ВСЕ ЗАКОНОДАТЕЛЬСТВО УЗБЕКИСТАНА

ЎзР Конунчилиги / Иқтисодиётнинг айрим соҳалари / Саноат / Авиасозлик /

Ўзбекистон Республикаси Президентининг 23.11.2022 й. ПҚ-429-сон "Космик тармоқни янада ривожлантириш бўйича қўшимча чора-тадбирлар тўғрисида"ги Қарори

Функция недоступна

Данная функция доступно только для клиентов (пользователей)

Полный текст документа доступен в платной версии. По вопросам звоните на короткий номер 1172

ЎЗБЕКИСТОН РЕСПУБЛИКАСИ

ПРЕЗИДЕНТИНИНГ

ҚАРОРИ

23.11.2022 й.

N ПҚ-429



КОСМИК ТАРМОҚНИ ЯНАДА

РИВОЖЛАНТИРИШ БЎЙИЧА ҚЎШИМЧА

ЧОРА-ТАДБИРЛАР ТЎҒРИСИДА


Космик мониторинг ишларини амалга ошириш ва давлат бошқаруви органларини космик суратлар билан таъминлаш, шунингдек, космик технологияларни қўллаш орқали ижтимоий-иқтисодий, илм-фан, мудофаа ва хавфсизлик соҳаларида космик фаолият натижаларидан самарали фойдаланишни йўлга қўйиш мақсадида:


1. Белгилаб қўйилсинки, Космик тадқиқотлар ва технологиялар агентлиги (кейинги ўринда - "Ўзбеккосмос" агентлиги) Ўзбекистоннинг космик фаолиятини тартибга солиш, космик тадқиқотлар ва технологиялар соҳасида ягона давлат сиёсати ва стратегик йўналишларни белгилаш ҳамда космик мониторинг, шу жумладан давлат космик мониторингини амалга ошириш бўйича махсус ваколатли давлат бошқаруви органи ҳисобланади.


2. Давлат космик мониторингини амалга ошириш доирасида "Ўзбеккосмос" агентлигига қуйидаги қўшимча вазифалар юклатилсин:

космик суратларни қайта ишлаш ва таҳлил қилиш орқали иқтисодиёт соҳаларида қонунбузарлик ҳолатларини аниқлаш;

давлат космик мониторингини амалга ошириш бўйича дастурларни ишлаб чиқиш ва амалга ошириш;

тегишли вазирлик ва идоралар томонидан амалга ошириладиган мониторинг жараёнларида космик технологияларни қўллаш бўйича таклифларни тайёрлаш;

соҳаларда вазирлик ва идоралар томонидан космик технологияларни қўллаш даражасини мониторинг қилиш ва уларнинг жорий этилишини жадаллаштириш.


3. Қуйидагилар:

2022-2024 йилларда Ўзбекистон Республикасининг космик тармоғини ривожлантириш бўйича "йўл харитаси" (кейинги ўринларда - "Йўл харитаси") 1-иловага мувофиқ;

2023-2024 йилларга мўлжалланган давлат космик мониторингини амалга ошириш дастури 2-иловага мувофиқ тасдиқлансин.

"Ўзбеккосмос" агентлиги 2024 йил 1 декабрга қадар амалга ошириладиган чора-тадбирлар, мазкур қарорда белгиланган вазифалар бўйича эришилган натижалар ва мақсадли кўрсаткичлар, шунингдек, тегишли давр учун космик технологиялар тараққиётининг асосий йўналишларидан келиб чиқиб 2025-2026 йилларга мўлжалланган "йўл харитаси"ни Вазирлар Маҳкамасига киритсин.

Молия вазирлиги 2-иловадаги чора-тадбирларни 2023-2024 йилларда амалга ошириш учун зарур бўладиган маблағлар Давлат бюджетидан "Ўзбеккосмос" агентлигига ажратилишини таъминласин.


4. Белгилансинки, Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2022 йил 22 августдаги "2022-2023 йилларда ахборот-коммуникация технологиялари соҳасини янги босқичга олиб чиқиш чора-тадбирлари тўғрисида"ги ПҚ-357-сон қарори доирасида:

вазирлик, идора ва ташкилотлар "Ўзбеккосмос" агентлигининг сўровномасига асосан зарур маълумотларни ўз вақтида ва сифатли тақдим этади;

тегишли соҳаларда масъул бўлган вазирлик, идора ва ташкилотларнинг раҳбарлари тасдиқланган йўналишлар доирасида амалга оширилаётган барча тадбирларнинг сифатли бажарилиши юзасидан шахсан масъул ҳисобланади.


5. "Ўзбеккосмос" агентлиги манфаатдор вазирликлар ва идоралар билан биргаликда уч ой муддатда давлат космик мониторингини амалга ошириш тартибини белгиловчи Ҳукумат қарори лойиҳасини Вазирлар Маҳкамасига киритсин, бунда:

Давлат солиқ қўмитаси ҳузуридаги Кадастр агентлиги томонидан давлат космик мониторинги ўтказиладиган соҳаларга оид давлат кадастрлари маълумотлари (вектор ва атрибутив параметрларига ўзгартиришларсиз) асл ҳолида ўрнатилган тартибда "Ўзбеккосмос" агентлигига мунтазам равишда тақдим этиб борилишини;

давлат космик мониторинг тизими орқали ер ости бойликларини қазиб олиш, сув ресурсларини муҳофаза этиш, ўрмон фонди ерларидан фойдаланиш, маиший чиқиндиларни йиғиш ва реализация қилиш йўналишларида (давлат ер ва кадастр назорати соҳасидаги ҳуқуқбузарликлар бундан мустасно) аниқланган ҳуқуқбузарликлар учун ундириладиган маъмурий жарималарнинг 10 фоизини Космик тадқиқотлар ва технологиялар агентлигининг Космик тармоқни ривожлантириш жамғармасига йўналтиришни назарда тутсин.


