ВСЕ ЗАКОНОДАТЕЛЬСТВО УЗБЕКИСТАНА

ЎзР Конунчилиги / Иқтисодиётнинг айрим соҳалари / Иқтисодиётнинг умумий масалалари / Дастурлар, концепциялар ва уларни амалга ошириш /

Ўзбекистон Республикаси Президентининг 02.12.2022 й. ПҚ-436-сон "2030 йилгача Ўзбекистон Республикасининг "яшил" иқтисодиётга ўтишига қаратилган ислоҳотлар самарадорлигини ошириш бўйича чора-тадбирлар тўғрисида"ги Қарори

Функция недоступна

Данная функция доступно только для клиентов (пользователей)

Полный текст документа доступен в платной версии. По вопросам звоните на короткий номер 1172

ЎЗБЕКИСТОН РЕСПУБЛИКАСИ

ПРЕЗИДЕНТИНИНГ

ҚАРОРИ

02.12.2022 й.

N ПҚ-436



2030 ЙИЛГАЧА ЎЗБЕКИСТОН РЕСПУБЛИКАСИНИНГ

"ЯШИЛ" ИҚТИСОДИЁТГА ЎТИШИГА ҚАРАТИЛГАН

ИСЛОҲОТЛАР САМАРАДОРЛИГИНИ ОШИРИШ

БЎЙИЧА ЧОРА-ТАДБИРЛАР ТЎҒРИСИДА

       

      

2022-2026 йилларга мўлжалланган Янги Ўзбекистоннинг тараққиёт стратегиясида белгиланган вазифаларни амалга ошириш, Ўзбекистон Республикасининг "яшил" иқтисодиётга ўтиш стратегияси доирасида "яшил" ва инклюзив иқтисодий ўсишни таъминлаш борасида амалга оширилаётган чора-тадбирлар самарадорлигини ошириш, қайта тикланувчи энергия манбаларидан фойдаланиш ҳамда иқтисодиётнинг барча тармоқларида ресурсларни тежашни янада кенгайтириш мақсадида:


1. Қуйидагилар:

а) қуйидаги стратегик мақсадларга эришишга мўлжалланган 2030 йилгача Ўзбекистон Республикасида "яшил" иқтисодиётга ўтиш ва "яшил" ўсишни таъминлаш дастури (кейинги ўринларда - Дастур) 1-иловага мувофиқ:

иссиқхона газларининг ялпи ички маҳсулот бирлигига нисбатан солиштирма ажратмаларини 2010 йилдаги даражадан 35 фоизга қисқартириш;

қайта тикланувчи энергия манбаларининг ишлаб чиқариш қувватини 15 ГВтга ошириш ва уларнинг улушини электр энергиясини ишлаб чиқариш умумий ҳажмининг 30 фоизидан кўпроғига етказиш;

саноат соҳасида энергия самарадорлигини камида 20 фоизга ошириш;

ялпи ички маҳсулот бирлигига тўғри келадиган энергия сарфи ҳажмини, шу жумладан, қайта тикланувчи энергия манбаларидан фойдаланишни кенгайтириш ҳисобига 30 фоизга камайтириш;

иқтисодиётнинг барча тармоқларида сувдан фойдаланиш самарадорлигини сезиларли даражада ошириш, 1 миллион гектаргача майдонда сув тежовчи суғориш технологиясини жорий этиш;

йилига 200 миллион кўчат экиш ва кўчатларнинг умумий сонини 1 миллиарддан ошириш орқали шаҳарлардаги яшил майдонларни 30 фоиздан ортиқроққа кенгайтириш;

республика ўрмон фонди захиралари кўрсаткичини 90 миллион куб метрдан ортиқроққа етказиш;

ҳосил бўладиган қаттиқ маиший чиқиндиларни қайта ишлаш даражасини 65 фоиздан ошириш;

б) Саноат тармоқларида "яшил" иқтисодиётга ўтиш ва энергия тежамкорлигини таъминлаш бўйича концепция (кейинги ўринларда - Концепция) 2-иловага мувофиқ;

в) 2030 йилгача Ўзбекистон Республикасида "яшил" иқтисодиётга ўтиш ва "яшил" ўсишни таъминлаш бўйича ҳаракатлар режаси (кейинги ўринларда - Ҳаракатлар режаси) 3-иловага мувофиқ;

г) 25 та корхона ва ташкилотда ишлаб чиқарилган маҳсулотнинг энергия сиғими кўрсаткичини 2026 йилга келиб 2022 йилга нисбатан 20 фоизга камайтиришга қаратилган 2022-2026 йилларда иқтисодиёт тармоқларида ёқилғи-энергетика ресурсларини тежашнинг мақсадли параметрлари (кейинги ўринларда - Мақсадли параметрлар) 4-иловага мувофиқ тасдиқлансин.


2. Энергетика вазирлиги Иқтисодий тараққиёт ва камбағалликни қисқартириш вазирлиги ҳамда Молия вазирлиги билан биргаликда уч ой муддатда Мақсадли параметрларга эришишга қаратилган 2022-2026 йилларда иқтисодиёт тармоқларида ёқилғи-энергетика ресурсларини тежаш бўйича амалий чора-тадбирлар режасини ("Йўл харитаси") ишлаб чиқсин ва белгиланган тартибда Вазирлар Маҳкамасига киритсин.


3. Қуйидагилар:

Иқтисодий тараққиёт ва камбағалликни қисқартириш вазирлиги - "яшил" иқтисодиётни илгари суриш ва "яшил" ўсиш тамойилларини жорий этиш, иқтисодиёт тармоқларида иссиқхона газлари ташланмаларини қисқартиришга доир фаолиятни мувофиқлаштириш бўйича ваколатли орган;

Энергетика вазирлиги - "яшил" энергетикани ривожлантириш, хусусан, қайта тикланувчи энергия манбалари ва водород энергетикасини кенг жорий қилиш, шунингдек, энергия самарадорлигини ошириш ва ишлаб чиқарилган маҳсулотларнинг энергия сиғимини камайтириш бўйича ваколатли орган этиб белгилансин.


4. Белгилансинки:

а) 2023 йил 1 июндан бошлаб маҳсулотларни ишлаб чиқаришда экология ва атроф-муҳитга таъсирни чеклаш бўйича қўйилаётган талаблар асосида "яшил сертификатлар" тизими жорий этилади;

б) қуйидагиларни назарда тутувчи 2022-2026 йилларда иссиқхона газларининг чиқарилишини давлат томонидан тартибга солиш инфратузилмаси босқичма-босқич яратилади:

иссиқхона газларининг чиқарилишини давлат томонидан ҳисобга олиш ва уларнинг давлат кадастрини юритиш;

углерод бирликларининг реестрини шакллантириш ва юритиш;

иқтисодиёт тармоқлари кесимида иссиқхона газлари чиқарилишини қисқартиришнинг мақсадли кўрсаткичларини белгилаш;

иссиқхона газларининг чиқарилишини қисқартириш бўйича фаолиятни давлат томонидан қўллаб-қувватлаш;

в) 2024 йил 1 январдан бошлаб барча иссиқхона газларини қамраб олувчи Иқлим ўзгариши соҳасида мониторинг, ҳисобот бериш ва текширишнинг замонавий тизими (MRV) йўлга қўйилади;

г) иқтисодиёт тармоқларида амалга ошириладиган инвестиция лойиҳаларини режалаштириш ва амалга оширишдан олдинги босқичларда уларнинг иссиқхона гази ҳажмини қисқартириш имконияти баҳоланиб, лойиҳалар натижасида қисқартирилган иссиқхона гази ҳажми сертификатлаштирилади ва ташқи бозорларга йўналтирилади;

д) 2024 йил 1 январдан бошлаб янги қуриладиган, қуввати 1 МВтдан юқори бўлган қуёш ва шамол электр станцияларини қуриш бўйича инвестиция лойиҳалари доирасида ушбу станцияларнинг ўрнатилган қувватига нисбатан 25 фоиздан кам бўлмаган қувватга эга электр энергиясини сақлаш тизими мажбурий тартибда жорий этилади;

е) тармоқ ва ҳудудий ривожланиш стратегияларини ишлаб чиқиш доирасида тармоқлар ва ҳудудларнинг иқлим ўзгаришига нисбатан сезувчанлиги хусусиятларидан келиб чиқиб, аҳоли ва иқтисодиёт тармоқларига иқлим ўзгариши таъсирини камайтириш ҳамда унга мослашиш чора-тадбирлари ва инвестиция лойиҳалари қамраб олинади;

ж) Иқтисодий тараққиёт ва камбағалликни қисқартириш вазирлиги:

Париж битимининг (Париж, 2015 йил 12 декабрь) 6-моддасига мувофиқ, Барқарор ривожланишни қўллаб-қувватлаш механизми бўйича чора-тадбирларнинг амалга оширилишини мувофиқлаштириш бўйича ваколатли орган (миллий орган) ҳисобланади;

халқаро ва республика даражасида иссиқхона гази савдосини (Emission Trade System - ETS, Joint Credit Mechanism - JCM ва бошқалар) тартибга солиш ва амалга оширишни мувофиқлаштириш ва бошқариш, шунингдек, ушбу соҳадаги лойиҳаларни амалга ошириш даврида мониторинг ва ҳисоботларни юритиш учун масъул бўлган ижро этувчи орган сифатида иштирок этади;

з) барқарор "яшил" иқтисодий ўсиш, "яшил" иқтисодиётга ўтишга доир, хусусан, иссиқхона гази ташланмалари миқдорига таъсир қилувчи лойиҳалар ва чора-тадбирларни кўзда тутувчи норматив-ҳуқуқий ҳужжатлар ва дастурлар лойиҳалари Иқтисодий тараққиёт ва камбағалликни қисқартириш вазирлиги билан мажбурий тартибда келишилади.


5. Ўзбекистон Республикасида "яшил" иқтисодиётга ўтиш чораларини мувофиқлаштириш бўйича идоралараро кенгаш (кейинги ўринларда - Идоралараро кенгаш) 5-иловага мувофиқ таркибда тузилсин ва қуйидагилар унинг асосий вазифалари этиб белгилансин:

давлат органлари ва ташкилотлари, маҳаллий ижро этувчи ҳокимият органлари томонидан 2019-2030 йиллар даврида Ўзбекистон Республикасининг "яшил" иқтисодиётга ўтиш стратегияси (кейинги ўринларда - Стратегия), Дастур ва Ҳаракатлар режасида белгиланган чора-тадбирларнинг тўлиқ ҳажмда бажарилишини таъминлаш, шунингдек, уларнинг ўз вақтида бажарилишини тизимли назорат қилиш;

ҳар чоракда давлат органлари ва ташкилотлари раҳбарларининг "яшил" иқтисодиётни ривожлантириш бўйича режалаштирилган чора-тадбирлар бажарилиши тўғрисидаги ҳисоботларини тинглаш;

доимий мониторинг асосида Стратегия доирасида амалга оширилаётган чора-тадбирлар самарадорлигини ошириш мақсадида масъул ташкилотлар фаолиятини такомиллаштириш чораларини кўриш.


6. Иқтисодий тараққиёт ва камбағалликни қисқартириш вазирлиги, халқаро молия институтлари ва ривожланиш бўйича ҳамкор ташкилотларнинг:

Донорларнинг мувофиқлаштириш гуруҳини 6-иловага мувофиқ таркибда;

Иқтисодий тараққиёт ва камбағалликни қисқартириш вазирлигида қўшимча 4 та штат бирлигидан иборат Техник котибиятни ташкил этиш тўғрисидаги таклифлари маъқуллансин.

Белгилансинки:

Ўзбекистонда иқлим ўзгариши ва "яшил" ўсиш борасида фаолият олиб борувчи халқаро молия институтлари ва ривожланиш бўйича ҳамкор ташкилотларнинг техник кўмак, таҳлил қилиш ва салоҳиятни ошириш бўйича фаолиятини ўзаро мувофиқлаштириш Донорларнинг мувофиқлаштириш гуруҳининг асосий вазифаси ҳисобланади;

Техник котибият Донорларнинг мувофиқлаштириш гуруҳи ишчи органи вазифасини бажарувчи лойиҳа офиси ҳисобланади.


7. Белгилансинки, "яшил" иқтисодиётга ўтиш ва уни ривожлантиришда барча томонларнинг ўзаро ҳамкорликдаги фаолиятини самарали ташкил этиш ва мувофиқлаштириш борасида:

Идоралараро кенгаш Стратегия, Дастур ва Ҳаракатлар режасининг амалга оширилишини таъминлаш бўйича вазирлик ва идораларнинг ишини самарали ташкил этишни таъминлайди;

Иқтисодий тараққиёт ва камбағалликни қисқартириш вазирлиги Идоралараро кенгашнинг ишчи органи ҳисобланиб, ушбу йўналишдаги чора-тадбирларни амалга ошириш бўйича масъул вазирлик ва идораларнинг фаолиятини мувофиқлаштиради;

Донорларнинг мувофиқлаштириш гуруҳи Дастур ва Ҳаракатлар режасида белгиланган чора-тадбирларнинг бажарилишини доимий баҳолаб бориш, техник ва молиявий кўмак жалб этиш, истиқболли лойиҳаларни молиялаштириш манбаларини шакллантиришга кўмаклашади;

Техник котибият Донорларнинг мувофиқлаштириш гуруҳи фаолиятини ташкил қилади, Стратегия, Дастур ва Ҳаракатлар режасида белгиланган вазифаларни амалга оширишда уни Идоралараро кенгаш билан ўзаро мувофиқлаштиришга кўмаклашади.


8. Гидрометеорология хизмати маркази ва Қайта тикланувчи энергия манбалари миллий илмий-тадқиқот институти икки ой муддатда Инновацион ривожланиш вазирлигининг Илм-фанни молиялаштириш ва инновацияларни қўллаб-қувватлаш жамғармаси маблағлари ҳисобидан Республика бўйлаб қуёш, шамол ва биогаз энергияси ресурслари бўйича инновацион маълумотлар базасини шакллантирсин.


9. Иқтисодий тараққиёт ва камбағалликни қисқартириш вазирлиги:

а) икки ой муддатда Техник котибият ва идоралараро ишчи гуруҳларни ташкил этиш ва уларнинг фаолият юритиш тартиби тўғрисидаги низомлар, Донорларнинг мувофиқлаштириш гуруҳи регламентини ишлаб чиқсин ҳамда тасдиқлаш учун Идоралараро кенгашга киритсин.

Бунда, Донорларнинг мувофиқлаштириш гуруҳи регламентида:

унинг фаолиятини самарали йўлга қўйиш;

иқлим ўзгариши ва "яшил" ўсиш бўйича халқаро молиявий институтлар ҳамда ривожланиш бўйича ҳамкор ташкилотларнинг ҳаракатлари ўзаро такрорланишини бартараф этиш ва олдини олиш;

иқлим ўзгариши ва "яшил" ўсиш масалалари бўйича вазирлик ва идоралар билан самарали ҳамкорликни йўлга қўйиш назарда тутилсин;

б) Энергетика вазирлиги, Молия вазирлиги ва халқаро молия институтлари билан биргаликда "яшил сертификатлар" тизими 2023 йил 1 июндан бошлаб жорий этилишини таъминласин;

в) Гидрометеорология хизмати маркази билан биргаликда Иқлим ўзгариши соҳасида мониторинг, ҳисобот бериш ва текширишнинг замонавий тизими (MRV) 2024 йил 1 январдан бошлаб тўлиқ йўлга қўйилишини таъминласин;

г) Молия вазирлиги ҳамда бошқа вазирлик ва идоралар билан биргаликда уч ой муддатда хорижий экспертларни жалб қилган ҳолда, саноат корхоналарида экологик, ижтимоий ва корпоратив бошқарув тамойилларини (ESG) жорий қилишни жадаллаштиришни кўзда тутувчи таклифларни ишлаб чиқсин ва Вазирлар Маҳкамасига киритсин;

д) Экология ва атроф-муҳитни муҳофаза қилиш давлат қўмитаси, Энергетика вазирлиги, Молия вазирлиги, Гидрометеорология хизмати маркази ҳамда бошқа манфаатдор вазирлик ва идоралар билан биргаликда 2022-2026 йилларда иссиқхона газларининг чиқарилишини давлат томонидан тартибга солиш инфратузилмаси яратилишини таъминласин, шунингдек, 2023 йил 1 майга қадар Ўзбекистон Республикасининг "Иссиқхона газларининг чиқарилишини чеклаш тўғрисида"ги қонуни лойиҳасини ишлаб чиқсин ва Вазирлар Маҳкамасига киритсин;

е) Давлат активларини бошқариш агентлиги, Молия вазирлиги, Энергетика вазирлиги ва хўжалик бирлашмалари билан биргаликда икки ой муддатда йирик саноат корхоналари тегишли бошқарув органларида қуйидагилар тасдиқланишини мувофиқлаштирсин:

йирик ишлаб чиқариш корхоналарида қувватларни модернизация ва реконструкция қилиш орқали энергияни тежаш, энергия самарадорлигини ошириш бўйича техник сиёсатни ишлаб чиқиб, унинг кўрсаткичларини йиллик бизнес-режаларга киритиш бўйича тегишли бошқарув қарорлари;

ишлаб чиқарилаётган маҳсулотлар (ишлар, хизматлар) бирлигига сарфланадиган ёқилғи-энергия ресурсларининг меъёрларини аниқлайдиган, тармоқлар кесимидаги услубиёт ва йўриқномалар.


