиш;

текширув мақсадида авиация инциденти содир бўлган жойдан ташқарида агрегатларни кўздан кечириш ва синаш, техник маслаҳатларда, синаш ва моделлаштириш каби текширув ишларида иштирок этиш;

инцидент юзасидан хулосалар, сабаблар ва тавсияларни шакллантириш билан боғлиқ йиғилишларда иштирок этиш;

текширувнинг турли жиҳатлари бўйича баёнотлар бериш.


193. Вакил ва унинг маслаҳатчилари текширув ўтказаётган давлатга ўзларида мавжуд бўлган барча тегишли маълумотларни тақдим этиши шарт ва текширув ўтказаётган давлатнинг рухсатисиз текширув жараёни ва натижалари тўғрисида маълумотларни тарқатмаслиги керак.


194. Текширувга тегишли маълумотларни йиғиш ва тўплаш вакил келишини кутиш сабабли қолдирилмаслиги керак.


195. Транспорт вазирлиги қарори билан вакилларнинг текширувда иштирок этиш даражаси кенгайтирилиши мумкин.

Вакиллар Транспорт вазирлиги рухсати билан ўз давлатларига парвозлар хавфсизлигини таъминлашга қаратилган тегишли чораларни кўриш учун маълумот бериши мумкин.


196. Хорижий давлатлар вакиллари, уларнинг маслаҳатчилари ва экспертлари комиссия таркибига кирмайди.

Айрим ҳолларда, Транспорт вазирлигининг қарори билан, ҳаво кемасини лойиҳалаштирган, ишлаб чиқарган, рўйхатга олган давлатнинг вакиллари текшириш комиссияси таркибига киритилиши мумкин.


197. Комиссия ва хорижий давлатлар вакилларининг ҳаракатларини мувофиқлаштириш ва текширув билан боғлиқ барча масалаларни ҳал қилиш учун Комиссия раиси масъулдир.


198. Хорижий давлат вакилларининг текширувда иштироки билан боғлиқ барча масалалар комиссия раиси томонидан мазкур давлатнинг вакиллари орқали ҳал қилинади.


199. Ҳодиса содир бўлган жойдаги фуқаро авиацияси ташкилоти маъмурияти авиация инциденти текширувини ташкил қилишда иштирок этиши ва маҳаллий ижро ҳокимияти органлари билан авиация инциденти текширувини таъминлаш ишларини мувофиқлаштириши шарт.


200. Маҳаллий ижро ҳокимияти органлари, маҳаллий давлат бошқарув органлари, ташкилий-ҳуқуқий шакллари ва мулкчилик шаклларидан қатъи назар, юридик шахслар авиация инцидентини текшириш бўйича комиссияга барча ёрдамни кўрсатиши, шу жумладан, комиссия ихтиёрига зарур куч ва ресурсларни ажратиши, авиация инциденти жойининг хавфсизлигини таъминлаш чораларини кўриши ва авиация инцидентини текшириш манфаатларида авиация техникасини ташиш, зарур ишларни олиб бориш ва тадқиқот ўтказишни таъминлаши шарт.


201. Маҳаллий ижро ҳокимияти органлари фуқаро авиацияси ташкилотларини жалб этган ҳолда авиация инцидентини текшириш комиссияси аъзолари ва текширувга жалб қилинган мутахассисларга ҳодиса содир бўлган жойда иш олиб боришлари учун барча зарур шароитларни яратади, шу жумладан, тегишли кийим-кечак, пойабзал, шахсий ҳимоя воситалари, транспорт ва алоқа воситалари, зарур жиҳозлар, сарфланадиган материаллар, турар жой ва овқат билан бепул таъминлайди.


202. Авиация инцидентини текшириш комиссиясининг ишини таъминлаш бўйича харажатлар, шу жумладан, комиссиянинг топшириғи асосида махсус тадқиқотлар (синовлар) ўтказиш ишлари ҳаво кемаси эксплуатанти томонидан молиялаштирилади ва кейинчалик ушбу маблағлар Ўзбекистон Республикаси қонунчилик ҳужжатларида белгиланган тартибда қопланади.


203. Транспорт вазирлиги фуқаро авиацияси ташкилотларида ташкил этилган комиссиялар ишини назорат қилади.

Авиация инциденти текширувининг (шу жумладан, олиб борилаётган махсус тадқиқотлар) объективлиги ва сифати назоратини таъминлаш учун комиссия таркибига кирмаган, лекин олган топшириғидан келиб чиқувчи ҳуқуқлардан фойдаланадиган Транспорт вазирлиги ходимлари юборилиши мумкин.

Текширув давомида камчиликлар, ушбу қоидалар талабларидан оғиш аниқланган ҳолларда Транспорт вазирлиги текширув объективлиги ва сифатини таъминлаш учун материалларни қайта текширишни, қўшимча тадқиқот ва синов ўтказишни, бошқа ишларни кўриб чиқишни талаб қилиши мумкин.


204. Авиация инциденти жойига тезкор етиб бориш учун Транспорт вазирлиги мутахассислари, шу жумладан, амалдаги учувчи гувоҳномасига эга бўлмаган шахслар Транспорт вазирлиги раҳбарининг буйруғи билан белгиланган тартибда Ўзбекистон Республикаси ички ёки халқаро йўналишлардаги экипажларининг парвоз топшириғига киритилиши мумкин. Парвоз топшириғига киритилган мутахассис ҳаво кемаси эксплуатанти ҳисобидан, экипаж аъзолари билан тенг равишда барча турдаги таъминотдан фойдаланади.



3-§. Авиация инциденти содир бўлганда мансабдор

шахсларнинг дастлабки ҳаракатлари


205. Авиация инциденти содир бўлган пайтдан бошлаб текшириш бўйича комиссия етиб келгунича авиация инциденти содир бўлган жойда дастлабки ҳаракатларни амалга ошириш учун жавобгарлик шу ҳудуддаги фуқаро авиацияси ташкилоти раҳбарига, у етиб келгунига қадар эса ҳаво кемасининг командирига юклатилади.

Авиация инцидентини текшириш комиссияси ҳодиса жойига етиб келган вақтдан бошлаб текширув юзасидан барча ҳаракатлар бўйича жавобгарлик комиссия раисига юкланади.


206. Авиация инциденти аэродромдан ташқарида содир бўлган тақдирда ҳаво кемаси командири экипаж аъзолари билан биргаликда йўловчиларни эвакуация қилиш ва ёнғинни ўчириш бўйича ҳаракатларни амалга оширади. Ҳаво кемаси командири ҳаво кемаси ёнмаётганига ишонч ҳосил қилгач, авиация ҳодисаси содир бўлган ҳудуддаги масъул вакил келгунига қадар қуйидагиларни амалга оширишга мажбур:

ҳаво кемасида зудлик билан электр таъминотини бутунлай ўчириб қўйиш (бу эвакуация қилишга тўсқинлик қилмаса) ва борт ёзув ускуналари ўчирилганлигига ишонч ҳосил қилиш;

экипаж кабинасида бошқарув пультлари ва борт ёзув ускуналарининг дахлсизлигини таъминлаш;

тижорат юкларининг ва ҳаво кемасида мавжуд бўлган бошқа нарсаларнинг дахлсизлигини таъминлаш, ёқилғи, мой ва бошқа суюқликларни тўкиб ташлашни тақиқлаш;

эшиклар, люклар, капотларни ёпиш ва имконият бўлса муҳрлаб (пломбалаб) қўйиш;

ҳаво кемаси ва ҳодиса жойини қўриқлашни ташкил этиш;

энг яқин авиация органи ёки маҳаллий давлат ҳокимият органларига содир бўлган ҳодиса ҳақида иложи борича тезроқ хабар бериш учун барча мумкин бўлган чораларни кўриш.

Ҳодиса жойига фуқаро авиацияси ташкилоти раҳбари ёки авариядан қутқарув ишлари раҳбари келгандан сўнг ҳаво кемаси, унинг ичидаги нарсалар ва ҳодиса жойида бўлган ашёвий далилларнинг бут сақланиши учун жавобгарлик етиб келган раҳбарга юклатилади.

Ҳаво кемаси командири соғлиғи ҳолатига кўра ўз вазифаларини бажара олмаса, иккинчи учувчи ва/ёки экипажнинг бошқа аъзолари ушбу талабларга ва белгиланган шартларга мувофиқ ҳаракат қилиши керак.


207. Авиация инциденти содир бўлган ҳудуд ёки туман фуқаро авиацияси ташкилоти раҳбари ҳодиса ҳақида хабар олгандан кейин:

зарур ҳолларда, маҳаллий маъмурият органларини жалб қилган ҳолда, қидириш ва авариядан қутқариш ишлари белгиланган тартибда ўтказилишини ташкил этади;

авиация инциденти содир бўлган жойга бегона шахслар киришига йўл қўймаслик чораларини кўради;

инцидентга алоқадор экипаж аъзолари ва заруратга қараб йўловчилар ва авиация ходимлари қонунчилик ҳужжатларида белгиланган тартибда тиббий кўрикдан ўтказилишини ташкил этади. Бунда, тиббий кўрик дарҳол амалга оширилиши керак;

парвозга тайёргарлик кўриш ва уни таъминлаш учун масъул бўлган экипаж аъзолари ва мансабдор шахслардан тушунтириш хатларини олади;

авиация инциденти содир бўлган жойда мавжуд бўлган борт ҳужжатлари ва борт ёзув ускуналари бут сақланиши учун зарур чораларни кўради;

ташқи муҳит таъсирида йўқолиши мумкин бўлган белгилар (ҳаво кемасининг юзасида муз копламалари, қора куя излари, ҳаво кемасининг учиш-қўниш йўлаги ва бошқа ер юзасидаги ҳаракатидан қолган тегишли излар) ҳужжат кўринишида қайд этилишини ташкил қилади (фотосуратлар, видеоёзувлар ёки схемаларни тузиш орқали);

авиация инциденти жойининг чизмасини тузади;

об-ҳаво шароитининг навбатдан ташқари кузатилишини ташкил қилади, авиация инциденти аэродромдан ташқарида содир бўлган бўлса, ўша жой яқинидаги метеорология пункт ва станцияларидан метеорологик маълумотлар йиғилишини таъминлайди;

зарурат бўлганда, авиация инциденти содир бўлган ҳаво кемасига ёқилғи қуйилган махсус идишлардан (ёқилғи қуйиш машиналари) ёқилғи қуйиш ишларини тўхтатиш ва уларни муҳрлаш тўғрисида кўрсатма беради;

зарур ҳолларда: диспетчер магнитафон ёзувлари, қўниш радари кўрсаткичларининг фоторегистратори маълумотлари, ҳаво кемалари ҳаракатланиши жадвали, радиоалоқа аппаратлари ва радиотехник воситалар иш вақтини ҳисобга олиш журнали;

барча экипаж аъзоларининг учиш китобчалари, учиш йиғмажилдлари ва тиббий китобчалар;

ҳаво кемаси двигателлари ва агрегатларининг формулярлари, техник хизмат кўрсатилгани тўғрисидаги карта-нарядлар ва дефект ведомостлари (нуқсонлар рўйхати);

ҳаво кемасини парвозга тайёрлашда ёки парвоздан олдин носозликни бартараф этишда ишлатилган асбоблар ва назорат ускуналари;

учиш-қўниш йўлаги ҳолати, ҳаво кемасига қуйилган ёнилғи миқдори ва сифатини тавсифловчи ҳужжатлар;

ҳодиса жойи, аэродром ва парвоз йўналиши бўйича об-ҳаво шароитини тавсифловчи метеорология ҳужжатлари олиб қўйилиши ва муҳрланишини (сақланишини таъминлаш);

зарурат бўлганда, ҳаво кемаси экипажини, ҳаво кемасини парвозга тайёрлашда, парвозни таъминлашда ва ҳаводаги ҳаракатни бошқаришда бевосита иштирок этган ердаги хизматлар ходимларини ўз вазифаларини бажаришдан четлатиш учун зарур ташкилий чораларни кўради. Бунда вазифаларини бажаришдан вақтинчалик четлатилган шахсларга комиссия раиси билан келишилган ҳолда тегишли раҳбарнинг қарори билан ўз вазифаларини бажаришга рухсат этилади.

Авиация инцидентида мансабдор шахсларнинг дастлабки ҳаракатлари натижасида олинган барча материаллар авиация инцидентини текшириш комиссиясига топширилиши шарт.


208. Комиссия келгунига қадар ҳаво кемасида носозлик ёки камчиликни тасдиқлаш учун бирон-бир ишни амалга ошириш, ердаги ва борт магнитофонларини очиш ва тинглаш, шунингдек, борт ёзув ускуналари маълумотларини ечиш ва расшифровка қилиш тақиқланади ва бундай ишлар фақат комиссия раиси қарори билан амалга оширилиши мумкин бўлади.

Борт ёзув ускуналари маълумотларини олиш ва таҳлил қилиш ишлари комиссия ихтиёрига топширилгандан сўнг дарҳол амалга оширилиши керак. Ўзбекистон Республикаси фуқаро авиацияси ташкилотлари борт ёзув ускунларининг парвоз маълумотларини ўқиш учун тегишли воситаларга эга бўлмаса, ишлаб чиқарувчи (ёки лойиҳаловчи)нинг давлати ҳисобланмаган давлат томонидан тақдим этилган тегишли маълумотларни таҳлил қилувчи техник марказдан қуйидаги жиҳатларни ҳисобга олган ҳолда фойдаланилади:

маълумотларни ўқиш имконияти;

маълумотларни ўз вақтида ўқиш;

маълумотларни ўқиш ускуналарининг жойлашиши.


209. Авиация инциденти содир бўлган ҳаво кемасини лойиҳаловчи, ишлаб чиқарувчи ва унга эгалик қилувчи (эксплуатант) ташкилотлар, шунингдек, унинг таъмирлаш ишларини бажарган, ҳаводаги ҳаракатига хизмат кўрсатган, техник ва аэродром хизматларини амалга оширган ташкилотлар раҳбарлари авиация инциденти тўғрисида маълумот олиши билан, ушбу ҳаво кемасига тегишли бўлган лойиҳалаш, синаш, ишлаб чиқариш, таъмирлаш ва фойдаланиш (эксплуатация қилиш), парвозини таъминлаш билан боғлиқ тегишли ҳужжатларнинг сақланишини таъминлаш бўйича чоралар кўриши шарт.



4-§. Текшириш комиссияси ишини

ташкил этиш тартиби


210. Комиссия раиси текширувнинг барча босқичларини ташкил этади, амалга оширади ва назорат қилади, текширувга алоқадор барча иштирокчиларнинг ҳаракатларини мувофиқлаштиради.


211. Авиация инциденти жойига етиб келгач, текшириш комиссияси раиси маҳаллий ижро ҳокимияти органи ёки маҳаллий давлат ҳокимияти органининг раҳбарини бу ҳақида хабардор қилади, ташкилий мажлис ўтказиб, унда комиссия тайинланганлиги тўғрисидаги буйруқни эълон қилади, инцидент содир бўлган жойда дастлабки ҳаракатларни амалга оширган мансабдор шахсларнинг ҳодиса тафсилотлари ва бажарилган ишлар тўғрисидаги ҳисоботини тинглайди, зарур бўлганда, комиссия ишчи органларини тузади, уларнинг раҳбарларини тайинлайди, текширувнинг дастлабки босқичидаги ишларнинг асосий йўналишларини белгилайди ва зарур тезкор кўрсатмалар беради.


212. Комиссия раисининг авиация инцидентини текшириш билан боғлиқ масалалар бўйича кўрсатмалари авиация инцидентини текшириш ва комиссия ишини таъминлаш билан боғлиқ бўлган барча мансабдор шахслар томонидан бажарилиши шарт.


213. Авиация инцидентини текшириш комиссиясининг иши режага мувофиқ амалга оширилади.

Комиссия иш жойида авиация техникаси объектларининг тадқиқотлари (уларнинг ишлаш лаёқатини текшириш) ва экспериментлари олдиндан тузилган, текширувда иштирок этаётган томонлар вакиллари имзолаган, комиссия раиси тасдиқлаган режалар (дастурлар) бўйича ўтказилади ва текширув материалларига илова қилинади.


214. Текшириш давомида авиация инцидентининг келиб чиқишига авиация техникаси ишдан чиқиши (носозлиги) сабаб бўлиб, ушбу носозликни шубҳасиз агрегатни (детални) алмаштириш йўли билан бартараф этиш мумкинлиги аниқланганда, авиация инцидентини текшириш комиссиясининг раиси саноат, таъмирлаш ташкилотлари ва ҳаво кемаси эксплуатанти (эгаси) вакиллари келгунига қадар, носоз агрегатни (детални) алмаштириб, белгиланган тартибда ҳаво кемасининг иш фаолиятини тиклашга рухсат бериши мумкин.

Носоз агрегат (деталь) текширувда иштирок этаётган манфаатдор ташкилотлар вакиллари келгунига қадар дахлсиз сақланади.

Алоҳида ҳолларда, Транспорт вазирлиги қарори билан, ҳаво кемаси инцидент текшируви тугагунга қадар база аэродромига учиб ўтишига рухсат берилади. Шу билан бирга, ҳаво кемаси ҳолати тўғрисида техник далолатнома тузилади ва унда хавфсиз парвознинг имконияти асослаб берилади, парвоз шароитлари ва хавфсизлик чоралари қайд этилади. Техник далолатнома ҳаво кемасининг иш фаолияти тикланишини амалга оширган гуруҳ аъзолари томонидан имзоланади ва текшириш комиссияси таркибига кирувчи гуруҳнинг раҳбар аъзоси томонидан тасдиқланади.


215. Асосий услубий ва ташкилий масалалар бўйича қарорлар комиссия томонидан қабул қилинади, бунда комиссия раиси якуний қарор қабул қилиш ҳуқуқига эга. Қарордан норози бўлган комиссия аъзоси ўз фикрини ҳар қандай мақбул шаклда баён этишга ҳақли.


216. Комиссия, кичик комиссиялар ва ишчи гуруҳлар аъзоларининг бир вақтнинг ўзида жиноят-процессуал аҳамиятга эга бўлган далилларни ўз ичига олган материалларни йиғишга қаратилган ҳаракатлари (борт ва ердаги ёзув ускуналарининг маълумотларини ва уларнинг ташувчиларини ечиб олиш, сақлаш учун топшириш ва бошқалар) дастлабки терговни (ўрин олган бўлса) ўтказувчи ҳуқуқни муҳофаза қилиш органи ходимининг рухсати билан амалга оширилади.


217. Текшириш комиссияси ишининг якуний ҳужжати Авиация инцидентини текшириш натижалари бўйича ҳисобот ҳисобланади, у амалга оширилган ишлар натижаларини ҳисобга олган ҳолда тузилади (ушбу Қоидаларга 14-илова).


218. Авиация инциденти юзасидан текширув натижалари бўйича ҳисобот лойиҳаси комиссия аъзолари муҳокамаси учун комиссия раиси томонидан тақдим этилади. Ҳисобот мазмуни бўйича ихтилофлар бўлса, ҳисобот комиссия раиси таклиф этган таҳрирда тайёрланади. Ҳисоботнинг мазмунига рози бўлмаган комиссия аъзоси қарши фикрини ёзма равишда билдириши шарт.

Қарши фикр билдирилганда норозиликнинг аниқ сабаблари ва уларнинг асосланиши, шунингдек, таклиф этилаётган таҳрир матни кўрсатилади. Комиссия аъзолари томонидан мухолиф фикр мажбурий равишда баённома расмийлаштирилган ҳолда кўриб чиқилади. Баённомада мухолиф фикр юзасидан комиссия аъзоларидан ҳар бирининг фикри кўрсатилади.


219. Ҳисобот комиссия раиси ва унинг барча аъзолари томонидан имзоланади.

Кўриб чиқиш натижасида ҳисоботда мухолиф фикр инобатга олинмаган бўлса, уни тақдим этган комиссия аъзоси ҳисоботни "мухолиф фикр билан" деган ёзув билан имзолайди.

Кичик комиссиялар ва ишчи гуруҳларнинг ҳисоботларини тузиш ва имзолашда шундай тартибга риоя қилиниши лозим.

Ҳар қандай ҳолда комиссия, кичик комиссия ёки ишчи гуруҳнинг ҳисоботига мухолиф фикри илова қилинади.

Ихтилофларни ҳал қилишнинг имконияти бўлмаса, мухолиф фикр ва қўшма баённома билан ҳисоботни Транспорт вазирлиги ёки авиация инцидентини текшириш комиссиясини тайинлаган ташкилот раҳбари кўриб чиқади.


220. Авиация инцидентини текшириш комиссияси раиси ҳисоботни тасдиқлаш учун авиация инцидентини текшириш комиссиясини тайинлаган ваколатли орган раҳбарига тақдим этади.


221. Авиация инцидентини текшириш натижалари бўйича ҳисоботга қуйидагилар илова қилинади:

парвоз параметрлари, авиатехниканинг ишлашини тавсифловчи, ҳодиса содир бўлишидан бир дақиқа олдинги вақтдан хавфни бартараф этилгунгача ёки парвоз охиригача бўлган парвоз маълумотлари;

авиатехника тадқиқотларининг натижалари;

борт ва ердаги магнитофонларнинг товуш маълумотларидан кўчирма;

тушунтириш хатлари ва сўровномалар баённомалари;

ҳаво кемасининг эксплуатациясини тиклаш бўйича техник далолатнома;

кўрилган зарар ҳақида маълумотнома.

Комиссиянинг ҳар қандай аъзоси талаби билан ҳисоботга бошқа ҳужжатлар илова қилиниши мумкин.


222. Авиация инцидентини текшириш натижалари бўйича тасдиқланган ҳисобот иловалари билан бирга қуйидаги манзилларга юборилади:

Транспорт вазирлигига;

Давлатлараро авиация қўмитасига;

авиация инциденти авиация техникасининг носозлиги билан боғлиқ бўлган бўлса - ҳаво кемасини лойиҳалаштирган конструкторлик бюросига (ОКБ);

ҳаво кемаси эгасига (эксплуатантга);

транспорт прокуратурасига (мурожаат бўйича);

Ўзгидрометга, авиация инциденти метеошароит ва/ёки қониқарсиз метеотаъминот билан боғлиқ бўлган бўлса.

Жиддий инцидентларни текшириш материаллари Ўзбекистон Республикаси Транспорт прокуратурасига юборилади.

ИКАОга максимал массаси 5700 кг дан ортиқ бўлган ҳаво кемалари билан содир бўлган жиддий авиация инциденти ҳақидаги ахборот ҳисоботи юборилади.


223. Тасдиқланган текшириш материалларини кўпайтириш ва ўз вақтида тарқатиш учун масъулият, негизида текширув ўтказилаётган фуқаро авиацияси ташкилоти, зарур тадқиқотларни ташкил этиш эса-ҳаво кемасига эгалик қилувчи ташкилот (экплуатант) зиммасига юклатилади.


224. Текширувда иштирок этаётган шахслар мазкур Қоидаларга 4-иловага мувофиқ уларга юклатилган вазифаларнинг бажарилиши, улар томонидан бажарилган ишнинг тўлиқлиги ва сифати, хулосаларининг асосланганлиги ва холислиги ҳамда материаллар сифатли расмийлаштирилганлиги учун жавобгардирлар.


225. Комиссия томонидан текширув жараёнида парвозлар хавфсизлигига таҳдид солувчи хавфли оғишлар аниқланган ҳолларда комиссия раиси тезкор чоралар кўриш учун тегишли маълумотлар ва тавсияларни ўз ичига олган баённомани Транспорт вазирлиги ва манфаатдор фуқаро авиацияси ташкилотларига юборади.



5-§. Хорижий давлат ҳудудида Ўзбекистон Республикаси

ҳаво кемаси билан содир бўлган авиация инцидентларини

текширишда Ўзбекистон Республикаси авиация

мутахассисларининг иштироки


226. Ўзбекистон Республикасида рўйхатдан ўтган ёки эксплуатация қилинаётган фуқаро ҳаво кемалари билан Ўзбекистон Республикаси ҳудудидан ташқарида содир бўлган авиация инцидентларини текшириш ҳодиса содир бўлган давлат органлари томонидан амалга оширилади.

Транспорт вазирлиги авиация инциденти текширувида қатнашиш учун ўз вакилини тайинлайди, эксплуатант эса ҳаво кемасини тиклаш учун мутахассислар гуруҳини ташкил қилади. Вакилга ёрдам бериш учун маслаҳатчилар тайинланиши мумкин.

Зарур ҳолларда Транспорт вазирлиги барча мавжуд маълумотлардан фойдаланиб, авиация инцидентининг ҳолатлари ва сабабларини батафсил текшириш учун ўз комиссиясини тайинлаши мумкин.


227. Хорижий давлат ҳудудида Ўзбекистон Республикаси фуқаро авиацияси ҳаво кемаси билан содир бўлган авиация инцидентини текширишда текширув бўйича вакилнинг ҳуқуқлари Конвенциянинг 13-иловасига мувофиқ белгиланади.

Текширув давомида юзага келадиган барча масалалар вакил томонидан текширувни ўтказувчи давлатнинг текширув комиссияси (комиссия раиси) орқали ҳал этилади.


228. Ҳодиса содир бўлган ҳудуд жойлашган давлатдаги Ўзбекистон Республикаси дипломатик ваколатхоналари, консуллик муассасалари ва фуқаро авиацияси ташкилотларининг ваколатхоналари, шунингдек, ҳаво кемаси эгаси (эксплуатанти) вакиллари текширувда иштирок этаётган мутахассислар гуруҳини транспорт, алоқа воситалари, ишлаш ва дам олиш хоналари, озиқ-овқат ва бошқалар билан таъминлаш бўйича барча мумкин бўлган ёрдамни кўрсатиши шарт.


229. Авиация инциденти текширувида иштирок этиш натижаларига кўра вакил маълумотнома тайёрлайди ва у Транспорт вазирлиги раҳбарига тақдим этилади.


230. Хорижий давлат ҳудудида Ўзбекистон Республикаси ҳаво кемаси билан содир бўлган авиация инцидентларини текшириш Транспорт вазирлигига топширилганда, бундай текширув ушбу Қоидалар талабларига мувофиқ, Конвенциянинг 13-иловаси стандартлари ва тавсияларига амал қилган ҳолда ўтказилади.


231. Хабарномани олгандан сўнг Транспорт вазирлиги авиация инциденти ҳақида хабарнома олганлигини тасдиқлайди ва имкон қадар зудлик билан учувчилар экипажи ва ҳаво кемаси билан боғлиқ бўлган маълумотларнинг тақдим этилишини таъминлайди. Шунингдек, Транспорт вазирлиги вакил тайинлашни назарда тутаётганлиги ёки тутмаётганлиги ҳақида ҳодиса жойи давлатига маълум қилади ва бундай вакил тайинланган бўлса, унинг исми, фамилияси ва боғланиш учун батафсил маълумотларни ҳамда вакилнинг ҳодиса содир бўлган давлатга етиб бориши кутилаётган сана ва вақти ҳақида хабар беради.


232. Ҳаво кемасининг асоссиз туриб қолиш вақтини қисқартириш мақсадида, авиация инциденти содир бўлган аэропортда ҳаво кемаси тиклангандан сўнг қуйидагилар амалга оширилиши лозим:

ҳаво кемаси эксплуатанти Дастлабки маълумот шаклида ва хажмида авиация инциденти ҳақидаги расмий хабарномани дарҳол Транспорт вазирлигига юбориб, ҳаво кемасини қайта тиклаш ва вакилларини авиация инциденти текширувида иштирок этиш учун юборишни назарда тутаётганлигини Транспорт вазирлигига маълум қилади;

Транспорт вазирлиги ҳодиса содир бўлган жой давлатининг Авиация маъмурияти билан текширувни ташкил этиш ва ҳаво кемасининг ўз вақтида база аэропортига учиб кетиши учун рухсат берилиши бўйича барча масалаларни расман ҳал қилади.

Ҳаво кемасини тиклаш бўйича барча ишлар ҳодиса содир бўлган аэропортнинг муҳандислик авиация хизмати ва Транспорт вазирлиги билан келишилган ҳолда эксплуатант томонидан таъминланади ва амалга оширилади.

Авиация инцидентини текшириш давомида ҳаво кемасини тиклаш ва базага учишининг барча ташкилий масалалари эксплуатант томонидан Транспорт вазирлиги билан ҳал этилади.


233. Ҳодиса содир бўлган жой давлати миллий қоидаларига мувофиқ Ўзбекистон Республикаси ҳаво кемаси билан ушбу давлат ҳудудида содир бўлган авиация инцидентининг текширувини тайинламаса, бундай авиация инцидентларини текшириш зарурлиги ва тартиби тўғрисидаги масала Транспорт вазирлиги томонидан ушбу Қоидаларга мувофиқ белгиланади.



6-§. Авиация инцидентларини текшириш вақтида

тадқиқотларни ташкил этиш ва ўтказиш


234. Инцидентларни текшириш вақтида авиация техникаси объектларининг тадқиқотлари фуқаро авиацияси ташкилотлари базасида текшириш комиссияси томонидан амалга оширилади. Бузилишга таркибий қисмлар ва ишлаб чиқариш нуқсони ёки қониқарсиз тарзда ўтказилган таъмирлаш ишлари сабаб бўлгани тахмин қилинганда, авиация техникаси объектларини таҳлил ва тадқиқот қилиш, қоида бўйича, саноат ёки таъмирлаш ташкилотларининг вакиллари иштирокида, тегишли тартибда амалга оширилиши керак.