6. Шундай тартиб ўрнатилсинки, унга кўра:

манфаатдор вазирлик ва идоралар ҳар йили 20 июлга қадар келгуси йил учун космик хизматларга бўлган йиллик эҳтиёж ҳажми, даврийлиги ва уларни етказиб бериш муддатлари тўғрисидаги маълумотларни "Ўзбеккосмос" агентлигига тақдим этади;

вазирлик ва идораларнинг талабига кўра "Ўзбеккосмос" агентлиги томонидан амалга ошириладиган келгуси йил учун космик хизматлар ҳажми ва турлари ҳар йили 1 октябрга қадар Вазирлар Маҳкамаси томонидан тасдиқланади;

космик хизматлар харажатларининг бир қисми "Ўзбеккосмос" агентлиги харажатлар сметасида ажратилган бюджет маблағлари, қолган қисми Молия вазирлиги маблағлари таркибида назарда тутилади ҳамда ушбу маблағ кейинчалик Вазирлар Маҳкамасининг топшириқлари асосида қайта тақсимланади;

"Ўзбеккосмос" агентлигига унга юклатилган қўшимча вазифаларни инобатга олган ҳолда унинг моддий-техник базасини янада мустаҳкамлаш ва ходимларининг меҳнатини қўшимча моддий рағбатлантириш учун Рақамли технологияларни ривожлантириш жамғармасидан қўшимча маблағлар ажратилиши мумкин.

7. "Ўзбеккосмос" агентлигига:

космик технологияларни жорий этиш тизимини молиялаштириш учун харажатлар бўйича таклифларни шакллантириш ҳамда заруратга кўра хорижий қарз, грантлар ва бошқа маблағларни жалб этиш;

Космик тармоқни ривожлантириш жамғармасининг вақтинча бўш турган маблағларини тижорат банклари депозитларига жойлаштириш ҳамда уларни тақсимлаш ҳуқуқи берилсин.


8. Ахборот технологиялари ва коммуникацияларини ривожлантириш вазирлиги Кадастр агентлиги ва "Ўзбеккосмос" агентлиги билан биргаликда 2023 йил 1 февралга қадар давлат космик мониторинги ўтказиладиган соҳаларга оид давлат кадастрлари маълумотларини "Электрон ҳукумат"нинг идоралараро маълумотлар узатиш тармоғи орқали тақдим этиш бўйича ўзаро интеграция қилишни таъминласин.


9. "Ўзбеккосмос" агентлиги космик тадқиқотлар ва технологиялар соҳасида халқаро ҳамкорликни кенгайтириш ва тижорий космик фаолиятни ривожлантириш мақсадида:

Глобал сунъий йўлдошли навигация (GNSS) тизимлари операторлари билан ҳамкорлик алоқаларини ўрнатиш;

Халқаро астронавтика федерациясига (IAF) аъзо бўлиш;

халқаро молия институтлари, донор ташкилотлар, компаниялар ва банклар билан космик соҳага хорижий сармоя ва илғор технологияларни жалб этиш бўйича ҳамкорликни ривожлантириш;

фавқулодда вазиятлар юзага келганда сунъий йўлдош аппаратлари орқали ерни масофадан зондлаш маълумотларини тезкор қабул қилиш мақсадида хорижий сунъий йўлдош операторлари билан келишув, меморандум, битим ва шартномалар тузиш чораларини кўрсин.


10. Инновацион ривожланиш агентлиги Фанлар академияси билан биргаликда 2023 йил якунига қадар қишлоқ ва сув хўжалиги, экология, телекоммуникация, геология-қидирув, картография, гидрометеорология, сейсмология ва шаҳарсозлик соҳаларининг самарадорлигини оширишда ерни масофадан туриб зондлаш, йўлдош алоқа, навигация тизимларини қўллаш масалаларининг илмий ва инновацион ечимига қаратилган амалий ва инновацион илмий-тадқиқот ишларига давлат буюртмасини шакллантирсин.

Бунда, илмий тадқиқот натижаларини ишлаб чиқариш фаолиятига самарали жорий этиш мақсадида танлов эълон қилиш учун тақдим этиладиган лойиҳа мавзулари ва улардан кутилаётган натижалар "Ўзбеккосмос" агентлиги билан келишилади.


11. Ахборот ва оммавий коммуникациялар агентлиги, Ўзбекистон Миллий ахборот агентлиги ва Ўзбекистон Миллий телерадиокомпанияси оммавий ахборот воситаларида мазкур қарордан кўзланган мақсад ва вазифалар, шунингдек, Дастур ва "Йўл харитаси"ни амалга ошириш жараёнини ёритиш бўйича мақола ва мавзули теледастурларни ташкил этсин.


12. "Ўзбеккосмос" агентлиги манфаатдор вазирлик ва идоралар билан биргаликда икки ой муддатда қонунчилик ҳужжатларига ушбу қарордан келиб чиқадиган ўзгартириш ва қўшимчалар тўғрисида Вазирлар Маҳкамасига таклифлар киритсин.


13. Мазкур қарор ижросини самарали ташкил қилишга масъул ва шахсий жавобгар этиб "Ўзбеккосмос" агентлиги бош директори вазифасини бажарувчиси Ш.М. Кадиров белгилансин.

Қарор ижросини муҳокама қилиб бориш, масъул ташкилотлар фаолиятини мувофиқлаштириш ва назорат қилиш Ўзбекистон Республикасининг Бош вазири А.Н. Арипов зиммасига юклансин.

