ВСЕ ЗАКОНОДАТЕЛЬСТВО УЗБЕКИСТАНА

ЎзР Конунчилиги / Иқтисодиётнинг айрим соҳалари / Саноат / Авиасозлик /

Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 30.11.2022 й. 688-сон "2022-2026 йилларда Ўзбекистон Республикасининг космик тармоғини ривожлантириш концепциясини тасдиқлаш тўғрисида"ги Қарори

Функция недоступна

Данная функция доступно только для клиентов (пользователей)

Полный текст документа доступен в платной версии. По вопросам звоните на короткий номер 1172

ЎЗБЕКИСТОН РЕСПУБЛИКАСИ

ВАЗИРЛАР МАҲКАМАСИНИНГ

ҚАРОРИ

30.11.2022 й.

N 688



2022-2026 ЙИЛЛАРДА

ЎЗБЕКИСТОН РЕСПУБЛИКАСИНИНГ

КОСМИК ТАРМОҒИНИ РИВОЖЛАНТИРИШ

КОНЦЕПЦИЯСИНИ ТАСДИҚЛАШ ТЎҒРИСИДА

      

      

         

Мамлакатимиз иқтисодиётнинг турли соҳалари ва тармоқларида космик технологиялардан самарали фойдаланиш, космик мониторинг тизимини жорий этиш ва уни тизимли амалга ошириш мақсадида Вазирлар Маҳкамаси ҚАРОР ҚИЛАДИ:


1. Қуйидаги асосий устувор йўналишларни назарда тутувчи 2022-2026 йилларда Ўзбекистон Республикасининг космик тармоғини ривожлантириш концепцияси 1-иловага мувофиқ тасдиқлансин:

космик тадқиқотлар ва технологиялар соҳасида қонунчилик базасини шакллантириш ва такомиллаштириш;

ер усти космик инфратузилмасини яратиш ва ривожлантириш;

космик тадқиқотлар ва технологиялар соҳасида халқаро ҳамкорликни кенгайтириш ва тижорий космик фаолиятни ривожлантириш;

космик фаолиятнинг кадрлар салоҳиятини мустаҳкамлаш;

миллий сунъий йўлдошлар гуруҳини яратиш;

инновацион стартап лойиҳалар ва акселераторларни, шунингдек, илмий тадқиқотларни қўллаб-қувватлаш.


2. Қуйидагиларни назарда тутувчи 2022-2026 йилларда Ўзбекистон Республикасининг космик тармоғини ривожлантириш концепциясининг мақсадли кўрсаткичлари 2-иловага мувофиқ тасдиқлансин:

қишлоқ хўжалиги ерларидан фойдаланиш ҳолатини мониторинг қилиш, шу жумладан ерлардан ноқонуний фойдаланиш ва уларни ўзбошимчалик билан эгаллаш ҳолатларини аниқлаш даражасини 98 фоизгача етказиш;

ер участкаларининг ўзбошимчалик билан эгаллаб олиниши ҳамда ўзбошимчалик билан эгаллаб олинган ер участкаларида бино ва иншоотлар қурилишини аниқлаш даражасини 95 фоизгача етказиш;

ноқонуний ўрмон кесилиши ҳолатлари ва майдонларини аниқлаш даражасини 95 фоизгача етказиш;

ер қаъридан ўзбошимчалик билан фойдаланиш, фойдали қазилмалар жойлашган майдонлардан асоссиз равишда ва бошқа мақсадларда фойдаланиш ҳолатларини аниқлаш даражасини 98 фоизгача етказиш;

мавжуд чиқиндиларни сақлаш жойларида белгиланган ҳудуддан ташқарига чиқиш, янги пайдо бўлган ноқонуний чиқинди зоналарини аниқлаш даражасини 95 фоизгача етказиш;

ёнғин ўчоқлари келиб чиқиш нуқталарини бошланғич босқичларда аниқлаш даражасини 65 фоизгача етказиш;

сув объектларининг муҳофаза зоналарида қонун бузилиши ҳолатларини аниқлаш бўйича давлат космик мониторинги амалга ошириладиган сув омборлари қамровини 60 тагача кенгайтириш;

давлат бошқаруви органларини космик суратлар билан таъминлаш даражасини 9 бараварга ошириш.


