ВСЕ ЗАКОНОДАТЕЛЬСТВО УЗБЕКИСТАНА

ЎзР Конунчилиги / Суд хокимияти. Одил судлов / Қўшимчалар ва ўзгартиришлар киритилган ҳужжатлар / Одил судловга жўнатиш. Процессуал қонунчилик /

Соғлиқни сақлаш вазирлигининг 11.11.2022 й. 26-сон, Ички ишлар вазирлигининг 03.11.2022 й. 59-ққ-сон "Жиноят содир этишда гумон қилиниб ушлаб турилган шахсларни сақлашнинг санитария-гигиена қоидаларига ўзгартиришлар киритиш ҳақида"ги Қарори (АВ томонидан 22.11.2022 й. 1737-2-сон билан рўйхатга олинган)

Функция недоступна

Данная функция доступно только для клиентов (пользователей)

Полный текст документа доступен в платной версии. По вопросам звоните на короткий номер 1172

ЎЗБЕКИСТОН РЕСПУБЛИКАСИ

АДЛИЯ ВАЗИРЛИГИ ТОМОНИДАН

РЎЙХАТГА ОЛИНГАН

22.11.2022 й.

N 1737-2

ЎЗБЕКИСТОН РЕСПУБЛИКАСИ

СОҒЛИҚНИ САҚЛАШ ВАЗИРЛИГИНИНГ

11.11.2022 й.

N 26


ЎЗБЕКИСТОН РЕСПУБЛИКАСИ

ИЧКИ ИШЛАР ВАЗИРЛИГИНИНГ

03.11.2022 й.

N 59-ққ

ҚАРОРИ



Жиноят содир этишда гумон қилиниб ушлаб турилган

шахсларни сақлашнинг санитария-гигиена қоидаларига

ўзгартиришлар киритиш ҳақида



Ўзбекистон Республикасининг 2021 йил 26 апрелдаги ЎРҚ-685-сон "Санитария-эпидемиология хизмати такомиллаштирилиши муносабати билан Ўзбекистон Республикасининг айрим қонун ҳужжатларига ўзгартишлар киритиш тўғрисида"ги Қонуни, Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2020 йил 25 июлдаги ПФ-6035-сон "Коронавирус пандемиясини юмшатиш, аҳолининг санитария-эпидемиологик осойишталиги ва саломатлигини сақлаш тизимини тубдан такомиллаштириш чора-тадбирлари тўғрисида"ги ва 2021 йил 2 июндаги ПФ-6240-сон "Техник жиҳатдан тартибга солиш соҳасида давлат бошқарувини тубдан такомиллаштириш тўғрисида"ги фармонлари ҳамда 2020 йил 27 июлдаги ПҚ-4790-сон "Ўзбекистон Республикаси Санитария-эпидемиологик осойишталик ва жамоат саломатлиги хизмати фаолиятини ташкил қилиш чора-тадбирлари тўғрисида"ги қарорига мувофиқ Ўзбекистон Республикаси Соғлиқни сақлаш вазирлиги ва Ички ишлар вазирлиги ҚАРОР ҚИЛАДИ:


1. Ўзбекистон Республикаси Соғлиқни сақлаш вазирлиги ва Ички ишлар вазирлигининг 2007 йил 8 октябрдаги 12, 16-сон қарори (рўйхат рақами 1737, 2007 йил 8 ноябрь) (Ўзбекистон Республикаси қонун ҳужжатлари тўплами, 2007 й., 45-сон, 462-модда) билан тасдиқланган Жиноят содир этишда гумон қилиниб ушлаб турилган шахсларни сақлашнинг санитария-гигиена қоидаларига иловага мувофиқ ўзгартиришлар киритилсин.


2. Мазкур қарор расмий эълон қилинган кундан эътиборан кучга киради.

Вазир

Б.А. Мусаев

Ички ишлар вазири

П.Р. Бобожонов

       





Қарорга

ИЛОВА



Жиноят содир этишда гумон қилиниб ушлаб турилган

шахсларни сақлашнинг санитария-гигиена қоидаларига

киритилаётган ўзгартиришлар


1. 59-банднинг иккинчи жумласи чиқариб ташлансин.


2. 64-банддан "ва озиқ-овқат маҳсулотларига қўйиладиган республикадаги мавжуд санитария қоида ва меъёрлари талабларига асосан мувофиқлик сертификати" деган сўзлар чиқариб ташлансин.


3. 84-банддаги "санитария-эпидемиология назорати маркази" деган сўзлар "санитария-эпидемиология хизмати" деган сўзлар билан алмаштирилсин.



Қонун ҳужжатлари маълумотлари миллий базаси (www.lex.uz),

2022 йил 24 ноябрь





































Время: 0.0081
по регистрации МЮ строгое соответствие
  • Все
  • действующие
  • утратившие силу
  • Русский
  • Ўзбекча
  • Оба языка
  • любая дата
  • точная дата
  • период
  • -

Свернуть поиск