10. Экология ва атроф-муҳитни муҳофаза қилиш давлат қўмитаси Иқтисодий тараққиёт ва камбағалликни қисқартириш вазирлиги, Уй-жой коммунал хизмат кўрсатиш вазирлиги, Молия вазирлиги билан биргаликда 2023 йил 1 июлга қадар "ифлослантирувчи тўлайди" тамойилини тўлиқ жорий этиш, шунингдек, ифлосланиш учун белгиланган йиғим ставкасини ошириш ва ифлослантирувчи моддалар рўйхатини кенгайтириш орқали атроф-муҳит ифлосланиши учун йиғим тизимини такомиллаштиришни назарда тутувчи норматив-ҳуқуқий ҳужжат лойиҳасини Вазирлар Маҳкамасига киритсин.


11. Инновацион ривожланиш вазирлиги Иқтисодий тараққиёт ва камбағалликни қисқартириш вазирлиги, Энергетика вазирлиги ҳамда Экология ва атроф-муҳитни муҳофаза қилиш давлат қўмитаси билан биргаликда ҳар йили 1 декабрга қадар "яшил" иқтисодиётни ривожлантириш йўналишларида илмий-тадқиқот ва инновацион лойиҳаларнинг мақсадли дастурларини Фан ва технологиялар бўйича республика кенгашига тасдиқлаш учун киритиб борсин ҳамда ушбу соҳада қуйидагиларга алоҳида эътибор қаратсин:

"яшил" иқтисодиёт соҳасидаги устувор йўналишлар бўйича фундаментал ва амалий тадқиқотларни олиб бориш;

иқтисодиёт тармоқларида "яшил" технологиялар, хусусан, ресурс тежовчи, чиқиндисиз ишлаб чиқариш, чиқиндиларни қайта ишлаш имкониятини берувчи технологияларни ва хавфсиз кимёвий моддаларни қўллашга ўтиш ҳамда қайта тикланувчи энергия технологияларидан фойдаланиш имкониятларини ўрганиш ва уларни амалиётга татбиқ этиш;

истиқболли инновацион ишланмалар ва "стартап" лойиҳаларни амалга ошириш ҳамда уларни тижоратлаштириш ва технологиялар трансферини қўллаб-қувватлаш.

Белгилаб қўйилсинки, мақсадли дастурларни молиялаштириш харажатлари илмий фаолиятга оид давлат дастурларини амалга ошириш учун ажратилган маблағлар доирасида, шунингдек, Инновацион ривожланиш ва новаторлик ғояларини қўллаб-қувватлаш жамғармаси маблағлари ҳисобидан қопланади.


12. Вазирлар Маҳкамаси икки ой муддатда республикада қайта тикланувчи энергия манбаларини ва водород энергетикасини ривожлантириш бўйича аниқ чора-тадбирлар режасини тасдиқласин.

14. Мазкур қарорда белгиланган чора-тадбирларнинг сифатли ва ўз вақтида бажарилишини мувофиқлаштириш ва мониторинг қилишнинг қуйидаги тартиби белгилансин:

вазирлик ва идоралар, маҳаллий ижро этувчи ҳокимият органлари, давлат иштирокидаги корхоналар - ҳар чоракда ҳисобот чорагидан кейинги ойнинг 5-санасига қадар Иқтисодий тараққиёт ва камбағалликни қисқартириш вазирлигига ушбу қарор билан тасдиқланган Ҳаракатлар режаси ҳамда тармоқлар кесимидаги ресурс тежаш дастурларида назарда тутилган чора-тадбирларни амалга ошириш ҳамда Мақсадли кўрсаткичларга эришиш ҳолати тўғрисида ҳисобот тақдим этади;

Иқтисодий тараққиёт ва камбағалликни қисқартириш вазирлиги масъул вазирлик ва идоралар фаолиятини идоралараро мувофиқлаштиради, ҳар чоракда ҳисобот чорагидан кейинги ойнинг 15-санасига қадар ушбу қарор билан белгиланган чора-тадбирларнинг ижроси тўғрисида умумлашган таҳлилий маълумотларни Идоралараро кенгашга киритади;

Идоралараро кенгаш ҳар чорак якуни билан амалга оширилаётган ишлар тўғрисида Ўзбекистон Республикаси Бош вазири ва Ўзбекистон Республикаси Президенти Администрациясига маълумот киритади.


15. Ўзбекистон Республикаси Президентининг ва Ўзбекистон Республикаси Ҳукуматининг айрим қарорларига 7-иловага мувофиқ ўзгартиришлар киритилсин.


16. Мазкур қарор ижросини самарали ташкил этишга масъул ва шахсий жавобгар этиб Ўзбекистон Республикаси Бош вазирининг ўринбосарлари Ж.А. Қўчқоров ва Ж.Т. Мирзамаҳмудов белгилансин.



Ўзбекистон Республикаси Президенти                                                      Ш. Мирзиёев

         

         




Ўзбекистон Республикаси

Президентининг

2022 йил 2 декабрдаги

ПҚ-436-сон қарорига

3-ИЛОВА



2030 йилгача Ўзбекистон Республикасида

"яшил" иқтисодиётга ўтиш ва "яшил"

ўсишни таъминлаш бўйича

ҲАРАКАТЛАР РЕЖАСИ

        

          

Т/р

       

Чора-тадбирлар номи

        

Амалга ошириш механизми

        

Амалга ошириш

шакли

       

Ижро

муддати


Масъуллар

        

         

1. ТАБИИЙ РЕСУРСЛАРДАН БАРҚАРОР

ВА САМАРАЛИ ФОЙДАЛАНИШ

          

1.

Иқлим ўзгаришига нисбатан барқарор агроэкотизимни яратиш ҳамда фермер ва деҳқон хўжаликларининг иқлим ўзгариши билан боғлиқ хавфларга нисбатан мослашувчанлигини ошириш.


Фермер ва деҳқон хўжаликларининг қишлоқ хўжалиги экинларини етиштириш бўйича ихтисослаштириш салоҳияти ва имкониятларини баҳолаш асосида қуйидагиларни ишлаб чиқиш ва Вазирлар Маҳкамасига киритиш:

қишлоқ хўжалиги маҳсулотларини етиштиришни қўллаб-қувватлаш бўйича давлат харажатларини, шу жумладан бюджет ва бюджетдан ташқари субсидияларни қайта кўриб чиқиш;

иқлим ўзгаришига нисбатан чидамли деҳқончилик турларини яратиш, қишлоқ хўжалиги маҳсулотлари етиштиришни диверсификация қилиш;

фермер ва деҳқон хўжаликлари учун қишлоқ хўжалиги экинлари ва чорва молларини иқлим ўзгариши хатарлари бўйича суғурталаш тизимини такомиллаштириш.


Норматив-

ҳуқуқий ҳужжат лойиҳаси

2023 йил

апрель


Қишлоқ хўжалиги вазирлиги, Сув хўжалиги вазирлиги, Иқтисодий тараққиёт ва камбағалликни қисқартириш вазирлиги, манфаатдор вазирлик ва идоралар


2.

Яйловларни барқарор бошқариш тизимини жорий этиш.


1. Вазирликлар, идоралар, хусусий сектор ва фуқаролик жамияти вакиллари ҳамда хорижий экспертлардан иборат ишчи гуруҳни шакллантириш.


Норматив-

ҳуқуқий ҳужжат лойиҳаси


2022 йил

декабрь


Қишлоқ хўжалиги вазирлиги, Сув хўжалиги вазирлиги, Иқтисодий тараққиёт ва камбағалликни қисқартириш вазирлиги, манфаатдор вазирлик ва идоралар


2. Иқлим ўзгариши шароитида яйловларни бошқариш бўйича мамлакатда қўлланилиши мумкин бўлган илғор хорижий тажрибани ўрганиш.


2023 йил

март


3. Қуйидагиларни назарда тутувчи Яйловларни барқарор бошқариш дастурини ишлаб чиқиш ва Вазирлар Маҳкамасига киритиш:

экологик, ижтимоий ва иқтисодий натижаларга эришишга қаратилган яйловлардан вақтинча фойдаланиш, ерга эгалик ҳуқуқи борасида ҳукумат сиёсати ва дастурларини мувофиқлаштириш;

барқарор яйлов амалиётини кенгайтириш йўлида давлат-хусусий шерикликни ривожлантириш;

давлат муҳофазасидаги ерларни ҳимоя қилиш борасида замонавий усул ва воситаларни жорий этишни кенгайтириш;

яйловларни барқарор бошқаришнинг институционал механизмларини такомиллаштириш.


2023 йил

сентябрь


3.

Ўрмонларни муҳофаза қилиш ва барқарор бошқаришни такомиллаштириш ҳамда "яшил" ҳудудларни кенгайтириш.


1. Қуйидагиларни назарда тутувчи Ўрмонларни муҳофаза қилиш ва интеграллашган бошқарув дастурини ҳамда Дарахтларни экиш ва барқарор "яшил" ҳудудларни кенгайтириш дастурини ишлаб чиқиш ва Вазирлар Маҳкамасига киритиш:

ҳар бир ҳудуднинг иқлим шароитларидан келиб чиққан ҳолда сув сарфи кам ва иқлим ўзгаришига чидамли дарахтлар навларини аниқлаш;

экотизимлар ва инфратузилманинг барқарорлигини оширишнинг асосий табиий ечими сифатида ўрмонларни муҳофаза қилиш ва барқарор бошқариш ҳамда иқлим ўзгаришларига чидамли дарахтларни экиш;

иқлим ўзгаришига чидамли дарахтлар, агроўрмон хўжалиги учун шамолдан "яшил" тўсиқлар ҳамда шаҳарларнинг "яшил" ҳимоя тўсиқларини кўпайтириш.


Амалий чора-

тадбирлар режаси

2023 йил

март


Ўрмон хўжалиги давлат қўмитаси, Экология ва атроф-муҳитни муҳофаза қилиш давлат қўмитаси, Қорақалпоғистон Республикаси Вазирлар Кенгаши, вилоятлар ҳамда Тошкент шаҳри ҳокимликлари, манфаатдор вазирлик ва идоралар


2. Тасдиқланган дастур асосида ўрмонларни муҳофаза қилиш ва барқарор бошқариш ҳамда "яшил" ҳудудларни кенгайтириш бўйича амалий чораларни кўриш.


2023-2030

йиллар


4.

Тармоқли ёндашувдан ландшафт ёндашувига ўтишни таъминлаш учун ландшафтни бошқариш режасини ишлаб чиқиш ва жорий этиш.


1. Қуйидагиларни назарда тутувчи ландшафтни бошқариш режасини ишлаб чиқиш ва тасдиқлаш учун Вазирлар Маҳкамасига киритиш:

ҳосилдорликни ошириш, экотизим хизматларини яхшилаш ва иқтисодиётни диверсификация қилиш учун ландшафтни интеграциялаштирган ҳолда бошқариш;

интеграциялашган ландшафт ёндашувидан фойдаланишни рағбатлантириш, улардан самарали фойдаланишга қайтариш учун ландшафтни тиклаш.


Норматив-

ҳуқуқий ҳужжат лойиҳаси

2023 йил

май


Қишлоқ хўжалиги вазирлиги, Сув хўжалиги вазирлиги, Экология ва атроф-муҳитни муҳофаза қилиш давлат қўмитаси, манфаатдор вазирлик ва идоралар


2. Ландшафт ёндашувини амалиётга жорий қилиш.


2023-2025

йиллар


5.

"Яшил кафолат" дастурлари ва табиий ресурсларга асосланган тадбиркорлик фаолияти асосида яратиладиган иш ўринлари сонини кўпайтириш.


1. Вазирликлар, идоралар, хусусий сектор вакиллари ҳамда хорижий экспертлардан иборат ишчи гуруҳни шакллантириш.



2022 йил

декабрь


Иқтисодий тараққиёт ва камбағалликни қисқартириш вазирлиги, Бандлик ва меҳнат муносабатлар вазирлиги, Ўрмон хўжалиги давлат қўмитаси, Экология ва атроф-муҳитни муҳофаза қилиш давлат қўмитаси, манфаатдор вазирлик ва идоралар

2. "Яшил" иш ўринларни яратиш имконияти ва салоҳиятини баҳолаш асосида "Яшил кафолат" дастури ва табиий ресурсларга асосланган тадбиркорликни ривожлантириш бўйича таклифлар тайёрлаш.



2023 йил

апрель


3. Қуйидагиларни назарда тутувчи "Яшил кафолат" дастурини ишлаб чиқиш ва Вазирлар Маҳкамасига киритиш:

тегишли соҳаларда (масалан, ўрмончилик чора-тадбирлари, ўрмонлаштириш ва у билан боғлиқ дарахтлар экиш тадбирлари) "яшил" тадбиркорликни ривожлантириш;

табиий ресурсларга асосланган тадбиркорлик фаолиятини йўлга қўйиш бўйича пилот лойиҳаларни амалга ошириш;

"яшил" тадбиркорлик ҳамда табиий ресурсларга асосланган тадбиркорлик фаолиятларини кенгайтиришни рағбатлантириш.


Норматив-

ҳуқуқий ҳужжат лойиҳаси


2023 йил

июль


4. "Яшил кафолат" дастури асосида "яшил" тадбиркорлик ва табиий ресурсларга асосланган тадбиркорлик фаолиятини кенгайтириш чораларини кўриш.


Амалий чора-

тадбирлар


2023-2030

йиллар


6.

Умумий сув истеъмоли ва сув етишмовчилигини камайтириш учун сувдан барқарор фойдаланиш лимитларини ўрнатиш ва мониторинг қилиш.


1. Сувдан барқарор фойдаланиш лимитларини ўрнатиш ва мониторинг қилиш механизмини аниқлаш учун бу борадаги мавжуд режалаштириш тизими, комплекс тармоқ режалари, дастурлар ва стратегияларни таҳлил қилиш.


Норматив-

ҳуқуқий ҳужжат лойиҳаси

2023 йил

январь


Сув хўжалиги вазирлиги, Қишлоқ хўжалиги вазирлиги, Иқтисодий тараққиёт ва камбағалликни қисқартириш вазирлиги, манфаатдор вазирлик ва идоралар


2. Қуйидагиларни назарда тутувчи таклифларни ишлаб чиқиш ва Вазирлар Маҳкамасига киритиш:

сув ресурсларидан барқарор фойдаланиш лимитларини белгилаш, уларнинг мониторингини такомиллаштириш;

ўз харажатларини қоплаш даражасида сув тарифларини белгилаш;

ирригация тизимида давлат-хусусий шерикликни ривожлантириш.


2023 йил

август


7.

Саноат корхоналарида ҳосил бўлаётган ишлаб чиқариш оқова сувларни тозалаш самарадорлигини ошириш ва айланма сув таъминотини кенг жорий қилиш.


1. Саноат корхоналарида локал оқава тозалаш иншоотлари ўрганиш ва ҳолатини таҳлил қилиш.


Амалий чора-

тадбирлар дастури

2023 йил

апрель


Уй-жой коммунал хизмат кўрсатиш вазирлиги, Экология ва атроф-муҳитни муҳофаза қилиш давлат қўмитаси, "Ўзсувтаъминот" АЖ

2. Қуйидагиларни назарда тутувчи 5 йилга мўлжалланган дастур ишлаб чиқиш ва Вазирлар Маҳкамасига киритиш:

локал оқова тозалаш иншоотларини ўрнатиш ва эски иншоотларни реконструкция ёки модернизация қилиш;

тозаланган сувларни технологик ёки маиший хўжалик мақсадларида қайта ишлатиш кўламини ошириш.


2023 йил

сентябрь


8.

Атроф-муҳитга юқори таъсир кўрсатиш хавфига эга бўлган саноат корхоналари ифлослантирувчи манбаларидан атмосферага чиқарилаётган иқлим ўзгаришига таъсир этувчи газларни автоматик равишда мониторинг қилиб бориш тизимини амалиётга татбиқ этиш.


1. "Янги Ангрен ИЭС" АЖ, "Сирдарё ИЭС" АЖ ва "Олмалиқ кон-металлургия комбинати" АЖнинг ифлослантирувчи манбаларида инсон омилисиз мониторинг олиб бориш мақсадида намуна олиш ва таҳлил қилиш бўйича автоматик станциялар ўрнатиш.


Амалий чора-

тадбирлар


2024 йил

декабрь


Энергетика вазирлиги, Экология ва атроф-муҳитни муҳофаза қилиш давлат қўмитаси


2. Автоматик станцияларда олинган маълумотларни атроф табиий муҳит давлат мониторинги тизимининг ягона геоахборот маълумотлар базасига интеграция қилиш.


Амалий чора-

тадбирлар


2025 йил

март


      

2. МИЛЛИЙ ИҚТИСОДИЁТНИНГ ТАБИИЙ ОФАТЛАР

ВА ИҚЛИМ ЎЗГАРИШИГА НИСБАТАН БАРҚАРОРЛИГИНИ

МУСТАҲКАМЛАШ

          

9.

Иқлим ўзгаришига мослашиш ва табиий офатлар хавфини бошқариш масалаларини ижтимоий-иқтисодий ривожланиш ва бошқа соҳавий режалаштириш жараёнларига киритиш.


1. Иқлим ўзгариши ва табиий офатлар хавфини камайтиришга доир масалаларни амалдаги режалаштириш, қарор қабул қилиш ва бюджетни шакллантириш жараёнлари, тармоқ режалари ва стратегияларига киритиш (интеграциялаш) бўйича таклифлар ишлаб чиқиш ва киритиш.


Таҳлилий

маълумотлар


2023 йил

январь


Фавқулодда вазиятлар вазирлиги, Ўзгидромет, Экология ва атроф- муҳитни муҳофаза қилиш давлат қўмитаси, Иқтисодий тараққиёт ва камбағалликни қисқартириш вазирлиги, Молия вазирлиги, манфаатдор вазирлик ва идоралар


2. Давлат бошқаруви органларидаги стратегик режалаштириш ва сиёсатни ишлаб чиқишга масъул таркибий тузилмалар учун иқлим ўзгариши ва табиий офатлар хавфини камайтириш масалаларини интеграциялаш ҳамда унинг воситаларидан фойдаланиш бўйича тренинглар ташкил қилиш.


