ВСЕ ЗАКОНОДАТЕЛЬСТВО УЗБЕКИСТАНА

ЎзР Конунчилиги / Мудофаа. Ҳарбий мажбурият ва ҳарбий хизмат / Қўшимчалар ва ўзгартиришлар киритиш тўғрисидаги ҳужжатлар / Умумий қоидалар /

Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 29.11.2022 й. 680-сон "Ўзбекистон Республикаси Қуролли Кучлари соҳасидаги миллий қонунчилик базасини комплекс тизимлаштириш белгиланганлиги муносабати билан Ўзбекистон Республикаси Ҳукуматининг айрим қарорларини ўз кучини йўқотган деб ҳисоблаш тўғрисида"ги Қарори

Функция недоступна

Данная функция доступно только для клиентов (пользователей)

Полный текст документа доступен в платной версии. По вопросам звоните на короткий номер 1172

ЎЗБЕКИСТОН РЕСПУБЛИКАСИ

ВАЗИРЛАР МАҲКАМАСИНИНГ

ҚАРОРИ

29.11.2022 й.

N 680




ЎЗБЕКИСТОН РЕСПУБЛИКАСИ ҚУРОЛЛИ

КУЧЛАРИ СОҲАСИДАГИ МИЛЛИЙ ҚОНУНЧИЛИК

БАЗАСИНИ КОМПЛЕКС ТИЗИМЛАШТИРИШ

БЕЛГИЛАНГАНЛИГИ МУНОСАБАТИ БИЛАН

ЎЗБЕКИСТОН РЕСПУБЛИКАСИ ҲУКУМАТИНИНГ

АЙРИМ ҚАРОРЛАРИНИ ЎЗ КУЧИНИ ЙЎҚОТГАН

ДЕБ ҲИСОБЛАШ ТЎҒРИСИДА



Мамлакатни ҳар томонлама ривожлантириш бўйича амалга оширилаётган туб ислоҳотлар асосида Ўзбекистон Республикаси Қуролли Кучларининг тузилиши ҳам замон талаблари асосида қайта кўриб чиқилди.

Шу билан бирга, ушбу йўналишдаги амалий ишларнинг ҳуқуқий асосини ташкил этувчи норматив-ҳуқуқий ҳужжатларни тизимлаштириш ва бир-бирини такрорловчи нормаларни бартараф этиш зарурати юзага келмоқда.

Миллий қонунчилик базасининг тизимлилигини таъминлаш, ундаги ортиқча ва ўз ҳуқуқий аҳамиятини йўқотган норматив-ҳуқуқий ҳужжатларни бекор қилиш, шунингдек, Ўзбекистон Республикаси Президентининг "Миллий қонунчилик базасини комплекс тизимлаштириш чора-тадбирлари тўғрисида" 2021 йил 30 апрелдаги ПФ-6218-сон Фармони ижросини таъминлаш мақсадида Вазирлар Маҳкамаси ҚАРОР ҚИЛАДИ:


1. Ўзбекистон Республикаси Ҳукуматининг иловага мувофиқ айрим қарорлари қуйидаги асосларга кўра ўз кучини йўқотган деб ҳисоблансин:

қарорларда кейинроқ қабул қилинган норматив-ҳуқуқий ҳужжатлар билан бир хил нормаларнинг мавжудлиги;

қарорларда белгиланган нормаларнинг кейинроқ қабул қилинган қонунчилик ҳужжатлари нормаларига зидлиги;

қарорларнинг қабул қилинишига асос бўлган юқори юридик кучга эга қонунчилик ҳужжатларининг бекор қилинганлиги натижасида ўз долзарблигини йўқотганлиги;

қарорларда белгиланган бир марталик, вақтинча бажарилиши лозим бўлган топшириқларнинг ижроси таъминланганлиги.


2. Мазкур қарорнинг бажарилишини назорат қилиш Ўзбекистон Республикаси мудофаа вазири Б.Н. Қурбонов зиммасига юклансин.



Ўзбекистон Республикасининг Бош вазири                                          А. Арипов






Вазирлар Маҳкамасининг

2022 йил 29 ноябрдаги

680-сон қарорига

ИЛОВА



Ўзбекистон Республикаси Ҳукуматининг ўз кучини

йўқотган деб эътироф этилаётган айрим ҳужжатлари

РЎЙХАТИ


1. Ўзбекистон Республикаси Президенти ҳузуридаги Вазирлар Маҳкамасининг "Ўзбекистон Республикаси Мудофаа ишлари вазирлиги масалалари" 1991 йил 25 октябрдаги 269-сон қарори.


