Внимание!

Документ утратил силу.
Смотрите подробности в начале документа.


ВСЕ ЗАКОНОДАТЕЛЬСТВО УЗБЕКИСТАНА

ЎзР Конунчилиги / Статистика. Ҳисобот / Ўз кучини йўқотган ҳужжатлар / Умумий қоидалар /

Статистика маълумотларини тақдим этиш бўйича давлат хизматларини кўрсатишнинг Маъмурий регламенти (ЎзР ВМ 24.11.2022 й. 672-сон қарорига илова)

Функция недоступна

Данная функция доступно только для клиентов (пользователей)

Полный текст документа доступен в платной версии. По вопросам звоните на короткий номер 1172

Вазирлар Маҳкамасининг

2022 йил 24 ноябрдаги

672-сон қарорига

ИЛОВА



Статистика маълумотларини тақдим этиш

бўйича давлат хизматларини кўрсатишнинг

МАЪМУРИЙ РЕГЛАМЕНТИ

        

      

1-БОБ. УМУМИЙ ҚОИДАЛАР

      

1. Ушбу Регламент давлат хизматлари марказлари ва Ўзбекистон Республикаси Ягона интерактив давлат хизматлари портали (кейинги ўринларда - ЯИДХП) орқали Давлат статистика қўмитаси томонидан (кейинги ўринларда - ваколатли орган) статистика маълумотларини тақдим этиш бўйича давлат хизматини кўрсатиш тартибини белгилайди.


2. Давлат хизматини кўрсатиш мурожаатчи талабига асосан Ўзбекистон Республикаси ижтимоий-иқтисодий ҳолатини акс эттирувчи расмий статистика соҳасидаги статистика дастурларига мувофиқ тайёрланадиган йиғма статистика маълумотларини тақдим этиш шаклида амалга оширилади.


3. Ушбу Регламентда қуйидаги асосий тушунчалардан фойдаланилади:


статистика маълумотлари - статистика кузатувлари натижасида ва (ёки) маъмурий маълумотлар асосида тайёрланган иқтисодий, демографик, ижтимоий, молиявий, экологик хусусиятга ҳамда бошқа хусусиятга эга ахборот;


расмий статистика - Ўзбекистон Республикасининг "Расмий статистика тўғрисида"ги Қонуни қоидаларига мувофиқ давлат статистика органлари ва расмий статистиканинг бошқа тайёрловчилари томонидан тайёрланадиган ҳамда тарқатиладиган статистика маълумотлари;


нндивидуал маълумотлар - статистик бирликни тавсифловчи, уни бевосита ёки билвосита идентификациялаш имконини берувчи бирламчи маълумотлар;


йиғма статистика маълумотлари - статистик бирликни бевосита ёки билвосита идентификациялаш имконини бермайдиган, индивидуал ва/ёки бирламчи маълумотлар асосида умумлаштирилган статистика маълумотлари;


мурожаатчи - статистика маълумотларини олиш учун мурожаат этган жисмоний ва юридик шахслар ёки уларнинг қонуний вакиллари.


4. Мурожаатчи мазкур давлат хизмати доирасида статистика дастури ва статистика фаолиятида юритиладиган статистик таснифлар асосида шакллантириладиган статистика маълумотлари, шунингдек очиқ манбаларда эълон қилинадиган маълумотларни олиш имкониятига эга.


5. Статистика маълумотларини тақдим этиш бўйича давлат хизмати ушбу Регламентга 1-иловадаги схемага мувофиқ кўрсатилади.



2-БОБ. ДАВЛАТ ХИЗМАТИНИ

КЎРСАТИШ ТАРТИБИ


6. Мурожаатчи давлат хизматлари марказларига ўзи келиб мурожаат этади ёки давлат хизматидан электрон шаклда фойдаланиш учун ЯИДХПда рўйхатдан ўтади.


7. Мурожаатчи ўзи келиб мурожаат этган тақдирда, давлат хизматлари марказлари ходими мурожаатчи номидан, ЯИДХП орқали мурожаат этган тақдирда эса, мазкур Регламентга 2-иловага мувофиқ шаклдаги сўровномани электрон равишда мустақил тўлдиради.


8. Сўровномага зарур маълумотлар киритилгандан сўнг, мурожаатчи маълумотларнинг тўғрилигини текширади ва имзоларни идентификация қилишнинг замонавий воситалари (дактилоскопия, электрон имзо, Мобил-ID ва бошқалар) билан тасдиқлайди.

