Внимание!

Документ утратил силу.
Смотрите подробности в начале документа.


ВСЕ ЗАКОНОДАТЕЛЬСТВО УЗБЕКИСТАНА

ЎзР Конунчилиги / Иқтисодиётнинг айрим соҳалари / Саноат / Саноат соҳасида бошқарув ва назорат /

Корпоратив бошқарувчи малака аттестатини бериш бўйича давлат хизматлари кўрсатишнинг Маъмурий регламенти (ЎзР ВМ 29.11.2022 й. 679-сон қарорига 1-илова)

Функция недоступна

Данная функция доступно только для клиентов (пользователей)

Полный текст документа доступен в платной версии. По вопросам звоните на короткий номер 1172

Вазирлар Маҳкамасининг

2022 йил 29 ноябрдаги

679-сон қарорига

1-ИЛОВА



Корпоратив бошқарувчи

малака аттестатини бериш бўйича

давлат хизматлари кўрсатишнинг

МАЪМУРИЙ РЕГЛАМЕНТИ

          

        

       

1-БОБ. УМУМИЙ ҚОИДАЛАР

           

1. Мазкур Регламент талабгорларга корпоратив бошқарувчи малака аттестатини бериш бўйича давлат хизмати (кейинги ўринларда - давлат хизмати) кўрсатиш тартибини белгилайди.


2. Корпоратив бошқарувчи малака аттестати Ўзбекистон Республикаси Иқтисодий тараққиёт ва камбағалликни қисқартириш вазирлиги ҳузуридаги Бизнес ва тадбиркорлик олий мактаби (кейинги ўринларда - Бизнес ва тадбиркорлик олий мактаби) томонидан корпоратив бошқарув соҳасида малака мавжудлигини тасдиқлаш учун берилади.


3. Давлат органларининг раҳбарлари ёки раҳбар ўринбосарлари, Ўзбекистон Республикаси Давлат активларини бошқариш агентликлиги бундан мустасно, уларда корпоратив бошқарув малака аттестати мавжуд бўлганда давлат иштирокидаги корхоналарнинг кузатув кенгаши аъзолигига давлат улуши бўйича сайланишлари мумкин.

Корпоратив бошқарувчининг малака аттестатига эга бўлиш тўғрисидаги талаб кузатув кенгашининг давлат улуши бўйича мустақил аъзоси сифатида илгари сурилган, тегишли тармоқда иш тажрибасига эга бўлган, шу жумладан хорижлик шахсларга нисбатан қўлланилмайди.


4. Ушбу Регламентда қуйидаги асосий тушунчалар қўлланилади:


корпоратив бошқарувчи малака аттестати (кейинги ўринларда - малака аттестати) - Ўзбекистон Республикаси жисмоний шахсига устав фонди (капитали)да давлат улуши мавжуд бўлган хўжалик жамиятларининг ҳамда давлат унитар корхоналарининг кузатув кенгаши таркибига давлат улуши бўйича унинг номзодини кўрсатиш ҳуқуқини берувчи ҳужжат;


сертификат - корпоратив бошқарув соҳасида Бизнес ва тадбиркорлик олий мактаби томонидан ташкил этилган қисқа муддатли (бир ҳафтадан кам бўлмаган муддатда) ўқув курсларини, шу жумладан, онлайн, ўзлаштирганлигини тасдиқловчи ҳужжат;


талабгор - малака аттестатини олиш учун сертификатга ва Бизнес ва тадбиркорлик олий мактабининг "Бизнесни бошқариш", "Капитал бозори ва биржа иши" ва "Кичик бизнес ва хусусий тадбиркорлик ("Бизнес инновациялар ва тадбиркорлик") магистратура мутахассисликлари бўйича корпоратив бошқарув фанини 86 балл ва ундан юқори даражаларда ўзлаштирган, шунингдек хорижий мамлакатларнинг олий ўқув юртлари ва Бизнес мактабларида таҳсил олган ва илмий даражаларга эга бўлган ҳамда корпоратив бошқарув фани бўйича энг юқори баҳо ёки балл олган тингловчилар;


Бизнес ва тадбиркорлик олий мактабининг махсус суҳбат комиссияси - Иқтисодий тараққиёт ва камбағалликни қисқартириш вазирлиги, Давлат активларини бошқариш агентлигининг ушбу соҳадаги етук мутахассислари ва Бизнес ва тадбиркорлик олий мактабининг шу йўналишдаги профессор-ўқитувчиларидан иборат комиссия (кейинги ўринларда - комиссия).