Амалий чора-

тадбирлар режаси


2023 йил

март


3. Атроф-муҳитга таъсир кўрсатишни комплекс баҳолаш каби рухсат бериш характеридаги амалдаги тартиб-қоидаларда иқлим ўзгариши ва табиий офатларга оид жиҳатларни ҳисобга олиш бўйича таклифларни ишлаб чиқиш ва киритиш.


Таҳлилий

маълумотлар


2023 йил

апрель


4. Иқлим ўзгаришига мослашиш, унинг оқибатларини юмшатиш ва табиий офатлар хавфини камайтириш бўйича ишларни режалаштириш, амалга ошириш, мониторинг қилиш ва баҳолашда жамоатчиликнинг маслаҳат ва бевосита иштирокини таъминлаш бўйича Вазирлар Маҳкамасига таклиф киритиш.


Чора-тадбирлар

дастури


2023 йил

май


10.

Иқлим ўзгариши ва табиий офатлар хавфига нисбатан миллий жавоб чораларини ишлаб чиқиш ва амалга оширишнинг самарали норматив-ҳуқуқий ва институционал базани мустаҳкамлаш.


Қуйидагиларни назарда тутувчи таклифларни ишлаб чиқиш ва Вазирлар Маҳкамасига киритиш:

табиий офатлар ва иқлим ўзгаришига чидамлиликни ошириш бўйича Ўзбекистоннинг миллий ҳаракатлар режасини (ЎМҲР) тасдиқлаш;

табиий офатлар ва иқлим ўзгариши хавфини камайтириш бўйича ҳаракатларни мувофиқлаштириш ҳамда ЎМҲРнинг бажарилишини мониторинг қилиш бўйича идоралараро бошқарув кенгашини ташкил қилиш;

атроф-муҳитни муҳофаза қилиш бўйича ваколатли давлат органида ЎМҲРни амалга ошириш юзасидан идоралараро бошқарув кенгашининг ишчи органи сифатида алоҳида ташкилий тузилма ташкил этиш;

ЎМҲР учун алоқани ривожлантириш стратегиясини тасдиқлаш ва жорий қилиш.


Норматив-

ҳуқуқий ҳужжат лойиҳаси

2023 йил

июнь

Фавқулодда вазиятлар вазирлиги, Ўзгидромет, Экология ва атроф- муҳитни муҳофаза қилиш давлат қўмитаси, манфаатдор вазирлик ва идоралар


11.

Шаҳарсозлик ва қурилиш соҳаларида табиий офатлар хавфини камайтириш ва иқлим ўзгариши масалаларининг норматив-ҳуқуқий базасини такомиллаштириш.


1. Табиий офатлар хавфини камайтириш ва иқлим ўзгариши масалаларидан келиб чиқиб, Ўзбекистон Республикасининг Шаҳарсозлик кодекси ҳамда қурилиш соҳасини тартибга солувчи қонунчилик ҳужжатларига ўзгартиришлар ва қўшимча киритиш бўйича таклиф тайёрлаш ҳамда Вазирлар Маҳкамасига киритиш.


Қонун лойиҳаси


2023 йил

сентябрь


Фавқулодда вазиятлар вазирлиги, Қурилиш вазирлиги, Ўзгидромет Экология ва атроф- муҳитни муҳофаза қилиш давлат қўмитаси, Ўзгидромет, манфаатдор вазирлик ва идоралар

2. Атроф-муҳитга бўлган таъсирни комплекс баҳолашни назарда тутувчи "Экологик экспертиза тўғрисида"ги Қонунни такомиллаштириш бўйича таклиф ишлаб чиқиш ва киритиш:

иқлим ўзгаришига таъсир этиш ва хатарларни ҳисобга олган ҳолда ривожланиш ва ерлардан фойдаланишга комплекс баҳо бериш;

турли объектлар ва муҳандислик инфратузилмаларини барпо этиш ва бошқаришда мажбурий тартибда уларнинг атроф-муҳитга таъсирини баҳолашдан ўтказиш.


Қонун лойиҳаси

2023 йил

май


12.

Миллий, минтақавий ва халқаро ташкилотлар билан ҳамкорлик ва шериклик муносабатларини мустаҳкамлаш, ташқи молиялаштириш механизмларига кириш салоҳиятини ошириш.


Табиий офатлар хавфини камайтириш ва иқлим ўзгариши бўйича фаолият юритувчи давлат хизматчилари учун қуйидаги йўналишларда тегишли малака ошириш тренингларини ташкил қилиш:

табиий офатларга қарши курашиш ва иқлим ўзгариши масалаларига маблағларни жалб қилиш учун ташкилотлар, шу жумладан минтақавий ва глобал платформалар билан музокаралар олиб бориш;

Яшил иқлим жамғармаси (Green Climate Fund) ва Глобал экология жамғармаси (Global Enviroment Facility) каби жамғармаларнинг маблағларини жалб қилиш.


Амалий чора-

тадбирлар режаси

2023 йил

апрель


Экология ва атроф- муҳитни муҳофаза қилиш давлат қўмитаси, Ўзгидромет, Фавқулодда вазиятлар вазирлиги, Иқтисодий тараққиёт ва камбағалликни қисқартириш вазирлиги


13.

ОАВ, ННТ ва хусусий секторнинг фаол иштироки асосида жамоатчиликни табиий офатлар хавфини камайтириш ва иқлим ўзгариши тўғрисида хабардор қилиш кампанияларини ўтказиш.

Қуйидагиларни кўзда тутувчи 2023-2030 йилларда табиий офатлар хавфини камайтириш ва иқлим ўзгариши тўғрисида жамоатчилик хабардорлигини ошириш дастурини ишлаб чиқиш ҳамда Вазирлар Маҳкамасига киритиш:


Амалий чора-

тадбирлар дастури


2023 йил

февраль


Фавқулодда вазиятлар вазирлиги, Ўзгидромет, Экология ва атроф- муҳитни муҳофаза қилиш давлат қўмитаси, Иқтисодий тараққиёт ва камбағалликни қисқартириш вазирлиги, манфаатдор вазирлик ва идоралар

ваколатли давлат органлари тизимидаги институт ва марказларнинг ўзаро мувофиқлаштирилган билимларни бошқариш бўйича салоҳиятини ошириш, тўпланган билим, тажриба ва илғор амалиёт алмашинуви бўйича миллий платформа яратиш;

Мослашувни ўрганиш механизми (Adaptation Learning Mechanism - ALM) каби тегишли механизмлар орқали миллий, минтақавий ва глобал даражада маълумотлар алмашинувини йўлга қўйиш;

турли даражада тўпланган билимларни табиий офатлар хавфини камайтириш ва иқлим ўзгаришига интеграция қилиш механизмларини йўлга қўйиш;

табиий офатлар хавфини камайтириш ва иқлим ўзгариши бўйича тўпланган билим, тажриба ва илғор амалиётлар асосида оммавий семинарлар, ишчи йиғилишлар ва тренинглар каби таълим ва тарғибот дастурлари орқали жамоатчиликни иқлим ўзгариши ҳақида хабардор қилиш кампанияларини ўтказиш.


Амалга

ошириш

2023-2030

йилларда


14.

Иқлим ўзгариши масалаларини тарғиб қилишни умумий ўрта ва олий таълим ўқув дастурларига киритиш.


Қуйидагиларни назарда тутувчи амалий чораларни кўриш:

ўқув режа ва дастурларни ишлаб чиқиш бўйича мақсадли гуруҳлар раҳбарлигида табиий офатлар хавфини камайтириш ва иқлим ўзгариши масалаларини амалдаги ўқув режа ва дастурларга интеграциялаш жиҳатдан қайта кўриб чиқиш;

умумий ўрта ва олий таълим муассасалари ўқитувчи, ўқувчи ва талабалари учун Ўзбекистондаги шарт-шароитларга мослаштирилган таълим ресурсларини (намунавий ўқув режалари, модуллар, ўқув материаллари ва дастурлари ҳамда бошқалар) ишлаб чиқиш;

табиий офатлар хавфини камайтириш ва иқлим ўзгариши модуллари асосида дарс бериш бўйича ўқитувчиларни тайёрлаш (тренинглар, махсус тайёрлов семинарлари);

тайёрланган ўқитувчилар томонидан мактаб ва университетларда модулларни синовдан ўтказиш ва баҳолаш асосида уларни такомиллаштириш;

ўқитувчи ва талабаларни табиий офатлар хавфини камайтириш ва иқлим ўзгариши модуллари асосида ўқитиш ҳамда уларнинг ўзлаштириш даражаcини доимий мониторинг ва баҳолаш (M&E) асосида такомиллаштириб бориш;

иқлим ўзгариши масалалари бўйича ўқув материаллари, университет ва мактаб дастурлари, жамоатчиликни хабардор қилиш дастурларини ишлаб чиқиш ҳамда тегишли нусхада кўпайтириш.


Амалий чора-

тадбирлар режаси


2023 йил

февраль


Олий ва ўрта махсус таълим вазирлиги, Халқ таълими вазирлиги, Экология ва атроф- муҳитни муҳофаза қилиш давлат қўмитаси, Ўзгидромет, Фавқулодда вазиятлар вазирлиги, манфаатдор вазирлик ва идоралар


15.

Маҳаллий ҳокимият органлари ва жамоатчиликнинг иқлим ўзгариши ва табиий офатларнинг таъсирини камайтириш салоҳиятини кучайтириш.


Қуйидагиларни назарда тутувчи таклифларни ишлаб чиқиш ва Вазирлар Маҳкамасига киритиш:

маҳаллий ҳокимият органлари (вилоят, туман/шаҳар) ҳамда аҳоли пунктларининг (маҳалла, қишлоқ, овул) иқлим ўзгариши ва табиий офатлар хавфи паспортларини ишлаб чиқиш;

маҳаллий ҳокимият органлари ва жамоатчиликнинг иқлим ўзгариши ва табиий офатлар хавфини камайтириш бўйича ишларни режалаштириш, амалга ошириш ва мониторинг қилишда фаол иштирок этиш бўйича салоҳиятини ошириш юзасидан семинарлар ташкил қилиш;

маҳаллий давлат ҳокимияти органлари ва жамоатчиликни табиий офатлар ва иқлим ўзгариши хавфлари тўғрисида аниқ ва ўз вақтида хабардор қилиш учун жойларда самарали эрта огоҳлантириш тизимларини жорий қилиш;

бирламчи тармоқларни қўллаб-қувватлаш учун иқлим ўзгариши тўғрисида эрта огоҳлантириш тизимини ва ихтисослаштирилган ахборот маҳсулотларини (Иқлим прогнозини моделлаштириш дастури - Climate Outlook Modelling Programme) ишлаб чиқиш.


Амалий чора-

тадбирлар дастури


2023 йил

март

Фавқулодда вазиятлар вазирлиги, Ўзгидромет, Экология ва атроф-муҳитни муҳофаза қилиш давлат қўмитаси, манфаатдор вазирлик ва идоралар


16.

Иқлим ўзгариши ва табиий офатлар хавфи тўғрисидаги маълумотларни йиғиш, сақлаш ва таҳлил қилиш бўйича техник ва институционал салоҳиятни мустаҳкамлаш.


Қуйидагиларни назарда тутувчи таклифларни ишлаб чиқиш ва Вазирлар Маҳкамасига киритиш:

иқлим ўзгариши ва табиий офатлар хавфини камайтириш бўйича қарор қабул қилиш ҳамда табиий офатлар ва иқлим ўзгаришига чидамлиликни ошириш бўйича Ўзбекистон миллий ҳаракатлар режасининг (ЎМҲР) амалга оширилиши ҳақида хабардор қилиш жараёнларини қўллаб-қувватловчи марказлаштирилган ахборотни бошқариш тизимини ишлаб чиқиш;

иқлим ва табиий офатлар билан боғлиқ хатарлар, таъсирлар ва зарарлар тўғрисидаги статистик маълумотларни йиғиш ва стандартлаштириш асосида марказлашган маълумотлар базасини такомиллаштириш;

тармоқ ва миллий ривожланиш дастурларини қўллаб-қувватлаш учун маълумотлар ва ахборотни таҳлил қилиш бўйича тренинглар ўтказиш.


Амалий чора-

тадбирлар дастури

2023 йил

февраль

Фавқулодда вазиятлар вазирлиги, Ўзгидромет, Давлат статистика қўмитаси, Экология ва атроф- муҳитни муҳофаза қилиш давлат қўмитаси, манфаатдор вазирлик ва идоралар


17.

Энергия самарадорлиги ва қайта тикланадиган энергия манбаларини ривожлантиришнинг турли ечимларини қўллаб-қувватлаш учун энергия хавфсизлигини таъминлаш ва бошқарувини кучайтириш.


Энергия самарадорлиги ва қайта тикланадиган энергия манбаларини ривожлантириш бўйича қуйидагиларни назарда тутувчи таклифларни Вазирлар Маҳкамасига киритиш:

қайта тикланадиган энергия манбаларидан фойдаланиш ва энергия самарадорлиги ташаббусларида хусусий секторнинг иштирокини қўллаб-қувватлаш бўйича имтиёзлар ва чора-тадбирлар ишлаб чиқиш;

энергия самарадорлиги ва қайта тикланадиган энергия манбалари бўйича тегишли таълим ва хабардорликни ошириш дастурларини ишлаб чиқиш;

мавжуд ва режалаштирилган энергия инфратузилмаси бўйича табиий офатлар ва иқлим хатарлари хавфини баҳолаш ҳамда хавфларни камайтиришнинг иқтисодий жиҳатдан самарали ечимларини қўллаш;

энергия таъминоти муаммоларини ҳал қилиш учун фавқулодда, айниқса, табиий офатлар пайтида ва ундан кейин ҳаракатлар режалари ва жавоб бериш механизмларини ишлаб чиқиш.


Норматив-

ҳуқуқий ҳужжат лойиҳаси

2023 йил

март


Энергетика вазирлиги, Иқтисодий тараққиёт ва камбағалликни қисқартириш вазирлиги, Фавқулодда вазиятлар вазирлиги, Ўзгидромет, манфаатдор вазирлик ва идоралар


18.

Табиий офатларга тайёргарлик кўриш ҳамда самарали жавоб бериш ва тикланиш бўйича салоҳиятни мустаҳкамлаш.


Қуйидагиларни қамраб олувчи 2023-2030 йилларда табиий офатлар хавфини бошқариш ва уларга самарали жавоб бериш бўйича миллий ҳаракатлар дастурини ишлаб чиқиш ва Вазирлар Маҳкамасига киритиш:

Ўзбекистоннинг табиий офатларни бошқариш миллий чора-тадбирларини ҳудудга хос иқлим ўзгариши хавфларидан келиб чиққан ҳолда қайта кўриб чиқиш;

табиий офатлар билан боғлиқ фавқулодда вазиятлар учун стандарт амалиёт тартиб-таомиллари (SOP) ва фавқулодда вазиятлар ҳаракатлари режасини ишлаб чиқиш;

маҳаллий ҳокимият органлари ва жамоатчилик учун табиий офатларга тайёргарлик кўриш ва иқлим ўзгаришига мослашиш бўйича йўриқномалар ишлаб чиқиш, уларнинг хабардорлигини ошириш.


Амалий чора-

тадбирлар дастури

2023 йил

февраль

Фавқулодда вазиятлар вазирлиги, Ахборот технологияларини ривожлантириш вазирлиги, Экология ва атроф-муҳитни муҳофаза қилиш давлат қўмитаси, манфаатдор вазирлик ва идоралар


19.

Табиий офатлар хавфини камайтириш бўйича чора-тадбирларда гендер тенглик тамойилини таъминлаш.


Табиий офатлар хавфини камайтириш бўйича чора-тадбирларда гендер тенгликни таъминлаш бўйича қуйидагиларни амалга ошириш:

давлат ҳокимияти ва бошқаруви органлари ходимлари учун "Иқлим ўзгаришига мослашишнинг миллий ва соҳавий режаларини ишлаб чиқиш ва амалга оширишда гендер тенгликни ҳисобга олиш" мавзусида ўқув семинарлар ўтказиш;

мамлакат шароитида қўлланиши мумкин бўлган гендер тенглик ёндашувлари бўйича илғор хорижий тажрибани ўрганиш ҳамда табиий офатлар хавфини камайтириш чора-тадбирларида гендер тенглик тамойилини таъминлаш ёндашувини татбиқ этиш.


Амалий чора-

тадбирлар режаси

2023 йил

февраль


Фавқулодда вазиятлар вазирлиги, Ўзгидромет, Экология ва атроф- муҳитни муҳофаза қилиш давлат қўмитаси, манфаатдор вазирлик ва идоралар


20.

Миллий, тармоқ ва маҳаллий даражада иқлим ўзгаришига мослашиш ишларини режалаштириш ва амалга ошириш жараёнларига хусусий секторни кенгроқ жалб қилиш.


1. Қуйидагиларни қамраб олувчи таклифларни ишлаб чиқиб, Вазирлар Маҳкамасига киритиш:

иқлим ўзгаришига мослашиш чораларини кўриш жараёнларига хусусий секторни жалб қилиш ва уларнинг иштирокини таъминлаш бўйича ҳаракатлар режасини шакллантириш;

хусусий секторни иқлим ўзгаришига мослашиш ҳаракатларига янада кенгроқ жалб қилиш мақсадида уларни рағбатлантириш чоралари ва механизмлари рўйхатини ҳамда ахборот-тушунтириш воситаларини ишлаб чиқиш.


