Внимание!

Документ утратил силу.
Смотрите подробности в начале документа.


ВСЕ ЗАКОНОДАТЕЛЬСТВО УЗБЕКИСТАНА

ЎзР Конунчилиги / Статистика. Ҳисобот / Ўз кучини йўқотган ҳужжатлар / Умумий қоидалар /

Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 24.11.2022 й. 672-сон "Статистика маълумотларини тақдим этиш бўйича давлат хизматларини кўрсатишнинг маъмурий регламентини тасдиқлаш тўғрисида"ги Қарори

Функция недоступна

Данная функция доступно только для клиентов (пользователей)

Полный текст документа доступен в платной версии. По вопросам звоните на короткий номер 1172

ЎЗБЕКИСТОН РЕСПУБЛИКАСИ

ВАЗИРЛАР МАҲКАМАСИНИНГ

ҚАРОРИ

24.11.2022 й.

N 672




СТАТИСТИКА МАЪЛУМОТЛАРИНИ

ТАҚДИМ ЭТИШ БЎЙИЧА ДАВЛАТ

ХИЗМАТЛАРИНИ КЎРСАТИШНИНГ

МАЪМУРИЙ РЕГЛАМЕНТИНИ

ТАСДИҚЛАШ ТЎҒРИСИДА


Ўзбекистон Республикасининг "Расмий статистика тўғрисида"ги Қонуни ҳамда Ўзбекистон Республикаси Президентининг "Давлат хизматлари кўрсатиш инфратузилмасини такомиллаштириш ва аҳолининг давлат хизматларидан фойдаланиш имкониятларини кенгайтириш чора-тадбирлари тўғрисида" 2021 йил 24 июлдаги ПФ-6269-сон Фармони ижросини таъминлаш мақсадида Вазирлар Маҳкамаси қарор қилади:


1. Ўзбекистон Республикаси Президентининг "Давлат хизматлари кўрсатиш инфратузилмасини такомиллаштириш ва аҳолининг давлат хизматларидан фойдаланиш имкониятларини кенгайтириш чора-тадбирлари тўғрисида" 2021 йил 24 июлдаги ПФ-6269-сон Фармонига мувофиқ статистика маълумотларини тақдим этиш хизматининг давлат хизматлари марказлари ва Ягона интерактив давлат хизматлари портали (кейинги ўринларда - ЯИДХП) орқали кўрсатилиши белгилаб қўйилганлиги маълумот учун қабул қилинсин.


2. Қуйидагиларни назарда тутувчи Статистика маълумотларини тақдим этиш бўйича давлат хизматларини кўрсатишнинг маъмурий регламенти иловага мувофиқ тасдиқлансин:

Давлат хизматларини кўрсатиш инфратузилмасини такомиллаштириш ва аҳолининг давлат хизматларидан фойдаланиш имкониятларини кенгайтириш;

Давлат статистика қўмитаси томонидан статистика маълумотларини тақдим этиш бўйича давлат хизматини кўрсатиш тизимини тартибга солиш;

тегишли маълумотларни олиш учун давлат хизматлари марказида ёки ЯИДХП орқали электрон шаклда сўровнома тўлдириш, зарур маълумотларнинг хусусиятларини ахборот тизимида белгилаш ҳамда Ўзбекистон Республикаси Давлат статистика қўмитасига юбориш тартиби;

талаб этилган маълумотларни тўлов амалга оширилгандан сўнг мурожаатчига тақдим этиш тартиби.


3. Давлат статистика қўмитаси Ахборот технологиялари ва коммуникацияларини ривожлантириш вазирлиги ҳамда Адлия вазирлиги билан биргаликда икки ой муддатда:

мазкур қарор билан тасдиқланган маъмурий регламентга мувофиқ давлат хизматларининг ЯИДХП орқали жорий этилишини таъминласин;

давлат хизматини кўрсатиш учун йиғимларнинг давлат хизматлари кўрсатилганлиги учун тўланган давлат божлари ва йиғимлар суммаси ҳисобини юритувчи ягона биллинг тизими орқали электрон шаклда тўланишини таъминласин.


4. Адлия вазирлиги:

давлат органлари ва бошқа ташкилотлар томонидан давлат хизматлари кўрсатилишининг белгиланган тартибига риоя этилиши бўйича уларнинг фаолияти юзасидан, жумладан, ЯИДХП орқали доимий назорат ўрнатсин;

ушбу қарор билан тасдиқланган давлат хизматлари кўрсатиш бўйича маъмурий регламентнинг талаблари бузилган ҳолларда давлат органлари ва бошқа ташкилотлар мансабдор шахсларига нисбатан белгиланган тартибда маъмурий жазоларни қўлласин.


5. Мазкур қарорнинг бажарилишини назорат қилиш Ўзбекистон Республикаси Бош вазирининг молия-иқтисодиёт ва камбағалликни қисқартириш масалалари бўйича ўринбосари - иқтисодий тараққиёт ва камбағалликни қисқартириш вазири Ж.А. Қўчқоров зиммасига юклансин.



Ўзбекистон Республикасининг Бош вазири                                          А. Арипов



Қонун ҳужжатлари маълумотлари миллий базаси (www.lex.uz),

2022 йил 25 ноябрь




























































Время: 0.0086
по регистрации МЮ строгое соответствие
  • Все
  • действующие
  • утратившие силу
  • Русский
  • Ўзбекча
  • Оба языка
  • любая дата
  • точная дата
  • период
  • -

Свернуть поиск