ВСЕ ЗАКОНОДАТЕЛЬСТВО УЗБЕКИСТАНА

ЎзР Конунчилиги / Давлат ҳуқуқий тизими асослари / Байрамлар. Хотира кунлари. Юбилейлар / Хотира кунлари. Юбилейлар /

Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 02.12.2022 й. 690-сон "Атоқли давлат арбоби, Ўзбекистон Қаҳрамони Муса Ерниязов таваллудининг 75 йиллигини кенг нишонлаш тўғрисида"ги Қарори

Функция недоступна

Данная функция доступно только для клиентов (пользователей)

Полный текст документа доступен в платной версии. По вопросам звоните на короткий номер 1172

ЎЗБЕКИСТОН РЕСПУБЛИКАСИ

ВАЗИРЛАР МАҲКАМАСИНИНГ

ҚАРОРИ

02.12.2022 й.

N 690




АТОҚЛИ ДАВЛАТ АРБОБИ, ЎЗБЕКИСТОН

ҚАҲРАМОНИ МУСА ЕРНИЯЗОВ ТАВАЛЛУДИНИНГ

75 ЙИЛЛИГИНИ КЕНГ НИШОНЛАШ ТЎҒРИСИДА


Ўзбекистон Республикасини ижтимоий-иқтисодий ривожлантириш, ўзбек ва қорақалпоқ халқларининг азалий дўстлиги ва қардошлигини мустаҳкамлаш йўлида фидокорона хизмат қилган, ижтимоий ва сиёсий фаолияти билан мамлакатимиз тараққиётига катта ҳисса қўшган атоқли давлат арбоби, Ўзбекистон Қаҳрамони Муса Тажетдинович Ерниязовнинг ёрқин хотирасини улуғлаш ҳамда таваллудининг 75 йиллигини муносиб нишонлаш мақсадида:


1. Қорақалпоғистон Республикаси Жўқорғи Кенгеси ва Вазирлар Кенгаши, Ўзбекистон Республикаси Маданият вазирлиги, Маҳалла ва нуронийларни қўллаб-қувватлаш вазирлиги, Республика Маънавият ва маърифат маркази ҳамда жамоатчилик вакилларининг 2022 йил декабрь ойида Ўзбекистон Қаҳрамони Муса Тажетдинович Ерниязов таваллудининг 75 йиллигини нишонлаш тўғрисидаги таклифи қўллаб-қувватлансин.


2. Ўзбекистон Қаҳрамони Муса Тажетдинович Ерниязов таваллудининг 75 йиллигини нишонлаш бўйича ташкилий қўмита (кейинги ўринларда - Ташкилий қўмита) таркиби иловага мувофиқ тасдиқлансин.


3. Ташкилий қўмита (А.Т. Орынбаев, Т.А. Худайбергенов) ўн кун муддатда Муса Тажетдинович Ерниязов таваллудининг 75 йиллигини нишонлаш бўйича қуйидаги чора-тадбирларни назарда тутувчи дастурни, уни молиялаштиришнинг аниқ манбаларини белгилаган ҳолда ишлаб чиқсин ва тасдиқласин:

2022 йил декабрь ойининг иккинчи ўн кунлигида Нукус шаҳрида Муса Тажетдинович Ерниязов таваллудининг 75 йиллигига бағишланган хотира кечасини ўтказиш;

М.Т. Ерниязовнинг ҳаёти ва ижтимоий-сиёсий фаолияти ҳақида ҳужжатли фильм яратиш;

М.Т. Ерниязов ҳаёти ва фаолиятига бағишланган китоб-альбомни нашрга тайёрлаш ва чоп этиш;

Нукус шаҳри "Жеке терек" маҳалласидаги М.Т. Ерниязов яшаган хонадонда ёдгорлик лавҳаси ўрнатиш;

таниқли сиёсатшунос ва олимлар ҳамда нуронийлар иштирокида хотира тадбирлари, давра суҳбатлари ва учрашувлар ташкил этиш.

Белгилансинки, ушбу банднинг:

учинчи хатбошидаги вазифалар Ўзбекистон Республикаси Кинематография агентлигига Давлат бюджетидан фильмлар ишлаб чиқариш учун ажратилган маблағлар доирасида;

тўртинчи хатбошидаги вазифалар Қорақалпоғистон Республикасининг республика бюджети ҳисобидан;

бешинчи хатбошидаги вазифалар Ўзбекистон Республикаси Бадиий академиясига Давлат бюджетидан ҳайкалтарошлик асарларини яратиш учун ажратилган маблағлар доирасида қопланади.


4. Ташкилий қўмитага (А.Т. Орынбаев, Т.А. Худайбергенов) Ўзбекистон Қаҳрамони Муса Тажетдинович Ерниязов таваллудининг 75 йиллигини нишонлаш доирасида ўтказиладиган тадбирларни юксак савияда ташкил этиш, мазкур қарор ва чора-тадбирлар дастурининг ўз вақтида, сифатли ва тўлиқ амалга оширилишини мувофиқлаштириб бориш вазифаси юклатилсин.