Амалий чора-

тадбирлар

дастури


2023 йил

март


Ўзгидромет, Иқтисодий тараққиёт ва камбағалликни қисқартириш вазирлиги, Экология ва атроф- муҳитни муҳофаза қилиш давлат қўмитаси, Фавқулодда вазиятлар вазирлиги, манфаатдор вазирлик ва идоралар


2. "Иқлим ўзгаришига мослашиш ҳаракатларига режалаштириш ва амалга ошириш жараёнларига хусусий секторни жалб этиш" мавзусида семинар-тренинглар ташкил этиш.


Ташкилий чора-

тадбирлар режаси


2023 йил

мартидан

бошлаб


         

3. МИЛЛИЙ ИҚТИСОДИЁТ, ХУСУСАН

САНОАТНИНГ "ЯШИЛ" ВА КАМ УГЛЕРОДЛИ

РИВОЖЛАНИШИНИ ТАЪМИНЛАШ

           

21.

2050 йилгача мамлакатни кам углеродли ривожлантириш бўйича узоқ муддатли стратегияни ишлаб чиқиш ва тасдиқлаш.


1. Вазирлик ва идоралар вакиллари ҳамда хорижий экспертлардан иборат ишчи гуруҳни шакллантириш.


Норматив-

ҳуқуқий ҳужжат лойиҳаси


2023 йил

январь


Иқтисодий тараққиёт ва камбағалликни қисқартириш вазирлиги, Энергетика вазирлиги, манфаатдор вазирлик ва идоралар


2. Мамлакатдаги жорий ҳолатни таҳлил қилиш ва қўлланилиши мумкин бўлган илғор хорижий тажрибани ўрганиш.


2023 йил

февраль


3. Кам углеродли ривожланиш бўйича узоқ муддатли мақсадлар ва устувор йўналишларни ишлаб чиқиш.


2023 йил

апрель


4. Кам углеродли ривожланишнинг тармоқлар кесимидаги асосий кўрсаткичларини миқдорий таҳлил қилиш.


2023 йил

май


5. Ҳар бир тармоқнинг устувор йўналишлари ва прогнозлаштирилган мақсадли кўрсаткичлари интеграцияси асосида миллий иқтисодиёт даражасида кам углеродли ривожланиш сценарийларини ишлаб чиқиш.


2023 йил

июнь


6. Амалга оширилган таҳлиллар асосида белгиланган мақсадли кўрсаткичлар ва устувор йўналишлар бўйича амалга ошириладиган асосий ислоҳотларни ишлаб чиқиш.


2023 йил

сентябрь


7. Кам углеродли ривожланиш бўйича ислоҳотларни амалга ошириш учун зарур бўлган инвестициялар режасини ишлаб чиқиш.


2023 йил

декабрь


8. Мамлакатни 2050 йилгача кам углеродли ривожлантириш бўйича узоқ муддатли стратегияни ишлаб чиқиш ва Вазирлар Маҳкамасига киритиш.


2024 йил

февраль


22.

Электр тармоқларининг энергия самарадорлиги ва ишончлилигини ошириш.


Аҳоли ва иқтисодиёт тармоқларини замонавий ва ишончли энергиядан фойдаланиш имконияти билан таъминлаш мақсадида қуйидагиларни қамраб олувчи таклифларни Вазирлар Маҳкамасига киритиш:

электр энергияси соҳасининг самарали ишлаши ва ривожланиши учун мавжуд тўсиқларни бартараф этиш, тарифларни қайта кўриб чиқиш ва субсидияларни камайтириш;

электр таъминотидан фойдаланиш ва унга уланишни осонлаштириш, соҳадаги бизнес жараёнларни ва операцион самарадорлик кўрсаткичларини ривожлантириш мақсадида уларни рақамлаштириш;

электр таъминоти тизимидаги муассаса ва ташкилотларнинг институционал салоҳиятини ошириш.


Амалий чора-

тадбирлар дастури

2023 йил

апрель

Энергетика вазирлиги, Иқтисодий тараққиёт ва камбағалликни қисқартириш вазирлиги, манфаатдор вазирлик ва идоралар


23.

Электр энергия узатиш ва тарқатиш тармоқларида йўқотишларни камайтириш чораларини кўриш.


Электр энергия узатиш ва тарқатиш тармоқларида йўқотишларни камайтириш бўйича қуйидагиларни ўз ичига олувчи таклифларни ишлаб чиқиш ва Вазирлар Маҳкамасига киритиш:

мониторинг жараёнларини такомиллаштириш учун замонавий рақамли ва телекоммуникация технологиялари ва ечимларини жорий этиш;

электр узатиш ва тарқатиш тармоқларини бошқариш тизимини такомиллаштириш.


Амалий чора-

тадбирлар дастури

2023 йил

апрель

Энергетика вазирлиги, Иқтисодий тараққиёт ва камбағалликни қисқартириш вазирлиги, манфаатдор вазирлик ва идоралар


24.

Энергия самарадорлигини таъминлаш бўйича ечимларни ҳамда кенг миқёсда қайта тикланувчи энергия манбаларини фаол жорий этиш.


Энергия самарадорлигини ошириш ҳамда кенг миқёсда қайта тикланувчи энергия манбаларини жорий қилиш бўйича қуйидагиларни назарда тутувчи дастур ишлаб чиқиш ва Вазирлар Маҳкамасига киритиш:

халқаро стандарт ва талаблардан келиб чиқиб, энергия самарадорлиги бўйича стандартлар ва қоидаларни қайта кўриб чиқиш ҳамда янгиларини ишлаб чиқиш ва тасдиқлаш;

2026 йилгача тармоқлар кесимида маҳсулот ва хизматларнинг энергия сиғимини 22 фоизга, 2030 йилгача эса 30 фоизга қисқартириш;

2030 йилгача қайта тикланувчи энергия манбалари улушини 30 фоиздан ошириш.


Амалий чора-

тадбирлар дастури

2023 йил

апрель

Энергетика вазирлиги, Иқтисодий тараққиёт ва камбағалликни қисқартириш вазирлиги, манфаатдор вазирлик ва идоралар


25.

Алоҳида қиймат яратиш занжирлари ва тармоқлар учун айланма (циркуляр) иқтисодиёт амалиётини жорий қилиш.


Қуйидагиларни ишлаб чиқиш ва Вазирлар Маҳкамасига киритиш:

қишлоқ хўжалиги, тўқимачилик соҳаларига айланма (циркуляр) иқтисодиёт амалиётини жорий қилиш бўйича беш йилга мўлжалланган ҳаракатлар режаси;

декарбонизациялаш ва айланма (циркуляр) иқтисодиёт амалиётини жорий қилишни жадаллаштириш учун эко-саноат паркларини (Eco-Industrial Parks - EIP) яратиш бўйича таклифлар.


Амалий чора-

тадбирлар дастури

2023 йил

март

Иқтисодий тараққиёт ва камбағалликни қисқартириш вазирлиги, Экология ва атроф- муҳитни муҳофаза қилиш давлат қўмитаси, манфаатдор вазирлик ва идоралар


           

4. ИННОВАЦИЯЛАРНИ ЖОРИЙ ЭТИШ

ВА САМАРАЛИ "ЯШИЛ" ИНВЕСТИЦИЯЛАРНИ

ЖАЛБ ҚИЛИШ

           

26.

"Яшил" инвестициялар концепциясини амалдаги инвестиция сиёсати ва лойиҳаларига интеграция қилиш.


Қуйидагиларни назарда тутган ҳолда "яшил" инвестициялаш ва кредитлаш тизимини ("яшил" мақсадлар ва БРМларга йўналтирилган кредитлаш амалиёти) жорий этиш бўйича таклифларни Вазирлар Маҳкамасига киритиш:

барча манбалар (давлат, хусусий) ҳисобидан молиялаштириладиган инвестиция лойиҳалари учун "яшил" мезонлар, шу жумладан суверен "ESG" индикаторларини ишлаб чиқиш ва жорий этиш;

"яшил" инвестициялар ва кредитлар учун техник тартибга солиш талабларини ишлаб чиқиш;

"яшил" инвестициялар (ва кредитлар) учун рағбатлантирувчи фискал ва монетар имтиёзлар ишлаб чиқиш;

амалдаги ва/ёки янги "яшил" бўлмаган лойиҳаларга босқичма-босқич мораторий киритиш.


Норматив-

ҳуқуқий ҳужжат лойиҳаси

2024 йил

июль

Иқтисодий тараққиёт ва камбағалликни қисқартириш вазирлиги, Молия вазирлиги, Инвестициялар ва ташқи савдо вазирлиги, манфаатдор вазирлик ва идоралар


27.

Саноат корхоналарининг инфратузилмасини доимий янгилаб бориш.


1. Ишлаб чиқариш жараёнларида экологик жиҳатдан тоза ва хавфсиз технологиялардан кўпроқ фойдаланиш, энергия тежайдиган технологияларни кенгроқ жорий этиш орқали саноат корхоналари инфратузилмасининг энергия самарадорлигини ошириш.


Амалий чора-

тадбирлар дастури

2023 йил

сентябрь


Энергетика вазирлиги, Иқтисодий тараққиёт ва камбағалликни қисқартириш вазирлиги, Молия вазирлиги, манфаатдор вазирлик ва идоралар


2. Экологик тоза ва хавфсиз технологияларни жорий этаётган саноат корхоналари учун махсус имтиёз ва преференцияларни (субсидиялар, солиқ имтиёзлари ва бошқалар) ишлаб чиқиш ва тақдим этиш.


доимий

равишда


28.

Молиялаштириш ва салоҳиятни ошириш имкониятларидан фойдаланишни кенгайтириш орқали кичик бизнес ва хусусий тадбиркорликнинг "яшил" иқтисодиётдаги ўрнини кучайтириш.


Кичик бизнес ва хусусий тадбиркорлик вакилларининг "яшил" иқтисодиётга ўтишдаги иштирокини кучайтириш бўйича қуйидагиларни қамраб олувчи таклифларни Вазирлар Маҳкамасига киритиш:

"яшил" бизнесга сармоя киритадиган истиқболли, юқори салоҳиятга эга кичик бизнес ва хусусий тадбиркорларни қўллаб-қувватлаш ("яшил" кредитлаш ҳамда тўғридан-тўғри ва оралиқ молиялаштириш тизимини жорий этиш, кичик грантлар ва субсидияланган қарзлар, имтиёзлар);

маҳаллий давлат ва хусусий банклар орқали маҳаллий тадбиркорлик субъектларининг барқарор фаолиятини таъминлаш учун хатарларни тақсимлаш механизмларини жорий қилишга кўмаклашиш;

"яшил" ўсишни ривожлантириш дастури доирасида кичик бизнес ва хусусий тадбиркорлар иштирокини кучайтиришнинг замонавий механизмларини жорий қилиш.


Амалий чора-

тадбирлар дастури

2023 йил

октябрь

Молия вазирлиги, Иқтисодий тараққиёт ва камбағалликни қисқартириш вазирлиги, Экология ва атроф- муҳитни муҳофаза қилиш давлат қўмитаси, тижорат банклари, Савдо-саноат палатаси, Қорақалпоғистон Республикаси Вазирлар Кенгаши, Тошкент шаҳри ва вилоятлар ҳокимликлари


29.

Инновацияларга асосланган "яшил" ўсишни қўллаб-қувватлаш учун инновацион инфратузилмани такомиллаштириш.


Қуйидагиларни назарда тутувчи таклифларни Вазирлар Маҳкамасига киритиш:

махсус иқтисодий зоналар томонидан тўғридан-тўғри хорижий инвестицияларни жалб қилиш ва уларни инновацион "яшил" лойиҳаларга йўналтиришга кўмаклашиш самарадорлигини ошириш;

резидент компанияларнинг "яшил" технологиялар глобал қиймат яратиш занжирларига киришини осонлаштириш учун махсус иқтисодий зоналар маъмурий салоҳиятини ошириш;

"яшил" технологияларга асосланган стартап корхоналарга хизмат кўрсатиш ҳамда молиялаштиришга кўмаклашиш бўйича инновацион марказ ва инкубаторлар самарадорлигини ошириш;

"яшил" технологиялар соҳасидаги стартапларни ҳар томонлама ва самарали қўллаб-қувватлаш бўйича акселераторлар ташкил қилиш ва уларнинг салоҳиятини ошириш.


Амалий чора-

тадбирлар дастури

2023 йил

май

Инновацион ривожланиш вазирлиги, Иқтисодий тараққиёт ва камбағалликни қисқартириш вазирлиги, Инвестициялар ва ташқи савдо вазирлиги, манфаатдор вазирлик ва идоралар


30.

Инновацион "яшил" технологиялар борасида илм-фан ва саноат ўртасидаги тизимли алоқаларни такомиллаштириш.


1. "Яшил" технологияларни ишлаб чиқиш, трансфер ва жорий қилишни жадаллаштиришда илм-фан ва ишлаб чиқариш интеграциясини такомиллаштириш борасида қуйидагиларни назарда тутувчи таклифларни ишлаб чиқиш ва Вазирлар Маҳкамасига киритиш:

"яшил" технологияларга асосланган корхоналарни ривожлантиришга кўмаклашиш учун тадқиқотларни тижоратлаштириш жараёнини енгиллаштириш ҳамда тадқиқот ва ишланмаларни (R&D) рағбатлантириш ва тегишли инфратузилмани такомиллаштириш;

янги технологияларни жорий қилиш воситаси ва механизми сифатида инновацион фаолиятга тўғридан-тўғри хорижий инвестицияларни жалб қилиш ва "яшил" технологияларнинг глобал қиймат яратиш занжири интеграциясидан фойдаланиш имкониятларини яратиш.


Норматив-

ҳуқуқий ҳужжат лойиҳаси


2023 йил

июль


Инновацион ривожланиш вазирлиги, Иқтисодий тараққиёт ва камбағалликни қисқартириш вазирлиги, Инвестициялар ва ташқи савдо вазирлиги, манфаатдор вазирлик ва идоралар


2. Кичик бизнес ва хусусий тадбиркорлик субъектларининг инновацион "яшил" технологияларни ишлаб чиқиш, трансфер ва жорий қилиш соҳасида салоҳиятни ошириш учун ўрта ва қуйи бўғиндаги малакали ишчи кучи сифатини доимий яхшилаб бориш ва корхоналар самарадорлигини оширишга кўмаклашиш.


Амалий чора-

тадбирлар


доимий

равишда


         

5. БАРҚАРОР ВА ИНКЛЮЗИВ "ЯШИЛ"

УРБАНИЗАЦИЯНИ РИВОЖЛАНТИРИШ

         

31.

Республиканинг айрим ҳудудлари иқтисодий базасини диверсификациялаш, шаҳар ва туманларни уларнинг ихтисослашуви асосида "яшил" иқтисодиёт тамойилларидан келиб чиқиб ривожлантириш.


Республика ҳудудларининг салоҳияти ва хусусиятидан келиб чиқиб, улар иқтисодиётини диверсификация қилиш бўйича қуйидагиларни қамраб олувчи таклифларни ишлаб чиқиш ва Вазирлар Маҳкамасига киритиш:

ҳудудларни кластер ёндашуви асосида соҳалар бўйича ривожлантириш, хусусан мис қазиб олиш ва металлургия (Олмалиқ ш.), кон ва кимё технологияси (Навоий ш.), қишлоқ хўжалиги техникаси ва технопарк (Чирчиқ ш.), автомобилсозлик (Жиззах ш.), фармацевтика (Зангиота т.); ахборот технологиялари (Қоракўл т.);

Нукус, Бухоро, Жиззах ва Наманганда инновацион IT паркларни ривожлантириш;

салоҳиятли чегара ҳудудларида трансчегаравий эркин савдо зоналарини ривожлантириш.


Норматив-

ҳуқуқий ҳужжат лойиҳаси

2023 йил

июль


Иқтисодий тараққиёт ва камбағалликни қисқартириш вазирлиги, Ахборот технологияларини ривожлантириш вазирлиги, Инвестициялар ва ташқи савдо вазирлиги, манфаатдор вазирлик ва идоралар


32.

Номарказлаштириш сиёсатини давом эттириш, "яшил" иқтисодиётга ўтиш бўйича маҳаллий ҳокимият органлари фаолиятини такомиллаштириш.


"Яшил" иқтисодиётга ўтиш бўйича амалга оширилаётган чора-тадбирларнинг жойлардаги ижроси самарадорлигини таъминлаш учун қуйидаги йўналишларда маҳаллий ҳокимият органлари фаолиятини такомиллаштириш бўйича таклифларни ишлаб чиқиш ва Вазирлар Маҳкамасига киритиш:

иқлим ўзгаришига мослашиш ва унинг таъсирини камайтириш, "яшил" иқтисодиётга ўтиш чораларини кўриш бўйича республика давлат бошқаруви органларининг функциялари ва ваколатларини маҳаллий давлат бошқаруви ва ҳокимият органларига ўтказиш;

иқлим ўзгариши таъсири юқори бўлган аҳоли қатламини ушбу ўзгаришларга мослашишини қўллаб-қувватлаш борасида маҳаллий ижро органлари, фуқаролик жамияти институтлари ролини кучайтириш бўйича ҳаракатлар дастурини ишлаб чиқиш;

маҳаллий бюджетларнинг харажатлар параметрларида "яшил" иқтисодиётга ўтиш чораларини кўзда тутиш, маҳаллий бюджетлардан йўналтириладиган инвестициялар ва бошқа харажатлар учун "яшил" мезонларни ишлаб чиқиш.


