ВСЕ ЗАКОНОДАТЕЛЬСТВО УЗБЕКИСТАНА

ЎзР Конунчилиги / Суғурта / Қўшимчалар ва ўзгартиришлар киритилган ҳужжатлар / Мол-мулк суғуртаси /

Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 25.11.2022 й. 673-сон "Экспорт қилувчилар гаров сифатида суғурта хизматларидан фойдаланганда, суғурта мукофоти учун тўлов харажатларини компенсация қилиш тартиби тўғрисидаги низомга экспортни қўллаб-қувватлаш билан боғлиқ фаолиятни суғурта қилиш тартибини такомиллаштиришга йўналтирилган ўзгартириш ва қўшимчалар киритиш ҳақида"ги Қарори

Функция недоступна

Данная функция доступно только для клиентов (пользователей)

Полный текст документа доступен в платной версии. По вопросам звоните на короткий номер 1172

ЎЗБЕКИСТОН РЕСПУБЛИКАСИ

ВАЗИРЛАР МАҲКАМАСИНИНГ

ҚАРОРИ

25.11.2022 й.

N 673




ЭКСПОРТ ҚИЛУВЧИЛАР ГАРОВ СИФАТИДА

СУҒУРТА ХИЗМАТЛАРИДАН ФОЙДАЛАНГАНДА,

СУҒУРТА МУКОФОТИ УЧУН ТЎЛОВ ХАРАЖАТЛАРИНИ

КОМПЕНСАЦИЯ ҚИЛИШ ТАРТИБИ ТЎҒРИСИДАГИ

НИЗОМГА ЭКСПОРТНИ ҚЎЛЛАБ-ҚУВВАТЛАШ БИЛАН

БОҒЛИҚ ФАОЛИЯТНИ СУҒУРТА ҚИЛИШ ТАРТИБИНИ

ТАКОМИЛЛАШТИРИШГА ЙЎНАЛТИРИЛГАН

ЎЗГАРТИРИШ ВА ҚЎШИМЧАЛАР

КИРИТИШ ҲАҚИДА



Сўнгги йилларда тадбиркорлик субъектларининг экспорт фаолиятини давлат томонидан қўллаб-қувватлаш ва рағбатлантиришга алоҳида эътибор қаратилмоқда. Хусусан, экспорт фаолиятини суғурта қилиш, суғурта хизматларидан фойдаланишнинг давлат томонидан молиявий қўллаб-қувватлаш механизмлари яратилди.

Шу билан бирга, экспорт қилувчилар гаров сифатида суғурта хизматларидан фойдаланганда, суғурта мукофоти учун тўлов харажатларини компенсация қилиш амалиёти суғурта компанияларининг экспорт қилувчилар фаолиятини қўллаб-қувватлаш бўйича фаоллигини ошириш билан бир қаторда асосий эътиборини суғурта мукофоти учун тўлов суммаларини оширишга қаратаётганлигини кўрсатмоқда.

Бундан ташқари, амалдаги тартибда экспорт қилувчилар гаров сифатида суғурта хизматларидан фойдаланганда, суғурта мукофоти учун тўлов харажатларини компенсация қилиш бўйича суғурта шартномаларининг аниқ турлари кўрсатилмаганлиги тадбиркорлик субъектларига ушбу хизматлардан фойдаланишда ноқулайликлар келтириб чиқармоқда.

Экспорт қилувчиларни суғурта механизмларидан фойдаланишда молиявий қўллаб-қувватлаш тизимини такомиллаштириш ҳамда экспорт қилувчилар гаров сифатида суғурта хизматларидан фойдаланганда, суғурта мукофоти учун тўлов харажатларини компенсация қилиш тартибини қонунчилик ҳужжатлари билан ўзаро мувофиқлаштириш мақсадида Вазирлар Маҳкамаси ҚАРОР ҚИЛАДИ:


1. Вазирлар Маҳкамасининг 2020 йил 25 августдаги 512-сон қарори билан тасдиқланган Экспорт қилувчилар гаров сифатида суғурта хизматларидан фойдаланганда, суғурта мукофоти учун тўлов харажатларини компенсация қилиш тартиби тўгрисидаги низомга иловага мувофиқ қуйидагиларни назарда тутувчи ўзгартириш ва қўшимчалар киритилсин:

экспорт қилувчилар гаров сифатида суғурта хизматларидан фойдаланганда Экспортни рағбатлантириш агентлиги томонидан компенсация қилинадиган суғурта мукофотининг миқдорини суғурта пулининг 1 фоизидан 0,5 фоизигача камайтириш;

суғурта мукофоти учун тўлов харажатларини компенсация қилиш механизмини ҳақиқатда фойдаланилган суғурта хизматлари бўйича тўғридан-тўғри фақат суғурта қилдирувчига тўлаш тартибини белгилаш.


