ВСЕ ЗАКОНОДАТЕЛЬСТВО УЗБЕКИСТАНА

ЎзР Конунчилиги / Давлат ҳуқуқий тизими асослари / Қўшимчалар ва ўзгартиришлар киритиш тўғрисидаги ҳужжатлар / Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамаси (Ҳукумат) /

Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 25.11.2022 й. 674-сон "Вазирлар Маҳкамасининг ижро этувчи тузилмаси такомиллаштирилиши муносабати билан Ўзбекистон Республикаси Ҳукуматининг айрим қарорларига ўзгартиришлар киритиш тўғрисида"ги Қарори

Функция недоступна

Данная функция доступно только для клиентов (пользователей)

Полный текст документа доступен в платной версии. По вопросам звоните на короткий номер 1172

ЎЗБЕКИСТОН РЕСПУБЛИКАСИ

ВАЗИРЛАР МАҲКАМАСИНИНГ

ҚАРОРИ

25.11.2022 й.

N 674




ВАЗИРЛАР МАҲКАМАСИНИНГ ИЖРО ЭТУВЧИ

ТУЗИЛМАСИ ТАКОМИЛЛАШТИРИЛИШИ

МУНОСАБАТИ БИЛАН ЎЗБЕКИСТОН

РЕСПУБЛИКАСИ ҲУКУМАТИНИНГ

АЙРИМ ҚАРОРЛАРИГА ЎЗГАРТИРИШЛАР

КИРИТИШ ТЎҒРИСИДА



Ўзбекистон Республикаси Президентининг қарорлари ва топшириқлари ижросини самарали ташкил этиш, аҳоли ва тадбиркорларнинг энергия ресурсларига талабларини қондириш, ёқилғи-энергетика ва кимё соҳаларидаги ислоҳотларни янада жадаллаштириш, шунингдек, геология ва кон-металлургия саноати соҳасида кенг қамровли ислоҳотлар амалга оширилмоқда.

Шу билан бирга, геология ва кон-металлургия саноатида ишлаб чиқариш суръатларини кескин ошириш, ёқилғи-энергетика ва кимё соҳаларини ривожлантириш мақсадида Вазирлар Маҳкамасининг ижро этувчи тузилмаси янада такомиллаштирилиши натижасида Ҳукумат қарорларини қонунчилик ҳужжатларига мувофиқлаштириш талаб этилмоқда.

Вазирлар Маҳкамасининг қарорларини қонунчилик ҳужжатларига мувофиқлаштириш, Ўзбекистон Республикаси Президентининг "Ўзбекистон Республикаси Президенти Администрацияси фаолиятини такомиллаштиришга оид қўшимча чора-тадбирлар тўғрисида" 2022 йил 26 июлдаги ПФ-176-сон Фармони ҳамда "Вазирлар Маҳкамасининг ижро этувчи тузилмасини такомиллаштиришга доир қўшимча чора-тадбирлар тўғрисида" 2022 йил 29 сентябрдаги ПҚ-384-сон қарори ижросини таъминлаш мақсадида Вазирлар Маҳкамаси ҚАРОР ҚИЛАДИ:


1. Ўзбекистон Республикаси Ҳукуматининг иловага мувофиқ айрим қарорларига қуйидагиларни назарда тутувчи ўзгартиришлар киритилсин:

Ўзбекистон Республикаси Президенти Администрациясининг Ижро интизомини таъминлаш шўъбаси тугатилиб унинг негизида Назорат инспекцияси ташкил этилганлиги;

Вазирлар Маҳкамасининг ижро этувчи тузилмасидаги Инвестиция лойиҳаларининг амалга оширилиши ва ташқи савдони мониторинг қилиш инспекцияси тугатилганлиги;

Вазирлар Маҳкамасининг ижро этувчи тузилмасида:

Ўзбекистон Республикаси Бош вазирининг ёқилғи-энергетика ва кимё соҳаларини ривожлантириш масалалари бўйича ўринбосари - энергетика вазири лавозими;

Ўзбекистон Республикаси Бош вазирининг Геология, энергетика, саноат ва унинг базавий тармоқларини ривожлантириш масалалари бўйича маслаҳатчиси - Давлат геология ва минерал ресурслар қўмитаси раиси лавозими ўрнига Ўзбекистон Республикаси Бош вазирининг геология, кон-металлургия соҳалари ва саноатни ривожлантириш масалалари бўйича маслаҳатчиси лавозими жорий этилганлиги;

Геология, энергетика, саноат ва унинг базавий тармоқларини ривожлантириш масалалари департаменти - Геология, кон-металлургия соҳалари ва саноатни ривожлантириш масалалари департаменти сифатида қайта номланганлиги;

Ёқилғи-энергетика ва кимё соҳаларини ривожлантириш масалалари котибияти ташкил этилганлиги муносабати билан Ҳукумат қарорларини Ўзбекистон Республикаси Президентининг ҳужжатларига мувофиқлаштириш.