Амалга оширилаётган чора-тадбирлар натижадорлиги юзасидан 2023 йил 1 июлга қадар Ўзбекистон Республикаси Президенти Администрациясига ахборот берилсин.



Ўзбекистон Республикаси Президенти                                                      Ш. Мирзиёев

         

         




Ўзбекистон Республикаси

Президентининг

2022 йил 23 ноябрдаги

ПҚ-429-сон қарорига

1-ИЛОВА



2022-2024 йилларда

Ўзбекистон Республикасининг космик

тармоғини янада ривожлантириш бўйича

"ЙЎЛ ХАРИТАСИ"

         

         

N

   

Тадбирлар номи

    

Амалга ошириш

механизми

       

Муддати

         

Молиялаштириш

манбалари

        

Масъул

ижрочилар

        

          

I. КОСМИК ТАДҚИҚОТЛАР ВА ТЕХНОЛОГИЯЛАР

СОҲАСИДА   НОРМАТИВ-ҲУҚУҚИЙ   БАЗАНИ

ШАКЛЛАНТИРИШ ВА ТАКОМИЛЛАШТИРИШ

           

1.

Космик мониторинг, шу жумладан давлат космик мониторингини юритиш ва унинг натижаларини тақдим этиш тартибини белгиловчи низомни ишлаб чиқиш.


1. Космик мониторинг, шу жумладан давлат космик мониторингини амалга ошириш бўйича хорижий давлатлар тажрибасини ўрганиш.


2022 йил

декабрь


-

"Ўзбеккосмос" агентлиги (Ш.Кадиров), Ахборот технологиялари вазирлиги (Ш.Шерматов)


2. Ҳужжат лойиҳасини ишлаб чиқиш.


2023 йил

январь


3. Ҳужжат лойиҳасини манфаатдор вазирлик ва идоралар билан келишиш.


2023 йил

февраль


4. Ҳужжат лойиҳасини белгиланган тартибда Вазирлар Маҳкамасига киритиш.


2023 йил

апрель


2.

Ўзбекистон Республикасининг космик соҳа фаолиятини тартибга солувчи Ерни масофадан зондлаш тартибини ишлаб чиқиш.


1. Ерни масофадан зондлаш бўйича хорижий давлатлар тажрибасини ўрганиш.


2022 йил

декабрь


-

"Ўзбеккосмос" агентлиги (Ш.Кадиров), Кадастр агентлиги (Ф.Пулатов), Ахборот технологиялари вазирлиги (Ш.Шерматов), Мудофаа вазирлиги (Б.Курбанов)


2. Ҳужжат лойиҳасини ишлаб чиқиш.


2023 йил

январь


3. Ҳужжат лойиҳасини манфаатдор вазирлик ва идоралар билан келишиш.


2023 йил

февраль


4. Ҳужжат лойиҳасини ўрнатилган тартибда Вазирлар Маҳкамасига киритиш.


2023 йил

апрель


3.

"Космик фаолият тўғрисида"ги Ўзбекистон Республикасининг Қонуни лойиҳасини ишлаб чиқиш.


1. Манфаатдор вазирлик ва идоралар мутахассислари, шу жумладан хорижий экспертлардан иборат бўлган таркибда ишчи гуруҳ тузиш.


2023 йил

январь


-

"Ўзбеккосмос" агентлиги (Ш.Кадиров), Адлия вазирлиги (А.Ташкулов), Кадастр агентлиги (Ф.Пулатов), Мудофаа вазирлиги (Б.Курбанов), Фавқулодда вазиятлар вазирлиги (А.Кулдашев)


2. Давлат бошқаруви органлари ваколатлари такрорланишининг олдини олиш мақсадида қонунчилик ҳужжатларини, шу жумладан хорижий давлатлар тажрибасини таҳлил қилиш.


2023 йил

март


3. Қонун лойиҳасини ишлаб чиқиш ҳамда тегишли вазирлик ва идоралар билан келишиш.


2023 йил

август


4. Қонун лойиҳасини белгиланган тартибда Вазирлар Маҳкамасига киритиш.


2023 йил

октябрь


4.

Ўзбекистон Республикаси ҳудудида фойдаланилаётган, сотиш ёки шахсий фойдаланиш учун олиб кириладиган ва ишлаб чиқариладиган сунъий йўлдош орқали ишловчи мобил қурилмалар ва терминалларни рўйхатга олиш тартиби тўғрисидаги низом лойиҳасини ишлаб чиқиш.


1. Халқаро тажрибани ўрганиш.


2023 йил

июль


-

"Ўзбеккосмос" агентлиги (Ш.Кадиров), Ахборот технологиялари вазирлиги (Ш.Шерматов), Давлат божхона қўмитаси (А.Мавлонов)


2. Ҳужжат лойиҳасини ишлаб чиқиш ҳамда тегишли вазирлик ва идоралар билан келишиш.


2023 йил

декабрь


3. Ҳужжат лойиҳасини белгиланган тартибда Вазирлар Маҳкамасига киритиш.


2024 йил

январь


          

II. ЕР УСТИ КОСМИК ИНФРАТУЗИЛМАНИ

ЯРАТИШ ВА РИВОЖЛАНТИРИШ

          

5.

Вазирлик ва идораларга юклатилган вазифалар ижроси самарадорлигини оширишга кўмаклашиш мақсадида уларнинг космик суратлар ва космик суратларни қайта ишлаш натижаларига бўлган эҳтиёжини шакллантириш ва ушбу эҳтиёжларга мувофиқ космик маълумотлар билан таъминлаш.


1. Манфаатдор вазирлик ва идораларга улардаги космик суратлар ва космик суратларни қайта ишлаш натижаларига бўлган эҳтиёжни шакллантириш бўйича сўровнома юбориш.