Шу билан бирга, белгиланган вакилларга зарур техник ҳужжатлар, ахборот материаллари, эксплуатация қилаётган бўлинмаларда мавжуд бўлмаган махсус асбоб ва ускуналар билан таъминлаш вазифалари юкланади.


235. Махсус тадқиқотларни ўтказиш зарурлиги авиация инцидентларини текшириш комиссияси томонидан белгиланади.

Тадқиқот ўтказилиши бўйича комиссия қарори баённома билан расмийлаштирилади.


236. Тадқиқотни амалга оширувчи ташкилот авиация инцидентини текшириш комиссияси томонидан белгиланади.

Текширувни қизиқтирган ҳаво кемаси ва унинг таркибий қисмлари бошқа давлатда ишлаб чиқарилган бўлса ва ўша давлат ташкилотларида тадқиқот ўтказиш зарурати туғилса, бундай тадқиқотларни ўтказиш тўғрисидаги қарор ҳаво кемасини ишлаб чиқарган, лойиҳалаштирган, рўйхатдан ўтказган ёки эксплуатация қилиб келаётган давлатнинг вакили ва Транспорт вазирлиги билан келишилган ҳолда комиссия томонидан қабул қилинади.


237. Авиация техникаси объектлари тадқиқотини амалга ошириш бошқа давлатлар ҳудудида жойлашган ташкилотларда бажарилиши керак бўлса, бу тадқиқот авиация инцидентини текшириш комиссияси вакиллари иштирок этиши шарти билан амалга оширилади. Бундай тадқиқотларни ташкил этиш тегишли давлатнинг текширув соҳасидаги орган вакили билан келишилган ҳолда амалга оширилади.


238. Авиация инцидентини текшириш комиссиясининг техник топшириғи тадқиқот ўтказиш учун асос ҳисобланади. Техник топшириқда тадқиқот мақсади батафсил белгиланади ва зарур бўлса, тадқиқот ўтказилишида лозим бўлган иштирок этувчи ҳамкор ташкилотлар кўрсатилади.

Техник топшириққа инцидент шароитларини керакли даражада кўрсатадиган, ҳаво кемаси ва тадқиқот объекти, уларни таъмирлаш ва техник хизмат кўрсатиш, шунингдек, бажарилган ишлар рўйхати ва уларнинг натижаларини кўрсатувчи техник ҳисобот ҳақидаги маълумотлар илова қилинади.

Тадқиқот ўтказиладиган объектларни танлаш ва қадоқлаш ушбу Қоидаларга 13-илованинг тавсияларига мувофиқ амалга оширилади.


239. Тадқиқотлар ўтказиш учун объектни қабул қилгандан сўнг, тадқиқотни амалга оширувчи ташкилот тадқиқотларни бошлаш санасини белгилайди ва тадқиқотда иштирок этиш учун таклиф билан тадқиқотда ҳамкорлик қилувчи ташкилотларга хабарнома юборади.

Тадқиқотларни бошлаш санаси тадқиқотда ҳамкорлик қилувчи ташкилотлар вакилларининг етиб келиш имкониятини ҳисобга олган ҳолда белгиланиши лозим. Ушбу муддат объект қабул қилинган вақтдан бошлаб 5 кундан ошмаслиги керак.

Тадқиқотда ҳамкорлик қилувчи ташкилотлар вакиллари белгиланган муддатга келмаган тақдирда, тадқиқотни амалга оширувчи ташкилот мустақил равишда тадқиқот ишларини олиб боради.

Тадқиқотлар текшириш комиссияси назорати остида, тадқиқотда ҳамкорлик қилувчи ташкилотлар вакиллари билан келишилган, комиссияга маълумот учун тақдим этиладиган режалар (дастурлар) ва методикалар бўйича ўтказилади.


240. Авиация инцидентларини текширишда парвоз маълумотларининг таҳлили, одатга кўра, тегишли фуқаро авиация ташкилотида ёки Транспорт вазирлиги базасида олиб борилади.


241. Ўзбекистон Республикаси ҳудудида хорижий ҳаво кемалари билан содир бўлган авиация инцидентларини текширишда авиация техникаси объектлари тадқиқотларини ўтказиш ва борт ёзув ускуналари маълумотларини расшифровка қилиш ишлари Ўзбекистон Республикасининг тегишли ташкилотлари базасида амалга оширилади.

Ўзбекистон Республикасида ушбу ишларни амалга ошириш учун техник имкониятлар бўлмаса, ушбу авиация инцидентини текшириш комиссияси вакилларининг иштирокида бошқа давлатда амалга оширилиши мумкин. Бундай тадқиқотларни ташкил этиш тегишли давлатнинг текширув соҳасидаги ваколатли органи билан келишилган ҳолда амалга оширилади.


242. Тадқиқот натижалари текшириш комиссиясига юборилади.


243. Тадқиқотлар натижаларига кўра тузилган ҳисобот текширув материалларининг ажралмас қисми ҳисобланади. Текширув бўйича ҳисобот тадқиқотнинг якуний натижаларини ҳисобга олган ҳолда тайёрланади. Тадқиқот натижалари бўйича ҳисоботни олмасдан туриб инцидент текшируви натижалари бўйича Ҳисоботни тасдиқлаш ва эълон қилиш ман этилади.


244. Тадқиқотлардан ўтган авиация техникаси объектлари, шу жумладан борт ёзув ускуналарининг парвоз маълумотларини қайд этувчи жиҳозлар тадқиқотни амалга оширган асосий ташкилотда текширув натижалари бўйича ҳисобот тасдиқлангандан сўнг 3 ой давомида сақланади.

Белгиланган муддат тугагандан сўнг ҳаво кемаси эгасига объектларни утилизация қилиш учун сўровнома юборилади.

Инцидент факти бўйича тергов ишлари олиб борилган бўлса, ҳаво кемасига эгалик қилувчи ташкилот ҳуқуқни муҳофаза қилувчи органлар билан утилизация масаласини келишиб олади ва тадқиқотларни амалга оширувчи ташкилотга қабул қилинган қарор ҳақида маълум қилади.

Тадқиқотдан ўтган объектларни ҳаво кемаси эгасининг рухсатисиз, заруратга кўра ҳуқуқни муҳофаза қилувчи органлар билан келишилган ҳолда, йўқ қилишга йўл қўйилмайди.

Борт ёзув ускуналарининг парвоз маълумотларини компьютерда (флэш-хотирада) сақлашга рухсат берилади.



7-§. Текширув натижалари муҳокамасини ўтказиш


245. Авиация инциденти текшируви якунлангач, авиация инциденти содир бўлган фуқаро авиацияси ташкилотида авиация инциденти ҳолати, сабаблари ва омиллари ҳамда уларнинг олдини олиш бўйича тавсиялар берилган ҳолда йиғилиш ўтказилади.



8-§. Авиация инцидентлари ҳисобини

юритиш ва уларнинг таҳлили


246. Ўзбекистон Республикаси фуқаро ҳаво кемаси билан содир бўлган ҳар бир авиация инциденти ҳисобга олиниши шарт.


247. Авиация инцидентлари ҳаво кемасига эгалик қилувчи фуқаро авиацияси ташкилотларида ва Транспорт вазирлигида қайд этилади.


248. Авиация инцидентлари бўйича ҳар доим мажбурий ҳисобот тизимида қайд этилмайдиган маълумотларни тўплашни осонлаштириш учун фуқаро авиацияси эксплуатантлари бўлинмаларида инцидент маълумотларини ихтиёрий равишда тақдим этиш тизими ўрнатилиши керак.


249. Инцидентлар ҳақидаги маълумотларни ихтиёрий равишда тақдим этиш тизими жазо қўллашга қаратилган бўлмаслиги ва маълумот манбалари ҳимоя қилинишини таъминлаши лозим.

Маълумотларни ихтиёрий равишда тақдим этишда жазо қўлланилишини рад этиш инцидентлар ҳақида маълумотларни ихтиёрий равишда тақдим этиш тизимининг асосий тамойили ҳисобланади.


250. Олинаётган маълумотларнинг самарали таҳлилини амалга ошириш учун таърифлашнинг стандарт шаклидан фойдаланган ҳолда маълумотлар базаси кўринишида авиация ҳодисалари ҳақидаги маълумотларни сақлаш тизими шакллантирилади.


251. Авиация инцидентлари сабабларининг янада чуқурроқ таҳлилини таъминлаш мақсадида улар ИКАО Dос 9156-АN/900 ҳужжати асосида сабаблар ва омиллар бўйича таснифланади.

Бунда ҳар бир авиация инциденти текширув натижасида аниқланган барча сабаблар ва омиллар бўйича таснифланиши ва ҳисобга олиниши керак. Авиакомпания, мажмуалар, идоралар, ташкилотларнинг аниқ хизматлари авиация инцидентига алоқадорлигини аниқлаш ва ҳисобга олиш учун авиация инцидентлари ИКАО Dос 9156-АN/900 ҳужжати асосида сабабларнинг умумлаштирилган гуруҳлари бўйича ҳам ҳисобга олинади.

Эксплуатант комиссияси нотўғри таснифлаганда ёки келишмовчиликлар мавжуд бўлганда, муайян инцидентни (ҳалокатни) таснифлаш бўйича якуний қарорни Транспорт вазирлиги қабул қилади.


252. Авиация инцидентлари текширувларининг натижаларига асосан ва маълумотлар базасида мавжуд бўлган маълумотлар бўйича Фуқаро авиация агентлиги парвозлар хавфсизлиги ҳолати бўйича ярим йиллик, йиллик ва Вазирлар Маҳкамаси кўрсатмасига биноан ҳар қандай давр учун таҳлил ўтказади.

Таҳлилни ўтказишда маълумотлар базаси сифатида текширув натижасида аниқланган барча сабаблар ва омиллар жамланмаси ишлатилади.

Таҳлил натижаларига кўра парвозлар хавфсизлиги даражасини ошириш бўйича тавсиялар ишлаб чиқилади.

Текшириш давомида ёки маълумотлар базасида мавжуд бўлган маълумотларни таҳлил қилишда бошқа давлатлар манфаатдор бўлган парвозлар хавфсизлигига доир масалалар аниқланса, бундай маълумотлар ушбу давлатларга юборилади.



9-§. Авиация инцидентларини текшириш натижаларига

кўра чора-тадбирлар ишлаб чиқиш


253. Авиация инцидентини текшириш комиссияси парвозлар хавфсизлиги даражасини оширишга қаратилган тавсияларни текширув натижасида олинган маълумотлар таҳлили асосида ишлаб чиқади. Тавсияларни ишлаб чиқишда авиация-транспорт тизимининг ишлашида, шу жумладан берилган парвозда алоҳида вазият вужудга келишига ва ривожланишига тўғридан-тўғри таъсир кўрсатмаган, лекин умуман парвозлар хавфсизлигига таҳдид соладиган барча аниқланган оғишлар ҳисобга олинади.


254. Комиссия тавсиялари текширув ҳужжатлари билан асосланган ва пухта ишлаб чиқилган бўлиши лозим. Комиссия тавсиялари асослилиги учун шахсий жавобгарлик унинг раисига юклатилади.


255. Авиация инциденти текширувининг ҳар қандай босқичида ёки текширувнинг натижалари асосида Транспорт вазирлиги парвозлар хавфсизлиги даражасини ошириш учун зудлик билан қабул қилиниши зарур бўлган тегишли профилактика чора-тадбирларини фуқаро авиацияси ташкилотларига тавсия қилиши мумкин.

Ҳаво кемаси лойиҳаловчиси, ишлаб чиқарувчиси, эгаси ва бошқа давлатда жойлашган фуқаро авиацияси ташкилотларига ҳамда ҳаво кемаси рўйхатга олинган давлатга тегишли огоҳлантирувчи чоралар текширув бўйича ваколатли орган орқали юборилади.

Мақсадга мувофиқ бўлса, Транспорт вазирлиги ўтказилган текширувлар асосида ишлаб чиқилган ҳар қандай тавсияларни, бошқа тегишли давлатнинг (давлатларнинг) авиация ҳодисаларини текширувчи ваколатли органларига, ИКАО ҳужжатларига тааллуқли бўлса, ИКАОга ҳам юборади.

Ҳисоботлар ИКАОга юборилаётган хавфсизликни таъминлаш бўйича тавсияларни ўз ичига олган тақдирда, улар ИКАО ҳужжатлари билан боғлиқ бўлгани учун, таклиф этилаётган аниқ ҳаракатлар баён этилган хат ушбу ҳисоботларга илова қилинади.

Глобал аҳамиятга эга бўлган парвозлар хавфсизлигини таъминлаш бўйича тавсия тегишлигидан қатъий назар ИКАОга юборилади.


256. Транспорт вазирлиги бошқа давлатнинг ваколатли текширув органидан парвозлар хавфсизлигини таъминлаш бўйича тавсиялар олган тақдирда, йўллов хати рўйхатдан ўтказилган санадан бошлаб 90 кун ичида ушбу ваколатли органга профилактика бўйича қабул қилинган ёки кўриб чиқилаётган чора-тадбирлар ёки бирор чора қабул қилинмагани сабаблари тўғрисида хабар беради.


257. Авиация инцидентини текшириш натижалари бўйича чора-тадбирлар текшириш комиссияси тавсиялари асосида ишлаб чиқилади. Авиация инцидентини текшириш натижалари бўйича Ҳисобот ва унинг иловалари чора-тадбирларни ишлаб чиқиш учун расмий асос ҳисобланади.


258. Ваколатларига Комиссия тавсиялари тааллуқли бўлган фуқаро авиацияси ташкилотлари текширув бўйича Ҳисоботни олгач, фуқаро авиацияси ташкилотлари доирасида профилактик чоралар қабул қилинишини назарда тутувчи чора-тадбирлар режалари ёки бошқа расмий ҳужжатларни ишлаб чиқади ва тасдиқлайди. Тасдиқланган чора-тадбирлар режалари 3 иш куни ичида Транспорт вазирлигига юборилади.


259. Чора-тадбирлар режасини (ёки бошқа расмий ҳужжат) тузишда комиссиянинг барча тавсиялари ижро учун қабул қилиниши лозим.

Комиссиянинг бирон бир тавсияси мақсадга мувофиқлиги ёки уни амалга ошириш усуллари масалалари бўйича келишмовчиликлар юзага келса, бу масала қўшимча равишда иш олиб бориш учун чора-тадбирлар режасига киритилади.

Чора-тадбирлар режасига уни ишлаб чиқувчи мансабдор шахслар томонидан текширув вақтида аниқланган, лекин комиссиянинг тавсияларига киритилмаган камчиликларни бартараф этишга қаратилган қўшимча ишлар киритилиши мумкин.


260. Чора-тадбирлар ишлаб чиқилишини ташкил этиш учун Транспорт вазирлиги масъулдир.

Чора-тадбирларни ишлаб чиқиш учун фуқаро авиацияси ташкилоти - ҳаво кемаси эгаси (эксплуатанти) масъулдир.


261. Идоралараро чора-тадбирларни ишлаб чиқишда уларни ишлаб чиқувчи масъуллар, Ҳисобот ва унинг иловаларини олгандан сўнг чора-тадбирлар режасини (ёки бошқа расмий ҳужжатни) биргаликда ишлаб чиқади, уни ишларни бажарувчи ва ҳамкорликда бажарувчи ташкилотлар билан келишади ҳамда Транспорт вазирлигида тасдиқлайди.

Идоравий чора-тадбирлар режаларини ишлаб чиқишда ушбу функцияларни чора-тадбирларни ишлаб чиқувчи масъул бажаради.


262. Авиация инцидентини текшириш комиссиясининг тавсияларини амалга ошириш бўйича чора-тадбирлар режаларини ёки бошқа расмий ҳужжатларни ишлаб чиқиш учун қуйидаги муддатлар белгиланади:

20 иш куни идоралараро режалар учун;

10 иш куни ички идоравий режалар ва бошқа расмий ҳужжатлар учун.

Муддат чора-тадбирлар ишлаб чиқилишини ташкил этиш бўйича масъул шахс томонидан комиссиянинг барча материаллари олинган вақтдан ҳисобланади.

Алоҳида ҳолларда комиссия тавсиялари бўйича тезкор чора-тадбирлар текширув якунига етказилмагунга қадар ва Ҳисобот тасдиқланмагунга қадар ишлаб чиқилади ва амалга оширилади.


263. Транспорт вазирлиги текшириш комиссиялари тавсиялари, чора-тадбирлар режалари ва Транспорт вазирлиги ваколати доирасидаги бошқа расмий ҳужжатлар ҳисобини юритади.

Худди шундай ҳисобни фуқаро авиацияси ташкилотлари ҳам ўзларига тегишли қисмда юритади.



4-БОБ. ХАВФЛИ ЮКЛАР

БИЛАН БОҒЛИҚ БЎЛГАН АВИАЦИЯ

ҲОДИСАЛАРИНИ ТЕКШИРИШ


264. Хавфли юкларни хавфсиз ташиш бўйича техник йўриқномалар (Doc 9284) талабларининг бузилиши оқибатида содир бўлган авиация ҳодисаси, хавфли юклар (Doc 9284 S-7 қисми 4-боб) билан боғлиқ авиация ҳалокати (инциденти) деб таснифланади.


265. Хабарнома, текширув, ҳисобот, хавфли юклар билан боғлиқ авиация ҳодисалари ҳақидаги маълумотларни тўплаш ва уларни ҳисобга олиш ИКАОнинг Doc 9284 S-7 қисми, 4-бобида белгиланган тавсияларини ҳисобга олган ҳолда ушбу Қоида талабларига мувофиқ амалга оширилади.


266. Транспорт вазирлиги Ўзбекистон Республикаси ҳудудида содир бўлган хавфли юклар билан боғлиқ авиация ҳодисалари тўғрисида дастлабки хабарномани олгач, дарҳол ушбу Қоидаларнинг 2-бобида кўрсатилган манзилларга ва хавфли юклар жўнатувчи давлатига авиация ҳодисалари ҳақида хабарнома юборади.


267. Хабарнома очиқ матнда юборилади ва қуйидаги маълумотларни ўз ичига олиши керак:

а) ҳавфли юклар билан боғлиқ авиация ҳодисаларини "ACCID", "INCID" белгилаш учун "DGACD" қисқартмаси;

б) Конвенцияга 13-иловасида назарда тутилган, шунингдек ушбу Қоидаларнинг 2-боби қоидаларига мувофиқ юбориладиган ҳар қандай хабарномага ҳавола;

в) ҳодисанинг санаси ва вақти;

г) тегишли эксплуатантнинг номи;

д) тегишли юк жўнатувчининг номи;

е) тегишли хавфли юклар тавсифи;

ж) ҳалокатнинг қисқача мазмуни;

з) ўлимга олиб келган ёки тан жароҳати олган шахслар сони ва мулкка етказилган зарар даражаси;

и) ҳалокат натижасида соғлиқ ёки атроф муҳит хавфсизлиги учун сақланиб қолаётган ҳар қандай хавф-хатар ҳақида маълумот;

к) Транспорт вазирлигининг текширувни қай даражада ўтказиши ёки уни бошқа давлатга топшириши эҳтимоли тўғрисидаги маълумотлар;

л) хабарномани берган органнинг номи.

Транспорт вазирлиги, имконияти бўлиши билан, қўшимача равишда хабарномада мавжуд бўлмаган тафсилотларни, шунингдек, ушбу воқеа билан боғлиқ бўлган бошқа батафсил маълумотларни тегишли манзилларга юборади.


268. Транспорт вазирлиги Ўзбекистон Республикаси ҳаво кемаси ёки бошқа бирон-бир давлатнинг Ўзбекистон Республикаси аэропортидан учиб кетган ҳаво кемаси билан хавфли юкларга боғлиқ ҳолда содир бўлган авиация ҳалокати (инциденти) ҳақида хабарномани олганда, зудлик билан авиация ҳалокати содир бўлган давлатга авиация ҳалокатига (инцидентга) алоқадор бўлган хавфли юклар ҳақида мавжуд бўлган тегишли ҳар қандай маълумотларни юборади.


269. Транспорт вазирлиги хавфли юклар билан боғлиқ авиация ҳалокатлари (инцидентлари) текширилишини бошқа авиация ҳалокатлари (инцидентлари) текширилиши каби ушбу Қоидалар талабларига мувофиқ ташкил этади ва ўтказилишини таъминлайди.


270. Агар Ўзбекистон Республикаси ҳудудида содир бўлган ҳар қандай авиация ҳалокатининг (инциденти) текшируви даврида, авиация ҳалокатининг (инциденти) сабабий омили хавфли юклар эканлиги маълум бўлганда, текширув комиссиясининг раиси Транспорт вазирлиги билан келишилган ҳолда, хавфли юклар билан боғлиқ ҳолатларни текшириш учун комиссиянинг масъул аъзосини тайинлаши лозим бўлади.

Зарур ҳолларда, хавфли юклар билан боғлиқ ҳолатлар ва омилларни ўрганиш учун, ишчи гуруҳ ёки кичик комиссия тузилади. Ташкил этилган ишчи гуруҳи (кичик комиссия)нинг иш натижалари асосида, ҳар қандай шаклда, авиация ҳалокати (инциденти) текширувининг ажралмас қисми бўлган, ҳисобот тайёрланади ва текширув натижалари бўйича Якуний ҳисоботга илова қилинади.


271. Транспорт вазирлиги бошқа давлат ҳудудида Ўзбекистон Республикаси ҳаво кемалари билан содир бўлган, хавфли юклар билан боғлиқ, авиация ҳалокатининг текширувида иштирок этиш учун, ўз вакилини тайинлаш ҳуқуқига эга.


272. Хавфли юклар билан боғлиқ авиация ҳалокатини (инциденти) текширув натижалари асосида комиссия ушбу Қоидаларда белгиланган шаклда Якуний ҳисобот тайёрлайди.


273. Хавфли юклар билан боғлиқ авиация ҳалокатини текшириш натижалари бўйича Якуний ҳисобот ушбу Қоидаларнинг 2-боби талабларига мувофиқ манзилларга ва қўшимча равишда хавфли юк жўнатувчи давлатнинг авиация маъмурияти манзилига юборилади.


274. Хавфли юклар билан боғлиқ авиация инцидентининг текшируви натижалари бўйича Ҳисобот ушбу Қоидаларнинг 3-бобида кўрсатилган тартибга мувофиқ тузилади ва жўнатилади, текшириш натижалари техник йўриқномалар талабларидаги (ИКАО Doc 9284) камчиликларни кўрсатса, бундай текшириш натижалари бўйича Ҳисобот ИКАОга ҳам юборилиши керак.



5-БОБ. ФУҚАРО ҲАВО КЕМАСИ БИЛАН

СОДИР БЎЛГАН АВИАЦИЯ ҲОДИСАСИ

ТЎҒРИСИДА МАЪЛУМОТЛАРНИ

ИКАОГА ТАҚДИМ ЭТИШ


275. Дастлабки ҳисобот авиация ҳалокати ёки инцидентини текшириш комиссияси томонидан ИКАОнинг "Авиация ҳалокатлари (инцидентлари) ҳақида маълумотларни тақдим этиш қўлланмаси" ҳужжатига (Dоc 9156-АН/900) мувофиқ рус ёки инглиз тилларида тайёрланади ва Транспорт вазирлиги томонидан Авиация ҳодисаси содир бўлган кундан бошлаб 30 кун ичида қуйидаги манзилларга юборилади:

вазиятга қараб ҳаво кемасини рўйхатга олган ёки (ва) авиация ҳодисаси содир бўлган давлатга;

эксплуатант давлатига;

лойиҳаловчи давлатига;

ишлаб чиқарувчи давлатига;

тегишли маълумотлар, асосий жиҳозлар ёки экспертларни тақдим этган ҳар қандай давлатга;

тегишли ҳаво кемасининг максимал массаси 2250 кг (авиация ҳалокатларида) ва 5700 кг дан (жиддий авиация инцидентларида) ортиқ бўлса-ИКАОга.

Текширув давомида авиация ҳалокатлари ёки инцидентларининг олдини олиш бўйича тезкор чоралар кўриш учун фойдали бўлиши мумкин бўлган маълумотлар олинган бўлса, бундай маълумотлар Транспорт вазирлиги томонидан юқорида кўрсатилган давлатларга дарҳол юборилади.

Текширув давомида ноқонуний аралашув содир этилганлиги маълум бўлиб қолса ёки гумон қилинса, бундай маълумот Транспорт вазирлиги томонидан зудлик билан манфаатдор давлат(лар)нинг авиация хавфсизлиги органларига етказилади.

Дастлабки ҳисоботни юбориш муддати тугашига қадар текширув якунига етиб, авиация ҳодисаси ҳақида ахборот ҳисоботи юборилган бўлса, дастлабки ҳисобот юборилмаслиги мумкин.


276. ИКАОни текширув натижалари тўғрисида зудлик билан хабардор қилиш мақсадида авиация ҳалокати тўғрисида ахборот ҳисоботи тайёрланади. Ҳисобот текширув якунида рус ёки инглиз тилларида тайёрланади ва имкон қадар қисқа муддатда ИКАО штаб-квартирасига Транспорт вазирлиги томонидан юборилади.

Ахборот ҳисоботи максимал массаси 2250 кг дан ортиқ бўлган ҳаво кемалари иштирокидаги авиация ҳалокатлари, максимал массаси 5700 кг дан ортиқ бўлган ҳаво кемалари иштирокидаги жиддий авиация инцидентлари бўйича тузилади. Ҳисоботни тайёрлаш бўйича йўриқнома ИКАОнинг "Авиация ҳалокатлари (инцидентлари) ҳақида маълумотларни тақдим этиш қўлланмаси" ҳужжатида (Доc 9156-АН/900) назарда тутилган.

Транспорт вазирлиги бошқа давлатнинг мурожаатига кўра, авиация ҳодисаси ҳақидаги ахборот ҳисоботида қайд этилган маълумотларга қўшимча равишда тегишли маълумотларни тақдим этиши мумкин.



6-БОБ. ЯКУНЛОВЧИ ҚОИДАЛАР


277. Мазкур Қоидаларни қўллашда юзага келадиган низолар қонунчилик ҳужжатларида белгиланган тартибда ҳал этилади.


278. Ушбу Қоидалар талабларининг бузилишида айбдор бўлган шахслар қонунчилик ҳужжатларида белгиланган тартибда жавобгар бўладилар.

          

         




Қоидаларга

1-ИЛОВА



Ҳаво кемаси эксплуатациясида текширилиши

лозим бўлган авиация инцидентлари

РЎЙХАТИ

        

1. Планерга тегишли кучланмаган элементларнинг, кабина герметизацияси бузилиши ёки қисмларнинг ажралиши билан боғлиқ парвозда бузилиши ёки шикастланиши.


2. Аэродинамик бошқарув юзалари (қанотнинг орқа қисми (закрилка), қанотнинг олд қисми (предкрилка) ва кўтарилиш кучини кўпайтирувчи бошқа қурилмалар, қанот четлари (законсовок крила) ва x.к.), пилон ва двигателларнинг бирикиш жойлари узилиши ёки бузилиши.

Планернинг кучланган элементларида, кучланган ойналарда йўл қўйиб бўлмайдиган ёрилишларнинг пайдо бўлиши.


3. Конструкциянинг бошқа элементлари ёки тизимларнинг аҳамиятли даражада шикастланишига олиб келмаган, обтекателлар, капотлар, зиналар, люклар, эшикларнинг парвозда очилиши ёки узилиб кетиши.


4. Ҳаво винти паракларининг бузилиши, унинг таъмир учун кўрсатилган меъёрдан ортиқ шикастланиши, ҳаво винти втулкаси обтекателининг ёки иситиш қопламасининг узилиб кетиши (ҳаво винтли кемалар учун).

Кўтарувчи ёки руль винтлари элементларининг, Кўтарувчи ёки руль винти втулкаларининг бузилиши ёки таъмир учун кўрсатилган меъёрдан ортиқ шикастланиши (вертолётлар учун).


5. Ўз-ўзидан (носозлик) ёки хатолик билан двигателнинг парвозда ўчирилиши. Двигателнинг парвозда юргизилмаслиги (ўт олмаслиги).

Планер конструкциясининг парвозда бошқа элементларининг аҳамиятли даражада шикастланишига олиб келмаган, двигателнинг бузилиши.


6. Трансмиссияларнинг бузилиши ёки узилиб кетиши. Вентилятор қурилмасининг бузилиши, редукторнинг бузилиши, унинг хавфли режимда ишлаётганлиги ҳақида сигнализациясининг ишлаб кетиши (вертолётлар учун).


7. Парвозда ўз-ўзидан ёки бехосдан реверснинг (орқага тортиш) ишлаб кетиши ёки ишламай қолиши. Ҳаво винтининг мустаҳкамланган ҳолатидан бўшамаслиги оқибатида парвозда эксплуатация қилиш қўлланмаси чекловлари бузилиши ёки (ва) парвоз режасининг ўзгаришига сабаб бўлиши.


8. Ёқилғи етарли миқдорда эмаслиги, ёқилғини тўлиқ ишлатилиши, ёқилғи етарли даражада етказиб берилмаётганлиги ёки мавжуд ёқилғидан тўлиқ фойдаланиш имконияти бўлмаслиги каби учувчидан авариявий ҳолатни эълон қилинишини талаб этадиган ёқилғи миқдори ёки унинг тақсимланиши билан боғлиқ вазиятлар.