5. Давлат хизмати Давлат хизматлари марказлари ёки Ўзбекистон Республикаси Ягона интерактив давлат хизматлари портали (кейинги ўринларда - ЯИДХП) орқали Бизнес ва тадбиркорлик олий мактаби томонидан кўрсатилади.


6. Давлат хизматлари марказлари ва Бизнес ва тадбиркорлик олий мактаби ўртасидаги ахборот алмашинуви электрон рақамли имзони (кейинги ўринларда - ЭРИ) мажбурий тартибда қўллаш орқали фақат идоралараро ўзаро электрон боғланиш ёрдамида амалга оширилади.


7. Малака аттестатини бериш тартиби ушбу Регламентга 1-иловага мувофиқ схема бўйича қонунийлик, ошкоралик, холислик, адолатлилик, тенглик ва шаффофлик принципларига асосланган суҳбат натижалари асосида амалга оширилади.


8. Талабгор қуйидаги асосий малака талабларига мос келиши керак:

Бизнес ва тадбиркорлик олий мактабининг "Корпоратив бошқарувнинг замонавий амалиёти ва тамойиллари" бўйича ўқув курсини тамомлаганлик тўғрисидаги сертификатига эга бўлиши;

Бизнес ва тадбиркорлик олий мактабининг "Бизнесни бошқариш", "Капитал бозори ва биржа иши" ва "Кичик бизнес ва хусусий тадбиркорлик ("Бизнес инновациялар ва тадбиркорлик") магистратура мутахассисликлари бўйича корпоратив бошқарув фанини 86 балл ва ундан юқори даражаларда ўзлаштирган, шунингдек хорижий мамлакатларнинг олий ўқув юртлари ва Бизнес мактабларида таҳсил олган ва илмий даражаларга эга бўлган ҳамда корпоратив бошқарув фани бўйича энг юқори баҳо ёки балл олган бўлиши керак.



2-БОБ. КОРПОРАТИВ БОШҚАРУВЧИ

МАЛАКА АТТЕСТАТИНИ ОЛИШ ИСТАГИДА

БЎЛГАН ТАЛАБГОРЛАРНИ СЕРТИФИКАТ

ОЛИШ УЧУН ЎҚИТИШ

           

9. Талабгорларнинг корпоратив бошқарув соҳасидаги билимларини ошириш мақсадида, Бизнес ва тадбиркорлик олий мактаби томонидан мазкур соҳадаги сўнгги замонавий билимлар мужассамлаштирилган қисқа муддатли (бир ҳафтадан кам бўлмаган муддатда), шу жумладан, онлайн, махсус ўқув дастури шакллантирилиб, доимий равишда такомиллаштириб борилади.

Мазкур дастур "Бизнесни бошқариш", "Капитал бозори ва биржа иши" ва "Кичик бизнес ва хусусий тадбиркорлик ("Бизнес инновациялар ва тадбиркорлик") магистратура мутахассислиги бўйича корпоратив бошқарув фанида ҳам ўқитилади.

Малака аттестатини олиш учун номзодларни ўқитиш ва ўқиш натижалари бўйича сертификат бериш Бизнес ва тадбиркорлик олий мактаби томонидан белгиланган тартибда амалга оширилади.


10. Номзодлар ўқув курсининг якуни бўйича тест топшириб, умумий саволларнинг 55 фоизига жавоб берганда, тегишли тартибда сертификатга эга бўлади. Мазкур сертификат малака аттестатини олишга даъвогарлик қилиш ҳуқуқини беради. Номзод тестдан ўта олмаган тақдирда, якуний тестни бепул қўшимча тўловсиз яна икки марта такроран топширишга ҳақли.