Норматив-

ҳуқуқий ҳужжат лойиҳаси

2023 йил

декабрь


Иқтисодий тараққиёт ва камбағалликни қисқартириш вазирлиги, Адлия вазирлиги, Молия вазирлиги, Қорақалпоғистон Республикаси Вазирлар Кенгаши, вилоятлар ва Тошкент шаҳри ҳокимликлари, манфаатдор вазирлик ва идоралар


33.

Йўлдош шаҳарларни яратишни ҳисобга олган ҳолда шаҳар агломерациялари шаклланишини бошқариш.


1. Атрофдаги қишлоқларнинг биргаликда ривожланиши ва шаҳарларнинг келажакдаги иқтисодий ўсишига асос бўлувчи драйверларни аниқлаган ҳолда саралаб олинган 5 та шаҳарнинг ўрта ва узоқ муддатли истиқболдаги ижтимоий-иқтисодий ривожланиш стратегиялари ва мастер-режаларини ишлаб чиқиш.


Норматив-

ҳуқуқий ҳужжат лойиҳаси

2023 йил

ноябрь


Иқтисодий тараққиёт ва камбағалликни қисқартириш вазирлиги, Қорақалпоғистон Республикаси Вазирлар Кенгаши, вилоятлар ва Тошкент шаҳри ҳокимликлари, манфаатдор вазирлик ва идоралар


2. Биринчи босқичда амалга оширилган пилот лойиҳаси асосида қолган шаҳарларнинг ривожлантириш стратегиялари ва мастер-режаларини ишлаб чиқиш.


2024-2030

йиллар


34.

Барқарор ва яшаш учун қулай шаҳар инфратузилмасини яратиш.


Қуйидагиларни қамраб олувчи 2030 йилгача Барқарор шаҳарларни ривожлантириш миллий дастурини ишлаб чиқиб, Вазирлар Маҳкамасига киритиш:

ҳар йиллик тасдиқланадиган инвестиция лойиҳаларида сув таъминоти, оқова сув тизими, маиший чиқиндиларни бошқариш, шаҳар жамоат жойлари, туризм ва сервис инфратузилмалари барпо этиш ва яхшилашни қатъий тартибда киритиш механизмини жорий этиш;

шаҳарлар бошқарувини ва институционал салоҳиятини мустаҳкамлаш;

2030 ва 2050 йилларга бориб шаҳарлардаги ҳаво сифатини Жаҳон соғлиқни сақлаш ташкилоти томонидан тавсия этилган чегаравий кўрсаткичларга етказиш чораларини белгилаш ва амалга ошириш;

амалдаги/кучайтирилган Экодизайн қоидалари ва экомаркировкалаш тартибига (Ecodesign Directive and Ecolabel scheme) тўғри келувчи энергетика билан боғлиқ маҳсулотларни ва бошқа истеъмол маҳсулотларини бозорда жойлаштиришни тақиқлаш;

БМТнинг Атмосферани ифлослантирувчи моддаларни узоқ масофаларга ташиш тўғрисидаги конвенцияси (CLRTAP), Ҳаво ифлосланишини назорат қилиш миллий режаси (NAPCP), ЕВРО-4дан олдинги дизель ёқилғиси йўл транспорт воситаларини тартибга солиш қоидаларини жорий қилиш;

"Яшил макон" лойиҳаси доирасида шаҳарларда яшил майдонларни 30 фоизга етказиш бўйича мақсадли кўрсаткичга эришиш учун шаҳар ўрмонлари ва яшил майдонларни хариталарга солиш ва режалаштириш.


Миллий дастур

лойиҳаси

2023 йил

июль

Иқтисодий тараққиёт ва камбағалликни қисқартириш вазирлиги, Экология ва атроф-муҳитни муҳофаза қилиш давлат қўмитаси, Ўрмо хўжалиги давлат қўмитаси Ўзгидромет, манфаатдор вазирлик ва идоралар


         

6. "ЯШИЛ" ИҚТИСОДИЁТГА ЎТИШ ДАВРИДА КАТТА

ТАЪСИР КУЧИГА ЭГА БЎЛГАН АҲОЛИ ҚАТЛАМЛАРИНИ

ВА УЛАРНИНГ ЯШАШ ЖОЙЛАРИНИ ҚЎЛЛАБ-ҚУВВАТЛАШ

           

35.

Инклюзив ва барқарор инсон капиталини ривожлантириш.


Қуйидагиларни назарда тутувчи беш йилга мўлжалланган чора-тадбирларни ишлаб чиқиш ва амалга ошириш:

аёллар ва имконияти чекланган инсонларга алоҳида эътибор қаратган ҳолда меҳнат бозорида талаб юқори бўлган кўникмаларни ўргатиш (таълим, бандлик ёки касб-ҳунар таълими соҳасида эмас);

ишчи кучи миграциясидан олдинги кўникма ва йўналиш олишни ривожлантириш;

ишчи кучида аёллар иштирокини қўллаб-қувватлаш.


Амалий чора-

тадбирлар режаси

2023 йил

февраль

Бандлик ва меҳнат муносабатлари вазирлиги, Маҳалла ва оилани қўллаб-қувватлаш вазирлиги, манфаатдор вазирлик ва идоралар


36.

Ёшларнинг инновацион стартапларини рағбатлантириш.


Қуйидагиларни қамраб олувчи ёшларнинг инновацион ғояларини қўллаб-қувватлаш ва стартап лойиҳаларини рағбатлантириш тизимини такомиллаштириш бўйича таклифларни Вазирлар Маҳкамасига киритиш:

"яшил" технологиялар бўйича инновацион стартапларни қўллаб-қувватлаш учун маҳаллий инкубаторларни ташкил этиш;

ёшлар ўртасидаги инновацион стартапларни молиявий қўллаб-қувватлашни кенгайтириш;

ёшлар ўртасидаги инновацион стартапларни қўллаб-қувватлаш ва ҳамкорлик қилиш жараёнларига хусусий секторни кенг жалб этиш.


Амалий чора-

тадбирлар дастури

2023 йил

май

Олий таълим, фан ва инновациялар вазирлиги, Ёшлар сиёсати ва спорт вазирлиги, Иқтисодиёт ва молия вазирлиги, манфаатдор вазирлик ва идоралар

37.

Аҳолини ижтимоий ҳимоя қилиш тизимининг қамрови ва самарадорлигини ошириш.


1. Иқлим ўзгариши таъсирини юмшатиш борасида аҳолини ижтимоий ҳимоя қилиш тизимини такомиллаштириш бўйича беш йилга мўлжалланган дастурни ишлаб чиқиш ва Вазирлар Маҳкамасига киритиш:

аҳолининг энг заиф қатламлари учун гендер жиҳатдан таъсирчан ижтимоий хизматлардан фойдаланиш имкониятини кенгайтириш;

ҳоким ёрдамчиларини иқлим ўзгариши таъсирини юмшатиш борасида аҳолини ижтимоий ҳимоя қилиш жараёнларига фаол жалб этиш.


Амалий чора-

тадбирлар лойиҳаси

2023 йил

июнь


Бандлик ва меҳнат муносабатлари вазирлиги, Иқтисодий тараққиёт ва камбағалликни қисқартириш вазирлиги, манфаатдор вазирлик ва идоралар


2. Иқлим ўзгариши таъсирини юмшатиш борасида аҳолини ижтимоий ҳимоя қилиш борасида халқаро ҳамкорликни кучайтириш.


2023-2030

йиллар


        

7. "ЯШИЛ" ЎСИШ БЎЙИЧА САЛОҲИЯТНИ ОШИРИШ

ВА ИНСОН КАПИТАЛИНИ РИВОЖЛАНТИРИШ

          

38.

"Яшил" иқтисодиётга ўтишнинг устувор йўналишларидан келиб чиқиб, давлат органлари бошқарув ходимларининг бошқарув ва режалаштириш салоҳиятларини ошириш.


1. "Яшил" иқтисодиётга ўтишнинг миллий устувор йўналишлардан келиб чиқиб, давлат органлари бошқарув ходимларининг бошқарув ва режалаштириш салоҳиятни ошириш бўйича ҳар уч йилда янгилаб бориладиган тайёрлов дастурини ишлаб чиқиш ва тасдиқлаш:

ўқув дастурини тасдиқлаш, хорижий ва маҳаллий мураббийларни танлаш;

тегишли вазирлик ва идораларнинг юқори бошқарув ходимлари орасидан тингловчилар рўйхатини тузиш;

барқарор бошқарув, "яшил" иқтисодиёт концепцияси, устувор йўналишлар ва чора-тадбирлар, "яшил" ўсиш бўйича энг илғор халқаро амалиёт ва қоидалар, режалаштириш ва бюджетни тузишда "яшил" ечимларни киритиш усуллари бўйича тренинглар ўтказиш.


Тайёрлов дастури, ўқув режалари ва дастурлари


2023 йил

март


кейинги ҳар

уч йилда

ноябрь

ойида


Давлат хизматини ривожлантириш агентлиги, Давлат бошқаруви академияси, Иқтисодий тараққиёт ва камбағалликни қисқартириш вазирлиги, манфаатдор вазирлик ва идоралар


2. Дастур асосида тренингларни доимий равишда ташкил қилиб бориш.


2023-2030

йиллар


39.

"Яшил" иқтисодиётга ўтиш тадбирларини режалаштириш, амалга ошириш ва натижаларни доимий баҳолаб бориш бўйича давлат ва хусусий ташкилотларнинг технологик салоҳиятларини мустаҳкамлаш.


1. "Яшил" иқтисодиётга ўтиш тадбирларини режалаштириш, амалга ошириш ва натижаларни доимий баҳолаб бориш бўйича давлат ва хусусий ташкилотларнинг технологик салоҳиятларини мустаҳкамлаш бўйича тайёрлов дастурларини ишлаб чиқиш ва тасдиқлаш:

ўқув дастурини тасдиқлаш, хорижий ва маҳаллий мураббийларни танлаш;

тегишли давлат органлари ва хусусий муассасаларнинг ўрта ва техник ходимлари орасидан тингловчилар рўйхатини тузиш;

"яшил" иқтисодиётга ўтишга қаратилган чора-тадбирларни ишлаб чиқиш, амалга ошириш, натижаларни баҳолаш учун тегишли давлат ва хусусий муассасалар ўрта ва кичик ходимларининг билим ва техник жиҳатдан компетентлигини ошириш бўйича тренинглар ўтказиш.


Тайёрлов дастури, ўқув режалари ва дастурлари


2023 йил

март


кейинги ҳар

уч йилда

ноябрь

ойида


Иқтисодий тараққиёт ва камбағалликни қисқартириш вазирлиги, Давлат бошқаруви академияси, Экология ва атроф-муҳитни муҳофаза қилиш давлат қўмитаси, Савдо-саноат палатаси, манфаатдор вазирлик ва идоралар


2. Дастур асосида тренингларни доимий равишда ташкил қилиб бориш.


2023-2030

йиллар


40.

"Яшил" ўсиш бўйича доимий фаолият юритувчи маҳаллий тренерларни тайёрлаш.


1. "Яшил" ўсиш бўйича доимий фаолият юритувчи маҳаллий тренерларни тайёрлаш дастурини ишлаб чиқиш:

олий таълим, илмий-тадқиқот муассасалари ва бошқа салоҳиятни оширишга қаратилган муассасалар учун тренерларни тайёрлаш бўйича қисқа ўқув курсларини ишлаб чиқиш;

халқаро ва маҳаллий мураббийларни танлаш ҳамда тингловчилар рўйхатини доимий янгилаб бориш;

тренерлар фаолиятини доимий баҳолаш асосида ўқув дастурларини такомиллаштириб бориш.


Тайёрлов дастури, ўқув режалари ва дастурлари


2023 йил

март


кейинги ҳар

уч йилда

ноябрь

ойида


Иқтисодий тараққиёт ва камбағалликни қисқартириш вазирлиги, Экология ва атроф-муҳитни муҳофаза қилиш давлат қўмитаси, Олий ва ўрта махсус таълим вазирлиги, манфаатдор вазирлик ва идоралар


2. Дастур асосида тренингларни доимий равишда ташкил қилиб бориш.


2023-2030

йиллар


41.

Кичик грантлар ажратиш ҳисобига хусусий тижорат ва нотижорат ташкилотларда ўқитиш ва консалтинг хизматлари кўрсатишни қўллаб-қувватлаш.


1. "Яшил" иқтисодиёт масалалари бўйича хусусий тижорат ва нотижорат ташкилотларнинг очиқ маърузалар, конференциялар ва семинарлар ўтказиш ҳамда консалтинг хизматларини кўрсатиш харажатларини қоплаш, хусусан кичик грантлар ажратиш бўйича таклифларни ишлаб чиқиб, Вазирлар Маҳкамасига киритиш.


Норматив-

ҳуқуқий ҳужжат лойиҳаси


2023 йил

июнь


Савдо-саноат палатаси, Иқтисодий тараққиёт ва камбағалликни қисқартириш вазирлиги, манфаатдор вазирлик ва идоралар


2. Хусусий тижорат ва нотижорат ташкилотларда ўқитиш ва консалтинг хизматлари кўрсатишни қўллаб-қувватлаш учун грантлар ажратиш.


2023-2030

йиллар


42.

"Яшил" иқтисодиёт мавзуларини таълим муассасаларининг тегишли ўқув дастурларига киритиш.


1. Ўқувчи/талабалар ва ўқитувчилар "яшил" иқтисодиёт ва "яшил" ўсиш сиёсати ҳамда унинг асосий қонуниятларини тушунишлари юзасидан таълим муассасаларидаги мавжуд ўқув дастурларини илғор халқаро дастурлар билан қиёсий таҳлил қилиш.


Амалий чора-

тадбирлар

2023 йил

март


Олий ва ўрта махсус таълим вазирлиги, Халқ таълими вазирлиги, Иқтисодий тараққиёт ва камбағалликни қисқартириш вазирлиги


2. "Яшил" иқтисодиёт ва "яшил" ўсиш сиёсати ҳамда унинг асосий қонуниятларини таълим муассасаларининг тегишли ўқув дастурларига киритиш ва амалиётга жорий қилиш.


2023 йил

сентябрь


43.

"Яшил" иқтисодиёт онлайн платформасини ташкил этиш.


1. "Яшил" иқтисодиёт онлайн платформасини яратишнинг техник вазифаларини ишлаб чиқиш, молиявий маблағлар жалб қилиш, техник ва тижорат таклифларини кўриб чиқиш.


Амалий чора-

тадбирлар

2023 йил

сентябрь


Иқтисодий тараққиёт ва камбағалликни қисқартириш вазирлиги, Инновацион ривожланиш вазирлиги, манфаатдор вазирлик ва идоралар


2. Платформани юритиш ва янгилаб бориш учун тегишли мутахассисларни жалб қилиш ҳамда платформа контентни яратиш.


2024 йил

февраль


3. "Яшил" иқтисодиёт онлайн платформасини тарғиб қилиш, тизимни сақлаш ва доимий равишда янгилаб бориш.


2024-2030

йиллар


44.

Олий таълим муассасаларида "яшил" иқтисодиёт ва барқарор бизнес бўйича мутахассисларни тайёрлаш.

1. Олий таълим муассасаларида "Яшил" иқтисодиёт ва барқарор бизнес факультети (кафедраси)ни ташкил этиш.


Амалий чора-

тадбирлар

2023 йил

май


Олий ва ўрта махсус таълим вазирлиги, Иқтисодий тараққиёт ва камбағалликни қисқартириш вазирлиги, манфаатдор вазирлик ва идоралар


2. Ходимларни ёллаш, ўқув дастурларини ишлаб чиқиш, ташкилий масалаларни ҳал қилиш.


2023 йил

июнь-июль


3. Таълим йўналиши ўқув режалари ва дастурларини ва факультет/кафедра иш режасини тасдиқлаш ҳамда талабаларни қабул қилиш.


2023 йил

август-

сентябрь


45.

"Яшил" ўсиш бўйича илмий тадқиқотларни молиялаштириш механизмларини жорий этиш.


1. Ўзбекистонда "яшил" ўсиш бўйича илмий тадқиқотларни қўллаб-қувватлашга қаратилган давлат фондини ишга тушириш тўғрисида таклифни ишлаб чиқиш ва Вазирлар Маҳкамасига киритиш.


Амалий чора-

тадбирлар дастури

2023 йил

март


Иқтисодий тараққиёт ва камбағалликни қисқартириш вазирлиги, Инновацион ривожланиш вазирлиги, манфаатдор вазирлик ва идоралар


2. Маблағларни жалб қилиш, танлаш ва тақсимлашнинг адолатли ва шаффоф механизмларини жорий қилиш.


2023 йил

июнь


3. Маблағларни олиш бўйича ариза топшириш тартиб-таомилларини эълон қилиш.


2023 йил

июнь-июль


4. Танлов ўтказиш ва грантларни жойлаштириш.


2023 йил

октябрдан

бошлаб

доимий


46.

"Яшил" ўсиш чораларини режалаштириш, амалга ошириш борасида маҳаллий давлат ҳокимияти ва бошқаруви органларининг салоҳиятини ошириш бўйича семинарлар ташкил қилиш.


1. "Яшил" ўсишни вилоятлар/туманлар/шаҳарларнинг ривожланиш режалари ва маҳаллий бюджетларида акс эттириш бўйича салоҳиятни ошириш юзасидан семинар дастурларини ишлаб чиқиш.


Амалий чора-

тадбирлар

2023 йил

март


Давлат хизматини ривожлантириш агентлиги, Давлат бошқаруви академияси, Иқтисодий тараққиёт ва камбағалликни қисқартириш вазирлиги, манфаатдор вазирлик ва идоралар


2. Республика ҳудудларида ҳар йили семинарлар ўтказиш бўйича жадвални тасдиқлаш.