9. Бир ёки ундан кўп шасси таянчисининг чиқмаслиги. Парвозда эксплуатация қилиш қўлланмаси чекловларининг бузилиши ёки (ва) парвоз режасининг ўзгаришига олиб келган парвозда ўз-ўзидан ёки хатолик билан шассининг чиқиши ёки йиғиштирилиши, шасси створкаларининг ёпилмаслиги ёки ўз-ўзидан парвоз давомида очилиши.


10. Авиация ҳалокти деб таснифланмаган шасси таянчиларининг йиғиштирилиши ёки йиғиштирилган шасси билан қўниш.


11. Планер ёки двигатель конструкцияси элементларини шикастланишига олиб келган авиашиналарни ёрилиши (бузилиши).


12. Ҳаво кемасини бошқаришда қийинчиликлар яратган ёки яратиши мумкин бўлган тизим бузилишлари (куч ёки қувват йўқолиши шу жумладан).

Қулифланган руллар билан парвоз қилиш.


13. Стабилизаторнинг бурилмай қолиши, ўз-ўзидан ёки нотўғри бурилиши.


14. Парвозни бошқариш ва навигация учун мажбурий бўлган захира тизимидаги биттадан ортиқ тизимнинг бузилиши.


15. Парвоз режасини ўзгартиришга олиб келувчи, электр таъминоти тизимларидаги электр токи етказиб бериш хусусиятларининг йўл қўйиб бўлмайдаган даражада бузилиши.


16. Парвоз режасини ўзгартиришига олиб келган гидротизимларнинг носозликлари.


17. Ҳаво кемасининг ишлашига жиддий таъсир қиладиган бир ёки бир нечта тизимларининг бир неча бор ишдан чиқиши.


18. Музлаш шароитларда парвозларга рухсат берилишида чекловларга эга бўлган ҳаво кемаларида, музлашга қарши тизими ишламай қолган ёки ёқилмаган ҳаво кемаларида музлаш шароитларида парвоз қилиш. Муз билан қопланган ҳаво кемасини парвозга чиқариб юбориш.


19. Парвоз режасини ўзгартиришга олиб келган гермокабинада босимни бошқариш тизимининг носозликлари.


20. Парвоз экипажи аъзолари томонидан авария ҳолатида ишлатиладиган кислороддан фойдаланиш талаб этилган вазиятлар.


21. Экипаж, йўловчи кабиналарида, юк бўлимларида ёнғинлар ва/ёки тутун пайдо бўлиши ҳолатлари ёҳуд двигателда ёнғин чиқиши, ушбу ёнғинлар ўт ўчирувчи воситалар билан ўчирилган бўлса ҳам.


22. Парвозда эксплуатация қилиш қўлланмаси талабларига тегишли бўлмаган конфигурацияда ҳаво кемасининг учиб чиқиши, парвоз қилиши, қўнишга кириши ёки қўниши.


23. Ёпилган ёки банд бўлган учиш-қўниш йўлагидан, ерда ҳаракатланиш йўлагидан (вертолетларнинг ерда ҳаракатланиш йўлагидан парвоз қилишига рухсат берилиши бундан мустасно) ёки белгиланмаган учиш-қўниш йўлагидан учиб чиқишда парвозни тўхтатиш.


24. Ёпилган ёки банд бўлган учиш-қўниш йўлагидан, ерда ҳаракатланиш йўлагидан (вертолетларнинг ерда ҳаракатланиш йўлагидан парвоз қилишига рухсат берилиши бундан мустасно) ёки белгиланмаган учиш-қўниш йўлагидан учиб чиқиш.


25. Ёпилган ёки банд бўлган учиш-қўниш йўлагига, ерда ҳаракатланиш йўлагига (вертолетларнинг ерда ҳаракатланиш йўлагидан парвоз қилишига рухсат берилиши бундан мустасно), белгиланмаган учиш-қўниш йўлагига ёки автомобиль йўллари каби мажбурий қўниш жойига қўниш ёки қўнишга уриниш.


26. Ҳаво кемасини парвозда эксплуатация қилиш қўлланмасида изоҳланган чекловлардан чиқиш.


27. Парвозни бошлашда тезликни ошириш вақтида ёки баландликка кўтарилишнинг дастлабки босқичида талаб этилган характеристикаларга эришишнинг мумкин эмаслиги.


28. Ҳаво кемасини бошқаришда қийинчиликлар яратадиган ёки яратиши мумкин бўлган хавфли об-ҳаво шароитлари зонасига кириб қолиши.


29. Тўқнашув ёки хавфли вазиятнинг олдини олиш ёки қочиш учун манёвр бажаришни талаб этадиган, ёки ҳаво кемасини четга олиш ҳаракатлари бажарилиши мақсадга мувофиқ бўлган ҳаво кемаларининг парвозда хавфли яқинлашуви.


30. Ҳаво кемасининг қушлар билан тўқнашуви агар Ўзбекистон Республикаси аэропортлари ҳудудида содир бўлган ва конструкция элементларининг эксплуатация чекловларидан чиқадиган шикастланишга олиб келган ҳолда.


31. Ҳаво кемаси қанотининг чети, двигатель гандоласи ёки бошқа ҳар қандай қисми билан ерга тегиши, агар бу ҳодиса авиация ҳалокати сифатида таснифланмаган бўлса.


32. Ердаги (одамлар, ҳайвонлар ёки учиш-қўниш йўлаги, йўлаклар, перрондаги транспорт воситалари, ердаги тўсиқлар) объектлар билан тўқнашиш ёки тўқнашиш таҳдиди.


33. Ҳаво кемасининг мажбурий қўниши, режалаштирилмаган (мўлжалланмаган) аэродромга (қўниш майдонига) қўниши. Ҳавода танлаб олинган, ўрнатилган талабларга жавоб бермайдиган майдонга қўнишни амалга ошириш.

Объектив сабабларга кўра (жойларнинг рельефи, баландлик ва ўрнатилган маршрутлар бўйича ҳаво ҳудудидан фойдаланиш чекловлари, бузилиш ва носозликни манзил аэропортида бартараф этиш имкониятининг йўқлиги) парвозни бориш мўлжалланган аэродромгача давом эттириш имкони бўлмаганда ва/ёки мақсадга мувофиқ бўлмаганда ҳаво кемасининг база аэродромга қайтиши (мажбурий қўниши) Транспорт вазирлиги рухсати бўйича авиация инциденти сифатида таснифланмаслиги мумкин. Бундай ҳодисаларнинг текшируви эксплуатант текширув комиссиясилари томонидан амалга оширилади.


34. Учиш-қўниш йўлагидан (қўниш майдони, етмасдан қўниш) ташқарисида қўниш, кўтарилиш ёки қўнишда учиш-қўниш йўлагидан чиқиб кетиш.


35. Парвозининг тўхтатилишига, ҳаво кемасининг иккинчи айланага кетишига ва шунга ўхшаш ҳолатларга олиб келувчи транспорт воситаси ёки ҳаво кемасининг рухсатсиз учиш-қўниш йўлагига чиқиши.


36. Парвозда экипаж аъзоларининг иш қобилиятини йўқотиши:

бир пилотли (шу жумладан ташқи учувчи (оператор)) ҳаво кемалари парвозларида;

бир неча пилотли ҳаво кемаси парвозларида, мавжуд экипаж иш юкламасининг сезиларли даражада ошиши туфайли парвозлар хавфсизлиги заифлашганда.


37. Ташқи подвескада ёки ҳаво кемасининг ташқарисида олиб келинаётган юкнинг билмаган ҳолда ёки фавқулодда чора сифатида билган ҳолда туширилиши.


38. Ҳаво кемаси парвозини таъминлашда, радиоалоқанинг, ориентировканинг йўқолишига, ёки ўрнатилгандан паст минимумда қўниш шартлигига олиб келувчи, ердаги радиосветотехник жиҳозларнинг ишдан чиқиши.

Объектив сабабларга кўра (жойларнинг рельефи, баландлик ва ўрнатилган маршрутлар бўйича ҳаво ҳудудидан фойдаланиш чекловлари, бузилиш ва носозликни манзил аэропортида бартараф этиш имкониятининг йўқлиги) парвозни бориш мўлжалланган аэродромгача давом эттириш имкони бўлмаганда ва/ёки мақсадга мувофиқ бўлмаганда ҳаво кемасининг база аэродромга қайтиши (мажбурий қўниши)) Транспорт вазирлиги қарори бўйича авиация инциденти сифатида таснифланмаслиги мумкин. Бундай ҳодисаларнинг текшируви эксплуатант комиссиялари томонидан амалга оширилади.


Изоҳ:

"Ҳаво кемаси эксплуатациясида текширилиши лозим бўлган авиаҳодисалар рўйхати"нинг алоҳида бандлари аниқ ҳаво кемаси русуми учун парвоз бажарилишига рухсат берувчи хужжатларига (MEL/CDL) мувофиқ база аэропортигача рейсни якунига етказиш ёки парвозни давом эттиришга рухсат берилишини кўзда тутувчи бузилишлар ва носозликлар рўйхатига зид бўлса, бундай ҳодисалар текширилмайди.

"Ҳаво кемаси эксплуатациясида текширилиши лозим бўлган авиаҳодисалар рўйхати"га тушган, авиация техникаси носозлиги намоён бўлиши билан боғлиқ бўлган, парвоз қилиш учун двигателларнинг иш режими кучайиши бошлангунча, шунингдек, ҳаво кемаси қўнгандан сўнг югуриши (пробеги) якунлангандан, тўхташ жойига боргунча содир бўлган авиация ҳодисаси мазкур қоидаларига мувофиқ текширилади, аммо, парвозлар хавфсизлигига таҳдидлар мавжуд бўлмаган ҳолларда, транспорт вазирилиги рухсати билан авиация инциденти деб таснифланмайди. Бу авиаҳодисаларни ҳисобга олиш, текширув материалларини сақлаш авиаҳодиса содир бўлган бўлинмада ва Транспорт вазирлигида олиб борилади.

Экспериментал ва сериявий ҳаво кемалари билан содир бўлган авиаҳодисалар авиация корхонаси раҳбари томонидан тайинлаган комиссия томонидан техник жиҳатдан таҳлил қилинади. Комиссия ишининг натижалари бўйича аниқланган камчиликларни бартараф этиш ва келгусида авиаҳодасаларнинг олдини олиш учун хулосалар, сабаблар ва тавсиялардан иборат бўлган Ҳисобот тайёрланади.

Транспорт вазирлиги томонидан ушбу рўйхатда кўрсатилмаган, бироқ фуқаро авиациясининг хавфсизлигига таҳдид соладиган авиация ҳодисалари мазкур Қоидаларда белгиланган тартибда текширилиши мумкин.

             

            




Қоидаларга

2-ИЛОВА



Фуқаро ҳаво кемалари билан содир бўлган

авиация ҳалокатини текшириш

СХЕМАСИ

        

     

Босқичлар

    


    

Субъектлар

     


      

Тадбирлар

   


      

Муддатлар

   








1-босқич


       

Фуқаро авиацияси ташкилотлари, Ўзбекистон Республикаси ҳаво

харакатини бошқариш маркази

      


Авиация ҳалокати тўғрисида тасдиқланган рўйҳат асосида тегишли давлат органларига хабар бериш.


Авиация ҳалокати тўғрисида

хабар келиб тушиши билан











2-босқич


Транспорт вазирлиги


Текширув комиссиясини тузиш.


Зудлик билан











3-босқич


Текширув комиссияси


Транспорт вазирлигига кейинги хабарномани тайёрлаш ва юбориш.


      

Авиация ҳалокати содир бўлган жойига етиб келган вақтдан

эътиборан 3 кун ичида.

       











4-босқич


Текширув комиссияси


Дастлабки ҳисоботни тайёрлаш.


     

Ҳодиса содир бўлган кундан

бошлаб 30 кун ичида

       











5-босқич


Текширув комиссияси


     

1. Текширув ишларини олиб бориш, тадқиқотлар ўтказиш, тавсиялар ишлаб чиқиш ва Якуний ҳисобот лойиҳасини расмийлаштириш.


2. Агар текширув 12 ой давомида якунланмаса, ҳар йиллигига оралиқ ахборотни эълон қилиш.

        


Текширув якунлангунча











6-босқич


Текширув комиссияси


     

1. Якуний ҳисоботни тегишли ташкилотлар, шу жумладан текширувда иштирок этган давлатларнинг ташкилотлари билан келишиш.


2. Якуний ҳисоботни тасдиқлаш.

       


Келишишга юборилган санадан

60 кун ичида




         

           




Қоидаларга

3-ИЛОВА



Фуқаро ҳаво кемалари билан содир бўлган

авиация инцидентини текшириш

СХЕМАСИ

             

   

Босқичлар

      


      

Субъектлар

       


       

Тадбирлар

      


      

Муддатлар

      








1-босқич


        

Фуқаро авиацияси ташкилотларнинг диспетчерлик пунктлари, Ўзбекистон Республикасида ҳаво харакатини бошқариш маркази

        


Авиация инциденти тўғрисида тасдиқланган рўйҳат асосида тегишли давлат органларига хабар бериш.


Авиация инциденти тўғрисида

хабар келиб тушиши билан











2-босқич


Транспорт вазирлиги


Текширув комиссиясини тузиш.


       

Авиация инциденти тўғрисида

хабар келиб тушиши билан

         











3-босқич


Текширув комиссияси


        

Текширув ишларини олиб бориш, керакли ҳолларда тадқиқотлар ўтказиш, тавсиялар ишлаб чиқиш ва ҳисоботни расмийлаштириш.

          


Буйруқ имзоланган санадан 15 кун ичида (қўшимча тадқиқотлар ўтказилиши талаб қилинмаса)











4-босқич


Текширув комиссияси


Ҳисоботни тасдиқлаш.


      

Буйруқ имзоланган санадан 15 кун ичида, (қўшимча тадқиқотлар ўтказилиши талаб қилинмаса)

        




         

          




Қоидаларга

4-ИЛОВА



Текшириш иштирокчиларининг

ҳуқуқи ва мажбуриятлари

                 

1. Авиация ҳалокати ёки инцидентини текшириш комиссиясининг раиси раҳбар мансабдор шахс бўлиб, унинг авиация ҳодисаси ёки инциденти текширувига алоқадор бўлган буйруқ ва кўрсатмалари барча мансабдор шахслар учун бажарилиши мажбурийдир.


2. Комиссия раисининг мажбуриятлари:

а) ҳалокат ёки инцидент содир бўлган жойга етиб келгандан сўнг:

ижро этувчи ҳокимият органлари ва маҳаллий давлат бошқарув органларини ҳабардор қилиш;

авиация ҳалокати ёки инциденти содир бўлган жойни кўздан кечириш, зарур бўлса, уни қўриқлаш ва тасдиқловчи материалларни бут ҳолда сақлаш бўйича тезкор қўшимча чора-тадбирларни кўриш;

комиссиянинг ташкилий мажлисини ўтказиш, унда комиссия аъзоларини ҳалокат ёки инцидент бўйича мавжуд маълумотлар билан таништириш, авиация ҳодисаси жойида дастлабки ҳаракатларни бажарган мансабдор шахсларни эшитиш, кичик комиссиялар, ишчи гуруҳларни шакллаштириш ва уларнинг раисларини тайинлаш, комиссия аъзоларини кичик комиссиялар бўйича тақсимлаш, комиссия иши учун қўшимча мутахассислар жалб қилиниши заруратини аниқлаш, иш тартибини ва яқин кунларда қилинадиган аниқ вазифаларни белгилаш;

комиссия аъзолари билан келишилган ҳолда навбатдаги хабарномани (последующее донесение) юбориш;

борт ёзув ускуналари, фоторегистраторлар, ердаги магнитафонлар, парвозга оид, техник ва метеорологик ҳужжатларда мазкур парвозга тааллуқли бўлган маълумот ташувчиларни прокуратура органлари билан келишилган ҳолда олиш ва жавобгарлик остида сақлаш учун топширилишини таминлаш;

ҳалокат ёки инцидент содир бўлган жойда иш олиб боришда меҳнат муҳофазаси бўйича комиссия аъзоларига ва кичик комиссиялар раисларига "Авиация ҳалокати жойида иш олиб боришда меҳнат муҳофазаси бўйича йўриқнома"га биноан, комиссия йиғилиши баённомаларида қайд этган ҳолда кўрсатмалар бериш;

комиссия ва кичик комииссиялар иш режасини тасдиқлаш;

б) комиссия иш фаолияти давомида:

комиссия фаолиятининг асосий йўналишларни аниқлаш, шунга мувофиқ унинг иш режасига ўзгартишлар киритиш;

комиссия ишида аниқлик ва изчилликни таъминлаш ва текширишга жалб қилинган барча шахсларнинг биргаликдаги ҳаракатларини мувофиқлаштириш;

комиссиянинг йиғилишларини мунтазам равишда ўтказиш ва уларда текширувнинг асосий методик ва амалий масалаларини ҳал қилиш;

кичик комиссиялар ишларини мунтазам равишда мувофиқлаштириш ва назорат қилиш, эришилган натижаларни таҳлил қилиш ва умумлаштириш;

тегишли вазирлик, идора ва ташкилотларнинг раҳбарлари ёки ваколатли вакиллари орқали текширувга зарур малакали мутахассисларнинг жалб этилишини таминлаш;

авиация ҳалокати ёки инцидентининг сабабларини аниқлаш учун зарур бўлган тадқиқотлар ва синовлар ўтказиш юзасидан ўз вақтида қарор қабул қилиш. Тадқиқотлар ўтказиш учун тегишли ташкилотларга авиатехника ускуналари ва бошқа материалларни юбориш тўғрисида топшириқлар бериш;

текширув бўйича ишларнинг якунланиши ва комиссия Якуний ҳисоботининг белгиланган вақтда тайёрланишини таминлаш;

ишларнинг олиб борилиши ҳақида Транспорт вазирлиги ва текшириш бўйича комиссияни тайинлаган раҳбарга мунтазам равишда шахсан ҳисобот бериш;

текширув тугагандан сўнг авиация ҳалокати ёки инцидентининг сабабларини таҳлил қилиб йиғилиш ўтказиш, текширув материаллари расмийлаштирилиши, улардан нусха кўчирилиши ва тарқатилишини назорат қилиш.


3. Комиссия раисининг ҳуқуқлари:

ҳодиса жойи, ҳаво кемасига (ҳаво кемаси парчалари) кириш, ишга тааллуқли барча материаллар, шу жумладан борт ёзув ускуналари ва ҳаводаги ҳаракатни ташкил этиш маълумотларидан эркин фойдаланиш ва улар устидан чекловсиз назорат ўрнатиш;

ҳаво кемаси, унинг таркибий қисмлари, ҳаво кемаси бортида мавжуд бўлган ёхуд авиация ҳалокати ёки инцидентига ташқаридан кириб қолган мулкни (ушбу мулк кимга тегишлилигидан қатъи назар), шунингдек, ҳаво кемаси парвозларини таминловчи ускуналар ва объектларни текшириш;

юридик шахсларнинг ташкилий-ҳуқуқий ва мулкчилик шаклларидан қатъи назар, уларга авиация ҳалокати ёки инцидентининг текшируви билан боғлиқ бўлган иш ва тадқиқотлар олиб боришни топшириш;

фан ва техниканинг тегишли соҳаларида билим талаб қиладиган вазифаларни ҳал қилиш учун ташкилий-ҳуқуқий ва мулкчилик шаклларидан қатъи назар ташкилотлар ходимларини жалб қилиш;

авиация ҳалокати ва инциденти гувоҳлари, авиация ҳалокати ва инцидентига дахлдор бўлган ёки бўлиши мумкин бўлган шахслар билан сўровнома ўтказиш, ҳуқуқни муҳофаза қилиш органларидан керакли маълумотларни олиш;

ҳалокатга учраган ҳаво кемасини лойиҳалаштириш, синовдан ўтказиш, ишлаб чиқариш, эксплуатация қилиш ва таъмирлаш, авиация ходимларини тайёрлаш, ҳаводаги ҳаракатни ташкил этиш, ҳаво кемалари парвозларини амалга ошириш ва таъминлаш масалаларини ўрганиш;

авиация ҳалокати ёки инциденти билан боғлиқ масалалар бўйича ҳужжат ва материалларни тегишли ижро этувчи ҳокимият органлари, шунингдек, фуқаролар ва юридик шахслардан талаб қилиш ва олиш;

ҳаво кемаси экипажи аъзоларининг, шунингдек, тегишли авиация ходимлари қаторидан тегишли шахсларнинг психофизиологик ҳолати бўйича тиббий кўриклар ўтказиш;

текширувнинг барча ташкилий, услубий ва амалий масалалари бўйича якуний қарор қабул қилиш;

комиссиянинг барча аъзолари ҳамда текширувга жалб қилинган мутахассис ва экспертлар, шунингдек, фуқаро авиацияси корхоналарининг мансабдор шахсларига текширув масалалари билан боғлиқ бажарилиши шарт бўлган буйруқ ва кўрсатмалар бериш;

текшириш жараёнида амалга ошириш зарурлиги аниқланган, парвозлар хавфсизлигини таминлаш бўйича шошилинч чора-тадбирлар ўтказилишини тавсия этиш;

авиация ҳалокати ёки инциденти сабабларини аниқлаш, шунингдек, хавфсизлик бўйича тавсияларни асослаш учун тегишли вазирлик ва идоралар раҳбарлари ёки уларнинг ваколатли вакллари орқали зарур синов ва тадқиқотлар ўтказилиши юзасидан топшириқ бериш;

ҳаракатлари парвозлар хавфсизлигини таъминламайдиган шахсларни хизмат вазифаларини бажаришдан четлатишни тавсия қилиш. Шошилинч, кечиктириб бўлмайдиган ҳолларда, бундай шахсларни хизмат вазифаларини бажаришдан вақтинча четлатиш;

комиссия қарорига биноан материаллар, ҳаво кемаси конструкциясининг алоҳида қисмлари, агрегатлар ва элементлари ҳамда уларнинг ҳужжатларини лаборатория синовлари ва тадқиқотларини ўтказиш учун юбориш;

ташкилий-ҳуқуқий ва мулкчилик шаклларидан қатъи назар, вазирликлар, идоралар, шунингдек, авиакомпаниялар, корхоналар ва ташкилотларнинг мансабдор шахсларидан ушбу текширувни ўтказиш билан боғлиқ масалалар бўйича зарур материаллар ва ҳужжатларни талаб қилиш;

комиссия ишига (тегишли вазирликлар, идоралар раҳбарлари ёки уларнинг комиссиядаги вакиллари орқали) зарур мутахассислар ва техник воситаларни жалб қилиш;

ашёвий далилларнинг бузиб кўрсатилиши ёки йўқолишига олиб келган хатти-ҳаракатларни содир этган ёки ҳужжатларни қасддан нотўғри тақдим этган ёки комиссия раисининг буйруқларини мунтазам равишда бажармаган шахсларни тегишли вазирлик, идора, корхона ёки ташкилот раҳбарларига дарҳол хабар берган ҳолда текшириш ишларида қатнашишдан четлатиш;

авиакомпаниялар, корхона ва ташкилотларнинг мансабдор шахсларига комиссия иши давомида аниқланган камчиликларни бартараф этиш бўйича кўрсатмалар бериш;

комиссиянинг иш тартибини белгилаш.


4. Комиссия раиси қуйидагилар учун жавобгар:

авиация ҳалокати ёки инциденти текширувининг холислиги, сифати ва ўз вақтида бажарилиши, ҳужжатлар тўғри расмийлаштирилиши;

авиация ҳалокати ёки инцидентини текшириш масалалари бўйича у томонидан қабул қилинган қарорларнинг ва берилган тавсияларнинг асослилиги.


5. Комиссия раисининг ўринбосарлари, комиссия раиси томонидан берилган ишларнинг амалга оширилишини таъминлайди. Комиссия раиси йўқлигида, раис ўринбосари ушбу илованинг 2-3-бандларига мувофиқ вазифаларни бажаради ва 4-бандга биноан уларнинг бажарилишига жавобгар бўлади.


6. Кичик комиссия раисининг мажбуриятлари:

кичик комиссиялар, ишчи гуруҳларнинг авиация ҳалокати ёки инцидентини текшириш бўйича асосий иш йўналишларини аниқлаш;

кичик комиссия ва ишчи гуруҳларнинг таркиби бўйича таклифлар тайёрлаш, кичик комиссия иш режасини тузиш ва йиғилишларда муҳокама қилиш, гуруҳларнинг иш режасини тасдиқлаш;

комиссия иш режаси ва кичик комиссия йиғилишида тасдиқланган кичик комиссия ва ишчи гуруҳларнинг оператив иш режаларига мувофиқ ишчи гуруҳлар ишини ташкил қилиш ва мувофиқлаштирилишини таъминлаш;

кичик комиссия йиғилишларини мунтазам равишда ўтказиш, уларда бажарилаётган ишлар жараёни ва натижалари, авиация ҳалокати ёки инцидентини текшириш бўйича оператив ҳаракатлар режалари, шунингдек иш давомида вужудга келган масалаларни муҳокама қилиш;

текширувнинг тўлиқлиги, холислиги, кичик комиссия ҳисоботи, ишчи гуруҳларнинг ҳисоботлари ва бошқа ҳужжатлар тузилиши ҳамда белгиланган муддатда комиссия штабига тақдим этилишини таъминлаш;

авиация техникаси объектлари ва бошқа материалларни ўрганиш учун юборилиши юзасидан комиссияга таклифлар киритиш;

Авиация ҳалокати жойида иш олиб боришда меҳнатни муҳофаза қилиш йўриқномасига мувофиқ, авиация ҳалокати ёки инциденти содир бўлган жойда иш олиб бораётган мутахассисларга меҳнатни муҳофаза қилиш бўйича йўриқнома ўтказиш.


7. Кичик комиссия раисининг ҳуқуқлари:

кичик комиссия ва унинг ишчи гуруҳлари таркибидаги барча мутахассислар, экспертларга кичик комиссия ваколати доирасида текшириш масалалари бўйича бажарилиши мажбурий бўлган кўрсатмалар бериш;

авиакомпаниялар, таълим муассасалари, корхоналар, ташкилотлар, вазирлик ва идораларнинг мансабдор шахсларидан комиссия раиси орқали зарур материалларни сўраш;

бошқа кичик комиссиялар раислари билан келишилган ҳолда экспертиза текширувлари ўтказилиши ва кичик комиссия йиғилишларида ишчи гуруҳлар иштирок этиши учун ушбу кичик комиссиялар мутахассисларини жалб қилиш;

авиация ҳалокати ёки инцидентини текшириш билан боғлиқ бўлган барча материаллар билан танишиш.


8. Текширув комиссияси аъзоларининг мажбуриятлари:

кичик комиссиялардан бирининг ишида шахсан иштирок этиш (штаб бошлиғи бундан мустасно);

комиссия раҳбариятининг буйруқлари ва кўрсатмаларини бажариш;

комиссия раиси билан ўзининг барча ҳаракатларини мувофиқлаштириб, текширувни ҳар томонлама тўлиқ ва холисона ўтказиш.


9. Текширув комиссияси аъзоларининг ҳуқуқлари:

ҳодиса жойи ва ҳаво кемаси бортига (ҳаво кемаси парчаларига) авиация ҳалокати ёки инциденти ҳолатини аниқлаш учун тўсиқсиз кириш;

ҳаво кемаси, унинг таркибий қисмлари, ҳаво кемаси бортида мавжуд бўлган ёки авиация ҳалокати ёки инцидентига ташқаридан кириб қолган мулкни, кимга тегишлилигидан қатъи назар, шунингдек ҳаво кемалари парвозларини таминлаш воситалари ва объектларини текшириш;

авиация ҳалокати ёки инциденти гувоҳлари, авиация ҳалокати ёки инциденти билан боғлиқ ёки боғлиқ бўлиши мумкин бўлган шахслар билан сўров ўтказиш ва ҳуқуқни муҳофаза қилувчи органлардан керакли маълумотларни олиш;

ҳалокатга учраган ҳаво кемасини лойиҳалаш, синовдан ўтказиш, ишлаб чиқариш, эксплуатация қилиш ва таъмирлаш, авиация ходимларини тайёрлаш, ҳаводаги ҳаракатни ташкил этиш, ҳаво кемалари парвозларини бажариш ва таъминлаш билан боғлиқ барча масалаларни ўрганиш;

авиация ҳалокати ёки инциденти билан боғлиқ масалалар бўйича ҳужжатлар ва материалларни тегишли ижро этувчи ҳокимият органлари, шунингдек, фуқаролар ва юридик шахслардан талаб қилиш ва олиш;

текширувга тааллуқли барча материаллар билан танишиб чиқиш;

комиссия ишини такомиллаштиришга қаратилган таклифлар киритиш;

текширувда мутахассис ва экспертлар иштирок этиши, зарур материаллар сўраб олиниши, шунингдек, тадқиқот ўтказиш мақсади кўрсатилган ҳолда ҳаво кемасининг узел ва деталлари ўрганиш учун юборилиши тўғрисида ҳамда авиация ҳалокати ёки инциденти текшируви билан боғлиқ бошқа масалалар бўйича таклифлар киритиш;

комиссия мажлислари баённомасида ўз фикрини акс эттириш, баённомаларни тасдиқлаш, уларда баён этилган фикрларга аниқлик киритилишини талаб қилиш;

текшириш комиссияси ҳужжати мазмуни ва хулосаларидан норози бўлганда, унга ўзининг алоҳида фикрини илова қилиш;

текширув ҳисоботига қўшимча материаллар ва ҳужжатлар илова қилинишини талаб қилиш.