Ҳар йили

май ойига

қадар


"Ўзбеккосмос" агентлигига Давлат бюджетидан ажратиладиган маблағлар


"Ўзбеккосмос" агентлиги (Ш.Кадиров), Молия вазирлиги (Т.Ишметов), манфаатдор вазирлик ва идоралар


2. Космик суратлар ва космик суратларни қайта ишлаш натижаларига бўлган эҳтиёжни "Ўзбеккосмос" агентлигига тақдим этиш.


Ҳар йили

июль ойига

қадар


3. Вазирлик ва идораларни улардаги эҳтиёжларга асосан космик суратлар ва уларни қайта ишлаш натижалари билан таъминлаш.


Келишилган

муддатларда


6.

Космик аппаратларни лойиҳалаш ва уларнинг айрим қисмларини ишлаб чиқариш комплексини ташкил этиш.


1. Илғор хорижий тажрибани ўрганиш.


2023 йил

март


"Ўзбеккосмос" агентлигига Давлат бюджетидан ажратиладиган маблағлар, халқаро молия институтлари кредитлари


"Ўзбеккосмос" агентлиги (Ш.Кадиров), Ахборот технологиялари вазирлиги (Ш.Шерматов)


2. Космик аппаратларни лойиҳалаш ва ишлаб чиқариш комплексини ташкил этиш масаласи юзасидан таҳлилий маълумотнома тайёрлаш.


2023 йил

июль


3. Космик аппаратларни лойиҳалаш ва ишлаб чиқариш комплексини молиялаштириш манбаларини аниқ кўрсатган ҳолда ташкил этиш бўйича Вазирлар Маҳкамасига таклиф киритиш.


2023 йил

декабрь


7.

Ўзбекистон Республикаси космик тармоғини ривожлантириш ҳамда илмий-тадқиқот ва илмий-амалий фаолиятни амалга ошириш учун "Ўзбеккосмос" агентлиги тизимида Амалий космик тадқиқотлар ва технологиялар илмий-ишлаб чиқариш миллий марказини ташкил этиш.


1. Хорижий давлатлар тажрибасини ўрганиш.


2024 йил

январь


"Ўзбеккосмос" агентлигига Давлат бюджетидан ажратиладиган маблағлар, халқаро молия институтлари кредитлари


"Ўзбеккосмос" агентлиги (Ш.Кадиров), Ахборот технологиялари вазирлиги (Ш.Шерматов), Инновацион ривожланиш вазирлиги (И.Абдурахмонов), Олий ва ўрта махсус таълим вазирлиги (А.Тошкулов), Фанлар академияси (Б.Юлдашев)


2. Амалий космик тадқиқотлар ва технологиялар илмий-ишлаб чиқариш миллий марказини ташкил этиш бўйича таҳлилий маълумотлар тайёрлаш.


2024 йил

июнь


3. Амалий космик тадқиқотлар ва технологиялар илмий-ишлаб чиқариш миллий марказини ташкил этиш бўйича Вазирлар Маҳкамасига таклиф киритиш.


2024 йил

июль


        

III. КОСМИК ТАДҚИҚОТЛАР ВА ТЕХНОЛОГИЯЛАР

СОҲАСИДА ХАЛҚАРО ҲАМКОРЛИКНИ КЕНГАЙТИРИШ

ВА ТИЖОРИЙ КОСМИК ФАОЛИЯТНИ РИВОЖЛАНТИРИШ

          

8.

"Ўзбеккосмос" агентлиги ходимларининг малакасини ошириш мақсадида уларни космик соҳага оид халқаро конференция ва кўргазмаларга юбориш.


1. Жаҳон космик саноатининг долзарб тенденцияларини доимий равишда ўрганиш, дунёда ўтказилаётган конференция ва тадбирлар рўйхатини шакллантириш.


Ҳар йили

декабрь

ойида


-

"Ўзбеккосмос" агентлиги (Ш.Кадиров), Ташқи ишлар вазирлиги (В.Норов)


2. "Ўзбеккосмос" агентлиги ходимларининг малакасини ошириш мақсадида уларни халқаро конференция ва тадбирларга юбориш масаласини ўрнатилган тартибда ишлаб чиқиш.


Ҳар йили

январь

ойида


3. Ходимларни космик соҳадаги хорижий экспертлар иштирокидаги семинарлар, маслаҳат учрашувларига юбориш юзасидан ташкилий масалаларни ўрнатилган тартибда келишиш ва ташкиллаштириш.


Алоҳида

график

асосида


9.

Ўзбекистон Республикасида космик соҳадаги хорижий экспертлар, компаниялар, агентликлар ҳамда тегишли давлат орган ва ташкилотлари, хўжалик бирлашмалари иштирокида космик технологияларнинг ижтимоий-иқтисодий соҳаларга таъсирига бағишланган халқаро конференция ташкиллаштириш.


1. Конференцияни ўтказиш масаласини ишлаб чиқиш.


2023 йил

январь


"Ўзбеккосмос" агентлигига Давлат бюджетидан ажратиладиган маблағлар, хорижий ташкилотларнинг беғараз кўмак маблағлари


"Ўзбеккосмос" агентлиги (Ш.Кадиров), Ташқи ишлар вазирлиги (В.Норов)


2. Конференцияни ўтказиш юзасидан пухта ишланган ташкилий масалалар бўйича таклиф тайёрлаш ва келишиш учун Вазирлар Маҳкамасига киритиш.


2023 йил

май


10.

Фавқулодда вазиятлар юзага келганда, сунъий йўлдош аппаратлари орқали ерни масофадан зондлаш маълумотларини тезкор қабул қилиш мақсадида ерни масофадан зондлаш сунъий йўлдош хорижий операторлари билан келишув, меморандум, битим ва шартномалар тузиш.