ҳар йили

декабрь

ойида


3. Маҳаллий давлат ҳокимияти ва бошқаруви органлари раҳбарлари ва ходимлари учун семинарлар ўтказиш.


2023-2030

йиллар


47.

"Яшил" молия соҳасида салоҳиятни ошириш, давлат ва хусусий "яшил" инвестиция лойиҳаларини ишлаб чиқиш.


1. "Яшил" иқтисодиёт, барқарор ривожланиш, иқлим ўзгариши ва атроф-муҳит билан боғлиқ турли соҳаларда инвестиция лойиҳаларини ишлаб чиқиш бўйича давлат хизматчилари ҳамда хусусий ташкилотлар учун тренинглар ўтказишга қаратилган лойиҳани ишлаб чиқиш ва амалга ошириш.


Амалий чора-

тадбирлар режаси

2023 йил

март


Молия вазирлиги, Иқтисодий тараққиёт ва камбағалликни қисқартириш вазирлиги, манфаатдор вазирлик ва идоралар


2. "Фуқаролар учун бюджет"да ҳамда очиқ бюджет порталида (openbudget.uz) "яшил" бюджет тўғрисида алоҳида модуль қўшиш.


2023 йил

октябрь


48.

Барқарор турмуш тарзини тарғиб қилиш.


1. Қуйидагиларни қамраб олувчи Барқарор турмуш тарзини тарғиб қилиш миллий дастурини ишлаб чиқиш ва Вазирлар Маҳкамасига киритиш:

табиий ва бошқа ресурсларни тежаб ишлатиш, шахсий ривожланишни атроф-муҳит ва аҳолининг бошқа қатлами ривожланиши билан бирга олиб бориш йўлларини жорий қилиш;

барқарор турмуш тарзини шакллантириш ва бу бўйича хабардорликни ошириш юзасидан таълим муассасалари, давлат ва хусусий идораларда лойиҳаларни амалга ошириш;

барқарор турмуш тарзини шакллантириш ва бу бўйича хабардорликни ошириш бўйича ёшлар ташаббусини қўллаб-қувватлаш.


Норматив-

ҳуқуқий ҳужжат лойиҳаси

2023 йил

май


Ёшлар сиёсати ва спорт вазирлиги, Камбағалликни қисқартириш ва бандлик вазирлиги, Иқтисодиёт ва молия вазирлиги, манфаатдор вазирлик ва идоралар

2. Барқарор турмуш тарзини тарғиб қилиш миллий дастурини амалга ошириш ҳамда такомиллаштириб бориш.


2023-2030

йиллар


49.

Оммавий ахборот воситалари орқали "яшил" технологиялар ва амалиётларнинг афзалликлари тўғрисида барча манфаатдор томонларни хабардор қилиш.


1. Барқарор ривожланишга қаратилган қадриятлар ва турмуш тарзини тарғиб қилиш мақсадида оммавий ахборот воситалари билан ҳамкорликда тарғибот-ташвиқот кампаниясини бошлаш бўйича медиа-режа ишлаб чиқиш ва қабул қилиш.


Медиа-режа лойиҳаси


2023 йил

февраль


Ахборот ва оммавий коммуникациялар агентлиги, Иқтисодий тараққиёт ва камбағалликни қисқартириш вазирлиги, манфаатдор вазирлик ва идоралар


2. Барқарор ривожланиш бўйича медиа-режани амалга ошириш юзасидан халқаро ташкилотлар билан келишув ва меморандумлар имзолаш.


2023 йил

май


3. Йиллик медиа-режани тасдиқлаш ва ижро этиш.


2023-2030

йиллар,

ҳар йили

декабрь

ойида


           

8. "ЯШИЛ" ИҚТИСОДИЁТГА ЎТИШ УЧУН

ҚУЛАЙ СИЁСИЙ МУҲИТ ЯРАТИШ, САМАРАЛИ

ИНСТИТУТЛАРНИ ЖОРИЙ ҚИЛИШ

            

50.

"Яшил" иқтисодиёт бўйича тажриба, маълумотлар ва манбаларни ўзаро алмашиш ва жамлашнинг самарали тизимини яратиш орқали ҳукуматлар ўртасида мувофиқлаштиришни такомиллаштириш.


1. Техник котибият кўмагида "Яшил" иқтисодиёт бўйича идоралараро ишчи гуруҳлар фаолиятини йўлга қўйиш.


Амалий чора-

тадбирлар

2022 йил

декабрь

доимий

асосда


Иқтисодий тараққиёт ва камбағалликни қисқартириш вазирлиги, манфаатдор вазирлик ва идоралар


2. Фуқаролик жамияти институтлари, хусусий сектор ва илмий-тадқиқот муассасаларининг етакчи мустақил экспертларини аниқлаш ва уларни идоралараро ишчи гуруҳларга мунтазам жалб этиш (ишчи гуруҳларнинг доимий йиғилишлари).



3. "Яшил" кўрсаткичлар бўйича сўнгги маълумотлар, эришилган натижалар, юзага келаётган муаммолар ва ҳаракатлар режасидаги ҳар қандай янгиланишларни ўз ичига қамраб олган "яшил" иқтисодиётни амалга ошириш бўйича йиллик ҳисоботни тайёрлаш ва нашр этиш.


2023 йил

апрель

(ҳар

йилнинг

март

ойида)


4. "Яшил" иқтисодиёт бўйича ҳисоботни кўриб чиқиш ва муҳокама қилиш, келгуси йиллар учун устувор вазифаларни белгилаш юзасидан таклифларни муҳокама қилишга ҳар йили "Яшил" иқтисодиёт бўйича идоралараро кенгашни (кейинги ўринларда - Идоралараро кенгаш) чақириш.


ҳар йилнинг

апрель

ойида


51.

Барча тармоқларнинг ривожланиш стратегияларини "яшил" ўсиш мақсадлари билан мувофиқлаштириш.

Қуйидагиларни назарда тутувчи янгича ёндашувни амалиётга жорий қилиш бўйича таклифларни ишлаб чиқиш ва Вазирлар Маҳкамасига киритиш:

"яшил" иқтисодиёт билан боғлиқ ҳар қандай тармоқ стратегияси ва ривожлантириш дастурларини ишлаб чиқиш ва амалга оширишда асосий инфратузилма лойиҳаларини белгилаш ва харажатларини баҳолаш;

тармоқ ёки ҳудудий ривожланиш бўйича ишлаб чиқиладиган янги стратегияларнинг "яшил" иқтисодиётга ўтишга таъсирини баҳолаш ёки стратегик экологик баҳолашдан ўтказиш;

дастурлар ва лойиҳаларни молиялаштиришда фойдаланиладиган самарадорлик кўрсаткичларини "яшил" иқтисодиёт бўйича миллий мақсадларга мослаштириш.


Таҳлилий

маълумотлар

2023 йил

сентябрь


Иқтисодий тараққиёт ва камбағалликни қисқартириш вазирлиги, Молия вазирлиги, Экология ва атроф- муҳитни муҳофаза қилиш давлат қўмитаси, Ўзгидромет, манфаатдор вазирлик ва идоралар


52.

"Яшил" иқтисодиёт ўтишнинг моделлаштириш ва прогнозлаштириш воситаларини ишлаб чиқиш.

1. "Яшил" иқтисодиётга ўтишнинг таҳлилий эҳтиёжларини, мавжуд муаммоли масалаларга жавоб беришнинг таъсирчан воситаларини ва уларни ишлаб чиқиш учун нима зарурлигини акс эттирувчи таҳлилий ҳужжат тайёрлаш ва Идоралараро кенгашга киритиш.


Амалий чора-

тадбирлар режаси

2023 йил

февраль


Иқтисодий тараққиёт ва камбағалликни қисқартириш вазирлиги, манфаатдор вазирлик ва идоралар, тадқиқот ва таҳлил ташкилотлари


2. Таҳлилий ҳужжатда таклиф этилган воситаларни ишлаб чиқиш ҳамда вазирлик ва идоралар ходимларини улардан фойдаланишга ўргатишни ташкил қилиш.


2023 йил

апрель-

сентябрь


3. Миллий ва тармоқ стратегиялари, шу жумладан "яшил" иқтисодиётга ўтиш жараёни тўғрисидаги прогнозларни тайёрлаш ва доимий янгилаб бориш.


2023 йил

декабрь

(ҳар йили

декабрда)


53.

"Яшил" иқтисодиёт бўйича маълумотларни йиғиш ва бошқаришни такомиллаштириш.


1. "Яшил" иқтисодиётга доир маълумотларни йиғиш усуллари ва бошқарув жараёнлари тўғрисида мавжуд маҳаллий ва халқаро тажрибани ўрганиш асосида таклиф тайёрлаш.


"Йўл харитаси"

лойиҳаси

2023 йил

март


Иқтисодий тараққиёт ва камбағалликни қисқартириш вазирлиги, Давлат статистика қўмитаси, Экология ва атроф- муҳитни муҳофаза қилиш давлат қўмитаси, Ўзгидромет, манфаатдор ташкилотлар


2. Маълумотлар бўйича камчиликларни тўлдириш ва услубий муаммоларни бартараф этиш бўйича "яшил" иқтисодиётга ўтишга доир маълумотлар базасини такомиллаштириш бўйича "йўл харитаси"ни ишлаб чиқиш ва Вазирлар Маҳкамасига киритиш.


2023 йил

июль


3. Турли ташкилотларнинг тегишли манбаларини бирлаштирувчи маълумотлар базасини яратиш.


2023 йил

декабрь


54.

Миллий миқёсда иссиқхона газлари ажратмаларининг мониторинги, ҳисоботи ва текшируви (MRV) тизими (шаффоф тизим)ни яратиш ва ривожлантириш.


1. Ўзбекистоннинг MRV тизимини БМТнинг иқлим ўзгариши тўғрисидаги асосий конвенциясидаги стандартлар ва илғор тажрибага мос ҳолатга келтириш бўйича чора-тадбирлар режасини ишлаб чиқиш.


Амалий чора-

тадбирлар режаси

2023 йил

март


Иқтисодий тараққиёт ва камбағалликни қисқартириш вазирлиги, Ўзгидромет, манфаатдор вазирлик ва идоралар


2. Иссиқхона газлари ажратмаларини инвентаризация қилиш бўйича кўрсатмаларни ишлаб чиқиш.


2023 йил

сентябрь


3. Асосий ҳамкорлар билан биргаликда иссиқхона газлари ажратмаларини ҳисоблаш.


2023 йил

декабрь


4. Иқлим ўзгариши бўйича молиялаштириш, салоҳиятни ошириш ва халқаро ҳамжамиятнинг технологияларни узатиш тўғрисидаги ҳисоботларини ўз ичига олувчи миллий ахборотномалар чоп этиш.


2024

йилдан

бошлаб


55.

Фуқаролар ва фуқаролик жамияти институтларининг "яшил" иқтисодиёт тўғрисидаги маълумотлардан фойдаланиш имкониятларини ошириш.


1. "Яшил" иқтисодиёт бўйича асосий маълумотлар, билимлар ва ҳисоботларни шакллантириш ва эркин фойдаланиш учун уларни "Яшил" иқтисодиёт онлайн платформасига жойлаб бориш.


2. Фуқаролар ва фуқаролик жамияти ташкилотларига иқтисодиёт ва атроф-муҳитни бошқариш бўйича сўровлар/талаблар билан мурожаат қилиш имконини берувчи ахборот сўров тизимини яратиш.


Маълумотларни

чоп этиш

2024 йил

февралдан

бошлаб

Иқтисодий тараққиёт ва камбағалликни қисқартириш вазирлиги, Экология ва атроф- муҳитни муҳофаза қилиш давлат қўмитаси, Ўзгидромет


56.

"Яшил" ўсиш бўйича давлат сиёсатини даврий баҳолашдан ўтказиш.


1. Эришилган ютуқларни ва асосий муаммоларни таҳлил қилиш ҳамда такомиллаштириш мумкин бўлган соҳаларни аниқлаш учун "яшил" иқтисодиётнинг стратегик доираларини ўрта муддатли баҳолашдан ўтказиш.


"Яшил" ўсиш

сиёсатини

баҳолаш

ҳисоботи

2026 йил

июнь


Иқтисодий тараққиёт ва камбағалликни қисқартириш вазирлиги, Экология ва атроф- муҳитни муҳофаза қилиш давлат қўмитаси, Ўзгидромет, манфаатдор вазирлик ва идоралар


2. Дастлабки натижаларни мустақил экспертларга, хусусий сектор ва фуқаролик жамияти институтлари вакилларига тақдим этиш, уларнинг фикр- мулоҳазаларини йиғиш ва ҳисобга олиш.


2026 йил

сентябрь


3. Баҳолашнинг якуний натижаларини эълон қилиш.


2026 йил

ноябрь


57.

"Яшил" ўсиш масалаларида халқаро ҳамкорликни ҳамда хусусий сектор ва фуқаролик жамиятининг иштирокини кучайтириш.


1. "Яшил" иқтисодиёт онлайн платформаси доирасида "яшил" ўсиш масалалари бўйича фикр алмашиш имкониятини яратиш.


Амалий чора-

тадбирлар режаси

2024 йил

февраль


Иқтисодий тараққиёт ва камбағалликни қисқартириш вазирлиги, манфаатдор вазирлик ва идоралар


2. Трансчегаравий ресурсларни бошқариш ва иқлим масалалари бўйича миллий ва халқаро ҳамкорларни (ҳукуматлар ва бошқалар) жалб қилиш.


2023-2030

йиллар


3. Вазирлик ҳузурида ташкил этилган "яшил" хаб доирасида "яшил" ўсиш масалаларида халқаро ташкилотлар, хусусий сектор ва фуқаролик жамияти институтларининг доимий маслаҳатлашувини ташкил этиш.


2023 йил

майдан

бошлаб

доимий


58.

Давлат бошқаруви органлари ва хўжалик бирлашмалари раҳбарлари ўринбосарларига "яшил" иқтисодиёт масалаларини мувофиқлаштириш вазифасини юклаш ва "яшил" иқтисодиёт масалалари бўйича тузилмаларни ташкил этиш.


1. Давлат бошқаруви органлари ва хўжалик бирлашмаларининг амалдаги раҳбар ўринбосарларидан бирига "яшил" иқтисодиёт вазифасини юклаш бўйича тегишли Ҳукумат қарори лойиҳасини ишлаб чиқиш.


Норматив-

ҳуқуқий ҳужжат

лойиҳаси


2023 йил

январь


Вазирлар Маҳкамаси, Иқтисодий тараққиёт ва камбағалликни қисқартириш вазирлиги, манфаатдор вазирлик ва идоралар


2. Давлат бошқаруви органлари ва хўжалик бирлашмаларида "яшил" иқтисодиёт масалалари билан шуғулланишга масъул бўлинмаларни белгилаш.


Идоравий ҳужжат


2023 йил

январь


3. "Яшил" иқтисодиёт масалалари билан шуғулланишга масъул бўлинмаларнинг мақсад ва вазифаларини назарда тутувчи низомларни тасдиқлаш ҳамда штат бирлиги доирасида мутахассислар билан тўлдириш.


Идоравий ҳужжат


2023 йил

январь


4. "Яшил" иқтисодиёт масалалари билан шуғулланишга масъул бўлинмаларнинг йил якунлари бўйича амалга оширган ишлари тўғрисидаги ҳисоботини Иқтисодий тараққиёт ва камбағалликни қисқартириш вазирлигига тақдим этиш.


Ташкилий чора-

тадбирлар


2023

йилдан

бошлаб ҳар

йилнинг

декабрида


      

9. ТАШҚИ ВА ИЧКИ "ЯШИЛ" МОЛИЯЛАШТИРИШ

ОҚИМЛАРИНИ КЎПАЙТИРИШ

        

59.

"Яшил" иқтисодиётга ўтиш учун зарур бўлган инфратузилмага етарли ҳажмдаги давлат маблағларини йўналтириш.


1. "Яшил" иқтисодиётни ривожлантиришга ҳисса қўшадиган миллий ривожланиш режалари ва тармоқ режаларини амалга ошириш учун зарур бўлган йирик янги инвестиция лойиҳалари қийматини ҳисоблаш.


Амалий чора-

тадбирлар


2023 йил

март


Молия вазирлиги, Иқтисодий тараққиёт ва камбағалликни қисқартириш вазирлиги, Инвестициялар ва ташқи савдо вазирлиги, манфаатдор вазирлик ва идоралар


2. Ваколатларни "яшил" иқтисодиётнинг устувор йўналишларига мослаштириш учун мавжуд ва келгуси молиялаштириш воситаларини (масалан, Давлат инвестиция режаси, ЎТТЖ, ДК) хариталарга солиш ва таҳлил қилиш ҳамда Вазирлар Маҳкамасига киритиш.


Таҳлилий

маълумотлар


2023 йил

июль


3. "Яшил" иқтисодиётнинг устувор йўналишларига мувофиқлигини баҳолаш услуби асосида инвестиция лойиҳаларини танлашнинг стандартлаштирилган "яшил" мезонларини белгилаш.


"Яшил"

мезонлар


2023 йил

сентябрь


4. "Яшил" давлат инвестицияларини ўсиш тенденциясига чиқариш учун ўрта муддатли бюджет лойиҳаси ва давлат инвестиция режасини мувофиқлаштириш.


Ўрта муддатли

бюджет лойиҳаси


2024 йил дан

бошлаб ҳар

йили


5. Қолган эҳтиёжлар ва бўшлиқларни аниқлаш учун барча молиялаштириш воситалари бўйича "яшил" инвестицияларнинг ҳажми, таркиби ва характерини ягона йиллик ҳисоботда бирлаштириш.


Йиллик ҳисобот


2024 йил дан

бошлаб ҳар

йили


60.