Мурожаатчи ЯИДХП орқали мурожаат этган тақдирда, сўровномани электрон рақамли имзо (кейинги ўринларда - ЭРИ) билан тасдиқлаш талаб этилмайди.


9. Сўровнома ваколатли органга келиб тушгандан сўнг, сўралаётган маълумотнинг мавжудлиги ва унинг ҳисобланган қиймати тўғрисида икки иш кунидан ошмаган муддатда мурожаатчининг шахсий кабинетига ва/ёки Давлат хизматлари маркази унинг мобил телефон рақамига СМС хабарнома юборади.


10. Мурожаатчи ўз хоҳишига кўра, сўровнома асосида шакллантирилган маълумотлар ҳажми билан танишиб чиқиб, тегишли электрон тўлов тизими орқали ҳисобланган йиғим суммасини тўлайди ёки хизматдан фойдаланишни рад этади.


11. Давлат хизмати доирасида сўровномага асосан тақдим этиладиган ҳар бир статистик маълумотни шакллантириш учун базавий ҳисоблаш миқдорининг 0,08 фоизи миқдорида, ЯИДХП орқали мурожаат этганда эса - ушбу сумманинг 90 фоизи миқдорида йиғим ундирилади ва бунда кўрсаткичнинг мавжуд кесимлари асосида тайёрланган ҳар бир бирлик кўрсаткич алоҳида ҳисобланади.


12. "Ижтимоий ҳимоя ягона реестри" ахборот тизимида рўйхатга олинган шахсларга, шунингдек, I ва II гуруҳ ногиронлиги бўлган шахсларга давлат хизматлари марказлари ва (ёки) ЯИДХП орқали давлат хизмати кўрсатишда ундириладиган йиғим бўйича 50 фоиз миқдорида чегирма қўлланилади (тадбиркорлик фаолияти мақсадларида ёки юридик шахслар вакили сифатида мурожаат қилинган ҳолатлар бундан мустасно).


13. Статистика маълумотларини тақдим этиш хизмати кўрсатилганлиги учун тўланган суммани тасдиқлаш Ягона биллинг тизими орқали амалга оширилади.


14. Йиғим суммаси қуйидаги тартибда тақсимланади:

а) давлат хизматлари марказлари орқали мурожаат этилганда:

20 фоизи - Ўзбекистон Республикаси Адлия вазирлигининг Давлат хизматларини ривожлантириш жамғармаси шахсий ҳисобварағига;

0,5 фоизи - Ягона биллинг тизими орқали тасдиқлангани учун Ахборот технологиялари ва коммуникацияларини ривожлантириш вазирлиги ҳузуридаги "Электрон ҳукумат лойиҳаларини бошқариш маркази" давлат муассасасининг Молия вазирлиги Ғазначилигидаги махсус ҳисоб рақамига;

қолган маблағлар - Ўзбекистон Республикаси Давлат статистика қўмитасининг ҳисобварағига ўтказилади.

б) ЯИДХП орқали мурожаат этилганда:

10 фоизи - Ўзбекистон Республикаси Адлия вазирлигининг Давлат хизматларини ривожлантириш жамғармаси шахсий ғазна ҳисобварағига;

11,75 фоизи - Ахборот технологиялари ва коммуникацияларини ривожлантириш вазирлиги ҳузуридаги "Электрон ҳукумат лойиҳаларини бошқариш маркази" давлат муассасасининг Молия вазирлиги Ғазначилигидаги махсус ҳисоб рақамига (шу жумладан 0,5 фоизи - ягона биллинг тизими орқали тасдиқлангани учун);

қолган маблағлар - Ўзбекистон Республикаси Давлат статистика қўмитасининг ҳисобварағига ўтказилади.


15. Давлат статистика қўмитаси томонидан давлат хизмати тўлов амалга оширилгандан сўнг кўрсатилади ҳамда шакллантирилган статистика маълумотлари давлат хизматлари марказларига, ЯИДХП орқали мурожаат этган тақдирда мурожаатчига беш иш кунидан ошмаган муддатда QR-код (матрик штрихли код) билан тасдиқланган ҳолда Регламентга 3-иловага мувофиқ шаклда тақдим этилади.