1. Масофадан зондлаш ёрдамида фавқулодда вазиятларнинг олдини олиш бўйича муваффақиятли хорижий тажрибани ўрганиш.


2023 йил

январь


-

"Ўзбеккосмос" агентлиги (Ш.Кадиров), Ташқи ишлар вазирлиги (В.Норов), Фавқулодда вазиятлар вазирлиги (А.Кулдашев)


2. Ерни масофадан зондлаш сунъий йўлдош операторлари билан алоқа ўрнатиш.


2023 йил

июнь


3. Ерни масофадан зондлаш сунъий йўлдош операторлари билан келишув, меморандум, битим, шартномалар тузиш.


2023 йил

декабрь


11.

Халқаро молия институтлари, донор ташкилотлар, компаниялар ва банклар билан космик соҳага хорижий сармоя ва илғор технологияларни жалб этиш бўйича ҳамкорликни ривожлантириш.


1. Халқаро молия институтлари, донор ташкилотлар, компаниялар ва банклар, чет эл ҳукумат ва ноҳукумат ташкилотлар, бошқа ташкилотлар билан ҳамкорликни йўлга қўйиш.


2023 йил

декабрь


-

"Ўзбеккосмос" агентлиги (Ш.Кадиров), Ташқи ишлар вазирлиги (В.Норов)


2. Доимий равишда музокаралар ўтказиш ва ишчи алоқаларни ривожлантириш.


Доимий


12.

БМТ Бош Ассамблеясининг 1966 йил 19 декабрдаги 22 - (ХХII) резолюцияси билан қабул қилинган Космосни, шу жумладан Ойни ва бошқа самовий жисмларни тадқиқ қилиш ва улардан фойдаланиш бўйича давлатларнинг фаолияти тамойиллари тўғрисидаги шартномани ратификация қилиш.


1. Шартномани ўрганиб чиқиш ва таҳлилий маълумотлар тайёрлаш.


2023 йил

январь


-

"Ўзбеккосмос" агентлиги (Ш.Кадиров), Ташқи ишлар вазирлиги (В.Норов)


2. Шартномани ратификация қилиш бўйича Қонун лойиҳасини тегишли вазирликлар, идоралар ва юқори турувчи органлар билан келишиш.


2023 йил

август


3. Қонун лойиҳасини Вазирлик Маҳкамасига киритиш.


2023 йил

ноябрь


4. Шартнома ратификация қилинганлиги тўғрисида БМТга нота киритиш.


2024 йил

июль


13.

Глобал сунъий йўлдошли навигация (GNSS) тизимлари операторлари билан ҳамкорлик алоқаларини йўлга қўйиш.


1. Глобал сунъий йўлдошли навигация (GNSS) тизимларини ўрганиб чиқиш.


2024 йил

январь


-

"Ўзбеккосмос" агентлиги (Ш.Кадиров), Ахборот технологиялари вазирлиги (Ш.Шерматов), Ташқи ишлар вазирлиги (В.Норов)


2. Глобал сунъий йўлдошли навигация (GNSS) тизимлари операторлари билан алоқалар ўрнатиш.


2024 йил

август


3. Глобал сунъий йўлдошли навигация (GNSS) тизимлари операторлари билан ҳамкорлик йўналишларни аниқлаш ва улар билан келишув, меморандум, битим, шартномаларини тузиш.


2024 йил

декабрь


14.

Халқаро астронавтика федерациясига (IAF) аъзо бўлиш.


1. Халқаро астронавтика федерацияси билан алоқа ўрнатиш.


2024 йил

июнь


-

"Ўзбеккосмос" агентлиги (Ш.Кадиров), Ташқи ишлар вазирлиги (В.Норов)


2. "Ўзбеккосмос" агентлигининг Халқаро астронавтика федерациясига (IAF) аъзо бўлиш имкониятлари ва шартларини ўрганиб чиқиш.


2024 йил

ноябрь


3. Халқаро астронавтика федерациясига (IAF) аъзо бўлиш бўйича таҳлилий маълумотлар тайёрлаш ва Вазирлар Маҳкамасига таклиф киритиш.


2024 йил

декабрь


15.

Табиий офатлар ва космос халқаро хартияси (International Charter "Space and Major Disasters") билан ҳамкорлик алоқаларини ўрнатиш ҳамда Хартияга Ўзбекистон Республикаси ҳудуди учун ваколатли фойдаланувчи сифатида қўшилиш.


1. Табиий офатлар ва космос халқаро хартияси (International Charter "Space and Major Disasters") билан алоқа ўрнатиш.


2024 йил

май


-

"Ўзбеккосмос" агентлиги (Ш.Кадиров), Фавқулодда вазиятлар вазирлиги (А.Кулдашев), Ташқи ишлар вазирлиги (В.Норов)


2. Хартияга Ўзбекистон Республикаси ҳудуди учун ваколатли фойдаланувчи сифатида қўшилиш имконияти ва шартларини ўрганиб чиқиш.


2024 йил

июль


3. Табиий офатлар ва космос халқаро хартиясига (International Charter "Space and Major Disasters") ваколатли фойдаланувчи сифатида қўшилиш бўйича таҳлилий маълумотлар тайёрлаш ва Вазирлар Маҳкамасига таклиф киритиш.


2024 йил

ноябрь


       

IV. КОСМИК ФАОЛИЯТ СОҲАСИДА КАДРЛАР

САЛОҲИЯТИНИ МУСТАҲКАМЛАШ

           

16.