3. Белгилансинки, тегишли соҳаларда масъул бўлган вазирликлар, идоралар ва ташкилотларнинг раҳбарлари тасдиқланган йўналишлар доирасида мақсадли кўрсаткичларга эришиш бўйича шахсан масъул ҳисобланади.

5. Ўзбекистон Миллий телерадиокомпанияси ва Ўзбекистон Миллий ахборот агентлигига Вазирлар Маҳкамаси ҳузуридаги Космик тадқиқотлар ва технологиялар агентлиги билан биргаликда ушбу қарорнинг мазмун ва моҳиятини оммавий ахборот воситаларида, шу жумладан ижтимоий тармоқларда семинар ва телекўрсатувлар орқали аҳоли орасида кенг тарғиб қилиш ҳамда ёритиш тавсия этилсин.


6. Мазкур қарорнинг бажарилишини назорат қилиш Вазирлар Маҳкамаси ҳузуридаги Космик тадқиқотлар ва технологиялар агентлиги бош директори в.б. Ш.М. Кадиров зиммасига ҳамда Вазирлар Маҳкамасининг IT-технологиялар, телекоммуникациялар ва илмий фаолиятни ривожлантириш масалалари департаментига юклансин.

        

     

Ўзбекистон Республикасининг Бош вазири                                          А. Арипов

      

      




Вазирлар Маҳкамасининг

2022 йил 30 ноябрдаги

688-сон қарорига

2-ИЛОВА



2022-2026 йилларда Ўзбекистон

Республикасининг космик тармоғини

ривожлантириш концепциясининг

МАҚСАДЛИ КЎРСАТКИЧЛАРИ

           

Т/р


Кўрсаткичлар номи


Ўлчов

бирлиги


Жорий

ҳолати


Йиллар бўйича

    

Масъул ижрочи

ташкилотлар

    

2023

     

2024

     

2025

    

2026

     

1.

Қишлоқ хўжалиги соҳасида давлат космик мониторинги амалга ошириладиган ҳудудлар қамрови


сон

-

4

8

10

13

"Ўзбеккосмос" агентлиги, Қишлоқ хўжалиги вазирлиги


2.

Қишлоқ хўжалиги ерларидан фойдаланиш ҳолатини мониторинг қилиш, шу жумладан ерлардан ноқонуний фойдаланиш ва уларни ўзбошимчалик билан эгаллаш ҳолатларини аниқлаш даражаси


фоиз

-

80

90

95

98

"Ўзбеккосмос" агентлиги, Қишлоқ хўжалиги вазирлиги


3.

Экинларнинг турлари ва ҳақиқатда экин экилган майдонларни аниқлаш даражаси


фоиз

-

80

85

95

95

"Ўзбеккосмос" агентлиги, Қишлоқ хўжалиги вазирлиги


4.

Ер муносабатлари соҳасида давлат космик мониторинги амалга ошириладиган ҳудудлар қамрови


сон

-

6

14

14

14

"Ўзбеккосмос" агентлиги, Кадастр агентлиги


5.

Ер участкаларининг ўзбошимчалик билан эгаллаб олиниши ҳамда ўзбошимчалик билан эгаллаб олинган ер участкаларида бино ва иншоотлар қурилишини аниқлаш даражаси


фоиз

-

80

85

95

95

"Ўзбеккосмос" агентлиги, Кадастр агентлиги


6.

Ўрмон хўжалиги соҳасида давлат космик мониторинги амалга ошириладиган ҳудудлар қамрови


сон

-

4

8

10

13

"Ўзбеккосмос" агентлиги, Ўрмон хўжалиги давлат қўмитаси


7.

Ноқонуний ўрмон кесилиши ҳолатлари ва майдонларини аниқлаш даражаси


фоиз

-

80

85

90

95

"Ўзбеккосмос" агентлиги, Ўрмон хўжалиги давлат қўмитаси


8.

Ўрмон фонди ерларида ер участкаларининг ўзбошимчалик билан эгаллаб олиниши, ноқонуний қурилиш ҳолатларини аниқлаш даражаси


фоиз

-

80

85

95

95

"Ўзбеккосмос" агентлиги, Ўрмон хўжалиги давлат қўмитаси


9.