11. Малака аттестатини олиш учун Бизнес ва тадбиркорлик олий мактабининг корпоратив бошқарувчи махсус дастури бўйича ўқув курсларини тамомлаганлик тўғрисидаги сертификатга эга бўлган шахслар ва Олий мактабнинг "Бизнесни бошқариш", "Капитал бозори ва биржа иши" ва "Кичик бизнес ва хусусий тадбиркорлик ("Бизнес инновациялар ва тадбиркорлик") магистратура мутахассислиги бўйича корпоратив бошқарув фанини 86 балл ва ундан юқори даражаларда ўзлаштирган тингловчилари даъвогарлик қилиш ҳуқуқига эга.

Бунда аризалар ушбу ўқув курслари ва магистратура тингловчилари томонидан мазкур фан ўқитилгандан кейин бир йил мобайнида берилиши мумкин.



3-БОБ. КОРПОРАТИВ БОШҚАРУВЧИ МАЛАКА

АТТЕСТАТИНИ БЕРИШ БЎЙИЧА ДАВЛАТ

ХИЗМАТИНИ КЎРСАТИШ ТАРТИБИ


12. Талабгор давлат хизматидан фойдаланиш учун Давлат хизматлари марказига ўзи келиб мурожаат қилади ёки давлат хизматларидан электрон тарзда фойдаланиш учун ЯИДХПда рўйхатдан ўтади.


13. Талабгор ўзи келиб мурожаат қилган тақдирда Давлат хизматлари маркази ходими талабгор номидан, ЯИДХП орқали мурожаат қилган тақдирда эса, мустақил равишда ушбу Регламентга 2-иловага мувофиқ шаклдаги тегишли сўровномани электрон равишда тўлдиради.


14. Сўровномага талабгор тўғрисидаги маълумотлар киритилгандан сўнг талабгор уни идентификация қилишнинг замонавий воситалари билан (электрон имзо, дактилоскопия, ягона идентификация тизимидаги логин ва пароль, мобил-ID ва бошқалар) тасдиқлайди.

Талабгор томонидан сўровномани ЭРИ билан тасдиқлаш талаб этилмайди.


15. Сўровнома Давлат хизматлари марказлари орқали тақдим этилганда мурожаатчидан базавий ҳисоблаш миқдорининг бир баравари миқдорида йиғим ундирилади.

Сўровнома ЯИДХП орқали тақдим этилганда, мурожаатчидан Давлат хизматлари марказлари орқали мурожаат этганда тўланадиган сумманинг 90 фоизи миқдорида йиғим ундирилади.


16. Тўловлар суммаси қуйидаги тартибда тақсимланади:

а) давлат хизматлари марказлари орқали мурожаат этилганда:

20 фоизи - Ўзбекистон Республикаси Адлия вазирлигининг Давлат хизматларини ривожлантириш жамғармаси шахсий ғазна ҳисобварағига;

0,5 фоизи (ягона биллинг тизими орқали давлат хизмати кўрсатилганда) - Ўзбекистон Республикаси Ахборот технологиялари ва коммуникацияларини ривожлантириш вазирлиги ҳузуридаги "Электрон ҳукумат лойиҳаларини бошқариш маркази" давлат муассасасининг Молия вазирлиги Ғазначилигидаги махсус ҳисоб рақамига;

қолган маблағлар - Бизнес ва тадбиркорлик олий мактабининг бюджетдан ташқари жамғармасига;

б) ЯИДХП орқали мурожаат этилганда:

10 фоизи - Ўзбекистон Республикаси Адлия вазирлигининг Давлат хизматларини ривожлантириш жамғармаси шахсий ғазна ҳисобварағига;

11,75 фоизи (шундан 0,5 фоизи - ягона биллинг тизими орқали давлат хизмати кўрсатилганда) - Ўзбекистон Республикаси Ахборот технологиялари ва коммуникацияларини ривожлантириш вазирлиги ҳузуридаги "Электрон ҳукумат лойиҳаларини бошқариш маркази" давлат муассасасининг Молия вазирлиги Ғазначилигидаги махсус ҳисобварағига;

қолган маблағлар - Бизнес ва тадбиркорлик олий мактабининг бюджетдан ташқари жамғармасига ўтказилади.