5. Ўзбекистон Миллий ахборот агентлиги, Ўзбекистон Миллий телерадиокомпаниясига Ўзбекистон Қаҳрамони Муса Тажетдинович Ерниязов таваллудининг 75 йиллигини нишонлаш билан боғлиқ тадбирларни ёритиш тавсия этилсин.


6. Мазкур қарорнинг ижросини назорат қилиш Ўзбекистон Республикаси Бош вазирининг ўринбосари - туризм ва маданий мерос вазири А.А. Абдуҳакимов ва Қорақалпоғистон Республикаси Вазирлар Кенгаши Раиси Қ.Р. Сариев зиммасига юклансин.



Ўзбекистон Республикасининг Бош вазири                                           А. Арипов






Вазирлар Маҳкамасининг

2022 йил 2 декабрдаги

690-сон қарорига

ИЛОВА



Ўзбекистон Қаҳрамони Муса Тажетдинович Ерниязов

таваллудининг 75 йиллигини нишонлаш

бўйича ташкилий қўмита

ТАРКИБИ

           

1. А.Т. Орынбаев

-

Қорақалпоғистон Республикаси Жўқорғи Кенгеси Раиси, Ташкилий қўмита раиси (келишувга асосан)


2. Т.А. Худайбергенов

-

Ўзбекистон Республикаси маҳалла ва нуронийларни қўллаб-қувватлаш вазири вазифасини бажарувчи, Ташкилий қўмита ҳамраиси


3. Қ.Р. Сариев

-

Қорақалпоғистон Республикаси Вазирлар Кенгаши Раиси


4. Г.А. Аннакличева

-

Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси Сенати аъзоси, "Қорақалпоқ адабиёти" газетаси бош муҳаррири


5. А. Жаббарбергенова


-

М.Т. Ерниязовнинг турмуш ўртоғи


6. Б.М. Ахмедов

-

Ўзбекистон Республикаси маданият вазирининг биринчи ўринбосари


7. К.Х. Каримов

-

Ўзбекистон Республикаси олий ва ўрта махсус таълим вазирининг биринчи ўринбосари


8. У.У. Шарифходжаев


-

Ўзбекистон Республикаси халқ таълими вазирининг биринчи ўринбосари


9. Ж.И. Абруев

-

Ўзбекистон Республикаси молия вазири ўринбосари


10. У.А. Азамов

-

Ахборот ва оммавий коммуникациялар агентлиги директори ўринбосари


11. Ф.Н. Жўрақулов

-

Республика Маънавият ва маърифат маркази раҳбарининг биринчи ўринбосари


12. Д.С. Каттахонова

-

Ўзбекистон Республикаси Ёшлар ишлари агентлиги директори ўринбосари


13. A.M. Хаджибаев

-

Ўзбекистон Касаба уюшмалари Федерацияси Кенгаши раиси ўринбосари


14. Х.Ғ. Худайбердиев

-

Ўзбекистон Миллий ахборот агентлиги бош директори ўринбосари


15. С.З. Мирзаев

-

Ўзбекистон Фанлар академияси вице-президенти


16. Ф.Э. Ташмухамедов


-

Ўзбекистон Бадиий академияси раиси ўринбосари


17. Ш.Т. Ризаев

-

Ўзбекистон Кинематография агентлиги бош директорининг биринчи ўринбосари


18. М.А. Сафаров

-

Ўзбекистон Миллий телерадиокомпанияси раиси ўринбосари


19. F.A. Мажидов

-

Ўзбекистон Ёзувчилар уюшмаси раиси ўринбосари


20. С.Т. Турманов

-

Қорақалпоғистон Республикаси маҳалла ва нуронийларни қўллаб-қувватлаш вазири


21. Н.К. Аимбетов

-

Ўзбекистон Республикаси Фанлар академияси Қоракалпоғистон бўлими раиси


22. A.M. Реймов

-

Бердақ номидаги Қорақалпоқ давлат университети ректори


23. К.К. Каримов

-

Қорақалпоғистон Ёзувчилар уюшмаси раиси


24. У.Б. Панаев

-

Нукус шаҳар ҳокими


         

Изоҳ. Ташкилий қўмита аъзолари бошқа ишга ўтганда, унинг таркибига ушбу лавозимга янгидан тайинланган ёки зиммасига тегишли вазифаларни бажариш юкланган шахслар киритилади.



Қонун ҳужжатлари маълумотлари миллий базаси (www.lex.uz),

2022 йил 3 декабрь


























































Время: 0.0052
по регистрации МЮ строгое соответствие
  • Все
  • действующие
  • утратившие силу
  • Русский
  • Ўзбекча
  • Оба языка
  • любая дата
  • точная дата
  • период
  • -

Свернуть поиск