2. Ўзбекистон Республикаси Инвестициялар ва ташқи савдо вазирлиги манфаатдор вазирликлар ва идоралар билан биргаликда ўзлари қабул қилган норматив-ҳуқуқий ҳужжатларни бир ой муддатда ушбу қарорга мувофиқлаштирсин.


3. Мазкур қарорнинг бажарилишини назорат қилиш Ўзбекистон Республикаси Бош вазирининг инвестициялар ва ташқи иқтисодий алоқалар масалалари бўйича ўринбосари - инвестициялар ва ташқи савдо вазири Ж.А. Ходжаев зиммасига юклансин.



Ўзбекистон Республикасининг Бош вазири                                      А. Арипов






Вазирлар Маҳкамасининг

2022 йил 25 ноябрдаги

673-сон қарорига

ИЛОВА



Вазирлар Маҳкамасининг 2020 йил 25 августдаги

512-сон қарори билан тасдиқланган Экспорт қилувчилар

гаров сифатида суғурта хизматларидан фойдаланганда,

суғурта мукофоти учун тўлов харажатларини компенсация

қилиш тартиби тўғрисидаги низомга киритилаётган

ўзгартиришлар ва қўшимчалар


1. 2-бандда:

иккинчи хатбоши қуйидаги таҳрирда баён этилсин:

"гаров сифатида суғурта хизмати - тадбиркорлик субъектларининг экспорт фаолияти кафолати сифатида суғурта шартномалари асосида суғурта ҳимояси тақдим этилиши";

қуйидаги мазмундаги хатбоши билан тўлдирилсин:

"суғурта шартномаси - Ўзбекистонда ишлаб чиқарилган товарлар ва хизматларни (ишларни) экспорт қилиш билан боғлиқ фаолиятни сиёсий ва тижорат таваккалчиликларидан суғурта қилиш бўйича ёзма келишув".


2. 3-банд қуйидаги таҳрирда баён этилсин:

"3. Экспорт қилувчилар қуйидаги суғурта шартномаларига асосан гаров сифатида суғурта хизматларидан фойдаланганда, суғурталовчиларга тўлаб берилган суғурта мукофотининг 100 фоизи, лекин суғурта пулининг 0,5 фоизидан ортиқ бўлмаган қисми Агентлик томонидан компенсация қилиб берилади:

экспорт шартномаси бўйича мажбуриятлар бажарилмаслигини суғурта қилиш шартномаси;

экспорт қилувчининг қисқа ёки узоқ муддатли дебитор қарздорлигини суғурта қилиш шартномаси;

экспорт факторингини суғурта қилиш шартномаси;

экспорт қилувчининг айланма маблағларини тўлдириш кредити ўз вақтида қайтарилмаслигидан суғурта қилиш шартномаси.


3. 4-бандда:

иккинчи хатбоши қуйидаги таҳрирда баён этилсин:

"суғурта шартномаси бўйича суғурта мукофоти суғурталовчига суғурта қилдирувчи томонидан тўланган бўлиши";

қуйидаги мазмундаги учинчи хатбоши билан тўлдирилсин:

"суғурталовчи томонидан экспорт қилувчига суғурта шартномаси бўйича тўловлар амалга оширилгандан кейин суғурта полиси тақдим қилиниши ва суғурта полиси тақдим қилинган санада хизматлар кўрсатилганлигини тасдиқловчи ҳисобварақ-фактуралар расмийлаштирилган бўлиши";

учинчи - олтинчи хатбошилар тегишлича тўртинчи - еттинчи хатбошилар деб ҳисоблансин.


4. 5-банддаги "суғурталовчилар ва" сўзлари чиқариб ташлансин.


5. 6-бандда:

биринчи хатбошидаги "суғурталовчилар ёки" сўзлари чиқариб ташлансин;

учинчи хатбоши қуйидаги таҳрирда баён этилсин:

"суғурта мукофоти харажатини тасдиқловчи ҳужжатлар - суғурта шартномаси ва суғурта полисининг нусхаси, тўлов амалга оширилганлиги тўғрисида банк маълумотномаси, хизмат кўрсатилганлигини тасдиқловчи ҳисобварақ-фактура нусхаси".