10. Кичик комиссия (ишчи гуруҳ) аъзосининг мажбуриятлари:

кичик комиссия (ишчи гуруҳ) иш режаси ва кичик комиссия раисининг (ишчи гуруҳ раҳбари) кўрсатмаларига мувофиқ тўлиқ ва холисона текширув ўтказиш;

комиссия раиси, кичик комиссия раисининг (ишчи гуруҳ раҳбари) авиация ҳалокати ёки инцидентини текшириш билан боғлиқ бўлган барча кўрсатмаларини бажариш;

керакли тадқиқотларни ўтказиш, ўрганишга (синов) йўналтириш учун ашёвий далилларни танлаб олиш, синовларни (ўрганишлар) дастурларини тайёрлашда иштирок этиш ва уларни ўтказиш;

текширув ҳужжатларини тайёрлашда иштирок этиш, кичик комиссия (ишчи гуруҳ) ҳисоботини имзолаш;

авиация ҳалокати ёки инциденти жойида иш олиб борилаётганда меҳнатни муҳофаза қилиш қоидаларига риоя қилиш.


11. Кичик комиссия (ишчи гуруҳ) аъзосининг ҳуқуқлари:

кичик комиссия раиси (ишчи гуруҳ раҳбари) орқали ушбу текшириш билан боғлиқ материаллар билан танишиш;

кичик комиссия раиси (ишчи гуруҳ раҳбари) орқали иш учун зарур бўлган қўшимча материаллар тақдим этилишини талаб қилиш;

ишлар режаси ва уларни амалга ошириш тартиби, махсус тадқиқотлар ва синовларни ўтказиш зарурлиги ҳамда мутахассисларни жалб этиш бўйича таклифларни бериш;

кичик комиссия (ишчи гуруҳ) қароридан норози бўлганда, ўз фикрини кичик комиссия йиғилиши баённомасида ёки кичик комиссия (ишчи гуруҳ) ҳисоботи иловасида алоҳида фикр билдириш;

кичик комиссия (ишчи гуруҳ) ҳисоботига қўшимча материаллар ва ҳужжатлар илова қилинишини талаб қилиш.


12. Экспертнинг мажбуриятлари:

ўз ваколатига тааллуқли масалалар бўйича ашёвий далиллар, материаллар ва ҳужжатларнинг тўлиқ ва холисона тадқиқотини ўтказиш;

комиссия (кичик комиссия) томонидан унинг олдига қўйилган масалалар бўйича тегишли шаклда расмийлаштирилган ёзма хулоса бериш;

авиация ҳалокати ёки инцидентини текшириш билан боғлиқ бўлган масалалар бўйича, комиссия (кичик комиссия) раиси кўрсатмаларини бажариш.


13. Экспертнинг ҳуқуқлари:

кичик комиссия раиси орқали хулоса чиқариш учун зарур бўлган ашёвий далиллар, материаллар ва ҳужжатлар билан танишиб чиқиш;

ҳисоб-китоблар, моделлаштириш, стендда ва парвозда синовлар ўтказиш, шунингдек, ҳаво кемасининг узеллари ва деталлари, бошқа ашёвий далилларни тадқиқотни ўтказиш мақсадини кўрсатган ҳолда тадқиқот учун юбориш бўйича таклифлар киритиш.


14. Комиссия (кичик комиссия) штаби бошлиғи бевосита комиссия раисига бўйсунади. Кичик комиссия ўз ишини тугатгандан сўнг, кичик комиссия штаби бошлиғи комиссия штаби бошлиғига бўйсунади. Комиссия (кичик комиссия) штаби бошлиғининг вазифалари текширув материаллари тарқатилиши билан тугайди.

Комиссия штаби бошлиғининг мажбуриятлари:

комиссиянинг моддий-техник таъминоти масалалари бўйича назорат ва ўзаро ҳамкорликни ташкил этиш;

комиссия мажлисларини тайёрлаш ва баённомани юритиш. Комиссия раиси томонидан имзолашдан олдин, комиссия аъзоларини баённома билан таништириб чиқиш;

ҳужжатлар ва материалларни тўғри расмийлаштириш бўйича кичик комиссиялар раислари ва штаб бошлиқларига кўрсатмалар бериш;

комиссия (кичик комиссия) аъзолари ва экспертларга ҳужжатларни тайёрлашда кўмаклашиш;

кичик комиссиялар томонидан текширувнинг сифатли материаллари ўз вақтида тақдим этилишини назорат қилиш;

комиссиянинг текширув материаллари тўпламини тарқатиш учун шакллантириш ва расмийлаштириш;

Кичик комиссия штаби бошлиғининг мажбуриятлари:

кичик комиссия йиғилишларини тайёрлаш ва баённомаларини юритиш;

гуруҳлар томонидан текширув материаллари ўз вақтида ва сифатли тақдим этилишини назорат қилиш;

кичик комиссиялар аъзолари ва экспертларга ҳужжатларни тайёрлашда кўмаклашиш;

комиссия штаби бошлиғи томонидан белгиланган миқдорда ҳужжатлар рўйхатига мувофиқ кичик комиссиянинг текширув материалларини шакллантириш ва уларни ўз вақтида комиссия штабига юбориш;

комиссиянинг текширув материалларини шакллантиришда ва расмийлаштиришда иштирок этиш.

Комиссия (кичик комиссиялар) штаблари бошлиқлари текширув материалларини расмийлаштириш бўйича комиссия (кичик комиссиялар) аъзоларига тавсиялар бериш, шунингдек, нотўғри расмийлаштирилган материалларни қайта тайёрлаш учун қайтариш ҳуқуқига эга.

Авиация мутахассисининг касбий тайёргарлиги ва ишлаб чиқариш фаолиятида аниқланган камчиликлар бартараф этилгандан сўнг, ҳодисага алоқаси бўлган экипаж аъзоларига парвозлар учун ва бошқа мутахассисларга иш вазифаларини бажариш учун авиакорхона, ташкилот, таълим муассасаси раҳбари томонидан текширув комиссияси раиси билан келишилган ҳолда рухсат берилади.

Учувчилар таркибига тиббий кўрсатмаларга биноан авиация отряди врачи томонидан ўрнатилган тартибда парвозлар учун рухсат берилади. Авиакорхонанинг бошқа мутахассисларига корхона (ташкилот) тиббий-санитария хизматида тиббий кўрикдан ўтказилгандан сўнг ишлаш учун рухсат берилади.

           

         




Қоидаларга

5-ИЛОВА



Авиация ҳалокати жойининг схемасини

(крок) тузиш гуруҳи

            

1. Гуруҳ қуйидаги функцияларни бажаради:

авиация ҳалокати жойининг координаталарини, энг яқин географик пунктларга нисбатан жойлашувини, денгиз сатҳидан баландлиги ва жойнинг хусусиятларини аниқлайди;

ҳаво кемасининг ер ва тўсиқларга биринчи тегиб кетган жойини, конструкция элементларининг тарқалиш майдонини белгилайди;

конструкция элементлари маркировкасини ва уларнинг ердаги жойлашуви боғланишини амалга оширади;

ҳаво кемаси тушганда, ерда қолдирилган изларни текшириш, қайд этиш ва таҳлил қилиш ишларини олиб боради;

авиация ҳалокати жойини ва ердаги ўзига хос изларни суратга олиш ишларини амалга оширади;

керак бўлса, ҳаво кемаси парвозининг йўналиши бўйича жой профилининг кесимини тузади;

ҳаво кемасининг ҳаво ҳудудидаги ҳолатини ва унинг ер (тўсиқлар) билан тўқнашиш вақтида ҳаракатланиши йўналишини (магнит курси, крен, траекториянинг нишаблик бурчаги) аниқлайди.


2. Гуруҳ ишининг натижалари авиация ҳалокати жойининг схемаси кўринишида расмийлаштирилиб, унда қуйидаги маълумотлар келтирилади:

авация ҳалокати жойининг координаталари, унинг энг яқин географик пунктларга нисбатан жойлашуви, денгиз сатҳидан баландлиги;

ҳаво кемаси ер (тўсиқлар) билан тўқнашганда ва ундан кейин ҳаракатланишда қолдирган ўзига хос излар;

ҳаво кемаси қисмлари парчаларининг ерда жойлашиши ва танланган координаталар тизимида координаталар кўрсатилган рўйхати;

ерда ёнғин излари, ёқилғи, мой ва шу каби бошқа нарсалар изларининг жойлашиши;

ҳаво кемасининг ҳаво ҳудудидаги ҳолатини ва унинг ер (тўсиқлар) билан тўқнашиш вақтида ҳаракатланиши йўналишини белгиловчи параметрлар;

ҳалокат ҳудудидаги сунъий ва табиий тўсиқлар, уларнинг конфигурацияси ва баландлиги;

ҳодиса аэродромда содир бўлган бўлса, учиш майдонидаги қурилмалар (учиш-қўниш йўлаги, самолётларнинг ерда ҳаракатланиши учун йўлаклар, чироқлар ва бошқалар);

ҳаво кемасининг ҳаракатланиш йўналиши бўйича жойнинг профили ва хусусияти (керак бўлса);

ҳаво кемасининг ер (тўсиқлар) билан тўқнашиши ва авиация ҳалокатининг муайян ҳолатларидан келиб чиққан ҳолда бузилиши характерини билдирувчи бошқа ўзига хос белгилар.


3. Авиация ҳалокати жойининг умумий фотосуратлари, суратга олиш нуқтаси ва йўналиши кўрсатилган ҳолда схемага илова қилинади.

         

           




Қоидаларга

6-ИЛОВА



Суҳбат ўтказиш гуруҳи

         

Гуруҳ қуйидаги вазифаларни бажаради:

ички ишлар ва прокуратура органлари билан биргаликда авиация ҳалокатининг гувоҳларини аниқлайди;

прокуратура органлари билан келишилган ҳолда ёки улар билан ҳамкорликда мансабдор шахслар, авиация ҳалокати гувоҳлари билан суҳбат ўтказади, зарур ҳолларда, магнитафонга ёзиб олинади. Бунда суҳбат ўтказиш вақти ва жойи, суҳбатни ўтказаётган шахснинг лавозими ва суҳбат ўтказилаётган шахснинг шахсий маълумотлари кўрсатилган ҳолда баённома расмийлаштирилади;

суҳбат ўтказиш натижаларини умумлаштиради ва таҳлил қилади;

гувоҳларнинг жойлашиш схемасини тузади, зарур ҳолларда гувоҳларнинг кўрсатмалари асосида схемада парвоз траекторияси кўрсатилади.

Суҳбат ўтказиш гуруҳи бажарган ишларнинг натижалари асосида ҳисобот тузилади, унда қуйидагилар кўрсатилади:

аниқланган ва суҳбатлашган шахслар рўйхати;

суҳбатлашган шахсларнинг кўрсатмалари таҳлили ва уларнинг кўрсатмаларини умумлаштириш натижасида олинган маълумотлар.

Ҳисоботга қуйидагилар илова қилинади:

мансабдор шахслар, гувоҳлар билан суҳбат ўтказиш баённомалари;

авиация ҳалокати гувоҳларининг жойлашиш схемаси.



СУҲБАТ БАЁННОМАСИ

          





(суҳбат жойи)



(сана)

         

Биз, қуйида имзо чекувчилар,



(гуруҳи аъзоларининг Ф.И.О.)

           

прокуратура вакили иштирокида (ДХХ, ИИВ)

           


(лавозими, Ф.И.О.)

          


        

Суҳбат ўтказилди:

           

1. Фамилия, исм, шарифлари


         

2. Туғилган йили ва жойи


         

3. Ишлаш жойи, лавозими, телефон рақами (иш ёки уй)

           


        

4. Яшаш жойи


         

Суҳбат бошланиши ________соат. ___________мин.

Аудио-видео ёзувлари қўлланганлиги ҳақида маълумот.

Савол:

Жавоб:

Савол:

Жавоб:

Суҳбат якунланди ________соат. ___________мин.

Менинг сўзларим билан тўғри ёзилган, ўқиб берилди (ўзим ўқидим).

           


(Суҳбатдан ўтувчининг имзоси)

          

         

Суҳбат гуруҳи бошлиғи





(Ф.И.О.)


(имзо)

Суҳбат қатнашчилари





(Ф.И.О.)


(имзо)

            

           




Қоидаларга

7-ИЛОВА



Қидирув ва авария-қутқарув гуруҳи

            

1. Қидириш ва авариядан қутқариш гуруҳи томонидан қуйидагилар амалга оширилади:

авиация ҳалокати ёки инциденти тўғрисидаги хабарнинг келиб тушган вақтни қайд этиш;

тревога сигналини эълон қилиш, қидириш экипажлари, авариядан қутқариш командалари ва бошқа вазирликларнинг (идоралар) биргаликда ҳамкорлик қилаётган кучларини хабардор этиш;

қидириш экипажларининг учиб чиқиши ҳамда қидириш ва авариядан қутқариш командаларининг чиқиши, уларнинг таркиби, қидириш ишларини олиб бориш;

қидириш ишларини бошлаш, ҳалокат жойини топиш, авариядан қутқариш командалари томонидан жойга етиб бориш, қидириш ва авариядан қутқариш ишларини бошлаш ва якунига етказиш;

ҳалокат жойини ўраб олиш ва қўриқлашни ташкил этиш;

қидириш ва авариядан қутқариш ишларини олиб боришда экипаж аъзолари ва авариядан қутқариш командалари ҳаракатларининг самарадорлигини таъминлаш.


2. Иш натижалари асосида қидириш ва авариядан қутқариш ишлари гуруҳи ҳисобот тузиб, унда қуйидагиларни акс эттиради:

ҳалокат тўғрисидаги хабарни олган вақтдан бошлаб авариядан қутқариш ишлари якунига етказилгунга қадар қидириш экипажлари, қидириш-қутқариш гуруҳлари аъзолари, мансабдор шахслар ҳаракатларининг батафсил изоҳи;

дастлабки қидириш ҳудудини аниқлаш ва келгусида унга ойдинлик киритиш тўғрилигини баҳолаш;

қидириш ишларини ташкил этиш ва олиб бориш бошқарув ҳужжатлари талабларига мувофиқлигини баҳолаш, текшириш давомида мавжуд талаблардан оғиш ҳолатлари, ушбу оғишларнинг сабаблари;

ҳалокат жойига етиб келган вақти ҳамда ҳаракатларнинг самарадорлигини кўрсатиб ўтган ҳолда авариядан қутқариш ишларига жалб этилган куч ва воситаларни санаб ўтиш;

экипаж аъзолари ва йўловчилар эвакуация қилинган вақт, ёнғинни ўчириш самарадорлиги (локализация ва бартараф қилиш вақти);

қутқариш ишларининг самарадорлиги (қутқарилган йўловчилар ва экипаж аъзолари сони, ҳаво кемасини мустақил равишда тарк этганлар сони);

ҳалокат жойини ўраб олиш ва қўриқлаш тўғрисида маълумотлар;

авариядан қутқариш ишларини ташкил қилиш ва олиб боришда мавжуд нормалар талабларидан оғишлар;

фуқаро авиацияси ташкилотида қидириш ва авариядан қутқариш хизматининг умумий ҳолати;

қидириш ва авариядан қутқариш ишларини ташкил этиш ва ўтказиш бўйича раҳбарлик ҳужжатларида текшириш давомида аниқланган камчиликлар.


3. Ҳисоботга қуйидаги материаллар илова қилинади:

ёнғиндан қутқариш бўлинмалари, зарур ҳолларда авариядан қутқариш командалари бошқа бўлинмаларининг рўйхат бўйича таркиби ва тайёргарлиги тўғрисида маълумот;

қидириш ва авариядан қутқариш ишларини олиб боришда жалб этилган куч ва воситалар тўғрисида маълумот;

ташкилотда қидириш ва авариядан қутқариш ишлари ташкил этилганлигини текшириш тўғрисида маълумот;

ердаги магнитофонларнинг авариядан қутқариш хизматига тегишли маълумотларни ўз ичига олган ёзувларидан кўчирма;

ўтказиш ва объект ичидаги режимни назорат қилиш отряди ёнғин коммуникациялари диспетчерининг иш журналидан кўчирма.

          

          




Қоидаларга

8-ИЛОВА



Ҳисоблаш ва таҳлил қилиш гуруҳи

            

1. Ҳисоб-китоб ва таҳлил гуруҳи:

бортнинг параметрик ва ёзув ускуналарида тўпланган парвоз маълумотларини йиғиш, тиклаш, таҳлил қилиш, улар устида ишлаш ишларини амалга оширади;

комиссия иши давомида кичик комиссияларнинг ишчи гуруҳлари томонидан олинган маълумотларни таҳлил қилади ва умумлаштиради, комиссия ишининг асосий йўналишлари бўйича таклифлар ишлаб чиқишда иштирок этади;

зарур ҳолларда тажриба, синов парвозларини ўтказиш дастурларини ишлаб чиқади (ишчи гуруҳлар ва кичик комиссияларнинг мутахассисларини жалб қилган ҳолда);

зарур бўлса, синов парвозлари материаллари ва муайян русумдаги ҳаво кемасидан фойдаланиш тажрибасини ўрганади;

алоҳида вазият келиб чиқишининг кенгайтирилган таҳлилини тузади, унинг асосида текшириш комиссиясининг далолатномаси лойиҳаси, хулосаси ва тавсиялари тайёрланади.


2. Маълумотларни йиғиш, улар устида ишлаш ва парвоз маълумотларини йиғиш бўйича борт воситалари қайд этмайдиган ёки қониқарсиз қайд этган параметр ва маълумотларни тиклаш жараёнида гуруҳ:

парвоз маълумотлари параметрларини қайд этувчи борт ёзув ускуналари, борт ва ердаги магнитофонлар, фоторегистраторлар ёзувларини расшифровка ва таҳлил қилади (ҳаводаги ҳаракатни бошқариш гуруҳи билан биргаликда), бунда уларнинг вақт бўйича синхронизациясини ва қайд этиш сифатини кўрсатади;

етишмаётган параметрларнинг зарурий ҳисоб-китобларини бажаради;

парвоз хусусиятлари, барқарорлик ва бошқарув хусусиятларини баҳолаган ҳолда зарур аэродинамика ҳисоб-китобларини амалга оширади;

ҳаво кемасининг массаси ва центровкасини авиация ҳалокати содир бўлган вақтда ҳисоблаш йўли билан аниқлайди;

радиоалоқа маълумотлари ва унда қайд этилган сигналларни қўрсатган ҳолда алоҳида вазиятнинг юзага келиши ва ривожланиши жойида парвоз траекториясини тузади;

объектив назорат воситалари маълумотлари бўйича ҳаво кемасини бошқаришдаги ва авиация техникаси ишидаги оғишларни аниқлайди.


3. Иш натижалари асосида ҳисоб-китоб ва таҳлил гуруҳи ҳисобот тузади, унда қуйидагиларни акс эттиради:

борт ёзув ускуналари маълумотларининг барча ўзига хос участкаларини, шунингдек, керак бўлса, парвознинг бошқа босқичлари ва олдинги парвозларни таҳлил қилган ҳолда алоҳида вазиятнинг бевосита олдидан ҳамда юзага келиши ва ривожланиши жараёнида парвоз параметрларининг батафсил тавсифи;

борт ёзув ускуналари маълумотлари бўйича аниқланган навигация ва ҳаво кемасини бошқаришдаги, унинг тизимлари ва ускуналари ишидаги нормадан оғишлар, шунингдек, ушбу оғишлар сабабларининг таҳлили;

парвоз маълумотларини таҳлил қилиш давомида ҳаво кемаси характеристикаларининг ушбу турдаги ҳаво кемаси характеристикаларига нисбатан синов парвозлари вақтида қайд этилган оғишлари ҳамда ушбу оғишларнинг сабаблари.


4. Ҳисоботга қуйидагилар илова қилинади:

парвоз маълумотларини қайд этувчи борт ёзув ускуналари маълумотлари графиклари;

экипажнинг радиоалоқаси кўрсатилган ҳолда парвоз маълумотларини қайд этувчи борт ёзув ускуналари маълумотлари расшифровкаси;

зарурат бўлса, ҳаво кемаси парвозининг режадаги ва вертикал тезликдаги траекторияси, бунда жой билан боғлаш ҳамда экипаж аъзоларининг ўзаро ҳамда диспетчерлик хизмати ўртасидаги радиоалоқасини қайд этиш, шунингдек, аниқланган носозликлар ёки бир марталик буйруқлар (разовые команды) акс эттирилган ҳолатларни қайд этишни назарда тутиш;

борт ва ердаги магнитофонлар ёзувларидан кўчирма, хронометраж билан;

ҳисоб-китоблар, ҳаво кемаси ҳаракатланиши динамикасини моделлаштириш натижалари;

қўниш радиолокаторлари экранидан фотосуратлар (таҳлили билан);

ҳаво ҳужумидан мудофаа органларининг радиолокаторидаги ҳаво кемаси бўйича маълумотлар.

          

         




Қоидаларга

9-ИЛОВА



Парвоз кичик комиссияси

      

1. Парвоз кичик комиссиясининг асосий вазифалари:

барча мавжуд омилларнинг таъсирини ҳисобга олган ҳолда экипажнинг профессионал тайёргарлик даражасини, парвозни ташкил этиш, таъминлаш ва ҳаводаги ҳаракатни бошқариш сифатини белгилаш;

объектив назорат воситаларининг маълумотларини ҳисобга олган ҳолда алоҳида вазиятнинг вужудга келиши ва ривожланиши жараёнида экипаж ва мансабдор шахслар ҳаракатларининг тўғрилигини баҳолаш;

парвозларни таъминлаш ва бажариш, тайёрлашга доир амалдаги нормалардан оғишларни аниқлаш (бунда ва кейинги ўринларда оғиш деганда хатоликлар ва нотўғри ҳаракатлар тушунилади).


2. Парвоз кичик комиссияси, қоида бўйича, қуйидаги ишчи гуруҳлардан иборат бўлади:

парвоз гуруҳи;

ҳаводаги ҳаракатни бошқариш, радиосветотехника, метеорология ва аэродром таъминоти гуруҳи;

авиация тиббиёти гуруҳи.

Авиация ҳалокати ҳолатларидан келиб чиққан ҳолда кичик комиссияда бошқа ишчи гуруҳлар ҳам тузилиши мумкин.


3. Парвоз гуруҳи қуйидагиларни аниқлайди:

экипаж аъзоларининг касбий тайёргарлик даражаси, умумий ва махсус тайёргарликда, парвозларни бажаришга рухсат берилишида, экипажни шакллантиришда оғишларнинг мавжудлиги;

аввалги иши давомида экипажнинг тайёрлигини назорат қилишнинг мунтазамлиги ва сифати;

илгари экипаж аъзолари томонидан йўл қўйилган ўзига хос хатоликлар ва оғишлар, ҳаво кемасини бошқариш ва авиация техникасидан фойдаланишнинг индивидуал хусусиятлари;

ушбу парвозга экипаж тайёргарлигининг сифати;

экипаж аъзолари интизоми ҳолати, илгари қайд этилган интизом бузилишлари ҳолатлари;

ушбу парвозга тайёргарлик кўриш ва уни бажаришда экипаж ҳаракатларидаги қоидабузилишлар, хатоликлар ёки оғишлар;

экипаж аъзоларининг нотўғри ҳаракатларига сабаб бўлиши мумкин бўлган хусусиятлар ва омилларнинг мавжудлиги;

экипаж тайёргарлиги, парвозлар ташкил этилиши ва бажарилишини тартибга солувчи ҳужжатларда камчиликлар мавжудлиги.


4. Парвоз гуруҳи қуйидагиларни ўрганади ва таҳлил қилади:

экипаж аъзоларининг парвозга доир ва шахсий ҳужжатларини;

парвоз штаби ва парвозлар ҳужжатларини;

объектив назорат воситалари (борт ёзув ускуналари, ердаги магнитофонлар, қўниш локаторларидаги фоторегистраторлар ва бошқалар) ёзувлари таҳлили натижаларини;

экипаж аъзолари, гувоҳлар ва воқеа шоҳидларининг баёнотлари;

экипажни парвозларга, шу жумладан ушбу парвозга тайёрлаган мансабдор шахсларнинг баёнотларини;

илгари экипаж томонидан амалга оширилган парвозлар сифатини тавсифловчи ҳужжатларни (объектив назорат воситаларининг таҳлили натижалари, таҳлил журналлари ва бошқалар);

экипаж фаолият юритган фуқаро авиация ташкилотидаги парвозга доир ишларнинг ташкил этилиши ҳолатини;

ушбу турдаги парвозларни ташкил этиш, тайёрлаш ва бажаришни тартибга солувчи ҳужжатларни;

экипажнинг парвоздаги ишига салбий таъсир кўрсатиши мумкин бўлган хусусиятлар ва омилларни;

махсус тадқиқотлар натижаларини (ўтказилган бўлса);

парвозлар ташкил этилиши, бажарилиши ва уларга тайёргарлик кўрилишини белгилаб берувчи бошқа ҳужжатларни.


5. Парвоз гуруҳи иш натижалари бўйича ҳисобот тузади ва унда қуйидагиларни қайд эттиради:

бажарилаётган топшириқнинг характери;

парвоздан олдин ҳаво кемасининг парвоз массаси ва центровкаси (парвоз ҳужжатларида кўрсатилган маълумотлар бўйича, шунингдек, объектив назорат воситалари маълумотлари, экипаж ва гувоҳларнинг кўрсатмалари ва бошқа маълумотлар асосида аниқланган);

экипажнинг ҳар бир аъзоси ҳақида маълумот;

экипажни тайёрлаш ва унга парвозлар учун рухсат беришда, бошқарув-раҳбар таркиб томонидан парвозни ташкил этишда йўл қўйилган, текшириш давомида аниқланган барча қоидабузилишлар, оғишлар ва камчиликлар;

парвозга тайёргарлик кўриш жараёнида экипаж томонидан йўл қўйилган, текшириш давомида аниқланган барча қоидабузилишлар, оғишлар ва камчиликлар;

барча оғишлар кўрсатилган ҳолда алоҳида вазият юзага келиши ва ривожланиши жараёнида экипаж ҳаракатларининг тавсифи (объектив назорат воситалари маълумотлари, экипаж ва гувоҳларнинг кўрсатмалари, шунингдек, бошқа маълумотлар асосида);

экипаж йўл қўйган нотўғри ҳаракатларнинг эҳтимолий сабаблари таҳлили;

аниқланган камчиликларни кўрсатган ҳолда экипаж тайёргарлиги, парвозлар ташкил этилиши ва бажарилишини тартибга солувчи ҳужжатларни баҳолаш;

юзага келган вазиятдаги ҳаракатларининг тўғрилигини инобатга олган ҳолда экипаж аъзоларининг касбий тайёргарлигини баҳолаш.

Парвоз гуруҳи ҳисоб-китоб ва таҳлил гуруҳи ҳамда сўров гуруҳи билан мунтазам равишда ўзаро иш юритиб, иш жараёнида комиссиянинг бошқа ишчи гуруҳлари маълумотларидан фойдаланади. Зарур бўлса, парвоз гуруҳи парвоз ҳужжатларини аниқлаш ва олиш учун далолатнома тузади.

Парвоз гуруҳининг ҳисоботига қуйидаги ҳужжатлар илова қилинади:

парвоз топшириғи ва штурманлар борт журнали;

экипаж аъзоларининг хизматга доир характеристикалари;

парвоз ҳужжатларини олиш ва топшириш бўйича далолатномалар;

экипаж фаолият юритаётган бўлинмада парвоз ишларини ташкил этишни текшириш тўғрисидаги маълумотнома (зарур ҳолларда);

гуруҳ томонидан ўтказилган тажрибалар, тадқиқотлар ва синов парвозлари бўйича ҳисоботлар;

учувчи экипажи аъзоларининг тушунтириш хатлари ва суҳбат баённомасининг нусхалари (зарур ҳолларда).


6. Ҳаводаги ҳаракатни бошқариш, радиосветотехника, метеорология ва аэродром таминоти гуруҳи қуйидагиларни аниқлайди:

ушбу парвознинг ҳақиқатда ҳаводаги ҳаракатини бошқариш сифати;

ҳаводаги ҳаракатни бошқариш ва парвозларни таъминлаш хизмати мутахассисларининг касбий тайёргарлиги даражаси;

навбатчиликка киришишдан олдинги кўрсатмалар берилишининг сифати;

ҳаводаги ҳаракатни бошқаришни ташкил этиш ва амалга оширишни белгиловчи ҳужжатларнинг мавжудлиги ва ҳолати;

ҳаводаги ҳаракатни бошқаришни ташкил этишнинг ҳақиқий ҳолати, унинг белгиланган талабларга мувофиқлиги;

бошқа вазирлик ва идораларнинг ҳаводаги ҳаракатни бошқариш хизматлари билан ўзаро ҳамкорлик қилишнинг белгиланган тартиби;

ҳаво ҳудудининг структураси ва мавжуд талабларга мувофиқлиги;

ҳаводаги ҳаракатни бошқарувчи диспетчерлар юкламасининг интенсивлиги;

радиотехник таъминот ва алоқа воситаларининг мавжудлиги ва ҳолати, парвозларни бошқариш жараёнида улардан фойдаланишнинг тўғрилиги;

учиш-қўниш йўлаги, самолётларни ерда бошқариш йўлаги, тўхташ жойлари, йўловчиларни ўтказиш майдончаларининг ҳолати, аэродром хизматининг техник воситалар билан жиҳозланиши;

парвознинг ерда радиотехника воситалари билан таминланиши ва экипажнинг парвозда улардан фойдаланиши;

парвознинг алоқа воситалари билан таъминланиши;

аэродромга ўрнатилган радиосветотехника ускуналарининг (таркиби ва жойлашиш схемасига кўра) ушбу аэродромда парвозларни радиосветотехник жиҳатидан таъминлаш регламентига мувофиқлиги;

диспетчерлар таркиби иш жойларида радиотехника ва алоқа воситаларининг ишлаши тўғрисидаги маълумотларнинг мавжудлиги (захира қувват манбаларига ўтиш нормаларининг жадваллари, радиотехника ва алоқа воситалари фаолиятининг диапазони графиклари ва бошқалар);

парвознинг захира аэродромлари билан таъминланиши;

радиоалоқани юритиш ва радиоалмашинув фразеологияси қоидаларига риоя қилиш;

ҳаво кемасининг белгиланган маршрутдан оғиши;

парвоз йўналиши бўйлаб асосий ва захира аэродромларда умумий об-ҳаво шароитлари;

алоҳида вазият ривожланиши вақтида ҳалокат ҳудудидаги жорий об-ҳаво (керак бўлса, асосий ва захира аэродромларда);

экипаж ва ҳаводаги ҳаракатни бошқариш диспетчерларида керакли метеорологик маълумотлар мавжудлиги ва уларнинг ишончлилиги;

парвознинг метеорологик таъминоти бошқарув ҳужжатларининг талабларига мувофиқлиги;

ҳалокат ҳудудида учувчисиз воситалар ва отишмалар мавжудлиги, керак бўлса, орнитологик ҳолат.