2. Ўзбекистон Республикаси Адлия вазирлиги бошқа манфаатдор вазирликлар ва идоралар билан биргаликда ўзлари қабул қилган норматив-ҳуқуқий ҳужжатларни бир ой муддатда ушбу қарорга мувофиқлаштирсин.


3. Мазкур қарорнинг бажарилишини назорат қилиш Ўзбекистон Республикаси Бош вазирининг ўринбосарлари ва маслаҳатчилари ҳамда Вазирлар Маҳкамаси аппаратининг бошқарувчиси Р.В. Абдуқодиров зиммасига юклансин.



Ўзбекистон Республикасининг Бош вазири                                         А. Арипов






Вазирлар Маҳкамасининг

2022 йил 25 ноябрдаги

674-сон қарорига

ИЛОВА



Ўзбекистон Республикаси Ҳукуматининг айрим

қарорларига киритилаётган ўзгартиришлар


1. Вазирлар Маҳкамасининг 2018 йил 27 апрелдаги 315-сон қарори (Ўзбекистон Республикаси ҚТ, 2018 й., 4-сон, 96-модда) билан тасдиқланган Ўзбекистои Республикаси Давлат геология ва минерал ресурслар қўмитаси тўғрисидаги низомда:


а) 42-банддаги "энергетика, саноат ва унинг базавий тармоқларини" сўзлари "кон-металлургия соҳалари ва саноатни" сўзлари билан алмаштирилсин;


б) 68-банддаги "маслаҳатчиси - Геология, энергетика, саноат ва унинг базавий тармоқларини ривожлантириш масалалари департаменти бошлиғи" сўзлари "геология, кон-металлургия соҳалари ва саноатни ривожлантириш масалалари бўйича маслаҳатчиси" сўзлари билан алмаштирилсин.


2. Вазирлар Маҳкамасининг "Аҳоли хонадонларида иситиш тизими ва ёқилғи маҳсулотларидан фойдаланишда хавфсизлик талабларига риоя этилишини таъминлаш чора-тадбирлари тўғрисида" 2018 йил 1 ноябрдаги 901-сон қарорига 1-илованинг 2-банди қуйидаги таҳрирда баён этилсин:

"2. Ж.Т. Мирзамаҳмудов - Ўзбекистон Республикаси Бош вазирининг ёқилғи-энергетика ва кимё соҳаларини ривожлантириш масалалари бўйича ўринбосари - энергетика вазири, Республика комиссияси раҳбарининг ўринбосари".


3. Вазирлар Маҳкамасининг "Электр энергетика тармоғида тариф сиёсатини такомиллаштиришга доир қўшимча чора-тадбирлар тўғрисида" 2019 йил 13 апрелдаги 310-сон қарорига 3-илованинг матни қуйидаги таҳрирда баён этилсин:


"Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамаси

ҳузуридаги Идоралараро тариф комиссиясииинг

ТАРКИБИ

1. Ж.А. Қўчқоров

-

Ўзбекистон Республикаси Бош вазирининг молия-иқтисодиёт ва камбағалликни қисқартириш масалалари бўйича ўринбосари - иқтисодий тараққиёт ва камбағалликни қисқартириш вазири, комиссия раиси


2. Ж.Т. Мирзамаҳмудов

-

Ўзбекистон Республикаси Бош вазирининг ёқилғи-энергетика ва кимё соҳаларини ривожлантириш масалалари бўйича ўринбосари - энергетика вазири, комиссия раисининг ўринбосари


3. Т.А. Ишметов

-

Ўзбекистон Республикаси молия вазири


4. Ш.С. Хидоятов

-

Ўзбекистон Республикаси уй-жой коммунал хизмат кўрсатиш вазири


5. И.Р. Маҳкамов

-

Ўзбекистон Республикаси транспорт вазири


6. О.З. Насритдинходжаев

-

Ўзбекистон Республикаси молия вазирининг биринчи ўринбосари


7. Ш.Ш. Шарахметов

-

Ўзбекистон Республикаси Монополияга қарши курашиш қўмитасининг раиси


           

Изоҳ. Комиссия аъзолари бошқа ишга ўтган тақдирда, унинг таркибига ушбу лавозимларга янги тайинланган ёки зиммасига тегишли функцияларни бажариш юкланган шахслар киритилади".


4. Вазирлар Маҳкамасининг "Маҳсулот тақсимоти тўғрисидаги битимларни амалга ошириш чора-тадбирлари тўғрисида" 2019 йил 17 июндаги 503-сон қарорининг 2-банди бешинчи хатбошисидаги "Геология, энергетика, саноат ва унинг базавий тармоқларини ривожлантириш масалалари департаменти" сўзлари "Ёқилғи-энергетика ва кимё соҳаларини ривожлантириш масалалари котибияти" сўзлари билан алмаштирилсин.