6. 7-банддаги "Суғурта қилдирувчи ёки суғурталовчилардан" сўзлари "Суғурта қилдирувчидан" сўзлари билан алмаштирилсин.


7. 23-банднинг учинчи хатбошидаги "Суғурта қилдирувчи ёки суғурталовчининг" сўзлари "Суғурта қилдирувчининг" сўзлари билан алмаштирилсин.


8. Низомга 1-илованинг матни қуйидаги таҳрирда баён этилсин:


"Гаров сифатида суғурта хизматларидан фойдаланилганда,

Агентлик томонидан суғурта мукофотини компенсация

қилиш бўйича суғурта қилдирувчиларнинг

аризаларини кўриб чиқиш

СХЕМАСИ

Босқичлар

Масъул ижрочилар


Тадбирлар


Бажариш муддатлари



1-босқич

Суғурта қилдирувчи


Экспортни рағбатлантириш агентлигига ариза билан бирга қуйидаги ҳужжатларни тақдим этиш:

ушбу Низомга 2-иловадаги шаклга мувофиқ ариза;

экспорт шартномаси (инвойс) ёки экспортолди шартномаси ва (ёки) воситачилик шартномаси нусхаси;

суғурта мукофоти харажатини тасдиқловчи ҳужжатлар - суғурта шартномаси ва суғурта полисининг нусхаси, тўлов амалга оширилганлиги тўғрисида банк маълумотномаси, хизмат кўрсатилганлигини тасдиқловчи ҳисобварақ-фактура нусхаси.


Суғурта қилдирувчининг ихтиёрига кўра










2-босқич

Экспортни рағбатлантириш агентлиги


Тақдим этилган ҳужжатларни кўриб чиқиш ва хулоса бериш:

ҳужжатлар тўлиқ тақдим этилмаганда, уларни экспорт қилувчиларга жавоб хати билан ёзма ёки электрон шаклда қайтариш;

тўлиқ тақдим этилган хужжатлар бўйича тегишли хулоса тайёрлаш ва экспорт қилувчиларни хабардор қилиш.


3 иш куни мобайнида




7 иш куни мобайнида










3-босқич

Экспортни рағбатлантириш агентлиги


Ўзбекистон Республикаси Молия вазирлигига маблағ ажратиш бўйича буюртманома бериш.


Ҳар ҳафта якуни бўйича кейинги ҳафтанинг биринчи иш кунида










4-босқич

Ўзбекистон Республикаси Молия вазирлиги


Компенсация маблағларини Агентликнинг ҳисобварағига ўтказиб бериш.


3 иш куни давомида










5-босқич

Экспортни рағбатлантириш агентлиги


Суғурта қилдирувчиларнинг ҳисобварағига тегишли маблағларни ўтказиб бериш.


Маблағлар тушган кундан бошлаб 1 иш куни давомида



9. Низомга 2-илованинг матни қуйидаги таҳрирда баён этилсин:


"Ўзбекистон Республикаси

Инвестициялар ва ташқи савдо

вазирлиги ҳузуридаги Экспортни

рағбатлантириш агентлиги

директори ______________ га


______________________ дан



АРИЗА


________________________________ (суғурта қилдирувчи номи) фойдаланилган суғурта хизматлари учун тўланган суғурта мукофотини компенсация қилиб бериш масаласини кўриб чиқишингизни ва тегишли компенсация тўловини ____________ банкидаги ____________________ ҳисобварағига ўтказиб беришингизни сўрайман.


Аризага қуйидаги ҳужжатлар илова қилинмоқда:


1. Экспорт шартномаси (инвойс) ёки экспортолди шартномаси ва (ёки) воситачилик шартномаси нусхаси;


2. Суғурта мукофоти харажатини тасдиқловчи ҳужжатлар - суғурта шартномаси ва суғурта полисининг нусхаси, тўлов амалга оширилганлиги тўғрисида банк маълумотномаси, хизмат кўрсатилганлигини тасдиқловчи ҳисобварақ-фактура нусхаси.



_____________________ раҳбари                                     _________________ (Ф.И.О.)


Боғланиш учун тел.:+998 (___) _______________".



Қонун ҳужжатлари маълумотлари миллий базаси (www.lex.uz),

2022 йил 26 ноябрь














































Время: 0.0319
по регистрации МЮ строгое соответствие
  • Все
  • действующие
  • утратившие силу
  • Русский
  • Ўзбекча
  • Оба языка
  • любая дата
  • точная дата
  • период
  • -

Свернуть поиск