Давлат хизматлари кўрсатилганлиги учун йиғим тўланганлиги Ягона биллинг тизими орқали тасдиқланади.


17. Талабгор давлат хизматларидан фойдаланишда уларни кўрсатишнинг ҳар қандай босқичида бош тортиш ҳуқуқига эга. Талабгор давлат хизматларидан фойдаланишдан бош тортганда, унинг сўровномаси кўриб чиқилмасдан қолдирилади ва тўланган йиғим қайтарилмайди.


18. Талабгор Давлат хизматлари марказига келиб мурожаат қилганда Давлат хизматлари маркази 10 дақиқа мобайнида сўровномани қабул қилади, сўровнома рақами ва санасини талабгорга тақдим этади ёки давлат хизмати кўрсатишни рад этади, шунингдек сўровнома қабул қилинганда унинг сўровномаси Давлат хизматлари маркази ходими томонидан тўлдирилиб, талабгор томонидан тасдиқлангандан сўнг барча ҳужжатлар 10 дақиқа мобайнида Бизнес ва тадбиркорлик олий мактабига электрон шаклда юборилади.


19. Давлат хизмати кўрсатишни рад этиш учун қуйидагилар асос бўлади:

талабгор томонидан сўровномада ҳақиқий бўлмаган, сохта ва нотўғри маълумотлар кўрсатилиши;

давлат хизматлари кўрсатиш учун йиғимни тўламаслик (бундан мурожаат қилинган вақтда маълумотлар қайта тўғриланган ҳолатлар мустасно);

Давлат хизматлари кўрсатишни бошқа асослар бўйича рад этиш тақиқланади.


20. Талабгор ЯИДХП орқали мурожаат қилганда сўровнома автоматик тарзда Бизнес ва тадбиркорлик олий мактабига юборилади.

Талабгорларнинг мурожаати Бизнес ва тадбиркорлик олий мактаби томонидан уч иш кунида кўриб чиқилади ва мурожаатлар сони 20 та ва ундан ортиқ бўлганда суҳбат ўтказиш бўйича маълумотлар тегишли тартибда талабгорга етказилади.



4-БОБ. КОРПОРАТИВ БОШҚАРУВЧИ МАЛАКА

АТТЕСТАТИНИ ОЛИШГА НОМЗОДЛАР

БИЛАН СУҲБАТ ЎТКАЗИШ

          

21. Суҳбат комиссия томонидан ўтказилади.

Комиссия камида 9 нафар аъзодан иборат бўлади. Комиссияга Бизнес ва тадбиркорлик олий мактаби директори ёки шу соҳадаги профессор-ўқитувчилардан бири раислик қилади.

Комиссиянинг таркиби Бизнес ва тадбиркорлик олий мактаби директорининг буйруғи билан тасдиқланади.

Комиссия корпоратив бошқарув кодексини мунтазам равишда такомиллаштириш бўйича ишчи гуруҳ вазифасини ҳам бажаради.


22. Суҳбат саволлари рўйхати махсус дастур асосида Бизнес ва тадбиркорлик олий мактаби томонидан ишлаб чиқилади ҳамда Бизнес ва тадбиркорлик олий мактаби веб-сайтига жойлаштирилади. Суҳбат саволлари рўйхати соҳага оид қонунчилик ҳужжатларидаги ўзгаришлардан ва ривожланган хорижий мамлакатлар тажрибасидан келиб чиқиб мунтазам такомиллаштирилиб борилади.


23. Комиссия томонидан суҳбат мурожаатлар сони 20 ва ундан ортиқ бўлган ҳолларда ўтказилади.


24. Бизнес ва тадбиркорлик олий мактаби комиссия мажлиси ўтказилишидан камида икки кун олдин мажлис ўтказиладиган сана ва жой ҳақидаги маълумотни ўз веб-сайтида эълон қилади ва комиссия аъзоларини хабардор қилади.


25. Комиссия йиғилиши аъзоларнинг камида 75 фоизи иштирок этганида ваколатли ҳисобланади.