16. Қуйидаги ҳолатлар давлат хизматини кўрсатишни рад этиш учун асос бўлиб ҳисобланади:

таркибида давлат сирлари ва қонунчилик билан қўриқланадиган бошқа сир бўлган, шунингдек индивидуал маълумотларни сўраш;

шакллантирилиши статистика дастурида назарда тутилмаган ёки шакллантириш муддати ҳали келмаган статистика маълумотларини сўраш.

Давлат хизматини кўрсатишни бошқа асослар бўйича рад этиш тақиқланади.


17. Мурожаатчи давлат хизматидан фойдаланишдан уни кўрсатишнинг ҳар қандай босқичида бош тортиш ҳуқуқига эга. Мурожаатчи давлат хизматидан фойдаланишдан бош тортганда, унинг сўровномаси кўриб чиқилмасдан қолдирилади. Бунда давлат хизмати кўрсатилгани учун тўлов суммаси қайтарилмайди.



3-БОБ. ЯКУНЛОВЧИ ҚОИДАЛАР


18. Ушбу Регламент Ўзбекистон Республикаси Президенти, Вазирлар Маҳкамаси қарорлари ва бошқа меъёрий ҳужжатлар асосида вазирликлар, давлат қўмиталари, корхоналар, ташкилот ва муассасаларга белгиланган тартибда ва статистика дастурида белгиланган муддатларда тақдим этиладиган статистика маълумотларига, шунингдек ваколатли органга бевосита ёки бошқа манбалар орқали келган мурожаатларга нисбатан татбиқ этилмайди.


19. Маъмурий маълумотларни тақдим этувчи давлат органлари ва ташкилотлари тақдим этилаётган статистика маълумотларининг ишончлилиги, ҳаққонийлиги ва долзарблигини таъминлайдилар.

Олинган маълумотларда номувофиқликлар аниқланган ҳолларда, мурожаатчи уларга аниқлик киритиш мақсадида Давлат статистика қўмитасига белгиланган тартибда мурожаат қилиши мумкин.

Мурожаатчилар давлат органлари ва бошқа ташкилотлар ходимларининг хатти-ҳаракатлари юзасидан қонунчилик ҳужжатларига мувофиқ шикоят қилишлари мумкин.


20. Давлат хизмати доирасида олинган статистика маълумотларини тарқатишда (қайта чоп этишда) маълумот олинган манбага мажбурий тартибда ҳавола берилиши шарт.


21. Ушбу Регламент талабларининг бузилишида айбдор бўлган давлат органининг мансабдор шахслари қонунчилик ҳужжатларида белгиланган тартибда жавобгар бўладилар.

         

          




Маъмурий регламентга

1-ИЛОВА



Статистика маълумотларини тақдим этиш

бўйича давлат хизматларини кўрсатиш

СХЕМАСИ

         

     

Босқичлар

   


    

Субъектлар

    


   

Тадбирлар

   


     

Бажариш муддатлари

     











1-босқич


    

Мурожаатчи

(юридик ёки жисмоний шахс)

     


Давлат хизматлари марказларига бевосита мурожаат этади ёки Ягона интерактив давлат хизматлари порталидан (кейинги ўринларда - ЯИДХП) рўйхатдан ўтади.


Ўз хоҳишига кўра











2-босқич


    

1. Давлат хизматлари маркази.


2. ЯИДХП

   


Сўровномани Давлат статистика қўмитасига юборилади.


     

1. Сўровнома тўлдирилгандан

сўнг реал вақт режимида.


2. Автоматик тарзда.











3-босқич


        

Давлат статистика қўмитаси



Сўровномага кўра маълумотнинг мавжудлиги ҳамда қийматини ҳисоблаб чиқади ва давлат хизматлари марказига ёки мурожаатчининг шахсий кабинетига маълум қилади.


2 иш кунидан

ошмаган муддатда











4-босқич


Давлат хизматлари маркази


   

Давлат хизматлари маркази маълумотларнинг мавжудлиги ва унинг ҳисобланган қиймати тўғрисида мурожаатчининг шахсий кабинетига ва/ёки унинг мобил телефон рақамига СМС хабарнома юборади ҳамда уни мурожаатчи томонидан олинганлигини тасдиқлайди.

        


Реал вақт режимида











5-босқич


Мурожаатчи


          

Давлат статистика қўмитаси томонидан ҳисобланган суммада тўловни амалга оширади.

        


Ўз хоҳишига кўра











6-босқич


Давлат статистика қўмитаси


     

Тўлов амалга оширилгандан сўнг сўралган маълумотларни шакллантиради ва ЯИДХП орқали тегишлилиги бўйича давлат хизматлари марказига ёки мурожаатчининг шахсий кабинетига юборади.