Геология ва кон-металлургия соҳасида давлат космик мониторинги амалга ошириладиган ҳудудлар қамрови


сон

4

13

13

13

13

"Ўзбеккосмос" агентлиги, Давлат геология ва минерал ресурслар қўмитаси


10.

Ер қаъридан ўзбошимчалик билан фойдаланиш, фойдали қазилмалар жойлашган майдонлардан асоссиз равишда ва бошқа мақсадларда фойдаланиш ҳолатларини аниқлаш даражаси


фоиз

-

85

90

95

98

"Ўзбеккосмос" агентлиги, Давлат геология ва минерал ресурслар қўмитаси


11.

Экология ва атроф муҳитни муҳофаза қилиш соҳасида давлат космик мониторинги амалга ошириладиган ҳудудлар қамрови


сон

1

6

12

14

14

"Ўзбеккосмос" агентлиги, Экология ва атроф-муҳитни муҳофаза қилиш давлат қўмитаси


12.

Мавжуд чиқиндиларни сақлаш жойларида белгиланган ҳудуддан ташқарига чиқиш, янги пайдо бўлган ноқонуний чиқинди зоналарини аниқлаш даражаси


фоиз

-

80

85

90

95

"Ўзбеккосмос" агентлиги, Экология ва атроф-муҳитни муҳофаза қилиш давлат қўмитаси


13.

Фавқулодда вазиятлар соҳасида давлат космик мониторинги амалга ошириладиган ҳудудлар қамрови


сон

-

14

14

14

14

"Ўзбеккосмос" агентлиги, Фавқулодда вазиятлар вазирлиги


14.

Табиий муҳофаза этиладиган ҳудудларда ер участкаларининг ўзбошимчалик билан эгаллаб олиниши, ноқонуний бино ва иншоотлар қурилиш ҳолатларини аниқлаш даражаси


фоиз

-

80

85

90

95

"Ўзбеккосмос" агентлиги, Экология ва атроф-муҳитни муҳофаза қилиш давлат қўмитаси


15.

ғин ўчоқлари келиб чиқиш нуқталарини бошланғич босқичларда аниқлаш даражаси


фоиз

-

35

40

50

65

"Ўзбеккосмос" агентлиги, Фавқулодда вазиятлар вазирлиги


16.

Фавқулодда вазиятлар оқибатларида етказилган зарар майдонларини аниқлаш даражаси


фоиз

-

80

85

90

90

"Ўзбеккосмос" агентлиги, Фавқулодда вазиятлар вазирлиги


17.

Сув объектларининг муҳофаза зоналарида қонун бузилиши ҳолатларини аниқлаш бўйича давлат космик мониторинги амалга ошириладиган сув омборлари қамрови


сон

2

25

35

45

60

"Ўзбеккосмос" агентлиги, Сув хўжалиги вазирлиги


18.

Сув объектларининг муҳофаза зоналарида қонунбузилиш ҳолатларини аниқлаш даражаси


фоиз

-

80

85

90

90

"Ўзбеккосмос" агентлиги, Сув хўжалиги вазирлиги


19.

Сув омборларининг лойқа оқизиқлар билан тўлиб бориш динамикасини ҳамда сув сатҳи режими мониторинг қилинадиган сув омборлари қамрови


сон

2

25

35

45

60

"Ўзбеккосмос" агентлиги, Сув хўжалиги вазирлиги


20.

Давлат бошқаруви органларини космик суратлар билан таъминлаш даражаси


минг кв.км

110

135

270

405

990

"Ўзбеккосмос" агентлиги, манфаатдор вазирликлар ва идоралар


21.

Давлат бошқаруви органларида космик технологияларни қўллаш ва космик суратларни қайта ишлаш йўналишида кадрлар малакасини ошириш бўйича қисқа муддатли тренинг ва семинарлар


сон

3

8

10

12

15

"Ўзбеккосмос" агентлиги, манфаатдор вазирликлар ва идоралар


          

Қонун ҳужжатлари маълумотлари миллий базаси (www.lex.uz),

2022 йил 5 декабрь





























































Время: 0.0386
по регистрации МЮ строгое соответствие
  • Все
  • действующие
  • утратившие силу
  • Русский
  • Ўзбекча
  • Оба языка
  • любая дата
  • точная дата
  • период
  • -

Свернуть поиск