26. Суҳбат ҳар бир талабгор билан 20 дақиқагача давомида якка тартибда талабгорнинг:

корпоратив бошқарув мазмун-моҳияти, унинг тамойиллари, корпоратив бошқарувни баҳолаш ва диагностика қилиш қобилияти;

кузатув кенгашининг ваколатлари, вазифалари, мажбуриятлари, қарорлар қабул қилишдаги ташаббускорлиги ва бу борадаги жаҳон тажрибаси, қонунчилик нормаларининг талабларини билишлиги даражасини аниқлаш мақсадида ўтказилади.


27. Комиссия аъзолари якка тартибдаги суҳбатга кирган ҳар бир талабгорга саволлар беради. Бунда саволлар Бизнес ва тадбиркорлик олий мактабида ўтказилган ўқув курси дастури йўналишларидан келиб чиқиб берилади.


28. Суҳбат натижалари қуйидаги мезонлар бўйича баҳоланади:

берилган саволнинг мазмун-моҳиятини тўлиқ очиб берувчи далилларга асосланган жавоб берилиши;

саволлар юзасидан чуқур ва тизимли билим борлиги намоён этилиши;

корпоратив бошқарув тушунчаси ва атамаларидан эркин фойдалана олиш.


29. Суҳбат давлат тилида ўтказилади. Суҳбат талабгорнинг сўровига асосан Бизнес ва тадбиркорлик олий мактабининг имкониятларидан келиб чиқиб бошқа тилларда ҳам ўтказилиши мумкин.


30. Комиссия қарорлари йиғилишда иштирок этаётган аъзоларнинг оддий кўпчилик овози билан қабул қилинади, овозлар тенг бўлган тақдирда комиссия раисининг овози ҳал қилувчи ҳисобланади.


31. Ўтказилган суҳбат натижалари бўйича комиссия томонидан малака аттестатини бериш ёки беришни рад этиш тўғрисидаги қарор баённома шаклида расмийлаштирилади.

Баённома комиссия аъзолари томонидан имзоланади ва раис томонидан тасдиқланади.


32. Талабгор суҳбатга келмаганда ёки ундан ўтмаганда комиссия кейинчалик талабгорни хабардор қилган ҳолда малака аттестатини беришни рад этиш тўғрисида қарор қабул қилади.


33. Суҳбатдан ўтмаган ёки суҳбатга келмаган талабгор корпоратив бошқарувчи махсус дастури бўйича ўқув курсларини тамомлаган кундан бошлаб бир йил мобайнида, шунингдек "Бизнесни бошқариш", "Капитал бозори ва биржа иши" ва "Кичик бизнес ва хусусий тадбиркорлик ("Бизнес инновациялар ва тадбиркорлик") магистратура мутахассислиги бўйича икки йил (кундузги ва сиртқи) ўқишни тамомлаб магистр дипломини олган кундан бошлаб бир йил мобайнида умумий тартибда комиссияга уч мартадан кўп бўлмаган такрорий аризалар бериши мумкин.


34. Суҳбат натижалари бўйича талабгорларнинг шикоятлари улар натижаси эълон қилинган санадан бошлаб уч иш куни мобайнида апелляция комиссияси раисига тақдим этилади.

Шикоятни кўриб чиқадиган апелляция комиссияси Иқтисодий тараққиёт ва камбағалликни қисқартириш вазирлиги, Олий мактаб ва Давлат активларини бошқариш агентлиги вакилларидан (Бизнес ва тадбиркорлик олий мактабининг махсус суҳбат комиссиясида қатнашмаган ушбу соҳадаги ўқитувчи ва мутахассислар) иборат таркибда тузилади.


35. Шикоятни кўриб чиқиш муддати талабгор томонидан шикоят берилган санадан бошлаб уч иш кунидан ошмаслиги лозим.



5-БОБ. КОРПОРАТИВ БОШҚАРУВЧИ МАЛАКА

АТТЕСТАТИНИ БЕРИШ ТАРТИБИ

         

36. Суҳбатдан ўтган талабгор комиссиянинг малака аттестатини бериш тўғрисидаги қарори қабул қилингандан сўнг уч ой муддатда ушбу малака аттестати учун Бизнес ва тадбиркорлик олий мактаби ҳисобварағига базавий ҳисоблаш миқдорининг 50 фоизи миқдорида аттестат учун йиғим тўланганлиги тўғрисидаги тўлов ҳужжатининг нусхасини тақдим этади.