7. Иш натижалари асосида гуруҳ ҳисобот тақдим этади ва унда қуйидагиларни кўрсатади:

ҳаракатларида оғишлар қайд этилган бўлса, ҳаводаги ҳаракатни бошқариш, парвозларнинг метеорологик, радиосветотехник ва аэродром таъминоти хизматлари мансабдор шахслари тўғрисидаги маълумотлар;

парвозларни таъминлаш хизматлари ходимлари тайёргарлигида, уларга мустақил ишлаш учун рухсат берилишида текшириш давомида аниқланган барча камчиликлар;

бошқарув ҳужжатлари талабларидан оғишларнинг рўйхати кўрсатилган ҳолда ҳаводаги ҳаракатни бошқариш, парвозларнинг метеорологик, радиосветотехник ва аэродром таъминотини ташкил этиш ва унинг аҳволи, ҳаводаги ҳаракатни бошқариш диспетчерлари иш ўринларини ташкил этишнинг умумий характеристикаси;

парвозларни таъминлаш ва ҳаводаги ҳаракатни бошқаришни тартибга солувчи ҳужжатларда текширув давомида аниқланган барча камчиликлар;

ҳаводаги ҳаракатни бошқариш ва парвозларни таъминлаш хизматлари мансабдор шахсларининг ҳодиса натижаларига таъсир кўрсатган ҳаракатлари тавсифи;

ҳаводаги ҳаракатни бошқариш ва парвозларни таъминлаш хизматларининг мансабдор шахслари ҳаракатларида ҳодиса натижаларига таъсир кўрсатганлигидан қатъи назар барча қоидабузилишлар ва камчиликлар;

авиация ҳалокати жойида ҳалокат содир бўлган вақтда прогноз қилинган ва ҳақиқий об-ҳаво маълумоти (зарур бўлса, парвоз йўналиши бўйлаб, асосий ва захира аэродромларда);

ҳаводаги ҳаракатни бошқариш ва парвозларни таъминлаш сифатига таъсир қилган, радиосветотехник ва алоқа ускуналаридан фойдаланишдаги камчиликлар, уларнинг ишлаши ёки техник хусусиятлардаги оғишлар;

ҳаводаги ҳаракатни бошқариш ва парвозларни таъминлаш хизматлари мансабдор шахсларининг нотўғри хатти-ҳаракатлари сабабларининг таҳлили (улар ўрин олган бўлса).

Ишчи гуруҳининг ҳисоботига қуйидаги ҳужжатлар илова қилинади:

ҳаводаги ҳаракатни бошқариш мутахассисларининг диспетчер дафтарларидан кўчирма;

парвоз майдони ҳолатини қайд этиш дафтаридан кўчирма;

парвоз майдонини кўздан кечириш ва авиация ҳалокатидан кейин сцепление коэффициентининг назорат ўлчовини ўтказиш тўғрисидаги далолатнома;

ёпишқоқлик коэффициентини ўлчаш учун техник воситалар ва уларга оид техник ҳужжатларнинг мавжудлиги ва ҳолати тўғрисида маълумотнома;

авиация ҳалокатидан кейинги об-ҳавони навбатдан ташқари (назорат) кузатиш тўғрисидаги далолатнома;

энг яқин метеостанция ва бошқа ҳаво кемалари экипажлари хабарига кўра об-ҳаво ҳақида маълумотлар ;

экипажни тайёрлаш ва унга консультация ўтказиш вақтида қўлланилган метеорологик ҳужжатлар;

шторм тўғрисида огоҳлантиришлар ва хабарномалар (бўлган бўлса);

ҳалокат содир бўлган вақтда атмосферанинг вертикал кесими;

ҳаводаги ҳаракатни бошқариш ва парвозларни таъминлаш хизматларини текшириш тўғрисидаги маълумотнома (зарур бўлса);

ҳаводаги ҳаракатни бошқариш ва парвозларни таъминлаш хизматлари ходимларининг тушунтириш хатлари ва улар билан ўтказилган суҳбат баённомаларининг нусхалари (зарур бўлса);

радиозондларни ишга тушириш, отишмалар ва бошқа ишлар ҳақида маълумот (зарур бўлса).


8. Авиация тиббиёти гуруҳи экипаж аъзоларининг (зарур бўлса, таминлаш хизматлари мутахассисларининг) психофизиологик ҳолатини, ишлаш қобилиятини, авария ҳолатлари содир бўлган ва ривожланган вақтда уларнинг хатти-ҳаракатлари характерини:

охирги ой давомида экипаж аъзоларининг индивидуал психологик хусусиятлари, умумий жисмоний ривожланиши, маънавий-психологик ҳолатини (оилавий ва хизматдаги низолар, алкоголь, дори воситалари ва наркотик моддаларни суиистеъмол қилиш, чекиш ва бошқалар.);

экипаж аъзоларининг ҳалокатдан олдин ва парвоз кунидаги соғлиғи (психологик ва жисмоний) ҳолати, Тиббий-учиш эксперт комиссиясининг ярим йиллик ва йиллик кўриклари маълумотлари, шунингдек, тиббий муассасалардаги сўнгги уч йиллик касаллик тарихи, парвоздан олдинги тиббий назорат натижаларини;

авиация ҳалокатидан олдинги уч кун давомида дам олиш, ухлаш ва овқатланишнинг тўлақонлигини;

таътиллар, дам олиш кунларига ўз вақтида амал қилиш, авиация ҳалокатидан олдин, ҳалокат куни, сўнгги ой давомидаги парвоз юкламаси (нагрузка) ва унинг белгиланган нормаларга мувофиқлигини;

алкоголь, карбоксигемоглобин (карбоксимиоглобин) ва зарур ҳолларда бошқа заҳарли моддалар ва дори воситалари юзасидан ўтказилган токсикологик тадқиқот натижаларини;

биологик материалнинг (биокимёвий, морфологик ва ҳ.к.) махсус тадқиқотлари ва радиоалмашинув маълумотлари бўйича экипаж аъзоларининг авария ҳолатидаги парвозда эмоционал ҳолати, стресс ҳолатнинг мавжудлиги ва унинг экипаж аъзолари хатти-ҳаракатларининг тўғрилиги ва ўз вақтида бажарилишига таъсирини;

тиббий-трассологик тадқиқотлар маълумотларини (тан жароҳатлари характери ва локализацияси, гавданинг туриши ва ишлаш ҳаракатлари белгилари, кийим-кечак ва оёқ кийимларга етказилган зарар хусусиятлари ва бошқалар.);

ҳаво кемаси кабинасининг конструктив хусусиятлари, парвоз шароитлари, ҳимоя ва қутқариш жиҳозларининг экипаж соғлиғи ҳолатига ва унинг фаолияти шароитларига таъсирини баҳолаш асосида аниқлайди.


9. Авиация тиббиёти гуруҳи ҳар бир экипаж аъзоси (парвозни таъминлаш бўйича мутахассис) бўйича қуйидагилар кўрсатилган ҳисоботни тақдим этади:

бошқа тиббиёт муассасаларига даволаниш учун мурожаат этган ҳолатларни ҳисобга олган ҳолда, охирги икки йил давомида ўтказилган йиллик ва ярим йиллик кўриклар натижалари (оғишлар, чеклашлар ва бошқа ҳолатлар мавжудлиги);

парвоздан олдинги тиббий кўриклар вақтида парвозлардан четлатиш ҳолатларининг мавжудлиги;

индивидауал жисмоний ва психофизик хусусиятлар, жумладан, алкоголь, дори воситалари ва чекишни суиистеъмол қилиш;

сўнгги ой давомида хизмат фаолиятида ва оиладаги низолар;

олдинги касалликлар ва жароҳатларнинг мавжудлиги;

маиший шароитларнинг қисқача тавсифи;

дам олиш кунлари ва таътилга ўз вақтида амал қилиш, сўнгги уч кун давомида дам олиш, ухлаш ва овқатланишнинг тўлақонлиги;

патологик, токсикологик, биокимёвий, морфологик, тиббий-трасологик ва бошқа махсус тадқиқотлар натижалари;

парвозда тўсатдан касалланиш, стресс ҳолатининг мавжудлиги;

алоҳида вазият юз берганда ва ривожланганда соғлиқ, психофизиологик ҳолат ва индивидауал хусусиятларнинг ишлаш қобилиятига ва ҳаракатлар характерига таъсир этиши эҳтимолини баҳолаш.

Бундан ташқари, ҳисоботда қуйидагилар кўрсатилади:

ҳалок бўлган экипаж аъзолари жасадларининг жойлашуви;

текшириш давомида аниқланган парвозни тиббий таъминлашдаги камчиликлар;

парвозларни тиббий жиҳатдан таъминлаш бўйича меъёрий ҳужжатлардаги камчиликлар;

ҳаво кемаси конструкцияси, махсус кийим, ҳимоя қилиш ва қутқариш кийимларидаги экипажнинг ишлаш қобилиятига таъсир кўрсатган ёки жароҳатларга сабаб бўлган камчиликлар.

Авиация тиббиёти гуруҳи маъмурий кичик комиссия тиббий гуруҳи билан мунтазам равишда ўзаро ҳамкорлик қилади.

Ишчи гуруҳ ҳисоботига қуйидаги ҳужжатлар илова қилинади:

ҳалок бўлган экипаж аъзоларининг жасадлари ҳолати тўғрисидаги далолатнома;

алкоголь ёки гиёҳванд моддалар таъсирида мастлик белгилари мавжудлиги юзасидан экипаж аъзоларини текшириш маълумотномаси;

ҳалок бўлган экипаж аъзоларининг суд-тиббий ва бошқа тадқиқотлар далолатномалари;

экипаж аъзоларининг ишлаш ва дам олиш режими ҳақида маълумотнома;

экипаж аъзоларининг тиббий дафтари ва назорат карточкалари;

экипаж аъзоларига берилган тиббий характеристикалар;

охирги уч ой давомида ойлар бўйича парвоз соатларининг сони, дам олиш кунлари тўғрисида маълумотлар;

парвоздан олдинги тиббий назорат журналидан кўчирма;

ҳар бир экипаж аъзоси учун тиббий карта (борт кузатувчилари бундан мустасно).


10. Парвоз кичик комиссияси иш натижалари бўйича ҳисобот тузади, унда ишчи гуруҳлар материалларини умумлаштириш ва таҳлил қилиш асосида экипаж ва парвозларни таъминлаш хизматлари мутахассислари ҳаракатларининг тўғрилиги ҳақида, оғишлар мавжуд бўлган тақдирда, уларнинг сабаблари тўғрисида хулосалар чиқаради, шунингдек, текшириш давомида аниқланган камчиликларни бартараф этиш бўйича тавсиялар беради.



Парвоз кичик комиссияси ҳисоботи

қуйидаги шаклда тузилади:

          

         

20 йил "____" _____________

_______- сон Баённома

Комиссия йиғилишида

кўриб чиқилди




(мансублиги, русуми, давлат регистрацияси рақами ва танитиш белгилари)

           


самолет (вертолет) билан

           


содир бўлган

(авиаҳодиса санаси ва жойи)


            


(авиация ҳодисаси тури)

            

           

текшируви муносабати билан

Парвоз кичик комиссиясининг амалга

оширилган иш натижалари бўйича

ҲИСОБОТ

        

        

1. КИЧИК КОМИССИЯ ТОМОНИДАН

БАЖАРИЛГАН АСОСИЙ ИШЛАР

         

Кичик комиссия томонидан бажарилган асосий ишларнинг тўлиқ рўйхати, илова қилинаётган асосий ҳисобот ҳужжатлари билан келтирилади.

Масалан:

экипажнинг ушбу парвоз учун тайёргарлиги ва бўлинмада парвоз ишларини ташкил этиш даражаси ўрганилди (парвоз гуруҳининг ҳисоботи илова қилинади);

борт ёзув ускунаси маълумотларини расшифровка қилиш натижаларининг таҳлили ўтказилди ва бошқалар.



2. ТАҲЛИЛ

         

Ушбу бўлим кичик комиссия ҳисоботининг асосий бўлими ҳисобланиб, экипаж, парвозларни таъминлаш хизматлари мутахассислари ҳаракатларининг тўғрилиги, мавжуд оғиш ва хатоликларнинг сабаблари ҳақидаги ҳулосаларни тўлиқ асослаб бериши, кичик комиссиянинг ишчи гуруҳлари томонидан олинган натижаларни, зарур ҳолларда бошқа кичик комиссиялар маълумотларидан фойдаланган ҳолда умумлаштириши лозим.

Тавсифлаш шаклида тузиладиган бўлим қуйидаги маълумотларни ўз ичига олиши керак:

экипаж таркиби, бажарилаётган топшириқнинг характери;

экипаж аъзолари касбий тайёргарлигининг қисқача тавсифи, парвоздаги ҳаракатларнинг тўғрилигига таъсир кўрсатган барча мавжуд оғишларни кўрсатган ҳолда унинг белгиланган талабларга мувофиқлиги, ушбу турдаги ишларни бажариш учун рухсатноманинг мавжудлиги ва ушбу рухсатноманинг асосланганлиги. Авиация ҳалокатини текшириш натижасида парвозни таъминлаш хизматлари фаолиятида авиация ҳодисасига таъсир кўрсатган камчиликлар аниқланган бўлса, ушбу хизматларнинг ходимлари ҳақида шу каби маълумотлар тақдим этилади;

экипаж, таъминлаш хизматлари ходимлари ва бошқа мансабдор шахслар томонидан йўл қўйилган, кейинги ҳодисаларга таъсир кўрсатган барча оғишлар ва қоидабузилишларни кўрсатган ҳолда ушбу парвозга тайёргарлик кўришнинг тавсифи;

метеошароитлар (оддий, мураккаб), аэродромларнинг ҳолати, парвоз қилиш ва қўниш юзасидан қабул қилинган қарорнинг асослилигини баҳолаш;

алоҳида вазиятнинг ривожланиши бошлангунга қадар хусусиятлари ва оғишлари кўрсатилган ҳолда парвознинг қисқача тавсифи;

экипаж ва парвозни таъминлаш хизматлари ходимларининг ҳаракатлари нуқтаи назаридан алоҳида вазиятнинг юзага келиши ва ривожланиши жараёнининг батафсил хронологик тавсифи, бунда ушбу ҳаракатларнинг тўғрилигини баҳолаш ва парвоз натижаларига таъсир кўрсатган барча оғишларни кўрсатиш;

экипаж ва таъминлаш хизматлари ходимларининг нотўғри ҳаракатлари сабабларини таҳлил қилиш ва асослаш.

Таҳлил жараёнида, уни тушуниш ва асослаш учун зарур бўлган, ишчи гуруҳлар томонидан олинган барча ҳақиқий маълумотлар келтирилади.



3. ХУЛОСА

        

Қисқача кўринишда қуйидаги маълумотлар келтирилади:

экипаж аъзолари касбий тайёргарлигининг даражаси, экипаж малакасининг бажараётган топшириққа мувофиқлиги. Экипаж тайёргарлигида ва унга парвозларни амалга ошириш учун рухсат берилишида мавжуд барча камчиликлар кўрсатилади;

ҳаводаги ҳаракатни бошқариш ва парвозларни таъминлаш хизматлари ходимларининг касбий тайёргарлиги даражаси, унинг белгиланган талабларга мувофиқлиги. Ходимларнинг тайёргарлигида ва уларга ишлаш учун рухсат берилишида мавжуд барча камчиликлар кўрсатилади;

парвоз натижасига таъсир кўрсатган барча оғишлар ва қоидабузилишларни кўрсатган ҳолда парвозни бажариш чоғида, алоҳида вазиятнинг юзага келиши ва ривожланиши вақтида экипаж ҳаракатларининг тўғрилиги;

экипажнинг нотўғри ҳаракатлари сабабларини баён этиш;

парвоз натижасига таъсир кўрсатган, йўл қўйилган барча оғишларни кўрсатган ҳолда ҳаводаги ҳаракатни бошқариш ва парвозларни таъминлаш хизматлари ходимлари ҳаракатларининг тўғрилиги;

ҳаводаги ҳаракатни бошқариш ва парвозларни таъминлаш хизматлари ходимларининг нотўғри ҳаракатлари сабабларини баён этиш;

парвоз ишининг ташкил этилиши;

ҳаводаги ҳаракатни бошқариш, метеорологик, аэродром таъминоти ва бошқа турдаги таъминот ишлари ташкил этилиши ва жиҳозланиши ҳолатининг қисқача баҳоси.



4. ТЕКШИРИШ ДАВОМИДА АНИҚЛАНГАН

БОШҚА КАМЧИЛИКЛАР

         

Парвозларни таъминлаш ва бошқариш хизматларининг ҳамда экипажнинг тайёргарлиги ва ҳаракатларида, тегишли қонунчилик ҳужжатларида текшириш давомида аниқланган, парвоз натижаларига бевосита таъсир кўрсатмаган, аммо умуман парвозлар хавфсизлигига салбий таъсир кўрсатадиган барча камчиликлар ва қоидабузилишлар кўрсатилади.



5. ТАВСИЯЛАР

        

Парвоз кичик комиссиясининг (ижрочилар ва муддатлар кўрсатилмаган ҳолда) текшириш давомида аниқланган камчиликларни бартараф этишга қаратилган тавсиялари кўрсатилади. Бўлим қуйидаги икки қисмдан иборат бўлади:

парвоз натижасига таъсир кўрсатган камчиликларни бартараф этишга қаратилган тавсиялар;

парвоз натижасига таъсир кўрсатмаган, бироқ умуман парвозлар хавфсизлигига салбий таъсир кўрсатадиган камчиликларни бартараф этишга қаратилган тавсиялар.

       

      

Кичик комиссия раиси





(Ф.И.О.)


(имзо)

Кичик комиссия аъзолари





(Ф.И.О.)


(имзо)

       

      

Парвоз кичик комиссияси ҳисоботига қуйидагилар илова қилинади:

парвоз кичик комиссиясига киритилган ишчи гуруҳларининг ҳисоботлари, иловалари билан;

парвоз кичик комиссияси ва унинг ишчи гуруҳлари аъзоларининг рўйхатлари;

парвоз кичик комиссияси мажлисларининг баённомалари.



Ҳаво кемаси экипажи ҳақида

парвоз гуруҳи ҳисоботида кўрсатиладиган

мажбурий маълумотлар рўйхати

           

Ҳар бир экипаж аъзоси бўйича қуйидагилар кўрсатилади:

эгаллаб турган лавозими;

фамилияси, исми, отасининг исми;

туғилган санаси;

миллати;

класси;

умумий ва махсус маълумоти (қачон ва қайси ўқув юртини тугатган);

қандай об-ҳаво минимумида учишга рухсат берилган. Берилган об-ҳаво минимуми шароитларида самолётни бошқариш техникаси текширилган охирги сана (фақат ҳаво кемаси командири учун кўрсатилади);

учувчилар билим юртини тугатганидан буён амалга оширган парвоз соатлари (курсантлар учун фақат мустақил парвоз соатлари кўрсатилсин), ушбу турдаги ҳаво кемасида парвоз соатлари (умумий ва мустақил), авиация ҳалокати содир бўлишига сабаб бўлган ишларда умумий парвоз соатлари (махсус мақсадли авиация учун);

аввалги авиация ҳалокатлари (қачон, ҳаво кемаси русуми, сабаби, парвоз ишларидан четлатилганми, қачон ва нима учун);

гувоҳноманинг тури, рақами, берилган санаси ва амал қилиш вақти;

сўнгги ой давомида парвоз соатлари. Ҳалокат куни парвоз соатлари. Охирги уч сутка ичида парвоз соатлари ва қўнишлар сони. Бу русумдаги ҳаво кемасида ўтган йил давомида парвозларда узилишлар бўлганми ва уларнинг сабаблари. Берилган об-ҳаво минимумига мос шароитларда ҳаво кемасини бошқариш техникаси текширувининг охирги санаси;

ҳаво кемасини бошқариш техникаси текширувининг охирги санаси, ким томонидан текширилган, қандай метеошароитларда, ўзига хос хатолар ва умумий баҳо:

а) кундузи;

б) кечаси;

в) ҳалокат содир бўлишига сабаб бўлган ҳаво кемаси турида;

парвозга тайёргарлик қачон ва қай даражада амалга оширилган;

ушбу парвозга тайёргарликни ким ва қачон текширган;

дам олиш (шароитлар, давомийлиги, дам олиш кунлари, парвоздан олдинги дам олиш шароитлари ва давомийлиги);

парвоз олдидан аэродромда ўтказилган вақт;

парвоздан олдин ким томонидан ва қачон соғлик ҳолатининг тиббий назорати амалга оширилган;

доимий базировка жойида ёки базадан узоқ ажралганда кундалик маиший шароитлар (уй-жой, озиқ-овқат, транспорт билан таъминлаш ва бошқалар).

           

          




Қоидаларга

10-ИЛОВА



Муҳандислик-техник кичик комиссияси

            

1. Муҳандислик-техник кичик комиссиясининг асосий вазифалари:

авиация техникасининг авиация ҳалокатидан олдинги ва кейинги ҳолатини аниқлаш;

уни эксплуатация қилиш хусусиятини, техник хизмат кўрсатиш ва таъмирлаш сифатини ўрганиш;

конструкцияда ва ишлаб чиқариш технологиясида мавжуд бўлиши мумкин бўлган камчиликларни аниқлаш, авиация техникасининг ишдан чиқиши ҳолатлари мавжудлиги (ёки йўқлиги) ва ушбу ишдан чиқиш ҳолатларининг сабабларини белгилаш;

авиация техникасининг ишдан чиқиши сабабларини аниқлаш учун махсус тадқиқотлар ва синовлар ўтказиш.


2. Муҳандислик-техник кичик комиссияси, одатда, қуйидаги ишчи гуруҳлардан иборат бўлади:

авиация техникасини эксплуатация қилиш, техник хизмат кўрсатиш ва таъмирлаш қоидаларининг бажарилишини таҳлил қилиш;

планер ва тизимлар;

двигателлар;

авиацион ва радиоэлектрон асбоб-ускуналар.

Зарур ҳолларда муҳандислик-техник кичик комиссияда бошқа ишчи гуруҳлар ҳам тузилиши мумкин. Зарур ҳолларда, ишчи гуруҳлар кичик гуруҳларга бўлинади.


3. Авиация техникасини эксплуатация қилиш, техник хизмат кўрсатиш ва таъмирлаш қоидаларининг бажарилишини таҳлил қилиш гуруҳи:

авиация техникасидан фойдаланиш жараёнида регламент ишларини бажариш, мукаммаллаштириш ишларини амалга ошириш, агрегатларни алмаштириш ва экипаж кўрсатган камчиликларни бартараф этиш ўз вақтидалиги ва тўлиқлиги;

регламентнинг даврий ва оператив шакллари бўйича сўнгги техник хизмат кўрсатишнинг тўлиқлиги ва сифатлилиги, олдинги парвозда экипаж кўрсатган камчиликларни бартараф этиш сифати, носозликларни бартараф этиш усуллари ва самарадорлиги (айниқса, уларнинг такрорланишида), носозликлар қайтарилишининг сабаблари;

авиация техникасини эксплуатация қилиш ва сақлаш шароитлари;

ушбу авиация техникасига хизмат кўрсатувчи муҳандис-техник ходимларнинг касбий тайёргарлик даражаси;

раҳбар муҳандис-техниклар таркиби томонидан авиация техникасига хизмат кўрсатиш устидан назоратнинг тўлиқлиги ва сифати;

қуйилаётган ёқилғи-мойлаш материаллари миқдори ва сифати;

авиация техникасига хизмат кўрсатишда қўлланиладиган асбоблар ва техник воситаларнинг мавжудлиги ва ҳолати;

авиация техникаси учун техник ҳужжатларни сақлаш сифати, зарур йўл-йўриқ кўрсатувчи ва техник ҳужжатларнинг мавжудлиги;

авиация техникасини, эксплуатация қилиш жараёнида аниқланган, такрорий ёки хавфли носозликлар;

авиация техникасини эксплуатация қилиш бўйича меъёрий техник ҳужжатларнинг камчиликларини аниқлайди.


4. Авиация техникасини эксплуатация қилиш, техник хизмат кўрсатиш ва таъмирлаш қоидалари бажарилишини таҳлил қилиш гуруҳи:

самолёт (вертолёт), двигателлар ва уларнинг агрегатлари формулярларини, техник ҳужжатларни, ҳаво кемасига хизмат кўрсатиш, таъмирлаш ҳужжатларини ва саноат бюллетенлари, Ўзбекистон Республикаси Транспорт вазирлигининг кўрсатмалари бўйича унинг модификацияларини, авиация техникасининг авиация ҳалокатидан олдинги ҳолатини тасдиқловчи бошқа ҳужжатларни;

техник ҳужжатларда мавжуд маълумотларнинг ҳаққонийлигини;

олдинги парвозларда ёзилган борт ёзув ускуналари маълумотлари, гувоҳларнинг кўрсатмаларини;

сабаблари содир бўлган авиация ҳалокатига ўхшаш бўлган авиация ҳалокатини текшириш ҳужжатларини;

авиация техникасига хизмат кўрсатишни ташкил этиш ва таъминлашнинг ҳақиқий ҳолатини, авиация техникасини эксплуатация қилиш ва сақлаш шароитларини;

авиация техникасини эксплуатация қилишда фаолият кўрсатаётган муҳандис-техник таркиб тайёргарлигини ташкил этиш бўйича материал ва ҳужжатларни ўрганади ва таҳлил қилади.


5. Иш натижалари асосида гуруҳ ҳисобот тайёрлайди ва унда қўйидагиларни акс эттиради:

ҳаво кемаси ҳақида маълумотлар;

техник хизмат кўрсатиш ва таъмирлаш бўйича маълумотлар;

мустақил ишга тайёргарлик кўриш ва рухсат бериш вақтида содир этилган барча қоидабузилишларни кўрсатган ҳолда ҳаво кемасига бевосита хизмат кўрсатувчи муҳандис-техник ходимларнинг касбий тайёргарлиги баҳоси;

авиатехникани техник эксплуатация қилиш бўйича бошқарув ҳужжатларининг талабларидан оғишларнинг барчаси кўрсатилган ҳолда авиатехникага техник хизмат кўрсатиш ташкил этилиши ва таъминланишини баҳолаш;

техник хизмат кўрсатиш вақтида муҳандис-техник ходимлар томонидан йўл қўйилган, текширув давомида аниқланган барча қоидабузилишлар ва камчиликлар;

авиация техникасини таъмирлаш ишларининг тўлиқлиги ва сифатини баҳолаш (таъмирлаш ҳужжатларига мувофиқ);

парвоздан олди ҳаво кемаси бортида мавжуд бўлган ёнилғининг миқдори ва сифати;

авиация ҳалокатини текшириш вақтида ҳаво кемаси тизимлари ва агрегатларининг ишдан чиқиши эҳтимоли аниқланган бўлса, ушбу тизим ва агрегатларнинг бундан аввал мавжуд бўлган барча ишдан чиқиш ҳолатлари ва носозликларининг рўйхати уларни бартараф этиш усулларини баҳолаш билан бирга кўрсатилади;

ҳаво кемасининг техник эксплуатацияси сифатини умумий баҳолаш.

Ҳисоботга қуйидаги материаллар илова қилинади:

охирги оператив ва даврий техник хизмат кўрсатиш бўйича карта-нарядлар (1-нусхасига иловалар билан, қолганларига - иловаларсиз);

ҳаво кемасига ёқилғи-мойлаш материалларини қуйиш бўйича талабномалар;

ёқилғи-мойлаш материалларидан намуна олинганлиги ҳақида далолатномалар;

ёқилғи-мойлаш материаллари (махсус суюқликлар ва газлар, зарур ҳолларда) таҳлиллари;

ҳаво кемасига эгалик қилувчи ташкилотда авиация техникасига техник хизмат кўрсатиш сифатини текшириш натижалари тўғрисида маълумотнома (зарур ҳолларда);

ҳаво кемасига хизмат кўрсатган мухандислик-авиация хизмати мутахассисларини тайёрлаш ва ишлашга рухсат бериш бўйича маълумотнома;

мухандислик-авиация хизмати мутахассисларининг тушунтириш хатлари ва улар билан ўтказилган сўров суҳбатлари протоколларининг нусхалари (зарур бўлса).