5. Вазирлар Маҳкамасининг "Ер қаъридан фойдаланиш шартларини ишлаб чиқиш бўйича давлат комиссияси фаолиятини янада такомиллаштириш чора-тадбирлари тўғрисида" 2019 йил 12 декабрдаги 989-сон қарорига 2-иловада:


а) иккинчи хатбоши қуйидаги таҳрирда баён этилсин:

"лавозими бўйича - Ўзбекистон Республикаси Бош вазирининг геология, кон-металлургия соҳалари ва саноатни ривожлантириш масалалари бўйича маслаҳатчиси, Комиссия раисининг ўринбосари";


б) тўртинчи хатбоши қуйидаги таҳрирда баён этилсин:

"Ш.Ҳ. Ходжаев - Ўзбекистон Республикаси энергетика вазири ўринбосари";


в) тўққизинчи хатбошидаги "энергетика, саноат ва унинг базавий тармоқларини" сўзлари "кон-металлургия соҳалари ва саноатни" сўзлари билан алмаштирилсин.


6. Вазирлар Маҳкамасининг "Ўзбекистон Республикаси ва Ҳиндистон Республикаси, шу жумладан Гужарат штати ўртасида икки томонлама ҳамкорликни янада мустаҳкамлаш бўйича қўшимча чора-тадбирлар тўғрисида" 2020 йил 10 январдаги 14-сон қарорининг 4-банди бешинчи хатбошисидаги "Инвестиция лойиҳаларининг амалга оширилиши ва ташқи савдони мониторинг қилиш инспекцияси" сўзлари "Инвестициялар, экспортни қўллаб-қувватлаш ва ташқи иқтисодий алоқалар масалалари котибияти" сўзлари билан алмаштирилсин.


7. Вазирлар Маҳкамасининг "Республика ҳудудларида пахта ҳосили теримини механизациялаш даражасини ошириш чора-тадбирлари тўғрисида" 2020 йил 14 январдаги 21-сон қарорининг 2-банди биринчи хатбошиси қўйидаги таҳрирда баён этилсин:

"2. Ўзбекистон Республикаси Бош вазирининг аграр ва озиқ-овқат соҳаларини ривожлантириш масалалари бўйича ўринбосари, Ўзбекистон Республикаси Бош вазирининг геология, кон-металлургия соҳалари ва саноатни ривожлантириш масалалари бўйича маслаҳатчиси, "Ўзавтосаноат" АЖ ишончли бошқарувчи компанияси, қишлоқ хўжалиги вазирининг биринчи ўринбосари ҳамда Қорақалпоғистон Республикаси Вазирлар Кенгаши Раисининг ва вилоятлар ҳокимларининг қишлоқ ва сув хўжалиги масалалари бўйича ўринбосарларига:".


8. Вазирлар Маҳкамасининг 2020 йил 6 октябрдаги 601-сон қарори билан тасдиқланган Ташқи савдо, инвестициялар, маҳаллий саноатни ривожлантириш ва техник жиҳатдан тартибга солиш масалалари бўйича Ҳукумат комиссияси тўғрисидаги низомнинг 9-банди бешинчи хатбошиси чиқариб ташлансин.


9. Вазирлар Маҳкамасининг "Ўзбекистон Республикаси Ҳукумати тизимидаги давлат бошқаруви органлари, хўжалик бирлашмалари ва бошқа ташкилотларнинг ижро интизомига масъул таркибий бўлинмалари раҳбарларини лавозимларга тайинлашни ва уларнинг фаолиятини тартибга солиш чора-тадбирлари тўғрисида" 2021 йил 31 мартдаги 171-сон қарорида:


а) 1-банддаги "Ижро интизомини таъминлаш шўъбаси" сўзлари "Назорат инспекцияси" сўзлари билан алмаштирилсин;


б) 2-банднинг иккинчи хатбошисидаги "Ижро интизомини таъминлаш шўъбаси" сўзлари "Назорат инспекцияси" сўзлари билан алмаштирилсин;


в) илованинг 3, 18, 20-бандлари, 23-банди иккинчи хатбошиси, 24 ва 25-бандларидаги тегишли келишикдаги "Ижро интизомини таъминлаш шўъбаси" сўзлари тегишли келишикдаги "Назорат инспекцияси" сўзлари билан алмаштирилсин;


Низомга илованинг "11-босқич" ва "12-босқич" позициялари "Амалга ошириладиган тадбирлар" устунидаги тегишли келишикдаги "Ижро интизомини таъминлаш шўъбаси" сўзлари тегишли келишикдаги "Назорат инспекцияси" сўзлари билан алмаштирилсин.



Қонун ҳужжатлари маълумотлари миллий базаси (www.lex.uz),

2022 йил 26 ноябрь










































Время: 0.1969
по регистрации МЮ строгое соответствие
  • Все
  • действующие
  • утратившие силу
  • Русский
  • Ўзбекча
  • Оба языка
  • любая дата
  • точная дата
  • период
  • -

Свернуть поиск