37. Тўлов ҳужжатининг нусхаси тақдим этилгандан сўнг Бизнес ва тадбиркорлик олий мактаби уч иш куни белгиланган тартибда серия рақамига эга бўлади, QR-код қўйилган малака аттестатини расмийлаштиради ва уни ўз ЭРИси билан тасдиқлаб, тегишли Давлат хизматлари марказига (ўзи мурожаат этганда) ёки талабгорга ЯИДХП орқали (электрон тарзда мурожаат этганда) электрон шаклда юборади.


38. Давлат хизматлари маркази Бизнес ва тадбиркорлик олий мактабидан малака аттестати электрон шаклда келиб тушгандан сўнг ўн дақиқа мобайнида уни талабгорнинг электрон манзилига юборади ва талабгорни бу ҳақда ахборот-коммуникация тизими орқали хабардор қилади. Давлат хизматлари марказига талабгор ўзи келиб мурожаат қилган тақдирда, талабгорнинг сўровига кўра унга малака аттестатини электрон ёки қоғоз шаклда беради.

Агар малака аттестати Бизнес ва тадбиркорлик олий мактаби томонидан талабгорга ЯИДХП орқали электрон шаклда юборилса, у автоматик равишда талабгорнинг электрон кабинетида намоён бўлади.


39. Малака аттестатининг амал қилиш муддати 5 йилни ташкил этади ҳамда узайтирилмайди. Муддат тугаганидан сўнг янги аттестат олиш ушбу Низомга мувофиқ умумий асосларда амалга оширилади.


40. Малака аттестатини қайта расмийлаштириш унда кўрсатилган паспорт ёки идентификацияловчи ID-карта маълумотларининг ўзгариши муносабати билан амалга оширилади.

Бунинг учун малака аттестатининг эгаси Бизнес ва тадбиркорлик олий мактабига Давлат хизматлари маркази ёки ЯИДХП орқали қуйидагиларни тақдим этади:

малака аттестатини қайта расмийлаштириш тўғрисидаги ариза;

қайта расмийлаштирилиши лозим бўлган малака аттестатининг нусхаси.


41. Малака аттестатини қайта расмийлаштириш мазкур Регламентнинг 40-бандида кўрсатилган ҳужжатлар тақдим этилган кундан бошлаб беш иш куни мобайнида олдин берилган малака аттестатининг қолган амал қилиш муддатига янги малака аттестатини бепул бериш орқали амалга оширилади.


42. Бизнес ва тадбиркорлик олий мактаби малака аттестатига эга бўлган шахслар реестрини юритади.

Малака аттестатига эга бўлган шахслар реестрида қуйидагилар кўрсатилади:

малака аттестати берилган сана ва унинг рақами ва серияси;

малака аттестатига эга бўлган шахсларнинг паспорти ёки идентификацияловчи ID-карта, алоқа қилиш маълумотлари ва иш жойи;

қайта расмийлаштирилган малака аттестатлари тўғрисидаги маълумотлар.


43. ЯИДХПда давлат хизматлари кўрсатилишининг ҳар бир босқичида мурожаатларнинг кўриб чиқилишини кузатиб бориш тартибини жорий этади.



6-БОБ. ЯКУНЛОВЧИ ҚОИДАЛАР

           

44. Давлат хизматлари маркази ва Бизнес ва тадбиркорлик олий мактаби ўз фаолиятини амалга ошириши натижасида олинган маълумотларнинг сир сақланишини таъминлайди.


45. Ўзбекистон Республикаси Адлия вазирлиги ва Давлат хизматлари марказлари ушбу Регламентнинг талаблари ижроси бўйича давлат органлари ва бошқа ташкилотларнинг фаолиятини доимий назорат қилади ва мониторинг олиб боради.


46. Даъвогар давлат органлари ва бошқа ташкилотлар ходимларининг хатти-ҳаракатлари юзасидан қонунчиликка мувофиқ шикоят қилиши мумкин.