"Ўзбеккосмос" агентлиги ва унинг тизимидаги ташкилотлар ҳамда манфаатдор вазирлик ва идораларнинг ходимларини илғор хорижий мамлакатлардаги таълим ташкилотлари, ўқув марказлари ҳамда ишлаб чиқариш ташкилотларининг малакали мутахассисларини жалб этган ҳолда космик тармоқнинг турли йўналишлари бўйича тайёрлаш, қайта тайёрлаш ва уларнинг малакасини ошириш ишларини ташкил этиш.


1. Космик тадқиқотлар ва технологиялар соҳасидаги етакчи хорижий таълим ташкилотлари, ўқув марказлари ҳамда ишлаб чиқариш ташкилотлари билан алоқалар ўрнатиш.


2023 йил

июнь


"Ўзбеккосмос" агентлигига давлат бюджетидан ажратиладиган маблағлар, халқаро молия институтлари кредитлари


"Ўзбеккосмос" агентлиги (Ш.Кадиров), Олий ва ўрта махсус таълим вазирлиги (А.Тошкулов)


2. Ерни масофадан зондлаш маълумотларини қўллаш ҳамда ишлов бериш бўйича "Ўзбеккосмос" агентлиги ва унинг тизимидаги ташкилотлар ҳамда тегишли давлат органлари ва уларнинг идоравий мансуб ташкилотлари ходимлари учун малака ошириш курслари ва ўқув-семинарларни ташкил этиш.


2023 йил

ноябрдан

бошлаб


3. Ерни масофадан зондлаш ва давлат космик мониторинги технологияларини қўллашни қамраб олувчи тармоқ мутахассисларини қайта тайёрлаш ва уларнинг малакасини оширишни қўллаб-қувватлаш мақсадида ўқув марказларини ташкил этиш масаласини ўрганиб чиқиш ва Вазирлар Маҳкамасига таклиф киритиш.


2024 йил

май


17.

Мутахассисларни хорижда тайёрлаш бўйича "Ўзбеккосмос" агентлиги фаолият йўналишлари бўйича хорижда кадрлар тайёрлаш, малака ошириш ва стажировкани ташкил этиш.


1. Космик тадқиқотлар ва технологиялар соҳасида етакчи хорижий таълим ташкилотларининг фаолияти, ўқув дастурлари, таълим жараёнларини ўрганиш.


2022 йил

декабрь


"Ўзбеккосмос" агентлигининг бюджет ва бюджетдан ташқари маблағлари, "Эл-юрт умиди" жамғармаси маблағлари


"Ўзбеккосмос" агентлиги (Ш.Кадиров), "Эл-юрт умиди" жамғармаси (А.Бекмуродов)


2. Космик тадқиқотлар ва технологиялар соҳасидаги етакчи хорижий таълим ташкилотлари, ўқув марказлари ҳамда ишлаб чиқариш ташкилотлари билан алоқалар ўрнатиш.


2023 йил

июнь


3. Кадрларни тайёрлаш, қайта тайёрлаш ва уларнинг малакасини ошириш, амалиёт ишларини ташкил этиш ва тажриба орттириш бўйича ҳамкорлик битимларини имзолаш.


2023 йил

август


4. Имзоланган битимларга мувофиқ, ходимларнинг малакасини ошириш, амалиёт ва тажриба орттириш бўйича ишларни ташкил этиш ва стажировкаларга юбориш.


2024 йил

январь


18.

Космик тадқиқотлар ва технологиялар соҳасида кадрлар тайёрлаш ва қайта тайёрлаш тизимини ривожлантириш.


1. Космик тадқиқотлар ва технологиялар соҳасида етакчи хорижий таълим ташкилотларининг фаолияти, ўқув дастурлари, таълим жараёнларини ўрганиш.


2024 йил

февраль


"Ўзбеккосмос" агентлигига Давлат бюджетидан ажратиладиган маблағлар, халқаро молия институтлари кредитлари


"Ўзбеккосмос" агентлиги (Ш.Кадиров), Олий ва ўрта махсус таълим вазирлиги (А.Тошкулов)


2. Космик тадқиқотлар ва технологиялар соҳасидаги етакчи хорижий таълим ва ишлаб чиқариш ташкилотлари ҳамда ўқув марказлари билан алоқалар ўрнатиш.


2024 йил

апрель


3. Олиб борилган ўрганиш ва таҳлил натижаларига кўра, космик тадқиқотлар ва технологиялар соҳасида хорижий таълим ташкилотлари ҳамда ишлаб чиқариш ташкилотлари билан Ўзбекистон Республикаси ҳудудида уларнинг филиалларини очиш масаласини ўрганиб чиқиш.


2024 йил

сентябрь


4. Космик тадқиқотлар ва технологиялар соҳасида хорижий таълим ташкилотлари ҳамда ишлаб чиқариш ташкилотларининг Ўзбекистон Республикасида филиалларини ташкил этиш бўйича таклифларни Вазирлар Маҳкамасига киритиш.


2024 йил

декабрь


            

V. МИЛЛИЙ СУНЪИЙ ЙЎЛДОШЛАР

ГУРУҲИНИ ЯРАТИШ

        

19.

Ўзбекистон Республикасида ерни масофадан зондлаш сунъий йўлдошлар миллий гуруҳини яратиш.


1. Космосдан ерни масофадан зондлаш маълумотларига бўлган ички ва халқаро бозор талабини ўрганиш ва баҳолаш.


2023 йил

март


-

"Ўзбеккосмос" агентлиги (Ш.Кадиров), Мудофаа вазирлиги (Б.Курбанов)


2. Ички талабни қондириш ва ташқи бозорларга экспортни амалга ошириш учун ерни масофадан зондлаш сунъий йўлдошлар ва ер усти комплексининг асосий техник параметрлари ва хусусиятларини аниқлаш.