6. Планер ва тизимлар, двигателлар, авиацион ва радиоэлектрон асбоб-ускуналар гуруҳлари эҳтимоли бўлган носозликларни ва уларнинг сабабларини аниқлаш ёки алоҳида вазият юзага келиши ва ривожланиши жараёнида авиация техникасининг ишлаш қобилиятини тасдиқлаш мақсадида ҳалокатдан кейин ҳаво кемасининг ҳолатини ўрганади.

Ишчи гуруҳлар (ҳар бирининг ўзига хос хусусиятларини ҳисобга олган ҳолда):

авиация ҳалокати жойини ўрганади, ҳаво кемасининг ҳаво ҳудудидаги ҳолатини ва ер билан тўқнашишдан олдин конфигурациясини аниқлайди;

ҳаво кемаси конструкцияси элементларини кўздан кечиради, конструкциянинг етишмай турган элементларини қидиради (зарур бўлса, крок гуруҳи билан бирга);

ҳалокат жойи схемасига (крокларига) аниқлик критади;

ҳаво кемаси конструкциясининг элементлари, тизимлари ва агрегатлари ҳолатини ўрганади, ишдан чиқиш ёки ишлаш қобилияти белгиларини аниқлайди;

авиация техникаси объектларининг жойда амалга ошириш мумкин бўлган тадқиқотлари ва синовларини ўтказади, лаборатория тадқиқотларига юбориш учун конструкция элементларини танлайди;

тадқиқот ўтказиш учун юбориладиган объектлар ҳужжатларини тайёрлайди (комиссия раиси рухсатидан сўнг);

таҳлил қилиш учун ёқилғи-мойлаш материалларидан намуналар олади, уларни тадқиқот ўтказишга юборади ва олинган натижаларни таҳлил қилади;

ҳаво кемаси тизимлари ва агрегатларини тавсифлайди ва суратга олади, уларнинг ўзига хос хусусиятларини кўрсатади;

объектив назорат воситаларининг ёзувларини расшифровка қилиш натижаларини, экипаж аъзолари, шоҳидлар ва гувоҳларнинг кўрсатмаларини, авиация техникасини эксплуатация қилиш бўйича техник ҳужжатларни ўрганади;

зарур ҳолларда, экипаж ва бошқа гувоҳларнинг сўров суҳбатида иштирок этади;

зарур ҳолларда, ҳаво кемаси конструкциясининг элементларини тўлиқ (тўғри) тартибда жойлаштириш ишларини бажаради;

авиация техникаси тадқиқотлари, шу жумладан ўхшаш ҳолатлар юзасидан илгари ўтказилган тадқиқотлар натижаларини умумлаштиради ва таҳлил қилади;

борт ёзув ускуналари ва радиоактив датчикларни қидириш ва чиқариб олиш ишларини амалга оширади;

ёнғин ёки портлаш содир бўлгани, сабаблари ва оқибатларини аниқлайди, ёнғин ўчириш тизимларининг ишлашини баҳолайди.


7. Планер, тизимлар, двигателлар, авиацион ва радиоэлектрон асбоб-ускуналар ишлаши натижаларига кўра ҳисоботлар тузади ва унда қуйидагиларни кўрсатади:

ишдан чиқиш ёки ишлаш қобилияти белгиларини кўрсатган ҳолда ҳаво кемаси конструкцияси элементлари, тизимлари ва агрегатлари ҳолатининг батафсил тавсифи;

авиация техникаси бузилиши характери ва кетма-кетлигининг тавсифи;

авиация техникасининг ишлаш қобилиятини ёки бузилиши сабабларини аниқлаш бўйича ҳалокат жойида ҳамда лаборатория шароитида ўтказилган тадқиқот ва тажрибалар натижалари;

ёнғин белгилари, ёнғин содир бўлган жой ва вақти тавсифи;

объектив назорат воситалари ёзувларининг таҳлили;

авиация техникасининг ишлаш қобилияти ёки бузилиши ҳолати мавжудлиги ҳақидаги далилларни келтирган ҳолда олинган натижалар таҳлили.

Двигателлар, муҳим тизимлар ва агрегатларнинг ишлаш режимлари, бошқарув органлари, механизация ва шассиларнинг авиация ҳалокати вақтидаги ҳолати кўрсатилади.

Ҳисоботларга қуйидагилар илова қилинади:

ҳаво кемаси конструкцияси элементларининг фотосуратлари, тушунтиришлар билан;

авиация техникаси агрегатларини кўздан кечириш, текшириш, қисмларга ажратиш, тадқиқот ўтказиш натижалари бўйича далолатномалар, баённомалар;

авиация техникаси тадқиқотлари натижалари бўйича ҳисоботлар.

Авиацион ва радиоэлектрон асбоб-ускуналар гуруҳининг ҳисоботига шу билан бирга қуйидагилар илова қилинади:

борт ёзув ускунаси, магнитофонни топиш ва чиқариб олиш бўйича далолатномалар;

ҳаво кемасининг радиоактив қурилмаларини топиш ва топшириш бўйича далолатнома (белгиланган тартибда расмийлаштирилади).


8. Муҳандислик-техник кичик комиссияси ишчи гуруҳлар иши натижалари бўйича ҳисобот тузади ва унда ишчи гуруҳлар материалларини умумлаштириш ва таҳлил қилиш асосида авиация техникасининг ишлаш қобилияти ҳақида, носозликлар мавжуд бўлса, уларнинг кетма-кетлиги ўзаро таъсири ва сабаблари ҳақида хулоса чиқаради, шунингдек, авиация техникасига техник хизмат кўрсатиш ва таъмирлаш сифатини баҳолайди.



Мухандислик-техник кичик комиссияси

ҳисоботи қуйидаги шаклда тузилади:

         

           

20 йил "____" _____________

_____- сон Баённома

Комиссия йиғилишида

кўриб чиқилди




(мансублиги, русуми, давлат рўйхатидан ўтказилган рақами ва танитиш белгилари)

             


ҳаво кемаси билан

              


содир бўлган

(авиаҳодиса санаси ва жойи)


           


(авиация ҳодисаси тури)

             

          

текшируви муносабати билан Мухандислик-техник

кичик комиссиясининг амалга оширилган

иш натижалари бўйича

ҲИСОБОТ

         

         

1. КИЧИК КОМИССИЯ ТОМОНИДАН

БАЖАРИЛГАН АСОСИЙ ИШЛАР

        

Кичик комиссия томонидан бажарилган асосий ишларнинг тўлиқ рўйхати, илова қилинаётган барча ҳужжатларни кўрсатган ҳолда келтирилади.

Масалан:

конструкция элементларининг тўлиқ (тўғри) тартибда жойлаштириш ишлари амалга оширилди (ҳисобот, схемалар ва фотосуратлар илова қилинади);

борт ёзув ускунаси ёзувлари билан бошқарув симини ажратишни имитация қилиш бўйича эксперимент ўтказилди (осциллограмма протоколи илова қилинади) ва бошқалар.



2. ҲАВО КЕМАСИ ҲАҚИДА

АСОСИЙ МАЪЛУМОТЛАР

         

Қуйидаги шаклда тақдим этилади:


__________________________ (авиакомпания)га тегишли эксплуатация қилинаётган (эксплуатант-ташкилот), ___________________________ (русуми, давлат рўйхатидан ўтказилган рақами ва танитиш белгиси, заводда берилган рақам) самолет (вертолет) __________________ (ташкилот номи, санаси) ишлаб чиқарган ташкилот;

эксплуатация қилиниши бошидан учиш вақти _____ соат_____ мин., _____ қўнишлар сони, __________ таъмирлар сони.

Охирги таъмирдан сўнг учган вақти _____ соат _____ мин.,_____ қўнишлар сони.

        

Охирги таъмир ўтказилган завод





(қайси)


(сана)

         

Хизмат кўрсатишнинг қуйидаги манбалари ва календар шартларига эга: тайинланган _________ соат, __________ қўнишлар сони, ____________ йил давомида; биринчи таъмирга қадар _________ соат, __________ қўнишлар сони, __________ йил давомида; таъмирлараро _________ соат,__________ қўнишлар сони, ____________ йил давомида.

Амал қилиш муддати (гувоҳноманинг амал қилиш санаси)гача бўлган, (берилган санаси ва гувоҳнома берган орган номи) томонидан берилган, ______ рақам давлат рўйхатидан ўтказилганлиги тўғрисидаги гувоҳномага эга.

Зарур ҳолларда, худди шундай маълумотлар ишдан чиқган двигатель (агрегат) учун тақдим этилади.

             





самолётида (вертолётида)


(сана)


(авиакомпания)


          

қуйидаги шаклда техник хизмат кўрсатилди ______________________ (охирги даврий хизмат), кейин самолёт (вертолёт) учган вақти __________ соат ________ мин., __________ қўнишлар сони.

           

Охирги учишдан олдин


самолетга (вертолетга)


(сана)


          

қуйидаги шаклда



(охирги оператив хизмат)

           


томонидан хизмат кўрсатилди.

(аэропорт, авиакомпания, ташкилот номи)


         

         

3. АВИАЦИЯ ҲАЛОКАТИ СОДИР

БЎЛГАН ЖОЙНИНГ ТАВСИФИ

          

Авиация ҳалокати жойининг тавсифи келтирилади. Ҳаво кемасининг ерга ёки бошқа тўсиқларга биринчи тегиш жойини, самолёт парчалари сочилган майдоннинг ўлчамлари ва сочилиш йўналиши, ёнғин зонасининг мавжудлиги ва жойлашиши (маҳаллий жойга боғланган ҳолда) кўрсатилади. Конструкциянинг асосий элементлари жойлашувининг қисқача тавсифи келтирилади.

Ҳаво кемасининг ер ва унинг атрофидаги предметлар билан тўқнашиш хусусияти, конструкция сочилиб кетишининг умумий характери тарифланади.

Бу маълумотлардан, шунингдек, борт ёзув ускуналари маълумотларидан фойдаланиб, ҳаво кемасининг ер билан тўқнашиш вақтида ҳаво ҳудудидаги ҳолати аниқланади. Ҳалокат вақтида ҳаво кемасининг конфигурацияси кўрсатилади.



4. ТАҲЛИЛ

         

Ушбу бўлим кичик комиссия ҳисоботининг асосий бўлими ҳисобланиб, авиация техникасининг ишлаш қобилияти ҳақидаги ёки ишдан чиқиш ҳолатлари мавжудлиги ва сабаблари, ҳаво кемасининг техник эксплуатацияси сифати тўғрисидаги хулосаларни тўлиқ асослаб бериши, кичик комиссия ишчи гуруҳлари томонидан олинган натижаларни, зарур ҳолларда, бошқа кичик комиссиялар маълумотларидан фойдаланган ҳолда умумлаштириши керак.

Тавсифлаш шаклида тузиладиган қисм қуйидаги маълумотларни ўз ичига олиши керак:

ҳаво кемасини парвозга тайёрлашнинг қисқача тавсифи (жумладан, сўнгги даврий ва оператив техник хизмат кўрсатиш), бунда авиация техникаси ишлаш қобилиятига таъсир кўрсатган, йўл қўйилган барча оғишлар ва қоидабузилишларни кўрсатиш;

алоҳида вазиятнинг ривожланиши бошлангунга қадар (авиация техникаси нуқтаи назаридан) парвознинг қисқача тавсифи, бунда унинг хусусиятлари ва оғишларни кўрсатиш;

алоҳида вазиятнинг юзага келиши ва ривожланиши жараёнида авиация техникаси ишлашининг батафсил тавсифи, бунда ишдан чиқиш ҳолатларининг (мавжуд бўлса) кетма-кетлиги ва ўзаро таъсирини таҳлил қилиш;

авиация техникаси ишлаш қобилиятини қуйидаги асосий функционал тизимлар бўйича батафсил таҳлил қилиш:

планер;

бошқарув тизими;

ёқилғи тизими;

гидротизим;

кондиционер тизими;

музлашга қарши тизим;

двигателлар;

авиацияцион ва радиоэлектрон асбоб-ускуналар.

Ишдан чиқиш ҳолатлари бўлмаганда, функционал тизим ишлаш қобилияти бўйича мавжуд бўлган далиллар тақдим этилади. Ишдан чиқиш ҳолатлари аниқланган тақдирда, уларнинг сабаблари батафсил таҳлили келтирилади. Авиация ҳалокати ёнғин содир бўлиши билан боғлиқ бўлса, унинг сабаблари ва содир бўлган жойи таҳлили тақдим этилиб, мавжуд бўлган ўзига хос аломатлари тавсифланади.

Таҳлил жараёнида уни тушуниш ва асослаш учун зарур бўлган, кичик комиссия ихтиёрида мавжуд бўлган барча ҳаққоний маълумотлар, шу жумладан махсус тадқиқотлар натижалари тақдим этилади. Кичик комиссия фаолияти давомида авиация техникасининг мавжуд ишдан чиқиш ҳолатларига авиация техникасига техник хизмат кўрсатиш ва таъмирлашдаги камчиликлар сабаб бўлганлиги аниқланса, бу камчиликларнинг тавсифи, зарур ҳолларда эса авиация техникасини таъмирлаш ёки техник хизмат кўрсатиш ва уни парвозга тайёрлаш билан шуғулланувчи ходимлар ҳақида маълумот тақдим этилади.



5. ХУЛОСА

        

Қисқача шаклда охирги парвозда авиация техникасининг ишлаш қобилиятига баҳо берилади. Ишдан чиқиш ҳолатлари мавжуд бўлса, уларнинг сабаблари, юзага келиш кетма-кетлиги ва ўзаро таъсири кўрсатилади.

Ҳаво кемасига техник хизмат кўрсатиш ва таъмирлаш сифатига қисқача баҳо берилади.



6. ҲАВО КЕМАСИНИНГ ҲОЛАТИ

      

Авация ҳалокатидан сўнг, функционал тизимлар бўйича, ҳаво кемаси ҳолатига қисқача тавсиф берилади.



7. ТЕКШИРУВ ДАВОМИДА АНИҚЛАНГАН

БОШҚА КАМЧИЛИКЛАР

         

Текшириш давомида авиация техникасини лойиҳалаштириш, ишлаб чиқариш, таъмирлаш ва техник хизмат кўрсатиш, тегишли хизматлар ходимларини тайёрлашда аниқланган, парвоз натижасига бевосита таъсир кўрсатмаган, аммо умуман парвозлар хавфсизлигига салбий таъсир кўрсатадиган барча камчиликлар кўрсатилади.



8. ТАВСИЯЛАР

       

Муҳандислик-техник кичик комиссия томонидан ижрочилар ва ижро муддатлари кўрсатилмаган ҳолда, текшириш давомида аниқланган камчиликларни бартараф этишга қаратилган тавсиялар берилади. Бўлим икки қисмдан иборат:

парвоз натижасига таъсир кўрсатган камчиликларни бартараф этишга қаратилган тавсиялар;

парвоз натижасига таъсир кўрсатмаган, бироқ умуман парвозлар хавфсизлигига салбий таъсир кўрсатадиган камчиликларни бартараф этишга қаратилган тавсиялар.

         

                

Кичик комиссия раиси





(Ф.И.О.)


(имзо)

Кичик комиссия аъзолари





(Ф.И.О.)


(имзо)

       

      

Муҳандислик-техник кичик комиссияси ҳисоботига қуйидагилар илова қилинади:

кичик комиссия таркибига кирувчи ишчи гуруҳларининг ҳисоботлари, иловалари билан;

кичик комиссия ва унинг ишчи гуруҳлари таркиби;

кичик комиссия мажлисининг баённомалари.



Самолёт (вертолёт) бўйича эксплуатация қилиш,

техник хизмат кўрсатиш ва таъмирлаш қоидалари

бажарилишини таҳлил қилиш гуруҳи ҳисоботида

кўрсатиладиган ҳаво кемаси ва техник эксплуатация

бўйича мажбурий маълумотлар рўйхати

          

Ҳаво кемаси бўйича:

тури, давлат рўйхатидан ўтказилган идентификация белгиси ва заводда берилган рақам;

мансублиги;

ишлаб чиқарувчи завод ва чиқарилган сана;

ресурслар ва хизмат муддатлари: кафолатланган, тайинланган, биринчи таъмирлашгача, таъмирлашлараро;

эксплуатация қилиш бошланганидан бери учган вақти (соат, дақиқа, қўнишлар);

таъмирлашлар сони, охирги таъмирлаш санаси ва жойи, охирги таъмирлашдан кейинги учган вақти (соат, дақиқа, қўнишлар);

учишга яроқлилиги ҳақида маълумотлар (рўйхатга олиш ва хизмат кўрсатиш сертификатлари мавжудлиги ва амал қилиш муддатлари, берилган санаси ва сертификат берган органнинг номи).

Зарур бўлса, шунга ўхшаш маълумотлар ишдан чиққан агрегатлар учун тақдим этилади.

Двигателлар бўйича (ҳар бири учун):

тури, заводда берилган рақами;

ишлаб чиқарилган сана, ишлаб чиқарувчи завод;

ресурслар ва хизмат муддатлари: кафолатланган, тайинланган, биринчи таъмирлашгача, таъмирлашлараро;

эксплуатация қилиш бошланганидан буён учган вақти (соат, дақиқа, қўнишлар);

таъмирлашлар сони, охирги таъмирлаш санаси ва жойи, охирги таъмирдан кейинги учган вақти (соат, дақиқа, қўнишлар);

самолёт (вертолёт)га ўрнатиш санаси ва жойи, қайси компания ўрнатган;

вертолётлар учун шу каби маълумотлар бош редуктор бўйича кўрсатилади.

Зарур ҳолларда, шу каби маълумотлар двигателларнинг носоз агрегатлари учун кўрсатилади.

Техник эксплуатация бўйича:

охирги даврий техник хизмат кўрсатиш санаси, жойи ва шакли;

хизмат кўрсатишни амалга оширган смена рақами, ижрочилар, смена раҳбари ва ишлар бажарилишини назорат қилувчи шахснинг фамилиялари, наряд-карта рақами;

охирги даврий техник хизмат кўрсатишдан кейин учган вақти;

сўнгги оператив хизмат кўрсатишнинг санаси, жойи ва шакли;

хизмат кўрсатишни амалга оширган смена рақами, ижрочилар, смена раҳбари ва ишлар бажарилишини назорат қилувчи шахснинг фамилиялари, наряд-карта рақами;

охирги оператив техник хизмат кўрсатишдан кейин учган вақти;

ҳалокат сабабига боғлиқ бўлиши мумкин бўлган охирги оператив ва даврий техник хизмат кўрсатиш вақтида бартараф этилган ишдан чиқиш ва носозликлар рўйхати, бартараф этиш усуллари кўрсатиб ўтилган ҳолда;

бартараф этиш санаси ва усуллари кўрсатилган ҳолда эксплуатация қилишда охирги йил давомида такрорланиб келаётган ишдан чиқишлар ва носозликлар рўйхати;

эксплуатация қилиш ва таъмирлашда бажарилмаган бюллетенлар ва кўрсатмалар рўйхати, бажарилмаганлик сабаблари.



МУҲАНДИСЛИК-ТЕХНИК КИЧИК

КОМИССИЯСИ ҲУЖЖАТ ШАКЛИ

         

      

Бортдаги ёзув ускуналарини

топиш ва олиб қўйиш тўғрисида

ДАЛОЛАТНОМА

      

      

Қуйидаги таркибдаги комиссия:

            




(лавозим, фамилия, исми, отасини исми)

            



          



борт рақами


ҳаво кемаси билан содир бўлган авиаҳалокат


(русум)




         

жойида (ёзув ускуналари, унинг таркибий элементлари) контейнерини топди.

Ҳолати (зарар кўрсатиш, завод рақами, муҳр рақами, агар мавжуд бўлса)

          



          

Ёзув ускунасининг контейнери (маълумот ташувчиси) воқеа жойидан олиниб, комиссия муҳри билан муҳрланди ______________ ва ______________ га топширилди.

Ёзув ускунасининг контейнери (маълумот ташувчиси):

           

топширди:





(имзо, лавозим, фамилия, сана)



            

қабул қилди:





(имзо, лавозим, фамилия, сана)



         

        




Қоидаларга

11-ИЛОВА



Маъмурий кичик комиссия

          

1. Маъмурий кичик комиссиянинг асосий вазифалари:

ҳаво кемаси бортида мавжуд бўлган йўловчилар ўлими, жароҳатлари ва соғлиғининг бошқа ўзгаришлари сабабларини аниқлаш;

ҳаво кемаси бортида тижорат юкланиши миқдори ва характерини, унинг жойлаштирилиши, қадоқланиши ва маҳкамланиши тўғрилигини, юклаш, марказлаш ва маҳкамлаш меъёрларидан оғишларни аниқлаш;

хусусиятларини таърифлаган ҳолда ҳаво кемаси бортида хавфли юклар, ташиш учун тақиқланган моддалар ва буюмлар мавжудлигини аниқлаш, йўловчиларда мавжуд бўлган нарсаларни, багаж ва йўловчиларни текшириш (ички ишлар органлари билан биргаликда) қоидаларининг бузилишини аниқлаш;

авиация ҳалокатида ҳалок бўлган йўловчиларнинг шахсини (ички ишлар органлари билан ҳамкорликда) аниқлаш;

жабрланганлар ва уларнинг яқинларига ёрдам кўрсатиш бўйича чора-тадбирларни амалга ошириш, берилган даъволарни қондириш (моддий-техник таъминот гуруҳи билан биргаликда);

авиация ҳалокатидан кўрилган зарарни аниқлаш;

ҳалокат оқибатларини бартараф этиш.


2. Маъмурий кичик комиссия, одатга кўра, қуйидаги ишчи гуруҳлардан иборат бўлади:

йўловчилар гуруҳи;

почта ва юк гуруҳи;

тиббиёт гуруҳи;

жабрланганлар ва уларнинг қариндошларига ёрдам кўрсатиш гуруҳи.


3. Йўловчилар гуруҳи қуйидаги вазифаларни бажаради:

ҳаво кемаси саҳнида мавжуд бўлган йўловчиларнинг фактларга асосланган миқдорини, ушбу миқдор ташиш ҳужжатларига мувофиқлигини аниқлайди;

бортда расмийлаштирилмаган йўловчилар топилган ҳолда, муайян мансабдор шахсларнинг хато ва камчиликларини белгилайди;

ички ишлар органлари билан биргаликда жабрланганларнинг қариндошларини қидириш ишларини ташкил этади ва уларни ушбу ҳалокат тўғрисида хабардор қилади;

ички ишлар органлари билан биргаликда ҳалок бўлган ёки тан жароҳати олган йўловчилар ва бошқа шахсларнинг шахсини аниқлайди;

ҳаво кемаси бортида йўловчилар жойлашган жойни аниқлайди;

ҳаво кемаси бортида тижорат юкланиши тўғри жойлаштирилганлигини аниқлайди;

йўловчилар ўзи билан олган нарсаларни, багаж ва йўловчиларни кўрикдан ўтказиш тартибини, унинг бошқарув ҳужжатларига мувофиқлигини (ички ишлар органлари билан биргаликда) текширади.


4. Иш натижалари асосида йўловчилар гуруҳи ҳисобот тайёрлайди, унда қуйидагиларни кўрсатади:

ҳаво кемаси бортида мавжуд бўлган йўловчилар, шу жумладан катталар ва болаларнинг умумий сони, ҳалокат натижасида улар дуч келган оқибатлар;

расмийлаштирилмаган йўловчиларнинг мавжудлиги ва сони, бортда расмийлаштирилмаган йўловчиларнинг мавжуд бўлишига олиб келган, муайян мансабдор шахслар томонидан йўл қўйилган қоидабузилишлар ва камчиликлар сабаблари;

авиачипталар ва бошқа ташиш ҳужжатларини расмийлаштиришдаги камчиликлар;

йўловчилар ўзи билан олган нарсаларни, багаж ва йўловчиларни шахсий текширишдан ўтказишда йўл қўйилган камчиликлар;

умумий тижорат юкланиши, текшириш давомида аниқланган максимал юкланиш ва марказлаш нормаларидан барча оғишлар.

Ҳисоботга қуйидаги ҳужжатлар илова қилинади:

фуқаролиги кўрсатилган ҳолда ҳаво кемаси бортида мавжуд бўлган йўловчиларнинг рўйхати;

авиация ҳалокати натижасида ҳалок бўлган ёки тан жароҳати олган (жароҳатланиш даражаси кўрсатилади) йўловчилар ва бошқа шахслар рўйхати;

жамлама юкланиш ведомости ва марказлаш графиги;

юкланиш схемаси;

йўловчиларни рўйхатга олиш ведомости;

авиачипталар назорат талонлари (зарур бўлса, чипталар нусхалари);

кўрикдан ўтказиш карталари;

смена бошлиғи, рўйхатга олиш, ҳужжатларни расмийлаштириш, текшириш бўйича навбатчилар, юклаш ва марказлаш бўйича диспетчерлар, багаж юкловчилар ва бошқа шахсларнинг (зарур бўлса) тушунтириш хатлари.


5. Почта ва юк гуруҳи қуйидаги вазифаларни бажаради:

ҳаво кемаси бортида мавжуд бўлган юк, почта, багаж ва йўловчилар ўзи билан олган буюмларнинг фактларга асосланган миқдорини ва уларнинг ташиш ҳужжатларига мувофиқлигини аниқлайди;

эълон қилинган қийматидан қатъи назар юк, почта, багаж ва йўловчилар ўзи билан олган буюмларнинг очилишини ва текширилишини амалга оширади, юк, почта, багаж ва йўловчилар ўзи билан олган буюмлар қай ҳолатдалигини ҳамда улар келгусида фойдаланиш ва эгаларига етказиб бериш учун яроқлилигини аниқлайди, бу ҳақда тегишли далолатнома тузилади. Очиш ва текшириш учун прокуратура ва ички ишлар органлари вакилларининг иштирок этиши шарти билан махсус кичик гуруҳ тайинланади;

тижорат юкланиши жойларида хавфли ва ташиш тақиқланган модда ва предметлар мавжудлигини аниқлайди. Улар аниқланган чоғда мансабдор шахсларнинг қоидабузилишлари ва камчиликлари ёки бошқарув ҳужжатлари камчиликларини аниқлайди;

ҳодиса жойида тижорат юклари, йўловчиларнинг шахсий буюмлари, қимматбаҳо буюмлари ва ҳужжатларини тўплайди. Ички ишлар органлари ходимлари билан биргаликда уларни кўрикдан ўтказиш ва сақлаш ишларини ташкил этади;

ички ишлар органлари вакиллари иштирокида (далолатнома тузилади) яроқсиз ҳолга келган тижорат юкларининг қолдиқларини йўқ қилади.


6. Иш натижалари асосида почта ва юк гуруҳи ҳисоботи тайёрланади ва унда қуйидагилар кўрсатилади:

ҳаво кемаси бортида мавжуд бўлган юк, почта, багаж ва йўловчилар ўзи билан олган нарсаларнинг ҳақиқий миқдори;

авиация ҳалокатидан сўнг юк, почта, багаж ва йўловчилар ўзи билан олган нарсалар умумий ҳолати;

тижорат юкланиши жойларида хавфли ва ташиш тақиқланган моддалар ва предметларнинг мавжудлиги;

ҳаво кемаси бортида юк, почта, багаж ва йўловчилар ўзи билан олган нарсаларнинг (оғирлиги кўрсатилган ҳолда) жойлашган жойи;

юк, почта, багаж ва йўловчилар ўзи билан олган нарсаларни қабул қилиш, рўйхатга олиш, текширишда, тижорат юкларини қадоқлаш ва ҳаво кемаси бортида жойлаштиришда йўл қўйилган текширув давомида аниқланган барча камчилик ва қоидабузилишлар ҳолатлари.

Гуруҳ ҳисоботига қуйидаги материаллар илова қилинади:

маъмурий кичик комиссия ҳужжатлари шаклларидаги далолатномалар;

почта ва юк ведомости;

почта-юк юкхатлари;

юк хусусиятлари ҳақида маълумотнома;

юк ташишлар хизмати ходимларининг тушунтириш хатлари.


7. Тиббиёт гуруҳи қуйидаги вазифаларни бажаради:

прокуратура ва ички ишлар органлари вакили иштирокида жабрланганлар ва ҳалок бўлганларни қидиради ва уларни авиация ҳалокати содир бўлган жойдан эвакуация қилади;

прокуратура органлари билан биргаликда, ўлим сабабларини, шунингдек, тан жароҳатлари ва соғлиқнинг ёмонлашиши бошқа сабаблари ва характерини аниқлаш учун ҳалок бўлган йўловчиларнинг жасадлари суд-тиббиёт ва бошқа махсус тадқиқотлардан ўтказилишини ташкил қилади;

прокуратура органлари билан биргаликда ҳалок бўлганларнинг жасадлари кимникилигини аниқлашни ташкил этади, зарур ҳолларда уларни кремация қилиш бўйича таклифлар киритади;

авиация ҳалокати чоғида йўловчиларнинг омон қолишига ҳаво кемаси конструксияси, парвоз шароити, қутқариш воситалари ва методларининг таъсирини, олинган жароҳатларнинг характерини аниқлайди;

қолдиқларнинг суд-тиббиёт тадқиқоти асосида ҳаво кемаси бортида бўлган йўловчилар шахсини аниқлайди;

авиация ҳалокатида жабрланган йўловчиларнинг соғлиғи ҳолатини, улар даволаниш учун ётқизилган касалхоналарни, даволаш прогнозини баҳолайди;

авиация ҳалокати жойида санитария ишларини олиб бориш юзасидан топшириқ беради.