47. Ушбу Регламент талабларининг бузилишида айбдор бўлган шахслар қонунчилик ҳужжатларида белгиланган тартибда жавоб берадилар.

         

          




Маъмурий регламентга

1-ИЛОВА



Корпоратив бошқарувчи малака

аттестатини бериш бўйича давлат

хизматларини кўрсатиш

СХЕМАСИ

          

      

Босқичлар

     


Субъектлар


Тадбирлар


     

Бажариш

муддатлари

        








1-босқич


Талабгор*


   

Корпоратив бошқарувчи малака аттестатини (кейинги ўринларда - малака аттестати) олиш учун Давлат хизматлари марказига ўзи келган ҳолда ёки электрон тарзда ЯИДХП орқали мурожаат қилади.

         


Ўз хоҳишига кўра








2-босқич


Давлат хизматлари

марказлари ёки

ЯИДХП


     

Талабгор Давлат хизматлари марказига мурожаат этганда, унинг сўровномаси Давлат хизматлари маркази ходими томонидан тўлдирилиб, талабгорнинг ЭРИси билан тасдиқлангандан сўнг ёки ЯИДХП орқали мурожаат қилганда - сўровнома талабгор томонидан мустақил равишда тўлдирилиб, сўнг Бизнес ва тадбиркорлик олий мактабига электрон шаклда юборади.

         


Давлат хизматлари маркази орқали мурожаат қилинганда реал вақт режимида, бироқ бир соатдан ошмаган вақтда, ЯИДХП орқали эса автоматик тарзда








3-босқич


Бизнес

ва тадбиркорлик

олий мактаби


Талабгорларни малака аттестатини олишга суҳбатдан ўтказиш учун рўйхат шакллантиради.


     

Мурожаат электрон кўринишда келиб тушган кундан бошлаб гуруҳ шаклланишига кўра

       








4-босқич


Бизнес

ва тадбиркорлик

олий мактаби


     

Шаклланган талабгорлар рўйхатига асосан суҳбат ўтказиладиган сана ва жой ҳақидаги маълумотни ўз веб-сайтида эълон қилади, талабгорларни ва Бизнес ва тадбиркорлик олий мактабининг махсус суҳбат комиссияси аъзоларини хабардор қилади.

       


Суҳбат ўтказилишидан

камида икки кун олдин








5-босқич


     

Бизнес

ва тадбиркорлик

олий мактабининг

махсус суҳбат

комиссияси

       


Комиссия аъзолари якка тартибдаги ҳар бир талабгор билан суҳбат ўтказади.


Ҳар бир талабгор билан

20 дақиқагача давомида








6-босқич


         

Бизнес

ва тадбиркорлик

олий мактабининг

махсус суҳбат

комиссияси

      


Ўтказилган суҳбат натижалари бўйича комиссия томонидан малака аттестатини бериш ёки беришни рад этиш тўғрисидаги қарор баённома шаклида расмийлаштирилади.

Баённома комиссия аъзолари томонидан имзоланади ва раис томонидан тасдиқланади.


Бир кун давомида








7-босқич


Бизнес

ва тадбиркорлик

олий мактаби


QR-код қўйилган малака аттестати расмийлаштиради ва уни ЭРИси билан тасдиқлаб, тегишли Давлат хизматлари марказига (ўзи мурожаат этганда) ёки даъвогарга ЯИДХП орқали (электрон тарзда мурожаат этганда) электрон шаклда юборади.


        

Бизнес ва тадбиркорлик олий мактабининг махсус суҳбат комиссиясининг баённомалари қабул қилиб олингандан сўнг кейинги уч иш куни мобайнида

       








8-босқич


Давлат хизматлари

маркази ёки ЯИДХП


     

1. Малака аттестатини электрон шаклда талабгорнинг электрон манзилига юборади ва даъвогарни бу ҳақда ахборот-коммуникация тизими орқали хабардор қилади.

       


Малака аттестати электрон шаклда

келиб тушгандан сўнг ўн дақиқа

мобайнида



2. Давлат хизматлари марказига талабгор ўзи келиб мурожаат қилган тақдирда, талабгорнинг сўровига кўра унга малака аттестатини электрон ёки қоғоз шаклда беради.