2023 йил

декабрь


3. Таҳлилий маълумотлар тайёрлаш.


2024 йил

август


4. Ўзбекистон Республикаси ерни масофадан зондлаш сунъий йўлдошлар миллий гуруҳини ташкил этиш ёки мавжуд сунъий йўлдош гуруҳларига қўшилиш тўғрисида Вазирлар Маҳкамасига таклиф киритиш.


2024 йил

декабрь


20.

Ўзбекистон Республикаси телекоммуникация йўлдошлари миллий гуруҳини яратиш.


1. Телекоммуникация йўлдошлари хизматларига бўлган ички ва халқаро бозор талабини ўрганиш ва баҳолаш.


2024 йил

январь


-

"Ўзбеккосмос" агентлиги (Ш.Кадиров), Ахборот технологиялари вазирлиги (Ш.Шерматов), Мудофаа вазирлиги (Б.Курбанов)


2. Ички талабни қондириш ва ташқи бозорларга экспортни амалга ошириш учун телекоммуникация йўлдошлари миллий гуруҳининг асосий техник параметрлари ва хусусиятларини аниқлаш.


2024 йил

август


3. Таҳлилий маълумотлар тайёрлаш.


2024 йил

сентябрь


4. Ўзбекистон Республикаси телекоммуникация йўлдошлари миллий гуруҳини ташкил этиш ёки мавжуд сунъий телекоммуникация йўлдош гуруҳларига қўшилиш тўғрисида Вазирлар Маҳкамасига таклифлар киритиш.


2024 йил

декабрь


21.

Ўзбекистон Республикаси илмий-технологик сунъий йўлдошлари миллий гуруҳини яратиш.


1. Ўзбекистон Республикаси илмий-технологик сунъий йўлдошлари хизматларига бўлган ички ва халқаро бозор талабини ўрганиш ва баҳолаш.


2024 йил

февраль


-

"Ўзбеккосмос" агентлиги (Ш.Кадиров), Фанлар академияси (Б.Юлдашев), Ахборот технологиялари вазирлиги (Ш.Шерматов), Мудофаа вазирлиги (Б.Курбанов)


2. Ички талабни қондириш ва ташқи бозорларга экспортни амалга ошириш учун илмий-технологик сунъий йўлдошлар миллий гуруҳларининг асосий техник параметрлари ва хусусиятларини аниқлаш.


2024 йил

август


3. Таҳлилий маълумотлар тайёрлаш.


2024 йил

сентябрь


4. Ўзбекистон Республикаси илмий-технологик сунъий йўлдошлари миллий гуруҳини ташкил этиш ёки мавжуд сунъий йўлдошлар гуруҳларига қўшилиш тўғрисида Вазирлар Маҳкамасига таклиф киритиш.


2024 йил

декабрь


        

VI. ИННОВАЦИОН СТАРТАП ЛОЙИҲАЛАР

ВА АКСЕЛЕРАТОРЛАРНИ ҲАМДА ИЛМИЙ

ТАДҚИҚОТЛАРНИ ҚЎЛЛАБ-ҚУВВАТЛАШ

          

22.

"SpaceBuzz" технологик таълим лойиҳаси мисолида STEM ва VRга асосланган космик таълим лойиҳасини амалга ошириш.


1. Халқаро тажрибани ўрганиш.


2023 йил

январь


"Ўзбеккосмос" агентлигига Давлат бюджетидан ажратиладиган маблағлар, халқаро грантлар ва қонунчиликда тақиқланмаган бошқа манбалар


"Ўзбеккосмос" агентлиги (Ш.Кадиров), "Космик мониторинг ва геоахборот технологиялари маркази" ДУК (Б.Аберкулов)


2. Лойиҳанинг техник ҳужжатларини ишлаб чиқиш.


2023 йил

март


3. Келишилган ҳужжат лойиҳасини белгиланган тартибда Вазирлар Маҳкамасига киритиш.


2023 йил

апрель


23.

Аэрокосмик стартап инкубаторлар яратиш.


1. Халқаро тажрибани ўрганиш.


2023 йил

июнь


Илмий фаолиятга оид давлат дастурларига Давлат бюджетидан ажратиладиган маблағлар, халқаро грантлар


"Ўзбеккосмос" агентлиги (Ш.Кадиров), Инновацион ривожланиш вазирлиги (И.Абдурахмонов)


2. Аэрокосмик стартап инкубаторлар концепциясини ишлаб чиқиш.


2023 йил

август


3.Тегишли норматив-ҳуқуқий ҳужжат лойиҳасини ишлаб чиқиш ҳамда манфаатдор вазирлик ва идоралар билан келишиш.


2023 йил

ноябрь


4. Келишилган ҳужжат лойиҳасини белгиланган тартибда Вазирлар Маҳкамасига киритиш.


2024 йил

январь


24.

"NASA Space Camp" космик лагери мисолида интерактив ўқув мажмуасини ташкил этиш.


1. Халқаро тажрибани ўрганиш.


2024 йил

январь


Илмий фаолиятга оид давлат дастурларига Давлат бюджетидан ажратиладиган маблағлар, халқаро грантлар

"Ўзбеккосмос" агентлиги (Ш.Кадиров), Инновацион ривожланиш вазирлиги (И.Абдурахмонов)


2. Лойиҳа концепциясини ишлаб чиқиш.


2024 йил

март


3. Интерактив ўқув мажмуасини яратиш учун техник ҳужжатларни тайёрлаш.


2024 йил

июнь


4. Лойиҳани амалга ошириш ва молиялаштириш манбаларини аниқлаш бўйича Вазирлар Маҳкамасига таклиф киритиш.