Қазилма ёқилғилари тармоғини субсидиялаш ва қўллаб-қувватлаш чораларини босқичма-босқич камайтириш.


Қуйидагиларни назарда тутувчи қазилма ёқилғилари тармоғини субсидиялашни камайтириш бўйича таклифлар ишлаб чиқиш ва Вазирлар Маҳкамасига киритиш:

қазилма ёқилғилари тармоғини қўллаб-қувватлайдиган ва уни "яшил" энергия билан таққослаганда сунъий равишда рақобатбардош қиладиган давлат субсидиялари ва рағбатлантириш чораларини хатловдан ўтказиш;

субсидия ва қўллаб-қувватлашни босқичма-босқич камайтириш бўйича чора-тадбирлар режасини ишлаб чиқиш ҳамда уни иқлим ўзгариши оқибатларини юмшатиш бўйича чора-тадбирлар билан уйғунлаштириш;

чора-тадбирлар режасини амалга ошириш ва унинг бажарилиши тўғрисида Идоралараро кенгашга маълумот киритиб бориш.


Амалий чора-

тадбирлар режаси

2023 йил

июнь

Иқтисодий тараққиёт ва камбағалликни қисқартириш вазирлиги, Молия вазирлиги, Энергетика вазирлиги, манфаатдор вазирлик ва идоралар


61.

Солиқ юкини корхоналар ва уй хўжаликларидан атроф-муҳитнинг ифлосланишига ва ресурсларнинг ортиқча сарфланишига олиб келадиган фаолиятларга ўтказиш.


1. "Яшил" иқтисодиётга ўтишнинг мақсадлари ва устуворликларидан келиб чиқиб, амалдаги солиқ тизимини таҳлил қилиш ҳамда солиқ қонунчилигига киритиладиган ўзгартириш ва қўшимчалар бўйича таклифлар ишлаб чиқиш.


Амалий чора-

тадбирлар

2023 йил

март


Молия вазирлиги, Иқтисодий тараққиёт ва камбағалликни қисқартириш вазирлиги, Давлат солиқ қўмитаси, Экология ва атроф- муҳитни муҳофаза қилиш давлат қўмитаси, манфаатдор вазирлик ва идоралар


2. Даромадни ошириш салоҳияти, ижтимоий-иқтисодий таъсири, амалга ошириш усулларини батафсил аниқлаш мақсадида "Яшил" солиқ, шу жумладан углерод солиғи бўйича ишлаб чиқилган таклифларни ўрганиш ҳамда такомиллаштириш.


2023 йил

декабрь

3. "Яшил" солиққа тортиш пакетини ишлаб чиқиш ва бюджет лойиҳасида акс эттирган ҳолда Вазирлар Маҳкамасига киритиш.


2024 йил

апрель

4. "Яшил" солиққа тортиш бўйича миллий салоҳият ҳамда назорат, мониторинг ва ҳисобот тизимларини яратиш.


2024 йил

апрель

62.

Атроф-муҳит ифлосланиши учун белгиланган тўловлар тизимини қайта кўриб чиқиш.


1. Хусусий секторга бўлган тўловлар юкини камайтириш ва "яшил" технологияларни жорий қилишни рағбатлантиришни кўзда тутувчи таклифларни қуйидагиларни қамраб олган ҳолда ишлаб чиқиш ва Вазирлар Маҳкамасига киритиш:

атроф-муҳитни ифлосланиши учун белгиланган тўловлар тизимини уларнинг ишлаши, самарадорлиги ва миллий "яшил" иқтисодиёт мақсадларига ва халқаро стандартларга мувофиқлиги нуқтаи назаридан қайта кўриб чиқиш, бунда тўловлар тизимини хусусий сектор учун қулайроқ қилиш, "яшил" технологияларни жорий этишни кўпроқ рағбатлантириш;

тўловлар тизимини ислоҳ қилиш, шу жумладан унинг ишлашини осонлаштириш ва талабларга риоя қилиш чораларини мақбуллаштириш (автоматлаштириш, маъмурий жараёнларни соддалаштириш).


Норматив-

ҳуқуқий ҳужжат лойиҳаси

2023 йил

июнь


Экология ва атроф- муҳитни муҳофаза қилиш давлат қўмитаси, Молия вазирлиги, Иқтисодий тараққиёт ва камбағалликни қисқартириш вазирлиги, манфаатдор вазирлик ва идоралар


2. Янги тизимни жорий қилиш.


2024 йил

январь


63.

Солиқлар ва давлат харажатларининг "яшил" иқтисодиётга мувофиқлиги ва таъсирини баҳолаш ва эълон қилиб бориш.


1. "Яшил" бюджетлаштириш миллий методологияси билан бирга пилот лойиҳаларни амалга ошириш ва тўлиқ жорий қилиш бўйича "йўл харита"ни ишлаб чиқиш.


Амалий чора-

тадбирлар дастури

2023 йил

апрель


Молия вазирлиги, Иқтисодий тараққиёт ва камбағалликни қисқартириш вазирлиги, Экология ва атроф- муҳитни муҳофаза қилиш давлат қўмитаси, манфаатдор вазирлик ва идоралар


2. "Яшил" бюджетлаштириш миллий методологиясини тегишли соҳаларда, мақсадларда ва бюджет компонентлари бўйича тажриба-синовидан ўтказиш ҳамда натижалари тўғрисида маълумотни Вазирлар Маҳкамасига киритиш ва жамоатчиликка эълон қилиш.


2023 йил

сентябрь


3. "Яшил" иқтисодиёт стратегиясида белгиланган устувор йўналишларга мувофиқ равишда "яшил" бюджетлаштириш методологиясини бошқа соҳаларга, мақсадларга ва бюджет компонентларига татбиқ этиш.


2024 йилдан

бошлаб


4. Очиқ бюджет портали воситасида аҳолининг "яшил" бюджет молиялаштириши тўғрисида хабардорлигини ошириш.


2023-2030

йиллар


64.

Барқарор мезонлар асосида харидлар бўйича қарорларни асослаш учун "яшил" давлат харидларини жорий этиш.


1. Қуйидагиларни назарда тутувчи норматив-ҳуқуқий ҳужжат лойиҳасини ишлаб чиқиш ва Вазирлар Маҳкамасига киритиш:

барқарор давлат харидларини босқичма-босқич жорий этиш тартиби ва "Яшил" иқтисодиётга ўтиш стратегияси мақсадларига мувофиқ бўлган барқарор давлат харидлари сиёсатининг устуворликларини ўз ичига олувчи давлат харидларини ислоҳ қилиш стратегиясини ишлаб чиқиш ва тасдиқлаш;

тажриба-синовлари ўтказиладиган пудратчи ташкилотлар иштирокида барқарор давлат харидлари бўйича ҳаракатлар режасини ишлаб чиқиш ва тасдиқлаш, шунингдек "яшил" давлат харидларини амалга ошириш учун уларнинг салоҳиятини ошириш.


Норматив-

ҳуқуқий ҳужжат лойиҳаси


2023 йил

ноябрь

Молия вазирлиги, Иқтисодий тараққиёт ва камбағалликни қисқартириш вазирлиги, манфаатдор вазирлик ва идоралар


2. Мазкур соҳадаги "яшил" давлат харидлари улуши ва ривожланиши бўйича ҳар йили ҳисобот бериб бориш.


Йиллик ҳисобот

2024 йилдан

бошлаб


65.

"Яшил" облигациялар орқали "яшил" инфратузилма учун хусусий капитални жалб қилиш.


1. Қуйидагиларни қамраб олувчи "яшил" инфратузилма учун хусусий капитални жалб қилишни кенгайтириш бўйича таклифларни ишлаб чиқиш ва Вазирлар Маҳкамасига киритиш:

"яшил" турдаги фаолиятни таснифлаш учун миллий "яшил" таксономияни ишлаб чиқиш;

давлат ва давлат иштирокидаги корхоналар томонидан "яшил" облигациялар чиқаришнинг норматив-ҳуқуқий базасини такомиллаштириш.


Норматив-

ҳуқуқий ҳужжат лойиҳаси


2023 йил

октябрь


Молия вазирлиги, Иқтисодий тараққиёт ва камбағалликни қисқартириш вазирлиги, манфаатдор вазирлик ва идоралар


2. Эмитент ташкилотларни "яшил" облигациялар таркибини ишлаб чиқишда, ташқи сертификат олишда ҳамда таъсир ва даромадлар тўғрисидаги ҳисоботларни нашр этишда қўллаб-қувватлаш.


Салоҳиятни

ошириш чора-

тадбирлари


2024 йилдан

бошлаб


66.

Иқлим ўзгариши бўйича Париж битимининг 6-моддасига мувофиқ, халқаро углерод савдоси орқали молиявий маблағларни жалб қилиш.


Қуйидагиларни қамраб олувчи таклифларни ишлаб чиқиш ва Вазирлар Маҳкамасига киритиш:

Париж битимининг 6-моддаси талабларини бажариш бўйича масъул миллий орган ва идоралараро гуруҳ фаолиятини йўлга қўйиш ва такомиллаштириш;

халқаро углерод савдоси бўйича миллий дастур ишлаб чиқиш, норматив-ҳуқуқий базани такомиллаштириш;

Париж битимининг 6-моддаси асосида халқаро углерод савдоси авторизацияси, трансфери ва натижалари бўйича ҳисобот тайёрлашнинг институционал тартибини ишлаб чиқиш;

Халқаро миқёсда трансфер қилинган таъсирни камайтириш (ITMO) транзакциялари имкониятларидан тўлиқ фойдаланишни таъминлаш ҳамда ўрнатилган миқдордан ортиқ сотув ҳолатларини бартараф этувчи сотувни бошқариш тартибини жорий қилиш.


Амалий чора-

тадбирлар дастури

2023 йил

ноябрь

Иқтисодий тараққиёт ва камбағалликни қисқартириш вазирлиги, Молия вазирлиги, Энергетика вазирлиги, Инвестициялар ва ташқи савдо вазирлиги, манфаатдор вазирлик ва идоралар


67.

Давлат иштирокидаги корхоналарни "яшил" иқтисодиётга ўтишда пешқадамларга айлантириш.


1. Қуйидагиларни қамраб олувчи "яшил" мақсадларни корпоратив, директорлар кенгаши ва лойиҳалар портфели даражаларида интеграциялашни кўзда тутувчи давлат корхоналарини барқарор ривожлантириш бўйича миллий дастурини ишлаб чиқиш ва Вазирлар Маҳкамасига киритиш:

устав капиталида давлат улуши устун мавқега эга корхоналарнинг тегишли бошқарув органларида SDG, CSR, ESG тамойилларини жорий этиш;

ISO14000 Атроф-муҳитни муҳофаза қилиш стандартларини жорий қилиш имкониятларини кўриб чиқиш;

корхоналарнинг йиллик ҳисоботларида, корхонанинг номолиявий ҳисоботларида, жумладан йирик саноат корхоналарида энерго аудитни жорий қилиш, экологик самарадорлик кўрсаткичларини даврий эълон қилиб боришни назарда тутувчи бошқарув сиёсатини тасдиқлаш ва уни жорий этиш.


Норматив-

ҳуқуқий ҳужжат лойиҳаси


2023 йил

сентябрь


Иқтисодий тараққиёт ва камбағалликни қисқартириш вазирлиги, Молия вазирлиги, Давлат активларини бошқариш агентлиги, манфаатдор вазирлик ва идоралар


2. Барқарор ривожланиш амалиёти, воситалари ва стандартларини жорий этиш бўйича пилот лойиҳалари амалга ошириладиган давлат корхоналарини қўллаб-қувватлаш учун давлат корхоналарини барқарор ривожлантириш бўйича мақсадли гуруҳ фаолиятини ташкил қилиш.


Салоҳиятни

ошириш чора-

тадбирлари


2023 йил

ноябрдан

бошлаб


3. Давлат бўлган акциядорнинг йиллик ҳисоботини, шу жумладан молиявий ва экологик самарадорлик кўрсаткичларини даврий эълон қилиб бориш.


Йиллик давлат

портфолио

ҳисоботи


2024 йилдан

бошлаб


          

         




Ўзбекистон Республикаси

Президентининг

2022 йил 2 декабрдаги

ПҚ-436-сон қарорига

4-ИЛОВА



2022-2026 йилларда

иқтисодиёт тармоқларида ёқилғи-

энергетика ресурсларини тежашнинг

МАҚСАДЛИ ПАРАМЕТРЛАРИ

            

Т/р

   

Корхона ва

ташкилотлар номи

       

Кутилаётган ёқилғи-энергетика ресурсларини тежаш кўрсаткичлари

       

табиий газ

(млн куб.м)

     

электр энергияси

(млн кВт.с)

        

нефть маҳсулотлари

(тонна)

      

ЖАМИ:

2022-

2026 йил-

лар

   

шу жумладан

    

2022-

2026 йил-

лар

   

шу жумладан

     

2022-

2026 йил-

лар

   

шу жумладан

      

2022 йил


2023 йил


2024 йил

        

2025 йил


2026 йил


2022 йил


2023 йил

       

2024 йил


2025 йил


2026

йил


2022 йил


2023 йил


2024 йил

          

2025 йил


2026 йил


3913,70

   

855,46

813,26

756,53

767,22

721,24

4010,14

872,94

737,01

686,11

860,39

   

853,69

21122,17

578,23

5427,83

4689,55

2908,67

2417,90

  

1.

"Ўзбекнефтгаз" АЖ


98,50

21,86

20,77

19,52

18,74

17,62

120,28

24,71

23,97

23,26

24,20

24,14

1312,65

326,60

293,94

261,61

230,21

200,29

2.

"Ўзтрансгаз" АЖ


52,13

16,00

9,80

9,20

8,83

8,30

72,26

18,30

10,80

11,10

16,04

16,02

99,90

24,99

20,00

22,00

17,60

15,31

3.

"Ҳудудгазтаъминот" АЖ


7,12

6,01

0,28

0,29

0,28

0,26

0,44

0,15

0,08

0,07

0,07

0,07

200,33

130,53

19,67

18,95

16,68

14,51

4.

"Иссиқлик электр станциялари" АЖ


3501,15

750,38

723,43

680,02

694,49

652,82

686,76

129,80

91,18

79,47

194,20

192,10

4029,36

1174,70

971,77

855,16

562,78

464,95

5.

"Ўзкимёсаноат" АЖ


94,40

20,95

19,90

18,71

17,96

16,88

63,81

13,55

13,14

12,75

12,37

12,00

880,19

219,00

197,10

175,42

154,37

134,30

6.

"Навоий КМК" АЖ


7,19

1,09

1,20

2,18

1,37

1,34

141,81

35,49

29,74

24,29

26,17

26,12

6274,35

1922,19

1963,38

1415,71

553,50

419,57

7.

"Олмалиқ КМК" АЖ


17,32

6,21

7,10

1,40

1,34

1,26

95,00

34,20

14,10

7,60

19,57

19,53

4760,98

1094,30

1116,20

1149,70

762,98

637,80

8.

"Ўзбекистон металлургия комбинати" АЖ


4,63

1,61

0,73

0,80

0,77

0,72

52,90

10,97

10,80

9,80

10,71

10,62

63,08

20,02

12,90

11,40

10,03

8,73

9.

"Ўзиккиламчиранглиметалл" АЖ


0,77

0,10

0,10

0,20

0,19

0,18

0,72

0,05

0,18

0,17

0,17

0,16

40,19

8,30

8,73

9,50

7,30

6,35

10.

"Ўзавтосаноат" АЖ


4,59

0,61

0,66

1,16

1,11

1,05

24,51

7,62

4,55

4,24

4,11

3,99

493,80

121,30

121,70

94,80

83,42

72,58

11.

"Ўзбекистон темир йўллари" АЖ


0,45

0,10

0,10

0,09

0,09

0,08

2,07

0,44

0,43

0,41

0,40

0,39

63,48

15,80

14,22

12,65

11,13

9,69

12.

"Ўзэлтехсаноат" уюшмаси


0,06

0,014

0,01

0,01

0,01

0,01

2,07

0,44

0,43

0,41

0,40

0,39

3,22

0,80

0,72

0,64

0,56

0,49

13.

"Ўзсаноатқурилишматериаллари" уюшмаси


87,19

22,40

21,28

15,20

14,59

13,72

80,40

25,20

11,40

10,00

17,50

16,30

765,53

192,40

171,00

152,00

133,76

116,37

14.

Уй-жой коммунал хизмат кўрсатиш вазирлиги (иссиқлик таъминоти ташкилотлари)


25,77

5,30

5,30

5,30

5,09

4,78

12,60

2,52

2,52

2,52

2,52

2,52

9,29

2,00

2,00

2,00

1,76

1,53

15.

"Ўзёғмойсаноат" уюшмаси


11,94

2,65

2,52

2,37

2,27

2,14

12,38

2,63

2,55

2,47

2,40

2,33







16.

"Ўзбекипаксаноат" уюшмаси


0,41

0,090

0,09

0,08

0,08

0,07

0,32

0,07

0,07

0,06

0,06

0,06







17.

"Ўздонмаҳсулот" АК


0,08

0,08





4,80

4,80





10,30

10,30





18.

"Ўзбеккўмир" АЖ








27,69

5,40

5,60

5,60

5,56

5,53

2055,24

400,00

501,00

496,00

352,00

306,24

19.

"Ўзмахсусмонтажқурилиш" АК








19,10

4,00

3,88

3,76

3,74

3,72

60,29

15,00

13,50

12,02

10,57

9,20

20.

"Ўзбекистон миллий электр тармоқлари" АЖ








47,71

10,90

9,43

9,15

9,12

9,11







21.

"Ҳудудий электр тармоқлари" АЖ








2364,84

487,12

472,51

458,33

474,58

472,30







22.