2. Вазирлар Маҳкамасининг "Муддатли хизмат ҳарбий хизматчиларига ва уларнинг оила аъзоларига қўшимча имтиёзлар тўғрисида" 1994 йил 3 октябрдаги 496-сон қарори.


3. Вазирлар Маҳкамасининг "Мудофаа вазирлиги, Қорақалпоғистон Республикаси Вазирлар Кенганш, вилоятлар, шаҳарлар ва туманлар ҳокимликларининг ҳарбий хизматга чақиришни ташкил этиш ва ўтказиш юзасидан масъулиятини ошириш тўғрисида" 2002 йил 26 сентябрдаги 333-сон қарори.


4. Вазирлар Маҳкамасининг "Ўзбекистон Республикаси Куролли Кучларининг оддий аскарлар ва сержантлар таркибида муддатли ҳарбий хизматни ўтаётган ҳарбий хизматчиларга қўшимча имтиёзлар бериш тўғрисида" 2003 йил 22 майдаги 227-сон қарори.


5. Вазирлар Маҳкамасининг "Ўзбекистон Республикаси Ҳукуматининг айрим қарорларига ўзгартиришлар киритиш ҳамда айрим қарорларини ўз кучини йўқотган деб ҳисоблаш тўғрисида" 2004 йил 26 июлдаги 359-сон қарорига илованинг 12-банди.


6. Вазирлар Маҳкамасининг рус тилида қабул қилинган "Ўзбекистон Республикаси Мудофаа вазирлигининг моддий-техника базасини мустаҳкамлаш тўғрисида" 2013 йил 29 августдаги 239-сон қарорининг 1 ва 2-бандлари.


7. Вазирлар Маҳкамасининг "Ўзбекистон Республикаси Ҳукуматининг айрим қарорларига ўзгартириш ва қўшимчалар киритиш тўғрисида (Ўзбекистон Республикаси Президентининг "Ёшларга оид давлат сиёсати самарадорлигини ошириш ва Ўзбекистон ёшлар иттифоқи фаолиятини қўллаб-қувватлаш тўғрисида" 2017 йил 5 июлдаги ПФ-5106-сон Фармони)" 2017 йил 12 сентябрдаги 712-сон қарорига илованинг 2-банди.


8. Вазирлар Маҳкамасининг "Ўзбекистон Республикаси Мудофаа вазирлиги қўшинларида ҳарбий хизматчиларнинг овқатланиши сифатини тубдан яхшилаш чора-тадбирлари тўғрисида" 2017 йил 24 ноябрдаги 942-сон қарорининг 2-4-бандлари.


9. Вазирлар Маҳкамасининг "Ўзбекистон Республикаси Ҳукуматининг айрим қарорларига ўзгартиришлар киритиш тўғрисида (Ўзбекистон Республикаси фуқароларининг сафарбарлик чақируви резервидаги хизматини ташкил этиш чора-тадбирлари тўғрисида)" 2018 йил 5 апрелдаги 267-сон қарорига илованинг 2-банди.


10. Вазирлар Маҳкамасининг "Ўзбекистон Республикаси Ҳукуматининг айрим қарорларига ўзгартириш ва қўшимчалар киритиш тўғрисида (Ўзбекистон Республикасининг "Ўзбекистон Республикасининг Мудофаа доктринаси тўғрисида" 2018 йил 9 январдаги ЎРҚ-458-сон ва "Давлат хавфсизлик хизмати тўғрисида" 2018 йил 5 апрелдаги ЎРҚ-471-сон қонунлари)" 2018 йил 20 сентябрдаги 748-сон қарорига илованинг 15-банди.



Қонун ҳужжатлари маълумотлари миллий базаси (www.lex.uz),

2022 йил 29 ноябрь
















































Время: 0.0055
по регистрации МЮ строгое соответствие
  • Все
  • действующие
  • утратившие силу
  • Русский
  • Ўзбекча
  • Оба языка
  • любая дата
  • точная дата
  • период
  • -

Свернуть поиск