Гуруҳ ҳисоботига олинган жароҳатларнинг оғирлиги ва сабаблари кўрсатилган ҳолда йўловчиларнинг ҳаво кемаси бортида жойлашганлиги схемаси ва авиация ҳалокати жойини тозалаш ва санитария ишларини олиб бориш вақтида амалга оширилган ишлар рўйхати илова қилинади.


8. Жабрланганлар ва уларнинг қариндошларига ёрдам кўрсатиш гуруҳи қуйидаги вазифаларни бажаради:

ҳалок бўлганларни дафн қилиш (кремация қилиш) бўйича тадбирлар ташкил этилишини таъминлайди;

йўловчилар ўлими муносабати билан зарур ҳужжатлар берилишини ташкил қилади (ўлим тўғрисида гувоҳнома, ўлим тўғрисида маълумотнома ва бошқалар);

жабрланганларнинг қариндошларига даъволарни қаноатлантириш ва мазкур ҳодиса билан боғлиқ бўлган бошқа масалаларни ҳал қилиш юзасидан ҳуқуқий маслаҳатлар беради;

прокуратура органлари рухсати билан сақланиб қолган юк, почта, багаж, шахсий буюмлар, қимматбаҳо нарсалар ва йўловчиларнинг ҳужжатларини (уларнинг кимга тегишлилиги аниқлангандан кейин) қайтариб беради.

Иш якунида гуруҳ томонидан амалга оширилган чора-тадбирлар рўйхати ва уларнинг натижалари кўрсатилган ҳисобот тайёрланади.

Гуруҳ ўз фаолиятини маъмурий кичик комиссия раиси билан мувофиқлаштиради.


9. Йўловчиларнинг ўлими ёки улар олган тан жароҳати тўғрисидаги ҳужжатлар ҳаво кемасини эксплуатация қилувчи фуқаро авиацияси ташкилоти раҳбарининг имзоси ёки муҳри билан, Ташишлар қоидаларида белгиланган шакл бўйича берилади.


10. Сақланиб қолган юк, почта, багаж, шахсий буюмлар, қимматбаҳо буюмлар) ва йўловчиларнинг ҳужжатларини қайтариб бериш ёки яроқсиз ҳолга келган тижорат юкланиши қолдиқларини йўқ қилиш, базасида текшириш олиб борилган фуқаро авиацияси ташкилоти томонидан прокуратура органлари рухсати билангина амалга оширилади.


11. Маъмурий кичик комиссия иш натижалари бўйича ҳисобот тайёрлайди, унда ишчи гуруҳлар материалларини таҳлил қилади, ташишларни ташкил қилиш хизмати томонидан парвозларни таъминлаш сифати, камчиликлар мавжудлиги ва сабаблари бўйича хулосалар қилади ҳамда текширув давомида аниқланган камчиликларни бартараф этиш учун тавсиялар беради.



Маъмурий кичик комиссияси

ҳисоботи қуйидаги шаклда тузилади:

        

       

20 йил "____" _____________

_____- сон Баённома

Комиссия йиғилишида

кўриб чиқилди




(мансублиги, русуми, давлат рўйхатидан ўтказилган рақами ва танитиш белгилари)

         


самолет (вертолет) билан

         


содир бўлган

(авиаҳодиса санаси ва жойи)


          


(авиация ҳодисаси тури)

            

       

текшируви муносабати билан

Маъмурий кичик комиссиясининг амалга

оширилган иш натижалари бўйича

ҲИСОБОТ

     

        

1. КИЧИК КОМИССИЯ ТОМОНИДАН

БАЖАРИЛГАН АСОСИЙ ИШЛАР

         

Кичик комиссия томонидан бажарилган асосий ишларнинг тўлиқ рўйхати илова қилинган ҳисобот ҳужжатлари кўрсатилган ҳолда келтирилади.



2. ТАҲЛИЛ

         

Ушбу бўлим кичик комиссия ҳисоботининг асосий бўлими ҳисобланиб, ташишларни ташкил этиш хизмати, қидириш ва авариядан қутқариш хизмати ходимлари (қидириш ва авариядан қутқариш ишлари гуруҳи кичик комиссия таркибига киритилган бўлса) ҳаракатларининг тўғрилиги, шунингдек, ҳаво кемаси йўловчиларининг авиация ҳалокатида омон қолиши ҳақидаги хулосаларни тўлиқ асослаб бериши керак.

Таърифлаш шаклида тузиладиган бўлим қуйидаги маълумотлардан иборат бўлиши керак:

ҳаво кемасидаги йўловчиларнинг умумий сони, жумладан, катталар ва болалар, ҳалокат натижасида уларга таъсир этган оқибатларнинг оғирлигини (шу жумладан, ўлим билан боғлиқ бўлган, жиддий, аҳамятсиз) кўрсатган ҳолда;

ҳаво кемаси саҳнидаги юк, багаж ва қўл юкининг умумий миқдори, авиация ҳалокатидан кейинги ҳолат;

тижорат юкланишининг умумий ҳақиқий миқдори ва унинг ташиш ҳужжатларига мувофиқлиги;

тижорат юкланиши миқдори, жойлаштирилиши ва маҳкамланиши юклаш ва марказлаш меъёрларига мослиги;

ҳаво кемаси саҳнида хавфли юкларнинг мавжудлиги ва уларнинг хусусиятлари;

ҳаво кемасида расмийлаштирилмаган йўловчиларнинг мавжудлиги;

юклаш ва марказлаш меъёрларидан оғишлар, расмийлаштирилмаган йўловчилар ёки хавфли юклар мавжудлиги аниқланганда, ташишларни ташкил этиш хизмати мансабдор шахсларининг бу ҳолатларга олиб келган ҳаракатлари батафсил таърифланади;

нотўғри ҳаракатларнинг сабабларини таҳлил қилиш ва асослаш;

алоҳида вазиятнинг юзага келиши ва ривожланиши жараёнида, ерга қўниш вақтида (ер билан тўқнашиш), ҳалокатдан сўнг ҳаво кемасидан эвакуация қилиш вақтида ҳалок бўлган ва тан жароҳати олган йўловчиларнинг ўлим сабаблари ва олинган жароҳатлар характерини кўрсатган ҳолда сони ва фуқаролиги (уларнинг оғирлиги кўрсатилган ҳолда);

йўловчиларнинг яшашига салбий таъсир кўрсатган ёки шикаст етказган самолёт, учиш шароитлари, қутқарув воситалари ва усулларининг лойиҳавий хусусиятлари тавсифи;

йўловчиларнинг омон қолишига салбий таъсир кўрсатган ёки жароҳатлар олишда сабаб бўлган ҳаво кемаси конструкциясининг ўзига хос хусусиятлари, парвоз шароитлари, қутқариш воситалари ва методлари таърифи;

авиация ҳалокатида жабрланган йўловчилар соғлиғининг ҳолати, даволаниш прогнози.

Маъмурий кичик комиссия таркибида қидириш ва авариядан қутқариш ишлари гуруҳи бўлса, таҳлилда қидириш ва авариядан қутқариш хизматлари ҳаракатларининг тўғрилиги, қидириш ва авариядан қутқариш (қидирув ва қутқарув) ишларининг самарадорлигини баҳолаган ҳолда барча аниқланган қоидабузилишлар, камчилик ва хатоликлар кўрсатилиб, қўшимча равишда уларнинг ҳаракатлари батафсл таърифи баён этилади.

Таҳлил қилиш давомида, таҳлилни тушуниш ва асослаш учун зарур бўлган фактларга асосланган барча маълумотлар тақдим этилади.



3. ХУЛОСА

         

Қисқа шаклда:

ташишларни ташкил этиш хизмати ходимлари ҳаракатларининг, юклаш ва марказлаштириш, йўловчилар, юк, багажни расмийлаштириш нормаларига риоя қилишнинг тўғрилигига. Ташишларни ташкил этиш хизмати ходимлари ҳаракатларида аниқланган, парвоз натижасига таъсир қилган барча камчиликлар кўрсатилади;

ҳаво кемаси йўловчиларининг ўлими сабабларига, ҳаво кемаси конструкциясининг уларнинг омон қолишига таъсир кўрсатган ўзига хос хусусиятларига, парвоз шароитларига, қутқариш воситалари ва усулларига;

қидириш ва авариядан қутқариш хизмати ходимлари томонидан йўл қўйилган, авиация ҳалокати оқибатларига таъсир кўрсатган қоидабузилишлар, камчиликлар ва хатоликларни кўрсатган ҳолда қидириш ва авариядан қутқариш ишларининг самарадорлигига (қидириш ва авариядан қутқариш ишлари гуруҳи комиссияга киритилган бўлса) баҳо берилади.



4. ТЕКШИРУВ ДАВОМИДА АНИҚЛАНГАН

БОШҚА КАМЧИЛИКЛАР

        

Ташишларни ташкил этиш хизматининг ташкиллаштиришда ва ҳаракатларида аниқланган, парвоз натижасига бевосита таъсир кўрсатмаган, аммо келажакда парвозлар хавфсизлигига таъсир қилиши мумкин бўлган барча камчиликлари кўрсатилади. Қидириш ва авариядан қутқариш ишлари гуруҳи кичик комиссия таркибига киритилган бўлса, ушбу хизмат учун ҳам камчиликлар кўрсатилади.



5. ТАВСИЯЛАР

        

Маъмурий кичик комиссиянинг (ижрочилари ва ижро муддатлари кўрсатилмаган ҳолда), текширув давомида аниқланган камчиликларни бартараф этишга қаратилган тавсиялари берилади. Бўлим икки қисмдан иборат:

парвоз натижасига таъсир этган камчиликларни бартараф этишга қаратилган тавсиялар;

парвоз натижасига таъсир этмаган, бироқ умуман парвозлар хавфсизлигига салбий таъсир кўрсатадиган камчиликларни бартараф этишга қаратилган тавсиялар.

                

                

Кичик комиссия раиси





(Ф.И.О.)


(имзо)

Кичик комиссия аъзолари





(Ф.И.О.)


(имзо)

       

              

Маъмурий кичик комиссиянинг ҳисоботига қуйидагилар илова қилинади:

маъмурий кичик комиссия таркибига кирувчи ишчи гуруҳларнинг ҳисоботлари;

маъмурий кичик комиссия аъзолари ва унинг ишчи гуруҳлари рўйхати;

маъмурий кичик комиссия йиғилишлари баённомалари;

қуйидаги шакллар бўйича далолатномалар.

         

         

МАЪМУРИЙ КИЧИК КОМИССИЯ

ҲУЖЖАТЛАРИНИНГ ШАКЛЛАРИ

            



ҳаво кемаси билан



(русуми, борт рақами)



          

содир бўлган авиация ҳалокатида вафот

этган йўловчилар ва бошқа шахсларнинг

РЎЙХАТИ

            

20__йил "____" _____________.



_____________

(ҳалокат жойи)

         

      

Т/р

        

Ф.И.О.

        

Авиачипта берилишига асос бўлган ҳужжат номи, рақами ва берилган санаси

       

Чипта рақами, қаерда берилган, ҳаво кемасида кўрсатилган жой.

      

Қаердан ва қаерга

йўналган

     

Касби, лавозим,

иш жойи корхона (муассаса) манзили)

       

Яшаш жойи

манзили

      

Судмед экспертиза хулосаси асосида, вафотининг сабаблари

       

  

  








          

         

Кичик комиссия раиси





(Ф.И.О.)


(имзо)

       

       



ҳаво кемаси билан



(русуми, борт рақами)



          

содир бўлган авиация ҳалокатида

тан жароҳати олган йўловчилар

ва бошқа шахсларнинг

РЎЙХАТИ

        

20__йил "____" _____________.



_____________

(ҳалокат жойи)

         

      

Т/р

      

Ф.И.О.

      

Туғилган йили

      

Чипта рақами, қаерда берилган, ҳаво кемасида кўрсатилган жой

      

Қаердан ва қаерга йўналган

     

Касби, лавозими, иш жойи, ташкилот (муассаса) манзили

        

Яшаш жойи манзили

     

Тиббий ташхис.

Тан жароҳати даражаси (жиддий, ахамиятсиз)

      

Шикастланиш сабаби, манбаи

      

Қандай ёрдам чоралари кўрилган (касалхонага, яшаш жойига ва ҳоказоларга юборилган)

         

     

       










           

        

Кичик комиссия раиси





(Ф.И.О.)


(имзо)

       

       

Авиация ҳалокати жойида

ҳужжатлар, қимматбаҳо буюмлар

ва пул топилганлиги тўғрисида

ДАЛОЛАТНОМА

        





(тузилган жой)



(сана)

          

Комиссия қуйидаги таркибда:



(лавозими, Ф.И.О.)

            

ва ички ишлар вазирлиги вакили



(лавозими, Ф.И.О.)

            


ҳаво кемаси билан


да содир

(русуми, давлат белгиси)


(сана)


            

бўлган авиация ҳалокати жойида ҳужжатлар, қимматбаҳо буюмлар ва пул топилганлиги тўғрисида ушбу далолатномани туздик.

         

      

Т/р


Пакет (қадоқ) ларнинг

умумий ҳолати

     

Мансублиги

(Ф.И.О.)

    

Номи ва ҳолати (синган, ёнган ва ҳоказо)

     

Ҳужжатлар

(серияси, рақами)

      

Қимматбаҳо буюмлар

(дона)

     

пул (купюра)

қамматида

        

  

  






  

  






         

           

Комиссия аъзолари





(Ф.И.О.)


(имзо)

         

    

Ҳаво кемасида йўловчиларнинг жойлашиш

СХЕМАСИ

          

Авиация ҳалокатига учраган ҳаво кемасининг диаграммасида ҳар бир йўловчи эгаллаган жойни, ҳалок бўлган ва жароҳат олган йўловчилар рўйхатларига кўра рақамларни кўрсатиб, ҳар бир йўловчи учун қуйидаги белгиларга мувофиқ оқибатлар кўрсатиб берилади:

         

         


- безарар



- авиация ҳалокатида тан жароҳати олди



- эвакуация жараёнида тан жароҳати олди



- авиация ҳалокатида ўлим топган

(ёки олинган тан жароҳатидан ўлим топган)



- эвакуация жароёнида ўлим топган

(ёки олинган тан жароҳатидан ўлим топган)


        

       

Мисол:

        

        

       

     

Ҳаво кемадаги тижорат юкларининг

ҳолати ва оғирлиги бўйича

ДАЛОЛАТНОМА

        

        





(тузилган жой)



(сана)

          

Комиссия қуйидаги таркибда:



(лавозими, Ф.И.О.)

            

ва ички ишлар вазирлиги вакили



(лавозими, Ф.И.О.)

            


ҳалокатга учраган


(ҳалокат санаси ва жойи)


(русуми, давлат белгиси)

        

ҳаво кемасидаги тижорат юклари ҳолатини текширдик ва қуйидаги маълумотларни аниқладик.

        

Тижорат юкларининг умумий ҳолати

______________________________________________________________________

(юклар сони, багаж, қўл юки, юк, почта оғирлиги)

        

Авиация ҳалокати жойида топилган

йўловчиларнинг алоҳида шахсий буюмлари

РЎЙХАТИ

       

       

Т/р

     

Буюмнинг номи

(ранги, материали, шакли, ўлчамлари ва бошқа белгилари кўрсатилади)

     

Сони

     

Оғирлиги,

кг


Қандай ҳолатда

(яхши, қисман шикастланган,

бутунлай бузилган, куйган

ва бошқа ҳолатда)

        

    

    





        

       

ЮК

     

     

Т/р

  

Ҳужжатда кўрсатилган

       

Аслида

     

Юк квитанцияси рақами

   

Юкнинг номи, қабул қилувчи

   

Ўрин сони


Қадоқ номи

   

Оғирлиги,

кг

   

Эълон қилинган баҳоси сум.

    

Сони

    

Оғирлиги,

кг

    

Ҳар бир жўнатма учун алоҳида қадоқланган ўриннинг ҳолати (қисман, тўлиқ) синган, ёнган

   

Ҳаво кемасида жойлашган ўрни

     

  

  











       

       

ПОЧТА

       

       

Т/р

       

Ҳужжатда кўрсатилган


Аслида

     

Почта накладнойининг рақами

       

Қадоқлаш тури (қоп, жўнатма, пакетлар)

   

Манзил

     

Ўринлар сони

    

Оғирлиги,

кг

     

Элон қилинган баҳоси, сум.

        

Ўринлар сони

     

Оғирлиги,

кг

       

Ҳар бир жўнатма учун алоҳида қадоқланган ўриннинг ҳолати (қисман, тўлиқ) синган, ёнган

     

Ҳаво кемасида жойлашган ўрни

     

     

    











         

       

БАГАЖ ВА ҚЎЛ ЮКИ

        

     

Т/р

      

Ҳужжатда кўрсатилган

     

Аслида

     

Багаж квитанцияси рақами (чипта)

    

Багаж эгасининг фамилияси

    

Багаж


Йўловчида бўлган буюмлар

Оғирлиги, кг

     

Багаж

    

Йўловчида бўлган буюмлар оғирлиги,

кг

     

Ҳар бир жўнатма учун алоҳида қадоқланган ўриннинг ҳолати (қисман, тўлиқ) синган, ёнган

   

Ҳаво кемасида жойлашган ўрни

    

Ўрин сони

    

Оғирлиги,

кг

    

Элон қилинган баҳоси сум.

     

Ўрин сони

     

Оғирлиги,

кг

     

    

     












          

          

Комиссия аъзолари





(Ф.И.О.)


(имзо)

         

    

Шикастланган багаж, қўл юки,

почта ва юклар жойларини очиш

ва текшириш ҳақида

ДАЛОЛАТНОМА

          





(тузилган жой)



(сана)

          

Комиссия қуйидаги таркибда:



(лавозими, Ф.И.О.)

            

ва ички ишлар вазирлиги вакили



(лавозими, Ф.И.О.)

            


ҳалокатга учраган


(ҳалокат санаси ва жойи)


(русуми, давлат белгиси)

        

ҳаво кемасидаги тижорат юкининг шикастланган жойлари очилди, унда қуйидагилар чиқди:

      

БАГАЖ

      

    

Багаж квитанцияси рақами (чипта)


Багаж эгасининг фамилияси


Қадоқлаш

тури


Очилганда чиққан буюмларнинг номи


Очилганда чиққан буюмларнинг ҳолати (яхши, шикастланган, яроқсиз ҳолатга келган)


         

      





       

       

ЙЎЛОВЧИНИНГ ЁНИДА

ТОПИЛГАН БУЮМЛАР

      

     

Эгасининг

Ф.И.О.

      

Қадоқлаш

тури

      

Очилганда чиққан

буюмларнинг номи

      

Очилганда чиққан буюмларнинг ҳолати (яхши, шикастланган, яроқсиз ҳолатга келган)

        

       

       




      

       

ПОЧТА

       

    

Т/р

   

Почта накладнойининг рақами, белгилари

  

Почта эгаси

     

Жўнатилган

пункт

    

Манзил

    

Қадоқлаш тури

     

Очилганда чиққан

буюмларнинг номи

      

Очилганда чиққан буюмларнинг ҳолати (яхши, шикастланган, яроқсиз ҳолатга келган)

    

    

   








       

      

ЮК

        

      

Т/р

  

Юк накладнойининг рақами, белгилари

      

Юк

эгаси

    

Жўнатилган

пункт

     

Манзил


Қадоқлаш тури


Очилганда чиққан

буюмларнинг номи

         

Очилганда чиққан буюмларнинг ҳолати (яхши, шикастланган, яроқсиз ҳолатга келган)

       

    

    








      

           

Комиссия аъзолари





(Ф.И.О.)


(имзо)

         

           

Тижорат юк қолдиқларини

йўқ қилиш тўғрисида

ДАЛОЛАТНОМА

          





(тузилган жой)



(сана)

          

Комиссия қуйидаги таркибда:



(лавозими, Ф.И.О.)

            

ва ички ишлар вазирлиги вакили



(лавозими, Ф.И.О.)

            


ҳалокатга учраган


(ҳалокат санаси ва жойи)


(русуми, давлат белгиси)

        

ҳаво кемасидаги тижорат юки қолдиқларини йўқ қилиш тўғрисида далолатнома туздик.

          

Ҳаво кемаси бортида бўлган



(ўрин сони, оғирлиги)

        


(багаж, почта, юк ва қўл юки)

            


бўлиб,

(синган, ёнган, ифлос ёки ёқилғи билан кирланган)


             

келгусида фойдаланиш учун яроқсиз ҳолга келиб қолган ва ёқиб юбориш билан йўқ қилинди.

          

            

Комиссия аъзолари





(Ф.И.О.)


(имзо)

         

            

Авиация ҳалокати жойида

ишни тугатиш тўғрисида

ДАЛОЛАТНОМА

           





(тузилган жой)



(сана)

          


ҳаво кемаси билан содир бўлган

(русуми, давлат белгиси)


        

авиация ҳалокати текширув комиссияси қарорига мувофиқ,



Комиссия қуйидаги таркибда:



(лавозими, Ф.И.О.)

            

ва прокуратура вакили


иштрокида


(лавозими, Ф.И.О.)


        

авиация ҳалокати жойини кўздан кечирдик ва ҳаво кемасининг қолдиқлари олиб ташлангани, бино ва иншоотларга етказилган зарар бартараф этилгани ва ҳудуд санитария ишлови берилганлигини аниқладик.

         

Комиссия аъзолари





(Ф.И.О.)


(имзо)

         

          



нинг




(ташкилот номи)


(русуми, давлат белгиси)


          

        

ҳаво кемаси билан боғлиқ авиация

ҳодисасидан кўрилган зарар ҳақида

МАЪЛУМОТНОМА

         

Зарар тури

       

Дастлабки

ҳисобот

       

Аниқланган

ҳисобот

      

Ҳаво кемасининг қолдиқ қиймат нархи




Ҳаво кемасини тиклаш нархи




Двигателларнинг қолдиқ қиймат нархи




Двигателларни тиклаш нархи




Жихозларнинг қолдиқ қиймат нархи




Жихозларни тиклаш нархи




Вайрон бўлган ёки бузилган юкнинг қиймати нархи




Вайрон бўлган бинолар ёки экинларнинг нархи




      

       



     

    



Бошқа харажатлар (рўйхати)




      

     



     

    



      

       



Зарарларнинг умумий миқдори

        



        

       

Раҳбар





(Ф.И.О.)


(имзо)

Бош иқтисодчи





(Ф.И.О.)


(имзо)









сана

         

          




Қоидаларга

12-ИЛОВА






ТАСДИҚЛАЙМАН

       




(лавозими)








(Ф.И.О.)








(сана)

         

        

Текширув натижалари бўйича

ЯКУНИЙ ҲИСОБОТ

        


(авиация ҳалокати тури)

          


самолет (вертолет)

          


(русуми, давлат белгиси ва мансублиги)

          


(ҳалокат санаси ва жойи)

          

            

УМУМИЙ МАЪЛУМОТЛАР

        

        

Бўлим авиация ҳалокати ҳолатининг қисқача баёни билан бошланади. Авиация ҳалокати юзасидан текшириш ўтказган ваколатли органнинг номи, текшириш комиссияси таркиби, текширишга жалб қилинган ваколатли вакил (вакиллар) кўрсатилади.

Авиация ҳалокати ҳақида хабарномалар юборилган манзиллар кўрсатилади.

          


N


сон


(комиссия тайинлаган шахснинг лавозими)




(сана)

            

буюруқ бўйича қуйидаги таркибда текширишни олиб борди:

           

Раис



(лавозими, Ф.И.О.)

            

Раис ўринбосари



(лавозими, Ф.И.О.)

            

Комиссия аъзолари



(лавозими, Ф.И.О.)

            

Текширув ўтказиш муддати:

         

бошланиши





(сана)



          

тугаши





(ҳисоботни тасдиқлаш санаси)



          

Текширувда қуйидагилар иштирок этдилар:

           


(рўйхат бўйича вазирликлар, давлат қўмиталари, идоралар)

            


(муассасалар, корхоналар, ташкилотлар)

            


(ҳуқуқни муҳофаза қилиш органининг номи(

            

томонидан дастлабки тергов ўтказилди.

         

         

1. ФАКТЛАРГА АСОСЛАНГАН МАЪЛУМОТ

        

     

1.1. Парвоз тарихи

          

Қуйидаги маълумотларни ўз ичига олган қисқача таъриф келтирилади:

ҳалокат санаси, ҳаво кемаси тури, давлат рўйхатидан ўтиш белгиси, ҳаво кемаси ва экипаж мансублиги (авиакомпания);

бажарилаётган топшириқ, рейс рақами, парвоз маршрути, бортдаги инсонлар сони, уларнинг фуқаролиги, тижорат юкланишининг характери, унинг миқдорий ва сифат хусусиятлари;

охирги учиб чиқиш аэропорти, учиб чиқиш вақти (маҳаллий ёки UTC), мўлжалланган қўниш пункти;

парвознинг ҳалокат содир бўлган вақтдаги босқичи, вақт (маҳаллий ёки UTC, кун, тун), метеошароитлар (оддий, мураккаб);

парвозга тайёргарлик, парвоз таърифи ва авиация ҳалокатининг шароитилари;

осон аниқланадиган жойга нисбатан ҳалокат жойининг географик ўрни (кенглик, узунлик), унинг денгиз сатҳидан баландлиги, ҳудуднинг қисқача тавсифи.



1.2. Тан жароҳатлари

         

Қуйидаги шакл тўлдирилади (рақамларда).

             

Тан жароҳати

      

Экипаж

    

Йўловчилар

     

Бошқа шахслар

      

Ўлимга олиб келадиган натижа Билан





Жиддий





Аҳамиятсиз/ йўқ





             

Бортдаги одамларнинг ўлим сабаблари ҳақида маълумотлар берилади, ҳар бир сабаб бўйича ўлимлар сони кўрсатилади.

Ўлимга олиб келаган тан жароҳатлари, авиация ҳалокати натижаси ўлимнинг бевосита сабаби деб белгиланган барча ўлим ҳолатларини, ўз ичига олади. Жиддий тан жароҳатлари ушбу Қоидаларнинг 3 бандида белгиланган. Ўлим сабаби бўлмаган ва жиддий таснифланмаган жароҳатлар аҳамиятсиз жароҳатлар ҳисобланади.



1.3. Ҳаво кемасининг шикастланиши

           

Авиация ҳалокати натижасида ҳаво кемасига етказилган шикастланишнинг (бўлакларга ажралиб кетган, жиддий шикастланган, шикастланиши жиддий бўлмаган, шикастланмаган) қисқача тавсифи берилади.



1.4. Бошқа шикастланишлар

          

Ҳаво кемасидан ташқари бошқа объектларга етказилган шикастланишларнинг қисқача тавсифи келтирилади.



1.5. Шахсий таркиб тўғрисида маълумотлар

           

Экипаж ҳақида маълумот. Экипаж аъзоларининг ҳар бири ҳақида қуйидаги маълумотлар келтирилади:

лавозими;

жинси;

туғилган санаси;

класси;

умумий ва махсус маълумоти (ўқув юртлари номи ва уларни тамомлаган йиллари);

метеоминимум;

умумий учиш вақти, ушбу турдаги ҳаво кемасида учган вақти, ушбу лавозимда, ушбу турдаги ишларда учган вақти (махсус авиация ишлари учун);

ўтган вақт давомида авиация ҳодисалари ва инцидентлари (ўрин олган бўлса, қачон ва нима сабабдан);

гувоҳноманинг рақами, берилган санаси ва амал қилиш муддати;

мажбурий текширувлардан ўтиш;

иш вақти ҳақида маълумот (парвозда ва умумий иш вақти);

экипаж касбий тайёргарлигини қисқача баҳолаш.

Ердаги хизматлар ва ҳаводаги ҳаракатни бошқариш хизматлари ходимлари (авиация ҳалокати ушбу хизматларнинг нотўғри ҳаракатлари билан боғлиқ бўлган ҳоллардагина тақдим этилади) тўғрисида маълумот:

лавозими;

жинси;

туғилган санаси;

умумий ва махсус маълумоти (ўқув юртлари номи ва уларни тугатган йиллари);

ушбу лавозимда ишлаган вақти, махсус тайёргарлиги, малакаси.

Бундан ташқари, ҳаводаги ҳаракатни бошқариш хизмати ходимлари ҳақида: ўтган вақт давомида ҳаводаги ҳаракатни бошқариш бўйича қоидабузиш ҳолатлари мавжудлиги, навбатчиликдан олдин тиббий кўрик ва йўриқномадан (инструктаж) ўтиш, назарий билимлар ва амалий кўникмаларнинг охирги текширувлари кўрсатилади.

Ердаги хизматлар ходимларининг касбий тайёргарлиги даражасини қисқача баҳолаш.