        


5 иш кунидан

ошмаган муддатда











7-босқич


     

Давлат хизматлари маркази

      


Статистика маълумотлари келиб тушгандан сўнг уларни мурожаатчига электрон шаклда тақдим этади.


Реал вақт режимида




       

          




Маъмурий регламентга

2-ИЛОВА



Статистика маълумотларини тақдим этиш

давлат хизматидан фойдаланиш учун

СЎРОВНОМА

     

_______________


_______________

(санаси)


(рақами)


I. МУРОЖААТЧИ - ЖИСМОНИЙ ШАХС ТЎҒРИСИДА МАЪЛУМОТ:


1. Фамилияси, исми, отасининг исми



2. Паспорти ёки идентификацияловчи ID-картаси маълумотлари (ЖШШИР маълумотлари):



3. Телефон рақами:



4. Электрон почта манзили (мавжуд бўлса):



5. Сўралаётган статистика маълумотлари бўйича талаб (номи, даври ва бошқалар):



6. "Ижтимоий ҳимоя ягона реестри" ахборот тизимида рўйхатга олинганлиги, шунингдек, I ва II гуруҳ ногиронлиги бўлганлиги:





II. МУРОЖААТЧИ - ЮРИДИК ШАХС ТЎҒРИСИДА МАЪЛУМОТ:



1. Юридик шахснинг номи:



2. Юридик шахснинг ташкилий-ҳуқуқий шакли:



3. СТИР:



4. Почта манзили:



5. Банк реквизитлари:

(банк бўлими номи, МФО ва ҳисобварағи)



6. Электрон почта манзили (мавжуд бўлса):



7. Телефон рақами:



8. Сўралаётган статистика маълумотлари бўйича талаб (номи, даври ва бошқалар):



        

         




Маъмурий регламентга

3-ИЛОВА



Статистика маълумотларини тақдим

этиш давлат хизматини кўрсатиш натижасида

шакллантирилган маълумотларини

тақдим этиш шакли

         

Ягона интерактив давлат

хизматлари портали

логотипининг тасвири

Ўзбекистон Республикаси Давлат

герби тасвири

Давлат статистика қўмитаси

(манзили, алоқа номерлари,

электрон манзили)























N АВС-123456789-DEF

Ҳужжат яратилган сана: _______________________________________________






(йил, кун, ой)















Кимга берилган: __________________________________________________________________________________________




Мурожаатчининг Ф.И.О. / Ташкилотнинг номи (олувчи)







Мурожаатчининг идентификация рақами: _____________________________________________________________________









ПИНФЛ/СТИР




























Ҳужжатнинг тури: статистик маълумотнома

       

Т/р

Кўрсаткич номи

Кўрсаткичнинг кесими

         

  

  




  

  




1.

  






2.

  






3.

  






...

   




























Мазкур ҳужжат Вазирлар Маҳкамасининг 2017 йил 15 сентябрдаги 728-сон қарори билан тасдиқланган Ўзбекистон Республикаси Ягона интерактив давлат хизматлари портали тўғрисидаги низомга мувофиқ шакллантирилган электрон ҳужжатнинг нусхаси ҳисобланади.

_________________________

QR-код (матрик штрихли код)

Электрон ҳужжатнинг нусхасида кўрсатилган маълумотлар тўғрилигини текшириш учун edoc.gov.uz веб-сайтига ўтинг ва электрон ҳужжатнинг ноёб рақамини киритинг ёки мобил телефон ёрдамида QR-кодни сканер қилинг.








Диққат! Вазирлар Маҳкамасининг 2017 йил 15 сентябрдаги 728-сон қарорига мувофиқ электрон ҳужжатлардаги маълумотлар қонуний ҳисобланади. Давлат органларига Ягона порталда шакллантирилган электрон ҳужжатларнинг нусхаларини қабул қилишни рад этишлари қатъиян тақиқланган.






























          

           

Қонун ҳужжатлари маълумотлари миллий базаси (www.lex.uz),

2022 йил 25 ноябрь






























































Время: 0.0326
по регистрации МЮ строгое соответствие
  • Все
  • действующие
  • утратившие силу
  • Русский
  • Ўзбекча
  • Оба языка
  • любая дата
  • точная дата
  • период
  • -

Свернуть поиск