2024 йил

июль


             

             




Ўзбекистон Республикаси

Президентининг

2022 йил 23 ноябрдаги

ПҚ-429-сон қарорига

2-ИЛОВА



2023-2024 йилларга

мўлжалланган давлат космик

мониторингини амалга ошириш

ДАСТУРИ

          

Т/р

    

Тадбир номи

         

Ўлчов

бирлиги

        

Йиллар

   

Молиялаштириш

манбаи

         

Истеъмолчи

ташкилотлар

   

2023

    

2024

    

1.

Қишлоқ хўжалиги ерларини ўзбошимчалик билан эгаллаш ҳолатларини ҳамда ноқонуний қурилган бино ва иншоотларни аниқлаш.


Ҳудудлар

сони


6

13

"Ўзбеккосмос" агентлигига Давлат бюджетидан ажратиладиган маблағлар доирасида


Қишлоқ хўжалиги вазирлиги, Кадастр агентлиги


2.

Қишлоқ хўжалиги соҳасида ерлардан фойдаланишнинг жорий ҳолати (бошқа мақсадларда), экинларнинг турлари (асосан пахта, буғдой, шунингдек, сунъий интеллект имкониятларига кўра бошқа экин турлари) ҳамда ҳақиқатда экилган экин майдонларини аниқлаш.


Ҳудудлар

сони


2

8

"Ўзбеккосмос" агентлигига Давлат бюджетидан ажратиладиган маблағлар доирасида


Қишлоқ хўжалиги вазирлиги


3.

Ер муносабатлари соҳасида ер участкаларининг ўзбошимчалик билан эгаллаб олиниши ҳамда ўзбошимчалик билан эгаллаб олинган ер участкаларида бино ва иншоотлар қурилишини аниқлаш.


Ҳудудлар

сони


6

14

"Ўзбеккосмос" агентлигига Давлат бюджетидан ажратиладиган маблағлар доирасида


Кадастр агентлиги


4.

Ўрмон билан қопланган майдонларнинг чегараларини белгилаш.


Ҳудудлар

сони


4

8

"Ўзбеккосмос" агентлигига Давлат бюджетидан ажратиладиган маблағлар доирасида


Ўрмон хўжалиги давлат қўмитаси


5.

Ўрмон фонди ерларида ер участкаларининг ўзбошимчалик билан эгаллаб олиниши, ноқонуний бино ва иншоотлар қурилиш ҳолатларини аниқлаш.


Ҳудудлар

сони


4

8

"Ўзбеккосмос" агентлигига Давлат бюджетидан ажратиладиган маблағлар доирасида


Ўрмон хўжалиги давлат қўмитаси


6.

Геология ва минерал ресурслар соҳасида ер қаъридан ўзбошимчалик билан фойдаланиш, фойдали қазилмалар жойлашган майдонлардан асоссиз равишда ва бошқа мақсадларда фойдаланиш ҳолатларини аниқлаш.


Ҳудудлар

сони


13

13

"Ўзбеккосмос" агентлигига Давлат бюджетидан ажратиладиган маблағлар доирасида


Давлат геология ва минерал ресурслар қўмитаси


7.

Мавжуд чиқиндиларни сақлаш жойларида белгиланган ҳудуддан ташқарига чиқиш, янги пайдо бўлган ноқонуний чиқинди зоналарини аниқлаш.


Ҳудудлар

сони


6

12

"Ўзбеккосмос" агентлигига Давлат бюджетидан ажратиладиган маблағлар доирасида


Экология ва атроф-

муҳитни муҳофаза қилиш давлат қўмитаси


8.

Муҳофаза этиладиган табиий ҳудудларда ер участкаларининг ўзбошимчалик билан эгаллаб олиниши, ноқонуний бино ва иншоотлар қурилиш ҳолатларини аниқлаш.


Ҳудудлар

сони


6

12

"Ўзбеккосмос" агентлигига Давлат бюджетидан ажратиладиган маблағлар доирасида


Экология ва атроф-

муҳитни муҳофаза қилиш давлат қўмитаси


9.

Ўрмон ёнғинлари оқибатларида зарар етказилган майдонларни аниқлаш.


Ҳудудлар

сони


14

14

"Ўзбеккосмос" агентлигига Давлат бюджетидан ажратиладиган маблағлар доирасида


Фавқулодда вазиятлар вазирлиги


10.

Сув объектларининг сувни муҳофаза қилиш зоналарида ер участкаларининг ўзбошимчалик билан эгаллаб олиниши, ноқонуний бино ва иншоотлар қурилиш ҳолатларини аниқлаш.


Сув

омборлари

сони


25

35

"Ўзбеккосмос" агентлигига Давлат бюджетидан ажратиладиган маблағлар доирасида


Сув хўжалиги вазирлиги


11.

Сув омборларининг лойқа оқизиқлар билан тўлиб бориш динамикасини мониторинг қилиш.


Сув

омборлари

сони


25

35

"Ўзбеккосмос" агентлигига Давлат бюджетидан ажратиладиган маблағлар доирасида


Сув хўжалиги вазирлиги


12.

Сув омборларининг сув сатҳи режимини мониторинг қилиш.


Сув

омборлари

сони


25

35

"Ўзбеккосмос" агентлигига Давлат бюджетидан ажратиладиган маблағлар доирасида


Сув хўжалиги вазирлиги


          

            

Қонун ҳужжатлари маълумотлари миллий базаси (www.lex.uz),

2022 йил 24 ноябрь


"Халқ сўзи", 2022 йил 24 ноябрь
































































Время: 0.0307
по регистрации МЮ строгое соответствие
  • Все
  • действующие
  • утратившие силу
  • Русский
  • Ўзбекча
  • Оба языка
  • любая дата
  • точная дата
  • период
  • -

Свернуть поиск