"Ўзбекгидроэнерго" АЖ








1,88

0,40

0,39

0,38

0,37

0,35







23.

"Ўзтўқимачиликсаноат" уюшмаси








82,26

30,29

10,10

7,60

17,12

17,15







24.

"Ўзчармсаноат" уюшмаси








3,15

0,67

0,65

0,63

0,61

0,59







25.

Сув хўжалиги вазирлиги








90,36

23,22

18,52

12,02

18,40

18,20







           

            




Ўзбекистон Республикаси

Президентининг

2022 йил 2 декабрдаги

ПҚ-436-сон қарорига

5-ИЛОВА



Ўзбекистон Республикасида "яшил"

иқтисодиётга ўтиш чораларини

мувофиқлаштириш бўйича

идоралараро кенгаш

ТАРКИБИ

          

1. Ж.А. Қўчқоров

-

Бош вазир ўринбосари - иқтисодий тараққиёт ва камбағалликни қисқартириш вазири, Кенгаш ҳамраиси


2. Ж.Т. Мирзамаҳмудов

-

Бош вазир ўринбосари - энергетика вазири, Кенгаш ҳамраиси


3. Н.Н. Обломуродов

-

Экология ва атроф-муҳитни муҳофаза қилиш давлат қўмитаси раиси, Кенгаш раиси ўринбосари


4. Т.А. Ишметов

-

молия вазири


5. Л.Ш. Кудратов

-

инвестиция ва ташқи савдо вазирининг биринчи ўринбосари


6. А.Б. Воитов

-

қишлоқ хўжалиги вазири


7. Ш.Р. Хамраев

-

сув хўжалиги вазири


8. И.Р. Махкамов

-

транспорт вазири


9. Ш.Х. Шерматов

-

ахборот технологиялари ва коммуникацияларини ривожлантириш вазири


10. Б.И. Закиров

-

қурилиш вазири


11. Ш.С. Хидоятов

-

уй-жой коммунал хизмат кўрсатиш вазири


12. И.Ю. Абдурахмонов

-

инновацион ривожланиш вазири


13. А.Х. Тошкулов

-

олий ва ўрта махсус таълим вазири


14. А.Х. Кулдашев

-

фавқулодда вазиятлар вазири


15. Н.Ж. Бакиров

-

Ўрмон хўжалиги давлат қўмитасининг раиси


16. Ш.Х. Хабибуллаев

-

Гидрометеорология хизмати марказининг бош директори


17. Б.С. Юлдашев

-

Фанлар Академияси президенти


18. Б.А. Бегалов

-

Давлат статистика қўмитасининг раиси


19. Д.А. Вахабов

-

Савдо-саноат палатаси раиси

       

Изоҳ.

Идоралараро кенгаш аъзолари бошқа ишга ўтган тақдирда, унинг таркибига мазкур лавозимларга янги тайинланган ёки тегишли функцияларни бажариш зиммасига юклатилган шахслар киритилади.

Зарур ҳолларда, Идоралараро кенгаш ишига бошқа вазирлик, идора ва ташкилотлар вакиллари жалб қилиниши мумкин.

         

              




Ўзбекистон Республикаси

Президентининг

2022 йил 2 декабрдаги

ПҚ-436-сон қарорига

6-ИЛОВА



"Яшил" иқтисодиётга ўтиш

ва "яшил" ўсиш бўйича Донорларнинг

мувофиқлаштириш гуруҳи

ТАРКИБИ

           

1. И. Норқулов

-

иқтисодий тараққиёт ва камбағалликни қисқартириш вазирининг биринчи ўринбосари, гуруҳ ҳамраҳбари


2. Ш. Ходжаев

-

энергетика вазири ўринбосари, гуруҳ ҳамраҳбари


3. Ш. Адриан

-

Европа Иттифоқининг Тошкентдаги ваколатхонаси раҳбари


4. М. Димовска

-

БМТ Тараққиёт Дастурининг Ўзбекистондаги доимий вакили


5. М. Мантованелли

-

Жаҳон банкининг Ўзбекистондаги ваколатхонаси раҳбари


6. С. Малвичини

-

Осиё тараққиёт банкининг Ўзбекистондаги ваколатхонаси раҳбари


7. А. Дракинос

-

Европа тикланиш ва тараққиёт банкининг Ўзбекистондаги ваколатхонаси раҳбари


8. В. Каупин

-

Франция тараққиёт агентлигининг Ўзбекистондаги ваколатхонаси раҳбари


9. А. Расселл

-

Глобал яшил ўсиш институтининг Ўзбекистондаги ваколатхонаси раҳбари


10. Ш. Умаров

-

БМТ Озиқ-овқат ва қишлоқ хўжалиги ташкилотининг Ўзбекистондаги ваколатхонаси раҳбари


11. Ё. Пуделька

-

Германия халқаро ҳамкорлик жамиятининг Ўзбекистондаги мамлакат бўйича директори


12. Лавозими бўйича

-

Япония халқаро ҳамкорлик агентлигининг Ўзбекистондаги ваколатхонаси раҳбари


13. Лавозими бўйича

-

Корея халқаро ҳамкорлик агентлигининг Ўзбекистондаги ваколатхонаси раҳбари


14. Лавозими бўйича

-

Европа инвестиция банкининг Ўзбекистондаги ваколатхонаси раҳбари


15. Лавозими бўйича

-

БМТ Атроф-муҳит бўйича дастурининг Ўзбекистондаги ваколатхонаси раҳбари


16. Лавозими бўйича

-

БМТ саноатни ривожлантириш ташкилотининг Ўзбекистондаги ваколатхонаси раҳбари


17. Лавозими бўйича

-

манфаатдор хорижий ташкилотларнинг ваколатхона раҳбарлари

          

Изоҳ.

Мувофиқлаштириш гуруҳи аъзолари бошқа ишга ўтган тақдирда унинг таркибига мазкур лавозимларга янги тайинланган ёки тегишли функцияларни бажариш зиммасига юклатилган шахслар киритилади.

Зарур ҳолларда Мувофиқлаштириш гуруҳи ишига бошқа вазирлик, идора ва ташкилотлар вакиллари жалб қилиниши мумкин.

         

          




Ўзбекистон Республикаси

Президентининг

2022 йил 2 декабрдаги

ПҚ-436-сон қарорига

7-ИЛОВА



Ўзбекистон Республикаси Президентининг

ва Ўзбекистон Республикаси Ҳукуматининг

айрим қарорларига киритилаётган

ўзгартиришлар

         

1. Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2006 йил 6 декабрдаги "Киото протоколининг Мусаффо ривожланиш механизми доирасида инвестиция лойиҳаларини амалга ошириш чора-тадбирлари тўғрисида"ги ПҚ-525-сон қарорида:


а) 1-илованинг матни қуйидаги таҳрирда баён этилсин:


"Киото Протоколининг Мусаффо

ривожланиш механизми бўйича

Идоралараро кенгаш

ТАРКИБИ

          

1. Ж.А. Қўчқоров

-

Бош вазир ўринбосари, Ўзбекистон Республикаси иқтисодий тараққиёт ва камбағалликни қисқартириш вазири, Идоралараро кенгаш раҳбари


2. Т.А. Ишметов

-

молия вазири, Идоралараро кенгаш раҳбари ўринбосари


3. И.И. Норқулов

-

иқтисодий тараққиёт ва камбағалликни қисқартириш вазирининг биринчи ўринбосари, Идоралараро кенгаш раҳбари ўринбосари


4. Ш.Х. Ходжаев

-

энергетика вазири ўринбосари


5. И.Ю. Абдурахмонов

-

инновацион ривожланиш вазири


6. Ш.С. Хидоятов

-

уй-жой коммунал хизмат кўрсатиш вазири


7. Л.Ш.Кудратов

-

инвестициялар ва ташқи савдо вазирининг биринчи ўринбосари


8. А.Б. Воитов

-

қишлоқ хўжалиги вазири


9. Н.Н. Обломуродов

-

Экология ва атроф муҳитни муҳофаза қилиш давлат қўмитаси раиси


10. Ш.Х. Хабибуллаев

-

Гидрометеорология хизмати маркази бош директори


11. Б.С. Юлдашев

-

Фанлар академияси президенти


12. Ф.М. Абдурахманов

-

"Иссиқлик электр станциялари" АЖ бошқаруви раиси


13. М.Р. Абдуллаев

-

"Ўзбекнефтгаз" АЖ бошқаруви раиси


14. Н.Т. Агзамов

-

Нефть маҳсулотлари ва газдан фойдаланишни назорат қилиш инспекцияси бошлиғи


15. Лавозими бўйича

-

"Ўзкимёсаноат" АЖ бошқаруви раиси


16. А.Х. Хурсанов

-

"Олмалиқ КМК" АЖ бошқаруви раиси


17. Д.Э. Маннонов

-

"Фарғонаазот" АЖ бошқаруви раиси


18. Лавозими бўйича

-

Иқтисодий тараққиёт ва камбағалликни қисқартириш вазирлигининг Департаменти директори, Идоралараро кенгаш котибияти раҳбари

        

Изоҳ. Идоралараро кенгаш аъзолари бошқа ишга ўтган тақдирда унинг таркибига ушбу лавозимларга янгидан тайинланган шахслар киритилади";


б) 2-илованинг матни қуйидаги таҳрирда баён этилсин:


"Идоралараро кенгашнинг жамоатчилик

асосида фаолият юритадиган котибияти

ТАРКИБИ

        

1. Лавозими бўйича

-

Иқтисодий тараққиёт ва камбағалликни қисқартириш вазирлигининг Департаменти директори, Котибият раҳбари


2. Лавозими бўйича

-

Вазирлар Маҳкамасининг Макроиқтисодий таҳлил, таркибий ўзгартиришлар, молия-банк тизими, давлат активларини бошқариш, рақобатни ривожлантириш, тадбиркорликни қўллаб-қувватлаш ва камбағалликни қисқартириш масалалари котибияти бош мутахассиси


3. Лавозими бўйича

-

Иқтисодий тараққиёт ва камбағалликни қисқартириш вазирлиги бошқарма бошлиғи


4. Лавозими бўйича

-

Иқтисодий тараққиёт ва камбағалликни қисқартириш вазирлиги бошқарма бошлиғи


5. Лавозими бўйича

-

Молия вазирлиги бошқарма бошлиғи


6. Лавозими бўйича

-

Инвестициялар ва ташқи савдо вазирлиги бошқарма бошлиғи


7. Лавозими бўйича

-

Экология ва атроф муҳитни муҳофаза қилиш давлат қўмитаси бошқарма бошлиғи


8. Лавозими бўйича

-

Гидрометеорология хизмати маркази бошқарма бошлиғи

    

Изоҳ. Котибият аъзолари бошқа ишга ўтган тақдирда унинг таркибига ушбу лавозимларга янгидан тайинланган шахслар киритилади".


2. Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2017 йил 26 майдаги "2017-2021 йилларда қайта тикланувчи энергетикани янада ривожлантириш, иқтисодиёт тармоқлари ва ижтимоий соҳада энергия самарадорлигини ошириш чора-тадбирлари дастури тўғрисида"ги ПҚ-3012-сон қарори 2-бандининг биринчи хатбошисидагиқтисодиёт вазирлиги" сўзлари "Иқтисодий тараққиёт ва камбағалликни қисқартириш вазирлиги" сўзлари билан алмаштирилсин.


3. Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2019 йил 22 августдаги "Иқтисодиёт тармоқлари ва ижтимоий соҳанинг энергия самарадорлигини ошириш, энергия тежовчи технологияларни жорий этиш ва қайта тикланувчи энергия манбаларини ривожлантиришнинг тезкор чора-тадбирлари тўғрисида"ги ПҚ-4422-сон қарорида:


а) 4-банднинг биринчи хатбошиси, 7-банднинг учинчи хатбошиси ва 9-банднинг биринчи хатбошисидагиқтисодиёт ва саноат" сўзлари "Иқтисодий тараққиёт ва камбағалликни қисқартириш" сўзлари билан алмаштирилсин;


б) 11-бандда:

биринчи хатбошидаги "D" тоифадаги" сўзлари "B" ва ундан қуйи тоифадаги" сўзлари билан алмаштирилсин;

иккинчи хатбошидаги "D" сўзи "B" сўзи билан алмаштирилсин;


в) 4а-илованинг номидаги "D" сўзи "B" сўзи билан алмаштирилсин.


4. Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2019 йил 4 октябрдаги "2019-2030 йиллар даврида Ўзбекистон Республикасининг "яшил" иқтисодиётга ўтиш стратегиясини тасдиқлаш тўғрисида"ги ПҚ-4477-сон қарорида:


а) 2-банднинг "б" кичик банди ва 3-банд ўз кучини йўқотган деб ҳисоблансин;


б) 4-банднинг биринчи хатбошисидагиқтисодиёт ва саноат" сўзлари "Иқтисодий тараққиёт ва камбағалликни қисқартириш" сўзлари билан алмаштирилсин;


в) 5-бандда:

учинчи хатбошидагиқтисодиёт ва саноат вазирига (Б.А. Ходжаев)" сўзлари "иқтисодий тараққиёт ва камбағалликни қисқартириш вазирига" сўзлари билан алмаштирилсин;

тўртинчи хатбошидаги "(А.С. Султанов)", бешинчи хатбошидаги "(Ж.А. Ходжаев)", олтинчи хатбошидаги "(Ш.Р. Хамраев)" ва "(М.Х. Салиев)", еттинчи хатбошидаги "(Б.Т. Қўчқоров)" сўзлари чиқариб ташлансин;


г) 1-иловада:


8-банднинг учинчи хатбошисидаги "5" рақами "3" рақами билан алмаштирилсин;


25-банд қуйидаги таҳрирда баён этилсин:

"25. Стратегияни амалга ошириш натижасида 2030 йилга бориб қуйидагиларга эришиш кутилади:

иссиқхона газларининг ялпи ички маҳсулот бирлигига нисбатан солиштирма ажратмаларини 2010 йилдаги даражадан 35 фоизга қисқартириш;

қайта тикланувчи энергия манбаларининг ишлаб чиқариш қувватини 15 ГВтга ошириш ва уларнинг улушини электр энергиясини ишлаб чиқариш умумий ҳажмининг 30 фоизидан кўпроғига етказиш;

саноат соҳасида энергия самарадорлигини камида 20 фоизга ошириш;

ялпи ички маҳсулот бирлигига тўғри келадиган энергия сарфи ҳажмини, шу жумладан қайта тикланувчи энергия манбаларидан фойдаланишни кенгайтириш ҳисобига 30 фоизга камайтириш;

иқтисодиётнинг барча тармоқларида сувдан фойдаланиш самарадорлигини сезиларли даражада ошириш, 1 миллион гектаргача майдонда сув тежовчи суғориш технологиясини жорий этиш;

йилига 200 миллион кўчат экиш ва кўчатларнинг умумий сонини 1 миллиарддан ошириш орқали шаҳарлардаги яшил майдонларни 30 фоиздан ортиқроққа кенгайтириш;

республика ўрмон фонди захиралари кўрсаткичини 90 миллион куб метрдан ортиқроққа етказиш;

ҳосил бўладиган қаттиқ маиший чиқиндиларни қайта ишлаш даражасини 65 фоиздан ошириш";


д) 2-илова ўз кучини йўқотган деб ҳисоблансин.


5. Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2007 йил 10 январдаги 9-сон қарори билан тасдиқланган Киото Протоколининг Мусаффо ривожланиш механизми доирасида инвестиция лойиҳаларини тайёрлаш ва амалга ошириш тартиби тўғрисидаги низомнинг 2-банди бешинчи хатбошисидагиқтисодиёт вазирлиги" сўзлари "Иқтисодий тараққиёт ва камбағалликни қисқартириш вазирлиги" сўзлари билан алмаштирилсин.


6. Вазирлар Маҳкамасининг 2012 йил 4 сентябрдаги 258-сон қарори билан тасдиқланган Ишлатилган техник мойларни топшириш, тўплаш, улар учун ҳисоб-китоб қилиш, уларни сақлаш ва ташиш тартиби тўғрисидаги низомга 3-илованинг матни қуйидаги таҳрирда баён этилсин:


"Ишлатилган техник мойларни топшириш,

тўплаш, улар учун ҳисоб-китоб қилиш,

уларни сақлаш ва ташиш

СХЕМАСИ

       






>

Ишлатилган техник мойларни тўплаш

махсус пунктлари (ушбу фаолият билан

шуғулланувчи барча тадбиркорлар)

<






















































^

































































V





















        

Техник мойларни алмаштириш пунктлари

(республиканинг барча минтақаларида)

       



























^

^

^

^




















































































V















V




Жисмоний шахслар









Юридик шахслар

































































































Изоҳ:










<






- ИТМни топшириш ва тўплаш
























<






- ИТМ учун ҳисоб-китоб қилиш
























     

7. Вазирлар Маҳкамасининг 2017 йил 14 февралдаги "Ишлатилган техник мойларни топшириш, тўплаш, улар учун ҳисоб-китоб қилиш, уларни сақлаш ва ташиш тартиби тўғрисидаги низомга ўзгартиришлар киритиш ҳақида"ги 78-сон қарорига илованинг 7-банди ўз кучини йўқотган деб ҳисоблансин.

           

           

Қонун ҳужжатлари маълумотлари миллий базаси (www.lex.uz),

2022 йил 3 декабрь


"Халқ сўзи", 2022 йил 3 декабрь







































































Время: 0.2318
по регистрации МЮ строгое соответствие
  • Все
  • действующие
  • утратившие силу
  • Русский
  • Ўзбекча
  • Оба языка
  • любая дата
  • точная дата
  • период
  • -

Свернуть поиск