         


Талабгор талаб қилган пайтда

       

          

Изоҳ:

*) Бизнес ва тадбиркорлик олий мактабининг "Корпоратив бошқарувнинг замонавий амалиёти ва тамойиллари" бўйича ўқув курсини тамомлаганлик тўғрисидаги сертификатига эга бўлиши;

Бизнес ва тадбиркорлик олий мактабининг "Бизнесни бошқариш", "Капитал бозори ва биржа иши" ва "Кичик бизнес ва хусусий тадбиркорлик ("Бизнес инновациялар ва тадбиркорлик") магистратура мутахассисликлари бўйича корпоратив бошқарув фанини 86 балл ва ундан юқори даражаларда ўзлаштирган, шунингдек хорижий мамлакатларнинг олий ўқув юртлари ва Бизнес мактабларида таҳсил олган ва илмий даражаларга эга бўлган ҳамда корпоратив бошқарув фани бўйича энг юқори баҳо ёки балл олган бўлиши керак.

         

         




Маъмурий регламентга

2-ИЛОВА






Бизнес ва тадбиркорлик

олий мактаби директорига

_________________________

_____________________ дан

         

      

СЎРОВНОМА

         

Менга Корпоратив бошқарувчи бўйича ташкил этиладиган суҳбатга киришимга рухсат беришингизни сўрайман.

            


(иш жойи ва лавозими)

             

Жисмоний шахснинг шахсий идентификация рақами (ЖШШИР):


Алоқа қилиш учун телефон:


Электрон почта манзили (агар мавжуд бўлса):

           


         

      




Маъмурий регламентга

3-ИЛОВА



O`ZBEKISTON RESPUBLIKASI

IQTISODIY TARAQQIYOT VA

KAMBAG`ALLIKNI QISQARTIRISH

VAZIRLIGI HUZURIDAGI BIZNES

VA TADBIRKORLIK OLIY MAKTABI

GRADUATE SCНOOL OF BUSINESS

AND ENTREPRENEURSНIP UNDER

TНE MINISTRY OF ECONOMIC

DEVELOPMENT AND POVERTY

REDUCTION OF TНE REPUBLIC

OF UZBEKISTAN

Tartib raqami ______________










______________-son


























          

KORPORATIV BOSHQARUVCHINING

MALAKA ATTESTATI

           


(malaka attestati berilgan shaxsning familiyasi, ismi, otasining ismi)

             

pasport yoki ID-karta ma`lumotlari:

         


         

20___ yil "____" ___________dan 20 yil "___" _____________gacha amal qiladi.

    

_____________________________

         

QR-kod

(F.I.O.)

             

           

Mazkur hujjat Vazirlar Mahkamasining 2017-yil 15-sentabrdagi 728-son qarori bilan tasdiqlangan O`zbekiston Respublikasi Yagona interaktiv davlat xizmatlari portali to`g`risidagi nizomga muvofiq shakllantirilgan elektron hujjatning nusxasi hisoblanadi.

Elektron hujjatning nusxasida ko`rsatilgan ma`lumotlar to`g`riligini tekshirish uchun edoc.gov.uz veb-saytiga o`ting va elektron hujjatning noyob raqamini kiriting yoki mobil telefon yordamida QR-kodni skaner qiling.

Diqqat! Vazirlar Mahkamasining 2017-yil 15-sentabrdagi 728-son qaroriga muvofiq elektron hujjatlardagi ma`lumotlar qonuniy hisoblanadi. Davlat organlariga Yagona portalda shakllantirilgan elektron hujjatlarning nusxalarini qabul qilishni rad etishlari qat`iyan taqiqlangan.

          

            

Қонун ҳужжатлари маълумотлари миллий базаси (www.lex.uz),

2022 йил 29 ноябрь

































































Время: 0.0058
по регистрации МЮ строгое соответствие
  • Все
  • действующие
  • утратившие силу
  • Русский
  • Ўзбекча
  • Оба языка
  • любая дата
  • точная дата
  • период
  • -

Свернуть поиск