1.6. Ҳаво кемаси ҳақида маълумот

         

Ҳаво кемаси тўғрисида маълумот:

русуми, давлат рўйхатидан ўтказилган ва танитиш белгиси;

заводда берилган рақами, ишлаб чиқарган завод ва ишлаб чиқарилган санаси;

учишга яроқлилиги бўйича қисқача маълумотлар (эксплуатация қилишга яроқлилиги ва рўйхатдан ўтказилганлиги тўғрисида гувоҳнома мавжудлиги ҳамда амал қилиш санаси);

ресурс: кафолатли, белгиланган, биринчи таъмиргача, таъмирлараро;

эксплуатация қилиш бошлангандан учиш вақти, қўнишлар сони;

таъмирлар сони, таъмирловчи завод ва охирги таъмирлаш санаси, охирги таъмирдан кейинги учиш вақти ва қўнишлар сони;

охирги даврий ва оператив техник хизмат кўрсатишнинг тури;

ёқилғи-мойлаш материаллари миқдори ва тури, уларнинг кондицияси;

ҳаво кемасининг массаси ва центровкаси ҳақида маълумот, улар мақбул чегаралар доирасида бўлганми;

авиатехника охирги парвозга тайёрланиши ва унинг ишлаши юзасидан экипаж эътирозларининг мавжудлиги (ёки йўқлиги), авиация ҳалокати билан боғлиқ бўлса, парвоздан олдин ва парвоз пайтида маълум бўлган ҳар қандай носозликлар.

Ҳалокат двигателларнинг носозлиги билан боғлиқ бўлса, бу двигателлар бўйича қуйидагилар кўрсатилади:

русуми, заводда берилган рақами, ишлаб чиқарган завод ва ишлаб чиқарилган санаси;

ресурс: кафолатли, белгиланган, биринчи таъмиргача, таъмирлараро;

эксплуатация бошланган вақтдан учиш соатлари, охирги таъмирдан кейин учиш соатлари, таъмирлар сони, таъмирловчи завод ва охирги таъмирлаш санаси;

ҳаво кемаси техник эксплуатацияси белгиланган талабларга мувофиқлигининг қисқача баҳоси, техник характеристикалар ҳақида маълумот.



1.7. Метеорология маълумоти

         

Авиация ҳалокати жойида прогноз қилинган ва ҳақиқий об-ҳаво кўрсатилади: авиация ҳалокати вақтида табиий ёруғлик шароити, горизонтал ва вертикал кўриш имконияти, булутлар қоплами, ёғингарчилик мавжудлиги, шамол йўналиши ва тезлиги, ҳаво ҳарорати, шудринг нуқтаси, ҳаво намлиги, атмосфера босими, хавфли метеоҳодисаларнинг мавжудлиги, учиш-қўниш йўлагидаги ёпишувчанлиги (сцепление) коэффициенти. Зарур ҳолларда асосий ва захира аэродромларда, парвоз йўналиши бўйлаб прогноз қилинган ва ҳақиқий об-ҳаво ҳам кўрсатилади ва синоптик вазият таҳлили илова қилинади.

Парвоз об-ҳаво таъминотининг қисқача баҳоси, экипаж учун об-ҳаво маълумотларининг мавжудлиги.



1.8. Навигация, қўниш ва ҳаводаги

ҳаракатни бошқариш воситалари

         

Жиҳозлаш табелига мувофиқ ускуналарнинг мавжудлиги, созлиги, улардан фойдаланиш. Навигация, қўниш ва ҳаводаги ҳаракатни бошқариш воситалари ишдан чиқиши ёки улардан нотўғри фойдаланиш ҳолатлари қайд этилади.



1.9. Алоқа воситалари

        

Авиация алоқаси воситалари ҳақида маълумот, уларнинг фаолиятини баҳолаш.

Авиация алоқаси воситалари ҳақида маълумот, уларнинг ишлаш қобилиятини баҳолаш.



1.10. Аэродром ҳақида маълумот

(авиация ҳалокати унинг ҳудудида

содир бўлган бўлса)

      

Учиш-қўниш йўлаги, охирги хавфсизлик йўлаги, ён хавфсизлик йўлагининг ҳолати, қопламасининг тури, қиялиги, узунлиги ва кенглиги (авиация ҳалокати ундан ташқарига чиқиб кетиш билан боғлиқ бўлса), аэродром ҳудудидаги тўсиқларнинг жойлашиши, ёритишсигнал ускуналари ва бошқалар (ҳалокат аэродром ҳудудида тўсиқ билан тўқнашиш ёки муддатидан олдин пасайиш ҳолати билан боғлиқ бўлса).



1.11. Борт ёзув ускуналари

         

Ҳаво кемасида ўрнатилган ёзиш ускуналарининг турлари, топилгандан кейинги ҳолати ва улар ёрдамида олинган маълумотлар.



1.12. Ҳаво кемаси элементларининг ҳолати

ва ҳалокат жойида уларнинг жойлашуви

ҳақида маълумот

            

Ҳалокат жойи ва конструкция элементларининг сочилиши характери ҳақида умумий маълумотлар.

Бу бўлимга ҳалокат схемаси (кроки) ва унинг тавсифи киритилиши мумкин.



1.13. Тиббий маълумотлар ва патологоанатомик

тадқиқотларнинг қисқача натижалари

           

Ўтказилган тадқиқотлар натижаларининг қисқача тавсифи ва бунда аниқланган тегишли маълумотлар.



1.14. Йўловчилар, экипаж аъзолари

ва бошқа шахсларнинг авиация ҳалокати вақтида

тирик қолгани ҳақида маълумотлар

          

Экипаж, йўловчилар ва бошқа шахслар жойлашган жой ва улар олган тан жароҳатлари ҳақида қисқача маълумот.

Текширувнинг техник жиҳатларига тегишли қуйидаги тиббий маълумотлар тақдим этилади:

ҳаво кемаси бортидаги шахсларга таъсир этувчи куч ва ортиқча юкланишлар:

тўқнашиш вақтида ҳаво кемасининг ҳолати;

тан жароҳатларининг ўриндиқлар конструкцияси хусусиятлари, ҳаво кемаси конструкцияси элементларининг қисмларга ажралиб кетиши, тутун ва ёниш маҳсулотлари билан нафас олиш, разгерметизация билан боғлиқлиги.



1.15. Авариядан қутқариш ва ўт ўчириш

командаларининг ҳаракатлари

         

Авиация ҳалокати жойини топиш вақти, авариядан қутқариш командаси етиб келиши ва унинг таркиби, бортда бўлган шахсларни ҳаво кемасидан эвакуация қилиш вақти ҳақида маълумотлар берилади. Ёнғиннинг келиб чиқиш сабаблари ва характери, уни бартараф этиш вақти, ўт ўчириш техникаси миқдори, авариядан қутқариш ишлари ва ўт ўчириш тизимларининг самарадорлиги кўрсатилади.



1.16. Тажриба-синовлар ва тадқиқотлар

       

Тажриба-синов ва тадқиқотлар натижаларининг қисқача тавсифи келтирилади.



1.17. Ҳалокатга алоқаси бўлган ташкилотлар

ва маъмурий фаолият ҳақида маълумот

         

Ҳаво кемасини эксплуатацияси билан боғлиқ ташкилотлар ва уларнинг маъмурий фаолияти тўғрисида тегишли маълумотлар келтирилади.

Масалан, ҳаво кемаси эксплуатанти ва эгаси, ҳаводаги ҳаракатни бошқариш хизмати, аэродромни эксплуатация қилиш хизматлари, метеохизматлар ва шу каби корхоналар, шунингдек, тартибга солувчи органлар ташкилотлар қаторига киради.

Маълумот ташкилотларнинг иқтисодий статуси, тузилмалари, вазифалари, ресурслари, маъмурий фаолияти ва меъёрий ҳужжатлари ҳақидаги маълумотлардан иборат бўлиши мумкин.



1.18. Қўшимча маълумотлар

         

Ҳалокат сабаблари ҳақидаги хулосани асослаш учун зарур бўлган ва ҳисоботнинг олдинги бўлимларида акс эттирилмаган барча фактларга асосланган маълумотлар тақдим этилади. Зарур ҳолларда, текширувнинг бошқа материалларига аниқ ҳаволалар қилинади.



2. ТАҲЛИЛ

         

Ушбу бўлим комиссия Якуний ҳисоботининг асосий бўлими бўлиб, ҳалокат сабаблари ва комиссия тавсиялари бўйича хулосани тўлиқ асослаб бериши лозим.

Бўлим қуйидагиларни ўз ичига олиши керак:

алоҳида вазиятнинг юзага келиши ва ривожланиши давомида содир бўлган ҳодисаларнинг хронологик тавсифи, улар ўртасидаги сабаблар ва оқибатларнинг ўзаро боғлиқлигини очиб берган ҳолда;

текшириш жараёнида мансабдор шахсларнинг ҳаракатлари, авиатехниканинг ишлашида аниқланган оғишлар, лойиҳалаш, ишлаб чиқариш, эксплуатация қилиш нормаларидан оғишлар, парвозларни тайёрлаш ва таъминлашдаги ҳамда бошқарув ҳужжатларидаги камчиликларни ва бошқа жиҳатларни таҳлил қилиш, бунда ушбу оғишларнинг парвоз натижаларига таъсир этиш даражасини аниқлаш ва бартараф этиш бўйича профилактик чора-тадбирларни ишлаб чиқиш заруратини асослаш;

алоҳида вазиятнинг вужудга келиши ва ривожланишига ҳамда парвоз натижаларига таъсир этган оғишлар юзага келиши сабабларини таҳлил қилиш ва асослаш.

Таҳлилда парвоз натижасига ёки авиация ҳалокати оқибатларига ижобий таъсир кўрсатган омиллар ҳам акс эттирилиши керак.

Таҳлилни тушуниш ва асослаш учун зарур бўлган фактларга асосланган барча маълумотлар бевосита матнда баён этилади ёки Якуний ҳисоботга илова сифатида киритилади. Зарур ҳолларда, текширувнинг бошқа материалларига аниқ ҳаволалар берилади.



3. ХУЛОСА

       

Авиация ҳалокати сабабини (сабаблар) баён этиш матни ихтиёрий шаклда акс эттирилади. Баён этиш матни алоҳида вазиятнинг юзага келиши ва ривожланишига олиб келган барча оғишларни ўз ичига олиши керак.

Хулосанинг матнида оғишларни (сабаб/омиллар) баён этиш кетма-кетлиги уларнинг аҳамиятлилик даражасини билдирмайди.



4. ТЕКШИРИШ ДАВОМИДА

АНИҚЛАНГАН КАМЧИЛИКЛАР

        

Экипаж ҳамда парвозларни таъминлаш ва бошқариш хизматлари ходимлари тайёргарлиги ва ҳаракатларида, авиация техникасини лойиҳалаш, ишлаб чиқариш ва техник эксплуатация қилишда йўл қўйилган барча камчилик ва қоидабузилишлар, текширув давомида бошқарув ҳужжатларида аниқланган, парвоз натижасига бевосита таъсир кўрсатмаган, аммо умуман парвозлар хавфсизлигига салбий таъсир кўрсатадиган камчиликлар қайд этилади.



5. ТАВСИЯЛАР

           

Бўлимда текшириш давомида аниқланган камчиликларни бартараф этишга қаратилган тавсиялар (ижрочилар ва муддатлар кўрсатилмаган ҳолда) келтирилади. Бўлим икки қисмдан иборат:

алоҳида вазиятнинг юзага келиши, ривожланиши ва парвоз натижасига таъсир этган камчиликларни бартараф этишга қаратилган тавсиялар;

алоҳида вазиятнинг юзага келиши, ривожланиши ва ушбу парвоз натижасига таъсир этмаган, лекин умуман парвозлар хавфсизлигига салбий таъсир кўрсатадиган камчиликларни бартараф этишга қаратилган тавсиялар.

         

         

                

Комиссия раиси





(Ф.И.О.)


(имзо)

Комиссия аъзолари





(Ф.И.О.)


(имзо)

       

           

Ҳисоботнинг алоҳида бўлимларини расмийлаштиришга ҳожат бўлмаса, бўлимларда фақат уларни тўлдирмаслик сабаби кўрсатилади.

Текширувнинг Якуний ҳисоботига авиация ҳалокатини текшириш материаллари илова қилинади.

Авиация ҳалокати йиғмажилдида материаллар қуйидагича жойлаштирилади:

авиация ҳалокатини текшириш тўғрисида Якуний ҳисобот;

текшириш комиссиясини тайинлаш тўғрисидаги буйруқ;

комиссия йиғилишларининг баённомалари;

кичик комиссиялар ва уларнинг таркибидаги ишчи гуруҳларнинг ҳисоботлари, иловалари билан;

кичик комиссия таркибига кирмайдиган ишчи гуруҳларнинг ҳисоботлари, иловалари билан;

текшириш комиссиясининг тегишли топшириқлари илова қилинган ҳолда махсус тадқиқотларнинг натижалари ва эксперт хулосалари.

       

           




Қоидаларга

13-ИЛОВА



Тадқиқот учун объектларни танлаш

ва қадоқлаш бўйича методик тавсиялар

              

1. Тадқиқот объекти қуйидагилардан иборат бўлади: конструкция детали, узели, элементи, агрегат ёки қурилма, шу жумладан маълумотларга ёки бузилишнинг асосий сабаблари белгиларига эга бўлган, функционал жиҳатдан улар билан боғлиқ бўлган элементлар.

Конструкциянинг ҳар бир детали, элементи, агрегат ёки буюм номи, мансублиги ва аниқланган жойини кўрсатувчи биркага эга бўлиши керак.


2. Тадқиқот учун юборилган объектларни қисмларга ажратиш, ювиш ва консервациялаш мумкин эмас. Уларда контровка ва муҳрлар сақланиб қолган бўлиши керак. Демонтаж вақтида етказилган барча шикастланишлар техник топшириққа илова қилинган маълумотномада кўрсатилган бўлиши лозим.


3. Объектга бириккан ёки у билан функционал жиҳатдан боғлиқ бўлган элементларни тадқиқот учун юбориш имконияти бўлмаган тақдирда, умумий ҳолат тўғрисида тўлиқ тасаввурга эга бўлиш ҳамда бузилиш юзага келиши ва ривожланиши хусусиятларининг таҳлилини амалга ошириш имкониятини яратувчи фотосуратлар, ўлчовлар, схемалар ва таърифлар техник топшириққа илова қилинади.


4. Синишлар, деформация ва бошқа шикастланишлар улар топилган ҳолатда сақланиб қолиши учун барча чораларни кўриш зарур. Шунингдек, объект бўшлиқларида ёки фильтрларда топилган деталларнинг эскириш маҳсулотлари, стружка ёки бегона буюмлар сақлаб қолиниши керак.


5. Техник топшириққа илова қилинадиган маълумотномада бузилишнинг ҳолати ва намоён бўлиши ёки нуқсон аниқлангани, хусусиятлар, ҳаво кемаси ва объект ҳақида маълумотлар, уларни таъмирлаш ва техник хизмат кўрсатиш, такомиллаштириш ва махсус ишлар тўғрисида маълумотлар, бузилиш ёки нуқсоннинг тахминий сабаблари, шу жумладан, саноат ва таъмирлаш заводлари вакилларининг фикрлари кўрсатилади.


6. Тадқиқот учун жўнатишга тайёрланган объектлар ташиш вақтида қўшимча зарар кўрмаслиги, атроф-муҳит таъсирига ва бошқа ўзгаришларга учрамаслиги учун тарага жойланиши керак.

Тарада ва транспорт юкхатида объектлар юборилаётган манзил кўрсатилиши ва катта босма ҳарфларда "ТАДҚИҚОТ УЧУН" деб ёзилган бўлиши лозим.

         

        




Қоидаларга

14-ИЛОВА







ТАСДИҚЛАЙМАН

       




(лавозими)








(Ф.И.О.)








(сана)

         

        


(русуми, давлат белгиси ва мансублиги)

         

ҳаво кемаси билан


да


(ҳодиса санаси ва жойи)


         

         

содир бўлган авиация инциденти

(жиддий инциденти) текшируви

натижалари бўйича

ҲИСОБОТ

        

         

Қуйидаги таркибдаги комиссия:

            

Раис:



(лавозими, Ф.И.О.)

             

Комиссия аъзолари



(лавозими, Ф.И.О.)

        


даги


сон


буюруғи

(сана)




(комиссия тайинлаган шахснинг лавозими)


            

билан тайинланган ва


ҳаво кемаси билан


(мансублиги, русуми, давлат белгиси)


           


да содир бўлган инцидент текширувини ўтказди.

(сана, жойи)


           

            

1. ҲОДИСА ҲОЛАТИ

       

Ихтиёрий шаклда қуйидаги маълумотлар баён этилади:

ҳодиса санаси, ҳаво кемаси ва экипажнинг мансублиги, бажарилаётган топшириқ, рейс рақами, парвоз йўналиши, бортдаги йўловчилар сони;

охирги учиб чиқиш пункти, учиб чиқиш вақти, қўниш мўлжалланган пункт;

парвознинг ҳодиса содир бўлган вақтдаги босқичи, ҳодиса вақти (маҳаллий ёки UTC), сутка вақти (кун, тун), метеошароитлар (оддий, мураккаб);

ҳодисанинг географик жиҳатдан осон аниқланадиган пунктга нисбатан жойи, унинг денгиз сатҳидан баландлиги, ҳудуднинг қисқача тавсифи, тупроқнинг хусусияти;

аниқ нима содир бўлгани;

одамлар ва ҳаво кемаси учун содир бўлган ҳодиса оқибатлари (йўловчилар, алоҳида катталар ва болалар, шу жумладан экипаж аъзолари қаторидан тан жароҳати олганлар сони), шунингдек, жароҳатланиш даражаси, ҳалокатга учраган ҳаво кемасидан эвакуация қилиш пайтида олинган жароҳатлар ва бошқа шахслар, ҳаво кемасининг шикастланиш даражаси.

Бошқа зарур маълумотлар ҳодиса ҳолатларига қараб келтирилади.



2. ФАКТЛАРГА АСОСЛАНГАН МАЪЛУМОТЛАР

        

        

2.1. Экипаж ҳақида маълумот

      

Ҳаво кемаси командири (ва экипаж аъзолари, улар инцидентга алоқаси бўлса) ҳақида қуйидаги маълумотлар келтирилади: лавозими, жинси, ёши, малака класси, маълумоти (ўқув муассасасининг номи ва тамомлаган йили), метеоминимум (ҳаво кемаси командири учун);

умумий парвозлари вақти, ушбу русумда ва лавозимда парвозлари вақти, ушбу турдаги авиация ишлари бўйича учган вақти;

ўтган вақт давомида авиация ҳалокатлари ёки шунга ўхшаш инцидентлар бўлганми.

Экипажнинг касбий тайёргарлигига қисқача тавсиф берилади.



2.2. Ердаги хизматлар ходимлари тўғрисида

маълумотлар (ҳодиса ушбу хизматларнинг

нотўғри ҳаракатлари билан боғлиқ бўлса)

        

Қуйидаги маълумотлар келтирилади: лавозими, жинси, ёши, маълумоти (ўқув муассасаси номи ва битирган йили), ушбу лавозимдаги иш стажи, махсус тайёргарлиги, малакаси.

Ҳаводаги ҳаракатни бошқариш хизмати ходимлари ҳақида, бундан ташқари, ўтган вақт давомида ҳаводаги ҳаракатни бошқаришда хатоликларнинг мавжудлиги, тиббий кўрикдан ва навбатчиликка киришишдан олдинги инструктаждан ўтиш, назарий билим ва амалий кўникмаларининг охирги текширувлари кўрсатилади.

Ердаги хизматлар ходимларининг касбий тайёргарлик даражаси баҳоланади. Ходимлар томонидан йўл қўйилган хатоликлар кўрсатилади.



2.3. Ҳаво кемаси ҳақида маълумот

       

Қуйидагилар кўрсатилади:

русуми, давлат рўйхатидан ўтказилганлиги ва танитиш белгиси;

заводда берилган рақами, ишлаб чиқарган завод ва ишлаб чиқарилган санаси;

ресурс: кафолатли, белгиланган, биринчи таъмиргача, таъмирлараро;

эксплуатация қилиш бошлангандан учиш вақти, қўнишлар сони;

таъмирлар сони, таъмирловчи завод ва охирги таъмирлаш санаси, охирги таъмирдан кейинги учиш вақти ва қўнишлар сони;

охирги даврий ва оператив техник хизмат кўрсатишнинг тури ва санаси;

ҳаво кемасининг массаси ва центровкаси ҳақида маълумот, улар мақбул чегаралар доирасида бўлганми;

авиатехника охирги парвозга тайёрланиши ва унинг ишлаши юзасидан экипаж эътирозларининг мавжудлиги (ёки йўқлиги).

Ҳодиса двигателларнинг носозлиги билан боғлиқ бўлса, бу двигателлар бўйича қуйидагилар кўрсатилади:

русуми, заводда берилган рақами, ишлаб чиқарган завод ва ишлаб чиқарилган санаси;

ресурс: кафолатли, белгиланган, биринчи таъмиргача, таъмирлараро;

эксплуатация бошланган вақтдан учиш соатлари, охирги таъмирдан кейин учиш соатлари, таъмирлар сони, таъмирловчи завод ва охирги таъмирлаш санаси.

Ҳаво кемаси техник эксплуатацияси белгиланган талабларга мувофиқлигининг қисқача баҳоси, техник характеристикалар ҳақида маълумот берилади.

Ҳодиса агрегат ишдан чиқиши билан боғлиқ бўлса, бу агрегат бўйича маълумотлар кўрсатилади



2.4. Метеорология маълумоти

    

Ҳодиса жойидаги ҳақиқий ва прогноз қилинган об-ҳаво тақдим этилади, шунингдек, ҳаво кемасига берилган об-ҳаво маълумотлари ҳам келтирилади. Ҳодиса салбий об-ҳаво шароитлари туфайли содир бўлганда ёки улар ҳодисага сабаб бўлган тақдирда, барча зарур маълумотлар "Авиация ҳалокатлари ва инцидентларини текширишда метеомаълумотларни йиғиш ва таҳлил қилиш бўйича йўриқнома" талабларига мувофиқ тақдим этилади.

Парвоз об-ҳаво таъминотига қисқача баҳо берилади.



2.5. Алоқа воситалари, навигация, қўниш ва ҳаводаги

ҳаракатни бошқариш воситалари тўғрисида маълумотлар

(ҳодиса улар билан боғлиқ бўлса)

        

Жиҳозлаш табелига мувофиқ ускуналарнинг мавжудлиги, созлиги, улардан фойдаланиш кўрсатилади. Навигация, қўниш ва ҳаводаги ҳаракатни бошқариш воситалари ишдан чиқиши ёки улардан нотўғри фойдаланиш ҳолатлари қайд этилади. Парвознинг радиосветотехник таъминотига қисқача баҳо берилади.



2.6. Аэродром ҳақида маълумот

          

Учиш-қўниш йўлаги ва унинг элементлари ҳолати, қопламасининг тури, қиялиги, узунлиги ва кенглиги (агар авиация инциденти ундан ташқарига чиқиб кетиш билан боғлиқ бўлса), аэродром ҳудудида тўсиқларнинг жойлашиши, ёритишсигнал ускуналарининг тури, ҳолати ва бошқалар (ҳодиса аэродром ҳудудида муддатидан олдин пасайиш ёки аэродром ҳудудида тўсиқ билан тўқнашиш, ёҳуд тўқнашиш таҳдиди билан боғлиқ бўлса).



2.7. Авариядан қутқариш

ва ўт ўчириш командаларининг ҳаракатлари

(ҳодиса ҳаво кемасининг мажбурий қўниши,

ёнғин чиқиши билан боғлиқ бўлса)

            

Ҳодиса жойини топиш вақти, авариядан қутқариш гуруҳининг келиши ҳақида маълумотлар берилади. Ёнғиннинг келиб чиқиш сабаблари ва характери, уни бартараф этиш вақти, жалб қилинган ёнғин ўчириш техникасининг сони, авариядан қутқариш ишларининг самарадорлиги кўрсатилади. Термик куйишга учраган шахслар (экипаж аъзолари, йўловчилар, авиариядан қутқариш ишларида иштирок этган шахслар) сони кўрсатилади.



2.8. Жароҳатланган йўловчилар

ва экипаж аъзолари ҳақида маълумотлар

        

Ҳодисадан жабрланганлар соғлиғига етказилган зарарнинг оғирлиги кўрсатилган ҳолда уларнинг ҳар бири учун ташхислар келтирилади.



2.9. Комиссия томонидан амалга

оширилган ишлар

         

Авиатехникани текшириш, синовдан ўтказиш, кўздан кечириш ва ёқилғи-мойлаш материалларини таҳлил қилиш натижалари кўрсатилади. Борт ёзув ускуналаридан маълумотлари бўйича парвоз маълумотларининг таҳлили берилади.

Ҳодиса сабаблари тўғрисидаги хулосани асослаш учун зарур бўлган ва ҳисоботнинг олдинги бўлимларида акс эттирилмаган, фактларга асосланган барча маълумотлар келтирилади. Зарур ҳолларда, текширувнинг бошқа материалларига аниқ ҳаволалар берилади.



3. ТАҲЛИЛ

       

Ушбу бўлим комиссия ҳисоботининг асосий бўлими бўлиб, ҳалокат сабаблари ва комиссия тавсиялари бўйича хулосани тўлиқ асослаб бериши лозим.

Бўлим қуйидагиларни ўз ичига олиши керак:

алоҳида вазиятнинг юзага келиши ва ривожланиши давомида содир бўлган ҳодисаларнинг хронологик тавсифи, улар ўртасидаги сабаблар ва оқибатларнинг ўзаро боғлиқлигини очиб берган ҳолда;

текшириш жараёнида мансабдор шахсларнинг ҳаракатлари, авиатехниканинг ишлашида аниқланган оғишлар, лойиҳалаш, ишлаб чиқариш, эксплуатация қилиш нормаларидан оғишлар, парвозларни тайёрлаш ва таъминлашдаги ҳамда бошқарув ҳужжатларидаги камчиликларни ва бошқа жиҳатларни таҳлил қилиш, бунда ушбу оғишларнинг парвоз натижаларига таъсир этиш даражасини аниқлаш ва бартараф этиш бўйича профилактик чора-тадбирларни ишлаб чиқиш заруратини асослаш;

алоҳида вазиятнинг вужудга келиши ва ривожланишига ҳамда парвоз натижаларига таъсир этган оғишлар юзага келиши сабабларини таҳлил қилиш ва асослаш.

Таҳлилда парвоз натижасига ёки авиация ҳодисаси оқибатларига ижобий таъсир кўрсатган омиллар ҳам акс эттирилиши керак.

Таҳлилни тушуниш ва асослаш учун зарур бўлган фактларга асосланган барча маълумотлар бўлим матнида баён этилади. Зарур ҳолларда, текширувнинг бошқа материалларига аниқ ҳаволалар берилади.



4. ХУЛОСА

      

Авиация ҳодисаси сабабини (сабаблар) баён этиш матни ихтиёрий шаклда акс эттирилади. Баён этиш матни алоҳида вазиятнинг юзага келиши ва ривожланишига олиб келган барча оғишларни ўз ичига олиши керак.

Хулосанинг матнида оғишларни (сабаб/омиллар) баён этиш кетма-кетлиги уларнинг аҳамиятлилик даражасини билдирмайди.



5. ТЕКШИРИШ ДАВОМИДА

АНИҚЛАНГАН КАМЧИЛИКЛАР

         

Экипаж ҳамда парвозларни таъминлаш ва бошқариш хизматлари ходимлари тайёргарлиги ва ҳаракатларида, авиация техникасини лойиҳалаш, ишлаб чиқариш ва техник эксплуатация қилишда йўл қўйилган барча камчилик ва қоидабузилишлар, текширув давомида бошқарув ҳужжатларида аниқланган, парвоз натижасига бевосита таъсир кўрсатмаган, аммо умуман парвозлар хавфсизлигига салбий таъсир кўрсатадиган камчиликлар қайд этилади.



6. ТАВСИЯЛАР

         

Бўлимда текшириш давомида аниқланган камчиликларни бартараф этишга қаратилган тавсиялар (ижрочилар ва муддатлар кўрсатилмаган ҳолда) келтирилади. Бўлим икки қисмдан иборат:

алоҳида вазиятнинг юзага келиши, ривожланиши ва парвоз натижасига таъсир этган камчиликларни бартараф этишга қаратилган тавсиялар;

алоҳида вазиятнинг юзага келиши, ривожланиши ва ушбу парвоз натижасига таъсир этмаган, лекин умуман парвозлар хавфсизлигига салбий таъсир кўрсатадиган камчиликларни бартараф этишга қаратилган тавсиялар.

         

       

Комиссия раиси





(Ф.И.О.)


(имзо)

Комиссия аъзолари





(Ф.И.О.)


(имзо)

       

       

Ҳисоботнинг алоҳида бўлимларини расмийлаштиришга ҳожат бўлмаса, бўлимларда фақат уларни тўлдирмаслик сабаби кўрсатилади.

Текширув Ҳисоботига ҳодисани текшириш материаллари илова қилинади.

Ҳодиса йиғма жилдида материаллар қуйидагича жойлаштирилади:

текширув Ҳисоботи;

текшириш комиссиясини тайинлаш тўғрисидаги буйруқ;

комиссия йиғилишларининг баённомалари;

кичик комиссиялар ҳисоботлари, иловалари билан;

кичик комиссиялар таркибига кирмайдиган ишчи гуруҳларнинг ҳисоботлари, иловалари билан;

текшириш комиссиясининг тегишли топшириқлари илова қилинган ҳолда махсус тадқиқотларнинг натижалари ва эксперт хулосалари.

          

           

Қонун ҳужжатлари маълумотлари миллий базаси (www.lex.uz),

2022 йил 22 ноябрь



































































Время: 0.1973
по регистрации МЮ строгое соответствие
  • Все
  • действующие
  • утратившие силу
  • Русский
  • Ўзбекча
  • Оба языка
  • любая дата
  • точная дата
  • период
  • -

Свернуть поиск